12+
Ўқувчиларнинг ижодкорлик фаолиятини ривожлантиришнинг уйғунлашган технологиялари

Бесплатный фрагмент - Ўқувчиларнинг ижодкорлик фаолиятини ривожлантиришнинг уйғунлашган технологиялари

Монография

Объем: 344 бумажных стр.

Формат: epub, fb2, pdfRead, mobi

Подробнее

КИРИШ

Дунёдаги ҳар бир дaвлaтнинг биринчи нaвбaтдaги ишлaридaн бири ёшлaрни ўқитиш, улaргa тaълим-тaрбия бериш, келaжaк учун муносиб кaдрлaр қилиб тaрбиялaшдан иборат бўлган. Бизнинг мaмлaкaтимиздa ҳaм бундaй ишлaр дaвлaтимиз рaҳбaрининг доимий рaвишдa диққaт мaркaзидa турибди, десaк — aйни ҳaқиқaтни aйтгaн бўлaмиз. Президентимиз Ш. М. Мирзиёев тaъкидлaгaнидек: «Aгaр фaрзaндимизгa тўғри тaрбия бермaсaк, ҳaр куни, ҳaр дaқиқaдa унинг юриш-туриши, кaйфиятидaн огоҳ бўлиб турмaсaк, улaрни илму ҳунaргa ўргaтмaсaк, муносиб иш топиб бермaсaк, бу омонaтни бой бериб қўйишимиз ҳеч гaп эмaс». Бинобарин Президентимиз томонидан 2021 йилни «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили» деб номлашни таклиф қилганлиги ҳам бу фикрни яна бир бор тасдиқлайди. Ўзбекистон Республикасининг янги «Таълим тўғрисида»ги Қонунида ҳам ҳар томонлама баркамол бўлган шахсни шакллантириш назарда тутилган. [8] Шу сaбaбли бугунги кундa тaълим-тaрбия соҳaсидaги aсосий долзaрб мaсaлa — тaълим усуллaри вa шaкллaрини яхши эгaллaгaн, улaрни aмaлдa қийнaлмaй қўллaй олaдигaн мaлaкaли кaдрлaрни тaйёрлaшдaн иборaт бўлиб қолмоқдa. Ўқувчилaргa ишлaб чиқaриш соҳaлaри ҳaқидa мaълумот бериш, улaрни келгусидa ишлaб чиқaриш соҳaлaридa ишлaшгa тaйёрлaшдa умумий ўртa тaълим мaктaблaридa ўқитилaдигaн технология ўқув фани дaрслaри дaрслaри кaттa aҳaмиятгa эгa. Чунки технология ўқув фани дaрслaридa мaктaб ўқувчилaригa техникa, технология, ишлaб чиқaриш aсослaри ҳaқидa мaълумот вa тушунчaлaр берилaди, турли кaсблaргa йўнaлтириш ишлaри олиб борилaди. Бунда технология дaрслaридa турли самарадор методлaрдaн фойдaлaниш орқaли ўқувчилaргa билим aсослaрини бериш билaн биргa улaрдa топқирлик, ижодкорлик, мустaқил фикрлaш вa ишлaй олиш кaби қобилиятлaрни ҳaм ривожлaнтириб боришимиз керaк. Чунки ишлaб чиқaриш жaрaёнидa техникa вa технология соҳaлари билан боғлиқ бўлгaн турли хил муaммолaр кўплaб учрaб турaди вa улaрни бaртaрaф этмaсдaн туриб ишлaб чиқaришнинг сaмaрaдорлигини ошириб бўлмaйди. Кўплaб ишчи, техник вa муҳaндислaр ишлaб чиқaриш жaрaёнини яхшилaш, тaкомиллaштиришгa қaрaтилгaн ихтирочилик вa рaционaлизaторлик тaклифлaрини ишлаб чиқмоқдaлaр. Бундaй янгиликларни яратаётган кишилaр, тaбиийки, техник ижодкорлик бўйичa мaълум дaрaжaдa билим вa кўникмaлaргa эгa бўлиши, ижодкорлик усуллaридaн хaбaрдор бўлиши керaк. Бинобарин бундaй билимлaрни олиш ишлaри мaктaбдaн бошлaнaди. Мaктaбдa, мaктaб устaхонaсидa улaрнинг олгaн дaстлaбки билимлaри шу соҳaдaги ишлaрни чуқурлaштиришгa вa дaвом эттиришгa бир туртки бўлиши, aсос солиши мумкин. Мазкур холатлар танланган мавзунинг долзарблигини кўрсатади.

Монография учта бобдан иборат.

I боб “Умумий ўрта таълим мактабларида технология фани дарсларини

ташкил этилиши ва унинг таҳлили” деб номланган бўлиб, бу бобда умумий ўрта таълим мактабларида ўтиладиган технология ўқув фани дарсларининг маз-муни ва аҳамияти ёритилган ҳамда технология ўқув фани бўйича давлат таълим стандарти ҳамда ўқув дастурларининг асосий йўналишлари мазмуни таҳлил қилинган.

II боб “Технология дарслари жараёнида ўқувчиларнинг ижодкорлик фаолиятини ташкил этиш ва ривожлантиришнинг назарий асослари” деб номланган бўлиб, бу бобда технология дарслари жараёнида ўқувчиларнинг ижодкорлик фаолиятини ташкил этиш ва ривожлантиришнинг умумий масалалари, мазкур соҳада олиб борилган айрим илмий тадқиқотлар тавсифи ҳамда ўқувчиларнинг ижодкорлик фаолиятини ташкил этишнинг педагогик ва психофизиологик хусусиятлари очиб берилган.

“Технология дарсларида ўқувчилар ижодкорлик фаолиятини ташкил этиш ва ривожлантиришда уйғунлашган технологиялардан фойдаланиш” деб номланган III бобда эса технология атамаси, унинг турлари ва қўлланилиши ҳақидаги маълумотлар ёритилган, уйғунлашган технология тушунчаси ва ундан технология фани дарсларида фойдаланиш йўллари кўрсатилган, ўқувчиларнинг ижодий фаолиятини ташкил этиш ва ривожлантиришда уйғунлашган технологиялардан фойдаланиш бўйича услубий тавсиялар ва кўрсатмалар берилган.

Ҳар бир боб хулосалар билан якунланган. Умумий хулоса ва тавсияларда мазкур тадқиқотнинг аҳамияти, ундан келиб чиқадиган вазифалар ва келгусида ҳал этилиши зарур бўлган масалалар ҳақидаги фикрлар ёритилган.

Иш сўнггида фойдаланилган адабиётлар рўйхати келтирилган.

Иловаларда ўқувчиларнинг ижодкорлик фаолиятини ташкил этиш ва ривожлантириш бўйича қўшимча маълумотлар берилган.

Монографияда илгари сурилган ғоя ва баён этилган тушунчаларни изоҳлаш ҳамда илова тариқасида муаллифнинг “Взаимосвязь технического и художественного творчества учащихся как средство повышения эффектив-ности трудового обучения в V-VII классах” мавзусидаги (М., 1992), муаллифнинг илмий раҳбарлигида тадқиқотчи Б.Олимов томонидан бажарилган “Меҳнат таълими дарсларида ўқитишнинг ноанънавий усуллари” мавзусидаги номзодлик диссертацияларида (Т., 2008) келтирилган айрим мисоллардан ва бошқа манбалардан фойдаланилган.

Монографияда технология фани дарсларида ўқувчиларнинг ижодкорлик фаолиятини ташкил этиш ва ривожлантириш бўйича келтирилган шакл ва методлар шахсан муаллифнинг ва унинг шогирдларининг педагогик фаолиятларида синовдан ўтган ҳамда яхши натижалар берганлигини алоҳида таъкидлаб ўтамиз. Умуман олганда монографияда баён этилган фикрлар, тавсиялар ва келтирилган мисоллар ўқитувчиларга технология фани дарсларида ўқувчиларнинг ижодкорлик фаолиятини ташкил этиш ва ривожлантиришда назарий ва амалий томондан яқиндан ёрдам бера олади, деган умиддамиз.

I боб. УМУМИЙ ЎРТА ТАЪЛИМ МАКТАБЛАРИДА ТЕХНОЛОГИЯ ФАНИ ДАРСЛАРИНИНГ ТАШКИЛ ЭТИЛИШИ ВА УНИНГ ТАҲЛИЛИ

§1.1. Умумий ўрта таълим мактабларида ўтиладиган технология ўқув фани дарсларининг мазмуни ва аҳамияти

Маълумки, халқимизда ёшлар тарбиясига қаратилган ўзига хос яхши анъаналар бор. Хусусан, фарзандига яхши ном қўйиш, яхши муаллим қўлига топшириб саводини чиқариш, илмли, касб-ҳунарли қилиш, бошини икки ва уйли-жойли қилиш шулар кабилардандир. Қадимдан ота-боболаримиз бу нақлга амал қилиб келишган. Улар ҳеч бўлмаганда аждодларимиз томонидан қолдирилган ўзларининг ҳунарларини авлодларга мерос қилиб қолдиришган. Мана шундай ишлар туфайли бизнинг миллий анъаналаримиз, урф-одатларимиз, қадриятларимиз, миллий ҳунармандчилигимиз асрлар оша ривожланиб сайқал топиб бормоқда. Қадимдан ота-боболаримиз ўз фарзандларининг таълим-тарбия олиши, ҳунар ўрганишига алоҳида эътибор қаратганлар. Аждодларимизнинг мана шу анъаналарини давом эттирган ҳолда мамлакатимизда ёшларни замонавий ўқув муассасаларида, замонавий техника воситаларидан фойдаланган ҳолда малакали мутахассислар қўлида таълим-тарбия топишлари учун таълим тизимида тубдан ислоҳотлар олиб борилмоқда. Бинобарин давлатимиз раҳбари ҳам ҳар бир вилоятга ташрифи доирасида ўтказаётган йиғилишларида, турли учрашувларда сўзлаган маъруза ва суҳбатларида баркамол авлодни тарбиялаш, ёшларни соғлом турмуш тарзига амал қилиб яшашга ўргатиш масалалари кун тартибидаги долзарб масала эканлигини таъкидлаб келмоқда, зарур қарор ва фармонларни қабул қилмоқда.

Таълимни ислоҳ қилишдан мақсад нима? Асосий мақсад шундаки, биз Ўзбекистон аталмиш келажаги буюк давлат қурмоқчимиз. Давлатимизнинг келажаги бугунги кундаги авлодлар қўлидадир. Биз Ўзбекистоннинг буюк келажагини юксак маънавиятли, жисмонан соғлом, малакали ва ижодкор шахслар қўлида бўлишини истаймиз. Бундай фазилатларга эга бўлган шахсларни камол топтириш учун эса таълим-тарбия тизимига диққатимизни қаратмоғимиз лозим. Мана шу мақсадда «Таълим тўғрисида», «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида», «2004—2009 йилларда мактаб таълимини ривожлантириш умуммилий давлат дастури тўғрисда”ги қонунлар [8, 9] қабул қилиниб, улар асосида бир қатор қонун ости ҳужжатлари ишлаб чиқилди ва улар изчиллик билан ҳаётга татбиқ этилди. Хусусан таълим муассасаларига мос ҳолда модернизациялашган Давлат таълим стандартлари ва бу стандартлар асосида ўқув дастурлари ишлаб чиқилди [165, 198, 209]. Улар асосида дарсликлар, ўқув қўлланмалар, электрон қўлланмалар яратилмоқда. Таълим беришнинг давлат ташкилотларидан ташқари нодавлат ташкилотлари ҳам тузилмоқда. Буларнинг барчаси ўсиб келаётган ёш авлодларимизни келажакда баркамол авлод бўлиб таълим ва тарбия олиши

учундир.

Бугунги кунда янги Ўзбекистон жаҳон миқёсида кенг қулоч ёзиб, ривожланиб бормоқда. Ўзбекистонни янада ривожланиши ва тараққий этиши учун биз малакали кадрларни тарбияламоғимиз зарур. Малакали кадрлар эса булар — ижодкор шахслардир. Ижодкор шахсларни камол топтириш — мамлакатни ва жамиятни тараққий эттириш гаровидир. Чунки ижод бор жойда ўсиш ҳам, ривожланиш ҳам, рақобат ҳам бўлади. Акс ҳолда улар бир нуқтада қотиб қолиши мумкин.

Хўш, ижодкор шахсни таркиб топтириш нимага боғлиқ? Албатта, бу

масала педагогларга, устозларга бориб тақалади, чунки изланувчан, билимли, ўз касбининг устаси бўлган мутахассисгина ҳақиқий кадрни тарбиялаши мумкин. Ўқувчиларнинг яхши таълим-тарбия олиши учун соғлом муҳит, қулай шарт-шароитлар ҳам яратилиши лозим. Бу борада мамлакатимизда бир қанча ишлар амалга оширилмоқда. Масалан, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари барпо этилгани ва айни пайтда уларни модернизация қилинаётганлиги, янгидан касб-ҳунар мактаблари ва техникумларни ташкил этилаётганлиги, мактабларни мукаммал таъмирлаб, замонавий техника ва жиҳозлар билан таъминланиши, замонавий дарсликлар, электрон дарсликлар яратилиши юқоридаги фикрларимизнинг исботидир. Демак, мана шу қулайликлардан фойдаланиб, малакали кадрлар етиштириш албатта педагог ходимларнинг вазифасидир.

Бугунги кунда республикамизда таълим-тарбия соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар барча фанларни ўқитилишида бир қатор вазифаларни бажаришни мақсад қилиб қўймоқда. Шу билан бир қаторда умумий ўрта таълим мактабларида технология фанини ўқитишни яхшилаш, касбга йўллаш ишларини такомиллаштириш учун ҳам бир қанча амалий ишларни амалга ошириш кераклиги, бу борада олдимизда ечилиши зарур бўлган муаммолар талайгина эканлиги яққол кўринмоқда.

Республикамиз давлат мустақиллигига эришгандан сўнг бир қатор чет эл давлатларининг инвестициялари мамлакатимизга олиб кирилмоқда, бир қанча ҳорижий мамлакатлар билан қўшма корхоналар фаолияти йўлга қўйилди, чет эл дастгоҳлари олиб келиниб корхоналарга ўрнатилмоқда, бир қанча ишлаб чиқариш саноат зоналари яратилди ва яратилмоқда. Шу сабабли мана шундай жойларда фаолият юритиш замонавий, малакали кадрлар тайёрлаш бугунги куннинг долзарб масаларидан ҳисобланмоқда. Бу масалани ҳал қилиш учун албатта касб-ҳунар коллежлари, ҳунар мактаблари ва техникумларга катта масъулият юклатилади. Касб-ҳунарга йўллаш масалалари эса аввало умумий ўрта таълим мактабларида технология фанини ўқитишга катта аҳамият қаратилишини талаб қилади. Чунки биз фақат касб-ҳунар эгаларини эмас, балки ижодкор шахсларни тарбиялашни ҳам олдимизга муҳим масала қилиб қўймоғимиз зарур. Шуларни ҳисобга олган ҳолда ижодкор шахсни тарбиялашни мактабларда технология фани машғулот-ларини ўқитишдаги мақсад ва вазифаларнинг мезони қилиб белгилаб олмоғимиз зарур.

Технология фани дарслари ўқитувчи раҳбарлигида ўқувчилар

томонидан бажариладиган ақлий ва жисмоний ҳаракатлар — меҳнат фаолияти машғулотлари жараёнидан иборат бўлиб, якуний натижада уларнинг меҳнат қуроллари, воситалари ва жараёнлари ҳақида билимларини ҳамда маълум соҳадаги ишлаб чиқариш меҳнатини бажариш учун зарур амалий кўникма ва малакаларини эгаллашларига, онгли равишда касб танлашга ҳамда жамият ва шахс фаровонлиги йўлида меҳнат фаолиятига қўшилишларига имкон берувчи шахсий сифатларини ва тафаккурларини ривожлантиришга қаратилган ўқув фанидир [209; 5-б.].

Умумий ўрта таълим мактабларида ўтиладиган технология фани дарслари узоқ муддат, яъни биринчи синфдан то охирги синфгача бўлган давр ичида ўқитилиши билан ўқувчилар фаолиятида ва мактаб ҳаётида ўзига хос муҳим аҳамиятга эгадир. Бунда технология фани машғулотлари дарслари уч босқичда ташкил этилиб, улардан кўзланган мақсад ўқувчиларни ақлий ва жисмоний томондан тўғри ривожлантириш, меҳнат олами ва кишилари, меҳнат қуроллари ва амаллари, асосий ишлаб чиқариш соҳалари ва касблар билан таништириш, иш қуролларидан фойдаланиш, оддий буюмларни ясашга оид меҳнат кўникмаларини, малакаларини ҳосил қилиш, онгли равишда касб танлашга йўналтиришдан иборат. Бунда 5-9-синфлардаги технология фани дарсларида ўқувчиларга бирор-бир касб тугал ўргатилмайди. Балки бир неча касблар ҳақида умумий маълумотлар бериш, айрим иш қуроллари, механизм ва станоклардан фойдаланиш орқали буюмлар тайёрлаш жараёнларини ўргатиш орқали ўқувчиларда ўша касблар ҳақида дастлабки тасаввурлар ҳосил қилинади, шулар орқали уларни келгусида онгли равишда касб танлашга йўллаш ишлари амалга оширилади. Умуман олганда мазкур технология фани дарсларини ўқитишда олдинга қўйилган асосий иш ўқувчиларнинг ақлий ва жисмоний томондан тўғри ривожланишини таъминлаш, ижодий қобилиятларини ўстириш ва амалий иш бажариш малакаларини таркиб топтиришдир. Бундан қуйидаги мақсад ва вазифалар келиб чиқади.

Технология фанининг мақсади:

— ўқувчиларда умуммеҳнат кўникма ва малакаларни шакллантириш,

уларнинг қизиқишлари, қобилиятлари, касбий мойилликларига кўра, касб-ҳунар турларини танлашга асос бўладиган хислатларини, умуммеҳнат маданиятини шакллантириш ва ривожлантириш;

— ўқувчилар томонидан бажариладиган, моддий неъматлар яратишга қаратилган ақлий ва жисмоний ҳаракатлар меҳнат жараёнидан иборат бўлиб, уларнинг меҳнат қуроллари, воситалари ва жараёнлари ҳақидаги билимларини ҳамда маълум соҳадаги ишлаб чиқариш меҳнатини ва малакалариниэгалашларига, онгли равишда касб танлашга ҳамда жамият ва шахс фаровонлиги йўлида меҳнат фаолиятига қўшилишларига имкон берувчи шахсий сифат ва тафаккурларини ривожлантиришга қаратилган.

Шулардан келиб чиқиб технология фанининг вазифалари ДТСда қуйидагича белгиланган:

— турли ишлаб чиқариш соҳалари мазмунига тааллуқли дастлабки маълумотларни ўргатиш, ўлчаш-текшириш асбобларидан, маълумот манбаларидан фойдалана олиш, меҳнат амалиётларини бажариш, эришилган меҳнат натижаларни белгиланган талаблар билан таққослаш орқали хулоса чиқаришга ўргатиш;

— халқ хўжалигининг турли соҳаларида ишлатиладиган техника ва технологиялар тўғрисида билимлар бериш, инсон фаолиятининг турли соҳалари билан амалий меҳнат орқали яқинроқ танишишларига имкон яратиш;

— механизациялаштирилган ва электрлаштирилган воситалар билан ишлаш, технологик билим ва малакаларни меҳнат қонунчилиги, хавфсизлик техникаси қоидалари, санитария-гигиена талаблари асосларини ўргатиш;

— ўқувчиларни бозор иқтисодиёти қонуниятлари талаблари асосида сифатли, рақобатбардош истеъмол моллари, меҳнат маҳсулотлари етиштириш ва етиштирилган маҳсулотларни истеъмолчиларга етказиш воситаларини ўргатиш, иш бошқарувчи (менеджерлик), ҳомийлик, ишбилармонлик сифатларини шакллантириб бориш ва ривожлантириш;

— ўқувчиларга билимга интилиш ва меҳнатга муҳаббат, меҳнат кишиларига нисбатан ҳурмат ҳиссини сингдириш, уларни жамоатчилик, ватанга садоқат руҳида тарбиялаш;

— халқ ҳунармандчилиги касбларини ўргатиш орқали халқнинг миллий руҳини, яшаш тарзини, анъаналарини тиклаш ва ривожлантириш. Миллий қадриятлар, тарихий ёдгорликлар, халқ усталарининг бой меросини ўргатиш, амалий фаолиятларда улардан фойдаланиш кўникмаларини мустаҳкамлаш;

— янги ишлаб чиқариш ва ахборот технологиялари, компьютер техникаси, янги техника ва жиҳозларнинг қўлланилиши соҳаларини замонавий талаблар даражасида ва жаҳон тажрибаларига мос ҳолда ўрганишларини таъминлаш;

— юқори синфларда турли мутахассисликларнинг касбий фаолиятида қўлланиладиган асбоб-ускуналар, жиҳозлар, мосламалардан фойдаланишни ўргатиш [209; 3-5-б.].

Булардан кўринадики, технология фани мактаб ўқувчиларига таълим-тарбия беришда катта аҳамиятга эга. Шу сабабли технология фани дарсларини ўтказишга алоҳида эътибор қаратиш зарур. Айниқса, бунда педагогик технологиялардан фойдаланиш яхши натижалар беради, деб ҳисоблаймиз. Ушбу мақсадни амалга ошириш учун қуйидаги таълимий-тарбиявий ва ривожлантирувчи вазифаларни ҳам бажариш зарур бўлади:

Таълимий вазифа — ўқувчиларнинг баркамол шахслар бўлиб шаклланишлари учун уларга меҳнат жараёнлари, касблар, умумий технология, техника ва ишлаб чиқаришнинг илмий асосларини ўргатиш, уларни касб танлашга йўналтириш, камида учта касб билан дастлабки таништириш орқали уларнинг касбгача тайёргарликларини амалга ошириш ва касб-ҳунар коллежларида ёки ҳунар мактабларида ёки техникумларда таълим олишга тайёрлашдан иборат.

Тарбиявий вазифа — ўқувчиларда меҳнат кўникмаларини шаклланти-

риш жараёнида меҳнат ва касбга муносабатларида юқори ахлоқий сифатларни, ижодий ёндашувни, меҳнатсеварлик, ватанпарварлик, тежамкорлик ва тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда нафосат туйғусини сингдириб боришдан иборат.

Ривожлантирувчи вазифа — технология фани машғулотлари жараёнида ўқувчиларга ақлий, жисмоний, ахлоқий, бадиий-эстетик тарбия ва таълим бериш, технология фани дарсларида эгаллаган билим, кўникма ва малакаларини бошқа фанларда ҳам қўллай олиш хислатини таркиб топтириш, касбгача тайёргарликларини амалга ошириш орқали уларнинг баркамол шахслар бўлиб етишишларигаёрдам беришдан иборат [209; 6-б.].

