12+
Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича макет, қоидалар, низом ва йўриқномалар намуналари

Бесплатный фрагмент - Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича макет, қоидалар, низом ва йўриқномалар намуналари

Объем: 216 бумажных стр.

Формат: epub, fb2, pdfRead, mobi

Подробнее

К и р и ш

Меҳнатни муҳофаза қилиш борасида давлат сиёсати — ишловчилар, иш берувчилар ва давлат манфаатларини инобатга олган ҳолда, ҳаққоний, хавфсиз ва зарарсиз меҳнат шароитларини, ходимларнинг меҳнат ҳуқуқлари, ҳаёти ва соғлиғи ҳимоя қилинишини, меҳнат самарадорлиги ошиши эвазига аҳоли моддий ва маданий турмуш даражасининг юксалишини таъминлашдан иборат.

Ўзбекистон республикасининг янги таҳрирдаги «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги» қонунида меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари:

ходимнинг ҳаёти ва соғлиғи устуворлигини таъминлаш;

меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги давлат дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштириш;

барча ташкилотлар учун меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги талабларни белгилаш;

меҳнатни муҳофаза қилишга оид талабларга риоя этилиши устидан давлат назорати ва текширувини амалга ошириш;

ходимларни ҳимоя қилувчи хавфсиз техника, технология ва воситаларнинг ишлаб чиқилиши ва жорий этилишини рағбатлантириш;

фан, техника ютуқларидан ҳамда меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича илғор миллий ва хорижий тажрибадан фойдаланиш;

ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалардан жабрланган ёки касб касаллигига чалинган ходимларни ижтимоий ҳимоя қилиш;

халқаро ҳамкорликни амалга оширишдан иборатлиги келтирилган.

Меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида давлат сиёсатининг асосий йўналишларини амалий таъминланиши, ишлаб чиқилган маҳаллий норматив ҳужжатлар, яратилган оммабоп ўқув қўлланмалари асосида, Ўзбекистон республикаси ҳукуматининг вилоятлар, туманлар давлат органлари ва маҳаллий ўз-ўзини бошқариш органлари, иш берувчилар, иш берувчилар бирлашмалари, шунингдек касаба уюшмалари, уларни бирлашмалари ва бошқа меҳнатни муҳофаза қилиш масалалари бўйича ваколатли органлар ишловчиларининг келишилган ҳаракатлари билан таъминланади.

Республикамизда меҳнат шароитларини ва меҳнатни муҳофаза қилишни яхшилаш учун, меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишларига қуйидаги бандлар қўшилса мақсадга мувофиқ бўлар эди:

Ўзбекистон республикасининг меҳнат шароитларини ва меҳнатни муҳофаза қилишни яхшилаш давлат, тармоқ ва ҳудудий мақсадли дастурларини қабул қилиш ва тадбиқ қилиш;

меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича тадбирларни молиялашда давлатнинг иштироки;

меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассисларни тайёрлаш ва малакасини ошириш;

хавфсиз меҳнат шароитларини яратиш, хавфсиз техникалар ва технологияларни ишлаб чиқиш ва тадбиқ қилиш, ишловчиларни ҳимоялашни жамоа ва шахсий ҳимоя воситаларини ишлаб чиқаришни рағбатлантирувчи самарали солиқ сиёсатини олиб бориш.

Ишлаб чиқариш корхоналари ва қурилиш ташкилотларида меҳнатни муҳофаза қилишни вазифаси меҳнат хавфсизлигини таъминлаш, ишловчиларни ҳаётини ва соғлиғини сақлаш, ишлаб чиқаришда бахтсиз ҳодисалар сонини камайтириб ишловчиларни жароҳатланиш ёки касалланиш эҳтимолини минималлаштириш билан биргаликда максимал меҳнат унумдорлигида соғлом ва қулай меҳнат шароитларини яратишдан иборат.

Ушбу ўқув қўлланмада корхоналарни замонавий бозор иқтисодиёти шароитларига мос фаолият юритиши, ишловчиларга соғлом ва хавфсиз меҳнат шароитларини яратиб беришга ва меҳнаткашларни ижтимоий муҳофаза қилишга йўналтирилган жамоа шартномасининг макети, ишчи ва хизматчилар учун ички меҳнат тартибининг намунавий қоидалари, корхоналарда уч босқичли мамурий-жамоа назоратини ўтказишни ташкиллаштириш низоми ҳамда ишлаб чиқариш корхоналари ва қурилиш ташкилотларида бажариладиган хавфли ва зарарли ишларни хавфсиз бажаришга мўлжалланган, муайян ишлар ва касблар учун қуйидаги: минорали кран кранчиси учун, илмоқлаш ишларини бажаришда, тош-ғишт терувчилар учун, қўл электр асбоби билан ишлашда; электр пайвандчилар учун; электрмонтаж ва тугатиш ишларини (суваш, бўяш ва ҳ.к. ишлар) бажаришда; чилангар-сантехник учун; газ билан пайвандловчилар учун; ишларни наряд-рухсат билан бажарилишини ташкиллаштиришда; баландликда ишлашда меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўриқномалар намуналари келтирилган. Ишловчилар учун жамоа шартномасининг намунавий макети бозор иқтисодиёти шароитлари инобатга олиниб, меҳнат муҳофазаси маҳаллий йўриқномалари намуналари эса амалдаги йўриқномалар ишлаб чиқиш бўйича низом талаблари асосида тайёрланди.

Қўлланма корхоналар ва ташкилотлар раҳбарлари, мутахассислари, турли касб ишчилари ҳамда хориждаги Ватандош, меҳмон-ишловчилар учун мўжалланган.

1. Корхоналар учун жамоа шартномасининг макети

НАМУНА

Меҳнат жамоасининг умумий йиғилишида маъқулланган

20__ йил «____»____________

Баён № _______

ЖАМОА ШАРТНОМАСИ

____________________________________________

(корхона номи)

__________йил (йиллар)

1.1. Умумий қоидалар

1.1. Мазкур жамоа шартномаси (кейинги ўринларда «Шартнома») ________________________________________________ да иш берувчи билан

(корхона номи)

ишловчилар ўртасидаги меҳнатга оид, ижтимоий-иқтисодий ва касбга оид муносабатларни тартибга солувчи маҳаллий норматив ҳужжат ҳисобланиб, Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, бошқа ҳуқуқий ва меъёрий ҳужжатларга асосланиб иш берувчи ва ишловчиларнинг ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш масалаларидаги ҳамкорлиги тўғрисида тузилган.

Мазкур Шартноманинг тарафлари деб қуйидагилар ҳисобланади:

— иш берувчи _____________________________________________ тимсолида (бевосита иш берувчи ёки у ваколат берган вакиллар кўрсатилади)

— ишловчилар ___________________________________________тимсолида

(касаба уюшма қўмитаси кўрсатилади)

1.2. Шартнома предметига тарафларнинг қуйидаги: меҳнат шароитлари, шунингдек, меҳнатга ҳақ тўлаш, бандлик, қайта ўқитиш, ишловчиларни бўшатиш шартлари, иш вақтини ва дам олиш вақтини давомийлиги, шароитларни яхшилаш ва меҳнатни муҳофаза қилиш, ижтимоий кафолатлар юзасидан тарафларнинг зиммаларига олган мажбуриятлари ҳамда бошқа масалалар юзасидан ҳамкорликда белгилаган мажбуриятлари киради.

1.3. Шартнома __________________________ дан кучга киради ва _____________________________ гача амал қилади. Белгиланган муддат тугагач, жамоа шартномаси тарафлар янги шартнома тузгунча ёки амалдаги шартномани ўзгартиргунча, тўлдиргунча амалда бўлади.

1.4. Мазкур шартнома иш берувчига ва корхонанинг барча ишловчиларига, шу жумладан жамоа шартномаси кучга кирганидан кейин ишга қабул қилинган шахсларга ҳам татбиқ этилади.

1.5. Шартномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тарафларнинг ўзаро розилиги билан Меҳнат кодексида уни тузиш учун белгиланган тартибда амалга оширилади.

1.6. Шартномага биноан, ишловчилар томонидан меҳнат вазифаларини сифатли бажарилиши Меҳнат кодекси, меҳнат шартномалари, таркибий бўлинмалар тўғрисидаги низомлар, мансаб йўриқномалари, корхона Низоми ҳамда Ички меҳнат тартиби қоидалари, ишлаб чиқариш ишларини хавфсиз бажариш қоидалари ва йўриқномаларига биноан таъминланади.

1.2. Меҳнатни меъёрлаштириш ва унга ҳақ тўлаш. Кафолатли тўловлар ва компенсация тўловлари

2.1. Меҳнатга ҳақ тўлаш соҳасида тарафлар келишдилар:

2.1.1. Иш ҳақини пул шаклида (сўмда) ойига камида икки марта корхонани кассасидан (ваколатли цехлар, бўлимлар, таркибий бўлинмалар орқали), ҳар ойнинг ____ ва __ саналарида тўлаб бориш ёхуд ишловчининг аризаси бўйича унинг банкдаги шахсий ҳисоб рақамига (пластик карточкасига) ўтказиш.

2.1.2. Ишловчилар иш ҳақини, унинг реал миқдорига мослигини таъминлаш мақсадида, товарлар ва хизматлар истеъмол нархини ошиши билан (инфляция даражасига кўра), ошириб борилишини таъминлаш.

2.1.3. Ўз ичига тариф ставкалари миқдорлари, окладлар (лавозим маошлари), қўшимча тўловлар ва компенсация характерли устамалар, шу жумладан нормал шароитдан фарқли ишларда ишлаганлик, рағбатлантириш хусусиятли устамалар ва қўшимча тўловлар ва мукофатлаш турларини оладиган меҳнатга ҳақ тўлаш системасини касаба уюшмалари органлари фикрларини ҳисобга олиб ўрнатиш.

2.1.4. Ишловчилар билан тузилган меҳнат шартномасида белгиланган иш ҳақи шарти жамоа шартномасида ўрнатилганлигидан паст бўлмаслиги керак.

2.1.5. Ушбу шартнома билан «___»___________йилдан қуйидагилар ўрнатилади:

— Нормал шароит учун I разряд ишчисини энг кам ойлик тариф ставкаси миқдори _____ сўм.

— Нормал шароит учун 5 разряд асосий фаолият тури ишчисини энг кам ойлик тариф ставкаси _____ сўм.

Тариф ставкаси — бу ишловчини маълум мураккабликдаги (малакали) иш нормасини вақт бирлигида бажарганлиги учун компенсация, рағбатлантириш ва ижтимоий тўловларсиз меҳнат ҳақини аниқ ўлчами.

Тегишли тарзда район коэффициенти бўйича тўловлар I разряд ишчисини энг кам ойлик тариф ставкасига қўшилмайди.

2.1.6. Ўз ичига тариф ставкалари миқдорлари, окладлар (лавозим маошлари), қўшимча тўловлар ва компенсация характерли устамалар, шу жумладан нормал шароитдан фарқли ишларда ишлаганлик, рағбатлантириш хусусиятли устамалар ва қўшимча тўловлар системалари ва мукофатлаш системасини оладиган меҳнатга ҳақ тўлаш системасини N___ иловага кўра ўрнатиш.

2.1.7. Зарарли ва хавфли шароитли ишларни бажарганда ишловчилар меҳнатига ҳақ тўлашни № __ иловада келтирилган оширилган тариф ставкалари (окладлари) бўйича амалга ошириш.

Оғир ишларда, зарарли ва (ёки) хавфли ва бошқа махсус шароитли ишларда ишловчилар меҳнатига ҳақ тўлаш, турли хил нормал шароитлар учун ўрнатилган тариф ставкалари, окладлари (лавозим маошлари) га нисбатан оширилган ўлчамда, лекин меҳнат қонунлари ва бошқа меъёрий ҳуқуқий ҳужжатларда келтирилган меҳнат ҳуқуқи меъёрларидан кам бўлмаган миқдорда ўрнатилади.

Оғир ишларда, зарарли ва (ёки) хавфли ва бошқа махсус шароитли ишларда ишловчилар меҳнат ҳақини энг кам ошириш ўлчами, ва шу оширишни шартлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон касаба уюшмаси Федерацияси Кенгаши, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ўртасида ижтимоий-иқтисодий масалалар юзасидан қабул қилинган Бош келишув асосида ўрнатилади.

Оғир ишлар, зарарли ва (ёки) хавфли ва бошқа махсус шароитли ишлар рўйхати аниқланилгунга қадар, тегишли тармоқ вазирликлар корхоналари ишлаб чиқаришида аввал қўлланилган меҳнат шароитлари оғир ва зарарли, меҳнат шароитлари ўта оғир ва ўта зарарли ишлаб чиқаришлар, касблар ва ишлар рўйхати тўлиқлигича, камайтирилмасдан қўлланилади. Рўйхатни кенгайтириш билан боғлиқ харажатлар меҳнат ҳақи бўйича харажатларда ётади.

2.1.8. Тезкор бажарилаётган, сифатли бажарилаётган, давлат сирига рухсат этилган ва бошқа ишларни бажараётган алоҳида ишловчилар учун тариф ставкалар (лавозим маошлари) га № ___. иловага мувофиқ устама ўрнатилади.

