12+
Қурилишда меҳнатни мухофаза қилиш

Бесплатный фрагмент - Қурилишда меҳнатни мухофаза қилиш

Объем: 378 бумажных стр.

Формат: epub, fb2, pdfRead, mobi

Подробнее

КИРИШ

Қурилишда меҳнат шароитлари саноат корхоналаридаги меҳнат шароитларидан кескин фарқ қилади. Агар саноат корхоналарида иш жойлари озми кўпми ўзгармас ва ишловчи узоқ вақт ўрнатилган технология операцияларини муқим ускуналарда бажарса, қурилишда эса унинг бутун қурилиш вақти даври давомида қурилаётган объект периметри ва баландлиги бўйича иш жойи узликсиз силжиб боради. Иш жойида меҳнат шароитлари ҳам ўзгариб боради: иш жойи қулай ва ноқулай (ишловчини танаси ҳолатини мажбурий ўзгаришига боғлиқ равишда), хавфли ва хавфсиз бўлиши; у пастда ва юқорида, хона ичкарисида ва хона ташқарисида бўлиши мумкин.

Қурувчига тез-тез қурилаётган бинода ноқулай шароитларда силжишга, қўлда материалларни, асбобларни, мосламаларни, баландликда ишлаш ва тўсиқлаш воситаларини силжитишга тўғри келади. Унга очиқ ҳавода ёқимсиз метеорология шароитларида: иссиқ ва совуқда, нам об-ҳавода ва кучли шамолда ишлашга тўғри келади. Шунинг учун қурилишда иш жойларида ишларни хавфсиз бажарилишини таъминлаш халқ хўжалигининг бошқа тармоқлари ва саноат корхоналариникидан кўра анча мураккабдир.

Қурилиш ташкилотларини иқтисодий самарадорлигини ошириш, барқарор ва узликсиз ривожлантиришга меҳнат жамоаси барча аъзоларининг фаол меҳнат қилиши ва уларни ҳаёт фаолиятини хавфсизлигини таъминланиши, барча хавф-хатарлар таъсирини бартараф этилиши, ресурслар ва тадбиркорлик имкониятларидан, фан-техника тараққиёти ва унинг янгиликларидан самарали фойдаланилиши ҳамда ижтимоий ривожлантиришга кафиллик берилиб эришилади.

Қурилиш ташкилотларида фан ва техника тараққиёти натижалари асосида, замонавий техникалардан фойдаланиб қурилишда бино ва иншоотларни тезкор қуриб битириш технологияларини жорий қилиш, машиналар комплексларининг «одам-машина» тизимини мураккаблашувига, меҳнат хусусиятларини ўзгаришига, меҳнат жараёнида янги хавф-хатарларни вужудга келишига олиб келади. Бу эса ўз навбатида хавфсизликни таъминлаш масалаларига жиддий эътибор берилишини, меҳнат жараёнида аввал сезилмаган ва қурилишни интенсив технологияларини амалга оширишда машиналар комплектларини тадбиқ этилишидан янгидан вужудга келган хавф-хатарларни доимий равишда ўрганилиши, уларни бартараф этишни машиналар системасини самарадорлигини таъминлаш муаммолари билан уйғунликда ечиш эса, жуда кўп капитал маблағлар ва юқори даражадаги ишлаб чиқариш маданиятини талаб қилади. Бундан, меҳнатни мухофаза қилиш вазифаларини ечмасдан туриб юқори ишлаб чиқариш маданиятига эришиш ва капитал маблағларни камайтириш мумкин эмаслиги келиб чиқади.

Таъкидлаш жоизки, ишлаб чиқаришдаги барча нохуш ҳолатлар бартараф этилиши мумкин бўлган сабаблар оқибатида пайдо бўлади. Шунинг учун, ташкилотлар иш берувчиларидан мавжуд қонунларни бузилишига ва меҳнат жамоаси манфаатларини суистеъмол қилинишига йўл қўймаслик, меҳнатни мухофаза қилиш қоидаларига, технология ва меҳнат интизомига риоя қилиш ҳамда ночор кун кечиришлар оқибатидаги бефарқликлар, бахтсиз ҳодисалар ва касалликлар туфайли ишга чиқмасликлар, ишчи кучининг қўнимсизлиги ташкилот ва унинг жамоаси учун кўп миқдордаги иқтисодий йўқотишларга сабаб бўлишини эсда тутишлари талаб этилади.

Қурилиш ташкилотлари ишлаб чиқаришидаги авариялар ва бахтсиз ҳодисалар тахлили ишлаб чиқариш жароҳатланишлари ва касб касалликларига чалинишларнинг асосий сабаблари меҳнат ва технология интизомини бузилиши, персоналнинг касбий тайёргарлик даражасининг пастлиги, хавфсизлик соҳасида унинг малакасизлиги, техноген хавфлар ва улардан ҳимояланиш методларини билмаслиги, яъни, кўпчиллик ҳолларда, инсон омили нохуш оқибатларнинг бош сабабчиси бўлишини кўрсатади. Шунинг учун қурилиш ташкилотларидаги замонавий ишлаб чиқаришнинг хавфлари ва зарарларини ўрганиш турли даражадаги мутахассисларни касбий тайёрлашни таркибий қисмларидан бири бўлади.

Бозор иқтисодиёти шароитида ишловчиларни яшаш шароитларини яхшиланиши, ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликлари сонини камайиши, хавфсизликни ошиши ва меҳнат гигиенасини яхшиланишига олиб келувчи энг муҳим омил — қулай ва хавфсиз меҳнат шароитларини яратишда иш берувчиларни иқтисодий рағбатлантириш принципидан кенг фойдаланишдир. Иқтисодий рағбатлантириш, шароитларни яхшилаш ва меҳнатни мухофаза қилишга воситалар сарфлашни жарималар, оширилган суғурта бадаллари, ноқулай шароитларда ишлаганлик учун компенсация тўловлари ва меҳнат қобилияти йўқотилганда зарарларни қоплаш сарфларига нисбатан, моддий манфаатлилигини назарда тутади.

Мутахассисларнинг фикрича, ноқулай меҳнат шароитлари билан боғлиқ имтиёзлар тўлови харажатлари меҳнат шароитларини яхшилаш воситалари харажатларидан икки баробар кўпни ташкил қилади. Бунда иқтисодий самарадорликка жароҳатланиш, умумий ва касбий касалланиш оқибати харажатларини камайиши, иш вақти йўқотилишини камайиши эвазига меҳнат унумдорлигини ошиши, оғир ва зарарли меҳнат шароитлари бўйича имтиёзлар ва компенсациялар харажатлари ҳамда авариялар моддий зарарларини камайиши эвазига эришилади.

Қурилиш ташкилотларида меҳнатни мухофаза қилишни вазифаси соғлом ва қулай меҳнат шароитларини яратиб меҳнат хавфсизлигини таъминлаш, ишловчиларни ҳаётини ва соғлиғини сақлаш, ишлаб чиқаришда бахтсиз ҳодисалар сонини камайтириш билан биргаликда максимал меҳнат унумдорлигида қурилиш объектларини фойдаланишга топшириш ва юқори даражадаги иқтисодий самарадорликка эришишдан иборат.

Дунёдаги энг катта компанияларнинг юқори даражадаги раҳбарлари ҳам меҳнатни мухофаза қилишни бош устивор йўналишлардан бири деб ҳисоблашади. Масалан, улар корхона фаолиятининг ўнлаб кўрсаткичларидан меҳнатни мухофаза қилиш ва ўзларини ишловчиларини соғлиғини сақлашни, персонални малакаси ва компетентлигидан кейин, 2- ўринга қўйишади. Европа иттифоқи мамлакатларида ҳозирда меҳнатни мухофаза қилиш маданиятини юқори даражага кўтариш тўғрисида савол кўтарилаяпти, бу эса ташкилотлар ва корхонаналарни бошқаришни бош элементларидан бири бўлади.

Қурилиш майдончасини ва қурилиш-монтаж ишларини бажаришни тўғри ташкиллаштириш — бу юқори унумли ва хавфсиз меҳнат учун шароитлар яратиш, бўлиши мумкин бўлган хавфларни назарда тутиш ва улардан огоҳлантириш, ишловчиларга санитария-гигиена хизмати кўрсатилишини таъминлашдир. Шунинг учун қурилиш бошланишидан узоқ вақт илгари қурилишни ташкиллаштириш ва ишларни бажариш лойиҳаларини ишлаб чиқиш вақтида лойиҳа ва пудрат ташкилотлари меҳнат хавфсизлиги ва уни тўғри ташкиллаштириш саволлари билан шуғуллана бошлайдилар. Лойиҳалаш Қурилиш нормалари ва қоидалари (СНиП) талабларига қаттиқ риоя қилиниб, хусусан СНиП 12-03-2001 «Қурилишда меҳнат хавфсизлиги. 1-қисм. Умумий талаблар», ва СНиП 12-04-2002 «Қурилишда меҳнат хавфсизлиги. 2-қисм. Қурилиш ишлаб чиқариши» биноан олиб борилади.

Ўзбекистон республикасида биноларни қуришда, бино ва иншоотларни реконструкция қилишда, таъмирлашда, кенгайтиришда ва техник қайта қуришда, қурилиш-монтаж ишларини бажаришда, қурилиш материаллари, конструкциялари ва маҳсулотларини ишлаб чиқаришда архитектура ва қурилиш соҳасида фаолият юритаётган барча ташкилотлар, корхоналар риоя қилиши лозим бўлган «Шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари ШНҚ 3.01.02.20 Қурилишда хавфсизлик техникаси» ишлаб чиқилган.

Ушбу ўқув қўлланмасининг мақсади — корхоналар ва ташкилотлардаги меҳнатни мухофаза қилиш ҳақида асосий маълумотларни бериш. Қўйилган мақсадга эришиш учун:

меҳнатни мухофаза қилишни бошқаришни қонунчилик ва иқтисодий методлари билан танишиш;

меҳнатни мухофаза қилиш хизматининг мақсади ва вазифаларини кўриб чиқиш;

меҳнат хавфсизлиги методлари, ҳимоялаш ва профилактика (олдини олиш) воситаларини ўрганиш.

Одам меҳнати содир этилишида соғлом ва хавфсиз шароитларни таъминлаш билан боғлиқ муаммоларни ўрганиш ва ечиш, — янги технологияларни ва ишлаб чиқариш тизимини ишлаб чиқишда энг муҳим вазифалардан биридир. Ишлаб чиқариш бахтсиз ҳодисаларини, касб касалликларини, авариялар, портлашлар, ёнғинларни ўрганиш ва мумкин бўлган сабабларини аниқлаш, бу сабабларни бартараф қилишга йўналтирилган тадбирлар ва талабларни ишлаб чиқиш, одамни меҳнат қилиши учун хавфсиз ва ёқимли шароитларни яратиш имконини беради. Қулай ва хавфсиз меҳнат шароитлари — ишловчиларнинг соғлиғи, меҳнат хавфсизлиги ва иш унумдорлигига таъсир этувчи асосий омиллардан биридир.

Қўлланма қурилиш ташкилотлари рахбарлари, мутахассислари, турли касб ишчилари ҳамда олий ва ўрта махсус таълим ўқув юртлари талабалари учун мўжалланган.

Ушбу ўқув қўлланма тўғрисидаги танқидий мулоҳазалар, мутахассислар фикрлари муаллиф томонидан миннатдорчилик билан қабул қилинади ва қўлланмани янада жонли ҳамда таъсирчанлигини ошириб уни такомиллаштиришда фойдаланилади.

1. МЕҲНАТНИ МУХОФАЗА ҚИЛИШНИ УМУМИЙ САВОЛЛАРИ

1.1. Меҳнатни мухофаза қилиш бўйича асосий атамалар ва таърифлар

Меҳнатни мухофаза қилиш — бу тегишли қонун ва меъёрий ҳужжатларга биноан амал қилувчи, инсоннинг меҳнат жараёнидаги хавфсизлиги, сиҳат саломатлиги ва иш қобилияти сақланишини таъминлашга қаратилган ижтимоий-иқтисодий, ташкилий, техникавий, санитария-гигиена, даволаш-профилактика ва реабилитация қилиш тадбирлари ва воситалари тизимидир.

Техника хавфсизлиги — ташкилий, техник тадбирлар ва воситалар тизими бўлиб, жароҳатланишга олиб келувчи ишлаб чиқариш омилларининг ишловчиларга таъсирини бартараф қилишга йўналтирилган.

Ишлаб чиқариш санитарияси — ташкилий тадбирлар ва техник воситалар тизими бўлиб, ишловчиларга зарарли ишлаб чиқариш омиллари таъсирини камайтириш ёки уларни олдини олишга йўналтирилган.

Ишлаб чиқариш санитарияси — зарарли ишлаб чиқариш омилларини ишловчиларга таъсирини бартараф этувчи ёки рухсатлисидан ошмайдиган қийматигача камайтирувчи ташкилий тизимлар, санитар-гигиеник тадбирлар, техник воситалар ва методлар.

Меҳнат гигиенаси — профилактик медицина сифатида тавсифланади, меҳнат шароитларини ва меҳнат характерини ўрганувчи, уларни соғлиққа ва инсонни функционал ҳолатига таъсирини ва ишлаб чиқариш муҳити ва меҳнат жараёнларини зарарли ва хавфли омилларини ишловчиларга таъсирини олдини олишга йўналтирилган илмий асослар ва амалий чораларни ишлаб чиқади.

Электр хавфсизлиги — электр токи, электр ёйи, электр магнит майдони ва статик электрнинг хавфли ва зарарли таъсиридан ишловчининг ҳимояланиш ҳолатини билдиради.

Ёнғин хавфсизлиги — шахсни, мол-мулкни, жамиятни, давлатни ёнғинлардан ҳимояланиш ҳолати. Ёнғин хавфсизлиги Меҳнат вазирлиги ваколатига кирмайди. Бу ФВВ (фавқулодда вазиятлар вазирлиги) соҳасидир. ФВВ бу соҳадаги ишларни меъёрлаштиради, назорат қилади ва текширади.

Ҳаёт фаолиятини хавфсизлиги — инсонни техносфера билан комфорт ва хавфсиз узвий боғлиқликдаги ҳаракати тўғрисидаги фан.

Саноат хавфсизлиги (Меҳнатни муҳофаза қилиш ўз ичига саноат хавфсизлигини олмайди) — шахс ва жамиятни хавфли ишлаб чиқариш объектларидаги авариялар ва уларни оқибатларидан ҳаётий муҳим манфаатларини ҳимояланганлик ҳолати.

Авария — иншоотлар, ускуналар, техник қурилмаларни синиши, одамларни соғлиғи ва ҳаётини хавф остида қолдириши мумкин бўлган назоратсиз портлаш ва хавфли моддаларни чиқариб ташланиши.

Авария ҳолати — ишловчиларни жароҳатланишга, деталларни синишига ва бузилишига олиб келиши мумкин бўлган ёнғин ва моддий бойликларни ҳимоясизлигини таъминловчи ҳолат.

Атмосферанинг ифлосланиши — инсон ва ҳайвонларнинг саломатлиги, экотизим ва ўсимликларнинг нормал ҳолатига салбий таъсир кўрсатадиган ҳаво таркиби ва хусусиятларининг барча турдаги ўзгаришлари.

Антропоген ифлосланиш — инсон фаолияти натижасида ифлослантирувчи моддаларнинг атмосферага ташланиши.

Буюртмачи — қурувчи, инвестор ёки улар номидан инвестицион лойиҳани амалга ошириш ваколатига эга бўлган бошқа бир юридик ёки жисмоний шахс. Буюртмачи бажариладиган ишларни амалга оширувчилар таркибини шакллантиради, улар билан шартномалар тузади ва молиявий ҳисоб-китоб юритади, қурилишнинг умумий бошқарувини амалга оширади, қурилиши тугалланган объектларнинг қабул қилинишини ташкил этади. Буюртмачи бутун инвестицион давр мобайнида лойиҳани амалга ошириш бўйича инвесторнинг манфаатларини ҳимоя қилади, шу билан биргаликда қонун билан белгиланган тартибда ижрочилар олдида мулкий жавобгарликни ўз зиммасига олади.

Бош лойиҳачи — лойиҳанинг алоҳида қисмларини бажариш учун субпудратчилар билан шартномалар тузган ҳолда уларни жалб қилиб лойиҳа-қидирув ишларини тўлиқ ҳажмда бажариш учун буюртмачи билан шартнома (контракт) тузган лойиҳа ташкилоти.

Вахта усули — бу қурилаётган объектлар корхонадан узоқ масофада жойлашган шароитда ишларни меҳнат ресурсларидан фойдаланиш асосида ташкил этиш шакли. Вахта усули чекка ва узоқ ҳудудлардаги ишлаб чиқариш ҳамда ижтимоий соҳа объектлари, муҳим аҳамиятга эга бўлган объектларда, шунингдек, ишлар жадал суръатда олиб борилаётган, лекин маҳаллий меҳнат ресурслари билан таъминланмаган ҳудудларда қурилиш муддатларини қисқартириш мақсадида қўлланади.

Доимий иш жойи — ишловчи ўзининг иш вақтини кўпчиллик қисмини ўтказадиган жой (50% дан кўп ёки 2 соатдан кўп узликсиз), агар иш ишлаш зонасининг турли пунктларида амалга оширилса, барча иш зонаси доимий иш жойи ҳисобланади.

Зарарли ишлаб чиқариш омили — таъсири ишловчини касал бўлишига олиб келувчи ишлаб чиқариш омили.

Зарарли ишлаб чиқариш омилининг чегаравий рухсатли қиймати — зарарли ишлаб чиқариш омилининг чегаравий қиймати, унинг ишловчига бутун меҳнат стажи мобайнида кундалик регламентланган давомийликдаги таъсири ҳам меҳнат фаолияти даврида, ҳам кейинги ҳаёти даврида ишлаш қобилиятини пасайишига ва касалланишга олиб келмайди, шунингдек ишловчиларнинг бўлғуси авлодлари соғлиғига ноқулай таъсир ўтказмайди.

Ишловчи (ходим) — иш берувчи билан меҳнат муносабатларига кирган жисмоний шахс ёки меҳнат қонунчилигининг субъекти, иш берувчи билан меҳнат шартномаси асосида ишлайдиган ва бунинг учун иш ҳақи оладиган жисмоний шахс.

Иш берувчи — ташкилот рахбари (ҳуқуқий шахс) номидан иш юритадиган (нотариус далолатномаси бўйича расмийлаштирилган) ёхуд ишловчи меҳнат муносабатларида бўладиган жисмоний шахс.

Иш жойи (ўрни) — ишловчи туриши керак бўладиган жой ёки иши туфайли бориб турадиган жой ва бевосита ёки билвосита иш берувчининг назорати остида турадиган жой.

Иш зонаси — пол сиртидан 2 метргача баландликда жойлашган фазовий ҳудуд ёки ишловчиларни меҳнат фаолияти жараёнида вақтинчалик ва доимий келиб турадиган майдонча шаклидаги иш жойи.

Ишлаб чиқариш фаолияти — ресурсларни тайёр маҳсулотларга айлантириш учун, турли хил хом-ашё, қурилиш, турли-туман хизматларни бажаришни ўз ичига олган, меҳнат қуролларини қўллаб одамларни бажарадиган ҳаракатлари тўплами.

Ишлаб чиқариш жараёнлари хавфсизлиги — норматив-техник ҳужжатлар билан ўрнатилган шароитларда олиб бориладиган ишлаб чиқариш жараёнининг меҳнат хавфсизлиги талабларига мослик хоссаси.

Ишлаб чиқариш ускунасининг хавфсизлиги — меёрий ҳужжатлар билан ўрнатилган, ишлаб чиқариш ускуналарининг монтаж (демонтаж) ва фойдаланиш жараёнларида меҳнат хавфсизлиги талабларига мос бўлиш хоссаси.

Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодиса — ишловчи томонидан ўз меҳнат мажбуриятларини ёки иш берувчининг топшириғини бажараётганда ишлаб чиқаришнинг хавфли ёки зарарли омилининг таъсири натижасида содир бўлган ҳодиса.

Ишлаб чиқаришнинг зарарли омили, зарарли омил — ишлаб чиқариш омили, унинг ишловчига таъсири маълум шароитларда касалланишга олиб келиши, ишлаш қобилиятини камайишига ва (ёки) ишловчини келгуси авлоди соғлиғига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

Ишлаб чиқаришнинг хавфли омили — таъсири ишловчини маълум шароитларда жароҳатланишга, ўткир заҳарланишга ёки бошқа беҳосдан тезда соғликни ёмонлашувига ёхуд ўлимга олиб келадиган ишлаб чиқариш омили.

Ишловчиларни шахсий ва жамоавий ҳимояловчи воситалари — ишловчиларга зарарли ёки хавфли ишлаб чиқариш омиллари таъсирини камайтириш ёки бартараф этиш ҳамда уларни ифлосланишдан ҳимоялаш учун фойдаланиладиган техник воситалар тўплами.

Ишловчини шахсий ҳимоя воситаси — одам танаси ёки унинг қисмига кийиладиган ҳимоя воситаси.

Ишловчиларнинг жамоавий ҳимоя воситаси — ишлаб чиқариш жараёни, ишлаб чиқариш ускунаси, ишлаб чиқариш хонаси (биноси) ёки ишлаб чиқариш майдончаси билан конструктив ёки функционал боғланган ҳимоя воситаси.

Ишлаб чиқариш ҳудуди — қурилиш ёки ишлаб чиқариш фаолиятини амалга ошириш учун ажратилган ҳудуд, ундаги қурилаётган ёки ишлаётган бинолари ва иншоотлари билан.

Иш вақти — ишловчи ташкилотни ички меҳнат тартиби қоидалари ва меҳнат шартномаси шартларига кўра меҳнат мажбуриятларини бажариши керак бўлган вақт давомийлиги, шунингдек қонунларга биноан ва бошқа ҳуқуқий норматив ҳужжатларга биноан иш вақтига киритилган бошқа вақтлар даврлари.

Касбий тавакалчилик — ишлаб чиқаришнинг зарарли ва хавфли омиллари таъсири натижасида, меҳнат шартномаси бўйича ишловчини ўз мажбуриятларини бажариш чоғида ёки меҳнат кодекси томонидан ўрнатилган ёхуд бошқа ҳолларда соғлиққа зарар келтириш эҳтимоли.

Касб касаллиги — зарарли ишлаб чиқариш омили таъсири оқибатидаги сурункали ёки ўткир касалланиш.

Лойиҳа олди ишлари — қабул қилинган параметрларга кўра лойиҳани амалга ошириш имкониятини ва мақсадга мувофиқлигини, шунингдек унинг ҳаётийлигини асослаб берувчи ишлар йиғиндиси.

Меҳнат хавфсизлигини бошқариш — меҳнатни хавфсиз ва зарарсиз шароитларини яратиш мажмуи вазифалари ва меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги қонуний норматив ҳужжатларни қўллаш асосида, хавфсизликни таъминлаш, жароҳатланиш, авариялар, касбий касалланишларни камайтириш ва меҳнат шароитларини яхшилаш ишларини ташкиллаштириш.

Меҳнат шароитлари — ишловчини ишлаш қобилияти ва саломатлигига таъсир этувчи ишлаб чиқариш муҳити ва меҳнат жараёнининг омиллари тўплами.

Меҳнат шароитларини гигиеник нормативлари — зарарли ишлаб чиқариш омиллари даражаси, улар ҳар куни, аммо бутун иш стажи мобайнида ҳафтасига 40 соатдан кўп бўлмаган ишлашда, ишлаб чиқариш жараёнида ёки ҳозирги ва ҳаётининг охирги муддатларида ҳозирги ва кейинги авлодларида, замонавий изланиш методлари билан аниқланадиган, касалланишлар келтириб чиқармаслиги ёки соғлик ҳолатини чегарадан чиқмаслиги.

Меҳнат хавфсизлиги — ишловчиларга ишлаб чиқаришнинг зарарли ва хавфли омиллари таъсир кўрсатмайдиган меҳнат шароитлари.

Меҳнат хавфсизлиги шароитлари — меҳнат шароитларининг ҳолати, бунда ишловчига ишлаб чиқаришни зарарли ва хавфли омиллари таъсирлари бўлмайди, ёхуд уларни таъсир этиш даражаси ўрнатилган меъёрий даражадан анча паст бўлади.

Меҳнат хавфсизлиги талаблари — бажарилиши ишловчиларни хавфсизлигини таъминлайдиган қонунчилик ҳужжатлари, норматив-техник ҳужжатлар, қоидалар ва йўриқномаларда ўрнатилган талаблар.

Меҳнат шароити — меҳнатни амалга ошириш вақтида ижтимоий ва ишлаб чиқариш омиллари йиғиндиси.

Объектнинг хавфсизлиги — бу объектга нисбатан ҳаракатлар ёки ҳаракатсизликнинг салбий оқибатларига олиб келмаслик шартлари.

Скаффолдинг — биноларни қуришда, таъмирлашда ёки бинони тозалашда ишчилар томонидан фойдаланиладиган махсус қисқичли металлдан ясалган ҳавоза. Асосан бино ташқарисидаги вақтинчалик хавфсиз ишлатиладиган темир конструкцияли ҳавоза ҳисобланади.

Субпудратчи — (субпудрат лойиҳа ташкилоти) лойиҳа ишларининг алоҳида қисмларини бажариш учун лицензияга эга бўлган ва бош лойиҳачи билан тузилган шартнома мажбуриятлари асосида лойиҳанинг тегишли қисмларини бажарувчи юридик шахс.