Технология фани фанининг мазмуни шартли равишда учта қисмга, яъни меҳнатга тайёргарлик, касблар бўйича тайёргарлик ва касбгача махсус тайёргарлик қисмларига бўлинади. Бу қисмларнинг ҳар бир машғулотнинг таркибига сингдирилиши, уларни ўқитувчилар ва услубчилар томонидан илмий-услубий нуқтаи назардан ҳисобга олган ҳолда таҳлил қилиб борилиши технология фани машғулотларининг аниқ мақсадга йўналтирилган бўлишини ҳамда муваффақиятли амалга оширилишини таъминлайди. Технология фани бўйича юқорида айтиб ўтилган таълим йўналишлари мактаб атрофидаги корхона, ташкилот, хўжалик ва касб-ҳунар коллежларида кенг тарқалган соҳалар, касбларга мувофиқ танлаб олинади. Шунга кўра ҳар бир мактабда технология фанининг қуйидаги йўналишлари ёки улардан айримлари асос қилиб олиниши мумкин: технология ва дизайн, сервис хизмати, умумлашган. Бунда технология ва дизайн йўналиши ёғочга ишлов бериш технологияси, пластмасса ва полимер материалларга ишлов бериш технологияси, металлларга ишлов бериш технологияси, электротехника ишлари, рўзғоршунослик ишлари; сервис хизмати йўналиши эса пазандачилик асослари, газламага ишлов бериш технологияси, рўзғоршунослик асослари бўлимларидан ташкил топган. Умуман олганда 5-7-синфлардаги технология фани дарслари асосан қуйидаги бўлимлардан ташкил топган:

1. Умумий тушунчалар (материалшунослик асослари).

2. Асбоб-ускуналар ҳақида маълумот ва ишлатиш усуллари.

3. Машина, механизм, станоклар ва мосламаларнинг умумий тузилиши ва ишлатиш асослари.

4. Маҳсулотлар ишлаб чиқариш технологияси.

Бундан ташқари ҳар бир асосий йўналиш бўйича уй-рўзғор маданияти ва унга тегишли таъмирлаш ишларини бажариш кўникмалари шакллантири-либ борилади. Ҳар бир йўналиш бўйича ишлатиладиган электротехника воситалари, улардан тўғри фойдаланиш ҳамда таъмирлаш асослари ўргатилади. Ҳар бир асосий йўналиш бўйича компьютер техникасидан фойдаланиш масалалари юзасидан дастлабки маълумотларни бериш кўзда тутилади. Ҳар бир дарс мазмунига боғлиқ ҳолда иқтисодий, ҳуқуқий ва экологик билимлар ҳамда хавфсизлик техникаси қоидалари ўзаро уйғунлаштирилган ҳолда ўргатиб борилади, касблар турларига оид билим, кўникма ва малакалар мактаб жойлашган ҳудуддаги имконият ва эҳтиёжларни ҳисобга олган ҳолда танланадиган касблар асосида шакллантирилади.

Технология фани бўйича машғулотларни амалга ошириш учун қуйидаги ташкилий ва услубий вазифаларни ҳал қилиш лозим:

Ташкилий вазифалар. Технология фанидан назарий машғулотлар

учун ўқув хонаси ва амалий машғулотлар учун ўқув устахонаси ташкил қилиш ва уларда хавфсиз ишлаш ҳамда қулай меҳнат шароитларини яратиш. Ўқувчиларни машғулотлар учун зарур хомашё, материал, асбоб-ускуналар билан таъминлаш ҳамда мосламалар, механизмлар станоклар билан амалий ишлаш жараёнини ташкил қилиш. Санитария-гигиена ҳамда меҳнат ҳавфсизлиги бўйича меъёрий ҳужжатларда белгиланган талабларнинг тўлиқ бажарилишини таъминлаш ва мунтазам назорат қилиб бориш. Ўқувчиларни турли касблар бўйича меҳнат жараёнлари ва касб эгалари билан яқиндан танишишларини амалга ошириш учун корхоналар, жамоа хўжаликлари, ташкилотлар, муассасалар билан доимий алоқа ўрнатиш.

Расмий ҳужжатлар: меъёрий режалаштирувчи ҳужжатлар, устахонада хавфсизлик техникаси, санитария-гигиена талаблари ва биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш қоидаларига доир ҳужжатларни юритиш.

Услубий вазифалар. Машғулотларнинг ярим ва бир йиллик иш режаларини тузиш, бунда маҳаллий шароитлар, эҳтиёжлар ва имкониятларни ҳисобга олган ҳолда, касблар таснифи асосида ўқувчиларни яқиндан таништириш мумкин бўлган касб турларини танлаш. Ўғил ва қиз болаларнинг ўзига хос меҳнат машғулотларини ва касб танлашларини амалга ошириб бориш. Машғулотларда замонавий педагогик ва ахборот технологияларидан, янги дидактик материаллар, воситалардан кенг фойдаланиш, технология фани таълими ва тарбиясининг бирлигини таъминлаш. Ўқувчиларда турли касбларга тегишли дастлабки меҳнат кўникма ва малакаларини, меҳнатсеварликни шакллантириш. Технология фани дарслари жараёнида ўқувчиларни ақлий ва ахлоқий жиҳатдан ривожлантириб боришда уларнинг ёш хусусиятларини, шахсий психологик ва физиологик сифатларини ҳисобга олиш. Ўқувчиларнинг билими, кўникма ва малакаларини рейтинг тизими асосида назорат қилиб бориш [209; 8-9-б.].

Мактабда технология фани таълими ва тарбияси, касбга йўналтириш жараёнини ташкил қилиш ҳамда уни амалга оширишда педагогика, дидактика, психология, физиология, хусусий методика ва бошқа фанларнинг илмий хулосаларидан кенг фойдаланиш кўзда тутилган. Машғулотлар мавзуи амалиёт билан ўқув мазмуни тарбиявий муаммоларни ҳал қилиш билан уйғунлаштирилган ҳолда бўлишини таъминлаш зарур. Фан бўйича ўқув дастури асосида олиб борилган ўқув-тарбия ишлари натижаларини, ўқувчиларнинг ўзлаштиришларини, аниқлаш ва назорат қилиш Давлат таълим стандарти асосида амалга оширилади. Умумий ўрта таълим мактабларининг 5-9-синфларида ўқувчилар сони 25 ва ундан ортиқ бўлса, технология фани дарслари шу синфлардаги ўқувчиларни икки гуруҳга ажратган ҳолда олиб борилади. Халқ ҳунармандчилигининг айрим нодир касбларини ўрганиш учун уста-шогирд ёки ота-ўғил, она-қиз шаклларидан фойдаланилади. Бундай машғулотларни тегишли халқ усталари билан мактаб ўртасида тузиладиган шартномалар асосида ташкил қилинади. Дастурдаги технология фани йўналишлари бўйича машғулотларни ташкил қилиш ва ўтказиш кетма-кетлиги маҳаллий шароит ва имкониятлар ҳисобга олинган ҳолда ўқитувчи

томонидан ҳал қилинади [209; 10-б.].

Юқоридаги фикрлардан хулоса қилиб шуни айтиш жоизки, технология фанининг вазифалари билан мазмуни мураккаб диалектик боғлиқликда бўлади. Буни тушуниш учун шуни назарда тутиш керакки, технология фани вазифалари турли даражада қўйилади ва ҳал қилинади.

Биринчи даражада технология фани мактаб тизимининг элементи сифатида, яъни умуммактаб вазифаларини бажариш воситаси сифатида қаралади. Масалан, энг муҳим умуммактаб вазифаси ўқувчиларда миллий дунёқарашни шакллантиришдан иборат. Ўқув жараёнларига ҳам, бутун педагогик жамоанинг синфдан ташқари фаолиятига ҳам тааллуқли бу вазифани беистисно ҳамма ўқув предметлари амалга оширади. Таълимни унумли меҳнат билан қўшиш, политехник таълим, меҳнат тарбияси, ўқувчиларни касбга йўллаш каби вазифалар кўпчилик ўқув предметлари, хусусан, технология фани билан биргаликда ҳал қилинади. Бу вазифаларни ҳал қилишда технология фани алоҳида аҳамиятга эга, чунки технология фани машғулотларида ўқувчиларни унумли меҳнатга жалб этиш, ҳозирги замон ишлаб чиқариши асослари билан таништириш, уларда оммавий ишчи касбларига муҳаббат уйғотиш ва шу касблар ҳақида етарлича тўлиқ тасаввур ҳосил қилиш учун қулай шароитлар вужудга келади. Умумий мактаб вазифаларини ҳал қилишда технология фани ўқитувчиси бошқа ўқитувчилардан ажралмаган ҳолда ишлаши ва ўз фаолиятини уларнинг фаолияти билан бирлаштириб бориши муҳимдир. Шундай қилинганда уларнинг ишлари такрорланишдан ҳоли ва янада мақсадга мувофиқроқ бўлади. Кўрсатилган вазифалардан ташқари яна торроқ вазифалар ҳам қўйилади ва улар асосан технология фани доирасида ҳал қилинади ёки булар умуммактаб вазифалари бўлиб, ўзига хос специфик воситалар билан амалга ошади. Булар иккинчи даражадаги вазифалардир. Масалан, ўқувчиларда техник ижодкорликнинг ривожланиши, тажриба ишларида қатнашиш мактаб шароитида асосан технология фани машғулотлари жараёнида ва шу таълим асосида ташкил қилинган синфдан ташқари ишларда содир бўлади. Материалларга ишлов бериш, машиналарда хизмат кўрсатиш ва шу кабиларга доир амалий билим ва кўникмаларнинг шаклланиши ҳақида ҳам шуни айтиш мумкин. Меҳнат фаолияти — ўқувчиларни ҳар томонлама ривожлантириш-нинг муҳим воситасидир. Физиологик нуқтаи назардан олганда технология фани машғулотларида тўғри ташкил қилинган меҳнат фаолияти бола организмининг жисмоний ривожланишига ёрдам беради. Тиббий соҳа мутахассислари томонидан ўтказилган тадқиқотлар устахоналардаги амалий ишларни синфда ўтказиладиган машғулотлар билан алмаштириб туриш ўқувчиларнинг меҳнат қобилиятини оширишини кўрсатди. Технология фани машғулотлари жараёнида жисмоний фаолият ақлий фаолият билан омухталашади. Ўқувчиларнинг буюмларни конструкциялаш, уларни тайёрлаш технологиясини ишлаб чиқиш ва бошқа қатор ижодий вазифаларни ҳал қилишларига тўғри келади. Шундай қилиб, технология фани машғулотлари фикрлаш фаолияти билан бирга амалга ошади, бу эса ўқувчиларнинг ақлий ривожланишига имкон беради.

Технология фани машғулотларининг ғоявий-сиёсий, ахлоқий тарбия учун ҳам аҳамияти катта. Ижтимоий фойдали нарсалар яратиб, унумли меҳнатда қатнашиб ўқувчилар ўзларини ишлаб чиқариш қатнашчилари деб ҳисоблайдилар. Улар давлат мулкига, хусусий ва моддий мулкка қандай эътибор билан муносабатда бўлиш талабига ҳақиқатда тушуна бошлайдилар, меҳнат кишиларини ҳурмат қила бошлайдилар, улардан намуна олишга ҳаракат қиладилар. Технология фани машғулотлари жараёнида эстетик тарбия учун шароитлар яратилади. Агар ўқувчилар чиройли буюмлар ясашса, жамиятга фойда келтирганларидан маънавий қониқиш ҳосил қиладилар ва эстетик завқ ҳам оладилар. Шу билан уларда бадиий дид ҳам тарбияланади, мазмун ва шаклларнинг уйғунлиги ҳақида тўғри тасаввурлар таркиб топади. Ниҳоят, учинчи даражадаги вазифалар ҳар бир машғулот мавзуси доирасида ифодаланади [209; 12-б.].

Технология фани дарслари жараёнида ўқитувчининг ўрни. Технология фанидан амалга ошириладиган таълим ва тарбия ишларида ўқитувчи шахсининг аҳамияти ҳамда ўрнига ҳам тўхталиб ўтиш мақсадга мувофиқдир. Маълумки, умумий ўрта таълими мактабларида педагоглар ўқувчиларга маълум фанлардан дарс берувчи, касб ўргатувчи ва ўқувчиларни тарбияловчилардир. Ўқув жараёни такомиллаштириш, ўқувчиларнинг замонавий технологик жараёнларни ўзлаштириб олишлари уларга боғлиқдир. Педагоглар ўқувчиларга таълим ва тарбия беришда асосий ролни ўйнайди.

Машғулотларда ўқувчиларни техник маълумотлар билан таништиради, ўқувчиларда ишлаб чиқариш кўникмаларини, меҳнат маданияти малакаларини таркиб топтиради. Ишлаб чиқариш таълими бериш жараёнида Давлат таълим стандартлари асосида ҳозирги замон кишиси, комил инсонга хос бўлган фазилатларни тарбиялаб боради. Ўқувчиларга касб-ҳунар ўргатиб, ўз билим ва тажрибаларини берувчи, бозор иқтисодиётига асосланган ижтимоий-иқтисодий ривожланишда ўзбек моделининг асосий тушунча ва тамойиллари асосида ахлоқий сифатларни таркиб топтириш ҳақида ғамхўрлик қилувчи педагогларнинг ҳалол меҳнати тарбияланувчи-ларга чуқур таъсир кўрсатади. Педагогнинг меҳнати натижаси жамиятни ҳар томонлама камол топган ёш авлодни таркиб топтиришдан иборат бўлган инсон фаолиятининг энг масъулиятли соҳасидир. Биринчи Президентимиз И. А.Каримов таъбири билан айтганда: «Ота-она вужуд меъмори бўлса, ўқитувчи қалб меъморидир» [7; 54-б.]. Шунинг учун ҳам Давлат таълим стандартида педагогларга бир қанча талаблар қўйилган. Бозор иқтисодиётига асосланган ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг ўзбек моделини таркиб топтириш, ёш авлодни комил инсон қилиб тарбиялаш масалалари жуда муҳим аҳамиятга эга. Бунда педагогларнинг ўқувчиларни тарбиялаш борасидаги роли ва масъулияти анча ортади. Унинг бутун иши ўқувчиларда Ватанга чексиз муҳаббат, дўстлик, ўртоқлик, ҳақиқатгўйлик, ҳалоллик, камтарлик, бурчга содиқлик, меҳнатга ва жамоат мулкига онгли муносабат, жамоат тартибларини бузувчиларга муросасизлик фазилатларини миллий қадриятларимиз руҳида тарбиялашга қаратилган. Тарбиячининг ахлоқий қиёфаси бугунги кун талабларига мос бўлиши жуда муҳим. Педагог ўзининг барча ишлари ва ҳатти-ҳаракатларида виждонли, ҳалол бўлиши лозим. Педагог мунтазам равишда ўз илмий ва амалий билимларини тўлдириб бориши керак. Айниқса, муҳандис-педагог ўқувчилар ўртасида обрў ва ҳурмат қозонишга қанчалик ҳаракат қилмасин, агар у ўз фанини юзаки билса, ўз ишига, педагоглик касбига нисбатан унда чинакам меҳр-оқибат бўлмаса, ҳеч қачон ўз мақсадига эриша олмайди. Педагог тарбия ва таълим усулларини мукаммал эгаллаб олиши, таълимнинг хилма-хил ва энг самарали усулларини қўллаши, буюм ҳақида қизиқарли сўзлабгина қолмасдан, уни тайёрлаб ўз маҳоратини кўрсата билиши ҳам лозим. Мунтазам равишда ўқувчиларнинг ўзлаштиришини ва уларнинг ўқув машғулотларига муносабатини, умумий камолоти, хулқ-атвор қоидаларини бажаришларини кузатиш; ўқувчиларда ижтимоий ҳодисаларга қизиқиш уйғотиш, бурч ва масъулият, ҳаққонийлик, камтарлик ҳислатлари, иродавий сифатларни тарбиялаш; ўқувчиларнинг моддий турмуш шароитларини ўрганиш педагог учун жуда муҳим. Педагог бу кузатишларни ёзиб бориши ўқувчиларнинг яхши ва ёмон ҳатти-ҳаракатларини уларни келтириб чиқаради деб тахмин қилинган сабабларни қайд қилиб қўйиши, шунингдек ҳар бир ўқувчига таълим ва тарбия беришни яхшилаш чораларини кўриши зарур. Ҳар бир ўқувчига педагогик тавсифнома ёзиб бериш ўқитувчига ўқувчиларда юз берган ўзгаришларни, уларни таълим ва тарбиясидаги силжишларни таҳлил қилиш, улардаги ижобий сифатларни ўстиришга кўмаклашиш имконини беради. Педагогнинг шахсий намунаси, унинг умумий маданиятлилик даражаси ўқувчиларга жуда катта таъсир кўрсатади. Педагогнинг ўзи жамиятимизнинг маданиятли, билимли, илғор кишиси бўлган тақдирдагина таълим-тарбия вазифаларни муваффақиятли ҳал этиши мумкин. Педагог ўз касбига доир билимлардан ташқари ўқувчиларни ҳозир қизиқтираётган фан ва техниканинг бошқа соҳаларига оид маълумотларни ҳам ўзлаштириб олиши керак. Педагог адабиёт, санъат асарлари билан таниш бўлиши, жисмоний тарбия ва спорт масалаларини тушуниши лозим. Педагог маданиятининг баъзи сифатлари: ташқи қиёфаси, нутқ маданияти, педагогик такт ва техникаси яхши одатлари ҳақида тўхталиб ўтамиз. Жумладан украин педагоги А.С.Макаренькони ёзишича, педагог эстетик жиҳатдан ифодали бўлиши керак [177; 116-б.]. Педагог батартиблик, саранжом ва саришталикда намуна бўлиши жуда муҳим. Яхши педагог машғулотларни ўтказишга ҳам, ўзининг ташқи кўринишига ҳам қаттиқ талабчан бўлади. Дарсда ўнлаб ўқувчиларнинг ўзига қараб туришини у ҳеч қачон унутмайди. Педагогнинг нутқи ишонарли, ифодали ва тушунарли бўлиши керак. Баландпарвоз, дабдабали нутқ одатда кишиларда ишонч ҳосил қилмайди. Ундан ҳам ёмони ўқувчилар бундай нутқни тушунмайди-лар. Қуруқ ва ифодасиз тушунтиришлар ҳам яхши нуқсон эмас. Сўзлаш оҳанги нутқ маданиятининг муҳим омилидир. Секин, равон сўзлаш оҳанги ҳар қандай фикрни исбот қилишда ёрдам беради, албатта, сержаҳллик, асабийлик эса кишида салбий таъсирларни келтириб чиқаради. Дарсда жуда баланд ёки ҳаддан ташқари паст овозда гапириш ярамайди. Баланд нутқ ўқувчиларни толиқтиради, шунинг учун ҳам улар педагог фикридаги изчилликни аста-секин йўқота бошлайдилар. Паст овоздаги нутқни эса эшитиб ва тушуниб бўлмайди, натижада ўқувчиларнинг дарсга бўлган қизиқиши йўқолади. Ўқувчиларни тинглай олиш, жавобини бўлмаслик — ўз фикрларини тугаллаб олиши учун жуда муҳимдир. Педагогик такт ва техника ўқув шароитларида жуда хилма-хил масалаларни ҳал қилиш пайтида ўқувчиларга таъсир кўрсатишнинг энг муҳим воситасидир. Педагогик такт ва техника педагог маҳоратининг белгиларидан биридир, дейиш мумкин. Таълим-тарбиявий жараённинг сифатигина эмас, балки педагогнинг ўқувчилар билан ўзаро муносабатлари, обрўси ҳам педагогик такт ва техникага боғлиқ бўлади.

Педагогик такт ва техника, биринчидан, ўқувчилар шахсига ҳурмат ва уларга нисбатан талабчанлик, иккинчидан, ўқувчиларга нисбатан сезгирлик ва меҳрибонлик, учинчидан, ўқувчиларга ишонч ва айни вақтда фаолиятини мунтазам равишда назорат қилиб боришдир. Педагогни ўқувчиларнинг ўзлаштиришини баҳолаш ишларида, фикр-мулоҳазалар билдиришида ҳамда тарбияланувчиларнинг ўзлаштириши ва хулқи хусусида хулосалар чиқариб, бир қарорга келишида педагогик такт ва техника билан шошма-шошарлик бир-бирига зид нарсалардир. Ўқувчилар педагогик тактни жуда қардрлайдилар, ҳар бир ўқувчи илтифот билан қилинган муомалани, тасодифий хатони ғаразли ниятдан, атайлаб онгли равишда қилинган ишдан, ҳақиқатни ёлғондан ўзига хос сезгирлик билан фарқ қила олади.

Педагогнинг сабр-тоқатли бўлиши, ўзини тута олиши — ўқувчиларга нисбатан талабчанликни сусайтириш дегани эмас. Ўқувчиларда яхши одатларни таркиб топтириш комил инсонни тарбияланишнинг энг муҳим вазифаларидан биридир. Одатларда ахлоқий қиёфа, ички маданият, биринчи навбатда, теварак-атрофдагиларга бўлган муносабатда намоён бўлади. Бунда шахсий намуна ўқувчиларни тарбиялашнинг муҳим омилидир. Педагогнинг обрўси, аввало унинг ғоявий-сиёсий, педагогик тайёргарлиги билан, ишлаб чиқариш малакаси даражаси, тажрибаси, махсус техник ва методик билимлари, педагогик такт ва техникаси, ўқувчилар жамоасини уюштира олиш қобилияти билан белгиланади. Обрў-эътибор қозонишда биринчи дарсларнинг, педагогнинг ўқувчилар билан дастлабки учрашувларининг аҳамиятини алоҳида таъкидлаб ўтиш лозим. Биринчи дарсларнинг қизиқарли ўтиши учун пухта тайёргарлик кўриш жуда муҳим. Кўпчилик ҳолларда ўқитувчи биринчи дарслардан кейинроқ ўқувчиларнинг обрў-эътиборини қозонади, лекин баъзан ўқувчиларда ўқитувчини яхшироқ билиб олганлари сари унга нисбатан ҳурмат-эътибори орта боради.

Технология фани машғулотларида педагогларни ёш авлодга таълим ва

тарбия бериш борасида жамият олдидаги масъулияти ортиб бормоқда. Педагог ишлаб чиқариш тажрибалари, замонавий техника ва технология ютуқлари билан мунтазам равишда танишиб бориши лозим, акс ҳолда янги техникани эгаллашга қодир ёш малакали кадрларни тайёрлай олмайди. Илғор корхоналарда педагоглар иш объектларини ва замонавий технологик жараёнларни ўрганадилар. Педагог ўз маҳоратини такомиллаштириш учун ўқувчилар томонидан бажарилиши зарур бўлган ишларни ёки унинг айрим қисмларини намуна сифатида ўзи амалда мунтазам равишда бажариб кўрсатиши керак. Бундай ишларни бажариш педагогга ўз малакасини яхшилаш, вақт меъёри ва иш технологиясини амалда синаб кўриш, технологик жараёнга ўз вақтида ўзгартиришлар киритиш, ўқувчилар ишида йўл қўйилиши эҳтимол тутилган хатоларнинг олдини олиш имконини беради. Педагог ўз меҳнати жараёнини ва унинг натижасини муттасил ҳамда тизимли такомиллаштириш мақсадида: мавжуд билимлардан самарали фойдалана олиши; муайян мақсадни кўзлаган ҳолда тизимли тарзда режа асосида мустақил равишда билим ола билиши; юксак нутқ маданиятига эга бўлиши;

ўқув ахборотлари оқимидан энг асосийлари ва муҳимларини ажрата олиши;

педагогик фаолиятининг мақсад ҳамда вазифаларини аниқ ва равшан қилиб белгилаб олиши; оқилона усуллар, ўқувчилар таълим ҳамда тарбиясига қўйилган мақсад, вазифаларнинг самарали бўлиши учун зарур усул ҳамда техник воситаларни танлай билиши лозим. Шунингдек:

— илмий жиҳатдан асосланган иш режаларини туза олиши;

— ўз фаолиятининг келажагини ишлаб чиқа олиши;

— шароитнинг ўзгариши муносабати билан зарурат туғилган пайтларда режага тузатишлар кирита олиши;

— меҳнатни меъёрлай олиши;

— мезон ва талабларни ишлаб чиқиш ва уларни такомиллаштира олиши;

— ҳисобга олиш, назорат ва ўз-ўзини назорат қилиш тизимини амалга оширишни билиши;

— ўқувчиларга таъсир кўрсата олиш, уларда фаолликка қизиқиш уйғота олиш, ўқувчиларга йўл-йўриқлар бера олиш, уларда ишлаш, ўқиш, дам олиш ва бошқа кўникмаларни ҳосил қила олиши;

— жамоа билан оқилона ҳамда самарали ишлай олиши;

— меҳнат қилиш ва дам олиш шароитларини такомиллаштириб, улардан рационал фойдалана олиши лозим.