2.1.9. Янги ишлаб-чиқариш (маҳсулот) ни ишлаб чиқаришни амалга ошириш даври ____________ га (муддат кўрсатилади) ишловчига унинг олдинги иш ҳақи сақланади.

2.1.10. Ишловчига ҳақ тўлаш мазкур Шартномада белгиланган муддатларга нисбатан хизмат кўрсатувчи банкнинг айби билан кечиктирилганда — Иш берувчи банк раҳбариятига жарима ундириш тўғрисида талабнома киритишни ва ундирилган жаримани меҳнатга ҳақ тўлашни тартибга солишга йўналтиришни ўз зиммасига олади.

2.1.11. Корхонада оширилган миқдордаги меҳнат ҳақи, устамалар, қўшимча тўловлар ва компенсацияларнинг қуйидаги турлари ва миқдорлари ўрнатилади:

2.1.11.1. Тунги вақтдаги иш учун 1,5 баравар ҳақ тўланади; иш вақтидан ташқари ишлар, дам олиш ва байрам кунларидаги иш учун — 2 баравар миқдорда ҳақ тўланади;

2.1.11.2. Бир неча касбда (лавозимда) ишлаганлик, хизмат кўрсатиш доираси кенгайганлиги, бажариладиган ишлар ҳажми ортганлиги, ўзининг асосий иши билан бир қаторда ишда вақтинча бўлмаган ишловчининг вазифаларини бажарганлик учун, шунингдек ўриндошлик асосида иш бажарилганида ишловчиларнинг меҳнат ҳақи миқдори меҳнат шартномасининг тарафлари ўртасидаги келишувга биноан амалда бажарилган иш юзасидан, лекин ишловчи лавозим маошининг ______ фоизидан кам бўлмаган миқдорда белгиланади.

2.1.12. Ишловчилар меҳнатини рағбатлантириш корхона ишовчиларини мукофотлаш тўғрисидаги Низомга асосан амалга оширилади (N ____ илова).

2.1.13. Иш берувчининг розилиги билан ва унинг манфаатлари йўлида ишловчи ўзига тегишли мол-мулк (асбоб-ускуналар, ашёлар ва ҳоказо) дан (автотранспорт воситасидан ташқари) фойдаланганда уларнинг Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 144-моддасида келтирилган меъёрлар асосида ҳисоблаб чиқилган амортизацияси доирасида харажатлар қопланади;

2.1.14. Иш берувчининг таклифига биноан ишловчи бошқа жойдаги ишга кўчиб борганда унинг қуйидаги қўшимча харажатлари тўланади:

а) кўчиш ва мол-мулкни кўчириб бориш билан боғлиқ харажатлар;

б) янги жойда ўрнашиб олиш билан боғлиқ харажатлар;

в) ходим томонидан иш берувчи билан келишиб қилинган бошқа харажатлар.

2.1.15. Иш жараёнида зарарсизлантириш воситаларидан фойдаланганлиги учун хожатхона фаррошларнинг лавозим маошларига 10 фоиз миқдорида компенсация қилинади.

2.1.16. Корхонада амалиёт ўтувчи олий ўқув юртлари талабаларининг ва ўрта махсус касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчиларининг меҳнати учун ҳақ Касб-ҳунар коллежлари ўқувчиларининг амалиёти тўғрисидаги низомга биноан амалга оширилади.

2.1.17. Иш берувчининг кўрсатмасига биноан иш берувчи ва меҳнат жамоаси манфаатларига доир вазифаларни бажариш (малака ошириш, хизмат сафарида бўлиш, тиббий кўрикдан ўтиш, навбатчилик, ишчиларни ўқитиш ва бошқа турли тадбирларда қатнашиш) мақсадида ишловчи ўз асосий ишидан озод этилади.

Агарда юқорида кўрсатилган тадбирлар иш вақтида ўтказилса, бу ҳолда ишловчининг ўртача иш ҳақи сақланиб қолинади — мазкур тадбирлар ишдан ташқари вақтда ўтказилса, ишловчига сарф қилинган вақтига мутаносиб қўшимча дам олиш вақти берилади.

Ишловчи иш берувчи ва меҳнат жамоаси манфаатларига доир вазифаларни бажараётганда Корхона бўйича тариф ставкалари ва лавозим маошлари миқдори оширилса, у ҳолда ишловчига меҳнат ҳақи ана шу даврдаги барча иш кунлар учун янги тариф бўйича қайта ҳисоблаб чиқилиб тўланади.

2.1.18. Қишлоқ хўжалиги ишларига жалб этилган ишловчиларга меҳнат ҳақи хар бир ишлаган куни учун ўртача ойлик иш ҳақидан кам бўлмаган ҳисобда амалга оширилади.

2.1.19. Илмий даража ва илмий унвонга эга ишловчилар лавозим маошига ҳар ойда _____ фоиз миқдорида устамалар тўланади.

2.2. Меҳнатни нормалаштириш соҳасида тарафлар келишдилар:

2.2.1. Меҳнат унумдорлигини оширилишини таъминлайдиган ташкилий-техник тадбирлар амалга оширилгандан сўнг, шунингдек, жисмонан ва маънавий эскирган ускуналардан фойдаланилган ҳолатларда меҳнат нормаларини киритиш, ўзгартириш ва қисман қайта кўриб чиқиш.

2.2.2. Меҳнат нормаларини навбатдан ташқари кўриб чиқиш иш ўринларини аттестацияси натижасига кўра бажарилиши мумкин.

Тарафлар томонидан шартнома тузиш пайтида амалда бўлган корхонани меҳнат нормалари рўйхати № ___ иловада келтирилган.

2.3. Кафолатлар ва компенсациялар.

2.3.1. Ишловчи хизмат сафарига жўнатилганда ишловчига унинг қилган қуйидаги сарфлари: а) йўл кира харажатлари норматив асосида;

б) доимий турар жойидан бошқа жойда яшаш, шу жумладан уй-жой ижараси билан боғлиқ харажатлар;

в) Ўзбекистон Республикасида белгиланган энг кам иш ҳақининг 10 фоизи миқдорида суткалик харажатлар;

г) ишловчи томонидан иш берувчининг рухсати ёки розилиги билан қилинган бошқа харажатлар қопланиши тўғрисида тарафлар келишиб олдилар.

2.3.2. Иш берувчи томонидан ўқишга юборилган ёки мустақил равишда ўқув юртига ўқишга кирган ишловчиларга иш берувчи ўртача иш ҳақи сақланилган ҳолда қўшимча таътил беришни зиммасига олади.

1.3. Ишдан бўшатилиши мумкин бўлган ҳолатлардаги кафолатлар, бандликни таъминлаш

3.1. Ишловчилар сонини ёки штатини қисқартириш ва ишловчилар билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, иш берувчи бу тўғрисида ёзма равишда тадбир амалга оширилишидан камида икки ой олдин бошланғич касаба ташкилотига хабар беради.

Агар ташкилотда ишловчилар сонини ёки штатини қисқартириш тўғрисида қабул қилинган қарор, ишловчиларни оммавий бўшатилишига олиб келса, иш берувчи тегишли тадбир амалга оширилишидан камида уч ой олдин бандлик хизмати органига ва бошланғич касаба уюшмасига мумкин бўлган оммавий ишдан бўшатиш ҳақида маълумот тақдим этади.

Оммавий ишдан бўшатиш мезони тармоқ ёки ҳудудий келишувлар асосида аниқланади.

Тармоқлар келишувларига биноан иш берувчининг ихтиёри билан оммавий ишдан бўшатишга: 50 ва ундан кўп одам 30 календар кун ичида, 200 ва ундан кўп одам 60 календар кун ичида, 500 ва ундан кўп одам 90 календар кун ичида ишдан бўшатилган ҳолатлар киритилади.

3.2. Корхонани қайта ташкил қилиш, йўқотиш, иш ҳажмини қисқариши, молия-иқтисодий ҳолатини ёмонлашуви натижасида бўшатиладиган ишловчиларнинг бандлигини таъминлаш бўйича тарафлар ҳамкорликда таклифлар ва ишловчиларни ижтимоий мухофаза қилиш чораларини ишлаб чиқиш мажбуриятини оладилар. Корхонага банкрот ҳолати қўлланилганда, бу ҳолат оқибатини юмшатиш бўйича таклифлар касаба уюшмасининг фикрини ҳисобга олиб қабул қилинади.

3.3. Технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ходимлар сони (штати) ёки иш хусусиятининг ўзгаришига олиб келган ишлар ҳажмининг қисқариши муносабати билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда ишда қолдириш учун имтиёзли ҳуқуқ Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси 103-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида кўрсатилган ишловчилардан ташқари, ишда қолдиришда, тенг иш унумдорлиги ва малакаси бир хил бўлганда қуйидаги ишловчиларга афзаллик берилади:

а) ногиронлик;

б) пенсия ёшига яқинлашиб қолганлик (аёллар 53 ёш, эркаклар 58 ёш);

в) ишлаётган ёлғиз онанинг қарамоғида 14 ёшга тўлмаган болалар мавжудлиги.

3.4. Ишловчилар сонини ёки штатини қисқартиришда бир оиладан икки кишини бир пайтнинг ўзида ишдан бўшатилишига йўл қўймаслик.

3.5. Иш ўринларини сақлаш учун ички ишлаб чиқариш захирасидан фойдаланиш мақсадида, иш берувчи ишлаб чиқариш шароитлари ва имкониятларини ҳисобга олиб:

— юқори даражадаги тезкор ишларни, дам олиш ва байрам кунларидаги ишларни (ишлаб чиқаришни тўхтатиш мумкин бўлмаган ишлаб чиқаришдан ташқари) бажаришни чеклайди;

— ўриндошликни, вақтинча ишлайдиган ходимлар сонини ва бир неча касбда ишлашни чеклайди;

— чет эл ишчи кучини қабул қилишни чеклайди (фойдаланмайди) ёки қисқартиради;

— янги ишловчиларни қабул қилишни тўхтатиб туради;

— меҳнатни ташкилий ва технологик шароитлари ўзгариши сабабли ишловчиларни оммавий бўшатиш ҳолатларида олти ой муддатгача иш вақтининг тўлиқмас режимини киритади;

— ишловчиларни оммавий бўшатилиш оқибатини камайтириш ва юмшатиш мақсадида бошқа тадбирларни ўтказади.

3.6. Корхонанинг йўқотилиши, ишловчилар сонини ёки штатини қисқартириш натижасида ишдан бўшатилиши тўғрисида хабарнома олган шахсларга, янги иш жойини қидириш учун ўртача иш ҳақини сақлаган ҳолда ишдан бўш вақтлари (ҳафтасига камида _______ соат) берилади.

3.7. Корхонанинг йўқотилиши, ишловчилар сонини ёки штатини қисқартириш натижасида меҳнат шартномаси бекор қилинганда ишдан бўшатилган ишловчига корхона қонунларда кўрсатилганидан кўра оширилган тарзда ишдан кетиш нафақасини тўлаши мумкин:

— корхонада 10 йилдан ортиқ ишлаган шахсларга, ўртача ойлик маошдан- _______ фоизга;

— 5 дан 10 йилгача, ўртача ойлик маошдан — ___ фоизга.

3.8. Малакасини оширишни, қайта ўқитилишини ва бошқа касбни эгаллашни истаган ишловчига иш берувчи кўмаклашади.

1.4. Иш вақти ва дам олиш вақти

4.1. Тарафлар амалдаги қонунларга ва ушбу жамоа шартномасига биноан нормал шароитда ишлайдиган корхона ишловчиларига икки кун дам олиш ва беш кунлик — 40 соатлик иш ҳафтаси ўрнатишга келишдилар. Иш кунининг давомийлиги, ундан фойдаланиш тартиби, ишнинг бошланиши ва тугаш вақти, корхонани ички меҳнат тартибидан келиб чиқиб белгиланади. Амалдаги қонунларга биноан қуйидагиларга қисқартирилган ҳафталик иш соатлари белгиланади:

— 16 ёшдан 18 ёшгача бўлган ишловчилар учун 36 соат;

— зарарли шароитда ишловчилар учун 36 соат;

4.2. Амалдаги қонунлардагидан ташқари, корхонада қуйидагиларга қисқартирилган иш вақти (ишловчини ҳоҳишига кўра) ўрнатилиши мумкин:

— 8 ёшгача болалари бор аёлларга;

— Ишлаб чиқаришда меҳнат қобилиятини қисман йўқотган шахсларга.

4.3. Меҳнат шароити бўйича керак бўлганда ҳамда бир кун дам олишли олти иш кунлик сменали ишлар бўлган тақдирда, тунги вақтдаги иш давомийлиги кундузги вақтдаги иш давомийлиги билан тенглаштирилади. (Кўрсатилган ишлар рўйхати жамоа шартномасига иловаланади.)

4.4. Ишловчиларга дам олиш ва овқатланиш учун танаффус ____ дан _____ гача берилади.

4.5. Умумий дам олиш куни якшанба, иккинчи дам олиш куни __________ ҳисобланади.

