12+
Архитектура назарияси

Бесплатный фрагмент - Архитектура назарияси

Объем: 188 бумажных стр.

Формат: epub, fb2, pdfRead, mobi

Подробнее

Тақризчилар

М.Б.Сетмаматов., Урганч Давлат университетининг

«Қурилиш ва архитектура» кафедраси мудири доцент,

архитектура фанлари номзоди.

Қ. Ахмедов Урганч Давлат университетининг

«Қурилиш ва архитектура» кафедраси доценти,

техника фанлари номзоди

Байджанов ИБадулла САмандарович

Архитектура назарияси

(Ўқув қўлланма. Иккинчи қисм)

Аннотация

Ушбу ўқув қўлланма, «Архитектура йўналиши» мутахассислиги бўйича таълим олаётган талабаларга мўлжалланган. Китобда «Архитектура назарияси» фани тўғрисида энг қадимги замонлардан ҳозиргача бўлган даврдаги архитектуравий тектоник ютуқлар ёритилган. Ўқув қўлланма архитектура назариясини иккинчи қисми бўлиб унда архитектура ва жамият, тамаддун, санъат, архитектура стили ва йўналишлари, ижод, амалият ва фан, шаҳарсозлик, табиат, экология ва бошқа архитектура назариясига дахлдор кўп масалалар ўз ифодасини топган. Ушбуларни талабалар тамонидан ўзлаштирилиши архитектурада инновацион ечимларни қўллашда катта аҳамиятга эга бўлади.

Ўқув қўлланма архитектура ихтисоси бўйича таҳсил олаётган талаба, магистрантлар, лойиҳа институтларида ишлаётган ва ушбу масалага дахлдор барча мутахассислар учун ҳам фойдалидир

Сўз боши

Ҳар қандай билимлар соҳаси маълум даражада ҳақиқий тасаввурни (тушунчани) беради: аниқ амалиётдан назарий абстрактгача. Ўз навбатида ҳар қандай одамларни даража тасаввури реал ҳақиқати ўз мақсади ва ўзининг атроф дунёқарашини такомиллаштириш воситаси бўлади.

Ижтимоий ва ижтимоий функционал аспектларини, форма ва стилларни шакллантиришни семантикани, эстетикани ва бадиий образларни, шунингдек конструктив-техник, иқтисодий, ижтимоий маданий ва экологик шартларни архитектуранинг фаолиятида этно маданият ва регионал муҳимлигини, тарихий маданий қийматларини сақлаш, меъморий мерос, анъана ва новаторликни муносабатларини, тарихий тажрибаларни ижодий ўзлаштиришдир.

Билимлар даражаси ўзаро бир бирига ўтиш ва доимий ўзаро таъсирда, улар орасидаги чегаралар эса шартли равишда, илмий назарий қурилишини тўла билимлар тизимини юқори даражаси ҳисобланади.

Кўтарилиш жараёнининг ўзи аниқликдан абстрактгача, шунингдек ўзининг абстракция формасидан яна аниқликка қайтишни шакллантиради, бунда эса янги сифат тушунчаси даражаси пайдо бўлади.

Назарий умумлаштириш эмпирик маълумотлардан юқори туришни имконини беради ва уларни фикрлаб таққослаштириб, янги аввал кузатилмаган ёки фикрланмаган кўринишларни ва қонуниятчиликларини пайдо қилади.

Бунда эса билиш алоқаси ва боғлиқликдан фойдаланиш орқали, аниқ амалий билимларни ва тажрибаларни такомиллаштириш имкони яратилади.

Шуни инобатга олиш керакки, ҳар қандай назарияни шакллантириш бир қатор йўл қўйилган ва аниқланган реал ҳолатни идеаллашувидир.

Бу керак, чунки алоҳида, тасодифан такрорланиш «фрагментлардан» ҳақиқатни излаш кўпроқ расмиятчиликнинг назарий вазиятидир. Айрим ҳолатларни реал объектив ҳолатини умумлаштириш асосида олимлар масалани моҳиятини жараёнларини ёки хусусиятларини моделини ишлайдилар.

Бу моделлар аввал аниқланмаган предметларни ва жараёнларни яратишни асоси бўлиб хизмат қилади. Лекин уларни янгилиги инсон тараққиёти йўлида қисқа муддатлидир, чунки моддий муҳит бузилади, ва кўп жараёнлар эскиради.

Инсониятнинг энг юксак ютуғи, янги билим ва ғояларни таъминлашни генерациялашидир, уни фикрлай билишидир. Аниқланганки бош миянинг қисмида шундай ҳолат борки у фақат имправизация жараёнида фаоллашади, ўрганилган билимни такрорлаш ҳолатида эса у фаол эмас.

Бу қисм харакат учун жавоб беради, одам моделларсиз ижод қилади. Мустақил фан соҳаси «Архитектура назарияси”нинг мақсади, фикрлашни ўргатиш, керак бўлган билимни ёдлаб олиш эмас, ижод қилиш, кўчириш эмас. Архитекторга назарий билимлар керак бир қатор сабабларга кўра.

Биринчидан, назарий билимлар кўпроқ эркин, оқимлар ва ақидалардан ҳоли, амалиёт фаолияти эса бу ҳолатларда кўпроқ касалликка учрайди. Назарий ҳолатларни билиш ва тушуниш фазо формаларининг эволюцион этапларини қонуниятчилик кўринишида ўзгаришини ажрата билиш имконини яратади. Ҳаётий муҳитларни ўйлаб топиш эса, турли вазиятда ва вақт бўйича ўзини оқлай олмайдиган қотиб қолган норма ижодкорлигида илдиз ташлаган ақидалардан воз кечишлигини англатади.

Иккинчидан, назарий билимлар эвристик инструментлар орқали фикрлаш имконини яратади, яъни бор билимларни танқидий фикрлаш асосида янги билимларни ўзлаштиради.

Одамларнинг кўпчилиги хаёт фаолиятининг биологик намуналари тарафдорларидек: яшаш учун маблағ топиш, истеъмол ва бемалол хузур қилиш, уларнинг кўпроғи кузатиш биландир.

Ижодий фикрлаш ва алоҳида эвристика, — кўп бўлмаган одамлар қисматидир. Ана шундай фикрлаш хаёт қувончини ва тўлиқлигини беради. Шундай қилиб мақсад — архитекторнинг касб фаолиятида умумназарий билимларни тўлиқ тизимини ўзлаштириш ҳисобланади.

Кириш

Инсониятнинг тараққиёти жуда узоқ давом этган жараён бўлиб, кўп босқичларни ўз ичига олади. Тарихчилар, файласуфлар, иқтисодчилар, сиёсатчилар ва жамиятнинг турли-туман соҳаларини ўрганувчи бошқа илм вакиллари ана шу тараққиёт босқичларини бир қанча белгиларга кўра бир-биридан ажратиб ўрганишади. Шунинг учун ҳозирги пайтда жамият тараққиётининг босқичлари ҳақида бир- биридан фарқ қиладиган бир қанча қарашлар мавжуд.

Буларнинг бири ижтимоий тараққиётга ижтимоий-иқтисодий формацияларнинг кетма-кет босқичлари сифатида назар ташласа, иккинчиси уни цивилизацияларнинг ўзига хос синтези сифатида талқин қилади, учинчиси жамият тараққиёти босқичларини бир-биридан технологиялар тараққиётига кўра ажратишни таклиф этади, тўртинчиси эса маданиятларнинг ўзига хослигини асосий белги сифатида олға суради ва ҳоказо.

