12+
Изланишлар самараси

Бесплатный фрагмент - Изланишлар самараси

Урганч қурилиш касб-ҳунар коллежи жамоаси иш тажрибаларидан (2001 йил)

Печатная книга - 680₽

Объем: 34 бумажных стр.

Формат: A5 (145×205 мм)

Подробнее

Изланишлар самараси

Урганч қурилиш касб-ҳунар

Коллежи жамоаси иш тажрибаларидан (2001 йил)

Ушбу рисола жонажон Ўзбекистонимиз
Мустақиллигининг 10 йиллигига бағишланади

Урганч қурилиш касб-ҳунар коллежида «Таълим тўғрисидаги қонун», «Кадр тайёрлаш миллий дастур» ҳаётга изчиллик билан тадбиқ этилмоқда. Келажак эгалари бўлган ёш авлодга билим ва касб ҳунар малакаларини чуқур, пухта ўрганиш бўйича муайян тажрибалар тўпланган. Бу ҳақда коллеж раҳбари, меъморчилик фанлари номзоди, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг депутати И.С.Байджановнинг «Мустақиллик меъморлари», «Янгила-ниш йўлидан» китобларида ёритилган эди.

Ушбу китобда коллежда кейинги йилларда амалга оширилган ишлар, изланишлар самараси ўз ифодасини топади. Бу жиҳатдан ушбу китоб ҳам олдин эълон қилинган китобларининг узвий давомидир. Китоб барча турдаги коллежлар, лицейлар жамоалари педагоглари, талабалари учун муҳим қўлланма вазифасини ўташига умид ва ишонч уйғотади.

Изланиш — юксалиш, тажриба — таянч


Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўн йили давомида эришилган муваффақиятларнинг замирида аввало изланиш, ҳаётда синовдан ўтказилган тажрибаларга таяниш, ишонч билан буюк келажакка интилиш каби юксак инсоний фазилатлар мужассамлашган.

Муҳтарам Президентимиз Ислом Абдуғаниевич Каримов «Биздан озод ва обод Ватан қолсин!» дея эътироф этишлари бежиз эмас. Мустақиллик йилларида Хоразм вилоятининг барча шаҳар ва туманларида, унинг маркази Урганч шаҳрида кенг миқёсда бунёдкорлик ишлари амалга оширилди. Барча жабҳаларда яратувчанлик, юртимизни обод, кўркам қилиш соҳасидаги ишлар қизитилди.

Воҳамизда амалга оширилаётган қурилиш, бунёдкорлик ишларида коллежимиз жамоасининг муносиб ҳиссалари бор. Коллежимизни битказиб чиқаётган малакали мутахассислар вилоятимиз бўйлаб давом этаётган бунёдкорлик жабҳаларида қатнашмоқдалар.

Урганч қурилиш касб — ҳунар коллежи республика ўрта махсус касб — ҳунар таълими Марказининг 30 август 1999 йил 164 — сонли буйруғига асосан таълим стандартлари, ўқув режа ва дастурларини тажрибадан ўтказишга мўлжалланган тажриба-синов майдонига киритилган.

Шу муносабат билан турли кўрик-кенгашлар, йиғилишлар ўтказилиб, ўзаро тажриба алмашиш одат тусига кириб қолди.

Яқинда республика ўрта махсус касб ҳунар таълимини ривожлантириш институти вилоят ўрта махсус касб ҳунар таълими бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда ўқув ва касб-ҳунар ўрганиш жараёни билан жиддий танишдилар.

Нукус педагогика коллежи жамоасидан ҳам келишиб, бизнинг тажрибаларимиздан бахраманд бўлдилар.

Текшириш кузатиш ва ўзаро тажриба алмашишлар жараёнида шу нарса аён бўлдики, аҳил жамоамизнинг изчил изланишлари бежиз кетмаяпти. Ҳар бир педагог ўз фани бўйича замон, давр талаблари даражасида пухта малака, билимга эга бўлиш заруратини олдиндан ҳис қилмоқда. Аслида изланишлар самараси ҳам шунинг натижасидир.

Ватан тараққиёти, эл фаровонлиги, юрт тинчлиги юртбошимиз И.А.Каримов эътироф этган энг муҳим вазифа, ҳар бир элдошимиз юрагига жо қилган муқаддас тушунчалардир. Коллежимизни битказиб чиққан ва чиқаётган талабалар ҳам қаерда иш бошламасинлар ёки яна қайси ўқув даргоҳида ўқишни давом эттирмасинлар, энг аввало ана шу эзгу мақсад сари интилишлари лозим. Бунинг учун эса «Таълим тўғрисидаги қонун», «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”да белгиланган вазифаларни ўқув ва касб — ҳунар ўрганиш жараёнларига изчил тадбиқ этишимиз зарур.