4.6. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 229-моддасида назарда тутилган ҳолларда, шунингдек қуйидаги асослардан бири мавжуд бўлганда ишловчининг илтимосига кўра унга тўлиқсиз иш вақти белгилаб қўйилиши шарт:

а) оила аъзоларидан бирининг бетоблиги;

б) ишни таълим билан қўшиб олиб борилиши;

в) профилактик даволаниш зарурияти;

г) технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар туфайли ишловчилар сони қисқаришининг олдини олиш;

д) расмий рўйхатга олинган динларга мансуб ишловчилар учун диний маросимларни адо этиш ҳамда рўза тутиш зарурияти;

4.7. Тўлиқсиз иш вақти шароитида ишлаш муддати ишловчи билан Иш берувчи ўртасидаги келишувга биноан белгилаб қўйилади. Тўлиқсиз иш вақти режимидаги меҳнат учун ишланган вақтга мутаносиб равишда ҳақ тўланади.

4.8. ___________________________________________________лар учун

(ишловчилар тоифаларининг номи) иш вақти (смена) муддати суткасига ўн икки соат миқдорида белгилаб қўйилади ва иш вақтини жамлаб ҳисобга олиш жорий қилинади. Бунда иш вақтининг __________________________________балансига риоя этилади.

(ойлик, чораклик, ярим йиллик ёки йиллик)

Иш вақтини жамлаб ҳисобга олиш айрим тоифадаги ишловчиларни иш вақтидан ташқари ишларга жалб этиш хусусида белгиланган чеклашларга (Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси 220-моддасининг бешинчи қисми ва 228, 245-моддаларига) риоя қилган ҳолда жорий этилади.

Иш вақти жамлаб ҳисобга олиниши режимида банд бўлган ишловчиларга ҳар ойда тўланадиган иш ҳақи миқдори тенглаштирилиши кафолатланади (ҳисобга олинадиган давр якунлари бўйича тўғрилаб қўйиш шарти билан). Бунда ҳисобга олинадиган давр мобайинида иш соатларининг нормал миқдоридан кўп ишлаганлик учун иш вақтидан ташқари ишлар учун ўрнатилган баҳоларга биноан ҳақ тўланади ёки ишловчининг ҳохишига кўра дам олиш куни берилади.

4.9. Ишдан ташқари вақтларда ишга жалб этиш фақат ишловчининг розилиги билан амалга оширилади.

4.10. Ишловчиларни кечки вақтларда, дам олиш ва байрам кунлари ишга жалб этишга қуйидаги асослар бўйича йўл қўйилади:

а) табиий ва техноген тусдаги авариялар, бахтсиз ходиса, табиий офат, ва бошқа фавқулотда ходисаларнинг олдини олиш зарурияти юзага келганда;

б) __________________________________________________.

Шунингдек, қонун ҳужжатларида белгиланган чекловларни ҳисобга олган ҳолда, Иш берувчининг Касаба уюшма қўмитаси билан келишиб қабул қилган ёзма фармойишига биноан амалга оширилиши мумкин.

4.11. Ишловчиларга қуйидагича таътил беришга келишилди:

Пахта тозалаш корхоналарининг мавсумий фаолият кўрсатиши инобатга олиниб, йилик 24 иш куни таътили ҳисобидан, ишловчиларнинг ишлаган даврига мутаносиб таътил белгиланади.

4.12. Иш берувчи қуйидаги ҳолларда ишловчининг иш ҳақи сақланиб қолинадиган таътил бериш ҳақидаги илтимосини қаноатлантиришни ўз зиммасига олади:

— яқин қариндоши вафот этганда — 3 кун;

— ишловчи ва унинг фарзандининг тўй маросимини ўтказишга — 3 кун;

— кумуш-олтин тўйларда -2 кун;

— янги уйга кўчганда — 2 кун;

Яқин қариндошлар деб: ишловчининг ота-онаси, ака-укаси, опа-синглиси, фарзанди ҳамда унинг турмуш ўртоғи ва унинг ота-онаси, ака-укаси, опа-синглиси ҳисобланадилар.

4.13. Пахта тозалаш корхоналарини мавсумий фаолият кўрсатиши инобатга олиниб, қўшимча йиллик меҳнат таътиллари бериладиган меҳнат шароити ноқулай бўлган ишларда ва меҳнат шароити ўзига хос бўлган ишлар учун, шунингдек зарарли ва ўта зарарли ҳамда оғир ва ўта оғир меҳнат шароити учун нормал шароит тариф ставкаларига мутаносиб № ___ иловага мувофиқ компенсациялар тўлашга келишдилар.

4.14. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 144-моддасида кўрсатиб ўтилган ходимлар тоифаларидан ташқари қуйидаги ходимларга меҳнат таътили уларнинг ҳохишига кўра ёзги ёки улар учун қулай бўлган бошқа вақтда берилади:

а) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 20 мартдаги 153-сонли қарорига асосан ижтимоий аҳамиятга молик касаллик бўйича ҳисобда турган ходимларга;

б) бетоб оила аъзосини парваришлаётган ходимларга;

в) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 18 майдаги ПФ-3878-сонли Фармонига биноан тижорат банкларидан ипотека кредитини олган ёш оилалар вакилларига;

г) ишлаётган нафақахўрларга;

4.15. Навбатдаги меҳнат таътилига кетаётган ишловчига Иш берувчи томонидан соғлигини тиклаш учун қўшимча моддий ёрдам берилади. Таътил учун ҳақ тўлаш таътил бошланмасдан олдинги охирги иш кунидан кечиктирмай амалга оширилади.

4.16. Ишловчининг аризасига биноан унга иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътил берилиши мумкин, унинг муддати ишловчи билан Иш берувчи ўртасидаги келишувга биноан белгиланади.

4.17. Меҳнат кодексининг 150-моддасида кўрсатиб ўтилган ходимлардан ташқари яна қуйидаги ишловчиларга уларнинг ҳохишига кўра иш ҳақи сақланмаган ҳолда 14 календар кунга қадар таътил берилишига келишилди:

а) бетоб оила аъзосини парваришлаётган шахсларга;

б) 30 ёшгача бўлган ёш оила аъзоларига;

в) ишлаётган нафақахўрларга.

4.18. Меҳнат шартномаси бекор қилинганда (шу жумладан унинг муддати тугаши муносабати билан ҳам) ишловчининг ҳохишига кўра, йиллик асосий ва қўшимча таътилларни бериб, ундан кейин меҳнат муносабатларини бекор қилиш мумкин. Бу ҳолда таътил тугаган кун меҳнат шартномаси бекор қилинган кун деб ҳисобланади.

4.19. Иш вақти ва дам олиш вақти тартибига ички меҳнат тартиби қоидалари, сменалар графиги, таътиллар графиги орқали аниқлик ва ўзгартиришлар киритилиши мумкин.

1.5. Меҳнатни муҳофаза қилиш

5.1. Иш берувчи амалдаги меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича қонунлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида қуйидаги мажбуриятларни ўз зиммасига олади:

5.1.1. Корхонада шароитларни яхшилаш ва меҳнатни муҳофаза қилиш тадбирларини молиялашга 20 — 20 йил (лар) бўйича _____ млн. сўм ажратиш, лекин маҳсулот (ишлар бажариш, хизматлар кўрсатиш) ишлаб чиқариш харажатларининг 0,2% кам бўлмаган суммада, шу жумладан:

— меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича битим (меҳнат шароитларини яхшилаш, ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларининг олдини олиш санитария-соғломлаштириш тадбирлари) га______ минг (млн.) сўм;

— махсус кийим, махсус пойабзал, шахсий ва жамоа ҳимоя воситалари учун ____________ минг (млн.) сўм;

— сут ёки унга тенглаштирилган бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари учун ____________ минг (млн.) сўм;

— гигиена воситалари (ювиш воситалари ёки совун) учун ____________ минг (млн.) сўм корхона бўлинмалари бўйича тақсимлаб чиққан ҳолда ажратиш;

5.1.2. № ___. иловага мувофиқ, меҳнат муҳофазаси битимида назарда тутилган ташкилий, техникавий ва экология тадбирлари мажмуини ўрнатилган вақтларда бажариш.

5.1.3. Қуйидаги бўлинмаларда (рўйхати кўрсатилади), кейинчалик меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича корхонадаги ишларни сертификациялаш учун, меҳнат шароитлари бўйича иш ўринларини шаҳодатлашни (аттестацияни) ўтказиш.

5.1.4. Ишловчиларни иш ўринлари шароитлари ва меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги маълумот билан, шунингдек корхонада иш ўринларини меҳнат шароитлари бўйича шаҳодатлаш натижалари билан таништириш.

5.1.5. Барча ишга кираётган шахслар учун меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўл-йўриқ ўтказиш, ишларни хавфсиз бажариш методлари ва усуллари ҳамда жабрланганларга бирламчи ёрдам кўрсатиш бўйича ўқитишни ташкиллаштириш.

5.1.6. Меҳнат шароити зарарли ёки хавфли ишларга кирувчи шахсларни ишларни хавфсиз бажариш методлари ва усулларига ўқитиш билан иш жойларида амалиёт ўтиши ва имтиҳон топширишини ташкиллаштириш ва уларни ишлаш даврида даврий равишда меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ўқитишни ва меҳнатни муҳофаза қилиш талабларидан билимларини текширишни ўтказиш.

5.1.7. Иш ўринларида шароитлар ҳолати ва меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича, шунингдек ишловчиларни шахсий ва жамоа ҳимоя воситаларидан тўғри фойдаланаётганликлари устидан назорат олиб бориш.

5.1.8. № ___. иловага мувофиқ касблар ва лавозимлар рўйхати бўйича ўрнатилган нормалар асосида ишловчиларга махсус кийим, махсус оёқ кийим ва бошқа шахсий ҳимоя воситаларини ўз вақтида ва бепул бериш. Агар иш берувчи ишловчини махсус кийим ва махсус оёқ кийим билан таъминламаса ва тарафларнинг келишувига мувофиқ ишловчи уларни ўзи сотиб олса, иш берувчи унинг баҳосини қоплайди.

5.1.9. Меҳнат шароитлари зарарли ва хавфли ишларда банд бўлган ишловчиларга қуйидаги компенсациялар берилади:

— №___ иловага мувофиқ касблар ва лавозимлар рўйхати бўйича қисқартирилган иш куни;

— №___ иловага мувофиқ касблар ва лавозимлар рўйхати бўйича сут ёки унга тенглаштирилган бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари;

— №___ иловага мувофиқ касблар ва лавозимлар рўйхати бўйича даволаш-профилактика (пархез) овқатлари.

5.1.10. Қуйидаги ҳолларда ишловчиларга (уларни оила аъзоларига) қонунларда ўрнатилганидан кўпроқ бир маротабалик нафақа пули ўрнатиш:

— ишловчини ҳалок бўлиши — (нафақа миқдори кўрсатилади);

— ишловчини ногиронлик олиши — (нафақа миқдори кўрсатилади).

Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларда жабрланганлар ва касб касалликлари олганларга тармоқ келишувларида қуйидагича нафақа турлари кўрсатилиши мумкин:

— ўлим билан тугаган ва 1- гуруҳ ногиронлиги ўрнатилганда — 7 йиллик иш ҳақи миқдорида;

— 2- гуруҳ ногиронлиги ўрнатилганда — 3 йиллик иш ҳақи миқдорида;

— 3- гуруҳ ногиронлиги ўрнатилганида — 1 йиллик иш ҳақи миқдорида;

— 4 ойдан кўпроқ вақтинчалик меҳнат қобилиятини йўқотганда — 0,5 йиллик иш ҳақи миқдорида;

— ногиронлик ўрнатилишига олиб келмаган касбий касалланиш — 1 йиллик иш ҳақи миқдорида.

Тармоқ келишувига мувофиқ, ишловчига ўз меҳнат мажбуриятларини бажараётганда, бахтсиз ҳодисалар ёки касб касалликлари олишлар натижасида етказилган зарарни, иш берувчи томонидан қопланадиган, бир маротабалик пул нафақасини тўлаш, жамоа шартномаси асосида амалга оширилади. Шунинг учун жамоа шартномаси иловасида йиллик иш ҳақини ҳисоблаш тартибини аниқлаш керак бўлади.

5.1.11. Аёлларни шароитларини ва меҳнатини муҳофаза қилиш, шу билан бир қаторда:

— тунги вақтлардаги ишларда аёллар меҳнатидан фойдаланишни чеклаш;

— жисмоний оғир ишлар ва меҳнат шароитлари зарарли ва хавфли ишлардан аёлларни бўшатиш бўйича тадбирлар мажмуини амалга ошириш;

— енгил ишларга ўтказилишга мухтож, фақат ҳомиладор аёллар меҳнат қилиши учун бўлинмаларда иш ўринлари ажратиш;

— аёллар учун мумкин бўлган чегаравий юкламаларнинг амалдаги нормаларини тадбиқ қилиш мақсадида, қўл ва жисмоний оғир ишларни механизациялаштириш бўйича тадбирларни бажариш.

5.1.12. Ёшлар меҳнати шароитларини таъминлаш, шу билан бирга:

— жисмоний оғир ишлар ва меҳнат шароитлари зарарли ва хавфли ишларда 18 ёшгача бўлган шахслар меҳнатидан фойдаланмаслик;

— ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда ўқиётган шахслар илтимосига кўра, меҳнат қилишни индивидуал тартибини ўрнатиш.

5.1.13. Бўлинмаларда шароитлар ва меҳнатни муҳофаза қилиш ҳолатини ва меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича битимни бажарилишини назорат қилишни ташкиллаштириш.