Ташкилот — мулк шакли ва бўйсинишидан қатъий назар корхона, муассаса ёхуд бошқа ҳуқуқий шахс.

Хавфли ишлаб чиқариш омили — таъсири ишловчини жароҳатланишига олиб келувчи ишлаб чиқариш омили.

Хавфсизлик — бу шундай ҳолатки, бунда персоналнинг соғлиғи ва хавфсизлигига тавакалчилик етарли даражада бўлади.

Хавсизлик белгилари — сигнал ва ёрқин ранглар, график белгилар ёки тушунтириш ёзувлари ёрдамида маълум бир геометрик шаклга эга бўлган рангли тасвир. Одамларни бевосита ёки рўй бериши мумкин бўлган хавф-хатар ёки муайян ҳаракатларнинг тақиқланиши ҳақида огоҳлантириш учун мўлжалланган, шунингдек, хавфли ёки зарарли ШНҚ 3.01.02—20 3 омилларнинг таъсирини бартараф этадиган ёки камайтирадиган объектлар ва воситаларнинг жойлашуви ҳақида маълумот тарқатувчи восита.

Хавфсиз меҳнат шароитлари, меҳнат хавфсизлиги — меҳнат шароитлари ҳолати, бунда ишлаб чиқаришнинг хавфли ва зарарли омилларини ишловчига таъсири бўлмайди ёки ишлаб чиқаришни хавфли ва зарарли омиллари таъсири чегаравий рухсатли қийматларидан ошмайди.

Хавфсиз масофа — одам ва хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омили орасидаги энг кам оралиқ, бунда одам хавфсиз масофада турган бўлади.

Хавфсизлик белгиси — одамни бўлиши мумкин бўлган хавф тўғрисида огоҳлантириш, маълум ҳаракатларни тақиқлаш ёки бажарилишини буюриш, шунингдек фойдаланилиши хавфли ёки зарарли ишлаб чиқариш омили таъсири оқибатини бартараф этиш ёки камайтириш билан боғлиқ, объектларни жойлашуви тўғрисида маълумот бериш учун мўлжалланган белги.

Хавфсизлик тизими — ишловчиларга хавфли ишлаб чиқариш омиллари таъсирини бартараф қилувчи ташкилий тадбирлар, техник воситалар ва методлар тизими.

Хавфсизлик ранги — одамни диққатини ишлаб чиқариш ускунасининг ёки қурилиш конструкциясининг алоҳида элементларига жалб қилиш учун мўлжалланган ранг, улар хавфли ёки зарарли ишлаб чиқариш омиллари манбаълари, шунингдек ёнғинни ўчириш воситалари ва хавфсизлик белгилари бўлиши мумкин.

Хавфли зона — одамга хавфли ва (ёки) зарарли ишлаб чиқариш омили таъсир этиши мумкин бўлган ҳудуд (макон).

Хавфли шароитлар — ўрнатилган меъёрларга мос бўлмаган ишлаб чиқариш муҳити ҳолати.

Хавфли ҳаракатлар — ишловчини ўқимаганлиги, қила билмаслиги, истамаслиги, қобилиятсизлиги алоҳида ҳолатларда эса — ишлаб чиқариш ҳолатларини тўғри баҳолаш ва меҳнат мухофазасини меъёрлари ва қоидаларини барча талабларини бажариш имконияти йўқлиги оқибатидаги нотўғри, уқувсиз ҳаракатлари.

Ходим — меҳнат қонунчилигининг субъекти, иш берувчи билан меҳнат шартномаси асосида ишлайдиган ва бунинг учун иш ҳақи оладиган жисмоний шахс. ШНҚ 3.01.02—20 2

Шовқин — ҳар хил жадаллик ва частотадаги даврий бўлмаган товушлар тўплами.

Қурувчи — ўзига тегишли бўлган ер участкасида объект қурилишини, реконструкциясини ёки капитал таъмирланишини, муҳандислик-техник ишларни бажариш, уларни қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш учун шаҳарсозлик ҳужжатларини тайёрлашни амалга оширадиган жисмоний ёки юридик шахс.

1.2. Меҳнатни мухофаза қилиш бўйича қонунчилик

Ўзбекистон республикасида меҳнат ва меҳнатни мухофаза қилиш қонунлари асосини конституцияга асосланган меҳнат кодекси, меҳнатни мухофаза қилиш тўғрисидаги қонун ва ҳукумат қарорлари ташкил қилади. Буларда меҳнаткашларнинг ҳаёти ва соғлигини ҳимоя қилиш давлатнинг ижтимоий-иқтисодий сиёсатининг таркибий қисми ва иқтисодий ислоҳатларни амалга оширишнинг муҳим омили ҳисобланади.

Ўзбекистон республикасининг 2023 йил 30 апрелда ўтказилган референдумда қабул қилган конституциясида: Ўзбекистон халқи инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни ва қадр-қиммати олий қадрият ҳисобланадиган инсонпарвар демократик давлатни барпо этиш, республика фуқароларининг муносиб ҳаёт кечиришларини таъминлашга интилиб мазкур конституцияни қабул қилганликлари (муқаддима); ҳар ким муносиб меҳнат қилиш, касб ва фаолият турини эркин танлаш, хавфсизлик ва гигиена талабларига жавоб берадиган қулай меҳнат шароитларида ишлаш, меҳнати учун ҳеч қандай камситишларсиз ҳамда меҳнатга ҳақ тўлашнинг белгиланган энг кам миқдоридан кам бўлмаган тарзда адолатли ҳақ олиш, шунингдек ишсизликдан қонунда белгиланган тартибда ҳимояланиш (42-модда); ҳар ким қариганда, меҳнат лаёқатини йўқотганда, боқувчисидан маҳрум бўлганда ижтимоий таъминот олиш (46-модда); ҳар ким соғлиғини сақлаш ва малакали тиббий хизматдан фойдаланиш (48-модда), бепул умумий таълим олиш давлат томонидан кафолатланганлиги ва ҳар ким таълим олиш (50-модда) ҳуқуқига эгалиги, шунингдек хотин-қизлар ва эркаклар тенг ҳуқуқга эгалиги (58-модда) келтирилган.

«Меҳнатни мухофаза қилиш» тушунчаси ишловчиларни меҳнат фаолияти жараёнида ҳаёти ва соғлиғини сақлаш тизимини фаолият юритишини асосий йўналишларини акс эттиради. Бу тизим ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий, ташкилий-техникавий, санитария-гигиена, даволаш-профилактика, реабилитация қилиш ва ишловчиларга, уларни меҳнат жараёнида ҳаёти ва соғлиғини сақлаш талабларига жавоб берадиган, меҳнат шароитларини яратишга йўналтирилган бошқа тадбирларни ҳам ўз ичига олади. Шунинг учун «Меҳнатни мухофаза қилиш» тушунчасини техника хавфсизлиги ва меҳнат гигиенаси билан алмаштириш мумкин эмас, улар меҳнатни мухофаза қилишни таркибига кирувчи элементлар бўлади. Бундан, меҳнатни мухофаза қилиш бу тизим, меҳнат шароитлари, техника хавфсизлиги, ишлаб чиқариш санитарияси ва ш.ў. -лар унинг таркибий қисмлари эканлиги келиб чиқади.

Бундан кейин ажратиш учун, матнда Ўзбекистон республикаси меҳнат кодексининг (29.10.2022 й.) меҳнатни мухофаза қилиш соҳасидаги моддалари уч хонали сонлар билан белгиланганлигини, Ўзбекистон республикасининг меҳнатни мухофаза қилиш тўғрисидаги қонуни (23.09.2016 й.) моддалари эса бир ёки икки хонали сонлар белгиланганлигини эслатиб ўтамиз.

Ўзбекистон республикасининг янги таҳрирдаги меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунининг мақсади (1-модда) меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат, унда назарда тутилган нормалар, барча хўжалик субъектлари учун риоя қилиниши шарт бўлган, меҳнатни мухофаза қилиш бўйича ишловчиларни ҳуқуқ ва кафолатларини қонуний ўрнатади ва республиканинг барча ҳудудлари корхоналарида иш берувчилар ва ишловчилар орасида меҳнатни мухофаза қилиш соҳасидаги муносабатларни мувофиқлаштиришни ягона тартибини таъминлайди.

Қонуннинг 5-моддасида ишлаб чиқаришда ёки бошқа фаолият соҳасида банд бўлган одамларнинг ҳаёти ва соғлигини сақлаш ишлаб чиқариш натижаларига нисбатан устиворлигидан келиб чиқиб давлат ва ижрочи ҳокимият органларининг фаолият йўналишлари аниқланилган бўлса, 6…11- модаларида Ўзбекистон республикасида меҳнатни муҳофаза қилишни давлат томонидан бошқарилиши вазирлар маҳкамаси, меҳнат вазирлиги, соғлиқни сақлаш вазирлиги, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа давлат томонидан ваколат берилган органлар томонидан амалга оширилиши ҳамда уларнинг кўпчиллигини меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги ваколатлари келтирилган.

Ишлаб чиқариш фаолиятини амалга оширувчи, ходимларининг сони эллик ва ундан ортиқ бўлган ҳар бир ташкилотда меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ташкил этилиши ёки меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассис лавозими жорий этилиши, шунингдек элликта ва ундан ортиқ транспорт воситаси мавжуд бўлган ташкилотда йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ҳам ташкил этилиши ёки йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича мутахассис лавозими жорий этилиши қонунлаштирилган (12-модда).

Меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ва йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ташкилотнинг мустақил таркибий бўлинмалари бўлиб, улар бевосита ташкилот раҳбарига бўйсинишлари ҳамда меҳнатни муҳофаза қилиш хизматининг вазифалари меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги хизматлар бозорининг профессионал иштирокчилари томонидан (13-модда) шартнома асосида амалга оширилиши ҳам мумкинлиги таъкидланган.

Меҳнатни мухофаза қилишни давлат томонидан бошқарилиши доирасида қонун билан вазирликлар, концернлар ва бошқа корхоналар бирлашмаларида ҳам мажбурий тартибда меҳнатни мухофаза қилиш хизмати тузилиши қонуний ўрнатилган. Агар бундай хизматлар тузилмаса, буни қонунчилик талаблари бузилиши деб эътироф этилади.

Меҳнатни мухофаза қилишга доир талаблар (352-модда) меҳнат фаолияти жараёнида ходимнинг ҳаёти ва соғлиғини сақлашга қаратилган қоидаларни, тартиб-таомилларни ва мезонларни белгилайди.

Иш берувчилар хавфсизлик ва гигиена талабларига жавоб берадиган меҳнат шароитларини таъминлаши, ходимларнинг шахсий ва жамоавий ҳимоя воситалари меҳнатни мухофаза қилишга доир талабларга мос келиши ҳамда мувофиқлик сертификатига эга бўлиши шарт.

Иш берувчи меҳнатни мухофаза қилишга зарур маблағлар ажратади ва меҳнатни мухофаза қилиш фондини ташкил этишга ҳақли (353-модда). Бу маблағлар ва материалларни бошқа мақсадларга сарфлаш тақиқланади.

Ўзбекистон Республикаси қонунларига кўра (359- модда, 23-модда) хавфсиз шароитларни таъминлаш ва меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мажбуриятлар иш берувчининг, аниқроғи — корхонанинг биринчи шахси (раҳбари) зиммасига юкланади.

Ҳар бир ишловчи қуйидагиларга риоя қилишга мажбур (355- модда, 22-модда):

меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига риоя қилиши;

жамоа ва шахсий ҳимоя воситаларидан тўғри фойдаланиши;

ишларни бажаришни хавфсиз методлари ва усулларидан ўқитилиши, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўл-йўриқ олиши;

дастлабки ва даврий тиббий кўриклардан мажбурий ўтиши.

Мажбуриятлардан ташқари, ҳар бир ишловчи Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган ҳуқуқлар ва кафолатларга, хавфсиз ва соғлом меҳнат шароитларида ишлаш ҳуқуқига эга. Меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига жавоб берадиган шароитларда меҳнат қилишлари учун, ишловчиларга бериладиган ҳуқуқий кафолатларга қуйидагилар киради:

давлат ишловчиларга меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига жавоб берадиган шароитда меҳнат қилиш ҳуқуқини ҳимоялашни кафолатлайди;

меҳнат шартномаси бўйича меҳнат шароитлари меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига жавоб бериши керак;

ишловчини айбисиз меҳнатни муҳофаза қилиш талаблари бузилиши оқибатида ишлар тўхтатиб қўйилган вақт учун ишловчига иш ўрни ва ўртача иш ҳақи сақланади;

меҳнат мажбуриятларини бажараётганда ишловчини ҳаёти ва соғлиғига зарар етказилса кўрсатилган зарар амалдаги қонунларга кўра қопланади.

Қонун билан иш ўринларининг меҳнат шароитлари бўйича аттестацияси иш берувчи томонидан ўтказилиши, ўтказиш даврийлиги беш йилда камида бир марталиги (14-модда), ташкилотда меҳнатни муҳофаза қилишни бошқариш тизимининг аудити иш берувчининг қарорига биноан, меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги хизматлар бозорининг профессионал иштирокчилари томонидан шартнома асосида амалга оширилиши (15-модда) белгиланган.

Меҳнатни муҳофаза қилишга оид талабларга риоя этилиши устидан давлат назорати ва текшируви (28-модда) ҳамда меҳнат шароитларининг давлат экспертизаси (29-модда) Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлигининг меҳнат бўйича давлат техник инспекторлари ҳамда шу вазирликнинг меҳнат шароитлари бўйича давлат экспертлари томонидан амалга оширилиши ва уларга меҳнат хавфсизлиги талабларига жавоб бермайдиган ҳамда ходимларнинг ҳаёти ёки соғлиғига хавф туғдирадиган ташкилотларнинг фаолиятини ёки асбоб-ускуналардан фойдаланишни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тўхтатиб қўйиш ҳуқуқи берилган.

Меҳнатни мухофаза қилиш тўғрисидаги қонунда (18-модда) келтирилиб меҳнат кодексида (363-модда) мустаҳкамланган талабларга кўра, меҳнат шароитлари ноқулай ишларда банд бўлган ходимлар белгиланган нормалар бўйича сут (шунга тенг бўлган бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари), даволаш-профилактика озиқ-овқати, газланган тузли сув (иссиқ цехларда ишловчилар учун), махсус кийим-бош, махсус пойабзал ҳамда бошқа шахсий ҳимоя ва гигиена воситалари билан бепул таъминланиши, ходимларнинг шахсий ҳимоя воситаларини олиш, сақлаш, ювиш, тозалаш, таъмирлаш, дезинфекция қилиш ва зарарсизлантириш иш берувчининг маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши ўрнатилган.

Ўзбекистон республикасининг меҳнат кодексининг 364-моддаси билан, иш берувчи соғлиғи ҳолатига кўра енгилроқ ёки ноқулай ишлаб чиқариш омилларининг таъсиридан ҳоли бўлган ишга ўтказишга мухтож ходимни унинг розилиги билан, тиббий хулосага мувофиқ вақтинча ёки муддатини чекламаган ҳолда, шундай ишга ўтказиши шартлиги, меҳнатда майиб бўлганлиги ёки иш билан боғлиқ ҳолда соғлиғига бошқача тарзда шикаст етказилганлиги муносабати билан вақтинча камроқ ҳақ тўланадиган ишга ўтказилган ходимларга уларнинғ соғлиғи шикастланганлиги учун жавобгар бўлган иш берувчи аввалги иш ҳақи билан янги ишда оладиган иш ҳақи ўртасидаги фарқни тўлаши қонунлаштирилган.

1.3. Меҳнатни мухофаза қилиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар

Меҳнатни мухофаза қилиш соҳасида ҳуқуқий ҳудуд узвий боғланган тўрт даражали ҳуқуқий нормативлардан: ягона, тармоқлараро; тармоқлар учун ва корхоналар нормативларидан ташкил топган.

Ягона ҳуқуқий нормативлар меҳнатни мухофаза қилиш соҳасида давлатни устивор принципларини ўрнатадиган асосий давлат ҳужжатларини: Ўзбекистон республикасининг конституцияси, меҳнат кодекси ва меҳнатни мухофаза қилиш қонунини ўз ичига олади.

Тармоқлараро ҳуқуқий нормативлар — меҳнатни мухофаза қилиш соҳасидаги давлат ҳужжатлари бўлиб, уларда тармоқ белгилари бўлмаганлиги учун, иқтисодиётнинг барча тармоқларида қўлланилади. Уларга электр хавфсизлиги қоидалари, қурилиш ва таъмирлаш ишларини хавфсиз бажариш қоидалари, меҳнат хавфсизлиги тизимига киритилган меҳнат хавфсизлиги стандартлари тизими (МХСТ), айрим хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омиллари билан ишлаш санитар қоидалари ва нормалари (СҚваН) ва б.қ. киради.

Тармоқ ҳуқуқий нормативлари — мамлакатнинг у ёки бу иқтисодиёт тармоғи хусусиятларига мос хавфсизлик талабларини аниқлайди: кимё, металлургия, тўқимачилик ва саноатнинг бошқа турлари хавфсизлиги қоидалари; пахта тозалаш саноати хавфсизлиги қоидалари ва б. қ. Бу ҳуқуқий нормативлар фақат муайян иқтисодиёт тармоғига мўлжалланган ва бошқа тармоқларда юридик кучга эга бўлмайди.

Меҳнатни муҳофаза қилишнинг тармоқлараро қоидалари Меҳнат вазирлиги томонидан, алоҳида тармоқ учун қоидалар эса тегишли тармоқ бошқарув органи томонидан тақдим этилиб Меҳнат вазирлиги томонидан тасдиқланилади. Меҳнатни муҳофаза қилиш қоидалари маълум муддат давомида фойдаланиш учун ёки чекланмаган муддатга тасдиқланади.

Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича қоидалар — меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича талаблар ўрнатадиган ва ишлаб чиқариш жараёнларини лойиҳалашда, ташкиллаштириш ва амалга оширишда, алоҳида иш турларини, ишлаб чиқариш ускуналари, қурилмалари, агрегатлари, машиналари, аппаратларидан фойдаланишда, шунингдек бошланғич материалларни, тайёр маҳсулотларни, моддаларни, ишлаб чиқариш чиқиндиларини ва б.қ. ташишда, сақлашда, қўллашда бажарилиши мажбурий бўлган меъёрий ҳужжатдир.

Меҳнатни муҳофаза қилиш қоидалари меҳнат хавфсизлиги стандартлари тизимини (МХСТ) ҳаракатда бўлишини инкор этмайди, ҳамда қуйидагиларга қурилиш ва санитар меъёрлари ва қоидалари, шунингдек Ўзбекистон республикаси назорат органлари билан тасдиқланган қоидалар, хавфсизлик меъёрлари ва ҳужжатларга зид бўлмаслиги керак.

Корхоналар нормативлари — фақат шу корхонада амалда бўлган меҳнатни мухофаза қилиш бўйича норматив ҳужжатлар (буйруқлар, қарорлар, меҳнатни мухофаза қилиш бўйича йўриқномалар) ни ўз ичига олади.

Битта ҳуқуқий ҳудудга киритилган нормативларнинг ҳар бири бир хил ҳуқуқий кучга эга, яъни корхонани иш жойини меҳнатни мухофаза қилиш бўйича йўриқномасидаги меҳнат хавфсизлиги талабларини бажарилиши ишловчилар ва иш берувчилар учун Ўзбекистон республикаси конституцияси моддалари ёки тармоқ меҳнатни мухофаза қилиш бўйича қоидалари талабларини бажариш билан бирдай мажбурийдир. Ҳуқуқий ҳудудга кирган ҳар бир норматив ҳужжат талабларини бузилганлиги учун бирдай жавобгарлик шакли назарда тутилади.

Давлат ва тегишли ижрочи органларни ҳуқуқий норматив ҳужжатлари асосида, корхоналар меҳнатни мухофаза қилиш бўйича корхоналар стандартларини, ишловчилар касблари ва алоҳида иш турлари учун меҳнатни мухофаза қилиш бўйича йўриқномалар ишлаб чиқадилар ва тасдиқлайдилар.

Касаба уюшмалари қўмиталарининг ёки ишловчиларнинг бошқа вакиллик органлари меҳнатни мухофаза қилиш бўйича ҳуқуқий норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва келишишда иштирок этиш ҳуқуқига эгадирлар.

Амалдаги меҳнат хавфсизлиги стандартлари тизими меҳнат хавфсизлигини стандартлаштириш масалаларини ечишга ва меҳнат хавфсизлиги талабларини стандартлар ва техник шартларга киритишга мўлжалланган.

Ўз таркиби бўйича меҳнат хавфсизлиги стандартлари тизими (МХСТ- ГОСТлар) бешта тизим ости стандартларидан тузилган, уларга: 12.0; 12.1; 12.2; 12.3; 12.4 тартиб рақамлари тақдим этилган.

Ташкилий-методик стандартлар (12.0). Бу стандартлар меҳнат хавфсизлигини баҳолаш методларини, хавфли ва зарарли омилларнинг синфланишини, меҳнат хавфсизлиги соҳасида мақсадлар, масалалар ва тузилишларни ўрнатади.

Хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш турлари бўйича нормалар ва талаблар стандартлари (12.1). Бу стандартлар кўриниш, таъсир тавсифи, қийматни рухсатли чегараси ва назорат методларига ҳамда зарарли моддалар билан ишлашда хавфсизлик талабларини ўрнатади. Улар яна, ёнғин- ва портлаш хавфсизлиги, электр хавфсизлиги, радиация, титраш ва биология хавфсизлиги, шунингдек шовқиндан, инфра- ва ультратовушдан, электр магнити майдонидан, зарарли моддалардан ҳимояланиш талаблари, ёруғликка ва муҳит ҳавосига талабларни ўрнатади.

Ишлаб чиқариш ускуналари хавфсизлигига талаблар (12.2). Уларда бутунлай ускунани конструкциясига ва унинг алоҳида компонентларига, шунингдек хавфсизлик талаблари бажарилишини назорат қилиш методларига талаблар ўрнатилган.

Ишлаб чиқариш жараёнлари хавфсизлигига талаблар стандартлари (12.3). Уларга ускуналарни жойлаштириш ва иш жойларини ташкиллаштириш, технология ускуналарини ишлаш тартиблари, иш жойлари ва меҳнат тартиби, бошқарув системаларига талаблар ҳамда хавфсизлик талаблари бажарилишини назорат қилиш киритилган.

Ишловчиларни ҳимоя воситаларига талаблар стандартлари (12.4). Бу стандартлар ҳимоя воситаларини синфлайди ва алоҳида синфлар ва ҳимоя қурилмалари турларини фойдаланиш, конструкцияси ва гигиенаси кўрсаткичларига, шунингдек уларнинг ёрдамчи ускуналари, ҳимояловчи ва сақловчи чегараловчилари, тўсқичлагичлари, сигналлаштиргичлари, ишончлилик ва мустаҳкамлигига, қўллар, бошни, нафас олиш ва эшитиш органлари ҳимоя воситаларига ва б.қ. га талабларни киритиб назорат ва ҳимояни баҳолаш методларини ўрнатади.

Меҳнатни мухофаза қилишнинг техник ва санитар нормалари ҳамда меҳнат хавфсизлиги стандартлари тизими талаблари алоҳида ишлар ва ишлаб чиқариш жараёнлари учун «Нормалар ва қоидалар» орқали халқ хўжалиги тармоқларига тадбиқ қилинади.

Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича давлат томонидан қўйиладиган меъёрий талабларга биноан, меҳнатни муҳофаза қилишдан меъёрий ҳужжатлар, қоидалар ва йўриқномаларни ишлаб чиқиш тартиби, келишуви, тасдиқланиши, ҳисобга олиниши, чоп этилиши, тарқатилиши, меҳнатни муҳофаза қилиш қоидалари ва йўриқномаларни бекор килиниши, уларни тузилишига қўйиладиган талаблар, мазмуни, расмийлаштирилиши ва белгиланиши, уларни текшириш тартиби, кўриб чиқилиши ва улар билан корхоналарни таъминланиши ҳамда уларга риоя этилишини назорат қилиш ва текшириб туриш тартиби ўрнатилган.

1.4. Меҳнатни мухофаза қилиш бўйича йўриқномалар

Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўриқнома — ишлаб чиқариш участкаларида, корхонани ҳудудида, қурилиш майдончаларида ва бошқа ишларни бажаришда ва хизматлар кўрсатишда меҳнатни муҳофаза қилиш талаблари ўрнатиладиган меъёрий ҳужжатдир. Йўриқномада маҳаллий шароитлар ҳисобга олинади ҳамда у маълум ишларни бажаришда ишчилар ва хизматчилар фойдаланиши керак бўлган асосий ҳужжат ҳисобланади.

Меҳнатни муҳофаза қилиш йўриқномалари намунавий (тармоқники ёки тармоқлараро) ва корхоналар ишловчилари учун бўлади (алоҳида лавозимлар, касблар ва иш турлари учун).

Намунавий йўриқномалар хўжалик юритувчи органлар томонидан, тегишли касаба уюшмалари билан келишилиб, тасдиқланилади.

Тармоқда намунавий йўриқнома сифатида бошқа тармоқни намунавий йўриқномаси ҳам қабул қилиниши мумкин, бунда шу йўриқномани тасдиқлаган хўжалик юритиш органи билан келишиш керак бўлади.