Албатта, бундай ёндашувларнинг ҳар бирида ўзига хос мантиқ, ўзига хос хусусиятлар, ўзига хос ижобий жиҳатлар, ҳамда, айтиш мумкинки, уларнинг эътиборидан четда қолган жиҳатлар, камчиликлар мавжуд. Аслини олганда уларни яқин-яқинларгача бўлгани каби, бир-бирига қарама-қарши қўйиш эмас, балки умуман олганда жаҳон тараққиётига турли нуқтаи назарлардан ёндашиш сифатида қараган маъқулроқ.

Дунёқараш шахс маънавиятининг асосий мазмунини ташкил қилади. Жамиятнинг маънавият тизими ўз таркибига сиёсий ҳуқуқий, ижтимоий онги, аҳлоқ, фан, фалсафа, санъат, диний онг ва бошқа қарашларни ўз ичига қамраб олади. Уларнинг ҳар бири ижтимоий тарихий фаолиятини муайян томонини ташкил қилиб маънавий озиқ воситаси сифатида амал қилади. Маънавият тизими юқорида кўрсатилганлар билан чекланмайди. У янада бой мазмунга эга. Кундалик онг ижтимоий психология, мафкура ва бошқа муносабатлар ҳам бу таркибга киради. Ижтимоий онг шакллари маънавиятда асосий ўрин эгаллаб, муайян ижтимоий-иқтисодий муносабатлар асосида ривож топади. Маънавий муносабатлар таркибига киради.

Шунинг учун ҳам инсоннинг маънавий дунёсининг ҳам мазмуни жуда мураккаб бўлади. Шахс маънавияти жамият маънавий ҳаёти, тизимининг ўзаги, юраги ҳисобланади. Маънавият социологик жиҳатдан ўрганишда ижтимоий фаолиятида айниқса миллий ўзгаришнинг ҳозирги илк ривожланиш босқичида шахснинг ҳиссий эҳтирос даражасига эътибор бериш муҳим аҳамиятига эга.

Чунки унда шахснинг миллий Ватан туйғуси халқ иши Ватан учун фидоийлиги, ижодкорлиги, шижоати, келажакка ишонч каби қарашлари юзага келтириш зарур бўлган руҳий кучлар ётади. Мустақил Ўзбекистон миллий мафкурасининг шаклланиши маънавият соҳасида жиддий ўзгаришлар ясаши аниқ. Миллий истиқлол мафкураси жамият маънавиятининг таркибий қисми бўлган маданий меросга бўлган муносабатда ҳам катта ўрин тутади.

Маданий, маънавий мерос ҳар қандай миллат халқнинг ўлкан хазинасидир. Бу хазина инсонга ҳаётда баркамоллик бағишлайди, унинг қарашлари шунчаки бойлик орттириш йўлида кун кўришга йўл қўймайди, фожиалар вақтида омон сақлаб қолади. Инсон ҳаётида юз берадиган маънавий ва моддий қийинчилик кунларида иродани мустаҳкамлайди.

«Архитектура назарияси» ижтимоий-сиёсий ҳаётнинг ва бадиий маданиятнинг ўзаро боғлиқлиги, архитектура ва санъатдаги назария тўғрисида билимларга эга бўлишлигини таъминлайди.

— Қадимги Шарқ, антик дунё, Ўрта асрлар уйғониш даври архитектурасидан бошлаб 20 асргача, айниқса асосий уруғни Ўрта Осиё санъатининг ибтидоий даврдан бошлаб истиқлол йилларигача бўлган даврдаги назарий услублар, йўналишларни ажрата олиш бўйича кўникмаларга эга бўлишларини.

Архитектура ва шаҳарсозликдаги муҳим тарихий ютуқлар, усуллар ва услублар йўналишларини, уларнинг қайси давр, худудга мансублигини, меъморий жиҳатларини, маданий мерос ва анъаналарини назарий жиҳатдан фарқлай олиш, архитектура ва шаҳарсозлик назарияси каби малакаларга эга бўлишларини таъминлайди.

Архитектура назарияси — табиат тўғрисидаги фан ва архитектуранинг маҳсуслиги ва умумий қонуниятчилигидир.

Архитектура назарияси архитектуранинг фундаментал муаммоларини ишлашни ўз ичига қамраб олади.

— унинг ижтимоий ва ижтимоий функционал аспектларини, форма ва стилларни шакллантиришни семантикани, эстетикани ва бадиий образларни, шунингдек конструктив-техник, иқтисодий, ижтимоий маданий ва экологик шартларни архитектуранинг фаолиятида этно маданият ва регионал муҳимлигини, тарихий маданий қийматларини сақлаш, меъморий мерос, анъана ва новаторликни муносабатларини, тарихий тажрибаларни ижодий ўзлаштириш;

— архитектура ва шаҳарсозлик хайкалларини аниқлаш топиш ва ўрганиш, қадимдан шу бу кунгача касб усталигини ривожланиш жараёнлари муҳим қонуниятчилиги, роли ва архитектуранинг ўрни, жаҳон архитектураси жараёнида архитектура усталарининг ижоди.

Архитектура назариясининг предмети

— Умумий илмий (фалсафий) саволлар

— Тарихий саволлар

— Семантика (семосиология) тил бирлиги

— Семиотека (белгилар (знак) тизими коммуникатив)

— Архитектуравий композиция назарияси

— Шаҳарсозлик назарияси

Архитектура назариясининг услуби

Архитектурага эволюцион қарашлар.

Архитектуранинг категорияси

Архитектура назариясининг предмети ҳар қандай илмий тартиб ўзини предметини ва объектини ўзлаштиради ўрганади.

Архитектура назарияси архитектурани лойиҳалаш санъати ва бино ва иншоотларни қуриш, моддий ташкиллаштирилган муҳитни яратишни кўриб чиқади.

Шунинг билан бир қаторда архитектурани ўрганишда бошқа фанлар ҳам шуғулланади. Мисол; философия (фалсафа), архитектура тарихи, ижтимоият (социология), маданиятшунослик (культурология) юқоридагиларнинг ҳар биттаси архитектурани маълум бир бурчак остида кўрадилар, ўзларига хос ва мос томонларини ўрганадилар.

Архитектура назарияси предметининг асоси: архитектурани санъат сифатида ривожланиши ва функцияларининг умумий қонуниятчилигининг келиб чиқиши унинг мақсади, мазмуни ва формаси. Шунингдек архитектура назарияси предмети асосий тушунчалар тизимига киради. (категория).

Умумий (фалсафий) саволлар.

Архитектура фаолиятига узоқ давр эпоха дунё қарашининг таъсири.

Парадигма (маълум концепция, стандарт, назария, изланиш услуби) формулировкаси шаклланиши Архитектура фаолиятининг (фарқланиш моҳияти, ўйлаб кўриш).

Тарихий саволлар

Архитектура ривожланишининг векторини аниқлаш.

Архитектуранинг дастлабки ривожланишларга мисоллар
Архитектуранинг дастлабки ривожланишларга мисоллар
Архитектуранинг дастлабки ривожланишларга мисоллар
Архитектуранинг дастлабки ривожланишларга мисоллар

Стилистик йўналишларни асослаш ва ёзиш, таърифлаш. Назарий изланишларни ўтказишда назарий архитектура ва архитектура тарихининг алоқаси ва боғлиқлиги конкрет тарихий материалларсиз, тарихий воқеалик ва жараёнларсиз, уларни тушунмасдан архитектура ривожининг жараёнини ўрганиш архитектура тарихи чегараси бошқа бўлган ва хронология (кетма-кетлик) тартибида изланишсиз қилиб бўлмайди.