5.2. Ишловчилар меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги қонунларда ва бошқа норматив ҳуқуқий ҳужжатларда назарда тутилган талабларга риоя қилиш мажбуриятини оладилар, шу билан бирга:

— шахсий ва жамоа ҳимоя воситаларидан тўғри фойдаланиш;

— меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ишларни хавфсиз бажариш методлари ва усулларидан ўқитишдан ўтиш;

— одамларни ҳаёти ва соғлиғига хавф солувчи ҳар қандай ҳолат бўйича зудлик билан ўз раҳбари ёки уни ўрнидаги шахсга хабар қилиш;

— дастлабки ва даврий тиббий кўриклардан мажбурий ўтиш.

5.3. Корхонада иш берувчи ва касаба уюшмаси қўмитасини вакилларидан сони _____ та одамдан иборат меҳнат муҳофазаси бўйича комиссия тузилади ва фаолият юритади.

1.6. Меҳнат муносабатлари билан бевосита боғлиқ ижтимоий

кафолатлар

Тарафлар Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан ҳар йили қабул қилинадиган ижтимоий йўналишдаги Давлат дастурларини амалга ошириш учун чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва қатъий бажарилишига эришиш мажбуриятини оладилар, шунингдек иш берувчи Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексида назарда тутилган кафолатларга риоя этиш ва имтиёзлар берилишини таъминлаш билан бир қаторда қуйидаги мажбуриятларни олади:

6.1. Корхона ишловчиларини яшаш шароитларини яхшилаш мақсадида, ишловчиларни уй-жой сотиб олиши ёки қуриши учун (№___ илова) ишловчиларга корхона ҳисобидан қарзга пул воситалари ва субсидиялар бериш.

6.2. Ишловчилар ва уларнинг оила аъзоларини дам олишини ташкиллаштириш учун йўлланмалар сотиб олишга _____ миқдорда пул воситалари ажратиш.

6.3. Ишловчилар ва уларнинг оила аъзоларини шартнома бўйича ихтиёрий тиббий суғурталаш учун корхона воситалари ҳисобидан _______ миқдорда суғурталаш тўловини тўлаш.

6.4. Корхона воситалари ҳисобидан ишловчиларни нафақага ихтиёрий суғурталаш шартномаси бўйича бўнакларни тўлашни амалга ошириш (нодавлат нафақа таъминоти шартномаси бўйича), ишловчилар фойдасига суғурта ташкилоти билан тузилган (нодавлат нафақа фондлари) қуйидаги миқдорларда ________.

6.5.Ишловчини нафақага чиқишида бир маротабалик ________ миқдорда нафақа тўлашни амалга ошириш.

6.6. Агар корхонани собиқ ишловчилари нодавлат нафақа фондидан қўшимча нафақа олмаётган бўлса, уларнинг давлатдан олаётган нафақасига ______, миқдорда қўшимча тўлашни амалга ошириш.

6.7. Корхона воситалари ҳисобидан ишловчилар болаларини мактабгача тарбиялаш муассасалари учун тўловини қуйидаги _____ миқдорда қопланишини амалга ошириш.

6.8. Болалари бор ишловчиларни болаларни соғломлаштириш лагерларига олган йўлланмалари харажатларини корхона ҳисобидан қуйидаги _________ миқдорда компенсациялаш.

6.9. Ишловчиларга кўрсатилган хизмат учун соғлиқни сақлаш муассасига ўрнатилган тартибда ва миқдорда тўловни № _____.иловага мувофиқ амалга ошириш.

6.10. Таътилга чиқаётган ишловчига қуйидаги ____ миқдорда (тариф ставкасидан (ойлик маошдан) кам бўлмаган миқдорда) моддий ёрдам тўлаш.

6.11. Ишловчини аризасига кўра, унинг оилавий ҳолатига боғлиқ, ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда қуйидаги ҳолларда қўшимча таътил бериш:

— боласи туғилиши муносабати билан — (давомийлиги);

— Билимлар кунида (1 сентябрда) 1—4 синф ўқувчилари оналарига ёки болаларни тарбиялаётган бошқа шахсларга.

6.12. Корхонада ишлаётган аёлларга улар бола туққанида ______ сўм миқдорида бир маротабалик нафақа пули тўлашни амалга ошириш.

6.13. Нормативда кўзда тутилганидан ташқари аёллар учун шахсий гигиена хоналарини ташкил этиш, соғломлаштириш мажмуалари ва дам олиш хоналарини жорий қилиш.

6.14. Бола уч ёшга тўлгунича болага қараб туриш таътилида бўлган ишловчига (онасига, отасига) ______миқдорида ойлик нафақа пули бериб боришни амалга ошириш.

6.15. Болага қараб туриш таътилидан сўнг ишга чиққан аёлларни малакасини оширишни ташкиллаштириш.

6.16. Тарафлар ишловчининг ота-онасидан бири ёки яқин қариндоши вафот этганда ишловчига ёхуд ишловчи меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра вафот этганда унинг оиласига Ўзбкистон Республикасида ўрнатилган энг кам иш ҳақининг ___ баробаригача миқдорда корхона томонидан моддий ёрдам кўрсатиш мажбуриятини ўз зиммасига оладилар.

1.7. Ёшлар билан ишлаш, уларга қўшимча имтиёзлар ва

кафолатлар

7.1. Қонун ҳужжатларига биноан ва мазкур Шартнома мақсадларида:

а) 30 ёшгача бўлган ишловчилар ёшлар деб ҳисобланадилар;

б) олий ва ўрта махсус маълумотга эга бўлган ва олган мутахассислиги бўйича илк бор мазкур корхонага ишга кирган ишловчилар, таълим муассасасини битиргандан сўнг 3 йил давомида ёш мутахассислар деб ҳисобланадилар;

в) расмийлаштирилган никоҳда илк бор турган ва ҳар бири 30 ёшга тўлмаган эр-хотинлар ёш оилалар деб ҳисобланадилар.

7.2. Иш берувчи Меҳнат кодексида кўзда тутилган кафолатлар ва имтиёзларга риоя этилишини таъминлаш билан бир қаторда ёш ишловчиларни ижтимоий мухофазаланганлигини кучайтириш мақсадида қуйидаги мажбуриятларни ўз зиммасига олади:

7.2.1. Касаба ташкилоти билан ҳамкорликда ёшлар билан ишлаш жамоа иттифоқини (комиссияси) тузиш ва унинг иш фаолиятини ташкиллаштиришга кўмаклашиш.

7.2.2. Ўқув юртларини тамомлаётганлар учун ва аввал корхонада ишлаб ҳарбий хизматга чақирилган ва ҳарбий хизматни ўтаб ишга қайтаётган ишловчилар учун ҳар йили _______ та иш жойини квоталанишини таъминлаш.

7.2.3. Ҳарбий хизматни ўтаб корхонага ишга қайтган ёш ишловчиларга _______.миқдорда моддий ёрдам берилишини амалга ошириб бориш.

7.2.4. Ёш ишловчиларга уй-жой сотиб олиши ёки қуриши учун корхона ҳисобидан қарзга пул воситалари ва субсидиялар бериш.

7.2.5. Олий ўқув юртлари, ўрта-махсус касб-ҳунар коллежлари талабалари учун ______.миқдорда номли стипендиялар белгилаш.

7.2.6. Ёш ишловчилар ва уларнинг оила аъзолари учун фаол дам олишни, шунингдек, спорт-соғломлаштириш тадбирларини ташкиллаштирилишига кўмаклашиш.

7.2.7. Ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларга меҳнатни муҳофаза қилиш, иш вақти, таътиллар ва бошқа меҳнат шартлари соҳасида кўшимча имтиёзлар бериш, уларни корхонанинг санаторий-профилакторийсида соғломлаштириш;

7.2.8. Коллеж ва олий ўқув юртларини тугатиб, корхонада биринчи йил (икки, уч йилгача) меҳнат қилаётган ёш мутахассисларга Ўзбекистон Республикасида ўрнатилган энг кам иш ҳақининг ________ баробари миқдорида қўшимча ҳақ тўлаш;

7.2.9. Таълим муассасаларида ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда ўқиб, ўқув режасини бажараётган ишловчиларга Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексида белгиланганига қўшимча имтиёзлар берилади.

7.2.10. Ишга келган ёш мутахассисларга Ўзбекистон Республикасида ўрнатилган энг кам иш ҳақининг ________ баробари миқдорида бир марталик тўлов бериш.

1.8. Маданий-марифий, жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва

спорт ишлари

8.1. Иш берувчи ҳар ойда Меҳнатга ҳақ тўлаш жамғармасининг _____ фоизи миқдорида маблағни маданий-маърифий, жисмоний тарбия-соғломлаштириш ишлари учун Касаба уюшма қўмитаси ҳисоб рақамига ўтказиш мажбуриятини олади.

8.2. Иш берувчи Касаба уюшмаси қўмитасига корхона ишловчилари ва уларнинг оила аъзоларини дам олишини ташкиллаштириш, улар билан маданий-маърифий, жисмоний тарбия-соғломлаштириш ишларини олиб бориш учун зурур бўлган ўз балансида турган ёки ўзи ижарага олган дам олиш масканларини, болалар — ўсмирлар лагерлари ва бошқа соғломлаштириш масканларини бепул фойдаланиш учун беради.

8.3. Маданий-маърифий ишларни яхшилаш учун тарафлар қуйидагиларни ўз зиммасига оладилар:

8.3.1. Корхонада «Маънавият ва маърифат» хонасини ташкил этиб, уни тегишли тарзда жиҳозлаб, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев асарлари, замонавий адабиётлар ҳамда плакатлар, стендлар ва техник воситалар билан таъминлаш;

8.3.2. Давлат дастурларини бажариш борасида ишловчилар ўртасида корхонага турли соҳалар таниқли мутахассисларини, ишлаб чиқариш илғорларини жалб этган ҳолда, ҳар-хил мавзудаги мазмунли ва қизиқарли учрашувлар ташкил этиш;

8.3.3. Умумхалқ байрамларини нишонлаш кунларида касб маҳорати, спорт турлари ва бадиий ҳаваскорлик бўйича мусобақа, танлов ва тадбирлар уюштириш;

8.3.4. Бугунги кунда амалга оширилаётган давлат сиёсатининг устувор йўналишлари, кенг кўламдаги ислоҳатлар моҳияти, қабул қилинган қонун ҳужжатлари ва давлат дастурларининг аҳамиятини корхона ишловчиларига атрофлича тушунтириш мақсадида ҳар ойда __ марта «Маънавият соатлари”ни ўтказиб бориш.

8.4. Ишловчилар ва уларнинг оила аъзолари ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғибот қилиш мақсадида, тарафлар қуйидагиларни ўз зиммасига оладилар:

8.4.1. Жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланиш учун моддий ва бошқа шароитлар яратиб бериш ҳамда меҳнат жамоасида ишлаб чиқариш гимнастикасини жорий этиш.

8.4.2. Ишловчилар ва уларнинг оила аъзоларини оммавий спортга, турли спорт секциялари, тўгаракларига жалб этиш ҳамда улар ўртасида спартакиадалар ва спорт турлари бўйича мусобақалар уюштириш.

8.4.3. Корхона балансида бўлган спорт иншоотлари, стадионлар ва майдончаларнинг моддий–техникавий базасини мустаҳкамлаш, жорий ва капитал таъмирлаш, спорт инвентар ва жиҳозларни янгилаш.

1.9. Иш берувчи томонидан касаба ташкилоти фаолиятига

бериладиган кафолатлар ва касаба ташкилотининг

мажбуриятлари

Иш берувчи қуйидаги мажбуриятлар олади:

9.1. Жамоа шартномасига кирмаган ижтимоий-иқтисодий масалалар бўйича қарорлар қабул қилишдан олдин Касаба уюшма қўмитаси билан олдиндан келишиб олади.

9.2. Мазкур Шартнома мақсадларида: сайлаб қўйиладиган касаба уюшма органлари аъзолари; меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вакиллар; меҳнат низолари комиссиясининг аъзолари Меҳнаткашлар вакиллари деб эътироф этиладилар ва уларга жамоатчилик ишларини бажариш учун ҳар ҳафтада икки соатдан бўш вақт берилади ва бу давр учун уларга ўртача иш ҳақи сақлаб қолинади.

9.3. Касаба уюшмаси қўмитасига жиҳозланган, иситиладиган, электрлаштирилган хонани (хона номери кўрсатилади) тўловсиз ажратади, шунингдек, касаба қўмитасини фаолиятини таъминлаш учун келтирилаётган рўйхатга биноан бошқа шароитларни яратиб беради.

9.4. Оммавий-маданий ва физкультура-соғломлаштириш ишларига касаба ташкилотига ________ (иш ҳақи фондини 0,3 фоизидан кам бўлмаган миқдорда) пул воситаларни ўтказиш.

9.5. Ишловчиларни ёзма аризалари бўйича иш ҳақидан ушлаб қолинган касаба уюшмасига аъзолик бадалларини касаба ташкилоти ҳисоб рақамига ҳар ойда бепул ўтказиш.

9.6. Жамоа шартномасини тузиш ва унинг бажарилишини назорат қилиш учун керак бўладиган тўлиқ ва ишончли маълумотларни касаба ташкилотига тақдим этиш.

9.7. Касаба қўмитасига корхонани нормал иш фаолиятига халақит бермасдан мажлислар, конференциялар, йиғилишлар ўтказиш имкониятини бериш ва шу мақсадлар учун хона (жой) ажратиш.