Ишловчилар учун намунавий йўриқномалар қуйидаги бўлимлардан иборат бўлади:

умумий хавфсизлик талаблари;

ишни бошлашдан олдинги хавфсизлик талаблари;

ишни бажаришда хавфсизлик талаблари;

авария ҳолатларда хавфсизлик талаблари;

иш бажарилгандан кейин хавфсизлик талаблари.

Керак бўлганда йўриқномаларга янги, қўшимча бўлимлар киритилади.

Киритилаётган янги ишлаб чиқариш корхоналари ишловчилари учун вақтинчалик йўриқномалар ишлаб чиқилишига рухсат берилади. Вақтинчалик йўриқномалар теҳнологик жараёнларни хавфсиз бажарилишини ва ускуналарни хавфсиз ишлатилишини таъминлаши керак.

Барча лавозимли шахслар учун йўриқномалар, тегишли касаба уюшмалари ва меҳнатни мухофаза қилиш хизмати, керак бўлганда бошқа хизматлар билан келишилиб, корхона раҳбари томонидан тасдиқланилади.

Қатор норматив ҳуқуқий ҳужжатларда ишлаб чиқариш йўриқномаларини, жавобгар мутахассислар учун лавозим йўриқномаларини, машиналар ва механизмларга хизмат кўрсатиш бўйича йўриқномаларни ишлаб чиқишга талаблар бўлади. Хизмат кўрсатувчи персонал учун намунавий йўриқномалар ишлаб чиқиш йўриқномаси бўлади. Ишловчилар учун ягона йўриқнома ишлаб чиқиш тавсияланади, масалан, «Хизмат кўрсатиш ва меҳнатни мухофаза қилиш бўйича ишлаб чиқариш йўриқномаси». Юк кўтариш кранларини тузилиши ва хавфсиз ишлатилиш қоидаларида корхонада «масъул мутахассислар учун лавозим йўриқномалари ишлаб чиқилиши керак» дейилган. Бу ерда кранлар билан ишларни хавфсиз бажаришга жавобгар шахс учун йўриқнома ишлаб чиқиш тушунилади. Бу йўриқнома лавозим йўриқномасига қўшимча бўлади. Шундай қилиб, қурилиш ташкилоти ишларни бажарувчиси, участка бригадирида унга юклатилган мажбуриятларга боғлиқ ҳолда бир нечта лавозим йўриқномалари бўлиши мумкин.

Ташкилотда барча машиналар, механизмлар учун хавфсиз хизмат кўрсатиш бўйича йўриқномалар ишлаб чиқилиши керак. Ташкилотда меҳнатни мухофаза қилиш бўйича йўриқномалар ишлаб чиқилиши керак бўлган касблар ва ишлар турлари аниқланилади. Меҳнатни муҳофаза қилиш йўриқномаларини рўйхати тасдиқланган штат жадвали асосида ишлаб чиқилади, ташкилот раҳбари томонидан тасдиқланади, касаба қўмитаси билан келишилади ва ташкилотни барча таркибий бўлинмаларига жўнатилади. Меҳнатни мухофаза қилиш бўйича йўриқномалар бўлинмалар раҳбарлари томонидан алоҳида касблар бўйича (электрпайвандчи, электромонтёр, лаборантлар, чилангарлар ва ҳ.к.), алоҳида ишлар учун (баландликда ишлайдиган ишчилар учун, таъмирлаш ишлари, тажриба-синов ишларини ўтказиш ва ҳ.к.) ишлаб чиқилади, меҳнатни мухофаза қилиш хизмати мутахассислари (меҳнатни мухофаза қилиш инженери) эса йўриқномаларни ишлаб чиқишда методик ёрдам кўрсатадилар. Меҳнатни мухофаза қилиш бўйича йўриқномалар сайланадиган тегишли касаба кўмиталари органлари, меҳнатни мухофаза қилиш хизмати, керак бўлганда эса — бошқа хизматлар ва лавозимли шахслар билан келишилиб ташкилот раҳбари томонидан тасдиқланади.

Амалга киритилаётган янги ишлаб чиқариш, технологиялар учун давлат қабул комиссияси фойдаланишга қабул қилганига қадар ёки янги технологияларни тадбиқ этилгунича вақтинчалик йўриқномалар ишлаб чиқишга рухсат этилади.

Бўлинмада амалдаги ташкилотни таркибий бўлинмаси ишловчилари учун меҳнатни мухофаза қилиш бўйича йўриқномалар, шунингдек бу йўриқномаларни рўйхати шу бўлинма раҳбарида сақланади.

Йўриқномаларни таркибий бўлинмага фақат йўриқномаларни бериш журналида имзолатиб бериш керак бўлади. Йўриқномаларни назорат нусхаси меҳнатни мухофаза қилиш хизматида сақланади.

Ишловчилар учун меҳнатни мухофаза қилиш бўйича йўриқномаларни жойлашиш жойини таркибий бўлинма раҳбари улар билан танишиш тўсиқларсиз бўлиши ва қулайлиги ҳисобга олиниб аниқлайди.

Йўриқномалардан ишга қабул қилинаётган барча ишловчиларга кириш йўл-йўриғини, иш жойидаги дастлабки ва кейинчалик ҳар чоракда ўтказиладиган даврий йўл-йўриқларини, меҳнат қилиш хусусиятлари ўзгарганда навбатдан ташқари ҳамда бевосита мутахассислик бўйича мажбуриятлар билан боғланмаган бир маротабалик ишларни бажаришда (юклаш, тушириш, ҳудудларни тозалаш, наряд — рухсат расмийлаштирилиши керак бўлган ишларни бажариш ва ҳ.к.) ўтказиладиган мақсадли йўл-йўриқларни беришда фойдаланилади. Ишловчилар учун йўриқномалар дастлабки йўл-йўриқ ўтказишда, йўл-йўриқ шахсий карточкасига қўл қўйдирилиб, ишловчиларга берилиши ёки иш жойлари, ёхуд участкаларда осиб қўйилиши, ишловчилар фойдалана олиши мумкин бўлган жойда сақланиши керак. Меҳнатни мухофаза қилиш хизмати ишловчилари йўриқномаларни ўз вақтида алмаштириб туришга мажбурлар.

Йўриқномаларни ишловчилар томонидан ўрганилишини иш берувчи таъминлайди. Ишловчилар учун йўриқнома талабларини бажариш мажбурийдир. Бу талабларни бажармаслик меҳнат интизомига риоя этмаслик даражасида тушунилади, ва тегишли чора кўрилади.

1.5. Корхоналарда меҳнат хавфсизлиги стандартларини ишлаб чиқиш

Корхоналарда меҳнатни мухофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлигини таъминлашнинг стандартларини ишлаб чиқиш. Корхоналарда асосан меҳнат хавфсизлиги стандартлари тизимининг ташкилий-методик стандартлари ишлаб чиқилиб, қуйидагилар стандартлаштириш объектлари бўлади: корхонада меҳнат хавфсизлигини таъминлаш ишларини ташкиллаштириш, режалаштириш ва рағбатлантириш тартиби; ишловчиларни меҳнат хавфсизлиги бўйича ўқитишни ва йўл-йуриқ беришни ташкиллаштириш; хавфи юқори бўлган объектларни назорат қилиш; меҳнат хавфсизлигини назоратини ташкиллаштириш; хавфи юқори даражада бўлган объектларга хизмат кўрсатувчи шахсларни аттестация қилиш; корхона бўлинмалари ва хизматларида меҳнат хавфсизлигини таъминлаш бўйича ишларни баҳолаш методикаси; корхонада ишлаб чиқаришда олинган тан жароҳатланишлари ва касб касалликлари сабабларини тахлил қилиш тартиби; корхонани конструкциявий ва технологик ҳужжатларига хавфсизлик талабларини киритиш тартиби; корхонада ёнғин хавфсизлигини таъминлаш ишларини ташкиллаштириш; меҳнат хавфсизлигини баҳолаш учун ўлчашлар ўтказиш тартиби ва методлари; МХСТ ни тадбиқ қилиш ва унга риоя этиш назоратини ташкиллаштириш; ҳимоя воситалари билан таъминлаш, ундан фойдаланиш ва сақлашда хизмат кўрсатиш талаблари ва бошқалар.

Меҳнатни мухофаза қилиш йўриқномаси маълум иш жойида муайян ишни бажараётган ишчига мўлжалланган бўлса, корхона стандартлари йўриқномалар ишлаб чиқувчи шахсларга йўналтирилган бўлади.

Корхонада ишлаб чиқилиши керак бўлган стандартлар рўйхати бош инженер тасдиқлайдиган рўйхат асосида олиб борилади. Ишлаб чиқилиши керак бўлган стандартлар рўйхати асосида корхонада буйруқ чиқарилади ва стандартларни тадбиқ этиш ташкилий-техник тадбирлари режаси тасдиқланади.

МХСТ-ни корхонани таркибий бўлинмалари ва хизматларида тадбиқ этилишини назоратини корхонани меҳнатни мухофаза қилиш хизмати олиб боради.

Корхоналарда меҳнатни мухофаза қилиш бўйича қуйидаги ҳужжатлар:

меҳнат шароитларини яхшилаш ва меҳнатни мухофаза қилиш, санитар-соғломлаштириш тадбирлари бўлими бўлган жамоа шартномаси;

иш жойларини аттестациялаш ҳаритаси;

меҳнатни мухофаза қилиш хизматининг чораклик иш режаси;

ишлаб чиқаришга стандартларни тадбиқ этиш далолатномалари;

ишчилар ва инженер-техник ходимларни меҳнат хавфсизлигидан ўқитиш, йўл-йурик бериш ва билимларни текшириш дастурлари;

корхона раҳбарлари ва инженер-техник ходимлар учун меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича лавозим мажбуриятлари;

корхонани барча касб ишловчилари учун меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича маҳаллий йўриқномалар ва бошқалар ишлаб чиқилади ва юритилади.

1.6. Меҳнатни мухофаза қилиш ҳолатининг назорати

Меҳнатни мухофаза қилишнинг ҳолати ва ишлаб чиқаришда хавфсизлик нормалари ва қоидаларига риоя қилиниши устидан давлат, тармоқ ва жамоа назорати ўрнатилган.

Ўзбекистонда меҳнатни муҳофаза қилиш талаблари риоя қилиниши устидан давлат текшируви ва назоратини, корхона маъмурияти фаолиятига боғлиқ бўлмаган, давлат органлари: Меҳнат вазирлиги меҳнат қонунларини, меҳнатни муҳофаза қилишни барча нормалари ва қоидаларини бажарилишини назоратини олиб боради. Давлат санитар-эпидемиологик назоратини Соғлиқни сақлаш вазирлиги органлари олиб боради. Бунда корхоналар томонидан санитар-гигиена ва санитар-эпидемияга қарши нормалар ва қоидаларни бажарилишини назорати олиб борилади. Энергетика вазирлиги қошидаги Давлат энергия назорати ускуналарни тўғри ўрнатиш ва электр ускуналардан тўғри фойдаланиш устидан назорат олиб боради. Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ёнғиндан сақлаш бошқармаси бино-иншоотларни қуриш, технология жараёнларини бажариш, технологик ускуналардан фойдаланишда ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя этилишини текшириб, технологик жараёнларни бажаришда, шунингдек, ускуналар, бино ва иншоотлардан фойдаланишда ёнғин хавфсизлиги талабларини бажарилиши устидан назоратни олиб боради.

Ундан ташқари республика прокуратураси, адлия вазирлиги ҳамда тоғ-кон ва саноат назорати, йўл ҳаракати хавфсизлиги давлат инспекциялари, табиатни мухофаза қилиш қўмиталари давлат назоратини олиб борадилар.

Тармоқ назоратини тегишли вазирлик, уюшма, концерн, корпорация амалга оширади.

Жамоа назоратини (меҳнатни мухофаза қилиш қонунларининг бажарилиши устидан) касаба уюшмалари, экологик хавсизликни таъминлаш ва санитар-соғломлаштириш тадбирларини назоратини халқаро «ЭКОСАН» жамғармаси олиб борадилар.

Меҳнатни мухофаза қилишнинг асосий вазифаси ҳозирда мавжуд ва янгидан вужудга келаётган нохуш омилларни доимий равишда ўрганиш, хавфсиз ва зарарсиз меҳнат қилишни таъминлайдиган тадбирларни ишлаб чиқиш ва бажаришдан иборат.

Меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига риоя қилмаган айбдор шахслар, шартномалар ва келишувларда, меҳнат шартномаларида назарда тутилган меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мажбуриятларни бажармаганлар ёки меҳнатни муҳофаза қилиш талабларини риоя қилинишига масъул давлат назорат ва текширув органларига қаршилик кўрсатганлар ҳамда жамоа назоратини олиб борувчиларга тўсқинлик қилганларга нисбатан интизомий, маъмурий, фуқаро-ҳуқуқий ва жиноий жавобгарлик назарда тутилади.

Интизомий жавобгарликка хайфсан бериш, ўртача ойлик иш ҳақининг 30 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда жарима солиш, ишга маст ҳолда, наркотик ёки заҳарли моддалар истеъмол қилган ҳолда келганлиги учун ходимга ойлик иш ҳақининг 50 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда жарима солиниши ва ишдан бўшатиш киради. Ҳар бир хатти-ҳаракат учун фақат битта интизомий жазо берилади ва у амал қилиб турган муддатда ходим рағбатлантирилмайди.

Маъмурий жавобгарлик, назорат органлари томонидан, лавозимли шахслар жаримага солиниб (тортилиб) амалга оширилади.

Меҳнат мажбуриятларини бажариш пайтида ўз айби билан корхонага моддий зиён етказган ишловчиларга нисбатан моддий жавобгарлик чора-тадбирлари қўлланилади.

Лавозимли шахсларнинг техника, ёнғин ва саноат санитарияси қоидаларини бузганлиги учун жиноий жавобгарлигида жарима, ишдан бўшатиш ёки ахлок тузатиш ишлари ҳамда бир йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш назарда тутилган.

1.7. Меҳнатни мухофаза қилиш бўйича уч босқичли «Мамурий — жамоа» назорати

Меҳнатни мухофаза қилиш бўйича уч босқичли маъмурий жамоа назорати корхонанинг барча иш жойлари, участкалари, цехлари ва бошқа ҳудудларида меҳнат шароитлари ва хавфсизлигининг ҳолати ҳамда барча хизматлар, мансабдор шахслар ва ишчилар томонидан меҳнатни мухофаза қилиш бўйича қонунлар, қоидалар йўриқномалар ва бошқа норматив-техник ҳужжатлар талабларига риоя этилишини назорат қилишнинг асосий шаклидир.

Биринчи босқич: ҳар бир объектда ҳар куни, барча сменаларда

Смена бошлангунга қадар мастер бригадир ва меҳнатни мухофаза қилиш бўйича жамоа нозир билан биргаликда объектни меҳнатни мухофаза қилиш бўйича ҳолатини текширади. Аниқланган камчилликлар ва қоида бузилишлар, тайинланган бажарувчилар ва камчилликлар ва қоида бузилишларни бартараф этиш муддатлари меҳнатни мухофаза қилиш бўйича журналда қайд қилинади.

Иккинчи босқич: ҳафтасига бир марта ҳар бир объектда.

Участка бошлиғи, механик, энергетик, меҳнатни мухофаза қилиш бўйича жамоа нозири назоратнинг биринчи босқичида меҳнатни мухофаза қилиш журналида ёзилган камчилликлар ва қоида бузилишларнинг бартараф этилганлигини текширади, шунингдек уларнинг ўзлари объектни меҳнатни мухофаза қилиш бўйича ҳолатини текширади. Қоида бузилишлар, тайинланган бажарувчилар ва қоида бузилишларни бартараф этиш муддатлари журналда ёзилади.

Учинчи босқич: ойига бир марта ҳар бир объектда.

Бош инженер, бошлиқни маиший ишлар бўйича моувини, бош механик, бошқармани меҳнатни мухофаза қилиш бўйича инженери, меҳнатни мухофаза қилиш бўйича бош жамоа нозир ёки касаба уюшмаси раиси биринчи ва икинчи босқичлар назорати олиб борилишини, қоида бузилишларнинг бартараф этилишини, шунингдек объектни меҳнатни мухофаза қилиш бўйича ҳолатини комплекс текширувини ўтказади. Текшириш натижалари далолатнома билан расмийлаштирилади ва журналда қайд этилади. Керак бўлганда буйруқ чиқарилиб, меҳнатни мухофаза қилиш ҳолатини яхшилаш чораси кўрилади. Текширув натижалари корхона раҳбари ёки бош мухандиси ҳузуридаги цех, участка ва тайёрлов масканлари бошлиқларини ишлаб чиқариш бўйича йиғилишида муҳокама қилинади ҳамда камчиликларни бартараф этиш, меҳнат шароитларини яхшилаш тадбирлари, уларни бажариш муддатлари ва бажарувчилари кўрсатилган буйруқ билан расмийлаштирилади ва унинг амалий бажарилиши таъминланади.

2. МЕҲНАТ ШАРТНОМАСИ ТАРАФЛАРИНИНГ МЕҲНАТНИ МУХОФАЗА ҚИЛИШ БЎЙИЧА МАЖБУРИЯТЛАРИ

2.1. Меҳнат шартномаси ҳақида тушунча

Меҳнат шартномаси — ходим ва иш берувчи ўртасидаги муайян мутахассислик, малака, лавозим бўйича ишнинг ички меҳнат тартиби қоидалари, меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа меъёрий ҳужжатлар билан белгиланган шартлар асосида ҳақ эвазига бажарилиши ҳақида тарафлар келишувидир.

Меҳнат шартномасида тарафларнинг келишуви бўйича: иш жойи (корхона ёки унинг бўлинмаси), ходимнинг меҳнат вазифалари — мутахассислиги, малакаси, лавозими; ишнинг бошланиш куни; меҳнат шартномаси муайян муддатга тузилганда унинг амал қилиш муддати; меҳнат ҳақи миқдори ва меҳнатни бошқа шартлари белгиланади.

Ходим ва иш берувчи меҳнат шартномасининг тарафларидир.

Меҳнат шартномасини тузиш пайтида ходимнинг қонунлар ва бошқа меъёрий ҳужжатлар билан белгиланган меҳнат ҳуқуқлари ҳамда кафолатлари даражаси пасайтирилиши мумкин эмас.

Ўзбекистон республикасининг янги таҳрирдаги меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунининг 22-моддасида ходимнинг ва 23- моддасида иш берувчининг меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳуқуқлари ва мажбуриятлари кейинчалик Ўзбекистон республикаси Меҳнат кодексининг тегишлича 355 ва 359-моддаларида ҳам келтирилиб мустаҳкамланган.

2.2. Ходимларни меҳнатни мухофаза қилиш бўйича ҳуқуқлари ва мажбуриятлари

Ўзбекистон республикасининг Меҳнат кодексига биноан, ҳар бир ишловчи қуйидаги ҳуқуқларга эга:

меҳнатни мухофаза қилиш талабларига жавоб берадиган иш жойига;

ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларидан қонунлар бўйича мажбурий ижтимоий суғурталаниш;

иш берувчидан, тегишли давлат органларидан ва жамоа ташкилотларидан иш жойидаги шароитлар ва меҳнатни мухофаза қилиш тўғрисидаги, соғлиғини шикастланиши тавакали мавжудлиги тўғрисида, шунингдек ишлаб чиқаришнинг зарарли ва хавфли омиллари таъсиридан ҳимоялаш бўйича чоралар тўғрисида ишончли маълумотлар олиш;

меҳнатни мухофаза қилиш талаблари бузилиши сабабли, унинг ҳаёти ва соғлиғи учун хавф содир бўлиши мумкин бўлган шароитларда, ишларни бажаришни рад этиши, қонунларда назарда тутилган ҳолатлардан ташқари, хавф бартараф этилганига қадар;

иш берувчининг воситалари эвазига, меҳнатни мухофаза қилиш талабларига биноан, шахсий ва жамоа ҳимоя воситалари билан таъминланиши;

иш берувчининг маблағлари эвазига меҳнатни хавфсиз методлари ва усулларига ўқитилиши;

меҳнатни мухофаза қилиш талаблари бузилиши оқибатида иш жойи йўқ қилинган ҳолатда иш берувчининг воситалари эвазига касбга қайта тайёрлаш;

ўз иш ўрнидаги меҳнат шароитлари ҳамда меҳнатни муҳофаза қилишга оид талабларга риоя этилиши устидан давлат назорати ва текширувини амалга оширувчи орган томонидан текширишдан ўтказилиши учун сўровнома бериш;

ўз иш ўрнида меҳнат қилиш учун хавфсиз шароитлар таъминланиши билан боғлиқ масалалар кўриб чиқилаётганда ва ўзи билан содир бўлган бахтсиз ҳодиса ёки унинг касб касаллиги текширилаётганда шахсан ўзи иштирок этиш ёки ўз вакиллари орқали иштирок этиш;

тиббий тавсияларга мувофиқ навбатдан ташқари тиббий кўрикдан ўтиш, ушбу тиббий кўрикдан ўтиш вақтида унинг иш жойи (лавозими) ва иш ҳақи сақланиши.

Республикамиз қонунчилигида оғир ишларни бажарилишига ва меҳнат шароитлари зарарли ва хавфли ишларни бажарилишига чекловлар ўрнатилган. Бундай ишларни бажаришда аёллар ва ёши 18 га етмаган ёшлар меҳнатидан фойдаланиш, шунингдек соғлиғини ҳолати бўйича кўрсатилган ишлар мумкинмаслигида, тақиқланади.

Меҳнатни мухофаза қилиш соҳасида ишловчи нафақат ҳуқуқларга, бажариши шарт бўлган мажбуриятларга ҳам эга бўлади. У меҳнатни мухофаза қилиш талабларига риоя қилиши, шахсий ва жамоа ҳимоя воситаларидан тўғри фойдаланиши, ишларни хавфсиз бажариш методлари ва усулларидан ўқишдан ўтиши, ишларни хавфсиз бажариш бўйича йўл-йўриқ олиши, шунингдек унинг меҳнатни мухофаза қилиш бўйича билимлари текширилиб турилиши керак. Ишлаб чиқаришда содир бўлган ҳар бир бахтсиз ҳодиса тўғрисида, одамлар ҳаёти ва соғлиғига хавф соладиган ҳар қандай вазият тўғрисида зудлик билан ўз раҳбарига хабар қилиши, шунингдек мажбурий тиббий кўриклардан ўтиши керак.

Меҳнат шартномасида назарда тутилган меҳнат шароитлари меҳнатни мухофаза қилиш талабларига мос бўлиши керак. Меҳнатни мухофа қилиш талаблари ходимнинг айбисиз бузилганлигида, давлат назорат ва текширув органлари томонидан ишларни бажариш тўхтатиб қўйилган вақт учун, ходимга иш жойи ва ўртача иш ҳақи сақланади. Ходимни ўз ҳаёти ва соғлиғига хавф вужудга келиши туфайли ишни бажаришни рад этган вақтда иш берувчи уни бошқа иш билан таъминлаши, агар объектив сабабларга кўра бошқа иш билан таъминлаш мумкин бўлмаса, ходимни ишламасдан турган, унинг соғлиғи ва ҳаёти учун хавф бартараф этилгунга қадар вақти учун меҳнат кодекси ва бошқа қонунлар асосида ҳақ тўланади.

Ходим ўрнатилган нормалар бўйича шахсий ва жамоа ҳимоя воситалари билан таъминланмаган ҳолатда, иш берувчи ундан меҳнат мажбуриятларини бажаришни талаб қилишга ҳақли эмас ва бу сабаб бўйича вужудга келган тўхтаб қолиш вақтига ҳақ тўлаши шарт.

Ишловчиларни меҳнатни мухофаза қилиш талабларидан билимларини текширишни ўтказиш учун ташкилотларда иш берувчининг (раҳбарнинг) буйруғи (фармойиши) асосида, меҳнатни мухофаза қилиш талабларидан билимларни текшириш бўйича таркиби уч кишидан кам бўлмаган, ўрнатилган тартибда меҳнатни мухофаза қилиш бўйича ўқишдан ўтган ва меҳнатни мухофаза қилиш талабларидан билимлари текширилган комиссия тузилади. Иш берувчи (ёки унинг ваколатли шахси) зарарли ва (ёки) хафвли шароитли ишларга қабул қилинаётган шахсларни, ишларни бажаришни хавфсиз методлари ва усулларига ўқитилишини таъминлайди, меҳнат фаолияти давомида эса — даврий ўқитишни ва меҳнатни мухофаза қилиш талабларидан билимларни текширишни олиб боради.

Кўрсатилган ишларга биринчи бор киришаётганлар ёхуд касб бўйича бир йилдан ортиқ танаффусга эга бўлган ишчи касблар ишловчилари меҳнатни мухофаза қилиш бўйича ўқишдан ўтадилар ва меҳнатни мухофаза қилиш талабларидан билимлари бу ишни бажаришга тайинлангандан сўнг бир ой ичида текширишдан ўтказилади. Иш берувчи (ёки унинг ваколатли шахси) йилига камида бир марта, ишчи касблар ишловчиларини жабрланувчиларга датлабки ёрдам кўрсатишни даврий ўқитилишини ташкиллаштиради.

2.3. Хавфсиз ва соғлом меҳнат шароитларини таъминлаш бўйича иш берувчиларнинг мажбуриятлари

Ўзбекистон республикасининг меҳнатни мухофаза қилиш тўғрисидаги қонунчилик асосларида корхонада меҳнат шароитлари ва меҳнатни мухофаза қилиш ҳолатига жавобгарлик иш берувчига юклатилади.