Коллежимизда бу борада қўлга киритилган ютуқлар даргоҳимизга ташриф буюраётган нуфузли ташкилотлар етук мутахассислари томонидан эътироф этилмоқда.

Ушбу китобда коллежимизга сўнги пайтларда ташриф буюрган меҳмонларнинг маълумотлари тўла келтирилди. Бундан ташқари коллежимизда давом этаётган изланишларнинг яна бир самарали натижаларини ушбу китобда эълон қилишни маъқул кўрдик.

«Зодчий» кичик корхонасида Президентимиз Ислом Каримов кўрсатмалари асосидаги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари асосидаги вазифалар, дастурлар алоҳида плакат ва альбом шаклида нашр қилинмоқда.

Масалан, республика комиссияси мажлисида Ўзбекистон Республикаси Президенти И. А. Каримов Таклиф қилган асосий йўналишлар асосида «Соғлом авлод» давлат дастури, Ўзбекистон Республикаси Конститутцияси, Давлат ва Ҳуқуқ асослари, иккинчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг биринчи сессиясидаги И.А.Каримовнинг маърузасидаги («Озод ва обод, эркин ва фаровон ҳаёт — пировард мақсадимиз») устувор йўналишлар, Урганч қурилиш касб ҳунар коллежининг «Синф раҳбарининг илмий-услубий вазифалари», Хоразм вилояти ҳокимлиги, Урганч Давлат университети, Урганч қурилиш касб — ҳунар коллежи биргаликда “ Авесто» асари яратилганлигининг 2700 йиллигига бағишлаб ўтказган илмий — амалий анжумани материаллари алоҳида альбом ва плакатлар шаклида сермазмун, юксак эстетик дид билан безатилган ҳолда чиройли қилиб чиқарилди. воҳамиздаги Хива педагогика касб — ҳунар коллежида ва бошқа туман, шаҳарлардаги касб ҳунар коллежларида ҳам бу ноёб ва зарур кўргазмали қўлланмалар асосида алоҳида хоналар ташкил қилинмоқда. Республикамиздаги бошқа вилоятларлардан ҳам буюртмалар келмоқда.

Бу ҳар иккала ҳужжат миллий истиқлол ғоялари, республикамизда Давлат таълим стандартлари ҳақида ҳар бир инсон онгига тез таъсир қила оладиган, хотирасида узоқ сақланиб қоладиган даражада содда, аниқ, ихчам ва мазмунан бой шаклда ишлаб чиқилганлиги билан диққатга сазовордир. Бу ҳужжатлар ҳар бир педагог ва талаба учун қадрли қўлланма ва йўлланма бўлиб қолишига кафолат бера оламиз.

Шунингдек, шу йўналишдаги бошқа нашрлар ҳам муҳим аҳамият касб этади.

Коллежимизда эришилган бошқа ютуқлар, амалий ишлар ташриф буюрган меҳмонларнинг маълумотномаларида келтирилган. Марҳамат танишинг. Зеро, ҳар қандай изланиш самараси тажриба — ютуқларни мустаҳкамлашга, мустақил юртимизни гуллаб — яшнашига хизмат қилади.

Фаоллик самараси

Урганч қурилиш касб — ҳунар коллежи 1999 йил Ўзбекистон Республикаси ўрта махсус касб — ҳунар Марказининг 164-сонли буйруғи бўйича ўқув меъёрий ҳужжатларни тажриба-синовдан ўтказиш майдончаси қилиб белгиланган. Шу даврда ўқув юртининг касб — ҳунар коллежлари гуруҳларида жами 11 та мутахассислик бўйича 471 нафар ўқувчи ёшлар таълим — тарбия олмоқдалар.

Ўқувчи ёшларга таълим-тарбия беришда 61 нафар олий маълумотли педагог ходимлар иш олиб бормоқдалар. Уларнинг 13 нафари олий тоифали; 17 нафари биринчи тоифали; 16 нафари иккинчи тоифали ва 15 нафари мутахассис кадрлардир. Фаолият кўрсатаётган раҳбарият таркибидаги ходимларнинг барчаси олий маълумотли бўлиб улардан 5 нафари, педагог ходимларнинг 47 нафари малака оширишдан ўтказилган.