9.8. Озод этилиб касаба уюшмасида ишлаётганганларни таъминлаш учун меҳнат ҳуқуқлари, кафолатлари, имтиёзлари корхона ишловчилариникидек бўлган миқдорда пул воситасини касаба ташкилоти ҳисоб рақамига ўтказиш.

9.9. Касаба уюшмаси қўмитаси раисини иш ҳақини тўлашга керак бўладиган _______ пулни ушбу жамоа шартномасини 2.1.1 бандида ўрнатилган муддатларда касаба ташкилоти ҳисоб рақамига ўтказиш.

9.10. Касаба уюшма қўмитаси:

9.10.1. Корхонанинг ижтимоий ва иқтисодий ривожланиш дастурларини бажарилишига кўмаклашиш, маҳсулотлар сифатини ошириш ва ресурсларни тежаш борасида ишловчилар ташаббуси ва рационализаторлик таклифларини қўллаб-қувватлаш;

9.10.2. Ишловчиларга иш ҳақи тўланиши, жамоа шартномаси бўйича қўшимча тўловлар, устамалар ва коменсациялар берилиши тўғрилигини, шунингдек меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик техникаси шароитларини яхшилаш бўйича тадбирлар бажарилишини назорат қилиш;

9.10.3. Меҳнат тўғрисидаги қонунлар ижросини назорат қилиш, ишловчиларни ҳуқуқий ва техник-иқтисодий саводхонлигини юксалтиришга кўмаклашиш ҳамда уларнинг меҳнат қилиш ҳуқуқини ҳимоя қилиш;

9.10.4. Иш жойларидаги мавжуд камчиликларни ўз вақтида бартараф этилишига ва иш берувчи томонидан иш жойларини меҳнатни муҳофаза қилиш, хавфсизлик техникаси ва саноат санитарияси қоидалари талабларига мувофиқ холатга келтириш учун чоралар кўрилишига эришиш;

9.10.5. Ишловчилар ва уларнинг оила аъзоларини дам олиши ва соғломлаштирилиши учун уларни касаба уюшмаларига тегишли соғломлаштириш масканлари йўлланмалари билан таъминланишини ташкиллаштириш;

9.10.6. Ишловчилар орасида меҳнат ва ишлаб чиқариш интизомини мустаҳкамлашга қаратилган тушунтириш ва ташкилий ишларни олиб бориш, зиддиятларга олиб келувчи вазиятларни олдини олишга қаратилган чоралар кўриш;

9.10.7. Касб усталари, спорт мусобақалари ва бошқа танловлар ташкил этилишини ва уларнинг ғолибларини тақдирлаш учун совғалар ва мукофотлар берилишини таъминлаш мажбуриятини олади.

1.10. Хулосавий қоидалар

10.1. Шартномага унинг амал қилиш муддатида ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш фақат тарафларнинг ўзаро келишуви орқали жамоа шартномасида назарда тутилган тартибда амалга оширилади.

10.2. Шартнома билан юклатилган мажбуриятларни иш берувчи бажарганда, ишловчилар жамоавий меҳнат низоларини бартараф этишда иш ташлаш ташкиллаштириш ва ўтказишдан фойдаланмаслик мажбуриятини оладилар.

10.3. Жамоа шартномасини бажарилишида юзага келган ҳар қандай низолар ўзаро ишонч ва ҳурмат билан, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари асосида ҳал этилади. Якка тартибдаги меҳнат низолари ва зиддиятлар _____ аъзолардан ташкил топган (хар тарафдан _____ дан) иш берувчи ва касаба уюшма қўмитаси томонидан тенглик асосида мазкур Шартноманинг амал қилиш муддатига тузиладиган меҳнат низолари комиссияси томонидан кўриб чиқилади.

10.4. Тарафлар тенглик асосида, мазкур Шартнома бажарилишини текшириб борувчи комиссия тузишни ва йилда икки маротаба Шартнома бажарилиши юзасидан текширув ўтказиш ва текширув натижаларини меҳнат жамоасининг умумий йиғилиши (конференцияси) да муҳокама қилишни ўз зиммаларига оладилар.

Қабул қилинган мажбуриятларни бажарилиши устидан қаттиқроқ назорат олиб бориш мақсадида, шартноманинг муайян тадбирларини бажарилишига тарафлар томонидан жавобгарлар тайинланади (илова N ___).

10.5. Тарафлардан бирининг мазкур Шартномада белгиланган шартлар бажарилмаганлиги ёки тўлиқ бажарилмаганлиги ҳақида берган тақдимномалари бошқа тараф томонидан икки ҳафта муддатда кўриб чиқилади.

10.6. Бош келишув, шунингдек тармоқ, ҳудудий келишувларига ўзгартиришлар киритилган тақдирда, тарафлар _________ муддат ичида мазкур Шартномага тегишли ўзгариш, қўшимчалар киритиш бўйича музокаралар олиб боришга келишдилар.

10.7. Иш берувчи Касаба уюшмаси қўмитасига ҳар йили корхонани молиявий-иқтисодий ҳолати, ишлаб чиқариш фаолиятининг асосий йўналишлари, ривожлантириш истиқболлари, муҳим ташкилий ва бошқа ўзгаришлари тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш мажбуриятини олади.

10.8. Тарафлар томонидан имзоланган шартномани иловалари билан иш берувчи етти кун муддатда меҳнат бўйича тегишли органга билдириш ва қайд этишга йўллайди.

10.9. Ушбу шартнома корхонани барча ишловчилари учун амал қилади (унинг филиаллари, вакиллари ва бошқа махсус таркибий бўлинмалари).

10.10. Ишга қабул қилишда иш берувчи ёки унинг вакили ишловчини ушбу шартнома билан таништиришга мажбур.

10.11. Ушбу шартнома ______ йил муддатга тузилган (уч йилдан кўп эмас) ва тарафлар имзолаган кундан кучга киради (ёхуд шартнома билан белгиланган кундан бошлаб).

10.12. Шартномада назарда тутилган мажбуриятларни бузилиши ёки бажарилмаслигида айбдор тараф Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунлари асосида жавобгар бўлади.

Жамоа шартномаси иловаларининг намунавий рўйхати

1. Ички меҳнат тартиби қоидалари (агар улар жамоа шартномаси таркибида қабул қилинса).

2. Тариф-квалификация гуруҳлари бўйича тариф ставкалари, окладлари (лавозим окладлари), тариф коэффициентлари ўлчами (миқдори).

3. Меҳнатга ҳақ тўлаш тизими, компенсация ва рағбатлантириш тусидаги қўшимча тўлов ва устамалар тўғрисидаги низом.

4. Ишловчилар меҳнат шароити учун қўшимча ҳақ олиш ҳуқуқига эга бўлган меҳнат шароити зарарли ва ўта зарарли ҳамда оғир ва ўта оғир ишлаб чиқаришлар (ишлар) рўйхати.

5. Ишловчиларни мукофатлаш (йил ишлари якуни бўйича, хизмат қилган йиллари учун, ишларни тез, сифатли бажарилганлиги, давлат сирига рухсат этилганлиги ва бошқалар учун ишловчиларнинг тариф ставкаларига (лавозим окладларига) устамалар ўрнатиш, ишга жалб қилинган иш куни бўлмаган байрам кунлари учун ишловчиларга қўшимча мукофот тўлаш) тартиби ва миқдори тўғрисида низом.

6. Жамоа шартномасини тарафлар имзолаган пайтда корхонада амалда бўлган меҳнат нормалари рўйхати.

7. Доимий иши йўлда ўтадиган ва қатнов тусидаги ишларда ишлайдиган ишловчилар ҳамда очиқ майдон шароитида ёки экспедиция тусидаги ишларда қатнашаётган ишловчиларнинг харажатларини қоплаш тартиби ва миқдори, ва ушбу ишловчилар касблари, лавозимлари ва ишлари рўйхати.

8. Тунги вақтдаги давомийлиги кундузги вақтдаги давомийлик билан тенглаштириладиган ишлар рўйхати.

9. Ишлаб чиқариш (иш) шароити бўйича ишловчига дам олиш ва овқатланиш учун танаффус бериш мумкин бўлмаган ва ишловчига дам олиш ва овқатланиш имконияти иш вақтида бериладиган ишлар рўйхати.

10. Ишлаганлик нормадан оширилган иш ҳақи (қўшимча таътил) ва қисқартирилган иш куни олиш ҳуқуқини берадиган меҳнат шароити зарарли ишлар, касблар ва лавозимлар рўйхати.

11. Нормалаштирилмаган иш куни ва унинг давомийлиги учун қўшимча таътил тақдим этиладиган ишловчилар рўйхати.

12. Меҳнатни мухофаза қилиш бўйича тадбирлар режаси.

13. Меҳнатни мухофаза қилишга сарфланадиган воситалар сметаси.

14. Кейинчалик меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ишларни сертификациялаш учун иш ўринларини меҳнат шароитлари бўйича шаҳодатлаш бажариладиган бўлинмалар рўйхати.

15. Ишловчиларга махсус кийим, оёқ кийим ва бошқа шахсий ҳимоя воситалари ўрнатилган нормалар бўйича бепул бериладиган касб ва лавозимлар рўйхати.

16. Ишловчилари сут ёки шунга тенглаштирилган бошқа озиқ-овқат маҳсулотларини бепул оладиган ишлаб чиқаришлар (ишлар) рўйхати.

17. Ишловчиларга даволаш-профилактика (пархез) овқатлари бепул бериладиган касб ва лавозимлар рўйхати.

18. Меҳнат шароити ноқулай, зарарли ва ифлосланишлар билан боғлиқ ишларда банд бўлган ходимларга гигиена воситалари (ювиш воситалари ёки совун) ни бепул олиш ҳуқуқини берадиган ишлардаги касб ва лавозимлар рўйхати.

19. Дастлабки тарзда ва кейинчалик вақти-вақти билан тиббий кўрикдан ўтказилиши ташкил қилинадиган касб ва лавозимлар рўйхати.

20. Корхона ишловчиларини уй-жой билан таъминлаш ва уй-жой сотиб олиш ёки қуриш учун корхона воситалари ҳисобидан ишловчиларга пул воситаларини қарзга ва субсидиялар бериш тўғрисида низом.

21. Меҳнат низолари комиссияси тўғрисидаги Низом.

2. Ишчи ва хизматчилар учун ички меҳнат тартибининг намунавий қоидалари

2.1. Умумий қоидалар

1.1. Ўзбекистон Республикаси Конституциясига кўра, республика фуқаролари меҳнат қилиш ҳуқуқига, яъни давлат томонидан ўрнатилган энг кам иш ҳақидан кам бўлмаган, сифати ва миқдорига кўра тўланадиган иш олиши ҳамда қизиқиши, касбий тайёргарлиги, маълумоти, интилувчанлиги, ижрочилиги ва жамият талаби ҳисобга олиниб касб танлаш, машғулот ва ишлар турини танлаши кафолатланади.

Танлаган фойдали иш фаолияти соҳасида меҳнат интизомига риоя қилиб, виждонан ҳақиқий меҳнат қилиш меҳнатга лаёқатли ҳар бир Республика фуқаросининг мажбурияти ва бурчидир.

Меҳнат интизоми — бу нафақат ички меҳнат тартибига қаттиқ риоя қилиш, балки ўз ишига оқилона ва ижодий ёндошиш, ишни юқори сифатда бажарилишини ва иш вақтидан унумли фойдаланишни таъминлашдир.

Юқори унумли иш учун тегишли ташкилий ва иқтисодий шароитлар (меҳнатга оқилона ёндошиш, тарбиялаш, уқтириш ҳамда ҳалол ва виждонан меҳнат учун рағбатлантириш) яратилиб, меҳнат интизоми таъминланади, меҳнат интизомини бузувчиларга нисбатан жамоа таъсири ўтказилиб, интизомий жазолар қўлланилади.

1.2. Ички меҳнат тартибининг мақсади ишчи ва хизматчиларни меҳнатга виждонан ҳалол ёндошишга, меҳнат интизомини кучайтиришга, меҳнатни илмий асосда ташкил этишга, иш вақтидан фаол фойдаланишга, юқори иш сифатига, меҳнат унумдорлигининг ошиши ва ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишга йўналтирилган.

1.3. Ушбу «Намунавий қоидалар» асосида ҳар бир корхона маҳаллий шароитларни эътиборга олиб, ички меҳнат тартиби қоидаларини тузиб чиқади ва меҳнат жамоалари уни иш берувчи ва касаба уюшмасининг тақдимига биноан тасдиқлайди.

1.4. Ички меҳнат тартиби қоидаларини қўллаш касаба уюшмаси билан келишилган ҳолда иш берувчи томонидан белгиланади ва ўрнатилади.

2.2.Ишчи ва хизматчиларни ишга қабул қилиш ва ишдан бўшатиш

2.1. Ишчи ва хизматчилар меҳнат қилиш ҳуқуқини корхона, ташкилот, муассасада ишлашга шартнома тузиш йўли билан амалга оширадилар.