Қонунчилик асосларига биноан иш берувчи қуйидагиларни таъминлашга мажбур:

ишлаб чиқариш бинолари, иншоотлари, ускуналарини хавфсиз эксплуатация қилинишини;

технология жараёнлари ва ишлаб чиқаришда қўлланиладиган хом-ашё ва материалларни хавфсизлигини, шунингдек жамоа ва шахсий ҳимоя воситаларини самарали фойдаланилишини;

ҳар бир иш жойида меҳнатни мухофаза қилиш бўйича қонунчилик ва бошқа ҳуқуқий норматив ҳужжатлар талабларини бажарилишини;

ишловчиларга керакли санитар-маиший ва даволаш-профилактика хизматларини ташкиллаштириш;

қонунчилик билан ўрнатилган ишловчиларни меҳнат қилиш ва дам олиш тартибини;

меҳнат шароитлари зарарли ва хавфли ишлаб чиқаришда, шунингдек ифлосланиш билан боғлиқ ишларда банд бўлган ишловчиларга ўрнатилган нормаларга биноан махсус кийим, махсус пойафзал ва бошқа шахсий ҳимоя воситалари, ювувчи ва зарарсизлантирувчи воситаларни берилишини;

зарарли ва хавфли ишлаб чиқариш омиллари даражасини ишловчилар соғлиғига таъсирини самарали назоратини;

ишловчиларни меҳнат мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ майиб бўлиш, касб касаллигига чалиниш ёхуд соғлиғини бошқача шикастланиши натижасида уларга етказилган зарарни қопланишини;

ишловчиларни ўқитиш, йўл-йўриқ бериш ва меҳнатни мухофаза қилиш бўйича нормалар, қоидалар ва йўриқномалардан ишловчиларни билимларини текшириш;

иш жойи шароитлари ва меҳнатни мухофаза қилиш ҳолати тўғрисида, соғликни шикастланиш таваккали (эҳтимоли) мавжудлиги тўғрисида ва ишловчиларга берилиши керак бўлган шахсий ҳимоя воситалари, компенсацаиялар ва имтиёзлар тўғрисидаги ахборотларни ишловчиларга тақдим этилишини;

давлат назорат ва текширув органлари ва жамоа текшируви вакилларини ўзларини фаолиятларини бажариши учун йўл бериш; уларга керакли ахборотларни тақдим этиш;

давлат назорат ва текширув органлари томонидан меҳнатни мухофаза қилиш тўғрисидаги қонунчилик ва хавфсизлик ва меҳнат гигиенаси бўйича норматив ҳуқуқий ҳужжатлар бузилганлиги учун белгиланган жарималарни ўз вақтида тўланишини;

авария вазиятлари вужудга келганда, ишловчиларни ҳаёти ва соғлиғини сақланишини таъминлаш бўйича керакли чораларни кўрилишини, шу жумладан жабрланувчига биринчи ёрдам кўрсатиш бўйича;

ишловчиларни касалланиш оқибатидаги вақтинчалик меҳнатга нолойиқликдан, шунингдек ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларидан мажбурий суғурта қилинишини.

Меҳнатни мухофаза қилишни таъминлаш бўйича иш берувчиларни мажбуриятлари бош, тармоқ, ҳудуд ҳуқуқий ҳужжатларида (жамоа келишувларида), жамоа шартномаларида ва шахсий меҳнат шартномалари (контракт) да ўз аксини топади.

3. ИШЛАБ ЧИҚАРИШ МУҲИТИ НОҚУЛАЙ ОМИЛЛАРИНИНГ СИНФЛАНИШИ ВА УЛАРНИНГ ТАЪСИРИДАН ҲИМОЯЛАШ

3.1. Ишлаб чиқариш муҳитининг ноқулай омилларининг синфланиши. Ишлаб чиқаришнинг хавфли ва зарарли омиллари

Ишлаб чиқариш муҳитининг ноқулай омиллари табиий таъсири бўйича физикавий, кимёвий, биологиявий ва психофизиологиявий гуруҳларга бўлинади.

Ишлаб чиқаришнинг физикавий ноқулай омиллари ўз ичига: ҳаракатланаётган машиналар ва механизмлар; ишлаб чиқариш ускунасининг қўзғалувчан қисмлари; силжитилаётган буюмлар, тановарлар, материаллар; бузилаётган конструкциялар; қулатилаётган тоғ жинслари; иш зонаси ҳавосини юқори чангланганлиги ва газланганлиги; ускуналар, материаллар сиртларининг юқори ёки паст ҳарорати; иш зонаси ҳавосини юқори ёки паст ҳарорати; иш жойида шовқинни юқори даражаси; титрашни юқори даражаси; инфратовуш тебранишларининг юқори даражаси; ультратовушни юқори даражаси; иш зонасида юқори ёки паст барометрик босим ва унинг тез ўзгариши; ҳавони юқори ёки пастки намлиги; ҳавони юқори ёки пастки қўзғалувчанлиги; ҳавони юқори ёки пастки ионлашуви; иш зонасида ионлаштирувчи нурланишнинг юқори даражаси; одам танаси орқали ўтиб туташиши мумкин бўлган электр занжири кучланишининг юқори қиймати; статик электрнинг юқори даражаси; электр магнити нурланишининг юқори даражаси; электр майдонини юқори кучланганлиги; магнит майдонини юқори кучланганлиги; табиий ёритишни етарли эмаслиги ёки йўқлиги; иш зонасини етарли ёритилмаганлиги; ёритишнинг юқори ёрқинлиги; ёрқинликнинг пастлиги; тўғри ва аксланган ялтираш; ёруғлик оқимининг юқори пульсацияланиши; ультрабинафша радиацияни юқори даражаси; инфрақизил радиацияни юқори даражаси; тановарлар, асбоблар, ускуналар сиртларидаги ўткир қирралар, ўнқир-чўнқирлар ва ғадир-будирликлар; иш жойини ер (пол) сиртига нисбатан анча юқорида жойлашганлиги ва вазнсизликни олади.

Ишлаб чиқариш муҳитининг кимёвий ноқулай омилларига қуйидагилар киради:

одам организмига таъсирини тавсифи бўйича — токсик, ғаштлантирувчи-ғижинтирувчи-зериктирувчи, сенсибилизация қилувчи, канероген, мутаген, репродуктив фаолиятга таъсир этувчилар;

одам организмига ўтиш йўли бўйича — нафас олиш органлари орқали; ошқозон-ичак йўли бўйича; тери ва кўзни шиллиқ қавати бўйича ўтувчилар.

Ишлаб чиқаришнинг биологиявий ноқулай омиллари ўз ичига биология объектлари — патоген микрорганизмлар (бактериялар, вируслар, риккетсии, спирохети, одий грибок) ва улар ҳаёт-фаолиятининг маҳсулотларини олади.

Асаб-психий юкланганлик ақлий ўта юкланганликка, тахлилагичларни (анализаторларни) ўта юкланганлиги, меҳнатни монотонлиги, ҳиссиётли (эмоционал) ўта юкланганликка бўлинади.

Ишлаб чиқаришнинг хавфли омили — маълум шароитларда унинг ишловчига таъсири жароҳатланишнинг, ўткир касалланишнинг ёки бехосдан соғликни тез ёмонлашувига, ҳатто ўлимига сабабчи бўлиши мумкин бўлган муҳит ва меҳнат жараёнининг омили.

Ишлаб чиқаришнинг зарарли омили — маълум шароитларда унинг ишловчига таъсири касалланишга, меҳнат қобилиятини пасайишига ва (ёки) кейинги авлодлари соғлиғига салбий таъсир ўтказиши мумкин бўлган муҳит ва меҳнат жараёнининг омили.

Сонли тавсифи ва таъсирининг давомийлигига кўра ишлаб чиқаришнинг айрим зарарли омиллари хавфли бўлиб қолиши мумкин. Хавфли ва зарарли омилларни мавжуд нисбатидан ва чегаравий рухсатли даражасидан келиб чиқиб меҳнат шароитлари зарарли ва хавфли омиллари даражаси бўйича тўртта синфга бўлинади: 1-синф — оптимал меҳнат шароитлари; 2-синф — рухсатли меҳнат шароитлари, функционал четланиш келтириб чиқаради, аммо регламентланган дам олишдан кейин организм нормал ҳолатга қайтади; 3-синф — зарарли меҳнат шароитлари, гигиена нормаларидан ортиқ, кейинги авлодларга ноқулай таъсир этувчи ишлаб чиқаришнинг зарарли омиллари мавжудлиги билан тавсифланади. 3-синф меҳнат шароитлари зарарлиги бўйича тўрт даражага бўлинади:

қайтадиган функционал ўзгаришлар ва касалланиш ривожланиши таваккалини асословчи гигиеник нормалардан четланишларни келтириб чиқарилишини тавсифлавчи меҳнат шароитлари;

турғун функционал бузилишлар келтириб чиқариши, кўпчиллик ҳолларда вақтинчалик меҳнат қобилиятини йўқотиш билан бўладиган касалланиш ҳолатларнинг кўпайишига, умумий касалланиш частотасини ошишига, касбий патологиянинг бошланғич белгиларини пайдо бўлишига олиб келиши мумкин бўлган хавфли ва зарарли омилларнинг даражасидаги меҳнат шароитлари;

меҳнат фаолияти даврида енгил шаклдаги касбий патологияни ривожланишига олиб келадиган, меҳнат қобилиятини вақтинчалик йўқотиш билан юқори даражадаги касалланишни келтириб чиқариши мумкин бўлган зарарли омилларнинг даражаси билан тавсифланувчи меҳнат шароитлари;

касбий касалланишни кўрсатадиган шакли пайдо бўлиши мумкин бўлган, сурункали патологияни аҳамиятли ўсиши ва меҳнат қобилиятини вақтинчалик йўқотиш ҳамда юқори даражадаги касалланиш билан тафсифланадиган меҳнат шароитлари.

4-синф — хавфли (экстремал) меҳнат шароитлари — таъсири иш сменаси (ёки унинг бир қисми) мобайнида ҳаёт учун хавф соладиган, ўткир касб жароҳатини оғир шаклини юқори таваккалини вужудга келтирадиган ишлаб чиқариш омилларининг даражаси билан тавсифланадиган меҳнат шароитлари.

Ишлаб чиқаришнинг зарарли ва хавфли омиллари орасида маълум боғланганлик кузатилади. Кўпчиллик ҳолларда зарарли омилларнинг мавжудлиги хавфли омилларнинг пайдо бўлишига сабабчи бўлади. Масалан, ишлаб чиқариш хонасининг ўта намлиги ва ток ўтказувчан чангларнинг (зарарли омиллар) мавжудлиги одамни электр токи (хавфли омил) билан жароҳатланиш хавфини кучайтиради.

3.2. Акустик тебранишлар, шовқин манбалари, синфланиши, таъсири, нормалаштирилиши

Суръатли шовқинни одам организмига таъсири асаб жараёнларини кечишига ноқулай таъсир этади, толиқишни ривожланишига олиб келади, юрак-қон томирлари тизимини ўзгаришига ва шовқин патологиясини вужудга келтиради ва унинг натижасида секинлик билан эшитиш пасайиши ривожланади. Ишлаб чиқариш шароитларида шовқин манбалари ишлаётган дастгоҳлар ва механизмлар, механизациялашган қўл асбоблари, электр машиналари, компрессорлар, кўтариш-ташиш машиналари, ёрдамчи ускуналар (вентиляция қурилмалари, кондиционерлар) ва б.қ. бўлади.

Спектрининг тавсифи бўйича шовқинлар кенг қамровли ва маромлига бўлинади. Вақт тавсифи бўйича шовқинлар ўзгармас ва ўзгармас бўлмаганга бўлинади. Ўз навбатида ўзгармас бўлмаган шовқинлар вақт бўйича тебранувчан, танаффусли ва импульсли бўлиши мумкин. Иш жойларида ўзгармас шовқинни тавсифномаси сифатида, шунингдек унинг ноқулай таъсирини чеклаш бўйича самарали тадбирларни аниқлаш учун, товуш босими даражаси децебелда (дБ) қабул қилинади. Иш жойларида ҳам шовқиннинг умумий характеристикаси сифатида товуш даражаси децебелларда қабул қилинади, у товуш босимини частота тавсифномасининг ўртача қийматини бидиради.

Шовқин билан курашишнинг асосий тадбирлари — техникавий бўлади ва учта бош йўналишлар бўйича олиб борилади:

шовқинни пайдо бўлиш сабабларини бартараф қилиш ёки уни манбасида пасайтириш;

шовқинни узатиш йўлларида секинлаштириш;

ишловчиларни бевосита шовқиндан ҳимоялаш.

Шовқинни пасайтиришнинг самарали воситаси шовқинли технологик операцияларни кам шовқинли ёки тўлиқ шовқинсизлари билан алмаштириш. Шовқинни унинг манбасида камайтиришга: ускунанинг шовқин чиқарадиган қисмини конструкциясини такомиллаштириш; конструкциясида акустик хоссалари пасайтирилган материаллардан фойдаланиш; шовқин манбасида имкон борича унинг яқинида қўшимча товуш изоляцияловчи ёки тўсувчи ўрнатиш эвазига эришилади. Шовқинга қарши курашнинг энг содда техник воситаларидан бири машинани шовқинли бирикмасини ёпувчи товушни изоляцияловчи ғилоф ўрнатиш. Акустик экранларни қўлланилиши ускунадан тарқалаётган шовқинни самарали камайтиришга хизмат қилади. Шовқинли механизмни иш жойини ёки машинани хизмат кўрсатиш зонасини чегаралайди. Шовқинли хоналарда товуш ютувчи юзали қопламаларни шип ёки деворлар учун қўлланилиши шовқин спектрини пастроқ частоталигига ўзгаришига олиб келади ва бу меҳнат шароитларини яхшилайди.

Инфратовуш — товуш тўлқинини 25 Гц дан кам частота билан тебраниши.

Инфратовушли тебранишларнинг пайдо бўлиш табиати эшитиладиган товушники каби бўлади, шунинг учун инфратовуш ҳам худди эшитиладиган товуш бўйсинадиган қонуниятларга бўйсинади ва уни ифодалаш учун эшитиладиган товуш учун қўлланиладиган математик аппарат қўлланилади (товуш даражаси билан боғланган тушунчалардан ташқари). Инфратовуш муҳитда оз сўнади, шунинг учун анча узоқ масофага тарқалади. Инфратовуш манбаси секундига 20 дан кам давр частотаси билан ишлайдиган ускуналар бўлади. Инфратовуш марказий асаб тизимига зарарли таъсир кўрсатади ва қўрқув, безовталик, чайқалиш ҳисини ва б.қ. келтириб чиқаради.

Инфратовуш тебранишлари оралиғи одамни алоҳида органлари ички частоталарига мос (6—8 Гц), демак, резонанс бўлганлигидан оғир оқибатлар вужудга келиши мумкин. Товуш босимини 150 дБА кўпайиши овқат ҳазм қилиш фаолияти ва юрак ритмини ўзгаришига олиб келади. Эшитиш ва кўришни йўқотиш мумкин.

Ҳимоя тадбирлари: 1) пайдо бўлиш манбасида инфратовушни пасайтириш; 2) шахсий ҳимоя воситаларини қўллаш; 3) инфратовушни ютувчи қурилмалардан фойдаланиш. Назорат приборлари сифатида ФЭ-2 фильтрли ШВК турли шовқин ўлчагич ва RFT турли виброакустик аппаратура қўлланилади.

Шовқин манбаларига (шу жумладан юқори ва паст частотали) ишлаётган кондиционерлар, турбиналар, вибрация майдончалари, катта машиналарнинг айланувчан қисмлари ва б.қ. киради. Ишлаб чиқариш инфратовуши ҳам эшитиладиган шовқин соладиган жараёнлардан, турболентлиликдан, резонансдан, пульсациядан, илгариланма қайтма ҳаракатдан содир бўлади. Саноат ва транспортда инфратовушни суръатининг умумий даражасини ўртача қиймати 108 дБ га тенг бўлади. Инфратовушни организмга узоқ муддатли таъсири кичик суръатли бўлганда ҳам ақлий меҳнат қобилиятини пасайтиради, толиқишга, ғашланишга, бош оғришига, безовталикка, асабийликка олиб келади.

Суръатининг даражаси ва таъсирининг давомийлигига кўра инфратовуш ёқимсиз туйғулар (бош айланиши, чанқоқлик, эзилиш ва қўрқиш ҳиссиётлари) ҳамда юрак-қон томирлари ва нафас олиш тизимида турли даражада ифодаланадиган ва кўп сонли номақбул ўзгаришларни келтириб чиқаради. Инфратовушни ноқулай таъсирини олдини олишда гигиеник нормалаштириш етакчи ўрин эгаллайди. Нормага биноан инфратовушни суръатлилик даражаси иш жойларида 2—16 Гц частотали октав полосаларда 105 дБ дан ва 31,5 октав полосада 102 дБ дан ортиқ бўлмаслиги керак.

Ультратовуш — товуш тўлқинларининг 20 кГц (эшитиш чегарасидан ташқарида) дан ортиқ частотада тебраниши. Паст частотали ультратовуш тебранишлар ҳаво ва тегиш (контакт) йўли билан тарқалади; юқори частоталиси эса тегиш йўли билан тарқалади. Ультратовуш юрак-қон томирлари, асаб ва эндокрин тизимига зарарли таъсир ўтказади; терморостлаш ва моддалар алмашувини бузади. Маҳаллий (жойига) таъсири гунг бўлиб қолишга олиб келиши мумкин. Ҳимоя тадбирлари: 1) тўсқичлантиришдан (блокировкадан) фойдаланиш; 2) товушни изоляциялаш (экранлаш); 3) масофадан бошқаришни қўллаш; 4) антишовқинларни қўллаш. Назорат қилиш приборлари сифатида RFT турли виброакустик тизими қўлланилади. Ультратовуш эластик тўлқинлар каби хоссалари бўйича эшитиладиган товушдан фарқ қилмайди, бироқ тебраниш жараёни частотаси, энергияни иссиқликка трансформацияланиши ҳисобига, тебранишни тезроқ сўнишига ёрдам беради.

Частотали спектри бўйича ультратовуш паст частотали ва юқори частоталига бўлинади; тарқалиш усули бўйича — ҳаво ва тегиш (контакт) йўли билан тарқаладиган ультратовуш фарқланади. Паст частотали ультратовуш тебранишлар ҳавода яхши тарқалади. Уларни организмга таъсирини биологиявий самарасининг суръати, таъсир давомийлиги ва ультратовуш таъсирига учраётган жисм сиртининг ўлчамига боғлиқ бўлади. Ҳавода тарқаладиган ультратовушни узоқ вақт систематик таъсири асаб, юрак қон томирлари ва эндокрин тизимларини, эшитиш ва вестибулятор анализаторларини фаолиятларини бузилишига олиб келади. Ультратовуш ускуналарида ишлаётганларда аниқ астения, қон-томирлари гипотонияси, юрак ва мияни электр фаоллигини пасайиши, чекланган ҳудудда, қоронғуликда қўрқув ҳиссиёти, тез-тез ўзидан кетишлар, ортиқча терлаш, қоринда, ингичка ичакда, ўт пуфагида спазмалар кузатилади.

Энг тавсифли шикоятларга тез толиқиш, бош оғриғи ва бошда босим ошишини сезиш, қийинчилик билан диққат қилиш, фикрлаш жараёнининг тормозлашуви, уйқусизлик киради. Юқори частотали ультратовушни қўлларга контактли таъсири қўллар капларида капиляр қон айланишини бузилишига, оғриқ сезишни пасайишига олиб келади, яъни асабий бузилиш ривожланади. Касбий касалланиш фақат ультратовушни қўлларга тегиш (контактли) таъсирида рўйхатга олинган. Таъкидлаш жоизки, ишлаб чиқариш шовқини ва титраши ультратовушдан кўра кўпроқ агрессив таъсир қилади.

Ультратовуш ускуналарига хизмат кўрсатувчи шахсларга таъсир этувчи касбий зарарларнинг таъсири кўпчилик омиллар билан, авалом бор паст частотали шовқиннинг генерацияланадиган ультратовуш тебранишларининг частотаси билан аниқланади. Умумий суръатлилик даражаси эшитиладиган ва ульратовуш оралиқли частоталарда 90—120 дБ чегарасида тебранади. Организмга умумий таъсирдан ташқари паст частотали ультратовуш тебраниш қўзғатилган ишлов берилаётган деталлар ёки приборларга тегканда жорий таъсир ҳам ўтказилади. Ульратовуш аппаратлари билан узоқ вақт ишлаётган шахсларда бош оғриғи, бош айланиши, умумий ҳолсизлик, тез толиқиш, уйқуни бузилиши, ғашлилик, хотирани ёмонлашуви, товушга юқори сезгирлик, тана массасини йўқотилиши кузатилади.

Ультратовуш манбалари таъсирида узоқ вақт ишлаш, масалан дефектоскоплар билан ишлаш операторларда вегетатив-қон-томирлар бузилишини ривожланишига олиб келади. Ишловчиларга ультра- ва инфратовушни ёқимсиз таъсирини огоҳлантириш бўйича чоралар (ташкилий-техник, санитар-гигиеник ва даволаш профилактика) мажмуавий олиб борилади, товушни унинг ҳосил қилиш манбасида пасайтириш йўли билан, ускуналарни ишлаш тартибини рационаллаштириш, шунингдек ульратовушни контактли таъсирида жамоа (кузатиш кабинаси, масофадан бошқариш) ва шахсий (шовқинга қаршилар ва икки қаватли перчаткалар- ташқариси резинали ва ичкариси пахтали) ҳимоя воситаларидан фойдаланилади. Бевосита ультратовушни таъсирига учрайдиган шахслар дастлабки (ишга қабул қилишда) ва ҳар йиллик даврий тиббий кўриклардан ўтказиб турилиши керак. 18 ёшдан кичик ва ҳомиладорлар ультратовуш манбаси бўлган ишларга қўйилмайди.

Шовқиндан ҳимояланишга шовқини хавфсиз техникалар ишлаб чиқиш, жамоа ва шахсий ҳимоя воситалари ва методларини, қурилиш-акустик методларни қўллаб эришилади. Жамоа ҳимоя воситалари шовқин манбасига нисбатан шовқинни унинг пайдо бўлиш манбасида пасайтирувчи (энг самарали) ва шовқинни унинг тарқалиш йўлида пасайтирувчиларга бўлинади. Амалга ошириш услуби бўйича қуйидаги ҳимоялаш методлари фарқланади:

акустик — хонани акустик ҳисоблаш ва ишлаш принципи бўйича товушни изоляциялаш, товушни ютиш, титрашни изоляциялаш, демпфирлаш, шовқин сўндиргич воситаларини танлашга асосланган;

қурилиш-акустик экранлар, товушни изоляциялаш, кузатиш кабиналари, масофадан бошқариш, ғилофлар, зичлаш ва б.қ. қўллаш. Товушни изоляцияловчи материалларнинг энг самаралилари трипласт (композиция материали) ва пахта, ёғоч қириндиси, сомон ва б.қ. тўлдирилувчили пластобетонлар бўлади. Товуш ютувчи (сўндирувчи) материалларга яна мармар, бетон, гранит, ғишт, ДВП, ДСП, кигиз, минерал вата материаллари киради;

архитектурали-режалаштириш ечимлари — иш жойларини рационал жойлаштириш; меҳнат ва дам олишнинг рационал тартибини ўрнатиш.

Одамлар ва ҳайвонларга тўлқин уриши таъсир этиши мумкин. Тўғридан -тўғри таъсир ортиқча босим ва тезлик босими натижасида вужудга келади. Босимни тез ошиши тирик организм томонидан қаттиқ уриш каби қабул қилинади. Одамларни ва ҳайвонларни қиёсий шикастланиши шиша синиқлари, шлак, тошлар, ёғоч бўлаклари ва бошқа нарсаларни юқоридан катта тезлик билан тушишидан содир бўлиши мумкин. Тўлқин уришининг таъсир даражаси портлаш қуввати, масофа, об-ҳаво шароитлари, турган жойга (бино ичида, очиқ майдонда) ва одамнинг ҳолатига (ётган, ўтирган, тик турган) боғлиқ бўлади. Тўлқин уриши енгил, ўрта, оғир ва жуда оғир жароҳатлар билан тавсифланади.

3.3. Титраш ва унинг организмга таъсири, титрашдан ҳимоялаш ва фаол титрашни камайтириш

Титраш асаб ва юрак-қон томирлари тизими ҳамда таянч-ҳаракатланиш аппаратининг функционал бузилишининг сабаби бўлиши мумкин. Титраш деганда нуқтанинг ёки механик тизимнинг ҳаракати тушунилади, унда навбати билан вақт бўйича камида битта координатани қийматларини ўсиши ва камайиши содир бўлади. Умумий ва маҳаллий титрашни фарқлаш қабул қилинган. Умумий титраш одамни бутун организмига таянч сирти орқали — ўтиргич, пол орқали таъсир қилади. Маҳаллий титраш одамнинг танасининг алоҳида қисмларига таъсир қилади. Титраш ҳам абсолют, ҳам нисбий параметрлар ёрдамида ўлчаниши мумкин. Титрашни ўлчаш учун абсолют параметрларга титраш силжиши, титраш тезлиги, титраш тезланиши киради. Умумий титрашни учта категорияси мавжуд: транспортли, транспорт-технологик, технологик. Технологик титраш ўз навбатида тўртта турга бўлинади:

ишлаб чиқариш хоналарини доимий иш жойларида, марказий бошқарув постларида ва б.қ.;

судларни хизмат хоналари иш жойларида;

омборлар иш жойларида, маиший ва бошқа ишлаб чиқариш хоналарида;

завод бошқаруви, конструкторлик бюроси, лабороторияларда, ўқув пунктларида, ҳисоблаш марказларида, конторалар ва бошқа ақлий меҳнат хоналаридаги иш жойларида.

