12+
Шаҳарларни режалаштиришда транспорт

Бесплатный фрагмент - Шаҳарларни режалаштиришда транспорт

Услубий қўлланма

Объем: 106 бумажных стр.

Формат: epub, fb2, pdfRead, mobi

Подробнее

Шаҳарларни режалаштиришда транспорт

Тақризчилар: Архитектура номзоди. Седмаматов М.

Меъмор. Атамуратов. А. Техника фанлари номзоди. Хаджиев. И


Байджанов И. С. Архитектура номзоди

Шаҳарларни режалаштиришда транспорт

услубий қўлланма


Кўча йўл ва транспорт майдонларини лойихалашни асосий принциплари яратилади, режалаштиришни унификациялашган чизмалар асосида транспорт ва пиёдалар харакатини ташкиллашти-риш қараб чиқилади. Турли типдаги йўловчи транспортини такомиллаштириш йўллари ва улардан қўлланиш кўрсатилади. Ташқи транспорт тўғрисидаги (автомобил, темир йўл, сув, хаво) уларни қурилмаларини жойлаштириш, ахоли жойларини режалаштириш ва йўловчиларга хизмат кўрсатишга боғлиқ асосий тушунчалар берилади.

Қўлланма меъморчилик олийгохларида ва факультетларида ўқиётган талабалар учун

Урганч Давлат Университетининг архитектура ва қурилиш кафедраси қарори билан чоп этишга тавсия этилди

Кириш

Шаҳарсозлик муаммолари муҳим фунқционал, техник ва композицион вазифаларни мураккаб комплекс ечимлари билан боғлиқ.

Траспортни асосий вазифаси бўлиб, тўлиқ ва ўз вақтида халқ хўжалигини ва аҳолини ташишни эффектив ва сифатли транспорт тизимини иши билан зарур эхтиёжни қондириш.

Ушбу мақсадларни бажариш учун: ташиш жараёнларини ва бошқарувни т ашкиллаштиришни т акомиллаштириш; транспорт техник воситаларни фойдаланиш даражасини ишончли таъминлаш;

Ҳамма турдаги транспорт воситаларини коррдинациялаш ишини яхшилаш ва халқ хўжалигини бошқа соҳалари ўзаро ҳаракатини, ташиш технологиясини янада такомиллаштирил- ганини амалда қўллаш келгусида транспорт ишини режалашти- ришни такомиллаштирилишини таъминлаш, норационал юкларни ва ортиқча узоққа ташишни бекор қилиш ортиқча солиштирма транспорт сарф харажатларни камайтириш шунингдек, йўловчиларни ва юкларни ташиш учун ресурсларни ҳам, — янги транспорт воситаларини қўллашни соҳасини юк ташишда кенгайтириш, шунингдек, шаҳар ва шаҳардан т а ш қ а р и д а й ў л о в ч и л а р х а р а к а т и н и; ҳ а м м а т у р д а г и транспортларда йўловчиларга хизмат кўрсатишни сезиларли даражада яхшилаш; ҳаракат хавфсизлигини ошириш, атроф муҳитга бўлган салбий таъсирни камайтириш чораларини кўриш.

Шаҳарлар ва посёлкалар ишлаб чиқариш зоналарини рационал комплекс ташкиллаштиришни назарда тутмоғи лозим, турар жой районлари, жамоат ва маданий муассасалар тармоқи, маиший корхоналар, транспорт мухандислиги жихозлари ва энергетика, меҳнат, яшаш ва одамларни дам олиш учун энг қулай яхши шароитларни таъминлаши керак.

Юкларни ва транспорт ишининг размери аҳоли турар жойини катта кичиклигига боғлиқ.

Юқоридаги масалалар ўрганиш стадиясида, қисман қўллашда, ва кейинги ривожлантиришни талаб этади.

Районни режалаштириш ишловида айрим аҳоли жойларини вазифалари билан чегараланиб қолмай, тизимли аҳоли пунктлари, шаҳарларни режалаштиришни иқтисодий жойлашув структураси ва шундай районни тўлақонли географияси билан ҳам боғлаш лозим.

Шаҳар аҳолисининг ўсиши билан унинг худуди ва узоққа ташиш катталашади.

Жойлашув радиуснинг катталашуви билан пиёдалар ҳаракати камаяди, транспортда юриш сони ошади.

Кичик шаҳарларни пиёдалар ҳаракатлари катта шаҳарлар режалаштиришдан мутлоқ фарқ қилади, шаҳарнинг бош режасида йўловчилар транспортини яппасига қулай ташкиллаштиришни назарда тутилади.

Йўловчилар ташиш транспортини ишини ўсиши шаҳар аҳолисини ўсилишидан анча илдамлаб юради.

1 млн. Аҳолиси бор шаҳарни йўловчилар ташиш транспортининг иш холати 40—50 баробар каттадир 100 минг аҳолига сонига тенг шаҳардан.