Семантика

Архитектура назариясини бу бўлими архитектурани бадиий тилини ва бадиий образларини излайди. Архитектура стилини шартлари ва сабабларини аниқлайди. Стилнинг софлигини белгилайди.

Архитектуранинг бадиий тили бадиий образларига мисоллар
Стилнинг софлиги
Архитектуранинг бадиий тили бадиий образларига мисоллар

Семиотека

Семиотека белгилар тўғрисидаги фан архитектура назарияси белгиларни излайди архитектурада фойдаланиш учун. Умберто Эко Архитектура кодларини классификацияси мисолларига таклиф киритган.

Эҳтиросли чизиқлар характеристикаси
Рамзий чизиқлар, формалар ва фигуралар

— Синтактсик кодлар: қурилиш техникасига оид.

Архитектура формаларига қуйидагилар киради; балка, потолок, перекрития, консол, арка, пилястра, бетон клеткалар. Бу ерда на функцияга, кутилган фазога, кўрсатма йўқ, бунда фақат структуравий мантиқ келгуси шарт-шароит фазо детонацияси бор.

Қадимий синтаксис
Қадимий синтаксис. Иншоотларни гармоник қоидаси
Функционализм қоидаси
Архитектуравий композицияга мисоллар
Синтаксис ойналарга мисоллар
Синтаксис ва деконструктивизм

Семантик кодлар

а) архитектура элементларининг артикуляцияси

— Элементлар бирламчи функциясини бажарувчи том, балкон, слуховое окно (туйнук), купол (гумбаз) зинапоя, ойна…

— Элементлар иккиламчи «символик» (рамзий) функцияси: метона, фронтон, колонна (устун) тимпан.

— Элементлар, функцияни белгиловчи (бажарувчи) ва яшаш идеологиясини (ғоясини): салон, турар жой қисми, кун ва кеча, меҳмонхона, ошхона.

б) архитектура иншоотларини типлар (турлари) бўйича артикуляцияси:

— Ижтимоий: касалхона, дача, мактаб, қаср, сарой, вокзал.

— Фазовий; храм (ибодатхона) доира шаклидаги асоси билан асоси грек крести турида, «очиқ» режа, лабиринт… бундай мисоллар кўп келтирилиши мумкин.

Архитектура элементлари артикуляциясига мисоллар
Архитектура элементлари артикуляциясига мисоллар
Архитектура элементлари артикуляциясига мисоллар
Архитектура элементлари артикуляциясига мисоллар
Архитектура элементлари артикуляциясига мисоллар

Архитектуравий композиция назарияси

Архитектуравий композицияни элементларни ва воситалари, усулларни принципларни ва қонуниятларни қурилишини ўрганувчи фан.

Шаҳарсозлик назарияси

Аҳоли пунктларини жойлашиш тизими, режалаштиришни ташкиллаштиришни уларни шакллантириш функционал ва ривожланиш алоқаларини ижтимоий, иқтисодий ва табиий шароитларни ўрганади.

Архитектура назарияси услуби

Фан услуби деганда шундай жамлама тушунилади, услуб, восита принцип ва қоида шулар (асосида) ёрдамида предметни янги билимлари очилади ва ўрганилади.

Архитектура назариясининг ҳамма услублари, даражасининг тарқатилишини, қуйидаги тизимга келтириш мумкин.

— Умумий услублар — булар фалсафий, дунёвий йўллар, универсал фикрлаш принциплари. Умумийлар ичида метафизика ва диалектика ажратадилар (материалистик ва идеалистик ғоявий).

— Умуммиллий услублар — бу усуллар илмий билимни ҳаммасини қамраб олаолмайди, улар айрим этапларда қўлланилади, шуниси билан умумий усуллардан ажралиб туради. Умуммиллий услубга қуйидагилар киритилади таҳлил, синтез, тизими ва функцияли йўллар, ижтимоиий эксперимент услуби.

— Хусусий илмий услуб — бу услублар архитектура назариясининг аниқ (хусусий) техник, табиий ва гуманитар фан илмий ютуқларни олдинга суради. Буларга аниқ ижтимоий, статистик, кибернетик, математик ва ҳакозалар киради.

Архитекторнинг ижодий услуби концепциясини таълим жараёни тармоқларини билан боғликлиги

Архитектуранинг категориялари

Ҳар қандай фандаги каби архитектура назарияси ҳам ўзининг тушунарли категорияли аппаратига эгадир.

Категориянинг асосий тушунчаси предметни энг умумий ва бор томонларининг ҳақиқати ёки айрим кўринишлар алоқа ва муносабатлардир.

Фақат ҳамма категорияларни бирлашмаси бизга предметларни тўла тасаввурини мантиқий унинг қурилишини, қонуниятчилик асосида ривожланишини беради.

.Композиция (харакатдек жараён) — баён, тузилма, ишланма

.Архитектура композицияси — бино ва мажмуа формасини ва уларни бир бири билан бўлган муносабатларини жойлашувини билдиради.

— Биринчи навбатда архитектуранинг кўп мазмунли эканини аниқлайди, шунингдек ҳамда атроф муҳитни шароитларини.

— Фан ва санъат қонуниятчилиги асосида қурилади.

— Мақсади реал асарларни ташкил этишга хизмат қилади.

— Ҳар томонлама уларни алоқа муносабатларини қисмда ва тўла келишувчиллиги органик бирлиги гармонияси билан ажралиб туради.

— Функция — хонанинг бинонинг фазонинг катта ёки кичик даражасидаги формасини тасаввур этади.

— Форма (фалсафаси) — тушунча, материя ва мазмун тушунчасига нисбатан аниқлик

— Форма (предмети) предметларни ўзаро жойлашув чегараси.

— структура (тузилма) — предметни ички қурилмаси, ташқи форма билан ёпиқлиги, ички қурилма категорияни қисми ва тўлиқлиги билан боғлик.

— конструкция — архитектуравий объектни режа ва ўзаро жойлашув тузилмасини, инженер қарори.

— архитектоника (тектоника) — конструкцияни ишлаш принципини архитектура формасида кўриниши

— архитектуравий муҳит ҳажм ва фазони ифодалайди.

— фазо ичкари кўринишда архитектуравий муҳитни қисми

— Фазо очиқ майдон ёки (полость), ҳажмга қарама-қарши (ҳажмий фазовий композиция).

— Фазо эмоционал характерга эга ёки белгиланган функцияни бажарувчи. Мисол. Сакраль фазо (иеротопия).

.Архитип -бирламчи модель, биринчи шаклланган изланиш типи.

.Симметрия -кенг маънода, қайта ўзгаришлардаги ўзгармаслик.

.Асимметрия — симметрияни бузилиши ёки йўқлиги.

.Пропорционаллик-предметларнинг ўзаро айрим қисмларни аниқлик муносабати размерлилик.

.Масштабность (мутаносиблик мос келмоқ) архитектура элементларининг формаси инсон размерларига мослиги

.Масштаб — архитектура элементларини формасини тўла архитектура объектларига мутаносиблиги, шунингдек объект размерлариннинг атроф муҳит элементларига мослиги.

.Метр.- Бир ёки бир қанча элементларнинг текис такрорланиши

.Ритм — нотекис лекин қонуниятчиликда бир ёки бир қанча элементларни такрорланиши.