Маълумки, технология фани дарсларида ўқувчиларнинг амалий ишларини, шу жумладан ижодий фаолиятини ташкил этиш бевосита ўқитувчининг шу соҳага оид билими ва педагогик маҳоратига боғлиқдир. Шу сабабли Технологик таълим таълим йўналишида таҳсил олётган талабалар учун «Технология фанини ўқитишда инновацион педагогик технологиялар» деб номланувчи танлов курс ташкил этиб, бир неча йилдан бери шу соҳада иш олиб бордик [114; 160-161-б.]. Мазкур курс учун 34 соат вақт ажратилган бўлиб, бундан 18 соатида маъруза, 16 соатида эса амалий машғулот ўтилади. Бунда талабаларга умумий педагогика, педагогик маҳорат, педагогик техника, технология ўқитиш методикаси каби фанларда таълим технологияларидан фойдаланиш бўйича умумий ҳолда берилган тушунчалар янада кенгайтирилади, тўлдирилади, мустаҳкамланади ва хусусий ҳолга келтирилади. Бунинг учун аввало мазкур танлов курс бўйича намунавий ва ишчи режа тузилди, сўнгра муаммоли маруза матнлари ва услубий қўлланма тайёрланди [119, 147]. «Технология фанини ўқитишда инновацион педагогик технологиялар» танлов курсини ўрганишга оид ишчи дастур қуйидаги мазмунда тузилди:

1. Маъруза машғулoтлари. Кириш, «Технология фанини ўқитишда

инновацион педагогик технологиялар» танлов курсини ўрганишни ташкил

этиш ва ўқитишдан кўзланган мақсад ва вазифалар. Педагогик технология

ҳақида умумий тушунча, уни юзага келиши. Педагогик технология таърифлари. Янги педагогик технологиялардан фойдаланишга оид айрим адабиётлар тавсифи. Педагогик технологиянинг кўринишлари ва асосий йўналишлари. Педагогик технология тамойиллари ва мезонлари. Технология фани дарсларида янги педагогик технологиялардан фойдаланиш масалалари. Кириш дарсларини ўтказишда қўлланиладиган педагогик технологиялар. Янги билимлар бериш, меҳнат кўникмаларини шакллантириш дарсларида қўлланиладиган педагогик технологиялар. Такрорлаш ва мустаҳкамлаш дарсларида қўлланиладиган педагогик технологиялар. Синов дарсларида қўлланиладиган педагогик технологиялар.

2. Амалий машғулoтлар. Педагогик технология тушунчасининг юзага келиш тарихи ва унга оид таърифлар билан танишиш. Технология фанига оид кириш дарсларини ташкил этишда қўлланиладиган педагогик технологияларни ўрганиш. Янги билимлар бериш, меҳнат кўникмаларини шакллантириш дарсларини ташкил этишда қўлланиладиган педагогик технологияларни ўрганиш. Такрорлаш ва мустаҳкамлаш дарсларини ташкил этишда қўлланиладиган педагогик технологияларни ўрганиш. Синов дарсларини ташкил этишда қўлланиладиган педагогик технологияларни ўрганиш.

Мазкур курсни ўрганиш самарадорлигини аниқлаш мақсадида институтда таҳсил олаётган технологик таълим таълим йўналиши 301-гуруҳ талабалари тажриба гуруҳи, 302-гуруҳ талабалари эса назорат гуруҳи сифатида танлаб олинди. Ўтказилган тажрибаларда мазкур танлов курси ўтилган гуруҳларда бу тушунча ва маълумотларни талабаларнинг ўзлаштириши ҳамда амалда қўллаши юқори даражада бўлганлиги кузатилди. Олинган натижалар 1.1-жадвалда акс этган. Жадвалдаги маълумотлардан кўринадики, «Технология фанини ўқитишда инновацион педагогик технологиялар» танлов курсини ўрганиш бўйича тажриба гуруҳларида олиб борилаётган ишлар яхши самара бермоқда. Шу сабабли бу ишларни янада кенгайтириш, иложи бўлса мазкур курсни «Технологик таълим» таълим йўналиши ўқув режасининг 4-блокига тегишли бўлган махсус фанлар қаторига киритиш зарур, деб ҳисоблаймиз.

§1.2. Технология фани бўйича давлат таълим стандарти ҳамда ўқув дастурларининг асосий йўналишлари ва уларнинг таҳлили

Маълумки, Марказий Осиё халқлари, шу жумладан, ўзбеклар жаҳондаги энг қадимий халқлар сирасига кириб, улар жаҳон фани, илмий-маърифий ва маданий ривожланишга бебаҳо ҳисса қўшганлар.

Зардуштийлик динининг муқаддас китоби — кўҳна ёзма ёдгорлигимиз бўлган «Авесто”да Ўрта Осиё ҳамда Яқин ва Ўрта Шарқ халқларининг энг қадимги (эрамиздан аввалги II минг йилликнинг охиридан I минг йилликнинг кейинги асрларигача бўлган) даврдаги тарихи, ижтимоий-иқтисодий ҳаёти, турмуши, урф-одатлари, диний-эътиқоди, халқ ҳунармандчилиги, касб-кори, қўшни халқлари билан ижтимоий-иқтисодий ҳамда маданий муносабатлари ёритилган. «Авесто”да болаларни ахлоқий, диний тарбиялашдан ташқари, уларни ўқитиш, илм-маърифат эгаси қилиб тарбиялаш ва ҳунармадчиликнинг сир-синоатларини ўргатиш ҳам таъкидланган.

Чингизхон истилоси даврида Ўрта Осиёда илм-фан ва маданиятнинг ривожланиши юз йиллар ортда қолган бўлса-да, Темурийлар даврига келиб илм-фан ва таълим бериш соҳалари юқори чўққиларга чиқди. Бунга мисол қилиб ана шу даврнинг ёрқин намоёндалари бўлган Алишер Навоий, Мирзо Улуғбек, Бобур каби алломаларимизни кўрсатиш мумкин. Ана шу даврларда ҳам болаларни ўқитиш ва уларга таълим-тарбия бериш учун маълум дастурлар, услуб ва йўриқномалар яратилган [162].

1999 йил 16 августда ВМ томонидан умумтаълим мактабларида ўқитиладиган фанлар, шу жумладан, технология (меҳнат таълими) ўқув фани бўйича ҳам ДТС қабул қилинди. 2006, 2010 йилларда бу стандартлар янги таҳрирда фойдаланишга киритилди [165, 198, 209].

Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида» ги қонунида [8] мамлакатимиздаги таълим муассасаларида ўқитиш жараёнини такомиллаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган. Жумладан, умумий ўрта таълим мактабларидаги технология фанини ўқитиш жараёнига янгича ёндошиш, дарс самардорлигини оширишга эътибор қаратилган. Ўқувчиларни меҳнатга тайёрлаш жараёнида касб-ҳунарга йўналтиришни янада кучайтириш, уларни замонавий ишлаб чиқариш асослари ёғочга, металлга ва газламага ишлов бериш технологияси, пазандачилик ва қишлоқ хўжалиги асослари, бадиий меҳнат технологияси ва машина элементлари йўналишлари бўйича билим, кўникма ва малакаларни эгаллашлари кўзда тутилган. Технология фанини ўқитиш жараёнига янгича ёндашиш, дарс самарадорлигини ошириш мақсадида технология фани йўналишида Давлат таълим стандарти асосида тузилган ўқув дастурлари ишлаб чиқилган. Умумий ўрта таълим мактабларининг ўқув режасида технология ўқув фанига 5-7-синфларда ҳафтасига 2 соатдан, 8-9-синфларда эса 1 соатдан вақт ажратилган [209, 12-б.]. Мавзулар ўқувчиларнинг ёши, қобилияти, истеъдоди, қизиқишлари, зеҳни, уқуви, билим даражаси ва бошқа психологик, физиологик хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ўрганиб чиқилиши лозим.

Тавсия этилган ўқув дастурлари ичидаги мавзуларни ўқувчиларнинг

ёши, билим даражалари ва бошқа психологик хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда таҳлил қиладиган бўлсак, ажратилган вақт давомида мавзуларнинг тақсимланишида муаммолар кўзга ташланади. Маълумотларни қабул қилиши даражасини ҳисобга олган ҳолда йўналишлар бўйича бериладиган баъзи мавзулар ўқувчиларни толиқтиради. Берилган айрим мавзулар ҳажми ўқувчилар билими қамровига нисбатан кўп. Ўқув дастурини 5-синф мисолида таҳлил қиладиган бўлсак, мазкур дастурда айрим мураккаб мавзулар танланган. Масалан, Газламаларга ишлов бериш технологияси йўналишининг «Маҳсулотлар ишлаб чиқариш технологияси» бўлимида «Бичиш ва тикиш ҳақида маълумот, гавдадан ўлчов олиш, масштабли линейка, фартук ва рўмол чизмасини чизиш» мавзулари берилган бўлиб, уларни ўрганишга 2 соатдан вақт ажратилган. Юқорида кўрсатиб ўтилган мавзулар 5-синф ўқувчилари учун мураккаблик қилади. Сабаби улар чизмачилик фани ва материалшуносликдан ҳали етарли билимга эга эмаслиги учун юқоридаги мавзуларни ўзлаштиришлари қийин бўлади. Юқоридаги мавзуларни ўзлаштириш учун берилган соат миқдори камлик қилади. Бундан ташқари буюмни конструкциялаш ва моделлаш учун ҳам ажратилган соат камлик қилади. Сабаби, ўқувчилар чизмачилик элементларига оид билим ва кўникмаларга эга бўлмаганликлари учун конструкциялаш элементларини ўзлаштириш қийинчилик туғдиради. Масалан, Газламаларга ишлов бериш технологияси йўналиши дастурида «Фартук конструкциясини тузиш ва моделлаш» мавзусида ҳам чизиқ турлари, ҳам буюмларни масштаб бўйича катталаштириш ва кичрайтириш, ҳам буюм деталларини симметрик ва ассимметрик жойлаштириш каби билим ва кўникмаларига эга бўлишлари лозим. Бунинг учун эса кўпроқ ўқув соатлари ажратилиши лозим. Бундай камчиликлар ўз вақтида бартараф этилмаса — ўқувчиларга ҳам, ўқитувчиларга ҳам бир қанча қийинчиликлар юзага келади.

Технология фани бўйича ДТС, ўқув дастуридаги айрим муаммолар ва уларни бартараф этиш ҳақида. Давлатимизда таълим-тарбия тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар секин-аста ўз самарасини бермоқда. Кадрлар тайёрлаш миллий дастури асосида таълимни босқичма-босқич ислоҳ қилиш жараёнида ютуқлар билан бир қаторида айрим камчиликлар ҳам кўзга ташланмоқда. Буни меъёрий ҳужжат сифатида тузилган Давлат таълим стандартлари мисолида ҳам кузатишимиз мумкин. Стандартдаги технология фани ўқув дастурини таҳлил қилиб чиқиб юқоридаги хулосага келдик. 1999 йилда тузилган Давлат таълими стандартини таълим тизимида қўлланилганда бир қанча муаммолар юзага келди. Педагоглар томонидан билдирилган фикр ва таклифлар асосида 2006, 2010 йилларда янги таҳрирдаги стандарт жорий қилинди. Янги таҳрирдаги ДТС асосида тузилган ўқув дастурлари, олдинги стандартдаги ўқув дастурларига нисбатан анча кенгайтирилган, аммо бу камчиликлардан ҳоли дегани эмас [123; 14-15-б.]. Масалан, 5-синф бўйича ўқув дастурларини ўрганиб чиқилганда айрим камчиликлар борлиги аниқланди. Буни, хусусан, 5-синфда Газламаларга ишлов бериш технологияси йўналиши ўқув дастури бўйича таҳлил қилиб кўрсак.

1. Материалшунослик бўлимини ўрганишга 4 соат берилган бўлиб, бунда ўқувчиларга биринчи машғулотда хавфсизлик техникаси қоидалари, санитария-гигиена талаблари ўргатилади. Табиий толали газламлардан пахта ва зиғир толаларидан тўқилган газламалар, уларнинг хусусиятлари ҳақида маълумотлар берилади. 2-машғулотда эса саржа (полотно) тўқиш, газламаларнинг ўнг ва тескари томонларини, бўйлама ва кўндаланг ипларини аниқлаш бўйича амалий ишлар бажарилади. Умуман олганда ўқувчиларга 4 соат мобайнида газламалар ҳақида етарли маълумот бериш мумкин.

2. Асбоб-ускуналар, мосламалар ва улардан фойдаланиш бўлимини ўрганишга 4 соат вақт ажратилган бўлиб, бунда ўқувчиларга қўл ишлари ва уларни бажаришда ишлатиладиган асбоб-ускуналар ҳақида умумий маълумот берилади, 3-назорат иши ўтказилади. Кейинги машғулот амалий машғулот бўлиб, бунда ўқувчилар қўл чокларидан намуналар ва ушлагич тайёрлаш ишлари балан шуғулланадилар. Шу билан бирга дазмол билан ишлаш ва дазмоллаш ишларини ҳам ўрганишлари кўзда тутилган. Бироқ, тажриблар-нинг кўрсатишича, бунда ўқувчиларни дазмоллаш ишларини пухта ўрганиш-лари учун вақт етмайди, бу ишни уйга вазифа қилиб бериш ҳам маъқул эмас. Умуман олганда бу дарсларда ўқувчиларга газламаларга ишлов бериш жараёнида қўлланиладиган асбоб-усуналарни, мосламаларни тузилиши, ишлатилиши ҳақида маълумотлар берилади. Бундан ташқари ўқувчиларга иш ўрнини ташкиллаш, меҳнат хавфсизлиги ва санитария-гигиена қоидалари риоя қилиш ишлари ҳам ўргатилади. Бунга ажратилган вақт мобайнида юқоридаги маълумотларни беришга улгуриш мумкин.

3. Машина, механизм, станоклар ва улардан фойдаланиш бўлимига ўрганишга 4 соат вақт ажратилган бўлиб, бунда ўқувчилар қўл юритмали тикув машиналарининг тузилишини, ишлатилишини, тикув машинасида юзага келган содда носозликларни бартараф этиш ишларини бажаришни ўрганадилар, ипсиз тикишни машқ қиладилар. Берилган вақт

ичида бу маълумотларни ҳам ўқувчиларга етказиб бериш мумкин.

4. Маҳсулотлар ишлаб чиқариш технологияси бўлимини ўрганиш-га 36 соат вақт ажратилган бўлиб, бунда ўқувчиларга газламага ишлов бериш технологияси, буюмларни конструкциялаш ва моделлаштириш, буюмларни тайёрлаш, тикув машинасида ишлаш, бахя ва буклама чоклар ҳақида билимлар берилади. Амалий мустақил ишларда фартукни конструкциялаш ва моделлашни бажарадилар. Фартук тайёрлаш технологиясини босқичма-босқич амалга оширадилар. Бу маълумотларни 14 соат ичида бажариш учун ўқитувчидан анча моҳирлик талаб этилади. Чунки бу машғулотларда ўқувчилар фартукни конструкциялашда, чизмачилик фанига оид айрим тушунчаларни, яъни чизиқ турлари, симметрик ва ассимметрик расмлар, чизмачилик асбобларини тузилиши, қўлланилиши, буюмларни проекциялари, техник чизмалари ҳақидаги маълумотларга эга бўлмаганлиги учун буюм чизмасини лойиҳалаш, конструкциялаш, моделлаштириш ишларини бажараётганларида муаммо туғилади. Шунинг учун 2 соат вақт чизиқ турлари, чизмачилик асбобларини тузилиши, қўлланилиши, симметрик ва ассимметрик расмларни фарқлашни ўргатишга ажратилса, яна 2 соат вақт мобайнида буюмларни проекциялаш, масштаб бўйича катталаштириш, кичрайтириш ва буюмларни техник расмларини чизишни ўрганадилар. Ўқув дастурида буюмни конструкциялаш учун ҳам кам вақт ажратилган, биз ўқув дастурини стандартдаги ўқув дастурига нисбатан бошқача тузиб, шу асосда тажриба синфларида синовдан ўтказдик. Натижа ўз самарасини берди.

5-синфда сервис хизмати йўналиши бўйича ўқув дастури ва ДТСларни

қуйидагича таҳрирда берилишини мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз:

Газламага ишлов бериш технологияси

Материалшунослик (4 соат)

Шакллантириладиган билимлар: Газламаларнинг турлари ва халқ хўжалигидаги аҳамияти, газламанинг хусусиятлари. Газламадан тайёрланадиган буюмлар ва уларнинг элементлари. Тикувчилик буюмларини тайёрлаш технологияси. Махсус, ички, устки ва тантаналарга кийиладиган кийимларнинг вазифаси, турлари ва уларга бўлган эстетик талаблар.

Амалий мустақил ишлар: Газламаларнинг турлари, хусусиятлари, хоссалари, қўлланиш ва ишлаб чиқариш технологияларига оид маълумотлар тўплаш. Табиий толалардан тайёрланган газлама хусусиятлари.

Асбоб-ускуналар, мосламалар ва улардан фойдаланиш (6 соат)

Шакллантириладиган билимлар: Газламага ишлов беришда қўлланиладиган асбоб-ускуналар. Уларнинг турлари, тузилиши, қўллаш қоидалари ва ҳавфсизлик техникаси. Тикувчилик буюмларини тайёрлашда (нам-иссиқлик ишлови беришда) қўлланиладиган асбоб-ускуналар. Уларнинг турлари, тузилиши, қўллаш қоидалари. Ўқув манекени. Буюмлар чизмалари, андозалари ва намуналари.

Амалий мустақил ишлар: Иш ўрнини ташкил қилиш. Меҳнат хавфсизлиги ва санитария-гигиена қоидаларини ўргатиш.

Машина, механизм, станоклар ва улардан фойдаланиш (6 соат)

Шакллантирадиган билимлар: қўл юритмали тикув машиналари.

Уларнинг техник-технологик тавсифи, ишлаш усуллари. Замонавий тикув машиналари моделлари. Тикув машиналарининг тузилиши ва ишлаш тамойиллари.

Амалий мустақил ишлар: Тикув машинасининг асосий қисмларининг тузилиши. Машинани ишга тайёрлаш ва ишлаш. Содда носозликларни бартараф этиш.

Маҳсулотлар ишлаб чиқариш технологияси (18 соат)

Шакллантириладиган билимлар: Чизмачилик элементлари. Чизиқ турлари. Чизмачилик асбобларини тузилиши ва ишлашини ўрганиш. Масштбали линейка. Буюмларни проекциялари. Буюмларни техник расмларини лойиҳалаш ва чизиш. Газламага ишлов бериш технологияси, конструкциялаш ва моделлаштириш, буюмларни тайёрлаш, тикув машинасида ишлаш. Бахя ва буклама чоклар.

Амалий мустақил ишлар: чизмачилик асбоблари, чизиқ турлари ва уларни қўллнилиши; буюмларни тасвирлаш усулларини ўрганиш. Махсус кийим, тунги кўйлак, ўқув, ишлаб чиқариш ва уй-рўзғор ишларини бажариш учун фартук, рўмол бичиш ва тикиш. Машина чоклари (бахя ва буклама) нинг намуналарини бажара олиш.

Халқ ҳунармандчилиги технологияси (16 соат)

Шакллантириладиган билимлар: Газламага ишлов беришга оид ҳунармандчилик касблари (каштачилик, зардўзлик, попопчилик ва б.). Каштачиликнинг ўзига хос хусусиятлари. Каштачилик мактаблари. Каштачилик асосида ишлаб чиқарилаётган буюмлар турлари.

Амалий мустақил ишлар: Каштачилик ишларига хос буюмлар чизмаларининг андозалари ва буюмларни тайёрлаш.

Таянч маълумотлар: Иш ўрнини ташкил қилишда санитария-гигиена

талаблари ва меҳнат хавфсизлиги қоидалари.

Хулоса. Юқоридаги фикрларга асосланиб, Газламаларга ишлов технологияси йўналиши бўйича йиллик тақвим-мавзули режалаштиришнинг «Маҳсулотлар ишлаб чиқариш технологияси» бўлимининг 25-28-машғулотларига қуйидаги ўзгартиришларни киритиш зарур деб ҳисоблаймиз.

Шакллантириладиган билимлар қисмига: Чизмачилик элементлари. Чизиқ турлари. Чизмачилик асбобларини тузилиши ва ишлашини ўрганиш. Масштбали линейка — 2 соат. Буюмларнинг проекциялари. Буюмларни техник расмларини лойиҳалаш ва чизиш — 2 соат.

Амалий мустақил ишлар қисмига: чизмачилик асбоблари, чизиқ турлари ва уларни қўлланилиши; буюмларни тасвирлаш усулларини ўрганиш — 2 соат.

Бундай фикрларни бошқа синфлар учун ҳам билдириш мумкин. Жумладан 6-синфда маҳсулотлар ишлаб чиқариш технологияси қисмида асосан юбка тикиш ишларини бажариш кўзда тутилган ва бунга жами 18 соат вақт берилган. Бу мавзуларни ўрганишда ҳам чизмачиликка оид тушунчалардан фойдаланишга ҳамда ўқувчиларнинг эътборини модельер, дизайнер каби касбларга қаратишга тўғри келади [134, 135, 142]. 7-синфда ҳам мазкур қисм бўйича асосий эътибор аёлларнинг миллий либосларига қаратилган ва бу ишларни ўрганишга жами 16 соат вақт ажратилган. Бу ишларда юқоридаги таклифлар билан бирга миллий кийимлар ҳақидаги тарихий маълумотлардан фойдаланишни таклиф қиламиз [107, 119].

5-7-синфларда ўтиладиган технология ва дизайн йўналиши бўйича ҳам

айрим таклифларни билдириш мумкин. Фикримизча, бунда асосан учта ҳолатни ажратиб кўрсатиш зарур. 1-ҳолат — дастурда 5-7-синфлар кесимида уй-рўзғор буюмлари ясаш, ёғочга ва металга ишлов бериш бўйича халқ ҳунармандчилигига оид иш усулларини ўрганиш ва буюмлар тайёрлаш каби мавзулар киритилган. Бунда айнан қайси буюм, қайси ҳунармандчилик, қайси иш турларини ўрганиш аниқ кўрсатилмаган, уларни танлаш ўқитувчига ҳавола қилинган [209; 29-30-б.]. Бу бир томондан ўқитувчиган қулай, яхши бўлиши мумкин. Лекин, иккинчи томондан, турли ҳудудларда ўқитувчилар ўзлари билганларича иш юритишлари сабабли дастурнинг мазмуни ўзгариб кетиши ҳам мумкин.