Йўловчилар вақтини тежаш мақсадида янги типдаги тезюрар транспорт иншоотларини қуриш шу мақсадда катта маблағлар сарфлаш, янги режалаштиришни усулларини қўллаш зарур.


2млн. Яшовчисига эга битта шаҳар хар бири 200 минг аҳолиси сони бўлган 10 та шаҳардан тўрт баробар кўп транспорт воситаларини талаб этади

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда транспорт масаласи бўйича шаҳарлар размерини аҳоли сонини 100—200 минг доирасида чегаралаш мақсадга мувофиқдир.

Саноат ва селетеба худудларини ўзаро жойлашувига транспорт талаблари катта таъсир ўтказади.

Йирик саноат комплексларни жойлаштиришда аҳоли ҳаётини санитария гигиена шароитларига зарар етказувини инобатга олиб уларни 12—15 км ва аҳоли жойларидан 20—25 км узоқликда жойлаштириш зарур бўлади. Ишга боришда ушбу масофаларни босиб ўтиш учун йўловчи транспорт воситаларини тез юрар турларидан юқори ташиш қобилиятларидан ва иншоотларни катта қийматидан зарурати туғилади, транспортга капитал маблағларни размерини камайтириш учун, йўловчилар оқимини мақсадга мувофиқ равишда узоқлашган саноат районига битта йўналиш бўйича концентрациялаш лозим.

Бундай транспорт чизиғининг йўналиши асосий режалаш ўқи бўлиб қолади, унинг узунаси бўйича саноат ва селетеба районлари жойлашуви бўйлама композицияда бўлади.

Зарарсиз саноатини жойлашувида мақсадга мувофиқ те скари с елетеба қурилишини режада уларга пара ллел жойлаштириш лозим. Бу эса транспорт окимларнинг тарқалишига имкон бериб уларни ўзаро кўндаланг алоқасини таъминлайди.

Шаҳар худуди бўйича зарарсиз саноат корхоналарини тенг текис жойлашуви бир неча саноат районларида кооперациялашуви транспорт ишларини сезиларли даражада камайишига ёрдам беради. Аҳолини иш жойларига кет адиган вақтларини камайтиради.

Аҳолини ишга ва ишдан қайтишига бўлган харакатини умумий хажми (размери) қачон кам бўлади, қачонки, саноат ва турар жой районларини размери кичик бўлса, шаҳар худуди бўйича тенг текис жойлашса.

Транспорт талаблари қуйидагиларга катта таъсир ўтказади: шаҳарлар жойлашувини ва уларни размерларини танлаш; худуднинг конфигурацияси ва композицион ечими; жойлашув шароити; умумшаҳар ва районлар марказлари ва иш жойлари жойлашуви; магистраллар тизими курилиши, йўллар майдонлар, чорраҳалар магистраллар аро худудлар ва бошқа объектлар.

Жамоат транспорти маршрутининг тизимини қуриш, пересадкасиз транспорт алоқасини йўналишига жуда кам вақт сарфлаш қулайлигини таъминлаши керак.

Жамоат транспорти маршрутининг тизимини, шахарнинг куча тармоқларини режалаш — тиришига таъсир ўтказади, магистраллараро зарур масофани аниқлайди максимал рухсат этилган масофани бекатлар йуловчиларни кесишув ва бекатлар ёнидаги қурилишни концентрациялайди.

Шахарнинг размери қанча катта бўлса, транспорт оқими шунча катта бўлади шунинг учун хам, шахар катталашуви билан магистрал кўчаларнинг узунлиги хам ошади ва улар орасидаги масофа кичраяди.

Магистраллараро масофаларни кичрайиш зарурати автомобил транспортини ривожланиши сабабли, шахарнинг марказий районларида хам пайдо бўлади.

Йуловчилар оқимининг ўсиши транспортини юқори ташиш имкониятларидан фойдаланишни заруратини туғдиради ва ташиш тиркамларини катта сиғимлисини қўллашни келтириб чиқаради.

Шаҳар размерларини катталашуви, йўловчиларни узоққа ташиш катта харакатдаги ташишларни ва йуловчилар оқимини катталашуви эса кўча транспортидан ташқари қимматли қурилишларни талаб этади.

Транспортнинг ҳар бир тури кўча тармоқларининг режалаштиришда ўзининг талабларини қўяди: йўлнинг авто транспорт юрадиган қисмини зарур кенглиги ёки рельсли йўлларни бурилиш радиуслари, йўлдаги иншоотларни техник нормалари, юриш қисмига тушадиган оғирлик катталиги ва сунъий иншоотларига, ер ости тармоқларни жойлашуви кўкаламзорлаш- тириш ва бошқалар, кўчадан ташқаридаги келгуси қурилиш чизиғи, йирик шаҳарларда мисол учун метрополитен, резерв учун махсус 30—45 метр кенгликда узун ер бўлаги на ер ости на ер устида иншоотлардан холи бўлиши лозим, бу эса метрополитен чизиғини (линиясини) қурилишини тезлаштиради қийматини анча камайтиради.