.Модуль — олдиндан берилган катталик, размер, бино ва иншоотларни лойиҳасини ишлашда такрор қўлланиладиган размер.

Архитектура ва жамият. Тамаддун, санъат, архитектура (архитектура функциясига доир)

Жамият тараққиётига ижтимоий-иқтисодий формациялар кетма-кетлиги сифатида ёндашув асосан XIX асрда диалектик ва тарихий материализм назариясининг ғояси сифатида вужудга келди. Уни кўпинча иқтисодий детерминизм деб ҳам аташади. Чунки унда жамият ҳаётида иқтисодий соҳанинг етакчилик ва белгиловчилик ролига алоҳида аҳамият берилади.

Ижтимоий-иқтисодий формациялар назариясига кўра жамият ҳаётида инсоннинг ишлаб чиқариш фаолияти, иқтисодий соҳа, ишлаб чиқариш қуролларига муносабат, хуллас мулкчилик муносабатлари асосий аҳамиятга эга. У жамият ҳаётининг қолган барча соҳаларини белгилаб беради. Шунинг учун Ер юзининг исталган минтақасида, исталган пайтда ҳар қандай жамиятни характерлайдиган, инсониятнинг барча даври, барча ижтимоий тизимлар учун умумий бўлган ижтимоий-иқтисодий қонунлар мавжуддир. Улар орқали исталган жамиятни таҳлил қилиб, характерлаб бериш мукин. Булар асосан материалистик диалектиканинг ҳамда сиёсий иқтисоднинг асосий қонунларидир.

Шу маънода формациявий ёндашув жамият тараққиётининг умумий қонуниятларини тушунтириб беради. Бу ёндашувга асосланиб инсоният жамиятидаги айрим қайтарилмас хусусиятлар, у ёки бу халқ маънавияти, маданияти, тарихий ривожланиши, руҳий-психологик хусусиятлари, уни бошқа

халқлардан ажратиб турувчи жиҳатлар, уни айнан ўша халқ қилиб турган муайянликларни тушунтириб бўлмайди.

Аксинча бунда жамиятни, ундаги бирор ҳодиса ва жараёнларни тушунтиришга бўлган ана шундай нуқтаи назарларга «ўнг», «сўл» ва бошқа «ёрлиқлар» ёпиштирилиши характерлидир. Бундай фикрларни баён этувчиларнинг тақдири эса кўпинча фожиали тугаган пайтлар ҳам бўлганлиги яқин тарихимиздан бизга маълум. Албатта, жамият тараққиёти босқичларини ижтимоий-иқтисодий формацияларга бўлиб ўрганишнинг ҳам ўзига яраша ўрни бор.

У ижтимоий тараққиётнинг умумий, такрорланувчи томонларини, йўналишларини тадқиқ қилишда катта аҳамиятга эга. Аммо бу унинг тарихий жараённи таҳлил қилишга қодир бўлган ягона усул эканини билдирмайди. Афсуски бу ҳақиқатни бизнинг жамиятимиз жуда кеч англади.

Жамият тараққиётига цивилизациявий (баъзи муаллифлар бу иборани «тамаддун» деб аташади) ёндашув эса, аксинча, юқорида эслатиб ўтилган умумий қонуниятлар, умумий хусусиятларни эмас, аксинча ҳар бир халқ, миллат, элат ва ундан ҳам кичикроқ бўлган ижтимоий бирлашмаларнинг қайтарилмас жиҳатларини, таъбир жоиз бўлса, уларнинг «менталитети»ни, руҳияти, маънавияти, маданияти ва шу кабилардаги ўзига хосликларнинг аҳамияти борлигини таъкидлайди.

Ана шу ёндашувга асосланган ҳолда планетамизнинг турли-туман нуқталарида вужудга келган халқлар, миллатлар ва элатларнинг тарихида кузатилган ва кузатилаётган маданий, диний, илмий, хуллас, интеллектуал «портлаш»ларнинг табиатини ва хусусиятларини англаш мумкин. Масалан, қадимги Мисрдаги цивилизациялар ва пирамидалар қурилиши масаласи, Лотин Америкасидаги инклар цивилизацияси, Қадимги Ҳиндистон, Хитойдаги цивилизациялар, ҳозирги замонда — Жанубий Кореянинг иқтисодий ривожи, Япония, Малайзия, Сингапур ва бошқа Жанубий Шарқий Осиё мамалакатларидаги кескин олға сакрашларнинг цивилизациявий асосларини ана шу ёндошув орқали тушунтириб бериш мумкин.

Лекин жамиятни ўрганишда шуни эътиборга олиш керакки дунёда бир-биридан тарихий тараққиётининг ўзига хосликлари билан фарқ қиладиган, турфа хислатларга эга бўлган халқлар ва давлатлар мавжуд экан, уларнинг манфаатлари турлича эканлигини, ана шу манфаатларни англаш даражаси ҳам турличалигини, уларнинг барчаси у ёки бу даражада сиёсийлашганини тан олмай илож йўқ.

Бунинг натижасида уларнинг инъикоси бўлмиш барча «мафкуравий омиллар турли халқлар, маданиятларнинг ўзаро алоқасига, ўзига хослигига салбий таъсир кўрсатиши"табиийдир. Бу цивилизацияларнинг кўп ҳолларда ички ва ташқи ўзаро низолар, курашлар, бўлинишлар, тахт талашишлар, манфаатлар тўқнашувининг таъсирига учраганлигини, учраётганлигини ва бундан буён ҳам учрашини тушунишимизга ёрдам беради.

«Цивилизация» ибораси лотин тилидаги civilis — давлатга, фуқаровийликка хослик, фуқарога монандликни билдиради ва бир-биридан фарқ қилувчи бир неча маъноларга эга. Мазкур тушунчага тарихий ёндашувга кўра у инсоният ҳаётининг ёввойилик ва ваҳшийлик босқичларидан кейинги, соф инсоний маънодаги ижтимоий муносабатларнинг вужудга келиши, бир сўз билан айтганда маданийлашув даврининг бошланиши ва кейинги барча даврларни англатади.

Бунда кўпроқ тарихий жараённинг нисбатан фарқланувчи икки босқичини бир-биридан фарқлаш кўпроқ аҳамият касб этади. Айни ёндашувда формациялар умумцивилизациявий тараққиётнинг босқичларига айланиб қоладилар. 2) Кенг тарқалган бошқа ёндашувга мувофиқ цивилизация моддий ва маънавий маданият, ижтимоий ривожланишнинг турли даражалари, босқичларини англатади.

Бунда инсониятнинг ана шу ваҳшийликдан кейин бошланган тараққиётини хронологик кетма-кетликда ёки географик мазмундан ёхуд ижтимоий ҳаёт соҳалари хусусиятларидан келиб чиқиб тушуниш ва улардан ҳар бирининг ўзига хослигига урғу бериш кўпроқ аҳамиятга эга (масалан, антик ва ҳозирги цивилизация, Шарқ ва Ғарб цивилизацияси, Бобил, Рим ва Турон цивилизацияси, аграр ва индустриал цивилизация, ислом ва христиан цивилизацияси ва ҳ.к.).