Умумий титрашни ўлчаш нуқталари иш жойларида (ёки хизмат кўрсатиш иш зоналарида), ўзиюрар ва транспорт-технология машиналари учун эса — иш майдончалари ва ҳайдовчи ва персонал ўтиргичларида танланади. Ускунани (машинани) намунавий технологиявий ишлаш тартибида ўлчаш ўтказилади. Титрайдиган қўл машиналарида умумий ишлаш вақти сменанинг 2/3 қисмидан ошмаслиги керак. Бунда титрашни бир марталик таъсирининг давомийлиги, ушбу операцияга кирадиган кичик танаффуслар ҳам ҳисобга олиниб, 20 минутдан ошмасли керак. Титраш асбоби билан ишлаганда, қўл билан ушлаб туриладиган ускунани массаси 10 кг дан, босиш кучи эса 196 Н дан ошмаслиги керак.

Машина ва ускуналарни титраши билан курашишни асосий методлари қуйидагилар:

қўзғатиш манбасига таъсир этиб титрашни камайтириш (қўзғатувчи кучларни камайтириш ёки бартараф қилиш);

резонанс тартибидан тебранувчан системани массасини ва қаттиқлигини рационал танлаш йўли билан (ёхуд системани массаси ёки қаттиқлигини ўзгартириш, ёхуд лойиҳалаш босқичида — янги тартибни киритиш билан) чиқариш;

титрашни демпфирлаш — механик фаол тебранаётган конструктив элементларини кўпайтириш диссипатив кучларни резонансга яқин частоталар билан тебранишларда кўпайтириш йўли билан бажарилади;

Диссипатив кучлар — бу кучлар, механик системаларда пайдо бўлади, уларни тўлиқ энергияси ҳаракатланганда бошқа тур энергияга ўтиб йўқолади. Диссипатив системага мисол — сирпаниш мажудлигида бошқа жисмни сиртида ҳаракатланаётган жисм. (виброқоплама- материалларни шилимшиқлиги).

тебранишни динамик тўхтатиш (қўшимча реактив импеденси);

конструктив элементлар ва қурилиш конструкцияларини ўзгартириш (системани қаттиқлигини ошириш — қаттиқлик қиррасини киритиш);

титрашни изоляцилаш — қўзғатиш манбасидан ҳимояланаётган объектга улар орасига жойлашган ускуналар ёрдамида тебранишни узатишни камайтириш;

титрашни фаол ҳимоялаш.

Титраш — бу эластик боғланишли тизимни механик тебранма ҳаракати. Титрашни одамга узатилиш услуби бўйича (титраш манбаси билан туташиш тавсифи бўйича) шартли равишда маҳаллий (локал) титрашни ишловчини қўлларига узатувчи, ва умумий титрашни таянч сирт орқали бутун танага узатувчига бўлинади. Умумий титраш гигиеник нормалаштириш амалиётида иш жойларини титраши каби белгиланади. Ишлаб чиқариш шароитларида кўпчиллик ҳолларда маҳаллий ва умумий титрашнинг биргаликдаги таъсири кузатилади. Юқори даражадаги титрашни одам организмига давомли таъсири вақтидан олдин толиқишга, иш унумдорлигини пасайишига, касалланишни ошишига ва касбий патологияни -титраш касаллигини вужудга келишига олиб келади.

Ишлаб чиқариш титраши ўзининг физикавий тавсифи бўйича мураккаб синфланишга эга. Вақт бўйича тавсифномаси бўйича ўзгармас титраш қаралади ва унинг учун титраш тезлигининг қиймати 1 минутдан кам бўлмаган кузатиш вақтида 2 мартадан (6 дБ) кўп ўзгармайди. Ўзгармас бўлмаган титраш ўз навбатида қуйидагиларга бўлинади:

титраш тезлиги даражаси вақт бўйича узликсиз ўзгарадиган вақт бўйича тебранувчан;

танаффусли, операторни титраш билан туташиб ишлаш жараёнида узилади, бунда туташиш вақти 1 с дан кўпни ташкил қилади;

импульсли, бир ёки бир неча титраш таъсиридан (масалан, уришдан) ташкил топган, ҳар бирининг давомийлиги, таъсир частотаси 5 Гц дан кам бўлганда, 1 с кам бўлади.

Локал ишлаб чиқариш титрашининг манбаълари урадиган, уриб-айлантирадиган ва айлантирадиган пневматик ёки электр юритмали механизациялаштирилган қўл машиналари бўлади. Урадиган таъсирли машиналар титраш принципига асосланган. Уларга қопқоқли, кесувчи, қайтарувчи болғалар, пневмозичлагичлар киради. Уриб-айлантириб таъсир қиладиган машиналарга пневматик ва электр перфораторлар киради. Айлантириш таъсирига асосланган машиналарга силлиқлаш, пармалаш машиналари, электр ва бензин моторли арралар киради. Шунингдек, маҳаллий титраш чархлаш, эговлаш, силлиқлаш, полларни жилолаш ишларида ҳам бўлиши мумкин. Ундан ташқари, буюмларни қўлда узатадиган муқим датгоҳларда бажариладиган ҳамда двигателсиз қўл машиналарида ишлаганда, масалан, учлаштириш (рихтовкалаш) ишларини бажаришда ҳам маҳаллий титраш вужудга келади.

Титрашдан одамни ҳимоялашни энг таъсирли воситаси унинг титраётган ускунага бевосита тегишини (контактини) бартараф қилиш. Бунга масофадан бошқариш, саноат роботларини қўллаб, автоматлаштириш ва технологик ускуналарни алмаштириб эришилади. Механизациялаштирилган қўл машиналари титрашини ёқимсиз таъсирини операторга камайтиришга техник ечимлар: титраш суръатини бевосита унинг манбасида камайтириб (конструктив ўзгатиришларни амалга ошириб; ташқи титрашдан ҳимоялаш воситалари, титраш манбаси билан оператор қўллари орасига жойлаштирилган эластик демпфирлайдиган материаллар ва қурилмалар қўллаб) эришилади.

Тадбирлар комплексида меҳнат ва дам олишнинг илмий асосланган тартиби муҳим ўрин тутади. Масалан, титраш билан умумий контакт вақти иш сменаси давомийлигининг 2/3 қисмидан ошмаслиги керак; фаол дам олиш учун иккита регламентланган танаффус ўрнатиш, физиопрофилактика муложаларини ўтказиш, махсус комплекс бўйича ишлаб чиқариш гимнастикасини ўтказиш тавсия қилинади. Маҳаллий ва умумий титрашни ёқимсиз таъсирини олдини олиш учун ишловчилар шахсий ҳимоя воситалар: қўлқоплар ёки перчаткалар, махсус оёқ кийимлардан фойдаланишлари керак. Корхоналарда санитар-эпидемология назорати, тиббиёт муассасалари ва меҳнатни мухофаза қилиш хизматлари иштирокида таъсир этувчи титрашни тавсифи ва ишлаб чиқариш муҳитининг унинг келтириб чиқариш омиллари ҳисобга олиниб тиббий-биологиявий профилактика тадбирлари муайян комплекси ишлаб чиқилиши керак.

3.4. Электр токи, параметрлари, хавф манбалари, одамга таъсири. Электр токи таъсиридан ҳимоялаш

Одам организмига электр токининг иссиқлиги таъсирида организмнинг тўқималари ва биологияли муҳити қизийди, бу бутун организмни қизишига олиб келади, натижада организмдаги алмашиниш жараёнларини бузилиши ва унга боғлиқ нормадан четланишлар вужудга келади. Электролитик таъсирда қонни, плазмаларни ва организмни бошқа физиологик эритмаларини ажралиши содир бўлади, бундан сўнг улар ўз фаолиятларини бажара олмайдилар. Биологиявий таъсир асаб толаларини ва бошқа органларни ғижинишига ва қўзғатилишига олиб келади.

Электр токи билан шикастланишнинг иккита тури: электрдан жароҳатланишлар ва ток уришлар фарқланади. Электрдан жароҳатланишларга қуйидагилар киради:

электрдан куйиш — электр токи тегиш нуқтасига иссиқлик таъсири натижаси;

электр белгиланиши — терини ўзига хос шикастланиши, юқори қатламни қаттиқлашиши ва жонсизланиши;

терини металлашуви — терига кичик металл заррачаларининг кириб жойлашиши;

электрофтальпия — электр ёйини ультрабинафша нурланиши таъсиридан кўз ташқи қаватини шамоллаши;

механик шикастланиш, ток таъсири остида мускулларнинг мажбурий қисқаришидан пайдо бўлади.

Организмни электр токи билан шикастланиши оқибатида тирик тўқималарни қўзғатилиши мускулларни сесканишли қисқариши билан ўтишига электр уриши дейилади. Содир бўлиш оқибатига боғлиқ ҳолатда электр уриши тўрт даражага бўлинади: I — ҳушни йўқотишсиз мускулларни сесканишли қисқариши; II — ҳушсиз мускулларни сесканишли қисқариши, лекин нафас олиш ва юрак ишлаши давом этади; III — ҳушни йўқотиш ва юрак фаолияти ёки нафас олиш бузилади; IY — клиник ўлим ҳолати.

Электр токи билан шикастланиш оғирлиги кўпчиллик омилларга: ток кучи, одам танасининг электр қаршилиги, тана орқали ток ўтишининг давомийлиги, ток тури ва частотаси, одамни шахсий хусусиятлари, атроф муҳит шароитларига боғлиқ. Одамни у ёки бу даражадаги шикастланишини аниқловчи асосий омил — ток кучи бўлади. Унинг одамга таъсирини тавсифлаш учун учта мезон ўрнатилган: сезиладиган порог токи — сезиладиган сескантириш келтириб чиқарадиган токнинг энг кам қиймати; қўйиб юбормайдиган порог токи — мускулларни сесканишли қисқаришини келтириб чиқарадиган, шикастланувчи ўзи озод бўла олмайдиган токнинг қиймати; фибриляция порог токи — юрак фибриляциясини келтириб чиқарадиган токнинг қиймати. Юрак мускуллари толаларини хаотик ва турли вақтлардаги қисқаришидан, унинг ишлашини тўлиқ бузилишига фибриляция дейилади.

Жароҳат оқибати одам танаси қаршилигига боғлиқ бўлади. Энг кўп қаршиликка жонсиз кератинлашган ҳужайралардан тузилган терини устки қатлами эга бўлади. Танани умумий қаршилиги терини устки қатламини қаршилиги эвазига етарлича катта бўлади, лекин бу қатлам шикастланиши билан — унинг қиймати тезда камаяди.

Токнинг таъсирини давомийлигини узоқлиги жароҳат оқибатини деярли белгилайди, чунки вақт ўтиши билан одам терисини қаршилиги тез камаяди, юракни жароҳат олиш эҳтимоли кўпаяди ва бошқа салбий оқибатлар вужудга келади. Токнинг юрак, ўпка ва бош мия орқали ўтиши жуда хавфли бўлади. Жароҳатланиш даражаси ток тури ва частотасига ҳам боғлиқ бўлади. Частотаси 20—1000 Гц бўлган ўзгарувчан ток энг хавфли бўлади. Кучланиш 300 В гача ўзгарувчан ток ўзгармас токдан хавфлироқ. Катта кучланишларда ўзгармас ток хавфлироқдир.

Одамнинг электр токи билан жароҳатланиши қуйидаги ҳолларда бўлиши мумкин:

ердан изоляцияланмаган одамни кучланиш остида бўлган электрускуналарни ток ўтказувчан қисмларига тегиб кетиши;

ердан изоляцияланмаган одамни кучланиш остидаги электрускуналарни изоляцияланмаган ток ўтказувчан қисмларига хавфли масофага яқинлашуви;

ердан изоляцияланмаган одамни электрускуналарни кучланиш остидаги корпусига туташишидан кучланиш остида қолган ток ўтказмайдиган металл қисмларига, тегиб кетиши;

одамни ток тарқалиш майдонининг турли потенциаллари остида бўлган ерни (полни) иккита нуқтаси билан уланиши («қадам кучланиши»);

яшин уриши;

электр ёйининг таъсири;

кучланиш остида қолган бошқа одамни қутқариши.

Электрускуналарни ва хоналарни электрхавфсизлиги бўйича синфланиши.

Электрускуналари деганда электр энергиясини ишлаб чиқариш, узатиш, тарқатиш ва ўзгартириш учун мўлжалланган машиналар, аппаратлар, линиялар ва қўшимча ускуналар (улар ўрнатилган хоналар билан) тўплами тушунилади. Улар 1000 В гача ва 1000 В дан юқори кучланишли электрускуналарга бўлинади, уларнинг иккаласи ҳам изоляцияланган ва ерлатилган нейтраллар билан эксплуатация қилиниши мумкин. Изоляцияланган нейтрал деб ерлатиш қурилмасига уланмаган ёки унга сигналлаш, ҳимоя, назорат ва ш.ў. приборлар орқали уланган трансформатор ёки генераторнинг нейтралига айтилади. Агар нейтрал ерлатиш қурилмасига бевосита ёки кичик қаршилик орқали уланган бўлса у ерлатилган дейилади.

Одамни электр токи билан жароҳатланиш хавфини кўпайтирадиган ёки камайтирадиган шароитларга боғлиқ равишда барча хоналар хавфи юқори хоналар, жуда хавфли ва хавфи юқори бўлмаган хоналарга бўлинади. Хавфи юқори хоналарга намлиги юқори (75% дан кўп) ёки юқори ҳароратли (35о дан баланд) хоналар киради. Ток ўтказувчан чанглар ва поллари бўлган, шунингдек бир пайтнинг ўзида ер ва электрускунани металл корпуси билан боғланган элементларга тегиш имконияти бўлган хоналар хавфи юқори синфга қарайди. Нисбий намлиги юқори (100% га яқин), кимёвий фаол муҳитли ёки бир пайтнинг ўзида хавфи юқори хоналарга мос икки ва ундан кўп шароитлари бўлган хоналар жуда хавфли дейилади. Хавфи юқори бўлмаган хоналарда барча кўрсатилган шароитлар бўлмайди.

Электрускуналар фойдаланилаётган барча жойларда электр токи билан жароҳатланиш хавфи мавжуд бўлади, шунинг учун хавфи юқори бўлмаган хоналарни хавфсиз хоналарга киритиш мумкин эмас.

Ҳаёт фаолиятини хавфсизлигини таъминлаш учун электрускуналарга хизмат кўрсатиш ва ишончли ишлатишда электрускуналарни техник эксплуатация қилиш қоидалари ва электржароҳатидан ҳимояланиш бўйича чораларга аниқ риоя қилиш керак. Шундай йўналишлардан бири хавфсиз — 12 ёки 36 В кучланишни қўллаш бўлади. Уни олиниши учун 220 ёки 380 В стандарт кучланишли электр занжирига уланадиган пасайтирувчи трансформаторлардан фойдаланилади. Одамни электр токи билан шикастланиш хавфини камайтириш мақсадида 42 В дан кўп бўлмаган кичик номинал кучланишдан фойдаланилади. У электрлаштирилган қўл асбоблари, кўчма ёритгичлар ва хавфи юқори хоналар ва жуда хавфли хоналарда маҳаллий ёритишда электр манбаси сифатида қўлланилади. Лекин, шу паст кучланиш ҳам хавфсизликни кафолатламайди, шунинг учун бошқа ҳимоя воситалари ҳам қўлланилиши керак бўлади.

Электрхавфсизлиги бўйича электр ускуналар кучланиш бўйича: 1 кВ ва унгача, 1 кВ дан юқори, шунингдек 42 В дан кўп бўлмаган паст кучланишли ускуналарга бўлинади. Одамни бехосдан электрускуналарни ток ўтказувчан қисмларига тегиб кетишидан ҳимоялаш учун хавфли ускуна ёки очиқ ток ўтказувчан шиналарнинг бевосита яқинида жойлаштирилган кўчма шитлар кўринишидаги тўсиқлардан, деворчалар ва экранлардан фойдаланилади. Тўсиқ (чегаралагич) ишловчини назоратсиз силжишига халақит беради ва унинг хавфли зонага ўтишини бартараф қилади.

Бехосдан электрдан шикастланишнинг олдини олишнинг бошқа усули хавфли ва ҳимояланмаган электр ўтказгичларни хонани одам етмайдиган баландлигида жойлаштириш. Кўпчиллик ҳолларда ҳимояловчи тўсиқларни сигналлаштириш ва тўсқичлантириш воситалари билан биргаликда қўллайдилар. Товуш, ёритиш ва рангли сигналлаш воситалари персоналнинг кўриш ва эшитиш зонасида ўрнатилади. Тўсқичлантириш қурилмаларининг конструкцияси хавфли зона йўлини тўсишни ва электр аппаратлар ва ускуналарга маълум тартибда боришни таъминлайди, буни бузиш ёки риоя қилмаслик ҳимояланаётган участкада кучланишни автоматик тарзда ўчиришга (тўсқичлантириш-блокировка) олиб келади.

Бехосдан тегиб кетишдан ҳимоялаш учун электрускуналарни ток ўтказувчан қисмлари ва деталларини изоляциялаш муҳим ўрин тутади. Изоляцияни қаршилиги электр занжири кучланишига боғлиқ бўлади. 1 Кв дан кам кучланишли занжирларда унинг қиймати 0,5 МОм дан кам бўлмаслиги керак. Ишчи, иккиланган ва кучайтирилган ишчи изоляциялар фарқланади. Приборлар ва электр қурилмалар доимо ишчи изоляцияга эга, у уларни нормал фаолият юритишини таъминлайди ва электр токидан шикастланишни ҳимоялайди. Ускуналарни ишончлилиги ва электрхавфсизлигини таъминлаш учун, ишчи ва қўшимчадан таркиб топган, иккиланган изоляциядан фойдаланилади. Иккиланган изоляциянинг қаршилиги 5 МОм дан кам бўлмаслиги, бу ишчи қаршиликдан 10 марта кўпни ташкил қилади. Баъзи бир муҳим электрқурилмаларда, иккиланган изоляцияли ҳимоя даражаси кучайтирилиб таъминланадиган, ишчи изоляция қўлланилади.

Одамларни электрускуналарни, изоляцияси шикастланиши натижасида, кучланиш остида қолиши мумкин бўлган, металл ток ўтказмайдиган қисмларига тегиши оқибатида, электр токидан шикастланишидан ҳимоялаш учун ҳимояловчи ерлатиш ёки нуллатиш қўлланилади.

Ҳимояловчи ерлатиш деб электрускуналарни металл корпусини олдиндан ер ёки унинг эквиваленти (ерда жойлашган сув ўтказгич қувурлари, темирбетон балкалари) билан электрли боғланишига айтилади. Бундай боғланишнинг электр қаршилиги минимал бўлиши керак (1000 В гача кучланишли электр занжирлари учун 4 Ом дан кўп бўлмаслиги ва бошқалари учун 10 Ом дан кўп бўлмаслиги керак). Бунда электрускунани корпуси ва унга хизмат кўрсатувчи персонал, изоляцияни тешилиши ва фазани корпусга туташувида ҳам, бир-бирига тенг, нольга яқин потенциалда туриб қолади.

Икки турдаги ерлатиш фарқланади: чиқариладиган ва контурли. Чиқариладиган ерлатишда унинг ерлатгичи (ер билан бевосита туташган ерлатувчи қурилмани элементи) электрускуна ўрнатилган майдончани ташқарисига чиқарилган. Бундай усулдан механика ва йиғув цехлари ускуналарини ерлатишда фойдаланилади. Контурли ерлатиш ҳимояланаётган ускунали майдончани контури бўйича жойлашган бир неча боғланган ерлатувчилардан тузилган бўлади. Бундай турдаги ерлатиш 1000 В дан юқори кучланишли ускуналарда қўлланилади. Нулланиш — электрускунани (одатий тартибда кучланиш остида бўлмайди, лекин электр манбасини ерлатилган нулли сими билан унга тушиб қолиши мумкин) металл қисмларини олдиндан ноль ҳимоя сими ёрдамида электр боғланиши. Ҳимоявий ерлатиш ва нулланишни ўзгарувчан токли 380 В номинал кучланишида ва ундан кўп кучланишда барча ҳолларда қўллаш керак.

Хавфи юқори ва жуда хавфли ишларни бажаришда кичик кучланишдан бошлаб, портлаши хавфли хоналарда эса — кучланишни қийматидан қатъий назар ҳимоявий ерлатиш ва нулланиш бажарилади. Нулланиш занжирида ҳимояловчи нуллагич ва ишчи ўтказгичлар фарқланади. Ҳимояловчи нуллагич ўтказгич деб, электр энергиясини истеъмолчисини (қабул қилувчисини) нулланувчи қисмини, ток манбаини ерлатилган нейтрали билан боғловчи ўтказгичга айтилади.

Нолли иш ўтказгичини электр қабул қилувчиларни ток билан таъминлаш учун қўллашади ва уни ҳам ерлатилган нейтраль билан фақат сақлагич орқали боғлашади. Ишчи нолли ўтказгични ҳимояловчи нолли ўтказгич сифатида фойдаланиш мумкин эмас, чунки сақлагич куйганда барча унга уланган корпуслар фаза кучланиши остида қолиши мумкин. Ҳимоявий ўчиргич қурилмаларига, ток билан шикастланиш хавфи туғилганда, электрускуналарни автоматик ўчиришни таъминлайдиган приборлар киради. Улар датчиклардан, ўзгартирувчилардан ва бажарувчи органлардан ташкил топган. Ерга нисбатан корпус кучланиши ўзгаришини ва авария ҳолатларида фазалар силжишини бартараф этувчи қурилмалар ҳам ишлаб чиқилган.

Изоляцияловчи ҳимоя воситалари, кучланиш остида турган электрускуналар қисмларидан, одамни изоляция қилишга мўлжалланган. Асосий ва қўшимча изоляцияловчи воситалар фарқланади. 1000 в гача кучланишли электрускуналарга хизмат кўрсатиш учун асосий изоляцияловчи воситалар сифатида: изоляцияловчи штангалар, изоляцияловчи ва ўлчовчи клешлар (қисқичлар), кучланиш кўрсаткичлари, диэлектрик перчаткалар, изоляцияловчи дастали чилангарлик-монтаж асбоблари, кучланиш остида таъмирлаш ишларини бажариш учун воситалар (изоляцияловчи нарвонлар, майдончалар ва б.қ.) хизмат қилади.

Қўшимча изоляцияловчи воситаларга: диэлектрик калишлар, гиламчалар ва изоляцияловчи тагликлар киради. Барча изоляцияловчи ҳимоя воситалари, вақтинчалик ерлатиш учун қўйишга мўлжалланган штангалар, гиламчалар ва тагликлардан ташқари, тайёрлангандан сўнг электр синовидан ва эксплуатация жараёнида даврий синовлардан ўтказилиши керак.

Электр хавфсизлиги бўйича кўриб чиқилган фаолиятлар йўналишлари жамоа ва шахсий ҳимоя воситаларини мажмуали қўллаш билан амалга оширилиши керак. Ҳаракатдаги электрускуналарга хизмат кўрсатиш бўйича ишларга 18 ёшдан кичик бўлмаган, дастлабки тиббий кўрикда ўтган ва тиббий қарама-қарши кўрсаткичларга эга бўлмаган шахсларга рухсат этилади. Ишлаш жараёнида электрускуналарда банд бўлган персонал икки йилда бир марта тиббий кўрикдан ўтиши керак. Электрускуналарга хизмат кўрсатишга, уларда таъмирлаш монтаж ва созлаш ишларига рухсат этилган шахслар йўл-йўриқдан ўтиши ва меҳнат хавфсизлиги методларига ўқитилиши, хавфсизлик қоидалари ва йўриқномалардан билимлари текширилиши керак. Улар хавфсизлик қоидалари бўйича, техник эксплуатация қилиш ва хавфсизлик қоидалари бўйича талабларга мос тарзда тақдим этилган, тегишли малака гуруҳига эга бўлиши керак.

3.5. Статик электрлаш, хавфли ва зарарли омиллари, ҳимояси

Корхоналарда диэлектрли хоссаларга эга моддалар ва материаллар кенг қўлланилади, бу эса статик электр зарядларини вужудга келишига олиб келади. Статик электрлаш иккита диэлектрикларни бир-бирига ёки диэлектрикларни металларга ишқаланиши (бир-бирига тегиш ёки ажралиши) натижасида ҳосил бўлади. Бунда ишқаланаётган моддаларда электр зарядлари тўпланиши мумкин, улар агар жисм электр ўтказгич ва ерлатилган бўлса, ерга осон ўтади. Диэлектрикларда электр зарядлар узоқ вақт ушлаб турилади, шунинг учун улар статик электрлаш номини олишган. Электр зарядларни моддаларда пайдо бўлиш ва жамланиш жараёни электрланиш дейилади.

Статик электрланиш ҳодисаси қуйидаги ҳолларда кузатилади:

суюқликлар оқимида ва улар сачраганда;

газ ва буғ оқимида;

иккита турли хил қаттиқ жисмларни бир-бирига тегизиб узоқлаштирилганда (контакт- туташув электрланиши).