2.2. Ишга қабул қилиш вақтида корхона, ташкилот, муассаса ишга жойлашувчидан қуйидаги ҳужжатларни талаб қилиши керак:

— паспорт ёки унинг ўрнини босадиган бошқа ҳужжатни, ўн олти ёшгача бўлган шахслар эса, туғилганлик тўғрисида гувоҳнома ва турар жойидан маълумономани;

— меҳнат дафтарчасини, биринчи маротаба ишга кираётган шахслар бундан мустасно, ўриндошлик асосида ишга кираётган шахслар меҳнат дафтарчаси ўрнига асосий иш жойидан олган маълумотномани;

— ҳарбий хизматга мажбурлар ёки чақирилувчилар тегишли ҳарбий билетни ёки ҳарбий ҳисобда турганлик ҳақидаги гувоҳномани.

Юқорида санаб ўтилган ҳужжатлар кўрсатилмасдан ишга қабул қилишга рухсат этилмайди.

Қонун ҳужжатларига мувофиқ, махсус маълумотга ёки махсус тайёргарликка эга шахсларгина бажариши мумкин бўлган ишларга кираётганда, ўрта махсус ўқув юртини тамомлаганлиги тўғрисидаги дипломни ёхуд ишни бажариш ҳуқуқини берадиган гувоҳномани ёки бошқа тегишли ҳужжатни тақдим этади.

Ишга қабул қилиш вақтида, ишга кираётган шахсдан, қонун ҳужжатларида кўрсатилмаган ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланади.

Корхона, ташкилот, муассасага ишга қабул қилиш маъмурият буйруғи (фармойиши) билан расмийлаштирилиб, ишловчи у билан қўл қўйиш йўли билан таништирилади. Буйруқ (фармойиш) да ишларнинг ягона таъриф-малака справочниги ва ишчилар касблари ёки штат жадвалидаги иш (лавозим) номи ва меҳнатга ҳақ тўлаш шароитлари кўрсатилган бўлиши керак.

Тегишли лавозимли шахс томонидан ҳақиқий ишлашга рухсат этилиши, ишга қабул қилиш тегишли тарзда расмийлаштирилган ёки расмийлаштирилмаганлигидан қатъий назар, меҳнат шартномасини тузиш ҳисобланилади.

2.3. Ишчи ёки хизматчи ишга кираётганда, ёки ўрнатилган тартибда бошқа ишга ўтказилаётганда иш берувчи:

— ишчи ёки хизматчини топширилган иш меҳнат шароитлари ва ҳақ тўлаш тартиби билан таништириши, унга унинг ҳуқуқлари ва мажбуриятларини тушунтириши;

— уни ушбу корхонада амалда бўлган ички меҳнат тартиби қоидалари ва жамоа шартномаси билан таништириши;

— меҳнатни мухофаза қилиш бўйича ҳамда меҳнат хавфсизлигининг қоидаларидан йўл-йўриқлар бериши керак.

2.4. Беш кундан ортиқ ишлаган барча ишчи ва хизматчиларга, амалдаги Меҳнат кодексига кўра, меҳнат дафтарчаси тутилиши шарт.

Барча ишчиларга ҳамда меҳнати ишбай тўланадиган хизматчиларга иш берувчи томонидан ишга қабул қилингандан 5 кун ўтгандан кейин тўлов дафтарчалари ёхуд иш ҳақи берилаётганда тўлов варақалари берилиши керак.

2.5. Меҳнат шартномасини бекор қилиш қонунда белгиланган асосларга кўра амалга оширилиши мумкин.

Ходим муайян муддатга тузилган меҳнат шартномасини ҳам, муддати тугагунга қадар муддатли шартномасини ҳам, икки ҳафта олдин иш берувчини ёзма равишда огоҳлантириб, бекор қилишга ҳақлидир.

Меҳнат интизомини бузганлик учун, ходимнинг бошқа кам ҳақ тўланадиган ишда ишлаб турган вақти, огоҳлантириш вақти ҳисобига киритилмайди.

Огоҳлантириш муддати тугагандан сўнг ходим ишни тўхтатишга ҳақли, иш берувчи эса, ходимга меҳнат дафтарчасини бериши ва у билан ҳисоб-китоб қилиши шарт.

Ходим билан иш берувчи ўртасидаги келишувга биноан меҳнат шартномаси огоҳлантириш муддати тугамасдан ҳам бекор қилиниши мумкин.

Меҳнат шартномасини ходимнинг ташаббуси билан бекор қилиш ҳақидаги ариза у ўз ишини давом эттиришининг имкони йўқлиги билан боғлиқ бўлса, иш берувчи меҳнат шартномасини ходим илтимос қилган муддатда бекор қилиши мумкин.

Корхона иш берувчисининг ташаббуси билан меҳнат шартномасини бекор қилиш, корхона мансабдор шахсининг ёзма тақдимномасига касаба уюшмаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи ходим билан меҳнат шартномасини бекор қилишга розилик бериш масаласи бўйича қабул қилган қарори ҳақида ёзма равишдаги розилигини (маълумотномасини) олмай туриб, меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилинишига йўл қўйилмайди. Корхона тугатилган ва корхона раҳбари билан меҳнатга оид муносабатлар бекор қилинганлиги, меҳнат шартномасини тарафлар ихтиёрига боғлиқ бўлмаган ҳолатлар бўйича бекор қилиниши бундан мустасно.

Меҳнат шартномасини бекор қилиш, ишга қабул қилиш ҳуқуқига эга шахслар томонидан амалга оширилади ва буйруқ билан расмийлаштирилади.

2.6. Меҳнат шартномаси бекор қилинган куни иш берувчи ходимга меҳнат шартномасини бекор қилиш асослари: Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси ёки бошқа меъёрий ҳужжатларнинг тегишли моддаси (банди) кўрсатилиб ёзилган меҳнат шартномасининг бекор қилиниши ҳақидаги буйруқнинг нусхасини, унинг меҳнат дафтарчасини бериши ва у билан бутунлай ҳисоб-китоб қилиши шарт.

Охирги иш куни меҳнат шартномаси бекор қилинган кун деб ҳисобланилади.

2.3. Ишчи ва хизматчиларнинг асосий мажбуриятлари

3.1. Ишчи ва хизматчилар:

1) виждонан ва ҳалол ишлашга, ишлаб чиқаришдаги тартиб асоси — меҳнат интизомига риоя қилишлари, иш берувчининг фармойишларини ўз вақтида ва аниқ бажаришлари, бутун иш вақтини унумли меҳнатга сарфлашлари, бошқа ишловчиларни ўз меҳнат мажбуриятларини бажаришига халақит бермасликлари;

2) меҳнат унумдорлигини, нарядлар ва топшириқлар бўйича ишларни ўз вақтида ва сифатли бажариш, иш меъёрлари ҳамда меъёрлаштирилган ишлаб чиқариш топшириқларини ошириб бажарилишига эришишлари;

3) ишлар ва чиқарилаётган маҳсулотларнинг сифатини яхшилаш, ишда технологик интизомга риоя қилиш, ишга яроқсиз маҳсулот ишлаб чиқарилганлигига ва эътиборсизликка йўл қўймасликлари;

4) тегишли қоидалар ва йўриқномаларда назарда тутилган меҳнатни мухофаза қилиш бўйича талабларга риоя қилишлари, берилган махсус кийим, махсус оёқ кийимда ишлашлари, керакли шахсий ҳимоя воситаларидан фойдаланишлари;

5) меъёрий ишлашга халақит берувчи ёки қийинлаштирувчи (тўхтаб қолиш, авария) сабаблар ва шароитларни зудлик билан бартараф этиш чораларини кўриш ва тезлик билан бўлган ҳодисани иш берувчига етказишлари;

6) ўз иш жойини, ишлаб чиқариш ускунаси ва қурилмасини эҳтиёт қилишлари ва уни алмаштирувчи ишловчига тартибли, тоза ва соз ишлайдиган ҳолатда топширишлари ҳамда цехда ва корхона ҳудудида тозаликка риоя қилишлари, моддий бойликлар ва ҳужжатларни сақланиш тартибига риоя қилишлари;

7) акциядорлар жамияти мулкини сақлаш ва кўпайтириш, машина, дастгоҳ ва бошқа ускуналардан самарали фойдаланишлари, ўлчов асбоблари, ускуналари, махсус кийимлар ва ишловчиларга фойдадан бериладиган бошқа нарсаларни асрашлари, хом-ашё, материаллар, энергия, ёқилғи ва бошқа материал ресурсларни тежамли ва рационал сарфлашлари;

8) ўзларини намунали тутишлари, жамиятда яшаш қоидаларига риоя қилишлари керак.

Ҳар бир ишловчининг ўз мутахассислиги, малакаси ёки лавозими бўйича бажарадиган мажбуриятлар (ишлар), ўрнатилган тартибда тасдиқланган ишчилар касблари ва ишлари, хизматчилар лавозимлари ягона тариф-малака справочниги ҳамда меҳнатни мухофаза қилиш бўйича қоидалар, лавозим йўриқномалари ҳамда низомлари билан аниқланади.

2.4. Иш берувчининг мажбуриятлари

4.1. Корхона иш берувчиси:

1) ишчи ва хизматчилар меҳнатини тўғри ташкиллаштириши; ҳар бир ишловчи ўз мутахассислиги ва малакаси бўйича ишлаши, ўзига бириктирилган иш жойига эга бўлиши, ўз вақтида белгиланган иш билан танишган бўлиши ва бутун иш куни (сменаси) мобайнида иш билан таъминланган бўлиши; соғлом ва хавфсиз меҳнат шароитларини таъминлаши; машина, дастгоҳлар ва бошқа ускуналарни бир маромда ва бетўхтов ишлаши учун хом-ашё, материаллар ҳамда керакли бошқа ресурсларни меъёрий захиралари билан таъминланган бўлиши;

2) фан, техника ва меҳнатни илмий ташкиллаштиришни янги ютуқларини тадбиқ этиш йўли билан меҳнат самарадорлигини ошириш учун шароитлар яратиш; ишлаб чиқариш самарадорлигини, чиқарилаётган маҳсулотлар ва ишлар сифатини ошириш, қўлда бажарилаётган паст малакали ва оғир жисмоний меҳнатни камайтириш, ишлаб чиқаришни ташкиллаштириш ва маданиятини ошириш;

3) корхона бўйича меҳнатни ташкиллаштириш ва рағбатлантиришни бригада-жамоа шаклларини ривожлантириш, бригадалар самарадорлигини кўтариш тадбирларини амалга ошириш; кўп станоклилар ва кўп (турдош) касбларни бажарувчилар ҳаракатини ривожлантириш, меҳнатнинг илғор усулларини тарқатиш ва тадбиқ этиш;

4) ишлаб чиқариш бўлинмалари (цех, тайёрлов маскани ва ш.к.), бригадалари, участкаларига вазифа ва топшириқларни ўз вақтида етказиш, уларни бажарилишини энг кам меҳнат, материал ва молия ресурслари сарфлаш эвазига, ички захираларни тўлиқ аниқлаш ва фойдаланишга йўналтирилган тадбирларни бажариб, хом-ашё ва материаллар, энергия ва ёқилғини илмий асосланган сарфланиш меъёрлари билан таъминлаш, улардан рационал ва тежамли фойдаланиш, ишлаб чиқариш рентабеллигини ошириш ва бошқа кўрсаткичларни яхшилаш;

5) ишларнинг якуний натижаларига кўра жамоага ҳақ бериш (тўлаш) шаклини кенг қўллаб, меҳнат ҳақини ташкил этишни доимо такомиллаштириш, меҳнатни меъёрлаштириш сифатини ошириш; ишловчиларни уларнинг шахсий меҳнати натижаси ва ишларнинг умумий якунига моддий қизиқтиришни таъминлаш, меҳнат унумдорлигини ошиши билан иш ҳақининг ошиши тўғри нисбатда бўлишини, меҳнат тўлови (иш тўлови) фонди, моддий рағбатлантириш фонди ва бошқа рағбатлантирувчи фондларнинг рационал сарфланиши; амалдаги меҳнат ҳақи (иш ҳақи) бериш ва меҳнатни меъёрлаштириш шартларининг тўғри қўлланилишини таъминлаш; иш ҳақини белгиланган муддатларда тўлаш;

6) доимо меҳнат интизомига қаттиқ риоя қилиш учун йўналтирилган ташкилий, иқтисодий ва тарбиявий ишларнинг мустаҳкамланишини таъминлаш, иш вақтидаги бекор туриб қолишларни бартараф этиш, меҳнат ресурсларидан рационал фойдаланиш, доимий меҳнат жамоаларини тузиш; меҳнат жамоасининг фикрини ҳисобга олган ҳолда, меҳнат интизомини бузган ходимларга нисбатан тадбирий чоралар қўллаш;

7) меҳнат қонунлари ва меҳнатни мухофаза қилиш қоидаларига сўзсиз риоя қилиш; меҳнат шароитларини яхшилаш, барча иш жойларини керакли ва соз техник ускуналар ва меҳнат хавфсизлиги қоидаларига асосан уларда иш шароитларини яратиш; қоидаларда ишларни бажаришда керакли меҳнат хавфсизлиги шароитлари яратиш талаблари йўқ бўлганда, корхона иш берувчиси, касаба уюшмаси билан келишиб хавфсиз меҳнат шароитларини яратиш чора-тадбирларини таъминлаши керак;