Асосийси, шу пайтгача тарихда бўлганидек уларни бир-бирига қарама-қарши қўймасдан, уларнинг ҳар бири ўзига хосликларга, ноёбликларга, қайтарилмас жиҳатларга эга эканлигига эътибор қаратишимиз

Барча нарса ва ҳодисаларга ҳар томонлама назар ташлаш тамойилидан келиб чиқиб, ушбу ёндошувларнинг ҳар иккиси ҳам тўғри эканлигини таъкидлашимиз керак. Юқорида келтирилган ёндашувларнинг турличалигига мисол тариқасида қуйидагиларни илова сифатида келтирамиз:

— Н.Я.Данилевскийнинг (1822—1885) фикрича ҳар бир цивилизацияни жамиятнинг «маданий-тарихий типи» сифатида қараш мумкин. Ҳар бир типнинг ядросини ўзига хос ғояга ва вазифаларга эга бўлган «тарихий халқ» ташкил этади. Шу маънода у цивилизацияларни хронологик кетма-кетликда қуйидаги тартибда жойлаштиради: 1) мисрликлар цивилизацияси, 2) хитой цивилизацияси, 3) ассирия-бобил-финикияликлар, халдей ёки қадимий семитлар цивилизацияси, 4) ҳинд, 5) эрон, 6) яҳудий, 7) юнон, 8) рим, 9) янгисемит ёки араб, 10) герман-роман ёки европа цивилизацияси.

«Ана шу маданий-тарихий типларни ташкил этувчи халқларгина инсоният тарихида ижобий арбоблардир; уларнинг ҳар бири ўз руҳий табиатларининг хусусиятларида ва ўз яшаш тарзларининг ташқи хусусиятларида мужассамлашган ибтидони мустақил равишда ривожлантирдилар ҳамда шу билан инсониятнинг умумий хазинасига ўз ҳиссаларини қўшдилар»

Инглиз тарихчиси А. Тойнби (1889—1975) ҳам мустақил локал цивилизациялар мавжудлиги ғоясини ёқлаган. Уларнинг ҳар бири, Тойнбининг фикрича, вужудга келиш, ривожланиш, чўққига эришиш, вайрон бўлиш ва йўқолиш босқичларини босиб ўтади. Шу маънода ҳар қандай цивилизация тўлиқ доира ясаб тарих саҳнасини тарк этади. Цивилизациялар ривожи, унинг фикрича, «чақириқ — жавоб» қонуни асосида содир бўлади.

Тарих жамиятга доимо «чақириқлар» ташлайди. Унга мос келувчи «жавоблар», вужудга келган муаммолар ечими ижодий фикрловчи озчилик — элита томонидан амалга оширилади. Элита мавжуд чақириқларга жавоб топиш қобилиятини йўқотса ўзининг жамиятдаги ҳурматини йўқотади ва уни куч билан сақлаб қолишга интилади. Ана шунда ижтимоий бирликка путур етади, ажралиш юз беради. Бу эса цивилизацияни ҳалокатга олиб келади.

Унинг қарашлари, айниқса цивилизациянинг босқичлари ва унинг доирасимонлиги ҳақидаги фикрлари О. Тоффлер (1928 й. туғилган) ва У. Ростоу (1916 й. туғилган) томонидан иқтисодий нуқтаи назардан янада такомиллаштирилди. Жумладан, О. Тоффлер жамият тараққиёти унинг бошланишидан то ниҳоясигача уч босқични босиб ўтади, дейди. Булар а) анъанавий жамият (индустриалгача бўлган давр), б) индустриал жамият, в) ахборотлашган жамият (постиндустриал жамият) лардир.

Ўзбекистонннинг бир қатор тарихчилари ҳам бу масаланинг ўзига хослигини таъкидламоқдалар. Маълумки, шўролар даври тарих фанида кишилик жамияти тарихини 5 та ижтимоий-иқтисодий формациялар (ибтидоий жамоа тузуми, қулдорлик, феодализм, капитализм ва социализм) га бўлиб ўрганиш услуби қўлланилди. Олимларнинг фикрича жамиятнинг ривожланиш қонуниятларини 5 та формацияга бўлиб ўрганиш эндиликда замон талабига тўғри келмай қолди.

Чунки Ўрта Осиё халқлари тарихи мисолида оладиган бўлсак, қулдорлик тузуми махсус ижтимоий-иқтисодий формация сифатида бизда бўлмаган. Социалистик жамият эса тарих тақазо этмаган хаёлий бир уйдирма бўлиб чиқди. Ўрта Осиё шароитида ана шу 5 ижтимоий-иқтисодий формацияларнинг фақат учтасигина (ибтидоий жамоа тузуми, феодал жамияти ва капиталистик муносабатларнинг дастлабки босқичлари) юз берганлигини таъкидлаш мумкин.

Совет даври жамияти эса колониал давлат капитализми шаклида ривожланди. Энг қадимги даврлардан то ҳозирги кунимизга қадар бўлган жараённи даврлаштириш масаласи ҳозиргача ўзининг тўлиқ илмий ечимини топгани йўқ. Цивилизацион даврлаштириш асосида инсоният тарихида юз берган маданий юксакликлар ётади. Шу маънода кишилик тарихи ўз тараққиёт йўлида 5 марта цивилизацион юксалишларни бошидан кечирди.

Биринчи цивилизация милоддан аввалги учинчи минг йилликда Евфрат ва Дажла, Нил ва Ҳинд дарёлари ҳавзаларида юз берди. Шунинг учун у тарихга «Қадимги Шарқ цивилизацияси» номи билан кирди. Унинг таъсир доираси милоддан аввалги 3-минг йилликнинг охирларида Хуросонга ва 2-минг йиллик бошларида Мовароуннаҳрга ёйилди. Иккинчи жаҳон цивилизацияси милоддан аввалги биринчи минг йилликнинг ўрталарида Греция ва Римда юз берди. У тарихда «Антик давр цивилизацияси» номи остида маълум.

Унинг таъсир доираси македониялик Александрнинг Қадимги Шарққа томон ҳарбий юришларидан сўнг Ўрта Осиёга кириб келди. У «Осиё-Европа эллинизм цивилизацияси» шаклланишига олиб келди. Учинчи цивилизация ўчоғи Мовароуннаҳр ва Хуросон бўлиб, ушбу ҳудудларда милодий IX — XIII асрларда юз берди, унинг таъсирида Европа уйғонди. Тўртинчи цивилизация XIV — XV асрларда Европа ва Осиёда юз берган уйғониш даври билан боғлиқ. Бешинчи цивилизация бутун жаҳонни қамраб олган ХХ аср цивилизациясидир. Цивилизациялар оралиғида нотекис ривожланишлар, турғунликлар, инқирозлар юз бериб турган.

Шунинг учун кишилик тарихи цивилизацияларнинг узлуксиз тарихидан иборат эмас. Ҳозирги пайтда тарафдорлари кўп концепциялардан бири планетамизнинг ягоналиги, «умумий уй» эканлигини асослашга йўналтирилган ягона цивилизация концепциясидир. Бунинг исботи сифатида бу қараш тарафдорлари Ер юзи бўйича — а) жаҳон хўжалиги ва бозорининг мавжудлиги, б) глобал муаммоларнинг умумийлиги, в) жаҳон фанининг мавжудлиги, г) дунёда ҳарбий мувозанат борлиги ва шу кабиларни кўрсатадилар.

Архитектура сўзи бизга қадимги грек тилидан кириб келган, унинг маъноси «катта қурувчи», «бош қурувчи» деганини англатади, шунингдек меъмор тушунчасини билдиради. Бу демак инсонлар фаолияти ва ҳаёт учун бино ва иншоотларни фазовий муҳитини шакллантиришни англатади.