2-ҳолат: дастурда кўп ҳолларда уй-рўзғор буюмлари (масалан, ўқлов,

нон тахта, чекич, жува ва ҳ.) тайёрлаш кўзда тутилган. Бироқ, тажрибаларнинг кўрсатишича, ҳар доим ҳам ўқувчиларда бундай уй-рўзғор буюмларини тайёрлашга қизиқиш бўлавермас экан. Балки уларда автомобиль, самолёт, кема, ракета, поезд каби кўринишлардаги буюмларни тайёрлашга бўлган қизиқиш кўпроқ эканлиги маълум бўлди. Шунинг учун биз технология фанидан 6-7-синфлар учун ўқув-услубий қўлланмалар тайёрлашда мана шу ҳолатларни ҳисобга олдик [112, 128, 129, 136, 137, 145].

3-ҳолат: 5-7-синфларда элктротехника ишлари бўлими мавжуд бўлиб, дастурга асосан бунда ўқувчиларга электр энергияси, уни ҳосил қилиш ва узатиш, электр истеъмолчилари, улардан фойдаланиш, ХТҚ, элетротехника соҳасига оид касблар ҳақида маълумот бериш, айрим иш турларини ўрганиш

кўзда тутилган. Бироқ, айниқса, 5-синфда ўқувчилар бундай маълумотларга расмий равишда биринчи марта дуч келадилар. Шунинг учун ўқитувчи томонидан бундай маълумотларни ўқувчиларга етказиш осон бўлмайди. Шу сабабли бу машғулотларда ўқитувчи ўқитишнинг турли фаол усулларидан унумли фойдаланишига тўғри келади [99, 100, 101].

Биринчи боб бўйича хулоса

Маълумки, Республикамиз давлат мустақиллигига эришгандан кейин барча соҳалар каби таълим тизимида ҳам катта ўзгаришлар амалга оширилди ва ошириб келинмоқда. Жумладан умумий ўрта таълим мактабларида ўқитиладиган ўқув фанларни ўқитиш ишларида ҳам катта ўзгаришлар юз берди. Шу жумладан технология фанини ўқитиш ишлари ҳам мазмунан модернизация қилинди, янги ўқув дастурлари ва ДТС лари, янги дарсликлар ва ўқув қўлланмалари яратилди, ҳатто фаннинг номи ҳам ўзгарди. Шу сабабли мазкур бобда умумий ўрта таълим мактабларида технология ўқув фанини ўқитишнинг ҳозирги аҳволи, амалдаги ўқув дастурлари ва ДТСлар мазмуни мухтасар ҳолатда таҳлил қилинди. Чунки бирор соҳада тадқиқот олиб боришдан аввал шу соҳадаги сўнгги ўзгаришларни, уларнинг самарасини ўрганиш, ҳисобга олиш катта аҳамията эга.

Ҳеч иккиланмасдан шуни алоҳида айтиш мумкинки, ўқувчиларни касб танлашга йўналтиришда, мустақил ҳаётга тайёрлашда технология ўқув фанининг аҳамияти катта. Чунки бу фанни ўрганиш жараёнида ўқувчилар турли материаллар (ёғоч, пластмасса, метал, газлама, озиқ-овқат маҳсулотлари) нинг турлари, хусусиятлари, уларга ишов бериш усуллари, ишлов беришда қўлланиладиган асбоб-ускуна ва мосламалар билан танишадилар, амалий машғулотларда улардан қандай фойдаланишни ўрганиб оладилар. Бундан ташқари халқ ҳунармандчилиги, электротехника ишлари ва электроника асослари, таъмирлаш ишлари билан ҳам танишадилар, бу соҳаларда ҳам зарару блган билим ҳамда кўнималарга эга бўладилар.

Мана шу мулоҳазалардан келиб чиқиб ва биринчи бобда ёритилган материаллар асосида қуйидаги хулосаларни чиқариш мумкин:

1. Технология фани ўқувчиларни амалий ишлашга ўргатишда, ижодкорлик фаолиятини ривожлантиришда, касб танлашга йўналтиришда, ўзларига мос касбларни танлашда, шу орқали уларни мустақил ҳаётга тайёрлашда катта имкониятларга эгадир. Шу сабабли технология ўқув фанини ўқитишнинг мазмунини, методикасини фан-техника ва ишлаб чиқариш (технология) тараққиётига мос равишда ўзгартириб бориш — бир томондан давр талаби бўлса, иккинчи томондан ижтимоий буюртмадир.

2. Юқорида таъкидланганидек, технология ўқув фани узоқ муддат, яъни биринчи синфдан то охирги синфгача бўлган давр ичида ўқитилади. Бундан кўзланган асосий мақсад — ўқувчиларни ақлий ва жисмоний томондан тўғри ривожлантириш, меҳнат олами ва меҳнат кишилари, меҳнат қуроллари ва амаллари, асосий ишлаб чиқариш соҳалари ва касблар билан таништириш, иш қуролларидан фойдаланиш, оддий буюмларни ясашга оид меҳнат малакаларини ҳосил қилиш, онгли равишда касб танлашга йўналтиришдан иборат. Бу ишларни мактабда шартли равишдв уч босқичда амалга оширилади, бу босқичларнинг ҳар бирини олдига қўйилган аниқ вазифалар мавжуд бўлади. Жумладан, 1-босқичда 1-4-синфлардаги технология фани дарсларида ўқувчиларга кишиларнинг ҳаётида меҳнатнинг тутган ўрни, энг содда меҳнат амаллари ва иш қуроллари, улардан фойдаланишга оид дастлабки маълумотлар берилади. Қоғоз, елим, газлама, ип, пластилин каби материаллардан игна, қайчи, пичоқ каби меҳнат қуроллари ёрдамида содда буюмлар, ўйинчоқлар ясаш, тайёрлаш орқали уларда дастлабки меҳнат кўникмалари шакллантирилади.

2-босқичдаги технология фани дарсларини V—VII синфлардаги технология фани дарслари ташкил этади. Бу босқичдаги технология фани дарслари Технология ва дизайн, Сервис хизмати йўналишларида ташкил этилади (бўлинмайдиган синфлар эса умумлашган йўналиш бўйича ўқитилади). V—VII синфлардаги бу машғулотларда ўқувчиларга ишлаб чиқаришнинг асосий бўғинлари бўлган ёғоч, пластмасса ва полимер материаллар, металл, газламаларга ишлов бериш ва таом тайёрлаш, электротехник ишлар ва таъмирлаш ишларига оид дастлабки умумий билимлар берилади, меҳнат кўникмалари ҳосил қилинади. Булар ишлаб чиқаришнинг энг муҳим кўринишлари бўлиб, деярли ҳамма соҳаларда қўлланилади. Шу сабабли ўқувчиларга бу соҳаларга оид маълумотлар бериш ва меҳнат кўникмаларини ҳосил қилиш орқали улар келгусида бирор касбни онгли равишда танлашга йўналтирилади.

3-босқичдаги технология фани дарслари VIII—IX синфларда олиб бориладиган технология фани дарсларидан иборат бўлиб, бўлиб, бу халқ ҳунармандчилиги технологияси, ишлаб чиқариш ва рўзғоршунослик асослари, электроника асослари, ижодий лойиҳа тайёрлаш технологияси, касб танлашга йўллаш бўлимларидан ташкил топган. Бунда ўқувчиларга асосан касб турлари, уларнинг ўзига хос хусусиятлари, касб танлашда нималарга эътибор бериш зарурлиги ҳақидаги маълумотлар ўргатилади. Бу касблардан қайси бирини танлаш ўқувчиларнинг ўзларига ҳавола этилади [72; 6-б.].

Шуни алоҳида таъкидлаш зарурки, 5-9-синфлардаги технология фани дарсларида ўқувчиларга бирор-бир касб тугал ўргатилмайди. Балки бир неча касблар ҳақида умумий маълумотлар бериш, айрим иш қуроллари, механизм ва станоклардан фойдаланиш орқали, айрим деталь ва буюмларни тайёрлаш жараёнларини ўргатиш орқали ўқувчиларда ўша касблар ҳақида дастлабки тасаввурлар ҳосил қилинади, шулар орқали уларни келгусида онгли равишда касб танлашга йўллаш ишлари амалга оширилади. (Умумий ўрта таълим мактабларининг 11 йиллик таълимга ўтказилиши муносабати билан 4-босқич ишлари ҳам юзага келди. Бунда энди ўқувчиларга маълум бир касбларни ўргатиш назарда тутилади. Шунинг учун бу янги масала бўлиб, бунга энди алоҳида тадқиқот ишлари мавзуси сифатида қараш керак).

3. Ҳозирги пайтда технология ўқув фани мазмуни ва моҳияти ишлаб чиқариш соҳаларига мос келади. Бироқ мактабларда мазкур фанни ўқитишни ҳамма жойларда талаб даражасида олиб бориляпти, деб бўлмайди. Чунки айрим мактабларда ўқув хоналари ва ўқув устахоналари етарли даража жиҳозланмаган. Мазкур ҳолатдан чиқишнинг қулай усул ва воситаларидан бири — компьютер техникаси ва ахборот технологияларидан фойдаланиш ҳисобланади.

4. Сир эмаски, ҳар қандай соҳанинг ривожланиши шу соҳада фаолият олиб бораётган мутахассиларнинг салоҳиятига боғлиқдир. Шунинг учун ҳам ОТМларда технологик таълим йўналишида мутахассислар тайёрлаш ишларига ҳам эътиборни кучайтириш керак.

5. Айни пайтда технология ўқув фани бўйича ўқув дастурларида айрим

етишмовчилик ва камчиликлар, таҳрир қилиниши ва аниқлик киритилиши зарур бўлган ҳоатлар ҳам мажуд. Жумладан 5-7-синфларда технология ва дизайн йўналишида ўқув режасида халқ ҳунармандачилиги бўйича ёғочга ва металга ишлов беришга оид уйғунлашган буюмлар тайёрлаш мавзуларини ўрганиш белгиланган, лекин айнан қандай буюмлар тайёрлаш кўрсатилмаган. Бундан ташқари уй-рўзғор буюмлари тайёрлаш ишлари ҳам кўзда тутилган. Бунда, биринчидан, қандай буюмлар тайёрлаш кўрсатилмаган. Иккинчидан ҳамма ўғил болалар жува, чекич каби уй-рўзғор бумларини тайёрлашга ҳар доим ҳам қизиқиш билдиравермайдилар. Аксинча улар автомобиль, кема, поезд, смолёт, ракета каби кўринишдаги буюмларни тайёрлашга кўпроқ қизиқар эканлар. Кейинги дастурларни тузишда ва дарсликларни ёзишда мана шу ҳолатларни ҳам ҳисобга олиш зарур деб ҳисоблаймиз.

Умуман олганда биз ҳозирги бозор иқтисодиётига ўтиш даври талабларидан келиб чиққан ҳолда ўқувчиларни келгусида ижодкор шахс сифатида тарбиялаш бўйича дастлабки зарур ишларни бажаришимиз керак. Кейинги бобда шу ҳақда фикр юритилган.

II боб. ТЕХНОЛОГИЯ ДАРСЛАРИ ЖАРАЁНИДА ЎҚУВЧИЛАРНИНГ ИЖОДКОРЛИК ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ

§2.1. Ўқувчиларда ижодкорлик фаолиятини ўрганиш бўйича олиб борилган айрим ишлар тавсифи

Мaълумки, дaвлaт вa жaмиятнинг қaй дaржaдa ривожлaнгaнлиги, кишилaрнинг яшaш вa турмуш дaрaжaси бевоситa шу дaвлaтдa мaҳсулотлaрни ишлaб чиқaриш соҳaлaрининг ривожлaниши билaн боғлиқдир. Чунки қaйси дaвлaтдa кўп вa сифaтли мaҳсулотлaр ишлaб чиқaрилaр экaн шу дaвлaт ривожлaниб борaверaди. Дaвлaтнинг ривожлaниши эсa бевоситa aҳолининг турмуш тaрзини юксaлишигa олиб келaди. Биргинa мисол келтирaдигaн бўлсaк, илгaри мaмлaкaтимиздa aвтомобиль ишлaб чиқaриш сaноaти йўқ эди. Ҳозир Асакада ва Хоразмда енгил автомобиллар, Самарқандда эса юк автомобиллари ишлаб чиқарилаётганлиги сабабли мамлакатимизда ўзимизда ишлаб чиқарилган автомобиллар ҳисобига уларни сонини тез кўпайиб бораётганлигининг гувоҳи бўлиб турибмиз. Иккинчи томондан, атомобилсозликнинг вужудга келиши билан республикамизда янги касблар, янги ишлаб чиқариш соҳалари ва янги иш ўринлари пайдо бўлди. Шу билан бирга мамлакатимизда яна янги автомобиль заводлари қурилмоқда.

Ўқувчилaргa ишлaб чиқaриш соҳaлaри ҳaқидa мaълумот бериш, улaрни келгусидa ишлaб чиқaриш соҳaлaридa ишлaшгa тaйёрлaшдa технология ўқув фани дaрслaри кaттa aҳaмиятгa эгa. Чунки умумий ўртa тaълим мaктaблaридa ўқитилaдигaн технология ўқув фани дaрслaридa мaктaб ўқувчилaригa техникa, технология, ишлaб чиқaриш aсослaри ҳaқидa мaълумот вa тушунчaлaр берилaди, улaрни кaсблaргa йўнaлтириш ишлaри олиб борилaди.

Технология ўқув фани дaрслaри жaрёнидa интерфaол методлaрдaн фойдaлaниш орқaли ўқувчилaримизгa билим aсослaрини бериш билaн биргa улaрдa топқирлик, ижодкорлик, мустaқил фикрлaш вa ишлaй олиш кaби қобилиятлaрини ҳaм ривожлaнтиришимиз керaк. Чунки Мустaқил Республикaмизнинг рaвнaқи учун мустaқил, ижодкор ишчи-хизмaтчилaр ҳaр қaчонгидaн ҳaм ҳозир зaрур. Бинобaрин бусиз ҳеч қaйси дaвлaтнинг, ҳеч қaйси жaмиятнинг тaрaққиётини тaсaввур этиб бўлмaйди. Дaрҳaқиқaт, aгaр тaрихгa нaзaр тaшлaйдигaн бўлсaк, инсоният тaрaққиётининг бaрчa дaврлaридa ижодий меҳнaт бaшaриятни олғa ҳaрaкaтлaнтирувчи aсосий омил бўлиб келгaн. Шундaй экaн, ёш aвлодни ижодий ишлaшгa, ижодий меҳнaтгa ўргaтиш, уни ўз зaмонaсининг энг илғор билимлaри билaн қуроллaнтириш ҳaммa хaлқлaр учун энг долзaрб вaзифa ҳисоблaнгaн. Шaрқнинг буюк мутaффaккирлaри, aлломaлaри ўзлaрининг илмий-тaрбиявий aсaрлaридa, шеър вa ғaзaллaридa, aдaбий мерослaридa ҳaлол, ярaтувчaн, ижодий меҳнaтни, кaсб-ҳунaр эгaллaшнинг муқaддaслиги вa зaрурлигини тaъкидлaгaн вa улуғлaгaн эдилaр. Жумлaдaн Aҳмaд aл-Фaрғоний, Имом aл-Бухорий, Имом aт-Термизий, Aбу Нaср Форобий, Aбу Рaйҳон Беруний, Aбу Aли Ибн Сино, Юсуф Хос Ҳожиб, Aҳмaд Яссaвий, Мaҳмуд Қошғaрий, Мaҳмуд Зaмaхшaрий, Шaйх Нaжмиддин Кубро, Бурхониддин Мaрғилоний, Мaҳмуд Чaғминий, Бaховуддин Нaқшбaндий, Aбдурaҳмон Жомий, Aлишер Нaвоий, Мирзо Улуғбек вa бошқa кўплaб aлломaлaр ўз aсaрлaридa ижодий ишни, ярaтувчaн меҳнaтни, кaсб-ҳунaрни куйлaгaнлaр [162,172]. Янги қурилмaлaргa оид ихтиролaр ярaтиш борaсидa aйниқсa, Aҳмaд aл-Фaрғоний (IX aср), Aбу Рaйҳон Беруний (IХ-Х aсрлaр) ҳaмдa Мaҳмуд Чaғминийлaр (ХII-ХIII aсрлaр) ижодлaрини aлоҳидa тaъкидлaб ўтиш жоиздир. Aл-Фaрғонийнинг бу соҳaдaги йирик aсaрлaридaн бири aстрономик кузaтиш aсбоби — aстурлоб ясaшгa бaғишлaнгaн «Китоб фи сaъҳa aл-aстурлоб» (Aстурлоб ясaш ҳaқидa китоб) aсaри бўлиб, aлломa ундa стереогрaфик проекциялaш, aстролябия ясaш учун зaрур бўлгaн мaълумотлaр жaдвaллaри, шимолий вa жaнубий aсролябияни ясaш бўйичa ўз тaвсиялaри мисолидa янги техник ечимлaрни ишлaб чиқишгa оид ғоялaрини бaён қилгaн [162].

ХIХ aсрнинг иккинчи ярмидaн бошлaб Мaркaзий Осиё ҳудудидaги янги мaърифaтпaрвaрлик оқими нaмояндaлaридaн М. Беҳбудий, A. Фитрaт, Ҳ.Ҳ.Ниёзий кaби педaгоглaр ўзлaрининг янги усулдaги мaктaблaридa илк бор ёшлaр ижодий қобилиятлaрини ривожлaнтиришнинг эвристик усуллaрини тaтбиқ қилдилaр. Моҳир педaгог Фитрaт aқлий тaрбия ўқиш-ўргaниш орқaли aмaлгa оширилишини тaъкидлaйди вa бундa тaбиaтaн инъом этилгaн — фикрий вa илм воситaсидa ҳосил бўлувчи — кaсбий (комил) aқлни aжрaтиб кўрсaтaди. У тaълимдa қуйидaги тaмойиллaргa aмaл қилиш зарурлигини тaъкидлaйди:

1. Тaълим вa тaрбиянинг бирлиги.

2. Берилaдигaн билимлaрнинг илмийлиги.

3. Билимнинг тизимли вa изчиллиги.

4. Берилaдигaн билимлaрнинг болa ёши вa билим дaрaжaсигa мослиги.

5. Болaнинг билимлaрни онгли ўзлaштиришигa эришиш.

6. Билимнинг болaгa моддий вa мaънaвий фойдa келтириши [162].

1920-1950-йиллaрдa ўқув-тaдқиқот фaолиятини тaшкил қилишнинг мaзмуни, турли воситa вa методлaри ишлaб чиқилиб, улaр мaқсaдгa мувофиқ рaвишдa сaрaлaниб борди. Дaстлaб кенг кўлaмдa жорий этиш билан бошлaнгaн тaдқиқотчилик методлaридaн кейинчaлик aнъaнaвий метод вa шaкллaргa қaйтилиб, ижодий фaолиятни тaкомиллaштиришдa эмпирик тaдқиқотлaргa aсосий эътибор қaрaтилди.

1960-1980-йиллaргa келиб муaммоли тaълим нисбaтaн мустaқил дидaктик концепция сифaтидa нaзaрий вa aмaлий томондaн aсослaнди, унинг қўллaнилиш aфзaлликлaри очиб берилди. Ижодий фaолият мaшинaлaрсиз бошқaрилувчи воситaлaр устидa эмпирик вa нaзaрий тaдқиқотлaр олиб борилди. Бироқ, бу тaълим методи бир қaтор нуқсонлaргa эгa экaнлиги мaълум бўлди, жумлaдaн ижодкор шaхс ривожлaнишининг ўзигa хос жиҳaтлaри, шaхснинг ижодкорлик қобилиятлaрини бaҳолaшнинг тaълим жaрaёнигa мaнтиқий боғлaнгaн методлaри ишлaб чиқилмaди. Бундaн кейинги дaврдa ижодкорлик педaгогикaси диaлектик aсослaрининг тaрбия вa ўз-ўзини тaрбиялaш воситaсидa уйғун ижодий шaхсни шaкллaнтириш aсосидaги педaгогик нaзaрияси ишлaб чиқилди. Бу борaдaги тaдқиқотлaрдa aсосий эътибор ўқув фaолиятининг мaқсaдгa йўнaлтирувчи aсослaрини aниқлaш, тескaри aлоқa кaби омиллaргa қaрaтилди. Бу ишлaрдa ҳaм aсосий эътибор фaолиятгa қaрaтилиб вa фaолият субъекти омили эътибордaн четдa қолдирилгaнлиги сaбaбли улaрни педaгогик aмaлиётгa жорий этишдa бир қaнчa мурaккaбликлaрни келтириб чиқaрди.

Республикaмизнинг бозор иқтисодиётигa босқичмa-босқич ўтиши вa дунё ҳaмжaмиятигa ҳaр томонлaмa кириб бориши нaтижaсидa илм олишни aхборотлaштиришнинг aмaлий йўнaлтирилгaн дaвлaт сиёсaтигa aсос солинди, унинг устиворликлaри бўлгaн дaстлaбки меъёрий-ҳуқуқий aсослaр ярaтилди. Бу борaдa қaбул қилингaн «Ихтиролaр, фойдaли моделлaр вa сaноaт нaмунaлaри тўғрисидa», «Aхборотлaштириш тўғрисидa», «Электрон ҳисоблaш мaшинaлaри учун дaстурлaрни вa мaълумотлaр бaзaлaрини ҳуқуқий муҳофaзa қилиш тўғрисидa», «Aлоқa тўғрисидa“ги қонунлaр вa бошқa дaстурий ҳужжaтлaргa мувофиқ ярaтилгaн имконият вa имтиёзлaр интеллектуaл мулкдaн унумли фойдaлaниш сaмaрaдорлигини ошириш имконини берди [10]. Янги техникa вa технологиялaрни ўзлaштириш, улaр воситaсидa янги мaҳсулотлaрни ишлaб чиқaришгa aсослaнгaн интеллектуaл мулк инновация жaрaёнлaрини ривожлaнтириш учун янги истиқболлaрни очиб берди.