Статик электрланишни зарядсизланиши диэлектрик ёки ўтказгични сиртида, зарядларни тўпланиши билан боғлиқ, электрстатик майдон кучланганлиги критик қийматига эга бўлганда содир бўлади. Электр статик майдон таъсири остида ишлаётган одамларда турли хил эътирозлар учрайди: ғашланиш-ғижиниш, бош оғриғи, уйқуни бузилиши, иштаҳани камайиши ва б. қ. Электрстатик майдонлар кучланганлигининг рухсатли даражаси иш жойларида туриш вақтига кўра ўрнатилади. Бир соат ичида электрстатик майдон кучланганлигининг чегаравий рухсатли даражаси 60 кВ/м га тенг ўрнатилади. Электрстатик майдон кучланганлиги 20 кВ/м дан кам бўлганда электрстатик майдонда туриш вақти давомийлиги регламентланмайди. 20 дан 60 кВ/м гача персонални электрстатик майдонда ҳимоя воситаларисиз туриш вақти давомийлиги иш жойини кучланганлигига боғлиқ бўлади. Статик электрланишдан ҳимояланиш чоралари статик электрланиш зарядларини пайдо бўлиши ва тўпланишини олдини олишга, зарядларни тарқалиш шароитларини яратишга ва уларни зарарли таъсири хавфини бартараф қилишга йўналтирилган. Асосий ҳимоя чораларига қуйидагилар киради:

ускуналарни электр ўтказувчан қисмларида зарядларни тўпланишига йўл қуймаслик, бунга зарядлар пайдо бўладиган ускуналар ва коммуникацияларни (аппаратлар, резервуарлар, қувур ўтказгичлар, транспортерлар, қуйиш ва тўкиш қурилмаларини) ерлатиш;

қайта ишланаётган моддалар электр қаршилигини камайтириш;

статик электрлаш зарядлари суръатини камайтириш, бунга тегишли тарзда моддаларни сачраши, майдаланиши ва чангланишини истисно қиладиган моддаларни ҳаракатланиш тезликларини танлаш, электрстатик зарядларни ўтказиш, ишқаланиш сиртини танлаш, ёнувчан газлар ва суюқликларни қўшимчалардан тозалаш эвазига эришилади.

Тўпланган статик электрлаш зарядларини одамлардан олиш электр зарядсизланишни бартараф этади. Бу эса ўз навбатида портлаш- ва ёнғин хавфи бор аралашмаларни портламаслиги ва ёнмаслигига сабаб бўлади, шунингдек статик электрланишнинг одамларга зарарли таъсири бартараф этилади. Асосий ҳимоя чоралари қуйидагилар: электрўтказувчан поллар ёки ерлатиш зоналарини, қатламларини ва иш майдончаларини қуриш; эшиклар дасталарини, нарвонлар ушлагичларини, приборлар, машиналар ва аппаратлар дасталарини ерлатиш; ишловчиларни ток ўтказувчан оёқ кийим, антисептик халатлар билан таъминлаш.

Барча объектларда статик электрланишга қарши асосий восита ерлатиш қурилмаларини қўлланилиши бўлади. Ерлатишни ишончлилигини кафолатлаш учун ерлатиш қурилмасини қаршилиги 100 Ом дан кўп бўлмаслиги керак. Ёнувчан суюқликлар ва моддалар билан идишларни ташиш учун қўлланиладиган аравачалар ва электркаралар металл ерлатувчи занжирчалар ёки антистатик тасма билан жиҳозланиши керак. Бочкалар, канистралар ва бидонлар ерлатилган металл лист устига жойлаштирилиб ёқилғи билан тўлдирилади.

3.6. Электр магнит майдони, синфланиши, таъсир қилиш манбаълари, нормалаштириш

Атмосфера электри, Қуёш ва галактикалар радионурланиши, Ернинг электр ва магнит майдони, сунъий манбаълар (магнетрон генераторлар), генераторни алоҳида қисмларини бириктирувчи фидер линиялари, тўлқин ўтказгич трактлар фланцли бирикмалари ва тўлқин ўтказгичларни очиқ четлари, кучланиши 1000 В гача электрузатиш линиялари, ҳимоя қурилмалари, автомат приборлар, саноат частотаси манбаларини бириктирувчи шиналар электр магнити майдонлари манбалари бўлади. Ўзгармас магнит майдонлари манбаларига магнитлар, соленоидлар, яримдаврий турли импульс қурилмалари, қуйма металлкерамика магнитлари киради.

Электр магнити майдони — ўзгарувчан электр ва магнит майдонлари тўплами. Тўлқин узунлигига боғлиқ ҳолда бутун оралиқ кичик оралиқларга бўлинган: юқори тўлқинли (10 км дан кўп), узун тўлқинли (10 км — 1 км), ўрта тўлқинли (1 км — 100 м), қисқа тўлқинли (100 м — 10 м), ультрақисқа тўлқинли (10 м — 1 мм). Оралиқлар орасида суръатли ўтишлар йўқ, улар баъзан бир-бирини ёпади, улар орасидаги чегара шартли. Электр магнити майдонининг одамга таъсири майдоннинг кучланганлигини қийматига, энергия оқимига, тебраниш частотасига, одам танасининг периметрига боғлиқ бўлади. Электрмагнит майдони одамга қуйидагича таъсир қилади: электр майдонида одамни танасининг атомлари ва молекулалари, (одам танаси шулардан тузилган) қутбланади, бунда қутбланган молекулалар, электролитда (тўқималар суюқликлари ва қон) электр магнити майдонининг тарқалиши бўйича йўналади.

Ўзгарувчан электр майдони диэлектригини қутбланиши ҳисобига одам танаси тўқималарини қизиши келтириб чиқарилади. Майдон кучланганлиги ва таъсир вақти қанча катта бўлса, бу ҳодисада қизиш шунча кучли бўлади. Ортиқча иссиқлик нормал чегарасигача терморостлаш механизмида юкланишни ошириш йўли билан ҳайдалади. Бироқ 10 мВт/см2 иссиқлик пороги дейиладиган энергия зичлигидан бошлаб, танани ҳарорати ошади, бу унга зарар келтиради. Электр магнити майдони майдон суръатлилиги иссиқлик порогидан кичик бўлганда одамни тўқималарига биологик таъсир ўтказади. Ўзгармас магнит майдонларининг таъсири кучланганлик ва таъсир вақтига боғлиқ бўлади. Кучланганлик рухсатли чегарадан ошганда асаб, юрак-қон томирлари тизимларини, нафас олиш, овқат ҳазм қилиш органларини ва қонни биокимёвий кўрсаткичларини бузилиши содир бўлади. Саноат частотали электрмагнити майдонининг биологик таъсирини тавсифловчи асосий параметри электр майдонининг кучланганлиги бўлади. Майдоннинг магнитли таркиби одам организмига сезиларли таъсир ўтказмайди.

Саноат частотали электр майдонининг манбаъси ҳаракатдаги электрускуналарнинг ток ўтказучан қисмлари (электр узатиш линиялари, индукторлар, термик қурилмалар конденсаторлари, фидер линиялари, генераторлар, трансформаторлар, электрмагнитлари, соленоидлар, яримдаврийли ёки конденсатор турли қурилмалар, қуйма ва металлкерамик магнитлар ва б.қ.) бўлади. Электр майдонининг одам организмига узоқ вақтли давомли таъсири асаб ва юрак-қон томирлари тизимининг функционал ҳолатини бузилишига олиб келиши мумкин. Бу юқори даражадаги толиқиш, бажарилаётган иш операцияларининг сифатини пасайиши, юрак олдидаги оғриқлар, қон босимининг ва юрак уришининг ўзгаришида ифодаланади.

Саноат частотали токлар электр майдонининг таъсиридан асосий турдаги жамоа ҳимоя воситаси экранлаштириш қурилмалари бўлади — персонални очиқ тарқатувчи қурилмалар ва электр узатишни ҳаво линияларида ҳимоялаш учун мўлжалланган электрускуналарни таркибий қисми. Экранлаштириш қурилмаси ускуналарни кўрикдан ўтказишда ва зудлик билан ўчириб-ёқишда, ишларни бажаришни кузатишда керак бўлади.

Экранлаштириш қурилмалари айвонлар, бостирмалар ёки ўртатўсиқлар кўринишида металл арқонлар, симчалар тўплами, тўрлар кўринишида қилинади. Худди шундай кўринишда кўчма экранлар ҳам электрускуналарга хизмат қилишда қўлланилади. Экранлаш қурилмалари коррозияга қарши қопламаланиши ва ерлатилиши керак.

Радиочастотали электр магнити майдони манбаълари қуйидагилар бўлади:

60 кГц — 3 МГц оралиғида — ускуналарни экранлаштирилмаган элементлари металлга индукцияли ишлов бериш учун (қаттиқлаш, куйдириш, эритиш, қалайлаш, пайвандлаш ва ш.ў.) ва бошқа материаллар, шунингдек радиоалоқа ва радиоэшиттиришда қўлланиладиган ускуналар ва приборлар;

3 МГц — 300 МГц оралиғида — радиоалоқа, радиоэшиттириш, телевидение, тиббиётда қўлланиладиган ускуналар ва приборларнинг экранлаштирилмаган элементлари, шунингдек диэлектрикларни қиздириш учун ускуналар (пластикатларни пайвандлаш, пластмассаларни қиздириш, ёғоч буюмларни клейлаш ва б.қ.);

300 МГц — 300 ГГц — радиолакация, радиоастрономия, радиоспектроскопия, физиотерапияда ва б.қ. қўлланиладиган ускуналар ва приборларнинг экранлаштирилмаган элементлари.

Барча оралиқдаги радиотўлқинларнинг таъсиридан одам марказий асаб ва юрак-қон томирлари тизимларининг нормал ҳолатидан четланиши характерлидир. Персоналдаги субъектив ҳиссиётларга — тез-тез бош оғриши, уйқусираш ёки умумий уйқусизлик, толиқиш, кучсизлик, юқори даражада терлаш, хотирани пасайиши, бўшанглик, бош айланиши, кўз олди қороғилашуви, сабабсиз безовталик, қўрқиш ва б.қ. киради.

Электромагнит тўлқинлари манбаълари билан хавфсиз ишлашни таъминлаш учун персонални ишлаш жойларида ва бўлиши мумкин бўлган жойларида ҳақиқий нормалаштириладиган параметрларни систематик назоратини олиб борадилар. Тасдиқланган методика бўйича электр ва магнит майдонларининг кучланганлиги ҳамда энергия оқими зичлиги ўлчаниб назорат амалга оширилади. Агар иш шароитлари нормалар талабини қониқтирмаса, радиотўлқинлар таъсиридан персонални ҳимоялаш барча иш турларида қўлланилади. Бу ҳимоя қуйидаги усуллар ва воситалар билан амалга оширилади:

электрмагнит тўлқини энергияси оқими зичлиги ва кучланганлигини пасайтирувчи қувватни келишилган юкламалари ва сўндиргичларини қўллаш;

иш жойини ва нурлатиш манбаъсини экранлаштириш;

ишлаш хоналарида ускуналарни рационал жойлаштириш;

ускуналарни рационал ишлаш тартибини ва персонални меҳнат тартибини танлаш;

огоҳлантириш ҳимоя воситаларини қўллаш.

Электрмагнити нурланишлари таъсиридан самарали ҳимоя воситаси нурланиш манбаъси ва иш жойини электрмагнити энергиясини сўндирувчи ёки қайтарувчи экранлар ёрдамида экранлаштириш бўлади.

Қайтарувчи экранларни асосан қочувчан — паразит нурланишлардан (жуда юқори тўлқинли узатиш линиялари занжирларидаги ток қочишларидан, магнетронларни катодли чиқишларидан ва б.қ.) ҳимоялаш учун қўллашади. Бошқа ҳолатларда, қоидага кўра, ютувчи экранлар қўлланилади. Қайтарувчи экранларни тайёрлаш учун электрўтказувчанлиги юқори материаллар фойдаланилади, масалан металлар (тўлиқ (яхлит) деворлар кўринишидаги) ёки металл асосли пахтали матолар ишлатилади.

Яхлит метал экранлар энг самарали ва 0,01 мм қалинликда электр майдонини тахминан 50 дБ (100000 марта) пасайишини таъминлайди. Ютувчи экранларни тайёрлаш учун электрўтказувчанлиги ёмон материаллар қўлланилади. Ютувчи экранлар махсус таркибли тўлиқ конусли ёки ичи бўш тикилган прессланган резина листлари, шунингдек ғовак резинали пластиналари шаклидаги кабонил темир билан тўлдирилган ва метал тўр билан прессланган шаклда тайёрланади. Бу материаллар каркасга ёки нурланаётган ускуна сиртига клейланади.

3.7. Яшиндан ҳимоялаш

Яшин — бу узунлиги бир неча километр бўлган момақалдироқли булут ва ер ёки қандайдир ер усти иншооти орасида ривожланадиган электр заряди. Яшинни разряди лидерни ривожланиши билан, бир неча юз ампер ток билан, кучсиз ёритилаётган каналдан бошланади. Лидерни ҳаракатланиш йўналиши бўйича — булутдан пастга ёки ердаги иншоотдан тепага — яшинлар пастлашувчан ва баландлашувчанларга бўлинади.

Бино ва иншоотлар тўғридан-тўғри яшин уришидан, унинг иккиламчи асоратларидан, ер усти ва ер ости металл коммуникациялари орқали юқори потенциал олиб келинишидан ҳимоя қилиниши керак. Ташқаридаги ускуналарни тўғридан-тўғри яшин уришидан, унинг иккиламчи асоратларидан ҳимоя қилиш керак. Катта майдонли бинолар ичида (кенглиги 100 метрдан ортиқ) потенциалларни тенглаштириш бўйича тадбирлар бажарилиши керак. Умумий майдонининг 70% дан кўпроғини яшиндан ҳимоялаш керак бўлмаган хоналар ташкил қилганда ва бинони қолган қисмини яшиндан ҳимояланишни I, II ёки III категорияли хоналар ташкил қилса, фақат хоналар ичига киритиладиган коммуникциялар бўйича юқори потенциаллар содир этилишидан ҳимоялаш назарда тутилиши керак. Бунга коммуникацияларни электр ускуналарини ерлатиш тизимига ёки бинони темирбетон арматурасига улаш орқали эришилади. Худди шундай боғланиш ички коммуникациялар (ташқаридан киритилмайдиган) учун ҳам назарда тутилиши керак. Ҳар қандай категорияли бино ва иншоотларни тўғридан-тўғри яшин уришидан ҳимоя қилиш мақсадида табиий яшин қайтаргичлар сифатида мажуд баланд иншоотлардан (тутун қувурлари, сув босим миноралари, прожектор мачталари, электр узатиш ҳаво линиялари таянчлари ва б.қ.), шунингдек бошқа иншоотлар яшин қайтаргичларидан максимал фойдаланиш керак.

Агар бино ва иншоот табиий яшин қайтаргичлар ёки қўшни объектлар ҳимоя зонасига қисман бирикса, тўғридан-тўғри яшин уришидан объектнинг қолган бошқа ҳимояланмаган қисмини ҳимоялаш назарда тутилиши керак. Агар бино ёки иншоотни эксплатация қилиш жараёнида қўшни объектларни реконструкция ёки демонтаж қилиш бу ҳимояланмаган қисмни кўпайишига олиб келса, яшинни тўғридан-тўғри уришидан ҳимояни тегишли ўзгариши энг яқин момақалдироқ мавсуми бошлангунича бажарилиши керак; агар қўшни объектларнинг демонтажи ёки реконструкцияси момақалдироқ мавсуми мобайнида олиб брилса, шу вақтга бино ва иншоотни тўғридан-тўғри яшин урушидан ҳимояланмаган қисмини ҳимоялашни таъминлайдиган вақтинчалик тадбирлар назарда тутилиши керак. Яшиндан ҳимоялаш ерлатишлари сифатида, кучланиши 1 Кв гача бўлган электр узатгичлар ҳаво линиялари ноль симларидан ташқари, электрускуналарнинг барча тавсияланадиган ерлатишларини ишлатишга рухсат этилади.

Бинолар, иншоотлар, ташқи ускуналарни темир бетон фундаментлари, яшин қайтаргич таянчларини, қоидага кўра, яшин қайтаргичлар ерлатишлари сифатида, уларни арматураси бўйича узликсиз электр алоқа таъминланиш шартида ва уни пайвандлаш ёрдамида ўрнатилган деталларига уланганда фойдаланиш мумкин. Фундаментларни бундай фойдаланиши учун битумли ва битум-латекс қопламаси халақит қилмайди. Ўрта- ва кучли агрессив грунтларда, буларда темирбетонни коррозиядан ҳимоялаш эпоксид ва бошқа полимер қопламалар билан бажарилади, шунингдек грунтнинг намлиги 3% дан кам бўлганда темир бетон фундаментларини ерлатишлар сифатида фойдаланишга рухсат этилмайди. Сунъий ерлатишларни асфальт қопламалари остига ёки кам юрадиган жойларга жойлаштириш (газонларда, грунтли ўтиш ва пиёдалар юриш йўлларидан 5 м ёки ундан кўп масофада бўлиши) лозим. Яшин юқори хавф билан жароҳатлантирадиган кўп юриладиган очиқ майдончаларда (монументлар, телеминоралар ва шунга ўхшаш баландлиги 100 м дан баланд иншоотлар) потенциалларни тенглаштириш ток ўтказувчиларни ёки иншоотни арматурасини, унинг темир бетон фундаментига иншоотни асоси периметри бўйича, ҳар 25 м -дан кам бўлмаган масофада улаб бажарилади.

Момақалдироқлар даврида баланд бинолар ва иншоотларни қуришда уларни қуриш жараёнида баландлиги 20 м дан бошлаб яшин қайтариш бўйича қуйидаги вақтинчалик тадбирларни бажарилишини назарда тутиш керак. Қурилаётган объектнинг юқори белгиланган нуқтасида яшин ушлагичлар маҳкамланган бўлиши керак, улар металл конструкциялар ёки девор бўйламаси бўйича тушаётган ток қочирувчилар орқали ерлатувчиларга уланиб бирлаштирилиши керак. Яшин қайтаргичлар ҳимоя зонасига, қурилиш жараёнида одам бўлиши мумкин бўлган, барча ташқи майдончалар кириши керак. Яшиндан ҳимоялаш элементлари пайвандланиб ёки болтланиб бириктирилиши мумкин. Қурилаётган объектнинг баландлиги ошган сари яшин ушлагичларни юқорига силжитиб бориш керак. Баланд металл иншоотларни қуришда уларнинг асоси қурилиш бошланишида ерлатгичларга уланиб бириктирилиши керак. Яшин қайтариш бўйича қуриш ва тадбирлар қурилиш лойиҳаси ва графигига ёки бино ёхуд иншоотни реконструкциялашга шундай киритилган бўлиши керакки, бунда яшиндан ҳимоялашни бажарилиши асосий қурилиш-монтаж ишлари билан бир пайтда олиб борилиши керак. Бино ва иншоотларда яшиндан ҳимоялашни ўрнатиш, тугатиш ишларини бошланишида, портлаш хавфи мавжуд зоналарда — технологик ускуналарни комплекс синовлари бошланишигача, қабул қилиниши ва эксплуатацияга топширилиши керак.

Яшин қайтаргичларнинг энг содда икки тури: алоҳида турувчи стерженли ва трослиси амалда кенг қўлланилади. Стерженли яшин қайтаргич ингичка, учли металл стержень кўринишидаги электроддан ва умумий қаршилиги 10—20 ом дан ошмайдиган ерлатгичдан иборат. Тросли яшин қайтаргич эса электр узатиш линиялари устидан тортилган сим (трос) кўринишида ва умумий қаршилиги 10—20 ом дан ошмайдиган пухта ерга улагичдан иборат. Яшин қайтаргич ҳимоя қилинадиган объект устига ўрнатилади.

Яшин қайтаргичнинг ишлаш принципи тож разрядига (зарядсизланишига) асосланган. Атмосферада момақалдироқ бўлган вақтда ҳосил бўладиган кучли электр майдони яшин қайтаргичнинг учида тож разрядни вужудга келтиради. Бу разряд зарядларнинг бино олдида тўпланишига йўл қўймай, уларни ерга ўтказиб туради ва бинони яшин зарбларидан сақлайди. Якка стерженли яшин қайтаргичнинг ҳимоя зонаси (таъсир доираси) шакли бўйича чўққисида 450 бурчак ташкил этадиган конусга яқин бўлади. Бир тросли яшин қайтаргичда ҳимоя зонаси, трос ва унинг ости текислигидаги 450 ли проекциялари қирралар вазифасини ўтайдиган, уч қиррали призма шаклида бўлади.

Алоҳида турувчи яшин қайтаргичлар учун тўғридан-тўғри яшин уришидан ҳимоялаш ерлатгичини танлашда қуйидаги ерлатгичлар конструкциялари қўлланилиши етарли бўлади: а) бир (ва кўпроқ) темирбетонли узунлиги 2 метрдан кам бўлмаган остоёқлик ёки бир (ва кўпроқ) узунлиги 5 метрдан кам бўлмаган темирбетонли қозиқоёқ; б) бир (ва кўпроқ) ерга 5 метрдан кўп чуқур киритилган диаметри 0,25 м дан кам бўлмаган темир бетон таянч устуни; в) Ер билан таъсирланиш сирти майдони 10 м2 дан кам бўлмаган эркин шаклдаги темирбетон фундаменти; г) узунликлари 3 метрдан кам бўлмаган 3 ёки ундан кўп электродлардан тузилган, вертикал электродлар орасидаги масофа 5 м дан кам бўлмаган горизонтал электрод билан бирлаштирилган сунъий ерлатгич.

Ҳимояланаётган бино ёки иншоотни ер ости металл конструкцияларидан (шу жумладан, ҳар нарсага мўлжалланган электр кабеллари бўйича) юқори потенциал содир этилишини бартараф этиш учун яшинни тўғридан-тўғри уришидан ҳимоялаш ерлатгичлари бу коммуникациялардан имкон қадар, технологик талаблар бўйича йўл қўйиладиган, максимал масофага узоқлаштирилган бўлиши керак. Бино ва иншоотларда тўғридан-тўғри газ чиқариш ва нафас олиш қувурлари борлигида, атмосферага газлар, буғлар ва портлаш хавфи бор концентрацияли сузпенциялар эркин чиқиши учун, яшин қайтаргичлар ҳимоя зонасидаги қувур кесими устига, радиуси 5 м ли ярим шар билан чегараланган макон кириши керак.

Яшинни иккиламчи кўринишидан ҳимоялаш учун қуйидаги тадбирлар назарда тутилиши керак: а) ҳимояланаётган бинода турган барча ускуналар ва аппаратлар металл конструкциялари ва корпуслари электрускуналарни ерлатиш қурилмасига ёки бинони темирбетон фундаментига уланиши керак; б) бино ва иншоотлар ичида қувур ўтказгичлар ва бошқа узунликдаги металл конструкциялар орасида уларни бир-бирига 10 см дан кам масофага яқинлашувида ҳар 20 метрда диаметри 5 мм дан кам бўлмаган пўлат симдан ёки кесими 24 мм2 дан кам бўлмаган пўлат лентадан туташтиргич пайвандлаш ёки паяллаш, металл қобиқли кабеллер учун туташтиргич ҚМваҚ (Қурилиш меъёрлари ва қоидалари) -га биноан, эластик мис сим ўтказгичдан бажарилади. в) қувур ўтказгичлар элементлари ёки бошқа узун металл нарсалар уланганида, ҳар бир контактга 0,03 Ом дан кўп бўлмаган ўтиш қаршилиги таъминланиши лозим; кўрсатилган ўтиш қаршиликли контактни таъминлаш мумкин бўлмаганда, больтли бирикмалар ёрдамида пўлат туташтиргичлар ўрнатиш керак.

Ер ости металл коммуникациялар бўйича юқори потенциал содир бўлишидан (заносидан) ҳимоялаш (қувур ўтказгичлар, кабелларни ташқи металл қобиқлари ёки қувурлари) уларни бино ёки иншоотни киришидаги унинг темирбетон фундаментини арматурасига бирлаштириш йўли билан амалга оширилади, фундамент арматурасини ерлатгич сифатида қўллаш мумкин бўлмаганда — сунъий ерлатгичга уланади.

Ташқи ер усти металл коммуникациялар бўйича юқори потенциал содир этилишидан ҳимоялаш уларни бино ёки иншоотни киришида ва бу киришга яқин коммункицияни иккита таянчига ерлатиш йўли билан амалга оширилади. Ерлатгичлар сифатида бино ёки иншоотни темирбетон фундаментларидан ва ҳар бир таянчлардан фойдаланиш, бундай фойдаланиш мумкин бўлмаганда — сунъий ерлатгичлар қўлланилиши керак.

Кучланиши 1 кВ гача бўлган электр узатиш ҳаво линияларини, телефон, радио, сигнализация сетларини бинога киритилиши фақат узунлиги 50 м дан кам бўлмаган метал қобиқли кабеллар ёки метал қувурлар ичига ётқизилган кабеллар билан амалга оширилиши керак. Металлмас томли (кровлили) бино ва иншоотларни яшинни тўғридан-тўғри уришидан ҳимоялаш алоҳида турувчи ёки ҳимояланаётган объектда ўрнатилган, талаб қилинадиган ўлчамли зонасини ҳимоясини таъминловчи стерженли ёки троссли яшин қайтаргичлар билан бажарилиши керак. Объектда яшин қайтаргичлар ўрнатишда ҳар бир стерженли яшин ушловчига ёки троссли яшин ушловчининг ҳар бир устунига иккитадан кам бўлмаган ток қочиргичлар таъминланган бўлиши керак.