Метрополитен линиясини ва станциясини борлиги кўчалар тармоқи ва турар жой районларини режалаштиришни бошқа принципларини аниқлайди, станция яқинидаги қурилишларни максимал концентрациялаш, ҳамма микрарайонлар билан алоқани ер устидаги транспортда пересадкасиз ташувчи маршрутларни ташкиллаштиради, метрополитен станцияси тортади, станцияга олди майдонини эркинлигини таъминлайди.

Автомобил транспортини ривожланиши шаҳарлар қурилиши ва режалаштирилишига қўйилган транспорт талабларини келгусида ўсишига олиб келади. Енгил автомобил йўловчисининг ҳар бирига, автобус йўловчисининг биттасига қараганда 15 баробаридан кўп юриш қисми майдони тўғри келади.

XIX- аср охирида биринчи автомобиллар пайдо бўлди, шаҳарсозликда, шаҳарларни қуриш ва режалаштиришда уларни ҳисобга олиш мумкин эмасди.

1950- йилларда капиталистик мамлакатларда автомобил- ларнинг умумий сони 66 т млн етганди.

1960-йилда -122 млн; 1970 йилда -230 млн.

1980 йилга прогноз бўйича 300 млн, белгиланганди. Шаҳарлар режалаштирилишнинг тўла номутаносиблиги, кўчалар ҳаракатининг ўсиб келаётган талабларига ва автомобиль транспортини кўпайиши ҳаракат тезлигини пасайишига олиб келди, тиқилинч пайдо қилди, катта зарарга олиб келди автомобилларни туриши учун жойларни йўқлиги эса автомобиллар- дан фойдаланиш имкониятини бермади.

Кўп эски йирик капиталистик шаҳарлар кўча ҳаракатини тўла фалаж бўлиш олдида қолдилар ёки мураккаб кўп ярусли йўл ва боғланишлар қурилиши кераклигини, шаҳарни қисмларга бўлувчи катта стратегик даражада урбанизм сифатларига ва шаҳарда яшаш санитария гигиена шароитларига таъсир этишни англадилар.

Аввалги мавжуд анъаналарда кўчаларни режалаштириш, шаҳарлар чорраҳалари ва майдонлари замонавий размерларда, транспорт ва пиёдалар ҳаракатини ташкиллаштиришига мос келмайди.

Кўча тармоқининг эски формаси мазмунан унинг замонавий талабига мос келмайди: чорраҳаларни ҳаддан ташқари яқинлиги майда кварталлар билан транспорт ўтувини қийинлаштиради ва ҳаракат тезлигини пасайтиради, марказий районларда мумкин бўлмаган даражада маъмурий жамоат ва савдо биноларини тўплаш аҳолини катта оқимини келтириб чиқаради ва уларни ташишни ташкиллаштиришни қийинлаштиради, транспорт ҳаракатини интенсив магистраллар фронтал қурилиши аҳоли учун катта ноқулайликлар келтиради бунда шовқин, чанг, вибрация ва ҳавони чиқинди газлар билан заҳарлаш пайдо бўлади.

Транспортни янги турлари ва кўча ҳаракатини катта интенсивлиги кўча тармоқларини янги режалаш формаларини ўрнатишни талаб этади.

Кўп эски шаҳарларда кўча тармоқлари мутлақ таъмирлашни талаб этади.

Янги шаҳарларни лойиҳалашда, ва мавжуд шаҳарларни таъмирлашда вазифалар пайдо бўлади: асосий тез юрар йўлларни ва ҳаракати тўхтовсиз магистралларни, шаҳар ва шаҳардан ташқари йўлларни қатновини ягона тизимли кўринишда ажратиш; ҳаракатни транспорт тури ва тезлигини дифференциаллаш; турар жой ва марказий районлардан ташқари ва шаҳар ичкариси транзитини чиқазиш; тураржой қурилиши ва пиёдаларни транспортдан изоляциялаш, кўча- лардан ташқарида автомашиналар туриши қурилмалари.

Бир қатор бошқа муаммолар ҳам ечимини талаб этади, шаҳарларни режалаштириш транспорт тармоқларини ўзаро комплекс ўқуви қуриш билан боғлиқ.

Шаҳар транспорт хизмати унинг атрофи ва аҳоли пунктлари жойлашув тизимида транспорт инфраструктураси ташкил қилиш ўта муҳим вазифаларни ечимларидан биридир, транспорт тизимини яратишга имкон беради, кам вақтда кам маблағ сарфланишини таъминларди, буларни; саноат бўғинларида, умумшаҳар ва махсус марказларда, ёппасига дам олиш худудларда, йирик транспорт режалаштириш бўғинларида, темир йўл вокзалларида, аэропортларда, автовокзалларда ва ҳоказоларда англаш мумкин.