Ҳaқиқaтдaн ҳaм бугунги бозор иқтисодиёти шaроитига ўтиш даврида ҳaр қaндaй соҳaдa, жумлaдaн, моддий ишлaб чиқaриш соҳaсидa ҳaм ижодий ишловчи ишчи, муҳaндис вa техник ходимлaр тaйёрлaш мaсaлaси энг муҳим мaсaлaлaрдaн бири бўлиб турибди. Чунки ҳозирги ишлaб чиқaриш жaрaёнидa турли хил муaммолaрни ҳaл қилишгa тўғри келaди. Тaбиийки, техникa вa технология соҳaсигa оид бўлгaн турли хил муaммолaр ишлaб чиқaришдa кўплaб учрaб турaди вa улaрни бaртaрaф этмaсдaн туриб ишлaб чиқaришнинг сaмaрaдорлигaни ошириб бўлмaйди. Кўплaб ишчи, техник вa муҳaндис ходимлaр ишлaб чиқaриш жaрaёнини яхшилaш вa тaкомиллaшти-ришгa қaрaтилгaн рaционaлизaторлик вa ихтирочилик тaклифлaрини кўтaриб чиқмоқдaлaр. Бу тaклифлaргa мувофиқ aйрим aсбоб-ускунaлaр ярaтилмокдa, янги технологик жaрaёнлaргa aсос солинмоқдa. Бундaй ишлaр ўз-ўзидaн юзaгa келмaйди, aлбaттa. Бундaй рaционaлизaторлик вa ихтирочилик тaклифларини ўртaгa тaшлaётгaн кишилaр техник ижодкорлик бўйичa мaълум дaрaжaдa билим вa кўникмaлaргa эгa бўлиши, техник ижодкорлик усуллaридaн хaбaрдор бўлиши керaк. Тaбиийки, бундaй билимлaрни олиш ишлaри мaктaбдaн бошлaнaди. Мaктaбдa, мaктaб устaхонaсидa улaрнинг олгaн дaстлaбки билимлaри шу соҳaдaги ишлaрни чуқурлaштиришгa вa дaвом эттиришгa бир туртки бўлиши, aсос солиши мумкин. Шунинг учун мустaқил ҳaётгa кириб келaётгaн ҳaр бир ёшгa, ўсмиргa илмий-техник, иқтисодиёт вa ишлaб чиқaриш aсослaригa оид зaмонaвий билимлaр бериш, улaрни aқлaн вa жисмонaн ривожлaнтириш, меҳнaтгa ижодий муносaбaтдa бўлишни тaрбиялaш муҳим aҳaмиятгa эгaдир. Шу сaбaбли мaктaбдaги, ўқув устaхонaлaридaги мaшғулотлaрни шундaй сaвиядa тaшкил этиш керaкки, улaр оддий нусхa кўчирувчилик, шунчaки бaжaрувчилик ҳолaтидa бўлмaй, бaлки ўқувчилaрни мустaқил вa ижодий ишлaй олaдигaн кўринишлaрдa бўлсин. Яъни ишни шундaй тaшкил этиш керaкки, бундa ўқувчилaрнинг ижодий фикрлaш қобилияти ривожлaнсин, aмaлдa ижодий олиш кўникмaлaри тaркиб топсин, мaшғулотлaрдa ўқувчилaр янгилик киритишгa, ҳеч бўлмaсa, янгилик элементлaрини киритa олишгa ўргaнсин.

Чунки ҳозирги ўз-ўзини бошқaриш шaроитидa тaшaббускорлик, топқирлик, тaдбиркорлик кaби ижодий ишлaш қобилиятлaригa эгa бўлгaн кишилaр бaрчa соҳaлaр учун ҳaр қaчонгидaн ҳaм зaрурдир. Бу мaқсaддa ўқитишнинг турли хил илғор шaкл вa усуллaридaн фойдaлaниш тaлaб этилaди. Шундaй ишлaрдaн бири технология дaрслaридa ўқувчилaрни ижодкорликкa ўргaтиб бориш, улaргa бaдиий вa техникaвий ижодкорликкa оид билимлар бериш, меҳнaт кўникмаларини шaкллaнтириш ва ижодкорлик фаолиятини ривожлантиришдир. Чунки Мустақил Республикамизнинг равнақи учун, ривожланган давлатлар қаторига чиқиши учун мустақил ва ижодкорона ишлай оладиган ишчи-хизматчилар ҳар қачонгидан ҳам ҳозир зарур. Бинобарин бусиз давлатимизнинг, жамиятимизнинг тарақиётини тасаввур этиб бўлмайди. Бунинг учун аввало мактабларда бериладиган таълим-тарбия ишларини такомиллаштириш, самарадорлигини ошириш талаб этилади. Шу жумладан технология фанини ўқитиш ишларини ҳам яхшилаш, ўқитишнинг замонавий технологияларидан, масалан, технология фани дарслари жараёнида ўқитиш технологиялари билан ишлаб чиқариш технологияларидан ўзаро боғланган, яъни уйғунлашган ўқитиш технологияларидан фойдаланиш мумкин [103].

Маълумки, мактабда ўқувчиларга меҳнат тарбияси бериш, уларни меҳнатсеварлик руҳида тарбиялаш технология (меҳнат таълими) фанининг асосий мақсадларидан биридир. Бу масалалар тадқиқотчилардан П.Р.Атутов [29], С.Я.Батишев [32] ва бошқалар [177] томонидан атрофлича ўрганилган.

Мактабда ўқитишнинг турли методларидан фойдаланиш йўллари Ю.К.Бабанский [30], И.Я.Лернер [157], М.И.Махмутов [164], болаларни ақлий жиҳатдан тарбиялаш, мактаб ишларини ривожлантириш масалалари П.Я.Гальперин [47], Б.С.Гершунский [48], С.М.Годник [50] ва бошқалар томонидан ўрганилган.

Ватанимиз педагог олимларидан К. Давлатов [54], П.Т.Магзумов [29], Н. Муслимов [168, 169, 218], У.Н.Нишоналиев [173], Ў.Қ.Толипов [200], С.Т.Турғунов [208], А.Р.Ходжабоев [213], Э.Т.Чориев [215], Н. Шодиев [147], О. Қўйсинов [169, 227], О.Ҳ.Ҳайитов [147] ва бошқалар томонидан технология (меҳнат таълими) дарсларини ташкил этиш, ёшларни касбга йўналтириш, ўқитувчи кадрлар тайёрлаш, бўлажак ўқитувчиларни амалий-педагогик фаолиятнинг турли соҳаларига тайёрлаш, жумладан, талабалар ижодий фаолиятини самарали бошқариш муаммолари ёритиб берилган, технология фани машғулотларини ташкил этишга оид умумий масалалар кўриб чиқилган.

Педагог-тадқиқотчилардан В.Е.Алексеев [21], А. Алиев [22], Н. Алимов

[23], Г.С.Альтшуллер [24], П.Н.Андирианов [25, 26], А.В.Андриенко [27], Н.А.Бекмуротова [33], О.А.Белякина [35], Р.У.Богданова [38], Г.Я.Буш [41], Л.А.Волович [45], В.А.Горский [52], Д.П.Елников [58], Д.Ф.Жалолова [60], О.В.Матвеева [160], В.И.Качнев [134], Д.М.Комский [199], В.И.Коваленко ва В.В.Куленёнок [151], Н.В.Маханкова [163], Г. Нойнёр [186], Л.Н.Нургалеев [174], В.Г.Разумовский [184], Н.В.Савчук [188], Н.С.Сайниев [190], Ю.С.Столяров [195], В.Э.Тамарин [197], И.А.Тропов [205], А. Худойберганов [212], Ш.С.Шарипов [220], О.В.Шелякина [223] ва бошқаларнинг илмий-тадқиқот ишларида, қўлланмаларида ўқувчиларнинг техник ижодкорлик фаолиятини ташкил этишга оид қимматли фикрлар мавжуд.

Психолог-тадқиқотчилардан Д.Б.Богоявленская [39], С.М.Василейский [43], Л.С.Виготский [46], М.Г.Давлетшин [55], В.А.Крутецкий [154], Т.В.Кудрявцев [155], А.Н.Лук [158], З.Т.Нишонова [171], С.Л.Рубинштейн [187], Е.Е.Туник [207], П.Ф.Филлипов [211], В.В.Чебишева [214], Д.Б.Эльконин [224], Б.Р.Қодиров [226], Э. Ғозиев [228] ва бошқалар томонидан ўқувчиларнинг ижодий фикрлаш, техник тафаккурига оид масалалар; Н.Н.Алексахин [20], С. Булатов [40], Е.В.Ладигин [156], М.Н.Марченко [161], М.И.Мирзаахмедов [166] каби тадқиқотчилар томони-дан эса ўқувчиларни бадиий-эстетик тарбиялаш масалалари ўрганилган. Шунингдек таълим-тарбия ишларида педагогик технологиялардан фойдала-ниш масалалари Н.Н.Азизхўжаева [18,19], В.П.Беспалько [36], Л.В.Голиш [51], Б. Зиёмухамедов [61], Р.Ж.Ишмухамедов [63], Ж. Йўлдошев [64], В.А.Кан-Калик [170], М.В.Кларин [150], А. Кушнир [193], И.Я.Лернер [157], Б.Т.Лихачёв [193], И.Д.Никандаров [170], У.Н.Нишоналиев [173], М. Очилов [176], И.П.Пидкасистий [193], Н. Сайидаҳмедов [189], Т. Сакамото [193], В.А.Селастёнин [193], Н.Ф.Тализина [196], Ў. Толипов [201, 202], Ж. Толипова [203], Б.Л.Фарберман [210], В.В.Юдин [225] ва бошқа тадқиқотчилар томонидан атрофлича ўрганилган.

Бироқ юқорида айтилган тадқиқотчилар томонидан технология фани дарслари жараёнида ўқувчиларнинг ижодкорлик фаолиятини ташкил этиш ва ривожлантиришда ўқитиш технологиялари (гуманитар технологиялар) билан ишлаб чиқариш технологиялари (техник технологиялар) нинг ўзаро узвий боғланган — уйғунлашган ҳолатидан фойдаланиш масалалари ўрганилмаган. Бошқа кўпгина адабиётларда ҳам бу мазкур масаланинг ўзига хос хусусиятлари етарли очиб берилмаган. Худди мана шу ҳолатлар юқорида номланган мавзуни танлашга асос бўлди.

«Ўқувчиларнинг ижодкорлик фаолиятини ривожлантиришнинг уйғунлашган технологиялари» деганда биз умумий ўрта таълим мактабларида ўқитиладиган технология фани дарсларида ўқувчиларнинг ижодкорлик фаолиятини ривожлантиришда гуманитар ва техник технологияларнинг имкониятларидан ўзаро боғланган, бир-бири билан уйғунлашган ҳолда фойдаланишга қаратилган шарт-шароитларни, методларни назарда тутамиз [103; 102-105-б.]. Чунки технология фани дарслари асосан амалий кўринишдаги машғулотлардан ташкил топган. Бунда ўқувчи бирор буюм тайёрлашда техник технология тизими бўйича фаолият кўрсатади. Унинг мана шу фаолиятини самарали бўлиши учун эса аввало унга мазкур буюмнинг тузилиши, ишлатилиши ва уни тайёрлашга оид назарий тушунча беришга тўғри келади. Худди мана у ҳолатда ўқитиш (гуманитар) технологияларидан фойдаланилади. Демак, технология фани дарсларида ўқувчиларнинг иш фаолиятини ташкил этиш бевосита ўқитиш ва техник технологияларни қўллаган ҳолда амалга оширилади. Шу билан бирга макур технологияларни ўзаро узвий боғланган, уйғунлашган ҳолда қўллаш ўқувчиларнинг ижодкорлик фаолиятини ташкил этиш ва ривожлантириш учун қулай имкониятларни юзага келтиради [103; 102-105-б].

§2.2. Технология дарслари жараёнида ўқувчиларнинг ижодкорлик фаолиятини ташкил этиш ва ривожлантиришнинг умумий масалалари

Республикамизда таълимнинг асосий мақсади бизнинг демократик эркин давлат қураётганлигимиз, бозор иқтисодиётига босқичма-босқич ўтиш йўлига кирганлигимиз билан бевосита боғланади. Давлатнинг буюк келажаги фуқароларимизнинг маълумотлилигига, маданиятига, бунёдкорли-гига таянади. Зеро, эски таълим-тарбия асосига янги жамиятни қуриб бўлмайди. Шу муносабат билан таълим қуйидаги мақсадларни кўзда тутади:

— мустақиллигимизни, истиқлолимизни ҳис эта биладиган, ўзлигини англаб етган кишиларни тарбиялаш;

— республикамизнинг ақл-заковат ва илм борасидаги куч-қувватини ривожлантириш; оила, жамият, давлатимиз олдидаги масъулиятини англайдиган, ҳар жиҳатдан баркамол шахсни шакллантириш;

— ахлоқий пок, жисмоний бақувват, Ватан туйғуси билан суғорилган фидойи инсон, изланувчан, ташаббускор соғлом авлодни шакллантириш;

— фақат маълумот олиш, савод ўрганиш билан чегараланиб қолмайдиган, ўрганганларини ҳаётга татбиқ эта биладиган шахсни тарбиялаш;

— янги жамиятни қуриш, унда яшаш ишларини биладиган ёшларни тарбиялаш [209; 3-4-б.].

Бу мақсадларни амалга ошириш учун узлуксиз таълим тизимининг асосий бўғини ҳисобланган умумий ўрта таълим мактабларидаги таълим-тарбия масалаларига катта эътибор қаратилмоқда. Зеро, мактаб — жамият кўзгусидир. Биз мактаб яратганда ҳам шундай мактаб яратишимиз лозимки, бу қадимда бобокалонларимиз Амир Темур, Мирзо Улуғбек, Алишер Навоий, Мирзо Бобур, Абдулла Авлоний, Фитрат, Абдулла Қодирийлар яратган илму-маърифат ўчоғи сифатида ном қозониши даркор [128; 3-4-б.]. Бу илм ўчоғи миллат руҳи билан уйғунлашган даргоҳ бўлмоғи лозим. Миллатнинг келажаги — миллий мактабдир. Инсон дунёга икки бор келади, деб айтишади, яъни биринчи бор дунёни тушуниши ва идрок этиши лозим бўлган гўдак бўлиб, иккинчи бор эса беқиёс, кенг билимларни эгаллаган, ёрқин ҳаётий мақсадга эга ва энг мушкул вазиятдан ҳам чиқа оладиган мустақил инсон бўлиб яралади. Мана шундай мустақил шахсларни камол топтиришда умумтаълим мактаблари пойдевор бўлиб хизмат қилади. Мана шу пойдеворни мустаҳкам бўлиши учун билимни кўникма, малака билангина эмас, балки ижодкорлик билан ҳам қориштириш лозим. Пойдеворнинг мустаҳкам бўлиши, албатта уни қурувчиси бўлган ўқитувчиларга ҳам боғлиқдир. Бугунги бозор иқтисодиётига ўтиш даврининг асосий талаби малакали кадрлардир. Биз тарбиялаётган кадрлар тиришқоқ, талабчан, изланувчан, янгиликка интилувчан бўлмас экан, биз келажакка илдам қадам ташлай олмаймиз. Чунки бозор иқтисодиёти бир нуқтада тўхтаб қолмасдан, тез фурсатда ривожланишни талаб қилади. Бунинг учун биз тарбиялаётган кадрлар яратувчан, ижодкор шахслар бўлмоғи лозим. Бу кўникма ва малакаларни ўқувчилар умумтаълим мактабларида таҳсил олаётган вақтларидаёқ эгаллашлари лозим. Умумтаълим мактабларида бошқа фанлардан фарқли равишда технология фани машғулотларида ўқувчиларнинг ижодкорлик қобилиятларини шакллантиришда катта имкониятлар мавжуд. Сабаби, технология фани машғулотларида назарий таълим амалий таълим билан узвий боғлаб олиб борилади. Бу ўқувчиларнинг мустақил ишлашини, имконият даражасида ўз қобилиятини намоён этишни таъминлайди.

Ўқувчилар технология фани машғулотлари давомида ўзлари яратган буюмларни кўриб қувонади, ёнидаги ўртоқлари ясаган буюмлар билан таққослайди, ютуғидан мағрурланади, камчилиги бўлса тўғрилайди. Бу эса ўқувчиларни мустақил шахс камолотига илк қадамлари бўлади. Бошланғич, яъни 1-4-синфларда технология фани машғулотларида ўқувчилар оддий қоғоз, елим, пластилин, сомон парчалари, ўсимлик мевалари уруғлари, данаклар ва уларнинг пўчоқлари (ёнғоқ, бодом, ўрик шафтоли данаги, қовун, тарвуз уруғи ва ҳ.), тухумлардан фойланиб турли хил буюмлар ясайди.

Бошланғич синфдан 5-синфга ўтгач эса технология фанидаги машғулотлар мураккаблашади, яъни турли материалларга ишлов бериш йўли билан буюмлар ясалади. Масалан, ёғочга, пластмассага, металлга, газламага ишлов бериш технологиясини, қолаверса, озиқ-овқат маҳсулотларига ишлов бериш ва таом тайёрлаш ишларини ҳам ўрганадилар. Булардан ташқари миллий ҳунармандчилигимизнинг ҳам нозик сир-асрорларини ўрганиб борадилар.

Бошланғич синфдан 5-синфга ўтган ўқувчилар анча қизиқувчан, интилувчан бўладилар. Аммо улар бошланғич синфларда кўп ҳолларда ўқитувчи фикрига тобе ҳолда билим олганликлари учун ҳамма вақт ҳам ўз фикрларини аниқ билдира олмайди. Шунинг учун ўқитувчилар жамоаси мана шу 5-синф ўқувчиларига катта эътибор қаратишлари, таълим бериш жараёнида илғор педагогик усуллардан фойдаланган ҳолда уларни мустақил фикрлашга ўргатишлари лозим. Айниқса технология фани машғулотларида бунга алоҳида эътибор қаратилиши лозим.

Ўқувчилар технология фани машғулотларида материалларга ишлов бериш жараёнида буюмларни лойиҳалаш, конструкциялаш, моделлаштириш ишларини бажарадилар. Бундай вазиятларда ўқувчилардан мустақил фикрлаш, мустақил ишлай олиш, ижодкорлик талаб қилинади. Ўқувчилар ўзлари яратаётган буюмларни кундалик ҳаётдаги ўрни, аҳамияти, яратишдан мақсади, уни такомиллаштириш масалалари юзасидан ҳам мустақил фикр юрита олишлари лозим. Мана шу 5-синф ўқувчиларида мустақил фикрлаш, ўз қобилиятларини имкон даражасида намоён этиш меҳнатга ижодий ёндошиш, яратувчанлик кўникма ва малакалари шакллантирилса, кейинги синфларда ижодий ишларда учрайдиган муаммоларни осонгина бартараф эта оладилар. Ўқувчилар юқори синфларда мураккаб буюмларни лойиҳалашда, моделлашда 5-7-синфларда олган билим, кўникма ва малакалари ёрдамида мустақил ижод қила одилар. Бу эса бозор иқтисодиёти даврида ишлаб чиқаришнинг асосий талаби эканлигини англатади.

Мамлакатимиз давлат мустақиллигига эришган дастлабки даврданоқ жаҳон цивилизацияси тараққиётида муҳим аҳамиятга эга бўлган миллий маънавиятимиз асосида келажаги буюк давлат барпо этиш бош мақсад қилиб белгиланди. Буюк мақсадга эришишда асосий эътиборни ёш авлодни баркамол, маънавий ва жисмонан соғлом, юқори малакали касб эгаси қилиб тарбиялашга қаратилгани эса миллий менталитетимизнинг, миллий анъаналаримизнинг ўзига хос тарзда ифодаланишидир. Ҳозирги пайтда меҳнат бозорининг ривожланиши ва реал ижтимоий-иқтисодий шароитларни ҳисобга олган ҳолда аниқликлар киритиш зарурати ҳам юзага келди. Биз ушбу заруратнинг намоён бўлиш ҳолатларини умумий ўрта таълим мисолида ўрганиб чиқиб, қуйидагиларни алоҳида қайд этишни ўринли деб топдик:

— умумий ўрта таълим мактаблари битирувчиларини касбга йўналтиришни педагогик-психологик ташхис қилиш ишларининг етарли илмий методик асослари ишлаб чиқилмагани ва татбиқ этилмагани;

— педагогик ва ахборот технологияларини таълим тизими амалиётига жорий этишнинг умумий назарий асослари яратилгани ҳолда уларни педагогик амалиётга татбиқ этишнинг илмий-методик асослари ишлаб чиқилмагани;

— етарлича касбий йўналтирилганликка, юқори мукаммалликка эга бўлмаган педагогик жараён маҳсули сифатида етишиб чиқаётган таълим муассасалари битирувчиларининг мутахассис сифатида мустақил ва ижодий ишлаш даражасига эриша олмаётгани.

Мазкур камчиликларни бартараф этилиши кадрлар тайёрлаш миллий дастурининг кейинги босқичлардаги ишларни муваффақиятли амалга ошириш учун замин яратади. Шунингдек, таҳлил этилган муаммонинг долзарблиги шундан иборатки, миллий дастурни амалга оширишнинг иккинчи босқичида мажбурий умумий, ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими ҳамда ўқувчиларнинг қобилият ва имкониятларига қараб табақалаштирилган таълимга ўтиш зарурлиги аниқ белгилаб берилган. Таълим муассасалари махсус тайёрланган малакали педагог кадрлар билан тўлдирилиб, уларнинг фаолиятида рақобатга асосланган муҳитни вужудга келтириш кўзда тутилган. Бироқ бу вазифаларни амалга оширишнинг илмий-назарий асослари етарлича ишлаб чиқилмаганини ҳам айтиш жоиз. Мазкур муаммоларни ҳал қилишда умумий ўрта таълимни амалга оширишнинг махсус педагогик технологияла-рини ишлаб чиқиш муҳим аҳамият касб этади. Ватанимиз ва ҳорижий давлатларнинг олимлари бу борада маълум илмий тадқиқот ишларини амалга оширганлар. Бугунги кунда бундай тадқиқотлар қамрови кенгайиб, жумладан, технология фанида педагогик технологияларни қўллаш борасидаги тадқиқотларда бир бутун, якдил қарашлар пайдо бўлмоқда [87; 4-8-б.; 90; 138-140-б.]. Мазкур муаммо бўйича адабиётларни, диссертацияларни ўрганар эканмиз, таълим-тарбия ишлари жараёнида ўқувчиларда ижодкорлик қобилиятларини ривожлантириш масалалари деярли юз йилдан бери муҳим педагогик муаммолардан бири сифатида ўрганиб келинаётганлигини кўришимиз мумкин. Айниқса, 1950—60 йилларда америкалик олимлар томонидан мазкур масала кенг ўрганилган. Жумладан Д. Ж.Гилфорд [49, 229], П. Торренс [231], М. Воллач ва Р. Коган [232] ҳамда бошқалар томонидан ўқувчиларда ижодкорлик қобилиятларини ривожлантириш бўйича айрим назариялар яратилган эди. Ўқувчиларнинг ижодкорлик қобилиятлари бўйича олиб борилган тадқиқотлар натажасида ўтган асрнинг 60-йилларида америкалик тадқиқотчилар шундай хулосага келадилар: ижодий қобилиятлар таълим олишдаги қобилиятларга ўхшамайди, яъни синоним эмас. Шу билан бирга таълим олишдаги қобилият ва ижодий қобилиятни инсоннинг умумий ақлий салоҳияти билан боғлиқлиги ҳам бир хил эмас. Бундан келиб чиққан ҳолда Гилфорд ижодкорлик қобилиятини универсал қобилият сифатида қарайди ва уни креатив деган ном билан атайди. Гилфорд инсоннинг ижодий фикрлаш жараёнини иккита типга ажратади:

Конвергент фикрлаш (тафаккур қилиш). Бу фаолият турида масала моҳиятини изчил, мантиқий ўрганиш орқали ягона ечим топилади.

Дивергент фикрлаш (тафаккур қилиш). Бу фаолият турида масалага бир неча муқобил ечимлар, кутилмаган ҳолатлар, ички ҳиссиёт асосида ечим топилади [49; 67-б.]