Шунингдек архитектура сўзи билан шундай вазифаларни иш фаолиятини яъни уларни бутун ҳаётий жараёни жамият ва алоҳида одамларни — иши, маиший яшаши, маданияти, мулоқати, дам олиши ва хакозалар.

Шунингдек ҳар қандай санъат тури каби архитектура жамиятни ҳаёти билан чамбарчас боғлиқ, унинг тарихи, дунёқараши ва ғоялари билан.

Тасодифан эмаски улуғ тамаддунлар фақат урушлар ёки савдо билан эсламасдан аввало унинг архитектура хайкаллари қолганлари билан эслашади.

Яхши бино ва ансамблларни архитектураси мамлакат ва шаҳарларни рамзи сифатида эсланади.

Ҳар қандай шаҳарга борган одам сарой, ратуша, хусусий коттежларни турли архитектура стилида қурилганларини кўради. Ушбу стиллар орқали қурилиш даврини аниқлаймиз, мамлакатни ижтимоий-иқтисодий даражасини, халқни анъаналарини урф одатларини, унинг маданияти, тарихи миллий ва руҳий меросини балки темпераментини ва характерини билиб оламиз.

.Ҳажмий иншоотлар архитектураси (қисқа маъноли фикрда, меъмор). у ўз ичига турар жойлар, жамоат ва саноат бинолари.

Ҳажмий иншоотлар архитектурасига мисоллар

Шаҳарсозлик ўз ичига қуйидагиларни қамраб олади. Янги шаҳар ва аҳоли пунктларини ташкил этиш, эски шаҳар районларини реконструкциясини.

Шаҳарсозлик кўриниш
Шаҳарсозлик кўриниш

.Ландшафт архитектураси. Унинг бош вазифаси боғ-парк фазосини ташкиллаштириш билан боғлиқ.

Ландшафт архитектурасидан кўриниш
Ландшафт архитектурасидан кўриниш

.Кичик архитектура формалари — архитектура бўлими, бунга функционал декоратив, меъмориал характердаги, кўпинча шаҳарни ободонлаштириш ахборот ташувчи объектлар киради.

Кичик архитектура формалари

.Интерьер дизайн — архитектура бўлими ҳисобланади. Бунда биноларни интерьери безалади, яъни айнан одамларни яшаш муҳити.

Интерьер дизайн
Интерьер дизайн

Минг йиллик эволюция даврида инсоният табиий ресурсларни ҳазм қилиб келди. Токи табиатдан фойдаланиш экологик тенглик геосферасини бузилмагунча атроф муҳит хавфсизлигини муаммоси шу даврга қадар аёвсиз ишлатилиб келинди.

20 аср техника тараққиёти янги технологияларни амалга оширилиши ва техник имкониятлар ошиб бориши жамиятда ҳамма нарсаларни ишлатиш истеъмол қилиш психологиясини шакллантирди.

20 ва 21 аср бошларида глобаль экологик кризис остонаси шаҳарларга боғлиқ бўлди.

Глобаль экологик ҳолат

.Кўпгина шаҳарларда муҳитни ифлосланиши ўсди.

Шаҳар муҳитнинг ифлосланиш ҳолати

.Шаҳар худудини ва аҳоли сонини ўсиши (ўта зичлашишни ташкил қилди).

Шаҳарларни ўта зичланиш ҳолати
Шаҳарларда аҳоли сонининг кўплиги ҳолати

.Табиатни сиқиб чиқариш, шаҳарда табиий ландшафтни ўрнига уни сунъийлаштирди.

.Одамларни табиатдан узоқлаштирди.

.Одамларни табиий биоритмига таъсир ўтказди (кечалари) тундаги ортиқча ёруғлик, шовқин, тунда ухламасдан ишлаш ва ҳакоза.

Одамларнинг табиий биоритмига салбий таъсири

Жамият ва тамаддун

Тамаддун моҳияти ҳаёт мазмуни. Ҳар қандай тамаддун жамиятнинг борлиқ ва ривожланишини аниқ формасидир. Бирламчи тамаддун инсониятнинг ибтидоий жамоа тизимидан пайдо бўла бошлади яъни моддий ва маънавий маданият пайдо бўлиши билан боғлиқ.

Тамаддун моҳияти ҳаёт мазмуни

Инсоннинг бошланғич тамаддуни шундай бир даврда ёввойилик ва варварликнинг жамиятда маданий ва ижтимоий асослари алмашиши билан бошланади.

Бошланғич тамаддун

Тушунарли; бу давр — тўлиқ эпохалар билан боғлиқ бўлиб ўзида хусусий жамиятни ижтимоий асосларини тўплаш билан: ҳаётни жамоа тарзи, инсонни истеъмол талабларини қондиришда намоён бўлади.

Ер янги тамаддун фазасига кирмоқда

Инсон тамаддунини бошланишининг хусусий ижтимоий укладнинг табиат устидан юқори келишидир.

Янги тамаддун фазаси

Тамаддун классификациянинг турлари

— Космоген

Космоген

Ер унинг тортиш кучи ундан қочиб бўлмайди

Ернинг тортиш кучи

— Техноген ёки индустриал

Техноген ёки индустриал

Чиройли дунё биз уни йўқотдик

Техноген ва глоболлашув

Техноген ва глоболлашув

Техноген ва глобаллашув

Техноген ва глоболлашув
Техноген ва глоболлашув

— Индустриал пост ёки ахборот (тамаддуни, цивилизацияси).

Индустриал пост ёки ахборат

Биринчи тип тамаддун ўз ичига қадимги дунё ва Ўрта аср эпохасини қамраб олади. У даврда асосан қўл меҳнати, технологияси бўлган.

Тамаддун типологияси бўйича олимлар сиёсатчилар, публицистлар дунёни икки мегатузимга (мега сўзи катта) Шарқ ва Ғарбга ажратганлар.

Шарқ тамаддуни анъанавий ҳақиқатда ҳам бу ерда анъаналарга катта аҳамият берилган. Анъаналарни сақловчи бўлиб катта авлод чиқади улар фахрийлар доимо ҳурматда бўлади. Хокимият монах қўлида унинг хуқуқи чекланмаган ҳаммаси оллоҳдан деб қаралган. Шарқ тамаддуни географияси

Шарқ тамаддуни географияси

Шарқ тамаддуни географияси

Шарқ тамаддуни географияси

Марказий Осиё тамаддуни географияси

Марказий Осиё тамаддуни географияси

Ғарб жамияти тамаддуни шундай характерли чизғиларга эга, булар бозор иқтисодидай қонун билан ҳимояланган хусусий мулкчилик, фуқоралик жамияти, демократия, хуқуқий давлат, синфий бўлиниш, оммавий ишлаб чиқариш ва маданият.

Ғарб жамияти тамаддуни

Ғарб жамияти тамаддуни географияси

Бирламчи тамаддун типи

Бу типни тараққиёти йўқ, ёзувсиз ибтидоий тарих этапи. Лекин қадимги одамлар катта гигант қадамни ўтаб, маданий ҳолатга келдилар. Бу даврда инсон физиологик ўзгарди, унинг мияси катталашди. Инсон ҳаёти ривожида палеолетик қўзғолон билан боғлик. Инсон ишлаб чиқариш, меҳнат соҳаларини — ерда ишлаш ва чарвочилик билан шуғуллана бошлади.

Олдинги тамаддун.

Эрамиздан аввалги 3 минг йилликда бирламчи тамаддун пайдо бўлди. Египет, Вавильон бир қанча кейин ҳинд, хитой шунингдек тамаддун қабилалари Кичик ва Олдинги Осиё Паластинда.