8) ишчи ва хизматчиларнинг ишлаб чиқаришдаги жароҳатланишлари, касб ва бошқа касалликлар билан касалланишининг олдини олиш учун керакли тадбирларни кўриши; қонунда назарда тутилган ҳолларда, зарарли меҳнат шароитидагиларга ўз вақтида имтиёзлар ва компенсациялар бериш (қисқартирилган иш куни, қўшимча татиллар, даволаш-профилактика овқатлари ва ш.к.), амалдаги меъёрлар ва низомларга асосан махсус кийим, махсус оёқ кийим ва бошқа шахсий ҳимоя воситалари билан таъминлаш, бу воситаларнинг сақланиши, берилиши ва бошқа тартибларини ташкиллаштириш;

9) ишловчиларнинг меҳнатни мухофаза қилиш бўйича йўриқномаларининг барча талабларини билиши ҳамда риоя қилинишини доимий назорат қилиши;

10) мусобақа ва танловлар уюштириш йўли билан меҳнат самарадорлиги ва умумжамоа ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириши, ишлар сифатини яхшилаш, чиқарилаётган маҳсулотлар тан нархини камайтиришни, иш вақти, хом-ашё, материал, энергия, бошқа ресурслардан рационал фойдаланишни, шартнома ва буюртмалар бўйича маҳсулот етказиб бериш топшириқларини бажариш, ўз вақтида бажарилган ишлар якунларини, мусобақа ва танловлар ғолибларини аниқлаш, юқори самарали меҳнатни моддий ва маънавий рағбатлантириш, илғор ишловчилар ва жамоаларни рағбатлантириш масалаларини ечиши, ўзини ва бошқа корхоналар ишловчилари, меҳнат жамоалари илғор тажрибалари ҳамда фойдали ташаббусларини тарқатилишини таъминлаши;

11) ихтиро ва рационализаторлик таклифларини ўз вақтида кўриб чиқиш ва тадбиқ қилиши, ишлаб чиқариш новаторларини қўллаб-қувватлаши ҳамда рағбатлантириши, барчанинг техник ижод қилишига имконият яратиши;

12) ишловчиларнинг ишлаб чиқариш малакаси, иш билармонлиги ҳамда уларнинг иқтисодий ва ҳуқуқий билимларини доимий равишда оширишни таъминлаши, ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда ўқитишни ва ўқув юртларида билим олиш учун тегишли шароитлар яратиб бериши;

13) Ўзбекистон Республикаси қонунларига кўра, меҳнат жамоасига ўз вазифаларини бажариши учун керакли шароитларни яратиш, меҳнат жамоаларида ишбилармонлик, ижодий муҳит шароити яратиш, меҳнаткашларнинг ташаббус ва фаолликларини доимо қўллаш ва ривожлантириш, умумий жамоа мажлисидан тўлиқ фойдаланиб, ишловчиларнинг корхонани бошқаришда қатнашишини таъминлаш (доимий амал қилувчи ишлаб чиқариш йиғилишлари); ишчи ва хизматчиларнинг танқидий мулоҳазаларини ўз вақтида кўриб чиқиш ва қабул қилинган тадбирлар билан уларни таништириш;

14) ишловчиларнинг талаб ва эҳтиёжларига эътибор билан қараш, уларнинг уй-жой ва маданий-маиший шароитларини яхшиланишини таъминлаш, турар-жой уйлари, ётоқхона бинолари, мактабгача болалар муассасалари, маиший савдо хизмат кўрсатиш ташкилотлари ва бевосита корхоналардаги ишчилар ошхоналари, кооператив ва шахсий турар жой бинолари қурилишида ёрдам кўрсатиш; уй-жой шароитлари яхшиланиши керак бўлган ишловчиларни ҳисобини олиб бориш, амалдаги қонунларга биноан уй-жойларни тақсимлаш ва бу масаларни кенг ошкоралик билан амалга ошириши.

Иш берувчи тегишли ҳолларда ўз мажбуриятларини касаба уюшмаси билан ҳамкорликда ёки у билан келишиб ҳамда меҳнат жамоаси ваколатларини ҳисобга олган ҳолда бажаради.

2.5. Иш вақти ва унинг фойдаланилиши

5.1. Ишнинг бошланиши ва тугаши, дам олиш ҳамда овқатланиш учун танаффус вақтлари қуйидагича ўрнатилади:

Тегишли ҳолларда иш кунининг давомийлиги, шунингдек, унинг бошланиши ва тугаши, дам олиш ҳамда овқатланиш учун танаффуслар иш берувчи томонидан касаба уюшмаси билан келишилиб, иш вақтининг ўрнатилган ҳафталик ёки бошқа муддатга давом этиши ҳисобига олиниб тасдиқланган иш сменаси графиги билан аниқланади.

Сменали ишларнинг давомийлиги 8 соату 15 дақиқадан кўпроғи тегишли вазирликнинг республика аграсаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Марказий қўмитаси билан келишилган рухсати асосида ўрнатилиши мумкин.

Ишчи ва хизматчиларга ўрнатилаётган смена графиги амал қилинишидан камида бир ой олдин етказилади.

Ишловчилар барча сменаларда навбат билан бир текис ишлашлари керак.

Бир сменадан иккинчи сменага ўтиш, одатда бир ҳафтадан сўнг, график асосида бўлиши керак.

Ишловчиларга корхонада ишнинг бошланиши ва тугаши ҳамда ишдаги танаффуслар тегишли сигналлар ёки бошқа усулларда хабар қилинади.

Ҳар бир ишчи ва хизматчи ўрнатилган тартибда иш бошлангунга қадар ишга келганлигини, иш вақти тугагандан сўнг ишдан кетганлигини белгилаши шарт.

5.2. Иш берувчи ишловчиларнинг ишга келганлиги ва ишдан кетганлигини ҳисобини олиб боришга мажбур. Ҳисобот олиб борилаётган жойда вақтни тўғри кўрсатадиган соат бўлиши керак.

Ишга маст ҳолда келган ишловчини иш берувчи шу куни сменада ишлашига йўл қўймайди.

5.3. Ишлаб чиқариш шароитига кўра, дам олиш ва овқатланиш учун танаффус қилиниши мумкин бўлмаган ишларни бажарувчи ишловчиларга иш сменаси давомида овқатланиб олишлари учун шароит яратиб берилиши керак.

Бу ишларнинг рўйхати, овқатланиш тартиби ва жойи иш берувчи томонидан касаба уюшмаси билан келишилиб ўрнатилади.

Одатда, ишдан ташқари ишларга йўл қўйилмайди. Ишдан ташқари ишлар иш берувчи томонидан зарурат туғилганда касаба уюшмасининг рухсати билан қонунларда назарда тутилган ҳолларда бажарилади.

5.4. Иш вақтида:

ишчи ва хизматчиларни бевосита ўзларига биркитилган ишлардан ташқари ишларга, жамоа ишларини бажаришга ва ишлаб чиқариш фаолияти билан боғлиқ бўлмаган бошқа хил тадбирларни ўтказишга жалб этиш;

мажлислар чақириш, жамоа ишлари бўйича йиғилишлар ва турли хил ўтиришлар ўтказиш маън этилади.

Йиллик таътил навбатлари иш берувчи томонидан корхона касаба уюшмаси билан келишилган ҳолда, корхонанинг нормал ишлаши, ишчи ва хизматчиларга ёқимли дам олиш шароитларини яратиб беришни ҳисобга олган ҳолда ўрнатилади.

Ҳар бир календар йили учун шу йилнинг 5 январига қадар таътиллар графиги тузилади ва барча ишчи ва хизматчиларнинг эътиборига ҳавола қилинади.

2.6. Ишдаги муваффақиятлари учун рағбатлантириш

6.1. Меҳнат мажбуриятларини намунали бажарганликлари, мусобақалардаги мувоффақиятлари, меҳнат унумдорлигини ошириш, маҳсулотлар сифатини яхшилаш, сидқидил ва узликсиз меҳнати, меҳнатдаги новаторлиги ҳамда ишдаги бошқа мувоффақиятлари учун қуйидаги рағбатлантиришлар қўлланилади:

а) миннатдорчилик билдириш;

б) мукофот бериш;

в) қимматли совға тақдим этиш.

Ички меҳнат тартиби қоидаларида бошқа хил рағбатлантиришлар ҳам назарда тутилиши мумкин.

Шу банднинг «а», «б», «в» кичик бандларидаги рағбатлантиришлар иш берувчи томонидан касаба уюшмаси билан келишилиб қўлланилади. Рағбатлантириш буйруқ ёки фармойиш билан эълон қилинади, барча меҳнат жамоаси ишловчиларига етказилади ва меҳнат дафтарчасида қайд қилинади.

Рағбатлантириш тадбирларини қўллаш меҳнатни моддий ва маънавий нафлантиришлар билан биргаликда олиб борилиши билан таъминланади.

6.2. Ўз меҳнат мажбуриятларини мувоффақиятли ва виждонан бажараётган ишчи-хизматчиларга биринчи навбатда ижтимоий-маданий ва уй-жой маиший хизмати (санатория ва дам олиш уйларига йўлланмалар, уй-жой шароитларини яхшилаш ва ш.к.) имтиёз ва компенсациялар берилади.

Ишчи ва хизматчилар алоҳида хизматлари учун юқори ташкилотларга орден, медаллар, ҳурмат нишонлари, касб бўйича хизмат кўрсатган номи берилишига тавсия этилиши мумкин.

6.3. Меҳнат жамоаси меҳнатдаги ютуқлари учун жамоа рағбатлантиришларини қўллайди, моддий ва маънавий рағбатлантиришга тавсия этади; давлат томонидан тақдирланишга номзодлар бўйича ўз фикрларини билдирадилар. Амалдаги тартибга кўра, новаторлар ва ишлаб чиқариш илғорларига ҳамда корхонада кўп вақтдан буён ҳалол ва виждонан ишлаётганларга қўшимча имтиёзлар ва компенсациялар берилади.

2.7. Меҳнат интизомини бузганлик учун жавобгарлик

7.1. Меҳнат интизомини бузганлик, яъни ишловчининг айби билан унга юклатилган меҳнат мажбуриятларини бажармаганлик ёки ёмон бажарганлик, интизомий ёки жамоа таъсир чораларини ҳамда амалдаги қонунларда назарда тутилган бошқа тадбирий чораларни қўллашни тақоза этади.

7.2. Меҳнат интизомини бузганлик учун корхона иш берувчиси қуйидаги интизомий чораларни қўллайди:

а) хайфсан;

б) ўртача ойлик иш ҳақининг ўттиз фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда жарима;

в) ўртача ойлик иш ҳақининг эллик фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда жарима;

г) меҳнат шартномасини бекор қилиш.

Ишчи ва хизматчилар томонидан меҳнат шартномасида ёки ички меҳнат тартиби қоидаларида ўрнатилган мажбуриятларни сабабсиз мунтазам бажармаганлик, агар ишчи ёки хизматчига аввал интизомий ёки жамоа таъсир чоралари қўлланилган бўлса, сабабсиз ишга келмаслик учун (иш куни мобайнида 3 соатдан ортиқ иш жойида бўлмаган тақдирда) ҳамда ишга маст ҳолда келганда интизомий жазо сифатида ишдан бўшатиш қўлланилиши мумкин.

Бутунлай иш куни мобайнида сабабсиз ишга келмаган ёки иш куни мобайнида иш ўрнида 3 соатдан кўпроқ вақт сабабсиз бўлмаган ишчи ва хизматчилар ишга келмаган ҳисобланилади, уларга нисбатан ишга келмаганлар учун ўрнатилган чоралар қўлланилади.

7.3. Сабабсиз ишга келмаганлик учун (иш куни мобайнида иш ўрнида 3 соатдан кўпроқ бўлмаганларга ҳам) корхона иш берувчиси ушбу қоидаларнинг 7.2. бандида назарда тутилган интизомий жазоларни қўллайди.

Сабабсиз ишга келмаган ишчи ва хизматчиларнинг тегишли йилда навбатдаги меҳнат таътили ишга келмаган кунларга қисқартирилади, аммо меҳнат таътили икки иш ҳафтасидан (12 иш кунидан) кам бўлмаслиги керак.

7.4. Интизомий чоралар корхона раҳбари ва вазирлик томонидан ўрнатилган рўйхатда келтирилган лавозимли шахслар томонидан қўлланилади.

Корхона иш берувчиси интизомий жазо қўллаш ўрнига, меҳнат интизомини бузган шахс ишини меҳнат жамоасига, ўртоқлик судига ёки бошқа жамоа ташкилотига чора кўриш учун узатиш ҳуқуқига эга.

7.5. Меҳнат жамоаси меҳнат мажбуриятларини ҳалол бажармаган ишловчиларга нисбатан қаттиқ талабчанлик билан ёндошадилар. Меҳнат интизомини бузганлик учун жамоа аъзоларига жамоа таъсир чоралари (дўстона танқид қилиш, жамоа хайфсани) ўтказадилар; меҳнат интизомини бузганлик тўғрисидаги материалларни ўртоқлик судларига узатадилар; меҳнат интизомини бузганларни, қонунда белгиланган тартибда, жазолаш масаласини қўядилар.

7.6. Интизомий жазо қўллашдан олдин меҳнат интизомини бузган шахсдан ёзма равишда тушунтириш хати талаб қилиниши керак. Ишловчининг тушунтириш хати беришдан бош тортиши интизомий жазо қўлланилишига қаршилик кўрсатмайди.

Интизомий жазо бевосита иш берувчи томонидан айб аниқланганда, лекин айб аниқлангандан сўнг бир ойгача қўлланилади. Бунда ишловчининг касал бўлган ва меҳнат таътилида бўлган вақтлари ҳисобланилмайди.