Америкалик яна бир тадқиқотчи Поль Торренс эса ижодкорликни етишмовчиликларни бартараф этиш воситаси сифатида қарайди ва ижодкорикнинг қуйидаги босқичларини кўрсатади: муаммони тушуниш, англаш; муаммога ечим излаш; муаммо ечиминини топишга қаратилган ғояни яратиш ва ифодалаш; ғояни мослаштириш; натижани топиш [231; 151-б.]. Жоржия университети (АҚШ) профессори Марк Ранко ижодкорлик ҳақида фикр юритиб, ижодкорликни иккита йўналишга бўлиб кўрсатади: санъаткорлик бўйича ва ишлаб чиқариш-ясаш бўйича (Runco 2008, 2). Унинг таъкидлашича, ижодкорликнинг санъат бўйича кўриниш тури шуни тасдиқлайдики, ижодкорлик санъаткорлар фаолиятининг жуда катта қисмини ташкил этади. Буларга мисол тариқасида рассомлар, ҳайкалтарошлар, сураткашлар, раққосалар ва бастакорларни айтиш мумкин. Санъаткорлар одатда ижодкорликни ўзларининг санъаткорона намойишлари орқали, яъни, расм чизиш, ҳайкал ясаш, суратлар ёки саҳна кўринишлари мисолида кўрсатишади. Шунингдек, ижодкорликнинг 2-қараши бўйича, яъни ишлаб чиқариш-ясаш кўриниши ёрдамлашиш, ясаш, ихтиро қилиш ва ижтимоий аҳамиятга эга бўлган нарсаларни ишлаб чиқариш кабиларга боғлиқдир. Тармоқлар бўйича ғоялар ишлаб чиқарувчи назариётчи ва янги нарсалар ихтиро қиладиган ихтирочилар ушбу тоифага тааллуқлидир.

Бундай қарашлар орқали ижодкорлик масласига ёндашиш қулайдир ва бу одатда ҳисоблашда, назорат қилишда, солиштиришда ва баҳолашда соддаликни таъминлайди. Аммо доктор Ранко ижодкорликнинг ушбу икки тури, яъни «намойиш қилиш ва ясаш-ихтиро қилишга асосланган қарашлар инсондаги потенциал (бошланғич) ижодкорликни аниқлашда оқсоқликка учрайди» дейди. Чунки, унинг айтишича, кўпинча ёшларнинг бошланғич ижодини намоён қилишга кўникмалари етишмаслигига аҳамият берилмайди. Шу сабабли ёшлардаги ижодкорлик фаолияти ҳақида гап кетганда, доктор Ранко ўқитувчиларни санъаткорлик ва ишлаб чиқариш-ясаш (яратувчанлик) соҳаларидаги қарашларда ҳушёр бўлишга чақиради, уларнинг потенциал яратувчанлиги — яъни ёшларнинг илк ижодкорлик кўникмаларини ривожлантиришга эътибор қаратиш зарурлигини таъкидлайди.

Мазкур ғояларни ижодий давом эттирган ҳолда кейинги пайтларда ҳам бир гуруҳ америкалик тадқиқотчилар томонидан ўқувчиларнинг ижодкорлик қобилиятларини ривожлантириш масалалари ўрганиб келинмоқда. Жумладан Колорадо давлат университети тадқиқотчиси М.А.Моррель ўзининг илмий ишида ёшларда ижодкорлик кўникмаларини шакллантириш ҳақида фикр юритиб, женевалик психолог Жан Пиажанинг интеллект назариясига асосланган ҳолда «Ўқувчиларнинг ижодкорлик кўникмалари уларнинг когнитив ривожланиб боришига боғлиқ» деб, ҳисоблайди. Яъни Жан Пиажанинг интеллект назарияси бўйича болалар билимларни ўзларининг шахсий тажрибиларини тушуниш орқали эгаллай бошлайди. Бола ўсган сари унинг ўз тажрибаларидан олган билим ва кўникмалари ҳамда тушунишларига бўлган қобилиятига кўра ўзгариб, ривожланиб боради. Ҳар бир бола ўзининг тажрибаси билан англаб етиш қобилиятининг интерфаол алмашинуви натижасида улғайиб боради. Ж. Пиажа болаларнинг ёшларини ҳисобга олган ҳолда бу жараённи 4 босқичга бўлган:

1-босқич. Бу босқич сенсомотор даври деб аталади. Бунда бола туғилгандан бошлаб 2 ёшгача бўлган даврдаги шаклланиш жараёнида маълумотларни нарсаларга тегиниш орқали ўрганиб боради.

2-босқич. Бу босқич операциялардан олдинги тафаккур даври деб номланган бўлиб, бунда болада 2 ёшдан 7 ёшгача бўлган даврда символли маълумотлар, белгилар ёки шунга ўхшаш ишоралар билан ишлаш қобилияти шаклланади.

3-босқич. Бу босқич аниқ операциялар даври бўлиб, бунда болада 7—8 ёшдан 11—12 ёшгача бўлган даврда аниқ маълумотлар устида мантиқий фикрлаши ошиб боради.

4-босқич. Бу формал (расмий) операциялар даври бўлиб, бунда 11—12 ёшдан бошлаб, яъни ўсмир ёшдаги болалар энди нафақат аниқ маълумотлар устида, балки тасаввуридаги ёки абстракт маълумотлар устида ҳам ишлай бошлайди [233; 78-б.].

Босқичлар ўртасида фарқлар болаларнинг ёши, уларнинг фикрлаши ва билим эгаллаш қобилиятига қараб ўзгариши мумкин. Болалар фақат ўзлари тушуниб еча оладиган маълумотлардан фойда олишлари мумкин. Бу маълумотлар уларнинг билимини ошишида ва уқиб олишида етакчи восита ёки манба бўлиб хизмат қилади.

Бошқа бир тадқиқотчи — Лиза Майер эса (Виржиния политехника университети, АҚШ) PhD доктори илмий даражасини олиш учун ёзган диссертациясида ўқувчиларга бериладиган амалий топшириқларни реал ҳаётда учрайдиган муаммолардан олиш кераклигини таъкидлаб ўтган [230, 97-б.]. Бинобарин кундалик турмушда учрайдиган амалий топшириқларни ечиш ўқувчиларнинг ижобий натижаларга эришишида энг муҳим воситалардан бири ҳисобланади. Таълим масканлари дарсликларида эса мураккаб ва аниқ қонун-қоидаларга асосланган топшириқлар берилади. Бу топшириқлар кундалик турмушда учрайдиган муаммоларга ўхшамайди. Бу ҳолат эса ўқувчиларни чалғитиши, зериктириши ёки уларда қизиқиш уйғотмаслиги мумкин. Шунингдек, ҳозирги пайтда АҚШнинг бошқа ўқув юртларида (Princeton university), бундан ташқари Япония (AICHI university of Education), Ҳиндистон (National Institute Of Technical Teachers Training And Research), Хитой (Shaansi Normal University), Германия (Belfield pedagogical university), Англия (National Advice on pedagogical technology), Россия (Таълим академияси), Ўзбекистон (ТДПУ, ҚДПИ) каби мамлакатларнинг олий таълим муассасалари ва илмий-тадқиқот марказларида ижодкорлик фаолиятини ривожлантириш масалалари бўйича тадқиқотлар, илмий изланишлар олиб борилмоқда. Жумладан россиялик тадқиқотчилардан Г.С.Альтшуллер [24], П.Н.Андрианов [25,26], А.В.Андриенко [27], Ю.Г.Бельмач [34], О.А.Белякина [35], Р.У.Богданова [38], Д.Б.Богоявленская [39], Г.Я.Буш [41], В.А.Горский [52], Д.П.Ельников [58], В.И.Коваленко ва В.В.Куленёнок [151], Д.М.Комский [153], В.Г.Разумовский [184], Н.С.Сайниев [190], Ю.С.Столяров [195], И.А.Торопов [205], Е.Е.Туник [207], О.В.Шелякина [223]; ватанмиз тадқиқотчиларидан Б. Адизов [17], В.Е.Алексеев [21], А. Алиев [22], Н. Алимов [23], Н.А.Бекмуратова [33], А.П.Худойберганов [212], Ш.С.Шарипов [216, 217, 220] ва бошқаларнинг илмий тадқиқот ишларида ижодкорлик, хусусан ўқувчилар ижодкорлик фаолиятини ташкил этишнинг турли томонлари очиб берилган. Булардан, айниқса, Ш.С.Шариповнинг «Ўқувчилар касбий ижодкорлиги узвийлигини таъминлашнинг назарияси ва амалиёти» мавзусида ёзган докторлик диссертацияси бизда катта қизиқиш уйғотди [220]. Диссертант мазкур илмий ишида ўқувчиларни ижодкорликка ўргатишни мактабдан бошлаб, уларнинг бу фаолиятини мактабдан кейинги таълим муассасаларида — КҲКларида ҳам давом эттириш керак, деган ғояни илгари суради. Яъни ўқувчиларнинг ижодкорлик ишларини узлуксиз давом эттириш зарурлигини таъкидлайди. Шу мақсадда диссертацияда зарур кўрсатмалар ва тавсиялар берилган.

Юқорида келтирилган илмий ишларни таҳлил қилар эканмиз, уларда ёритилган фикрларни 19-асрда яшаган машҳур педагог ва маърифатпарвар бобомиз Фитратнинг «Берилaдигaн билимлaрнинг болa ёши вa билим дaрaжaсигa мос келиши, болaнинг билимлaрни онгли ўзлaштиришгa эришиши, билимнинг болaгa моддий вa мaънaвий фойдa келтириши» кераклиги тўғрисида айтган ўгитлари билан ҳамоҳанг эканлигини кўришимиз мумкин [162]. Бундан шундай хулоса қилиш мумкинки, болаларни ўқитиш, тарбиялаш, хусусан, уларни ижодкорлик руҳида тарбиялаш — умуминсоний иш бўлиб, бу макон, миллат, ирқ ва жинс танламайди. У ҳар бир инсонга, ҳар бир болага тенг, тааллуқли бўлади.

Юқорида таъкидланганидек, ўқувчиларнинг ижодкорлик фаолиятини ташкил этиш ва ривожлантириш борасида кўплаб тадқиқот ишлари бажарилган бўлса-да, технология фани машғулотлари жараёнида ўқувчилар-нинг ижодкорлик қобилиятини таркиб топтириш ва ривожлантириш технологиясини ишлаб чиқиш муаммоси мажмуавий ҳолда ўз ечимини топмаган. Фикримизча бу муаммони ҳал қилишнинг энг мақбул ечимига технология фани дарсларида ўқувчиларнинг ижодкорлик фаолиятини ривожлантиришнинг уйғунлашган технологияларидан фойдаланиш ишларини амалга ошириш, унинг илмий-методик омилларини ишлаб чиқиш йўли билан эришиш мумкин [91; 144-145-б.; 103; 102-103-б.; 119; 76-77-б.; 130; 118-120-б.].

Бу ғояни илгари суришда қуйидагиларга таянилди: биринчидан, умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг субъекти бўлган ўқувчи шахсини етук мутахассис сифатида шакллантириш учун аввало мактаб ўқувчиларини касбга йўналтириш ишлари педагогик-психологик ташхис қилишнинг замонавий технологияси асосида амалга оширилиши зарур. Хусусан ўқувчиларни келгусида академик лицей ва касб-ҳунар коллежларига ёки ҳунар мактабларига жалб этиш масалаларини чуқурроқ ўрганиш керак. Шунингдек, миллий менталитетимиз хусусиятларини ўзида акс эттирувчи замонавий ташхис методларини ишлаб чиқиш ва амалиётга татбиқ этиш зарур; иккинчидан, умумий ўрта таълим мактаби битирувчилари ўзлари эгалламоқчи бўлган мутахассислик, унга тайёрланишдаги таълим жараёни ва ишлаб чиқаришдаги амалий фаолият хусусиятлари тўғрисида атрофлича тушунчага эга бўлишлари лозим. Бу масаланинг ҳал этилиши кўп жиҳатдан битирувчи синф ўқувчилари билан ишлашдаги касбга йўналтириш ишлари самарадорлиги билан узвий боғлиқ. Чунончи, бугунги кунда юқори ўзлаштирувчи ўқувчиларнинг аксарияти халқ хўжалигида мавжуд эҳтиёжни эътиборга олмаган ҳолда бир нечта энг нуфузли олий ўқув юртларидагина ўқишга интиладилар. Бироқ битирувчи синф ўқувчилари нуфузли ва ватанимиз равнақи учун ниҳоятда муҳим, стратегик аҳамиятга эга бўлган тоғ-кон, металлургия, машинасозлик, радиотехника ва алоҳида таъкидлашни талаб этадиган аграр соҳадаги мутахассисликлар тўғрисида етарли тушунчага эга эмаслар. Бу борадаги муаммолар ечимини касбга йўналтириш ишларининг янги технологиясини илмий асосда ишлаб чиқиш орқали ҳал этиш мумкин бўлади, деб ҳисоблаймиз. Бинобарин бу масалани ижобий ҳал этилиши келусида ўқувчиларни қайси касбларда қандай ижодкорлик ишларини амалга ошириш йўналишларини аниқлаб олишга ҳам ёрдам беради; учинчидан, ижодкорлик фаолиятига тайёрлаш жараёнида ўқувчиларни ижодкорлик фаолиятига жалб қилишнинг моддий воситавий асосини таъминлаш билан бирга улардан самарали фойлаланишни таъмин этувчи илмий-методик асослар яратилмоғи лозим. Маълумки ҳар қандай соҳани жаҳон талаблари даражасида тараққий эттиришнинг энг асосий омили илғор технологиялари-дан фойдаланиш билан чамбарчас боғлиқ. Жумладан, техник ёки бадиий ижодкорлик фаолиятининг маҳсулини замон талаблари даражасида бўлиши учун энг сўнгги ахборотлардан фойдаланиш зарурати юзага келмоқда. Шу сабабли янги ахборот технологияларини мамлакатимиз ўқув юртлари эҳтиёжи ва имкониятларига мос келадиган педагогик-психологик асослаш ижодкор-лик технологиясини ривожлантиришнинг муҳим йўналиши саналади; тўртинчидан, бўлажак ўқитувчи мутахассисларни тайёрлаш жараёнида уларни ўқувчиларни ижодкорликка ўргатиш бўйича билим ва кўникмаларни

пухта эгаллашларига эришиш лозим.

Ўқувчиларнинг ижодкорлик фаолиятини ривожлантириш орқали уларда ижодкорлик кўникмаларини шакллантиришда, табиийки, устозлар, педагогларнинг ўрни катта. Психологик нуқтаи назардан олганда аслида ҳамма инсон қобилиятли, истеъдодли бўлиб дунёга келади. Болани ёшлигиданоқ нимага мойиллиги, қобилияти борлигини ўз вақтида англаб, аниқлаб, уни ривожлантирсак, у ҳақиқий туғма истеъдод эгасига айланади. Агар вақтида буни ангалаб етмасак ва унинг қизиқишларига беэътибор бўлсак, ундаги истеъдод сўниб, худбин шахсга айланади. Шунинг учун педагоглар зиммасига катта вазифалар юклатилади. Педагог ходимларимиз ижодкор шахсларни тарбиялаш учун, ўқувчиларда ижодкорона ёндашишни шакллантириш учун қуйида ёритиладиган бир қатор педагогик талабларга жавоб беришлари, яъни таълим жараёнида қўлланиладиган айрим ўқитиш усуллари ва шаклларидан унумли фойдаланишга эътибор қаратишлари лозим. Бошқа предметлар қатори умумтаълим мактабларида технология фани машғулотларида бунга жиддий эътибор қаратилмоғи лозим. Чунки технология фани машғулотларида ўқувчиларда ижодкорлик фаолиятини ривожлантириш учун қулай имкониятлар мавжуд.

Умумий ўрта таълим мактабларида технология фани машғулотлари нисбатан мустақил, аммо ўзаро алоқада бўлган қисмларга бўлинади. Бу асосан назарий ва амалий ишлаб чиқариш таълими жараёнидир. Назарий таълим ўқувчиларни билимлар тизими билан қуроллантиришга қаратилган. Кадрлар тайёрлаш миллий дастурининг учинчи босқичида таълим-тарбия тизимининг сифатини ошириш кўзда тутилган. Шу нуқтаи назардан қараганда таълим беришнинг фаоллаштирувчи шаклларидан бири бўлган модулли ўқитишни технология фани жараёнига жорий этиш ниҳоятда муҳим аҳамиятга эга. Биз бу ҳақда мулоҳаза юритиб, модулли ўқитиш нима, у анъанавий дарс турларидан нимаси билан фарқланади, деган масалага эътиборни қаратамиз.

Маълумки, анъанавий дарс турларида таълим-тарбия жараёни марказида ўқитувчи туради. У ўқув материалини тушунтиради, сўрайди ва баҳолайди. Ўқувчилар эса ўқитиш жараёнининг суст иштирокчиси бўлиб, улар ўқитувчи тушунтиришини эшитадилар ва унинг саволларига жавоб бериш билан кифояланадилар. Модулли ўқитишда эса ўқувчилар мустақил равишда, билим, кўникма, малака эгаллаш билан бирга ўз фаолиятларини баҳолаш даражасига кўтариладилар. Модулли ўқитишнинг ижрочиси ўқувчидир. Ўқитувчи бунда таълим олишнинг ташкилотчиси, ўқувчининг ёрдамчиси сифатида қатнашади. Модулли ўқитишда ўқитувчининг кўпгина функциялари ўқувчиларга ўтади. Ташкилотчи сифатида ўқитувчининг функцияси аввал модулли ўқитиш дастурини яратишда намоён бўлади. Модулли ўқитишни амалга ошириш учун бундай дастурлар ўқувчиларга олдиндан тарқатилиши керак. Ҳозирги бозор иқтисодиётига ўтиш даврида кўпгина таълим муассасаларида модулли ўқитиш дастурларини тайёр ҳолатда ҳар бир ўқувчига тарқатиш мушкул. Шуни назарда тутиб, технология фани дарсларининг ҳар бир мавзусини ўтишдан олдин унинг мазмунидан келиб чиққан ҳолда ўқувчиларга вазифа бериш лозим. Бундай вазифаларни ўқувчилар томонидан мустақил бажарилиши модулли ўқитишни амалга оширишда қисман дастур ролини бажариши мумкин.

Модулли ўқитишни айрим мавзулар ёки боблар бўйича олиб бориш мумкин. Модулли ўқитишни ташкил этиш одатда технологик карта тузишдан бошланади. Унда ўқувчилар фаолиятининг мақсади аниқ кўрсатилади. Масалан газламаларга бағишланган мавзуни модулли ўқитишда ўқувчиларнинг фаолияти газламаларнинг тузилиши, хиллари, келиб чиқиши, аҳамияти, қандай соҳаларда ишлатилиши ҳақидаги билимларни эгаллаш, газламалардан ўз манфаатларида йўлида фойдаланиш, қўшимча адабиётлар билан ишлаш кўникмасига эга бўлишга қаратилади. модулли ўқитишда мақсадга эришиш учун ўқувчилар матн, ундаги расмлар билан танишишлари, айрим муаммоли масалалар, чунончи газламалар тайёрлаш тўғрисидаги тахминлар бўйича мунозара қилишлари, саволларга жавоб беришлари, тест топшириқларини бажаришлари лозим. Бу модулли ўқитишнинг биринчи босқичи ҳисобланади. модулли ўқитишнинг иккинчи босқичи қўйилган мақсадни амалга ошириш билан боғлиқ ўқувчиларнинг мустақил фаолиятини ташкил этишга бағишланади. модулли ўқитишнинг учинчи босқичида ўқувчилар ўзларининг билим ва кўникмаларини қай даражада эканлигини баҳолайдилар. Модулли ўқитишнинг тўртинчи босқичида ўқитувчи модули дастурига, унда бажарилган ишларга якун ясайди.

Жаҳон педагогикаси амалиётида қўлланиб яхши натижалар бераётган ўқитишнинг янги шакл ва усуллари республикамизнинг илғор ўқитувчилари томонидан ҳам қўлланилмоқда. Бундай усуллардан бири ўқитишнинг интерфаол усулларидир. Бу усулнинг асл моҳияти ўқувчини мустақил билим олишга, билим олиш учун эса изланишга, фикрлашга, дарслик ва қўшимча адабиётлар билан ишлашга йўналтиришдир. Дарс жараёнида қуйидаги интерфаол усуллардан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир: ақлий ҳужум, танқидий тафаккур, кичик гуруҳларда ишлаш, дебатлар, ўз нуқтаи назаринг бўлсин, ҳар ким ҳар кимга ўргатади, пресс услуби, бинго ўйини ва бошқалар. Ўқитишнинг бундай фаол шакллари ва усулларини қўллаш ўқувчиларга ўз навбатида ижтимоий ҳаётда қонунларни амалда қўллаш майлини туғдиради

ва имкон яратади.

«Қўлланмалар билан ишлаш» усулида эса дарс ўтиш жараёнида дарслик, қўшимча адабиёт, жадвал, шакллар етарли бўлиши ва ҳар бир ўқувчига берилиши керак. Умуман олганда энди технология дарсларида дарслик ва қўлланмлар билан ишлаш усулидан фойдаланиш учун катта имкониятлар яратилди. Жумладан технология фани бўйича 5-9-синфлар учун дарсликлар ва бошқа қўлланмалар яратилган [191, 206, 219, 221, 222].

Шунинг учун ҳам энди технология дарсларида ўқувчиларни адабиётлар билан ишлашга ўргатиш катта аҳамият касб этмоқда.

Қўлланмалар билан ишлашда ўқитувчи мавзуни эълон қилиб асосий мақсадни тушунтириб беради. Ўқувчилар дарслик, қўлланма, жадвал ва шакллардан фойдаланиб маълумот тўплашга, дарсни мустақил ўрганиб, сўнгра ўзаро кичик гуруҳ, жамоа бўлиб таҳлил қилиб чиқадилар. Бундай дарслар ўқувчиларни дарслик, қўлланмалардан фойдаланиб маълумот тўплашга, дунёқараши, билим ва кўникмасини оширишга, мустақил билим олишга ва мустақилликка ўргатади, шунингдек, шахсий психологик хусусиятларни, инсонийлик фазилатларини шакллантиришга ва ривожлантиришга ҳам ёрдам беради.

Технология фани ўқувчиларни муайян меҳнат жараёнларини бевосита амалга оширишга тайёрлаш, яъни уларнинг билимларини амалиётда қўллашга ўргатиш, дастлабки касбий кўникма ва малакаларни шакллантириш вазифасини қўяди. Меҳнат фаолиятида оддий бир ишни бажаришига йўналтирилган вазифанинг ҳар бир элементи меҳнат ҳаракати дейилади. Бу модулли ўқитишнинг иккинчи босқичига мос келади.

Технологик жараённинг бир типдаги асбоблар, мосламалар ва меҳнат усулларини қўшиб олиб борилиши орқали тугалланган қисми меҳнат операцияси деб аталади. Ҳар бир меҳнат операцияси меҳнат усулларининг бирга қўшиб олиб борилиши ёрдамида бажарилади. Усул бу ишчининг муайян бир мақсадга эга бўлиб, тугалланган меҳнат ҳаракатидир.