Томни қиялиги 1:8 дан кўп бўлмаганда яшин ушлагич тўр ҳам фойдаланилиши мумкин. Яшин ушлагич тўр диаметри 6 мм дан кам бўлмаган пўлат симдан бажарилган бўлиши керак ва том тепасига ёхуд ёнмайдиган ёки қийин ёнадиган иссиқлагич ёки гидроизоляция остига ёйилиб ётқизилган бўлиши керак. Тўр ячейкалари қадами 6х6 м дан кўп бўлмаслиги керак. Тўрнинг тугунлари пайвандланиб бириктирилган бўлиши керак. Томни устидан чиқиб турган металл элементлар (қувурлар, шахталар, вентиляция қурилмалари) яшин ушлагич тўрга уланиб бириктирилган бўлиши, чиқиб турган металмас элементлар эса — қўшимча яшин ушлагичлар билан ускуналаниши ҳамда яшин ушлагич тўрга уланиши керак. Металл томли (кровлили) бино ва иншоотларда яшин ушлагич сифатида томни (кровлини) ўзи фойдаланилиши керак. Бунда барча чиқиб турган металлмас элементлар яшин ушлагичлар билан жиҳозланиши ва томни (кровлини) металига уланиб бириктирилиши керак. Металл томдан (кровлидан) ёки яшин ушлагич тўрдан ерлатгичларга ток қочирилиши (чиқарилиши) бинони периметри бўйича ҳар бир 25 м дан кам бўлмаган масофада бажарилиши керак. Бинони ташқи деворлари бўйича ётқизиладиган ток қочиришлар чиқарилиши кириш ёки одамлар тегиб кетмаслик жойидан 3 м дан яқин бўлмаган жойлардан ўтказилиши керак.

Ёнувчан ва суюлтирилган газлар ва енгил алангаланувчан суюқликлари бор ташқи ускуналарни яшинни тўғридан-тўғри уришидан ҳимоялаш қуйидагича олиб борилиши керак: а) ускуналарни темирбетондан корпуслари, ускуналарни металли корпуслари ва томи метали қалинлиги 4 мм дан кам алоҳида резервуарларни ҳимояланаётган объектда ўрнатилган ёки алоҳида турган яшин қайтаргичлар билан ускуналаш керак; б) ускуналарнинг металл корпуслари ва томи метали қалинлиги 4 мм дан ва ундан кўп сиғими 200 м3 дан кам томи (крышаси) металини қалинлигидан қатъий назар алоҳида резервуарларни, шунингдек иссиқликдан изоляцияланган ускуналарни металл ғилофларини ерлатгичга улаш кифоя. Агар ташқи ускуналарда ёки ёнувчан газлар ёки енгил алангаланувчан суюқликлар бор резервуарларда (ер усти ёки ер ости) газ чиқариш ва ёки нафас олиш қувурлари бўлса, унда улар ва улар устидаги макон яшинни тўғридан-тўғри уришидан ҳимояланган бўлиши керак. Худди шундай макон цистерналар бўйнидаги кесими устидан ҳимояланади, унга қуйиб-бўшатиладиган эстакадада маҳсулотни очиқ қуйиш бажарилади. Яшинни тўғридан-тўғри уришидан нафас олиш клапанлари ва уларнинг устидаги баландлиги 2,5 м радиуси 5 м -ли цилиндр билан чекланган макон ҳам ҳимояланиши керак.

Яшинни иккиламчи кўринишидан ташқи ускуналарни ҳимоялаш учун уларда ўрнатилган аппаратларни металл корпуслари электр ускуналарни ерлатиш қурилмаларига ёки яшиндан тўғридан-тўғри уриш ҳимоя ерлатгичига уланиши керак. Ер ости коммуникациялари бўйича юқори потенциал содир бўлишидан (заносидан) ҳимоялаш уларни бино ва иншоотга киришда электрускуналар ерлатгичларига ёки яшин уришидан тўғридан-тўғри ҳимоялаш ерлатгичига улаб бириктирилиб амалга оширилади. Ташқи ер усти коммуникациялари бўйича юқори потенциал содир бўлишидан (заносидан) ҳимоялаш уларни бино ва иншоотга киришда электрускуналар ерлатгичларига ёки яшин уришидан тўғридан-тўғри ҳимоялаш ерлатгичига, коммуникация киришига яқин устунига — унинг темирбетон фундаментига улаб амалга оширилади.

Барча мумкин бўлган ҳолатларда яшинни тўғридан-тўғри уришидан ҳимоя ерлатишлари сифатида бино ва иншоотларнинг темирбетон фундаментларидан фойдаланиш керак. Улардан фойдаланиш мумкин бўлмаганда сунъий ерлатгичлар қўлланилади. Барча мумкин бўлган ҳолатларда яшинни тўғридан-тўғри уришидан ҳимоя ерлатгичи электр ускуналар ерлатгичи билан бирлаштирилган бўлиши керак. Яшинни тўғридан-тўғри уришидан ҳимоя ерлатгичларига қурилиш ичида турган металлли конструкциялар, ускуналар ва қувур ўтказгичлар, шунингдек электр потенциалларни тенглаштирувчи қурилмалар уланиши керак. Яшин ушлагичлар билан ток қочиришларни барча уланиб бириктирилиши пайвандлаб бажарилиши керак. Металл қувурлар, миноралар, вишкалар учун яшин ушлагичларни қуриш ва ток қочиришларни ўтказиш талаб қилинмайди. Металлмас қувурлар, миноралар, вишкаларни қуришда монтаж ускунасининг металл конструкцияси (юк йўловчи ва шахта кўтаргичлари, кран-укосина ва б.қ.) ерлатгичларга уланиши керак. Бундай ҳолатларда яшиндан ҳимоялаш бўйича вақтинчалик тадбирлар қурилиш даврида бажарилмаслиги мумкин.

3.8. Ионлаштирувчи нурланиш, тавсифномаси, организмга таъсир манъбалари, нормалаштириш

Ядро энергетикасининг тез ривожланиши ва фан ва техниканинг турли соҳаларида ионлаштирувчи нурланишлар манбаъларининг кенг қўлланилиши одам учун радация ва атроф муҳитни радиофаол моддалар билан ифлосланиш хавфини яратди. Шунинг учун ионлаштирувчи нурланишлардан ҳимоялаш (радиация хавфсизлиги) муҳим муаммолардан бирига айланмоқда. Радиация нурли энергия билан тавсифланади. Ионлаштирувчи нурланиш — бу ядро реакцияси алмашинувларида, яъни радиофаол парчаланиш натижасида ҳосил бўладиган заррачалар ва электрмагнит квантларини оқими. Ионлаштирувчи нурланишнинг энг кўп учрайдиган турлари ренген ва гамма нурланишлар, альфа заррачалар, электронлар, нейтронлар, протонлар оқимлари бўлади. Ионлаштирувчи нурланишлар бевосита ёки билвосита муҳитни ионлашишини, яъни зарядланган атомлар ёки ионлар молекуласини келтириб чиқаради. Ионлаштирувчи нурланишлар манбаълари табиий ва сунъий радиофаол моддалар, турли хилдаги яро-техника ускуналари, тиббий перепаратлар, кўп сонли назорат-ўлчов қурилмалари (металларни дефектоскопия қилишда, пайванд бирикмаларини сифатини назорат қилиш). Улар қишлоқ хўжалигида, геология разведкасида, статик электрланишга қарши курашда ва б.қ. қўлланилади.

Ионлаштирувчи нурланишларнинг асосий манъбалари қуйидагилар. Радон- 222 — альфа-заррачалар чиқарувчи газ. Тоғ жинсларида доимо ҳосил бўлади. Шахталарда, ертўлаларда, бинонинг 1-қаватида тўпланганда хавфли. Шамоллатиб туриш керак.

Ксенон-133 — газсимон изотоплар. Атом реакторининг ишлаш жараёнида доимо ҳосил бўлади ва парчаланади. Ҳимоя сифатида изоляция қўлланилади. Йод-131 — бета-заррачалар ва гамма нурланиш чиқаради. Атом реакторининг ишлашида ҳосил бўлади. Ўтлар билан бирга ҳайвонлар чайнашидан ҳазм бўлади ва сутга ўтади. Одамни қалқон безларида йиғилади. Ҳимоя сифатида «йод пархези» қўлланилади, одамни овқат рационига йод қўшилади. Криптон-85 — оғир газ, бета-заррачалар ва гамма нурланишлар чиқаради. Реакторни ишланган ёқилғи элементлари таркибига киради. Уларни сақлаганда — ажралади. Ҳимоя — изоляцияланган хона. Стронций 90 — бета заррачалари чиқарадиган металл. Радифаол чиқиндиларда ажраладиган асосий маҳсулот. Одамни суякли тўқималарида йиғилади. Цезий -137 бета заррачалар ва гамма нурланишлар чиқарадиган металл. Мускуллар тўқималари ҳужайраларида тўпланади. Радий- 226 — альфа ва бета заррачалари, гамма нурланишлари чиқарадиган металл. Ҳимоя — яширин жой ва бошпаналар. Углерод -17 — бета заррачалари чиқаради. Углеродни табиий изотопи. Археологик материаллар ёшини аниқлашда қўлланилади. Плутоний -239 альфа заррачалар чиқаради. Радиофаол чиқиндилар таркибида бўлади. Ҳимоя — радиофаол чиқиндиларни сифатли кўмиш. Калий 40 вета заррачалар ва гамма нурланишлар чиқаради. Барча ҳайвонлар ва ўсимликлар таркибида бўлади ва киритилади.

Альфа заррачалар — гелий атомининг мусбат зарядланган ядроси. Бу заррачалар атом номерлари катта баъзи бир элементларнинг радиофаол парчаланишида чиқарилади, асосан бу трансуран атом номерлари 92 дан катта элементлар. Альфа заррачалар муҳитда тўғри чизиқли 20 минг км/сек тезликда тарқалади ва ўзининг йўлида катта зичликли ионлашиш яратади. Альфа заррачалар катта массага эга, ўз энергиясини тез йўқотади ва шунинг учун аҳамиятсиз чопиб ўтишга эга: ҳавода- 20—110 мм, биологик тўқималарда — 30—150 мм, алюминийда 10—69 мм.

Бета заррачалар — бу альфа заррачаларга қараганда катта ўтиш ва кичик ионлаштириш қобилиятига эга электронлар ёки позитронлар оқими. Улар радиофаол парчаланишда атомлар ядросида вужудга келади ва шу вақтда жойида ёруғлик тезлигига яқин тезликда нурланади. Ўрта энергияларда бета заррачаларни чопиб ўтиши ҳавода бир неча метр, сувда 1—2 см, одам тўқималарида 1 см оралиғида, металларда 1 мм бўлади.

Ренген нурланишлар — моддани электронлар оқими билан бомбалашда вужудга келадиган юқори частотали ва тўлқин узунлиги қисқа электрмагнити нурланишлари. Ренген нурланишларнинг муҳим хоссаси унинг ўтиш қобилиятининг катталигидир. Ренген нурлари ренген қувурчаларида, электрон микроскопларда, қувватли генраторларда, тўғриловчи лампаларда, электрон нурли қувурчаларда ва б.қ. вужудга келиши мумкин.

Гамма нурланишлар — электрмагнит нурланишларга кирувчи, ёруғлик тезлигида тарқаладиган, квантлар энергияси оқими. Уларни ренген нурланишларга кўра тўлқин узунлиги қисқа бўлади. Гамма нурланишлар одам танаси орқали ва бошқа материаллар орқали эркин, камроқ камайиб ўтади ва ўтаётган муҳитларида иккиламчи ва тарқоқ нурланиш яратади. Гамма нурлар билан нурланиш суръати нуқтавий манъбадан масофа квадратига тескари пропорционал бўлади.

Нейрон нурланишлар — баъзи бир ядро реакцияларида, хусусан уран ва плутоний ядроларини парчаланиш реакцияларида, атом ядроларидан отилиб чиқадиган нейтраль заррачалар оқими. Нейтронлар электр зарядига эга эмаслигидан нейтрон нурланишлар катта ўтиш қобилиятига эгадир. Нейрон нурланишлари зарядланган заррачалар тезлаштирувчилари ва реакторларнинг ишлашида, бунда тезкор ва иссиқлик нейронларини қувватли оқими ҳосил бўлади, вужудга келади. Нейрон нурланишининг фарқли хусусияти, стабиль элементлар атомини уларни радиофаол изотопларига айлантириш қобилиятига эга, бу эса нейронли нурланишнинг хавфлилигини оширади.

Ионлаштирувчи нурланишлардан ҳимоялаш ўз ичига ташкилий, гигиеник, техник ва даволаш профилактика тадбирларини олади, ва айниқса:

оператор ва нурланиш манъбаси орасидаги масофани узайтириш;

нурланиш майдонида ишларни давомийлигини қисқартириш;

нурланиш манъбасини экранлаш;

масофадан бошқаришни қўллаш;

манипуляторлар ва роботлардан фойдаланиш;

технология жараёнини тўлиқ автоматлаштириш;

шахсий ҳимоя воситаларидан фойдаланиш ва радиация хавфсизлиги белгилари билан огоҳлантириш;

нурланиш даражасини доимий назорати ва персонални нурланиш дозасини назорати бажарилади.

Ички нурланишдан ҳимоялашда ишловчиларни радиофаол манъбалар (чиқиндилар) билан бевосита контакти бартараф этилади ва уларни иш зонаси ҳавосига тушишига йўл қўйилмайди. Ионлаштирувчи нурланишлардан ҳимоялаш бўйича тадбирларни режалаштириш ва олиб боришда нурланаётган шахслар категориялари, дозалар чегаралари ва ҳимоялаш бўйича тадбирлар келтирилган радиация хавфсизлиги нормаларидан, шунингдек хоналар ва ускуналарни жойлашуви, иш жойлари, нурланиш манъбаларини олиш, ҳисобини юритиш ва сақлаш, шамоллатиш, чанг-газдан тозалаш, радиофаол чиқиндиларни ва б.қ. зарарсизлантириш регламентланган санитар номалардан фойдаланиш керак.

3.9. Лазер, инфрақизил ва ультрабинафша нурланишлардан ҳимоялаш

Лазер ёки оптик квант генератори — бу мажбурий (манфаатлантирилган) нурланишни фойдаланишга асосланган оптик оралиқ нурланишли электр магнити генератори. Ўзининг уникал хоссалари (нурни юқори йўналтирилганлиги, мувофиқлашувлиги) туфайли лазерлар саноатнинг турли соҳаларида, фан, техника, алоқа, қишлоқ хўжалиги, тиббиётда, биологияда ва б.қ. кенг қўлланилмоқда.

Хизмат кўрсатувчи персонал учун лазер нурини хавфлилик даражаси бўйича лазерлар тўртта синфга бўлинади: I (хавфсиз) — кўз учун чиқиш нурланиши хавфсиз; II (хавфи кам) — тўғри ёки кўзгули қайтгани кўз учун хавфли; III (хавфлилиги ўртача) — тўғри, кўзгули, шунингдек диффузияли аксланган нурланиш қайтараётган сиртдан 10 см масофада ва (ёки) тери учун тўғри ва кўзгули қайтган нурланиш кўз учун хавфли; IV (хавфи юқори) — қайтараётган сиртдан 10 см масофада диффузияли аксланган нурланиш тери учун хавфли.

Генерацияланаётган лазер нурланишини хавфлилик даражасини баҳолашда етакчи мезонлар сифатида қувват (энергия), тўлқин узунлиги, импульснинг давомийлиги ва нурланиш экспозицияси қабул қилинган. Рухсатли даража чегараси, ўрнатилишига талаблар, лазерларни жойлаштирилиши ва ундан хавфсиз фойдаланиш Санитар нормалар ва қоидалар лазерларни ўрнатилиши ва эксплуатацияси 31.07.1991 №5804—91 билан регламентланган, у лазерлар билан ишлашда хавфсиз меҳнат шароитларини таъминлаш бўйича тадбирларни ишлаб чиқиш имкониятини беради. Санитар нормалар ва қоидалар ҳар бир ишлаш тартиби учун чегаравий рухсатли даражалар қийматларини, махсус формулалар ва жадваллар бўйича оптик оралиқ участкаларини аниқлаш имконини беради. Нурланишни чегаравий рухсатли даражалари лазерлар билан ишлаш тартиби ҳисобга олиниб узликсиз, моноимпульсли, импульс- даврийли қилиб дифференсацияланган. Технология жараёнининг хусусиятига кўра, лазер ускунаси билан ишлашда персоналга асосан қайтган ва тарқалган нурланишлар таъсир этиши мумкин.

Биологиявий объектларда (тўқима, орган) лазерларни нурланиш энергияси турли алмашинувларга учраши ва организмда вужудга келадиган нурланишга жавоб тарзида, нурланаётган тўқималарда органик ўзгаришлар (бирламчи самаралар) ва хусусиятсиз функционал таркибли ўзгаришлар (иккиламчи самаралар) келтириб чиқариши мумкин. Кўриш органларига лазер нурларини таъсири (катта бўлмаган функционал бузилишлардан то кўр бўлиб қолганича) асосан тўлқин узунлигига ва таъсирни локаллаштирилганига боғлиқ бўлади. Катта қувватли лазерлар қўлланилганда ва уларни амалий фойдаланилиши кенгайганда нафақат кўриш органларини бехосдан шикастланиш хавфи, тери қопламларининг ҳам, ва ҳатто ички органларни кейинчалик марказий асаб ва эндокрин тизимларидаги ўзгаришлари билан ҳам қийнайди. Лазер нурланишидан шикастланишдан огоҳлантириш инженер-техник, режалаштириш, ташкилий, санитар-гигиеник тавсифли чоралар тизимини ўз ичига олади.

Хавфлилиги II — III синфли лазерлардан фойдаланилганда персонални нурланишини олдини олиш мақсадида ёхуд лазер зонасини тўсиш, ёки нурлатиш тўпламини экранлаш керак. Экранлар ва тўсиқлар энг кичик қайтариш коэффициентли материаллардан тайёрланиши, оловга чидамли бўлиши ва лазер нури таъсирида токсик моддалар ажратмаслиги керак. Хавфлилиги IV синф лазерлар изоляцияланган алоҳида хоналарда жойлаштирилади ва уларни ишлаши масофадан бошқариб таъминланади.

Бир хонада бир неча лазерлар жойлаштирилганда турли хил ускуналарда ишлаётган операторларни ўзаро бир-биридан нурланмаслик чорасини кўриш керак. Лазерлар жойлаштирилган хонага уларни эксплатация қилиш билан боғланмаган шахсларнинг киришига рухсат этилмайди. Лазерларни кўз билан ҳимоя воситаларисиз юстировкалаш тақиқланади. Шовқиндан ҳимоялаш учун ускуналарни товушдан изоляциялаш, товушни ютишни ва б.қ. тегишли чоралари қўлланилади. Лазерлар билан ишлашда хавфсиз меҳнат шароитларни таъминловчи шахсий ҳимоя воситаларига кўзни нурланишини рухсатли даража чегарасигача камайтиришга мўлжаланган махсус кўзойнаклар, қалқончалар, ниқоблар киради. Шахсий ҳимоя воситалари, фақат жамоа ҳимоя воситалари санитар қоидалар талабларини таъминлашга имконсиз бўлганида, қўлланилади.

Инфрақизил нурланишлар — оптик оралиқдаги электрмагнит нурланишлари бўлиб уларни тўлқин узунликлари: А области -760-1500 нм, В-области — 1500—3000 нм, С области — 3000 нм дан катта бўлади. Инфрақизил нурланишларнинг манъбаси очиқ аланга, эриган ва қиздирилган металл, ойна, ускуналарни қизиган сиртлари, сунъий ёритиш приборлари ва б.қ. бўлади.

Иссиқлик алмашинувида нурланишнинг биологик таъсири муҳим роль ўйнайди. Организмга иссиқлик таъсирининг самараси оқим зичлигига, нурланиш давомийлигига, таъсир зонасига, одам танасига нурланишни ўтиш чуқурлигини аниқловчи тўлқин узунлигига боғлиқ бўлади. Оптик оралиқ учун қуйидаги қоида мавжуд — тўлқин узунлиги қанча қисқа бўлса, нурланишни ўтиш қобилияти шунча катта бўлади. Бундан энг кўп ўтиш қобилиятига А области нурланиши эга бўлади ва у тери қопламаси орқали ўтади ва қон билан ва тери ости ёғ ҳужайрачалари орқали ютилади. В ва С областларидаги нурланишлар кўп жиҳатдан эпидермисда ютилади. Одам узоқ вақт нурланиш зонасида турганида танани иссиқлик мувозанатининг тез ўзгариши, ҳароратни ошиши, тер ажралиши кучаяди ва организмга керакли тузларнинг йўқотилиши содир бўлади.

Инфрақизил нурланишнинг кўзга давомли таъсирида катаракта ривожланиши мумкин. Инфрақизил нурланишлардан ҳимоялаш усуллари қуйидагилар:

иссиқ сиртларни иссиқликдан изоляциялаш;

иссиқлик нурланишли сиртларни совутиш;

ишчиларни нурланиш жойидан узоқлаштириш (масофа билан ҳимоялаш);

ишлаб чиқариш жараёнларини автоматлаштириш (механизациялаштириш);

масофадан бошқариш;

аэрацияни, ҳаволи душни қўлланилиши;

нурлатиш манъбасини экранлаштириш;

кабиналар ва тўсиқлар қўлланилиши;

шахсий ҳимоя воситаларини қўлланилиши;

оловга чидамли модда шимдирилган пахтали матодан махсус кийим, махсус оёқ кийим, сарғиш яшил ёки кўк ойналик, ёритиш фильтрли кўзойнаклар, перчаткалар, қўлқоплар, ҳимоя маскаларидан фойдаланиш.

Ультрабинафша нурланишларнинг (УБН) асосий табиий манъбаси Қуёш бўлади. Кўринмайдиган ультрабинафша (УБ) нурлари нурланиш манъбасида 1500 °С дан катта ҳароратда ҳосил бўлади ва 2000 °С дан катта ҳароратда аҳамиятли суръатларга (интенсивликка) эришади. УБН нинг сунъий манъбаси ёритишни газразрядли манъбалари, электр ёйи (ёйли электрпечлари, пайвандлаш ишлари), лазерлар ва б.қ. бўлади.

Ультрабинафша нурланиш спектрининг, турли биологик таъсирга эга, учта участкаси фарқланади. Тўлқин узунлиги 0,39—0,315 мкм бўлган кучсиз биологик таъсирга эга ультрабинафша нурланиш. Одам организмига ультрабинафша нурланишнинг етарли даражада эмаслиги ҳам, унинг ортиқчалиги ҳам зарарли таъсир кўрсатади. Терига катта дозали УБ-нурланишининг таъсири тери касалликларига (дерматит) олиб келади. УБ-нурларининг ортиқча дозаси марказий асаб тизимига ҳам таъсир этади, нормадан четланиш чанқоқлик, бош оғриғи, юқори толиқиш, тана ҳароратининг ошиши ва б.қ. кўринишида содир бўлади.

Тўлқин узунлиги 0,32 мкм дан кам ультрабинафша нурлари кўзнинг тўр пардасига салбий таъсир этади, оғриқли шамоллаш жараёнларини келтириб чиқаради. Бу касалланишнинг дастлабки босқичида одам оғриқ сезади ва кўзларда «қум» ҳис этади. Касалланиш кўз ёшланиши билан биргаликда кечади, кўз шох пардасини шикастланиши ва ёруғликдан қўрқиш («қор» касаллиги) бўлиши мумкин. УБН нурлари кўзга таъсир қилмай қўйгандан 2—3 кундан кейин ёруғликдан қўрқиш симптомлари ўтади. УБ-нурларининг етарли эмаслиги одам учун хавфли, чунки бу нурлар ораганизмни асосий биологик жараёнларини манфаатлантирувчиси бўлади. Ультрабинафша нурланиши етарли бўлмаганда — авитаминоз билан касалланиш, бунда фосфор-кальций алмашинуви ва суяк ҳосил бўлиш жараёни бузилади, шунингдек ишлаш қобилиятини ва организмни касалланишлардан ҳимояланиш хоссалари пасаяди. Бундай ҳолатлар куз-қиш даври учун тавсифли бўлади, чунки бу даврларда табиий ульрабинафша радиация аҳамиятли даражада кам бўлади («ёруғлик очлиги»).

Куз-қиш мавсумлари даврида тиббий персонал кузатуви остида сунъий УБ-нурланишини, эритем люминесцент лампалар билан махсус ускуналанган хоналарда — фотарияларда, қилиш тавсияланади. Қўрғошин-кварцли лампалар билан сунъий нурлатиш тавсияланмайди, чунки уларни суръатли нурланишини нормалаштириш мураккаб. УБН одамга таъсирини сонли баҳоланиши эритем таъсир, яъни терини қизариши, кейинчалик терини пигментацияга (загар — куйиш) олиб келувчи билан бажарилади. УБН нинг бактерицид таъсири, яъни микрорганизмларни йўқотиш (ўлдириш) қобилияти, тўлқин узунлигига боғлиқ.