Европа тамаддуни ўчоғи бўлиб Жанубий Балкон, Крито-Микен «Миной маданияти кириб келди.»

Қадимги тамаддун

Европа тамаддуни ўзининг илдизлари билан қадимги даврга боғлиқ Ўрта ер денгизининг қадимги маданияти, инсониятнинг улуғ ижоди ҳисобланади. Мисол: қадимги Греция. қадимги Грек маданияти космологик ҳисобланиб. Космос грекча бўлиб абсолютни англатади, на фақат дунё атрофи муҳити, бутун дунё ва тартиб, дунё тўлиқлиги, Хаус ҳаракатларга қарши турувчи маънолар билан боғлиқдир.

Қадимги грек санъати.

Эрамиздан олдинги 3 ва 2 минг йиллик даврни ўз ичига олади.

Эллинизм тамаддуни

Эрамиздан олдинги 4 аср даврини Александр империяси даврида.

Қадимги Рим тамаддуни

Эрамиздан аввалги 1-асрларда Эллинизм давлатининг сўниши билан дунёда етакчи аҳамиятга эга бўлган Рим маданияти кириб келади. Рим сиёсати 7 асрда реал ҳаракатда бўлди.

Ўрта аср эпохаси тамаддуни

Ғарбий европа тарихи, қадимги ва янги вақтни фанда ифодаланиши билан белгиланди (5 — 16 асрлар) феадализмни ривожланиши ва йўқолиши билан боғлиқ.

Уйғониш эпохаси тамаддуни

Европа тарихининг янги калитларидан бири Уйғониш эпохасидир. (бу буржуазиясининг шаклланиш жараёнлари билан боғлиқ).Н. Коперник, Дж. Бруно, Г. Галилей дунё қурилишдаги гелицентрик дунёқарашлари билан боғлиқ. Уйғониш даврининг рассом усталари Леонардо Да Винчи, Микеланджело, Буонарроти, Рафаэль Санти, Альбрехто Дюрер даври.

Ислоҳатлар ҳаракати

Ислоҳатлар деб номланиши христиан динини Европада 16 асрда янгилаш яъни кенг миқёсда антикатолик ҳаракатлар олиб боришга боғлиқ. Мартин Лютер ва Жан Кальвин. Ислоҳатлар ҳаракати Германияда бошланди. М. Лютер тезислари 1517 й. тезисларда гуноҳлардан кечиш амалиётини сотиш индультенцияси қаттиқ танқид остига олинган. Библияни қўллаб қувватлади.

Маърифат эпохаси тамаддуни

18 асрни Ғарбий Европа тарихида маърифат эпохаси деб атай бошладилар. Фан ва илмий рационаллик шу вақтнинг дунё шаклланишини характерли томонлари бўлди. Давлатни черковдан ажратиш кенг масштабларда олиб борилди. Янги ҳуқуқий сиёсий ғоя унда инсон инглиз файласуфи Джон Локкни инденпендента (мустақил ўзига) меҳнаткаш ва хусусий ҳисобланади. Биринчи ғоя бўлиб тараққиёт олдинга чиқади.

Франция энциклопедислари илмий ақлга таянч бердилар.Ж.Руссо, Вольтер, П. Гассенди, Ж Мелье, Ж. Ламерти, Д. Дидро, Гольбах, К. Гельвеций. Инглизлардан Джон Локк, Д. Толанд.

Индустрия тамаддуни.

18 аср ўзининг рационаллиги билан чегараланмасдан Ғарбий Европа давлатларида капиталистик ишлаб чиқариш усуллари тасдиқлана борди. Жамият ривожида шундай фактлар пайдо бўла бошладики тезкор равишда техник муваффақиятлар, иқтисодий рақобат бардошлик ва ҳакозалар.

Янги «идеал» сифатида пул, бойлик, капитал ҳаёт мазмунига айлана бошлади. 18 асрда йирик машина ишлаб чиқариш шакллана борди. 19—20 асрда индустриал жамият ривожлана борди ва Европа континенти чегарасидан чиқди.

Индустрия пости тамаддуни

Постиндустрия назарияси биринчи марта Америка олими Даниел Белл томонидан илгари сурилди 1965 йилда. Унинг ғояси жамиятни тарихий даврларини алмаштириш фикри бўлди. Жамият ҳаётида постиндустрия омилини аста-секинлик билан пасайтириш эди.

20 асрда Ғарбда бошқа кўп концепциялар ҳам пайдо бўла бошлади, супериндустрия, технотроин, кибернетика, ахборот ва бошқалар. Уларни қуйидаги ғоя бирлаштирди. Янги техника авлодлари, авваламбор ҳамма ахборотлар.

Глобаллашув

Замонавий дунёда интеграцион алоқалар айрим одамлар орасида, ташкилотлар ва давлатлар орасида кучая борди. Бу жараённи изланувчилар глобаллашув деб номладилар. Глобаллашув жамиятни турли соҳаларини эгаллай бошлади, айниқса бу жараён иқтисодий соҳада дунё жамоатчилигида намоён бўлмоқда. 600 дан ошиқ Транснационал компаниялар дунё саноати ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш бешдан бир қисмини таъминлайди. (Мисоллар китоб охирида иловада келтирилган)

Архитектура ва жамият, стил (услуб) ва йўналишлар

Архитектура стили тушунчаси 18 асрда немис архиологи Иоган Иоахим Винкельман томонидан илмий санъатшунослик негизида киритилган. Унинг асарлари изланиш табиатни пайдо бўлиши ва стилларни шаклланиш механизми санъатда ва архитектуради, фалсафада, маданиятшуносликда, семиотекада, тизимли синергетик аспектларда (йўналишларда) ўз ифодасини топган.

Умум қабул қилинган архитектура стилининг ўзи йўқ. 1890—1907 йилларда чоп этилган Брокгауза ва Ефрон энциклопедик таржимонида архитектура стили икки хил тушунилган: фазовий (худудий) ва вақтинчалик архитектура тилининг характеристикаси сифатида.

Фазовий аспектда Египет ҳамда қадимги грек ўзининг дорик, ионик ва коринф шохлари, этруос билан ажралиб турган.

Вақт қирқимида Роман, готика, уйғониш стили, барокко, рококо, империяси кўрсатилган.

Буларда стилни объектив характер феномен сифатида ва муаллифни роли субъектив ҳолатида келтирилган шунингдек архитектура тилини стил нуқтаи назардан сифат баҳоси берилган.

Архитектура стиллари кўринишига мисол

«Стиль» тоза деб аталади, агарда ҳамма элементлар ўзгармаган ҳолда ва маълум муносабатда ўз ўрнида бўлса.

Тоза эмас (нечистим) қачонки унга бошқа стил элементлари киритилган бўлса.

Тарихнинг классик санъатшунослик стил категориясидан фойдаланганлар Дж Вазари, Дж. П. Беллари, Ф. Винхофф, А. Ригль, Г. Вёльфлин, П. Франкль, В. Воррингер, А. Фоссион, Э.х.Гомбрих ва бошқалар.

Ватан санъатшуносликда — А.Ф.Лосев, М.С.Каган. Услубий аспектда- Л.И.Таруашвили, С.С.Ванеян. Маданиятшунослик аспектда Е.Н.Устюгова. «Стилдан ташқари» оргинал концепцияни Е.И.Ротенберг таклиф қилган.