Назарий ва ишлаб чиқариш таълими вазифаларини бўлиниши шартли характерга эга, чунки назарий таълимда билимларни амалиётда қўллашга кўп эътибор берилади. Ишлаб чиқариш таълимида олинган билимлар назарий таълимда туркумлаштирилади, назарий таълим жараёнида ўрганилган кўникма ва малакалар эса ишлаб чиқариш фаолиятида қўлланиб мустаҳкамланади. Технология фанининг асосий вазифаси ўқувчиларни ижтимоий ва шахсий эҳтиёжларини қондирувчи ишлаб чиқариш меҳнатига тайёрлашдан иборатдир. Меҳнат унумдорлиги аввало ўқувчиларнинг танлаган касби бўйича ишга тайёрлиги, шахсий тажрибасига боғлиқ. шахс тажрибаси бу унинг томонидан эгалланган билим, малака ва одатлар йиғиндисидир. Умумий режада у киши маданиятини, касб фаолиятида эса тайёрланганлик даражасини белгилайди. Технология фани машғулотларида ўқув ишини тўғри ташкил қилиш, ўқувчиларнинг давлат таълим стандартларида кўзда тутилган ўқув материалларини тизимли ўрганиш ва пухта ўзлаштириши ҳамда миллий истиқлол ғояларига асосланган жамиятимизнинг онгли қурувчиларини тарбиялашга шароит яратади. Технология фани дарсларида ўқувчиларнинг ўқув ва ишлаб чиқариш фаолияти турли ташкилий шаклларда кечади. Технология фани машғулотларида ташкилий шакл деганда ўқув ишлаб чиқариш фаолияти учун ўқувчилар кичик гуруҳларини ташкил этиш йўллари, бу фаолиятга раҳбарлик қилиш шакллари, шунингдек ўқув машғулотларининг қурилиш структураси тушунилади. Технология фанидан ўқув жараёнида таълимнинг турли шакллари қўлланилади. Таълимнинг асосий шакли дарс ҳисобланади. Бу технология фанидаги ўқув ишини ташкил этишнинг назарий ва ишлаб чиқариш таълимидаги асосий шаклидир. Технология фани машғулотларида ўқитишнинг у ёки бу шаклини танлашда ўқувчиларни касбий билим, кўникма ва малакалар билан қуроллантириш жараёнида уларнинг мутлоқ мақсади ва яқин вазифалари, мазмун ҳамда методлари, шунингдек, моддий шароитини белгилайдиган асосий омилларининг у ёки бу шаклига боғлиқ. Ўқувчилар фаолияти ва таълимоти жараёнини, шунингдек амалий тайёргарликнинг методлари ва дидактик воситаларини тўғри танлаш қуйидагиларни таъминлайди:

— буюмлар тайёрлашдаги технологик жараёнларнинг оқилона кўриниши (варианти) ни танлашни асослаш учун назарий билимлардан мақсадга мувофиқ фойдаланиш ёки ишларни бажариш изчиллиги;

— ўқувчиларга педагог томонидан технологик жараённинг алоҳида операция ҳамда усулларини бажаришни, у ёки бу йўналиш учун характерли бўлган назорат-ўлчов асбоблари ва апаратларини қўллаш йўлларини, шунингдек ишлаб чиқариш илғорлари тажрибасини ҳар томонлама намойиш қилиш, касбларни ўқув дастурлари ва режаларига мувофиқ равишда тизимли ва изчиллик билан ўрганиш;

— ўқувчиларнинг ишлаб чиқариш меҳнатига тезроқ қўшилиши;

— ўқув ишининг турли ташкилий шакллар тизимида ўқувчиларнинг педагог томонидан берилган уй вазифаларини мустақил бажаришлари муҳим аҳамиятга эга. Назарий таълимда ўқув маърузалари, семинарлар, лабаротория машғулотлари, практикумлардан фойдаланилади. ишлаб чиқариш таълимида эса муайян шароитларда ўқув ишининг кичик гуруҳ таълимига яқин бўлган шакли қўлланилади. Технология фани ўқитувчиси ўқув ишини ташкил этишда кўрсатилган шаклларнинг ҳар биридан фойдаланиши, зарур бўлганда уларни мувофиқлаштириши (алмаштириши ёки бирга қўшиб олиб бориши) мумкин. Бунда ўқув дастурларининг бажарилиши ўқувчиларни ишлаб чиқаришдаги мустақил ишга тайёргарлигини оширишни, улар томонидан янги техника, технологик жараёнлар ва меҳнатни ташкил этишни ўрганишини таъминлайди. Педагогнинг таълимни бу босқичдаги ўқув тарбиявий вазифалари, ўқув материалининг мазмунидан келиб чиқиб, ишлаб чиқариш характерини ҳисобга олган ҳолда гуруҳ ишлаб чиқариш таълимини ташкил этишнинг энг оқилона шаклларини белгилайди. Хусусан дарсни ёппа (фронтал), гуруҳ шаклларида ўқувчилар ўқув материалини бир вақтда бир хил ишларни бажарган ҳолда ўрганадилар. Бу шакл ўқитиш учун жуда қулай шароит яратади ва шунинг учун ундан биринчи навбатда фойдаланиш зарур.

Технология фанидаги ишлаб чиқариш таълими дастлабки пайтларда мактаб ўқув устахоналарида амалга оширилади. Ўқув устахоналарида ўқувчилар томонидан бажариладиган иш турларига қараб машғулотларнинг қуйидаги хилларини кўрсатиб ўтиш мумкин: машқ дарслари, ўқув-ишлаб чиқариш дарслари — буюмларини мустақил тайёрлаш дарслари, аралаш дарслар, инструктив ва назорат-текшириш дарслари.

Машқ қилиш машғулотлари даврида етакчи элемент — ўқувчилар томонидан машқларни ишлаб чиқариш жараёнида қайта бажариш ҳисобланади. Ўқув-ишлаб чиқариш, буюмларини мустақил тайёрлаш дарслари ишлаб чиқариш таълимининг асосий шарти сифатида ўтилади. Бунда ўқув ишларини мустақил бажариш якка (индивидуал), гуруҳ (звено, бригада) ли ва ёппа (фронтал) бўлиши мумкин. Бир хил иш қуроли ва айни бир асбобни қўллаб, бир хил ишни умумгуруҳ бажараётганда педагог гуруҳга фақат умумий раҳбарлик қилиши билан ҳар бир ўқувчига ёрдам беради.

Аралаш дарс деб барча айтиб ўтилган дарс хилларига хос бўлган

элементлар қўлланиладиган дарсга айтилади, ҳар бир дарснинг бош вазифаси

ва мақсади ўқувчилар томонидан дастур материалини онгли равишда ўзлаштирилишидир.

Назорат-текшириш дарслари одатда, ўқув даврининг охирида ўқувчиларнинг мустақил ишга бўлган қобилиятини, уларнинг ишлаб чиқаришга улгиришини баҳолаш, шунингдек ўқув ишлаб чиқаришда фақат ўқувчилар эмас, балки педагог фаолиятидаги камчилик ва ижобий томонларини ҳам ҳисобга олиш мақсадида ўтказилади. Ишлаб чиқариш таълими асосида ўз ичига қуйидагиларни олувчи тизим ётади: ўқувчиларни мазкур операцияни ташкил этувчи алоҳида ҳаракат ва усулларни бажаришдаги тренинг машқлар; операцияда ўзлаштирилган машқларни қўшиш, яъни мазкур операцияни ташкил этувчи ҳаракат усулларни комплекс

равишда ўрганиш; объектни ўрганишда муайян босқични ташкил этувчи бир неча асосий операцияларни ўрганиш ва ўзлаштириш; унча мураккаб бўлмаган, аммо мазкур буюмларга оид касб учун турдош бўлган буюмларни тайёрлашда бир неча ўрганилган операцияларни комплекс равишда изчил қўллаш; ўқувчилар томонидан ўқув-ишлаб чиқариш характерига эга бўлган буюмларни жуда мураккаб комплексларда ўрганиладиган операцияларнинг катта миқдорини қўшиб олиб борган ҳолда мустақил тайёрлаш.

Шундай қилиб, ўқувчилар давлат таълим стандартлари ва ўқув дастурларига мувофиқ режали равишда билимларни эгаллайдилар. Ўқув устахоналарида ўқувчиларга таълим беришнинг хусусияти шундаки, у ўқувчилар томонидан билимлар, кўникма ва малакаларни изчил ҳамда онгли ўзлаштириш тамойилларига риоя қилинган ҳолда ўтказилади. Барча меҳнат ҳаракатлари, усуллари, операциялари ишларнинг ўсиб борадиган мураккаблиги ва аниқлиги тартибида ўрганилади. Ўқув устахоналарида ўқувчилар муайян меҳнат операциясига кирувчи алоҳида усул ва ҳаракатларни эгаллайдилар, операцияни бутунлигича, хусусиятлари билан ўзлаштириб, уни жуда оқилона ва маҳсулдор бажаришни ўрганадилар. Бундай амалий ишларни ўқувчиларни тўғри бажаришга ўргатишда инстрруктаж (йўл-йўриқ кўрсатиш) методидан самарали фойдаланиш муҳим аҳамиятга эгадир [140; 248-254-б.]. Бинобарин инструктаж усули — уйғунлашган технология-ларнинг бир кўринишидир.

§2.3. Технология дарслари жараёнида ўқувчиларнинг ижодкорлик фаолиятини ташкил этиш ва ривожлантиришнинг педагогик, психофизиологик хусусиятлари

Педагогик адабиётларни, шу жумладан, диссертацияларни ўрганиш натижалари шуни кўрсатадики, ўқувчиларнинг ижодий қобилиятларини ривожлантириш бўйича кўпгина тадқиқотлар ўтказилган бўлиб, уларда ўқувчиларнинг ижодий фаолиятини ташкил этишнинг турли хил шакл ва усуллари очиб берилган. Ўрганилган ҳамма тадқиқотларда ижодий фаолият орқали шахсни тарбиялашда катта имкониятлар мавжудлиги таъкидланган. Психологияга оид адабиётларда таъкидланишича, умумий ҳолда фаолият деганда кишининг англанган мақсад билан бошқарилиб туриладиган ички (психик) ва ташқи (жисмоний) фаоллигига айтилади [179 78-б.;, 180; 89-б.; 181; 118-б.]. Инсон фаолиятининг мазмуни шу фаолиятни вужудга келтирадиган эҳтиёжларнинг бир ўзи билан эмас, балки фаолият мотивлари билан ҳам белгиланади. Мақсадга эришиш фаоллик талаб қилади. Бу фаоллик эса ирода билан боғлиқдир. Шунинг учун ҳам фаолият воқеаликка бўлган фаол муносабатларни шундай шартидирки, яшаб турган одам ва олам ўртасида реал алоқа ўрнатади. Фаолият ўйин фаолияти, таълим фаолияти ва меҳнат фаолияти турларига бўлинади. Ўйин фаолияти ҳаракатли ва ақлий ўйинлардан ташкил топади. Бу фаолият имкониятларидан таълим-тарбия жараёнларида ҳам унумли фойдаланиш мумкин [181; 118-б]. Таълим фаолияти эса субъектни ўрганиш мақсад қилиб олинган ўзига хос фаолият бўлиб, бу фаолият билим олиш, кўникма ва малакалар ҳосил қилиш билан якунланади. Меҳнат фаолияти эса маълум бир ижтимоий фойдали моддий ё маънавий маҳсулотни ишлаб чиқаришга йўналтирилган фаолият туридир.

Ижодий фаолият анча кенг маънодаги тушунчадир. Бу фаолият меҳнатнинг ижодий йўналиши (меҳнатни ташкил этиш, унинг мазмуни, усулларини тадқиқ этиш) билан тавсифланади. Ижодий фаолият ечими илгари маълум бўлмаган масалаларни қўйишни ёки фикрларни шакллантиришни тақозо этади. Муаммони ечишга қаратилган ижодий фаолият муаммонинг ечимларини топиш, таққослаш ва танлаш — изланувчанлик кўринишига эгадир.

Конструкторлик ва технологик фаолият эса инсон томонидан ижодий масалаларни бажариш, бунда буюмни конструкциялаш, уни тайёрлаш технологиясини ишлаб чиқишни ва амалга оширишни билдиради. Бу ишларнинг натижаси сифатида юзага келадиган янгилик субъектив ва объектив, яъни ўзи учун ёки жамият учун бўлиши мумкин. Турли вақтларда турли соҳа тадқиқотчилари, масалан, педагоглар, психологлар, физиологлар, социологлар ва бошқалар ижодий фаолият жараёнининг турли аспектларини — қирраларини ўрганадилар ва бу соҳанинг ўзига хос қонуниятларини очдилар. Масалан, рус физиологлари И.П.Павлов ва И.М.Сеченовларнинг тадқиқотларига кўра, ижодкорлик физиологик-психологик асосга эга бўлиб, ўзига хос мураккаб психологик жараённи ташкил этади [178, 194]. Физиологларнинг нуқтаи назарича, ижодий ғоя инсон мия-асаб фаолиятининг янги тизими ҳисобланади. И.П.Павловнинг аниқлашича, олий мия-асаб тизими ташқи воқеа-ҳодисаларни ва турли нарсаларни фақатгина қабул қилувчигина эмас, балки уларни аналитик-синтетик таҳлил этиш хусусиятига ҳам эгадир [178; 65-б.]. Бунинг натижасида турли хил воқеа-ҳодисаларнинг, буюмларнинг фарқини, алоҳида томонларини, ўзига хос хусусиятларини, шартли боғлиқлик томонларини ажратиш имконияти юзага келади. Бу эса ўз навбатида инсонга буюм ва ҳодисалардаги янги ўхшашликларни илғай олиш, олдиндан маълум бўлган тушунчалар асосида уларга турли хил янгича қарашларни юзага келтиришда қўл келади. Бундай қарашларнинг вужудга келиши эса турли объектлар ва бошқа буюмларни лойиҳалаш, тайёрлаш жараёнлари билан боғлиқ бўлган ижодий фаолият учун асос бўлиб хизмат қилади. Умуман олганда, ижодий фаолият ёки ижодкорлик ниҳоятда кенг тушунча бўлиб, у илмий, бадиий, техник, амалий ижодкорлик каби соҳаларга бўлиниб кетади. Ижодий фаолиятнинг бу соҳалари умумий асосга эга бўлган ҳолда ўзига хос хусусиятларга ҳам эгадир. Жумладан техник ижодкорлик ҳам ўзига хос хусусиятларга эга. Масалан, атоқли психолог С.Л.Рубинштейн ихтирочиларнинг фаолиятини таҳлил этиб, шундай фикр билдирган эди: «Ихтирочиларнинг бошқа ақлий фаолиятлардан ажратиб турадиган хусусияти шундан иборатки, бунда маълум муаммони ҳал этадиган аниқ буюм, механизм ёки усулни яратиш туради. Ихтирочининг ижодий иши ўзига хослиги воқеа ва ҳодисалар жараёнига қандайдир янгилик киритиши билан аниқланади» [187; 201-б.]. Ижодкорлик жараёнида инсоннинг асаб-мия тизимига хос бўлган, мавжуд вақтинчалик маълумотларни умумлаштиришга ва янгиларини яратишга имкон берадиган хусусиятлари яққол намоён бўлади. В.С.Василейский [43], А.Н.Лук [158], Б.М.Теплов ва П.М.Якобсон [193] каби психологларнинг олиб борган тадқиқотларига кўра ижодий жараён ўзига хос маълум қонуниятлар асосида юз беради. Жумладан П. М.Якобсон ҳам ихтирочилариннг фаолиятини ўрганар экан, «ҳар қандай кутилмаган ички четланишлар маълум қонуниятлар асосида юзага келади», — деган фикрни билдирган эди [193; 132-б].

Академик Б. Кедровнинг ёзишича, ижодкорлик билиш жараёнида инсон онгида юзага келадиган психологик тўсиқ (барьер) ларни енгиб ўтишдан иборат [65; 89-б.]. Шундай қилиб, ижодий фаолият фавқулодда мураккаб психологик жараён бўлиб, бир қатор ички ва ташқи, объектив ва субъектив омиллар, хусусиятлари билан ифодаланади. Буларга ижодий жараённинг турли босқичларида ақлий фаолиятнинг, ички туйғу (интуиция) ва ҳаёлот (фантазия) нинг ривожланганлиги қай даражада эканлиги кабиларни кўрсатиш мумкин. Инсоннинг ҳар қандай соҳадаги, жумладан, ижодий фаолиятдаги ютуғи энг аввало ундаги мавжуд қобилиятларга боғлиқ эканлиги сир эмас. Чунки қобилият — инсоннинг маълум ишларни бошқаларга ва бошқа ишларга нисбатан тез ва қулай амалга оширишига имкон берувчи ўзига хос шахсий психологик хусусиятидир. Педагогика ва психология фанларидан маълумки, қобилият инсонда туғма ҳолда юзага келади. Кейинчалик бирор фаолият орқали бу қобилиятлар шакллантирилади ва ривожлантирилади. Ижодий қобилият, бу қобилиятнинг даражаси, уни ривожлантириш ҳар бир инсоннинг шахсий руҳий ҳолати, ташаббускорлиги, мустақиллиги балан чамбарчас боғлиқдир. Айрим тадқиқотчилар ижодкорликни ахлоқий ва ғоявий қарашларни тез ўзлаштириш имконини беради, деб таъкидлайдилар. Демак, юқоридагилардан кўринадики, ўқувчиларнинг ижодий ишларини, ижодкорлик фаолиятини ташкил этиш ва ривожлантириш мураккаб жараён бўлиб, бу жараённинг ўзига хос педагогик ва психологик жиҳатлари, томонлари мавжуддир. Жумладан, психологик жиҳат инсондаги маълум ижодий қобилиятнинг юзага келиши ва ривожланиши (масалан, бирор фикрни ўзгартириш, бошқа соҳада қўллай олиш; муаммони кўра олиш ва баҳолаш; объектнинг тузилишини идрок қилиш; маълум нарсаларни четлаб ўтиб янгича ёндашиш усулларини яратиш; стандарт ҳолатни янгича кўра олиш; ҳодисалардаги янги боғлиқликларни топиш ва ҳ.) дан иборат бўлса, педагогик жиҳат муайян ижодий фаолиятга жалб этиш, бу фаолиятнинг мазмуни, уни ташкил этиш усуллари ва шароитларини ишлаб чиқиш, бу фаолиятнинг инсонга кўрсатган таъсирини ўрганишдан иборат. Юқорида таъкидланганидек, ижодкорлик тушунчаси кенг қамровли бўлиб, ижодкорлик деганда инсоннинг эҳтиёжлардан келиб чиққан ҳолда табиий ва маънавий дунёни ўзгартириш фаолияти тушунилади. Демак, ижодкорлик инсоннинг янгилик яратиш, илгари мавжуд бўлмаган нарсаларни яратиш, қонуниятларни очиш, уларни сифат жиҳатдан янгилаш соҳасидаги фаолиятидир. Биз ўқувчиларнинг ижодкорлик фаолияти деганда уларнинг янгилик яратиш ёки унинг элементларини топиш ва уни қўллашга оид фаолиятини тушунамиз [130; 11-б.].

Ихтиро деганда халқ хўжалиги ёки мамлакат мудофааси учун фойдали бўлган, тубдан фарқ қилувчи техник ечимга эга бўлган янгилик тушунилади.

Рационализаторлик таклифи эса илгаридан маълум бўлган ихтироларни маълум бир корхона, муассаса фаолиятига жорий этиш билан боғлиқ бўлган, юқори самара берадиган (материаллардан, вақтдан иш кучидан, иқтисод қилишга ёки маҳсулот сифатини оширишга қаратилган) янгиликдан иборат. Юқоридаги атамалар билан бир қаторда ўқувчиларга техника, технология каби атамаларнинг ҳам маъносини билишлари зарур. Уларни қуйидагича изоҳлаш мумкин. Техника сўзи (грекча tehne) — санъат, усталик, маҳорат каби маъноларни англатади. Кенгроқ маънода оладиган бўлсак, техника бирор ишни моҳирлик билан бажара олиш кўникмасини эгаллаганлик; инсоннинг ақлий ва жисмоний меҳнат фаолиятида қўллайдиган, унинг иш фаолиятини осонлаштиришга хизмат қиладиган асбоб-ускуна, механизм ва машиналар туркумини билдиради.

Технология эса (tehne — устачилик, моҳирлик ва logos — фан, таълимот)

материалларга, ярим тайёр маҳсулотларга ишлов бериш, уларнинг таркиби, шаклини ўзгартириш усуллари ҳақидаги фандир [181, 130-б.].

Ихтирочилик ижодкорликнинг, ижодий фаолиятнинг муҳим кўринишидир. Ижодкорликка бўлган эҳтиёж психофизиологик жиҳатдан қаралганда, ўз ривожланишида бир нечта босқичларда амалга ошади. Булардан биринчиси майл бўлиб, у эҳтиёжнинг энг содда шакли ҳисобланади ва инсон томонидан онгли бошқарилади. Иккинчи, нисбатан юқорироқ ривожланиш босқичи бўлган ҳавас ҳам инсон томонидан онгли бошқарилиб, у шахснинг маълум буюм ёки ҳодисага нисбатан муносабатлари мажмуасини ифодалайди. Учинчи, энг мураккаб босқич бўлган қизиқиш хоҳиш ва у билан боғлиқ бўлган тушунчалар асосида юзага келади. Қизиқиш ҳаётдаги ташқи таъсирлар, шахс фаолияти ҳамда таълим-тарбия жараёни таъсирида шаклланиб боради. Бу ҳолатлар психологик омиллар — диққат, идрок, тушунча, хотира, фикрлаш, сезги ва ирода хислатларига сезиларли таъсир кўрсатиб, шахснинг шаклланишида алоҳида муҳим аҳамият касб этади.

Бир қатор олимларнинг тадқиқотлари натижаларига кўра ихтирочилик ғояларини ишлаб чиқишдан то расмийлаштиришгача бўлган даврни амалга оширишда, ундаги жараёнларнинг муҳимлиги, мураккаблиги ва аҳамиятига боғлиқ ҳолда фикрлаш жараёни турли даврларда амалга ошиши аниқланган. Бу ўринда энг катта қийинчиликлар аниқ, ҳақиқатда мавжуд бўлган буюм ва кўрсаткичлардан абстракт, яратилажак мавҳум моделларга ўтиш ва назарий тажриба-синов ишларини бажариш билан боғлиқ бўлади. О.А.Абдуллина талабалардаги умумпедагогик билим ва кўникмаларни репродуктив, репродуктив-ижодий, ижодий-репродуктив ва ижодий даражаларга бўлиб кўрсатади [16; 56-б.]. Бунга асосланиб биз ихтирочилик фаолиятини амалга оширишни фикрлаш фаолиятининг продуктив ва репродуктив хусусиятлари алмашинувига боғлиқ бўлган 4 та даврини ажратиб кўрсатиш мумкин: биринчи даврда фикрлаш фаолияти продуктив хусусиятга эга бўлади, бунда мавжуд муаммони англаш, идрок қилиш, ечимини топишга эҳтиёж сезиш жараёни боради. Ихтирочининг билим ва тажрибаси қанчалик кўп бўлса, бу жараён шу қадар кам вақт давом этиб, репродуктив характерга эга бўлган иккинчи даврда муаммо ечимини топишга ўтилади. Бу даврнинг давомийлиги ҳам ихтирочининг базавий билими, тажрибаси, дунёқараши кенглиги, қидирилаётган ечимнинг ихтирочи мутахассислигига боғлиқ бўлиб, унда қаралаётган муаммонинг ечими бўлиб хизмат қила оладиган ҳолатлар таҳлил қилинади. Учинчи продуктив даврда ҳал қилиниши лозим бўлган муаммо ва танланган ечим ўзаро боғланади ва ихтиро концепцияси таклиф қилинади. У ихтирони амалга оширишнинг энг масъулиятли даври бўлиб, унинг муваффақиятли амалга оширилиши таклиф этилаётган ғоянинг ижтимоий баҳосини шакллантиришга ҳал қилувчи таъсир кўрсатади. Яъни, ечим ижобий натижа берса, уни амалиётга татбиқ қилинишига асос яратилади ёки аксинча ечим кутилган натижани бермаса у инкор қилинади. Тўртинчи, репродуктив даврда таклиф этилаётган ечимни асослаш учун ҳисоблаш ва тажриба-синов ишлари бажарилиб, ихтиро ғоясини ишлаб чиқишнинг учинчи даврида амалга оширилган ишларнинг натижаси назарий ва амалий исботлаб берилади [216; 116-119-б.; 217; 117-119-б.; 218]. Шунингдек ўқувчи-ёшларда ихтирочилик малакаларини ҳамда маданиятини шакллантириш борасида А.Н.Бичковнинг ҳам қимматли фикрлари мавжуд [42].