Ортиқча УБН дан ҳимоялаш учун қуёшга қарши экранлар, улар кимёвий (УБН ни ютувчи ингредиентлари бор кимёвий моддалар ва ёпадиган-сурадиган) кремлар ва жисмий (нурларни қайтарувчи, ютувчи ёки тарқатувчи турли тўсиқлар) қўлланилади. УБН энг кам ўтказувчи матодан (масалан, поплиндан) тайёрланган махсус кийим яхши ҳимоя воситаси бўлади.

Ишлаб чиқариш шароитларида кўзни ҳимоялаш учун қора-яшил ойнали ёруғлик фильтрлари (кўзойнак, шлемлар) қўлланилади. Барча узунликдаги тўлқинли УБН дан тўлиқ ҳимоялашни қалинлиги 2 мм ли флинтглас (қўрғошин оксиди бор ойна) таъминлайди. Хоналарни тайёрлашда турли пардозлаш материалларининг қайтариш қобилияти УБН учун кўринадиган ёруғликка нисбатан бошқача бўлиши ҳисобга олиниши керак. УБН ни жилоланган алюминий ва мисли оқлаш яхши қайтаради, лекин рух ва титан оксидлари, мой асосли краскалар — ёмон қайтаради.

3.10. Одамни кимёвий ва биологик негатив омиллардан ҳимоялаш

Кимёвий хавфли ва зарарли омиллар қуйидагиларга бўлинади:

одам организмига таъсирини тавсифи бўйича: токсик, ғашлантирувчи-ғижинтирувчи, сенсебилизацияловчи, канцерогенли, мутагенли, репродуктив фаолиятга таъсир этувчи;

одам организмига ўтиш йўли бўйича: нафас олиш органлари орқали, ошқозон-ичак йўли орқали, тери орқали ва кўз шиллиқ пардаси орқали ўтувчи.

Негатив омил сифатида таъсир этувчи кимёвий моддалар қаттиқ заҳарлар (қўрғошин, мишяк ва б.қ.), суюқ ва газсимон заҳарлар (углерод оксиди, бензин, бензол, водород сульфиди, ацетилен, спиртлар, эфир ва б.қ.). Токсиклик тавсифи бўйича улар 1) ўювчан (сульфат кислота, сульфид кислота ва хром оксиди ва б.қ.); 2) нафас олиш органига таъсир этувчи (олтингугурт икки оксиди, кремний оксиди, аммиак ва б.қ.); 3) қонга таъсир этувчи (ис гази, мишякли водород ва б.қ.); 4) асаб тизимига таъсир қилувчи (спиртлар, эфир, углеводородлар). ГОСТ 12.1.007—76 га биноан тўртта хавфли синф ўрнатилган. 1-синф — фавқулодда хавфли; 2 — синф — хавфи юқори синф; 3 -синф — хавфли; 4-синф -хавфи кам. Мана шу моддаларни барчаси ишлаб чиқариш иш жойи муҳитини заҳарлайди. Масалан, канцероген таъсири ошади, газсимон моддалар ишловчиларни ўлимига сабаб бўлиши мумкин (метил спирти -кўр бўлиб қолишга).

Зарарли моддаларнинг концентрациясини назоратини санитар-эпидимогик назорат органлари ва корхоналарни лавозимли шахслари экспрес ва автоматик методлар (барча турдаги газтахлиллагичлар, хроомотографлар ва бошқа замонавий приборлар) ёрдамида амалга оширадилар. Заҳарли моддалар таъсирини камайтиришга эришишга ишлаб чиқаришни максимал даражада механизациялаштириш ва автоматлаштириш, техник ускуналарни модернизация қилиш, самарали шамоллатиш қурилмаларидан (умумалмаштирилувчан ва маҳаллий вентиляция) фойдаланиш эвазига эришиш мумкин. Бевосита ишловчиларга келсак, улар ўз вақтида тиббий кўриклардан ўтиши, тоза ошхона ва ювиниш хоналаридан фойдаланиши ҳамда замонавий махсус кийимлар берилиши ва тозаланиб турилиши керак; хоналарни газсизлантириш ҳам эсдан чиқмаслиги керак. Муайян шароитларда ишловчиларга махсус перчаткалар, маскалар, ҳимоя кўзойнаклари, қалқончалар, газниқоблар, баъзан касалланишни огоҳлантириш мазлари берилиши керак.

3.11. Ҳаво муҳитини ифлосланишидан ҳимоялаш

Вентиляцияни вазифаси берилган метеорологик шароитларда ҳавони тозалигини таъминлашдан иборат. Ҳавони силжитилиш усули бўйича вентиляция табиий ва механик, нима учун хизмат қилишига кўра — итариб чиқарувчи ва сўриб киритувчи, ҳаракатланиш жойи бўйича маҳаллий (жойидан алмаштирувчан) ва умумалмаштирувчанга бўлинади. Умумалмаштирувчан вентиляцияда ифлосланган нам ҳаво тоза ҳаво билан бутун хона бўйича аралаштирилади. Агар хона катта, ишлаётган одамлар сони кам ва улар бир жойда тўпланган бўлса, унда одамлар тўпланган жойлар учун маҳаллий (жойидан алмаштирувчан) вентиляция қўлланилади. Агар зарарли моддани хона бўйича тарқалишига йўл қўймай, уни ажралиш жойидан чиқариб ташланса, алмаштирилаётган ҳаво ҳажмини камайтириш мумкин.

Вентиляция тизимининг самарали ишлаши учун сўриб киритилаётган ҳаво ҳажми итариб чиқарилаётган ҳаво ҳажмига деярли тенг бўлиши, улар орасидаги фарқ минимал бўлиши керак. Чиқарувчи ва киритувчи тизимлар хонада тўғри жойлаштирилган бўлиши, яъни тоза ҳаво хонани зарарли моддалар кам зонасига киритилиши, ифлосланган ҳаво хонанинг зарарли моддалар кўп бўлган участкасидан чиқариб ташланиши керак.

Жойидан чиқариш вентиляцияси ишлаб чиқариш зонасининг чекланган маконида ҳаво муҳитини талаб этиладиган шароитларини яратиш учун хизмат қилади. Жойидан чиқариш вентиляцияси ўрнатмаларига ҳаволи душлар, оазислар, ҳаволи ва ҳаволи-иссиқлик пардалари киради.

Ҳаволи оазислар, барча томондан силжитиладиган тўсиқлар билан чегараланган ва совуқ ва тоза ҳаво билан тўлдирилган, хонани чекланган маконида метеорологик шароитларни яхшилаш имконини беради.

Ҳаволи — иссиқлик пардалари совуқ ҳаводан одамларни ҳимоялаш учун қўлланилади. Пардалар ҳавони иситиб ва иситмасдан узатадиган бўлади. Уларни ишлаши қуйидагига асосланган, иш жойига махсус ёриқли ҳаво ўтказувчи орқали узатилаётган ҳаво катта тезликда (15 м/с гача) маълум бурчакда совуқ ҳавога қарши чиқади ва у билан аралашади. Ҳосил бўлган иссиқ ҳаво аралашмаси иш жойига узатилади.

Жойидан сўриб чиқариш вентиляциясини ишлаши зарарли моддаларни бевосита ҳосил бўлиш манъбасида сўриб ушлаш ва чиқариб ташлашга асосланган. Умумалмашинувчан вентиляция ёрдамида чангсизлантириш кам самара беради, жойидан сўриб чиқариш вентиляцияси эса хонани чангланганлигини тўлиқ бартараф қилиш имконини беради. Беркитиш максимал самарали. Беркитиш ғилоф кўринишида бажарилиши мумкин, бунда у ускуна ва муҳитни тўлиқ ёки қисман ҳимоялайди. Беркитмани ичи кам ҳаволи бўлади — зарарли моддалар хонага кира олмайди.

Сўрувчан шкафлар металларни термик ва гальваник қайта ишлашда, сочилувчан моддаларни бўяш ва қадоқлашда қўлланилади. Сўрувчан зоналар иссиқлик ва намлик ажралганда зарарли моддаларни локаллаштириш учун қўлланилади. Сўрувчан панеллардан зарарли моддаларни ҳайдашда, ишчи зонт остида турганда фойдаланилади.

Ишлаб чиқаришнинг хавфли ва зарарли омилларини бартараф қилиб бўлмаганда, шахсий ҳимоя воситалари қўлланилади. Танани ҳимоя қилиш махсус кийими, махсус оёқ кийим, бош кийими, қўлқоплар қўлланилади. Вентиляция тизими ишловчиларни қизиб кетиши ва совуқ қотишига олиб келмаслиги, иш жойларида шовқин ҳосил қилмаслиги керак. У электр- ва портлашга хавфсиз бўлиши керак.

Табиий вентиляцияда ҳавоалмашинуви хона ичкариси ва ташқариси ҳаволари ҳароратларининг фарқига кўра содир бўлади. Бу эса хонага совуқ ҳавони киришини таъминлайди. Бинони шамол ўтадиган томонида босимнинг пасайишидан хонадан иссиқ ифлосланган ҳаво сўрилади. Бинони шамоллатиладиган томонида ортиқча босим яратилади, бунинг натижасида тоза ҳаво хонага киради. Табиий вентиляция ташкиллаштирилган ва ташкиллаштирилмаган бўлиши мумкин. Ташкиллаштирилмаган вентиляция ойналарни зичланмаган жойлари, форточкалар ва махсус оралиқлар орқали, ташкилаштирилган табиий вентиляция — аэрация ҳисобига ва дефлекторларда амалга оширилади. Аэрация иссиқ цехларда гравитацион ва шамол босим ҳисобига амалга оширилади. Аэрацияни афзаллиги — катта ҳажмли ҳавони хонага узатилиши ва вентиляторсиз чиқариб ташланиши, камчиллиги — кам самаралилиги.

Вентиляторлар билан амалга ошириладиган ҳавони ҳаракатлантириш тизимига механикали вентиляция дейилади.

Ҳавони кондиционирлаш — хонада ташқи шароитларга боғлиқ бўлмаган ҳолда, берилган ҳарорат, намлик, тозалик ва ҳавони ҳаракатланиш тезлигини автоматик равишда ростлаш (ушлаб туриш). Кондиционерлаш керакли санитария-гигиена шароитларини яратиш учун қўлланилади. Кондиционер — авторостлаш приборлари ёрдамида хонада ҳаво муҳитини берилган параметрларини ушлаб турадиган вентиляция қурилмаси. Кондиционерлар марказий ва маҳаллий бўлади. Марказий кондиционерларда ҳавони тайёрлаш хизмат қилинмайдиган хонада амалга оширилади ва ҳавони узатиш ҳаво ўтказгичда амалга оширилади. Маҳаллий кондиционерларда ҳавони тайёрлаш хизмат кўрсатиладиган хонада ҳаво ўтказгичлар қўлланилмасдан бажарилади.

Ҳавони қаттиқ ва суюқ аралашмалардан тозалаш учун циклонлар, чанг тутгичлар (тўзонли, жалюзали, камерали ва б.қ.) ва конструкцияси бўйича турли фильтрлар қўлланилади. Бу қурилмаларнинг барчасининг муҳим кўрсаткичи ҳавони тозалаш самарадорлиги бўлади. Тозалашни катта (чангнинг ўлчами 50 мкм дан катта), ўрта (10—50 мкм), майда (10 мкм дан кам) турлари фарқланади. Ҳавони ўлчами 10 мкм ли толамас чангдан тозалаш учун циклонлардан фойдаланилади. Уларни ишлаш принципи — марказий сепарациялаш. Тўзонли чангтутгичлар циклонлардан ёрдамчи оқими мавжудлиги билан фарқланади. Ифлосланган ҳаво қувур ўтказгич орқали киради ва куракли тўзитгич билан буралади. Марказдан қочма куч таъсирида заррачалар корпус сиртига улоқтирилади ва оғирлик кучи эвазига бункер остига тушади. Тозаланган ҳаво қувур ўтказгич орқали ташқарига чиқади.

Жалюзали чанг тутгич лопастлари орасида тирқиш ҳосил қилиниб корпусга кетма-кет ўрнатилган. Ҳаво қувур ўтказгич орқали киради, бунда чанг ажратиш олдинги лопастлар таъсири остида содир бўлади.

Ҳаводаги муаллақ чанг заррачалари инерция ва лопастлардан қайтарилиш самараси таъсирида қувур ўтказгичга ҳаракатланади. Тозаланган ҳаво лопастлар орасидан чиқиш қувур ўтказгичига ўтади. Бу чанг тутгичлар ўрта ва катта тозалашда қўлланилади, шундан сўнг ифлосланган ҳаво циклонларга йўналтирилади.

Ротацион чанг тутгичлар, ротор айланишидан вужудга келадиган марказдан қочма кучлар эвазига, ҳавони қаттиқ ва суюқ аралашмалардан тозалайди. Конструкцияси бўйича марказдан қочма вентилятор бўлади. У айланганида чанг зарралари ғилдирак диски сирти ва куракларни чопиб келаётган томонига сиқилади ва сўнгра чанг тутгичда йиғилади. Ротоклон-туман ушлагичлар ҳавони тумандан тозалашда қўлланилади. Биринчи босқич тозалаши — ротор фильтрловчи материал билан (толасининг диаметри 18—20 мкм ли кигиз (войлок)). Иккинчи босқич тозалаши — сачратма ушлагич (толасининг диаметри 60—70 мкм ли бир қатли кигиз).

Фильтрлар ҳавони чангдан ва тумандан тозалаш учун қўлланилади. Ҳавони ўрта ва майда чанглардан тозалаш учун чангланган ҳаво ғовак материалли фильтрлардан ўтказилади. Қаттиқ ва мойли зарраларни фильтрлаш элементларига тушиши зарраларни ғовак сирт билан контакти натижасида содир бўлади. Зарраларни тушиш (қўниш) механизми инерция ёки гравитация кучларининг таъсиридан, газлардаги броунли диффузия ва уриниш самарасидан бўлади. Фильтрловчи материаллар сифатида матолар, кигиз, қоғоз, металл қириндилар, ғовакли керамика ва ғовак металлар қўлланилади. Чангланганлиги 10 мг/м3 дан кам бўлган ҳавони тозалаш учун уяли фильтрлар қўлланилади. Улар металл ёки пеноплстли материаллар кўринишидаги эластик ойнатолали фильтрловчи элементлари билан тўлдирилган каркасдан иборат. Материални танлаш тозалаш сифатига боғлиқ. Барча фильтрларнинг умумий камчиллиги, фильтрловчи элементларнинг тез ифлосланиши оқибатидаги, хизмат қилиш муддатининг чекланганлиги бўлади.

Ҳозирги вақтда ўзи тозаланадиган мой фильтрлари кенг тарқалди, уларда фильтрлаш иккита узликсиз ҳаракатланаётган металл тўрли полотноларда амалга оширилади. Мойли фильтрлар ифлосланганда уларни содали эритмада ювадилар. Ҳавони тумандан, мойлардан тозалаш учун толали ва тўрли туман тутгичлардан фойдаланилади, уларнинг ишлаш принципи ювувчи суюқлик томчиларининг ғоваклар сиртига тушиши ва кейинчалик оғирлик кучи таъсири остида суюқликни оқишига асосланган.

Саноат отқиндиларини тозалаш методларини физик-кимёвий жараёнларнинг ўтиш тавсифи бўйича бешта асосий гуруҳга бўлиш мумкин: 1) аралашмаларни эритгичлар билан ювиш (абсорбция); 2) аралашмаларни кимёвий боғловчи моддалар билан ювиш (хемосорбция); 3) газсимон аралашмаларни фаол қаттиқ моддаларда ютилиши (адсорбция); 4) кирувчи газларни термик нейтраллаш ва аралашмаларни каталитик алмаштиришлар йўли билан ютилиши; 5) газ-ҳаво аралашмасини, бир ёки бир неча компонентларини ютиш йўли билан, таркибий қисмларга ажратиш.

Абсорбция — буғгаз аралашмаларидан буғлар ёки газларни абсорбент деб аталувчи суюқ ютувчи билан танланиб ютиладиган жараён. Абсорбция, қоидага кўра, суюқлик ёки қаттиқ жисм (кам ҳолларда) ҳажмидаги газларни ютилишини билдиради. Амалиётда абсорбцияга алоҳида газлар эмас, балки таркибий қисмлари суқликда ютиладиган газ аралашмалари қўлланилади. Аралашмаларни бу таркибий қисмлари абсорбланувчи компонентлар (абсорбат), ютилмайдиган қисми эса — инерт гази дейилади. Суюқликда эритилган газ-ҳаво аралашмасининг компоненти диффузия туфайли абсорбентни ички қатламларига ўтади. Муҳитлар ва диффузия коэффициентини ажратиш сирти қанча катта бўлса, жараён шунча тез кечади. Технология отқиндиларидан аммиак, фтор ва хлор водороди кабиларни йўқотиш учун ютувчилар сифатида сувдан фойдаланиш, чунки бунда зарарли моддаларни юқори эрувчанлигига эришилади.

Хемосорбция — кимёвий бирикмалар ҳосил бўлиши билан биргаликдаги кимёвий сорбция, суюқлик ёки қаттиқ модда билан атроф муҳит моддаларидан ютилиши. Тор маънода хемосорбцияни қаттиқ жисмларнинг сиртидан модданинг кимёвий ютилиши сифатида, яъни кимёвий асорбция каби қаралади. Хемосорбия асосида адсорбент ва абсорбирланадиган модда орасидаги кимёвий ўзаро таъсирланиш ётади. Бунда таъсир этувчи илашиш кучлари физик адсорбциядагидан анча катта бўлади. Адсорбентлар сифатида масса бирлигига катта сиртга эга бўлган моддалардан фойдаланилади. Масалан, фаоллаштирилган кўмирнинг солиштирма сирти 105—106 м2/кг етади. Уни газларни органик моддалардан тозалаш, ёқимсиз ҳидларни кетказиш учун қўллашади. Бундан ташқари оддий оксидлар (фаоллаштирилган ерлойи, алюминий оксиди) қўлланилади. Бу методни амалга ошириш учун кўпикли скрубберлар ва қўзғалувчан кўкракли скрубберлар қўлланилади. Қаттиқ жисмлар сиртидан газ ёки суюқлик молекулаларини ютиш (шимдириш-тозалаш) жараёни учун рус тилида адсорбция атамаси қўлланилади.

Адсорбция методи ульрамикроскопик таркибли баъзи бир қаттиқ жисмларни газ муҳитидан алоҳида компонентларни фаол ажратиб олиш ва ўз сиртида тўплаш физик хоссаларига асосланган, физик адсорбцияга ва хемосорбцияга бўлинади. Адсорбцияда газнинг молекулалари молекуляр кучлар тортишиши таъсирида қаттиқ жисм сиртига ёпишади. Бунда ажралган иссиқлик тортишиш кучига боғлиқ бўлади ва қиймати бўйича газ конденсацияси иссиқлигига тенг бўлади. Адсорбциянинг афзаллиги — жараённи қайтарувчанлиги.

Иссиқлик нейтраллашуви юқори ҳарорат ва эркин кислород мавжудлигида моддаларнинг токсикмасгача оксидланиши қобилиятига асосланган. Газларнинг иссиқликдан нейраллашувининг учта схемаси бўлади: 1) алангадан бевосита ёндирилиши; 2) иссиқликдан оксидланиши; 3) каталитик ёндирилиши. Бевосита ёндириш ва иссиқликдан оксидланиш 600—800 °С да, каталитик ёндириш эса — 300—400 °С да ўтади. Тўғридан тўғри (бевосита) ёндиришни чиқаётган газлар ёндириш учун керакли энергияга эга бўлган ҳолатларда қўллаш керак. Бу турдаги ускуналарни лойиҳалашда, қўшимча иссиқликдан фойдаланмасдан ёнишни ушлаб туриш учун, ёндирилаётган эритмаларнинг тўлдириш чегарасини билиш муҳим. Тўғридан- тўғри ёндиришга мисол токсик газлари бор углеводородларни бевосита горелкани факелида ёндириш бўлади.

Иссиқликдан оксидланишдан чиқиш газлари юқори ҳароратга эгалигида, аммо уларда кислород етарли бўлмаганда фойдаланилади. Ҳисобга олиш керак бўладиган муҳим омилларга вақт, ҳарорат, турбулентлик киради. Барча компонентларни тўлиқ ёниши учун вақт етарли даражада бўлиши керак.

Каталитик ёндиришдан саноат отқиндилари токсик компонентларини атроф муҳит учун зарарсиз ва кам зарарли моддаларга тизимга катализатор киритиш йўли билан айлантириш учун фойдаланилади. Каталитик методлар ҳайдалаётган моддаларни газда бўлган бирорта компонент билан ўзаро таъсирига асосланган. Катализатор бирорта таъсирланувчи модда билан ўзаро ҳаракатланиб оралиқ модда ҳосил қилади, у эса зарарсиз компонентларга парчаланади. Кўпчиллик ҳолларда металлар (Pt, Pa) ёки уларни бирикмалари катализатор бўлади. Каталитик жараён тезлигига ва унинг самарадорлигига газ ҳарорати кўпроқ таъсир қилади. Газ оқимида бўладиган ҳар қандай реакцияга реакцияни минимал ҳарорати дейиладиган тавсифли бўлади, ундан пастда катализатор ўзини фаоллигини кўрсата олмайди. Газ тозаловчи каталитик қурилмаларнинг иккита конструкцияси фарқланади: газ оқимини қаттиқ катализатор билан туташиши содир бўладиган — каталитик реакторлар ва умумий корпусда туташтириш боғлами ва қиздиргич жойлашган — термокаталитик реакторлар.

3.12. Сув муҳитини ифлосланишлардан ҳимоялаш, ҳимоялаш методлари ва воситалари

Ифлосланган сувни биокимёвий ёки физикавий методлар билан тозалашади. Биокимёвий методлар микроорганизмларни турли бирикмаларни парчалаш ва ўзгартиришлар ҳосил қилиш қобилиятига асосланган. Парчалаш микроорганизмлар ишлаб чиқадиган ферментлар таъсирида содир бўлади. Сувни қаттиқ моддалардан тозалашни физикавий методи унинг хоссаларига, концентрациясига ва эритмага боғлиқ ҳолда сизишни, чўктиришни, марказдан қочма куч таъсир майдонида қаттиқ зарараларни ажратишни, фильтрлашни ўз ичига олади.

Сизиш ифлосланган сувдан ўлчами 25 мм гача бўлган эримайдиган аралашмалар зарраларини, шунингдек толали ифлосликларни ажратиш учун мўлжалланган. Чўктириш ифлосланган сувни панжаралар ва толатутгичлар орқали ўтказиш билан амалга оширилади. Панжаралар бир бирининг оралиқлари 5—20 мм дан қилиниб металл стерженлар ёки арматуралардан тайёрланади ва горизонтга нибатан 60° бурчак остида ўрнатилади. Панжаралар кўпчиллик ҳолларда бурилувчан грабллар ёрдамида механик, баъзан қўлда тозаланади. Бунда панжарадан ажратилган аралашмалар майдаланади ва ифлосланган сувга қайта ташланади, ва шунинг хусусияти билан ҳаво ва сув муҳитининг сифати ёмонлашади. Бу камчилликни бартараф қилиш учун панжара-майдалагичлар қўлланилади, улар ифлосланган сувдан ажратиб олмасдан аралашмаларни майдалашади.

Чўктириш қаттиқ моддаларни суюқликларда чўкиш хусусиятига асосланган. Ифлосланган сувни тозалаш қумтутгичлар ва чўктиргичларда амалга оширилади. Ифлосланган сувни ҳаракатланиш йўналишига кўра қумтутгичлар сувни тўғри чизиқли ва айланма ҳаракатлантирувчи ҳамда аэриралашган бўлади. Ифлосланган сувни фильтрлаш уларни майда дисперсияли қаттиқ аралашмалардан тозалаш учун мўлжалланган. Ифлосланган сувни тозалаш учун икки хил фильтрлар қўлланилади: донли, бунда суюқлик ғовак материаллар (қум) насадкаси орқали ўтади, ва микрофильтрлар элементлари боғланган ғовак материаллардан ясалади.

Сувни мой маҳсулотларидан тозалаш уларни таркиби ва концентрациясига кўра тиндириб, гидроциклонларда ишлов бериб, фильтрлаб ва флотациялаб амалга оширилади. Хўжалик ва бошқа объектларни жойлаштириш, лойиҳалаш, қуриш, реконструкциялаш, эксплуатацияга киритишда, шунингдек янги технология жараёнларини тадбиқ қилишда уларни сув объектлари ва табиий атроф муҳит ҳолатига таъсирини ҳисобга олиш керак.

Янгидан яратилаётган ва реконструкцияланаётган хўжалик ва бошқа объектларни лойиҳалаш ва қуришда, шунингдек сув объектларини ҳолатига таъсир қилувчи янги технология жараёнларини тадбиқ қилишда техник сув таъминотини ёпиқ тизими яратилишини назарда тутиш керак. Тўғри оқувчан техник сув таъминоти тизимини лойиҳалаш ва қуриш, қоидага кўра, рухсат этилмайди. Қуйидагиларни эксплуатацияга киритиш тақиқланади:

хўжалик ва бошқа объектлар, жумладан фильтрловчи тўпловчилар, чиқиндиларни кўмиш, шаҳар чиқинди тўпламлари ва бошқа ташламалар жойларини, агар ифлосланиши сув объектларини толиқишдан ва сувни зарарли таъсиридан ҳимояловчи қурилмалар билан ускуналанмаган ва тозалаш иншоотлари бўлмаса;

Бесплатный фрагмент закончился.

Купите книгу, чтобы продолжить чтение.