Бу вазифаларни ечимини асосий йўллари транспорт тизимини схемаларида ва район режалаштириш лойихаларида, аҳоли жойларининг гурух тизими, шаҳарни бош режасини ва ҳамма транспорт турларини комплекс транспорт схемаларини ривожлантиришини ишлаш жараёнида ўз ифодасини топади.

Турар жой ва микрорайонларни деталь режалаштириш лойиҳаларида, шаҳар бош режаси ҳисоб материаллари асосида ва ко м п л е кс т р а н с п о р т с хе м а л а р и д а т р а н с п о р т х и з м ат и вазифаларини ечими селетеба, шаҳарни саноат ва рекрацион зоналарини магистрал кўчаларини кўндаланг профили ишлаш билан, ҳамма турдаги транспорт ва пиёдаларни транспорт бўғинларида ва майдонларида қурилишни қизил чизиғини аниқлаш имконини ҳаракатини ташкиллаштириш схемаларини ишлаш билан, лойиҳалаш стадиясида айрим турар жой районлари, кўча ва магистралларнинг транспорт воситалари ва пиёдалар ҳаракатини ташкиллаштириш схемалари аниқланади, чорраҳа- ларида регулировка қилиш воситаларини жойлашуви, майдонлар ва транспорт бўғинлари ишланади, автомашиналарни тўхташ жойи ва уларни эгаллайдиган худуд майдони жойлаштирилади.

Шаҳарни режалаштириш структураси асосий функционал зоналарни ўзаро жойлашувидан таркиб топиб, селетеба, саноат ишлаб чиқариши, коммунал омборхоналар, яппасига дам олиш зоналари, санитария химоя, марказий, шаҳар аҳолисига маданий маиший хизмат функциялари қўшиб олувчи, шаҳар атрофи ва аҳоли жойлари унинг таъсир зонасидаги ва шаҳар таълимини ривожини бошқариш функциялари, магистраллар, жамоат транспорти ва индивидуал автомобиллар шаҳарни функционал зонасини кам харажат билан қисқа масофавий йўналишларда аҳолини алоқасини таъминлашга қаратилгандир.

Айниқса, муҳим асосий селетеба ва саноат ишлаб чиқариш зоналарини ўзаро жойлашуви, чунки аҳолини меҳнат билан боғлиқ ҳаракатлари доимий ва яппасига бўлиб, сутка давомида икки марта бажарилади.

Шаҳар функционал зоналарининг ўзаро жойлашувидан меҳнат жойига етиб бориш вақтлари, транспорт тармоқлари ривожи ва тиркамалар таркиби иши, йўловчи ташиш ва транспорт тармоқи бўғинлари, айрим ташиш юклари, транспортни тез юрар турларини пайдо қилиш ва шаҳарсозликни бошқа саволларга боғлиқдир.


Шаҳарни таъмирлаш шароитида, мавжуд қурилишлар, транспорт хизматини ривожланган тармоқи билан, шаҳарни айрим функцияларини ривожлантириш вазифалари пайдо бўлади, транспорт бўғинларида янги муассасаларни жойлаштириш йўли билан шаҳар ва унинг атрофи аҳолисининг зарур вазифалари чиқади.

Шаҳарни меъморий режавий структурасини шаклланишига транспорт инфраструктураси сезиларли даражада таъсир ўтказади, шунингдек, шаҳар аҳолиси ҳаётий образига; транспорт тармоқи ривожининг шаҳар меъморий режалаштириш структураси ривожидан орқада қолиши, шаҳар ривожига ва унда яшаётганлар шароитига тўла таъсир этади.

Шаҳарни режалаштиришда кейинги йилларда ер усти билан чегараланиб қолмасдан ер ости фазо маконидан коммуникация- ларни жойлаштириш, автомашиналар туриш жойи, кўчадан ташқарида линияларни ётқизиш, тез юрар ва транспорт қувурлари, таъминот ва алоқа қурилмаларидан фаол фойдаланиш муаммолари авж олмоқда.

Юқоридаги масалалар ўрганиш стадиясида, қисман қўллашда, ва кейинги ривожлантиришни талаб этади.

Районни режалаштириш ишловида айрим аҳоли жойларини вазифалари билан чегараланиб қолмай, тизимли аҳоли пунктлари, шаҳарларни режалаштиришни иқтисодий жойлашув структураси ва шундай районни тўлақонли географияси билан ҳам боғлаш лозим.

Шаҳарларни режалаштиришда транспорт

Бесплатный фрагмент закончился.

Купите книгу, чтобы продолжить чтение.