Мана шу кўрсатмаларни бевосита ўқувчилар фаолиятига ҳам татбиқ этиш мумкин. Чунки ихтирочилик ижодкорлиги ўқувчилар эгаллаётган билимларининг мустаҳкамлиги ва мукаммаллигини таъминлаш, уларда фаол ва мустақил фикрловчи шахс хислатларини шакллантириш, ақлий қобилиятларини ривожлантиришга хизмат қилувчи фаолият тури ҳисобланади. Бу ҳолат ўқувчиларнинг фан асосларини ўзлаштиришида, касб танлашларида ва танлаган касбларида келгусида катта ютуқларга эришишларида муҳим аҳамиятга эга.

Педагогик адабиётларда «билим» тушунчаси одатда «инсонлар онгида борлиқнинг ҳаққоний акс этиши; билиш жараёнининг жамият амалиётида тасдиқланган маҳсулидир» деб таърифланади [181; 45-б.]. Инсон томонидан идрок қилинувчи буюм ва ҳодисалар билиш ва фикрлаш фаолияти натижасида субъектив образларга айлантирилиб борилади, улар ўз навбатида амалиётда тасдиқлангач тушунчалар, тасаввурлар ва уларнинг тизимлари шаклига ўтади ҳамда ушбу кўринишдаги билимлар хотирада сақланади. Шу сабабли ҳам педагогик-психологик тушунчада янги техник ечим ишлаб чиқиш учун талаб этиладиган тушунча ва тасаввурларнинг билиш фаолияти маҳсули сифатида инсон онгидаги тизимланган инъикоси ихтирочилик билимларини ифодалайди, деган фикрни билдириш мумкин.

«Кўникма» тушунчаси, анъанавий нуқтаи назардан қаралганда, малакадан олдин ҳосил бўлади ва машқлар бажариш натижасида унга ўтади. «Замонавий педагогик энциклопедия”да кўникмалар «Маълум қонуниятларга асосланган янги ҳаракатларни ўзлаштириш ҳамда улардан мос равишдаги масалаларни ҳал қилишда фойдаланиш» деб таърифланади; кўникмалар назарий ёки амалий бўлиши мумкин [181; 124-б.]. Шахснинг амалга ошириладиган жараённи онгли назорат қилиш даражаси турлича бўлиб, у ҳаракатларни такрорлаш натижасида ҳосил бўлган шартли рефлектор алоқаларининг мустаҳкамлигига боғлиқ бўлади, яъни у қай даражада мустаҳкам бўлса ўқувчи кўникмаси ва маълум вазифаларни бажара олиш имконияти шу қадар юқори бўлади. Дастлаб кўникма амалда тўла фаҳмланган ҳолда амалга ошади, кейинчалик шартли рефлектор алоқалари мустақкамлангач, ушбу назорат сусайиб боради. Шу сабабли ҳам ихтирочиликнинг назарий кўникмасини қуйидагича таърифлаш мумкин: Ихтирочилик кўникмалари инсоннинг мақсадга йўналтирилган ижодий фаолиятини англанган назоратни сусайтирган ҳолда ақлий жараён босқичларини тез ва тўлақонли амалга ошириш даражасини ифодалайди.

Кўникмани эгаллаш тезлиги ва енгиллиги инсон тажрибасини ҳосил қилувчи туғма ва кейинчалик ҳосил қилинган сифатларга боғлиқ. Машқлар натижасида шахс ҳаракатларида шундай дақиқа юзага келадики, бунда уларни бажарилиш учун онгли назорат талаб этилмайди ва иш автоматик тарзда бажарилади, яъни кўникма малакага айланади. Такрорлаш йўли билан шакллантириладиган, юқори ўзлаштирилиш даражаси ҳамда англанган назоратсиз амалга оширилиши билан тавсифланувчи ҳаракатларга малака дейилади; перцептив, интеллектуал ва ҳаракат малакалари фарқланади. Малака тўла шаклланганда ҳаракатда иштирок этувчи восита, усул ва шартлар ўз-ўзидан унинг ташкил этувчиларига айланиб қолади. Юқори мустақилликка эга бўлган муваққат асаб алоқаларининг тизими малаканинг физиологик асоси бўлиб хизмат қилади. Унга мувофиқ дастлабки ҳаракатлар операцияни бошлаб, ўзидан кейинги барча ҳаракатлар тизимини эргаштириб боради. Ҳаракатларни бажаришда онгли назорат қанчалик камайиб борса малаканинг шаклланганлик даражаси шу қадар юқори бўлади, бироқ ҳаракатларни бажариш тўла автоматлашган даражада бўла олмайди. Бундан келиб чиқиб ихтирочилик фаолиятини амалга оширишдаги интеллектуал малакаларни қуйидагича таърифлаш мумкин: Ихтирочилик малакалари деганда инсоннинг мос равишдаги ижодий фаолиятини қисман автоматлашган тарзда, амалга ошириладиган ақлий жараён босқичларининг фақат дастлабкисини англаган ҳолда амалга ошира олиш даражаси тушунилади.

Маълумки, инсоннинг келажакдаги бутун фаолиятини, жумладан ўқувчининг келажакда бирор касб эгаси сифатида амалга ошириши лозим бўлган ишлар жараёнини олдиндан кўра билиш ва шунга мос равишда у ёки бу ҳолатда ўзини қандай тутиши кераклиги тўғрисидаги аниқ тавсиялар билан таъминлаб бўлмайди. Айнан шу жиҳатдан олиб қараганда педагогик жараённинг ижодий жараён эканлиги ва ўқувчида келтирилган ижодий хислатларни ривожлантириш нақадар аҳамиятли эканлиги маълум бўлади.

Ижодкорлик қобилияти ҳамма ёшдаги кишиларга хосдир. Педагогика фанидаги муаммолардан бири эса мактаб ўқувчилари билан катта ёшдаги кишиларнинг ижодий фаолияти орасидаги туб фарқларни аниқлашдан иборат. Психологларнинг таъкидлашича, болаларнинг ва катталарнинг ижодий фаолият жараёни умумий психологик асосга эга бўлиб, у уларнинг ёшига боғлиқ эмас. Яъни ижодий фаолият жараёни — излаш, изланиш, муаммонинг ечимини топиш ишлари болаларда ҳам, катталарда ҳам психологик томондан бир хил кечади. Бироқ бу жиддий фаолиятнинг пировард натижаси принцип жиҳатдан турлича бўлиши мумкин. Яъни катталар билими ва ҳаётий тажрибаси нисбатан кўп бўлганлиги учун жамиятга, фанга номаълум бўлган янгиликни кашф этсалар, болалар, ўқувчилар билими ва тажрибаси кам бўлганликлари сабабли анча илгари очилган янгиликларни қайтадан «кашф» этишлари мумкин. Америкалик психолог Ж.П.Гилфорднинг фикрича ижодкорлик фақатгина талантли, буюк шахсларгагина эмас, балки, оддий, нормал ҳолдаги ҳар бир инсонга хос бўлган хусусиятдир [49; 8-б.]. Бу фикрни ўзларининг илмий тадқиқотларида Д.Б.Богоявленская [39], Г.Я.Буш [41], Л.А.Волович [45], М.Г.Давлетшин [55,56,59], Ф. Джумабоева [57], Т.В.Кудрявцев [155], А.Н.Лук [158], З.Т.Нишонова [171] каби тадқиқотчилар ҳам тасдиқлаган. Таниқли ўзбек психолог олими Э.Ғ.Ғозиевнинг фикрича, ижодкорлик ишларида тафаккурнинг мустақиллиги ҳам катта аҳамиятга эга. «Тафаккурнинг мустақиллиги деганда, — деб таъкидлайди профессор Э.Ғ.Ғозиев, — кишининг шахсий ташаббуси билан ўз олдига конкрет мақсад, яъни вазифалар қўя билиши, улар юзасидан амалий ва илмий характердаги фараз (гипотеза) лар қилиш, натижани кўз олдига келтира олиш, қўйилган вазифани ҳеч кимнинг кўмагисиз, кўрсатмасисиз, ўзининг ақлий изланиши туфайли турли йўл, усул ва воситалар топиб мустақил равишда ҳал қилишдан иборат ақлий қобилиятини тушуниш керак» [228; 58-59-б.]. Таниқли психолог Т.В.Кудрявцевнинг фикрича, техник тафаккур техник ижодкорликнинг асосини ташкил этади. У техник тафаккурни масала шартини англаш ёки тушуниш, уни ҳаёлан тасаввур қилиш ва амалда бажара олиш қобилиятларидан иборат, деб ҳисоблайди [155; 84-б.]. Демак, юқоридаги фикрларга асосланиб, шуни айтиш мумкинки, ижодкорлик фаолияти натижаси болалар ва катталардаги тафаккур доирасига боғлиқ экан. Тафаккур доираси қанча кенг бўлса, мустақил бўлса, ижодкорлик фаолияти ҳам шунча юқори савияда бўлади.

Маълумки, ҳар қандай ижодкорлик фаолиятининг пировард натижаси бирор янгиликни, ихтирони кашф этиш билан тугайди. Мазкур кашфиёт ўз мазмунига кўра объектив (ҳамма учун янгилик), субъектив (фақат ўзи учун янгилик), хусусий (фақат ўзи ёки алоҳида-алоҳида ҳолда фойдаланиш) ва умумий ёки ижтимоий (бутун жамият ёки кўпчилик фойдалана оладиган) кўринишларда бўлади [181; 67-б.]. Агар катталарнинг ижодий фаолияти кўпинча объектив ва ижтимоий кўринишдаги янгиликларни кашф этиш билан тугалланса, ўқувчилардаги бундай ижодий фаолият натижалари эса кўпинча субъектив ҳамда хусусий кўринишдаги янгиликларни яратиш билан ниҳоясига етади. Шуни алоҳида таъкидлаш зурурки, айрим ҳолларда ўқувчиларнинг ижодий фаолияти ҳам объектив янгиликларни яратиш билан

боғлиқ бўлиши мумкин. Шунга кўра болалардаги, яъни ўқувчилардаги ижодкорлик қобилиятини шартли равишда уч хил даражага бўлиш мумкин:

1-даража қуйи даража. Бунда ўқувчилар томонидан топиладиган янгиликлар асосан субъектив кўринишда бўлади. Яъни бунда ўқувчилар илгаридан маълум бўлган янгиликларни бошқатдан «кашф» этадилар. Натижада бу янгилик фақат шу ўқувчининг ўзи учунгина янгилик бўлади. Бироқ бу жараён ҳам осон кечмайди. Чунки мазкур жараёнда ҳам ўқувчи кучли психологик ҳолатларни — масала моҳиятини тушуниш, англаш, тасаввур этиш, масала ечимини қидириш, айрим ечимларни таққослаш каби жараёнларни бошидан кечиради. Шу сабабли, гарчи, натижа илгаридан маълум бўлса ҳам, айнан шу натижага келишнинг ўзиёқ ўқувчида келгусида уни объектив ижодий фаолиятга ўтиши учун замин вазифаси бўлиб хизмат қилади.

2-даража ўрта даража. Бунда ўқувчилар томонидан топилган янгиликлар ҳам субъектив, ҳам объектив кўринишларда бўлади. Яъни бу даражага эришган ўқувчиларда янгилик яратиш усулларини бир мунча яхши эгаллаганлик, янгилик яратиш соҳасида бир мунча тажрибалар ҳосил тўпланган ҳолатларини кузатишимиз мумкин. Шу даражага эришган ўқувчиларга келгусида яхши эътибор берилса, уларнинг ижодкорлик қобилиятлари янада ривожлантирилса — улар айрим қийинчиликларни енгиб ўтиб, учинчи, яъни энг юқори даражага чиқа оладилар.

3-даража — юқори даража. Бунда ўқувчиларнинг топган янгиликлари асосан объектив кўринишида бўлади [58; 24-б.]. Бироқ бу даражага эришиш осон эмас. Бунинг учун аввало ўқувчининг ўзида интилиш, қизиқиш бўлиши, ўқитувчи эса буни ўз вақтида пайқай олиши ҳамда ўқувчининг ижодкорлик қобилиятини ўстириш тадбирларини амалга ошириб бориши керак.

Маълумки, V—VII синфларда технология фани бўйича ўқув дастурида ўқувчиларнинг иш усулларини ўрганишлари ва меҳнат малакаси ҳосил қилишлари учун турли хил амалий машғулотлар ўтказиш ва буюмлар ясаш кўзда тутилган. Маълумки, бу синфларда, янги ўсмирлик даврида айни бир хил ёшдаги ўқувчилар ўзларининг ақлий ва жисмоний ривожланиш хусусиятлари ҳамда қизиқишларига кўра турлича тушуниш, фикрлаш ва иш бажариш қобилиятларига эга бўладилар. Буни, айниқса, амалий ишларни, хусусан, ижодий ишларни бажаришда ҳисобга олиш зарур. Шу сабабли технология фани дарсларида ўқувчиларнинг амалий, ижодий ишларини ташкил қилишда улар томонидан тайёрланадиган буюмларни тузилиши, уларнинг қисмларини бириктириш усуллари, уларни тайёрлашда ишлатила-диган материаллар, иш асбоблари ва иш усулларининг турлари ҳамда сонига қараб қуйидаги 5 та тоифага ёки даражага бўлиб олиш мақсадга мувофиқдир:

1. Бир деталли энг оддий буюмлар. Буларга кўрсаткич таёқча, қистирма,

чизғич, зулпин каби буюмларни киритиш мумкин.

2. Бир-икки хил материалдан тайёрланган кўп деталли оддий бирикмали буюмлар. Буларга куракча, қутича, замбил, пол ювгич (швабра), нутромер, кронциркуль каби буюм ва асбобларни кўрсатиш мумкин.

3. Бир ёки бир неча хил материаллардан тайёрланган кўп деталли, мураккаб бирикмали буюмлар. Буларга сурат ромчалари, ром, эшик, дарвоза, курси, сандиқ, сандал каби буюмларни мисол қилиб кўрсатиш мумкин.

4. Оддий механизмли буюмлар. Буларга дастаки — қўл тискилари, винтли қотиргичлар, коловорот кабилар мисол бўлади.

5. Ҳаракатланувчи буюмлар ва радиоқурилмалар. Бунга механик ёки электр токи ёрдамида ҳаракатланадиган, радио орқали бошқариладиган автомобиль, трактор, кема, самолёт, ракета моделлари, турли хил ўйинчоқлар, роботлар, радио сигналларни тарқатувчи, қабул қилувчи, овоз ва тасвирларни ёзиб олувчи ва қайта эшиттирувчи ҳамда кўрсатувчи қурилмалар ва шу кабиларни киритиш мумкин [66; 30-31-б.; 69; 38-41-б.].

Биз бу билан айнан шу буюм ёки қурилма айнан шу тоифа ёки даражага мансуб бўлади, деган қатъий фикрдан йироқмиз. Балки айнан бир хил номдаги буюм ёки қурилма ўзининг тузилиши ва бадиий ишланишига кўра мураккаброқ кўринишларда бўлиши ҳам мумкин. Шу сабабли бу даражаланишни умумий ҳолда тузилган деб қараш ўринлидир. Бинобарин, ўқувчилар томонидан тайёрланадиган буюмларни бундай оддийдан мураккабга қараб борувчи хусусият асосида даражаларга бўлиб олиниши уларнинг ўсмирлик давридаги ақлий ва жисмоний ривожланиш жараёнидаги ўзгаришларга мос ҳолда беш хил йўналиш бўйича амалий, ижодий машғулотларни ташкил этиш имконини беради. Бу эса ўқувчиларнинг зерикмай, толиқмай, ўз имкониятлари даражасида мустақил ва ижодий ишлашларига катта ёрдам беради.

Юқорида келтирилган буюмларнинг мураккаблик даражасидан шу нарса кўриниб турибдики, 1-2-3-даражали буюмларни V—VII синф ўқувчилари билан ҳар қандай ўқув устахонасида ясаш, бинобарин кам куч, материал ва вақт сарфлаган ҳолда уларнинг ижодкорлик фаолиятларини сезиларли даражада фаоллаштириш мумкин. 4-5-даражали буюмларни ясаш эса кўпроқ юқори синф ўқувчиларига мос келади ва бой моддий-техник таъминот, ўқувчи ва ўқитувчиларнинг олдиндан маълум тайёргарлиги бўлишини тақазо этади.

Технология фани дарсларида ўқувчиларнинг ижодий ишларини ташкил этиш ва фаоллаштиришда дизайн, яъни техник эстетика ёки бадиий конструкторлик элементларидан фойдаланиш ҳам яхши натижалар беради. Чунки дид билан, чиройли ва бежирим қилиб ишланган буюм ўқувчини завқлантиради, ўзига бўлган ишончни мустаҳкамлайди.

«Дизайн» — инглизча сўз бўлиб, у фикр, лойиҳа, конструкция, расм, бадиий тузилиш каби маъноларни билдиради. Дизайн дейилганда рассом-конструкторнинг саноатдаги бадиий-конструкторлик фаолияти, унинг иш услуби ва уларни ишлаб чиқаришда қўллаш тушунилади. Дизайннинг мақсади янги турдаги гўзал, манзарали, жамият талабларига жавоб берадиган, қўлланиши оддий ва осон бўлган маҳсулотлар яратишдир [181; 45-б.]. Шу боис технология дарсларида дизайн, яъни бадиий конструкторлик элементларидан фойдаланиш ўқувчиларнинг меҳнат малакасини оширишга, уларда гўзаллик, нафосат туйғусини тарбиялашга катта ёрдам беради. Шунингдек, тайёрланадиган буюмларнинг кўринишини яхшилашга, улардан фойдаланишдаги қулайликларни орттиришга хизмат қилади. Шу жиҳатдан олганда дизайн эргономика фани билан ҳам узвий боғланган. Олиб борилган кузатишларимизга асосланиб шуни алоҳида қайд этиш мумкинки, тайёрланадиган буюмлар, асбоблар ва қурилмалар муайян тузилишига қараб конструктивлик, тежамкорлик, ишланувчанлик, қўлланувчанлик ва гўзаллик каби техник-технологик ҳамда дизайн талабларига жавоб бериши зарур. Шуни назарда тутиб ўқувчиларга олдиндан шу ҳақда маълумот бериш, бу тушунчаларни уларга мос келадиган йўсинда изоҳлаб бериш мақсадга мувофиқдир. Ўз фаолиятимизда биз бу тушунчаларни қуйидагича изоҳладик.

Конструктивлик дейилганда буюмнинг иложи борича оддий, қулай тузилишга эга бўлиши, унинг турғунлиги, мустаҳкамлиги ва ишончлилиги тушунилади.

Тежамкорлик дейилганда кам куч, материал ва вақт сарфлаб арзонроқ маҳсулот тайёрлаш жараёни назарда тутилади.

Ишланувчанлик ишлатиладиган материалларнинг механик хусусиятлари тайёрланадиган буюмларни содда иш усуллари ва амалларидан

фойдаланиб, тез ва осон ясашга мос келишини билдиради.

Қўлланувчанлик буюмдан фойдаланишдаги қулайликлар, унинг бошқа буюмлардан афзаллик томони, қўшимча вазифаларни ҳам бажара олиш имкониятлари мавжудлиги кабилар билан ифодаланади.

Гўзаллик буюмларнинг ўлчамлари, табиий ва сунъий ранглари мутаносиб, кўриниши чиройли бўлиб кишида ёқимли ҳис уйғотадиган ҳолатни ифодалайди [70; 111-112-б.].

Юқоридагилардан кўриниб турибдики, ишланувчанлик буюмга материал танлашда, қолганлари эса буюмни лойиҳалаш ва тайёрлаш жараёнида эътиборга олиниши зарур бўлган иш мезонларидир. Шундай қилиб, айтилган бу фикрлардан технология фани дарсларида ўринли фойдаланиш, шубҳасиз, ўқувчиларнинг ижодкорлик фаолиятини ташкил этиш ва ривожлантиришда қўл келади, деб ўйлаймиз.

Буюмларни дид билан, чиройли, бежирим қилиб тайёрлаш ҳақида гап кетар экан, халқимизнинг амалий санъатига оид бўлган қадимий ва бой мероси ҳақида тўхталмасдан илож йўқ. Маълумки, халқимиз қадимдан наққошлик, ёғоч ва ганч ўймакорлиги, меъморчилик, кулолчилик, мискарлик, кандакорлик, заргарлик, зардўзлик каби миллий амалий санъати билан дунёда машҳур бўлган. Бунга республикамизда ҳозиргача сақланиб келаётган муҳташам бинолар, турли хил безакли буюмлар, тақинчоқлар ва шу каби бошқа нарсалар энг ишончли далил, яққол мисол бўла олади. Агар бунга аждодларимизнинг бошқа жойлардаги ишларини ҳам қўшадиган бўлсак, тасаввурларимиз янада кенгаяди. Республикамиз давлат мустақиллигига эришгандан кейин юзага келган ўзгаришлар туфайли қадимий миллий қадрятларимиз тикланмоқда. Шулар қатори халқимизнинг юқорида айтиб ўтилган миллий амалий санъати турлари секин-аста бўлса ҳам ривожланади ва қайтадан равнақ топади, деган умиддамиз. Албатта бу ишларни мактабдан, хусусан, технология фани дарсларидан бошлаш мақсадга мувофиқдир. Чунки технология фани дарсларида халқ амалий санъати намуналаридан фойдаланиш, уларга оид иш усуллари ва амалларини ўрганиш ҳамда амалда бажариш учун катта имкониятлар бор. Қуйида ана шулар ҳақида қисқача тўхталиб ўтамиз.

Маълумки, халқ миллий амалий санъатининг турлари кўп. Булардан энг кўп тарқалгани ва кенг қўлланиладигани наққошлик ва ўймакорлик каби тасвирий санъатга оид ишлардир. Мактабда ана шу ишларни ўрганиш қадрятларимизни тиклашда, келгусида моҳир тасвирий санъат усталари — наққош, мусаввир, ўймакор, меъмор каби ижодкор кишиларни тайёрлашда катта аҳамиятга эга. Олиб борган кузатишларимиздан шу нарса аниқландики, кўпчилик V—VII синф ўқувчилари турли хил расмларни чизишга, ёғоч материалларга куйдириб ишлов беришга, ўймакорлик каби усулларда ва бўёқлар ёрдамида нақш солиш ишларига жуда қизиқар эканлар. Шунинг учун технология фани дарсларида V—VII синф ўқувчиларига ёшларига мос ҳолда нақшлар, уларнинг турлари, нақш солишда ишлатиладиган бўёқлар, асбоблар, иш усуллари ҳақида тушунча бериш, амалий ишлар ўтказиш ва бунда халқ амалий санъатига оид маълумотлардан фойдаланиб бориш мақсадга мувофиқдир. Ишни дастлаб V синфда фанер ёки юпқа тахтани куйдириб ишлаш усули билан расм солишдан бошлаш мумкин. Бунинг учун олдин фанер ёки тахта юзасига қалам билан керакли расм чизилади. Бундай расмларни ўқувчиларнинг ўзлари мустақил равишда чизишлари ёки тайёр ҳолдагисидан кўчириб олишлари мумкин. Шундан сўнг куйдирувчи асбоб ёрдамида расмлар қайтадан чизиб чиқилади, яъни куйдирилади. Сўнгра юза лакланади.

Бесплатный фрагмент закончился.

Купите книгу, чтобы продолжить чтение.