Коллеж ўқитувчилари 1999 йил ноябр ойида аттестациядан ўтказилган.

Коллежда ЎМКҲТ Марказининг 2000 йил 5 июндаги 82/с сонли буйруғи саволномаси асосида ЎМКҲТ Маркази коллежлар бошқармаси бош мутахассиси Ў. Мирзарахимов-нинг 2000 йил июн ойида коллежда бўлиб, Урганч қурилиш касб — ҳунар коллежида тажриба-синов ишларининг бориши тўғрисида текширув натижалари бўйича ўқув юртидаги олиб борилган ишлар ижобий баҳоланган.

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 1999 йил 12 ноябрдаги 338 — сонли ва ЎМКҲТ Марказининг 2000 йил 29 ноябрдаги 242 — сонли бўйруқ-ларига биноан синов ишларининг иккинчи босқичида амалга оширилаётган ишларни таҳлил қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси ЎМКҲТ ривожлантириш институтининг илмий ходими Ҳақбердиев Баҳодир 9 март 2001 йилда Хоразм вилояти ЎМКҲТ бошқармаси ва вилоятдаги КХКлари раҳбарлари жами 12 кишини жалб қилган ҳолда коллежнинг 2-курсидаги барча 12 та гуруҳида ҳар бир гуруҳга 1 умумтаълим ва 2 та махсус фанлардан тажриба синов юзасидан тест синовлари ўтказилди, ҳамда 19 саволдан иборат саволнома бўйича тажриба синов ишлари таҳлил қилинди, ижобий натижалар ҳақида маълумотнома ёзилган.

2001 йил март ойида Ўзбекистон Республикаси ЎМКҲТ нинг бош мутахассиси Холида Султанова раҳбарлигида Нукус педагогика коллежи методисти Бекбўйлиев Кўнглимжой ва Нукус касб-ҳунар коллежи ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари Болтабоев Ўразбойлар келиб, коллеж ўқув тарбия жараёнини ташкил қилинишини ўрганиш бўйича 22 та саволдан иборат саволнома асосида ўрганиб чиқиб хулоса берганлар.


Урганч қурилиш касб-ҳунар коллежида соҳа йўналишлари бўйича ўқув режаси ва дастурлар мавжуд бўлиб кутубхонага кирим қилинган ва ўқитувчилар томонидан фойдаланилмоқда.

Коллежда педагогик кенгаш ишлари ўқув йили бошида тузилган ва тасдиқланган режаси асосида иш олиб борилган. Режага коллеж иш фаолиятини ҳужжатларини тасдиқлаш ўқув йилининг 1 ва 2 ярим йиллиги якунига тайёргарлик ва унинг якунлари бўйича ўқув-тарбия ишларининг ҳолати каби энг долзарб масалалар киритилган ва бу масалалар атрофлича муҳокама қилиниб тегишли қарорлар қабул қилинган. Бу қарорларнинг бажарилиши муддати ва масъул шахслар қарор қисмида белгиланган. Шунингдек қарорларни бажарилишига масъул бўлган шахсларнинг ахборотлари ҳам тинглаб келинган.

Таълим муассасасига келган ҳужжатлар махсус рўйхатдан ўтказилиб уларнинг ижросини амалга ошириш учун тегишли шахсларга берилган. Улар томонидан мавжуд хужжатлар ижросини таъминлаш учун тадбирлар режаи ишлаб чиқилиб, педагогик кенгашда ёки кафедра кенгашларида муҳокама қилинган ва ижроси таъминланган.

Коллеждан чиққан ҳужжатлар қоидага мувофиқ рўйхатдан ўтказилган, расмийлаштирилиб тегишли жойларга юборилган.

Дарс жадвали тузилган, сиёҳда ёзилиб директор муовинлари томонидан имзо қўйилиб, коллеж директори томонидан тасдиқланиб муҳрланган. 5 кунлик ўқув жорий қилинган. Дарс жадвалига касбий тайёргарлик амалиёти қўйилган кунлари режа дастурни бажариш мақсадида назарий таълим фанлари ҳам қўйилган.

Коллеж ички телецентр, радиостудия, мультимедия, кодоскоп, видеоглаз, тренажерлар ва бошқа замонавий техника воситалари билан таъминланган бўлиб, улардан ўқув машғулотларида самарали фойдаланилмоқда.

Бесплатный фрагмент закончился.

Купите книгу, чтобы продолжить чтение.