Айб қилингандан сўнг олти ой ўтган тақдирда интизомий жазо қўлланилмайди.

Жазо қўллашда айбнинг оғирлиги, айб қилинган шароит, айбгача қилинган иш ва ишловчининг ўзини қандай тутганлиги эътиборга олиниши керак.

7.7. Уч кун муддатда, интизомий жазо қўлланилган шахсга, интизомий жазо қўллаш тўғрисидаги буйруқ (фармойиш), уни қўллаш асоси кўрсатилиб, эълон қилинади ва қўл қўйдирилиб таништирилади.

Керак бўлган тақдирда буйруқ корхона ишловчиларига эълон қилинади.

7.8. Агар интизомий жазо олгандан сўнг бир йил мобайнида ишчи ёки хизматчи бошқа интизомий жазо олмаса, у интизомий жазо олмаган деб ҳисобланилади.

Агар ишчи ёки хизматчи меҳнат интизомининг бузилишига бошқа йўл қўймаса ва ўзини яхши, ҳалол томондан намоён этса, иш берувчи ўз ташаббуси ёки меҳнат жамоасининг тақдимномасига кўра, йил ўтишини кутмасдан, интизомий жазони олиб ташлаш тўғрисида буйруқ (фармойиш) чиқариши мумкин.

Ишловчига интизомий жазо қўлланилаётган (интизомий жазо амал қилаётган вақт) муддат мобайнида, ушбу намунавий қоидаларга биноан, рағбатлантириш тадбирлари қўлланилмайди.

7.9. Агар меҳнат интизомининг бузилишига йўл қўйган жамоа аъзоси, бунга бошқа йўл қўймаса ва ўзини ҳалол томондан кўрсатса, меҳнат жамоаси бир йил ўтмасдан ўзи томонидан қўлланилган жазони муддатидан олдин олиб ташлаши ҳамда иш берувчи томонидан қўлланилган жазонинг муддатидан олдин олиб ташланишига тақдимнома беришга ҳақли.

7.10. Ички меҳнат тартиби қоидалари цехлар (бўлимлар) нинг кўринарли жойларига осиб қўйилади.

3. Корхоналарда меҳнатни муҲофаза қилиш бўйича уч босқичли «маъмурий-жамоа» назоратини ташкиллаштириш тўғрисида низом

3.1. Умумий қоидалар

1.1. Меҳнатни муҳофаза қилиш ҳолатини бошқариш тизимининг уч босқичли «маъмурий жамоа» назорати корхоналар маъмурияти ва касаба уюшмалари томонидан иш жойлари, ишлаб чиқариш участкалари, цехлари, тайёрлов масканлари ва бошқа иш ҳудудларида меҳнат шароитлари ва хавфсизлигининг ҳолати ҳамда барча хизматлар, мансабдор шахслар ва ишчилар томонидан меҳнат қонунлари, меҳнат хавфсизлиги стандартлари, меҳнатни мухофаза қилиш қоидалари, йўриқномалари ва бошқа меъёрлаштирилган техник ҳужжатларга риоя этиш талабларини бажарилишини назорат қилишнинг асосий шаклидир.

1.2. Корхоналарда уч босқичли назоратнинг ўрнатилиши, корхона раҳбарияти ва мухандис техник ходимлари томонидан лавозим мажбуриятларига кўра бажариладиган маъмурий назоратни ҳамда касаба уюшмасининг меҳнатни мухофаза қилиш бўйича комиссияси ва меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вакил тўғрисидаги низомларга биноан ўтказиладиган жамоа назоратини бекор қилмайди.

1.3. Пахта тозалаш корхоналарида меҳнатни мухофаза қилиш ҳолатининг уч босқичли назорати қуйидагича ўтказилади:

биринчи босқичда — цехлар, тайёрлов пунктлари, технология жараёни участкалари (бундан буён участкаларда) иш жойларида;

иккинчи босқичда — цехларда, технология жараёнлари участкаларида, тайёрлов пунктларида;

учинчи босқичда — бутун корхона бўйича ишлаб чиқариш жараёнида.

Ишлаб чиқариш цехлари, бўлинмаларининг уч босқичли назоратнинг қайси босқичига тегишлилигини корхона маъмурияти ва касаба уюшмаси белгилайди.

1.4. Уч босқичли назорат ўтказилишига корхона раҳбари ва касаба уюшмаси раиси бошчилик қилади.

3.2. Уч босқичли назоратнинг биринчи босқичи

2.1. Уч босқичли назоратнинг биринчи босқичи тегишли участка (бригадир, участка бошлиғи, бўлим бошлиғи ва бошқалар) бошлиғи ва меҳнатни муҳофаза қилишни жамоа нозири томонидан ҳар куни иш сменаси бошланишидан олдин, баъзи ҳолларда (хавфли ишларни бажаришда) иш сменаси давомида олиб борилади.

2.2. Уч босқичли назоратнинг биринчи босқичида цехлар, тайёрлов масканлари, корхонанинг бошқа бўлинмалари иш участкаларида қуйидагиларни:

— ўтган текширишда аниқланган нуқсонларни бартараф этиш тадбирларининг бажарилишини;

— иш ўрнининг ҳолати ва тўғри ташкил этилганлигини (керакли анжомларнинг жойлашуви ва мавжудлиги, ишга тайёрланганлик);

— ўтиш, юриш, кесиб ўтиш жойларининг ҳолати;

— технология ускуналари, юклагичлар ва транспорт воситаларининг хавфсизлигини;

— ишловчилар томонидан, электр ускуналари ва электр анжомлари билан ишлаётганда, электр хавфсизлигига риоя қилинишини;

— пахтани ғарамларга жойлаштириш ва тайёр маҳсулотларни тахтлаш қоидаларига риоя қилинишини;

— вентиляция қурилмалари, чангсизлантириш ва чанг ушлаш қурилмаларининг соз ишлашини;

— зарарли, ёниш ва портлаш хавфи юқори бўлган моддалар ва материаллар билан ишлаганда хавфсизлик қоидаларига риоя қилинишини;

— меҳнатни мухофаза қилиш йўриқномаларининг мавжудлиги ва ишловчиларнинг уларга риоя қилишини;

— шахсий ҳимоя воситаларининг мавжудлиги ва ишловчиларнинг улардан тўғри фойдаланишини;

— ишловчиларда меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларидан ўқитилганликлари тўғрисида гувоҳнома мавжудлиги, хавфли ишларни бажараётганларда наряд-рухсатларнинг бўлишини текшириш тавсия этилади.

2.3. Текшириш натижасида аниқланган нуқсонлар ва камчиликларни бартараф этиш тадбирлари белгиланиб, уларни бажариш муддатлари ва бажарувчилари аниқланади.

2.4. Аниқланган нуқсонларни бартараф этиш ишлари участка бошлиғининг назорати остида зудлик билан бажарилади. Аниқланган нуқсонларни участка ишчиларининг кучи билан бажариб бўлмайдиган ҳолларда, текширув тугагандан сўнг, участка бошлиғи ўзининг бевосита бошлиғига нуқсонларни бартараф этиш учун ахборот бериши шарт.

Ишловчиларнинг соғлиғига шикаст етказувчи ёки аварияга олиб келувчи, меҳнатни мухофаза қилиш қоида ва нормаларини қўпол равишда бузилиш ҳоллари мавжуд бўлганда, бу нуқсонлар тузатилгунча, участкада, иш жойида иш тўхтатиб қўйилади.

2.5. Назоратнинг биринчи босқичи текшируви натижалари участка бошлиғида сақланадиган назоратнинг биринчи босқичи журналига ёзиб қўйилади (журнал намунаси 1-иловада келтирилган).

2.6. Участка бошлиғи ва меҳнатни мухофаза қилишни жамоа нозири смена мажлисларида ўз жамоаларини назоратнинг биринчи босқичи текшируви натижасида аниқланилган камчилик ва нуқсонлар ҳақида, уларни бартараф этиш тадбирлари тўғрисида маълумот бериб боришлари шарт.

2.7. Ҳар куни иш сменаси тугагандан сўнг участка раҳбари цех (смена устаси) ёки тайёрлов пункти бошлиғига ишлаб чиқариш участкасида меҳнатни мухофаза қилишнинг ҳолати тўғрисида ҳисобот беради.

3.3. Уч босқичли назоратнинг иккинчи босқичи

3.1. Уч босқичли назоратнинг иккинчи босқичи цех (тайёрлов маскани) бошлиғи ва цех (тайёрлов маскани) касаба уюшмаси меҳнатни муҳофаза қилиш жамоа катта нозири бошчилигидаги комиссия томонидан ойида камида икки марта ўтказилади. Комиссия таркибига цех техника хизмати ходимлари, меҳнатни мухофаза қилиш мухандиси ва цехга бириктирилган тиббиёт ходими киради.

3.2. Комиссия таркиби ва текшириш графиги цех (тайёрлов маскани) бошлиғи томонидан касаба уюшмасининг меҳнатни муҳофаза қилиш катта жамоа нозири билан келишилган ҳолда ўрнатилади ва барча участкалар бошлиқларига берилади.

3.3. Уч босқичли назоратнинг иккинчи босқичида қуйидагиларни текшириш тавсия қилинади:

— назоратнинг биринчи босқичи ишларининг ташкиллаштирилиши ва унинг натижаларини;

— назоратнинг иккинчи ва учинчи босқичларида белгиланган тадбирларнинг бажарилиш натижаларини;

— корхона раҳбари ва цех (тайёрлов пункт) бошлиғининг буйруқ ва фармойишлари, касаба уюшмасининг қарорлари, меҳнатни мухофаза қилиш бўйича жамоа нозирининг таклифларининг бажарилишини;

— бахтсиз ҳодисаларни текшириш ҳужжатларида белгиланган тадбирларнинг бажарилишини;

— ишлаб чиқариш ускуналари, транспорт воситалари ва технология жараёнининг созлиги, уларнинг меҳнат хавфсизлиги стандартлари ва бошқа меҳнатни мухофаза қилиш норматив-техник ҳужжатлар талабларига жавоб беришини;

— ишловчилар томонидан, электр ускуналари ва электр анжомлари билан ишлаётганда, электр хавфсизлигига риоя қилинишини;

— ишлаб чиқариш ускуналари, вентиляция ва аспирация системалари ҳамда қурилмаларининг бузилмасдан олдин таъмирлашнинг режа-графиклари, технология регламенти ва йўриқномаларга риоя қилинишини;

— ўтиш, юриш ва кесиб ўтиш жойларининг ҳолатини;

— меҳнатни мухофаза қилиш бурчакларининг ҳолати, меҳнатни мухофаза қилиш бўйича плакатлар, алоқа ранглари ва хавфсизлик белгиларининг мавжудлиги ва ҳолати;

— ҳимоя, сигналлаштириш ва ёнғинга қарши воситалар ҳамда ускуналар, назорат-ўлчов асбобларининг мавжудлиги ва ҳолати;

— зарарли, ёниш ва портлаш хавфи юқори бўлган моддалар ва материаллар билан ишлаганда хавфсизлик қоидаларига риоя қилинишини;

— меҳнат хавфсизлигидан ишловчиларга ўз вақтида ва сифатли йўл-йўриқлар ўтказилишини;

— шахсий ҳимоя воситаларининг мавжудлиги ва ишловчиларнинг улардан тўғри фойдаланишини;

— ишловчиларнинг даволаш-профилактика овқатлари, сут ва бошқа профилактика воситалари билан таъминланишини;

— маиший хизмат кўрсатиш хоналари ва қурилмаларининг ҳолатини;

— цехда (тайёрлов масканида) меҳнат шароитининг санитар-техник ҳолати паспортининг тўғри тўлдирилганлигини;

— ўрнатилган меҳнат ва дам олиш тартибига ҳамда меҳнат интизомига риоя қилинишини.

3.4. Текшириш натижалари назоратнинг иккинчи ва учинчи босқичлари журналига (2-илова) ёзилади ва журнал цех (тайёрлов пункти) бошлиғида сақланади. Бунда комиссия тадбирларни, цех (тайёрлов маскани) бошлиғи бажарилиш муддати ва бажарувчиларни белгилайди.

Агар белгиланган тадбирларни цех (тайёрлов пункти) доирасида бажаришга имконият бўлмаса, текширув тугагандан сўнг, цех (тайёрлов пункти) бошлиғи корхона раҳбариятига мурожаат этади.

Ишловчиларнинг соғлиғига шикаст етказувчи ёки аварияга олиб келувчи меҳнатни мухофаза қилиш қоида ва нормаларини қўпол равишда бузилиш ҳоллари мавжуд бўлганда, бу нуқсонлар тугатилгунга қадар, комиссия томонидан иш тўхтатиб қўйилади.

3.5. Иккинчи босқич назорати комиссияси томонидан аниқланган меҳнатни муҳофаза қилиш нуқсонлари ва камчиликларини бартараф қилиш тадбирларини бажаришни цех (тайёрлов маскани) бошлиғи ташкиллаштиради.

Бу тадбирларнинг бажарилишини меҳнатни мухофаза қилиш бўйича мухандис ва касаба уюшмасининг меҳнатни мухофаза қилиш катта жамоа нозири назорат қилади.

Бесплатный фрагмент закончился.

Купите книгу, чтобы продолжить чтение.