Архитектура стили тарихи борасида И.А.Бартенов ва В.Н.Батажковалар, Е.А.Борисова, А.В.Бурдяло, В.Н.Герашенкова, Б.М.Кирикова, В.И.Локтев, Е.И.Кириченко, В.Г.Лисовский, Г.И.Ревзина, Т.А.Славина, С.В.Хачатуровалар ишлаганлар.

Замонавий фан ва санъатда бадиий асарни ҳамма элементларида стилни мазмуни формал бўлиқлик тушунчасини англатади, композициядан ташқари ўхшаш тўлиқлик.

Бадиий стил асосан кўпроқ ўзини архитектурада, декоратив санъатда ва орнаментда намоён қилади деб ҳисоблайдилар.

Изланувчилар тарихий йил санъати тушунчасини (мисол: Қадимги санъат, қадимги рус санъати, Ўрта аср санъати).

Бадиий йўналишлар (классицизм, романтизм).

Тарихий стил, тарихий регионал оқим, мактаб, устани индивидуаль манераси.

Изланувчанларни шуни учун ҳам муҳим эътибори стиль категориясини ички структурасига, аввалам бор архитектура, «ҳамма санъатларнинг онаси»

Дискуссия асосан тушунча атрофида айланиб «тарихий» ва «модерн”ларга бориб тақалади.

Стилни регионал характери Архитектуравий стиль санъатда умуман шартли тушунча. У асосан Европа архитектураси тарихини фикрлашга мослашган.

Архитектура тарихини бир қанча регионларни таққослаштирганда стил баён қилишга тўғри келмайди.

Осиё мамлакатларининг архитектура тарихини ажратиш қийин, масалан; Хитой архитектураси даври, Европани шунга ўхшаш архитектуравий стили. Ана шундай муаммо Рус архитектурасини изланишида ҳам чиқади.

Миллий докторинани мос келмаслиги.

Архитектуравий стилни 1762—1840 йиллари даври Россияда (Германиядагидек) анъанавий классицизм деб номлайдилар, Францияда эса классицизм 17 аср стили ҳисоблайдилар, Людовик 14 стили.

Неоклассицизм (ноклассицизм) Россияда ва Германияда,») аср боши, ретроспектив стил деб номлайдилар.

Францияда эса ноклассицизм стилини 18 аср иккинчи ярми, Людовик 16 стили деб тушунадилар.

Россия санъатшунослигидаги модерн стилини, хорижий санъатшунослар турлича номлайдилар: АҚШда -«тиффани» (Л.К.Тиффанини номи билан), Францияда- «ар-нуво» ва «fin de siecle» (букв) «аср охири» (конец века), Германияда — «югендстиль» (аниқроқ югендштиль),

Австрияда — «стиль Сецессион»

Инглизларда — «модерн стайл» (современнқй стиль, замонавий стиль).

Италияда — «Стил либерти», Испанияда — «модернизмо».

Янги стиллар постмодерн продигмаси (ёзилишича) чегарасида кўп йўналишлар шаклланди улар ўзининг ғояси ва тил воситаси билан турличадир.

Ҳозирча турли илмий қарашлар тортишувлар, йўналишларни мустақиллигини қайси йўналишга боғлиқлиги тўғрисида бормоқда, терминология борасида бирлик йўқ, бўлиши ҳам мумкин эмас.

Бир хил кўриниш, мисол учун; деконструктивизм, стилистик йўналиш деб ҳам кўрилиши мумкин ва шунингдек мустақил архитектура стили деб ҳам.

Қуйидаги архитектура стиллари ажралиб туради.

— Қадимги дунё архитектураси: Ибтидоий жамоа тузимидан 5 асрга қадар (муддати турли регионларда турлича бўлиши мумкин).

— Олдинги христиан архитектураси. 5—10 аср.

— Роман архитектураси. 11—12 аср

— Готика. 13—15 аср.

— Уйғониш.15 аср боши -16 аср боши.

— Барокко. 16 аср ўртаси — 18 аср ўртаси

— Рококо.18 аср боши-18 аср иккинчи ярми.

— Классицизм.18 аср ўртаси — 18 аср

— Историзм 1830 — 1890 йиллар

— Модерн 1890—1910 йиллар

— Модернизм 1900 йиллар боши — 1980 йиллар

— Конструктивизм 1920 йиллар — 1930 йиллар

— Постдернизм 20 аср ўрталари

— Хай-тек 1970 йиллар охиридан

— Деконсруктивизм 1980 йиллар охири

— Дигитал архитектураси 21 аср бошлари.

Архитектура тараққиётининг умумий йўналишлари

Замонавий архитектура 19 асрнинг ўрталарида ишлаб-чиқариш, фан ва техника тараққиёти натижасида пайдо бўлди. Айниқса, метал (пўлат) қазиш, қайта ишлаш технологиясининг ривожланиши архитектурада мислсиз ўзгаришларга олиб келди, тарихий услубларнинг тадрижий тараққиёти инқилобий илғор йўналишлар билан алмашинди. Бу даврга келиб «Янги архитектура» нинг пайдо бўлишига сабаб бўлган ижтимоий, иқтисодий, техник ва бадиий омиллар шаклланиб бўлган эди. Қаршиликларга қарамай, илғор анъаналар эклектикани чеккага суриб архитектурада ўз ўрнига эга бўлиб борди.

19 — 20 асрлар чегарасида — модерн услуби архитектуранинг бир неча минг йиллик ривожланиш йўлларини ўзгартириб юборди. Бу давр илғор ғояларга бой эди.

1920 йилларга келиб Европа архитектурасида функционализм, неопластицизм ва экспрессионизм сингари авангард услублар пайдо бўлдики, уларда шакл беришга кўпроқ эътибор қаратилди. Шунингдек қурилма функция ва шакл рациональ мазмун беришга ҳаракат қилинди.

Иккинчи жаҳон урушидан сўнг архитектура тараққиётининг узвий давоми сифатида янги функционализм пайдо бўлди. 1950 йилларга келиб Европа архитектурасида ҳар хил янги оқимлар кузатилди: брутализм, метаболизм, хай-тек ва деконструктивизмлар шулар жумласидандир.

Функционализм (лот. функцио — бажариш) — 20 аср замонавий меъморчилигининг асосий услуби бўлиб, унда бино ташқи кўриниши, қурилмалари ва режавий ечими бажарадиган вазифасига монанд бўлиши зарур. Оддий геометрик шакллар, унча катта бўлмаган деразалар, вазифасига қараб бинони бир нечта блокларга бўлиш, унча катта бўлмаган масштаб функционализм услубига хосдир. Функционализм бир қатор архитектуравий ва шаҳарсозлик тамойилларини олдинга сурди: турар жой бинолари қурилишини типлаштириш, рационал хонадонлар қуриш ва очиқ худудда йирик турар жой комплекслари бунёд этиш шулар жумласидандир.

Функционализм
Функционализм белгилари

Бу услубда Ле Корбюзье, А. Аалто сингари кўпгина меъморлар ижод қилган. Функционализмга хос бўлган белгилар қуйидагилардан иборат:

— эркин асимметрик тарҳ;

— бажарадиган вазифасига қараб хоналарни гуруҳлаш ва алоҳида биноларга жамлаш;

— оддий геометрик архитектуравий шакллар;

— тасмасимон ойналар;

— ясси томлар;

— классик услубларга хос безаклардан ҳолилик;

Конструктивизм (лот — қурилиш) — 1920 — 1930 йилларнинг биринчи ярмида собиқ Иттифоқ архитектурасидаги авангард йўналишдир. Бу йўналишнинг назарий пойдеворини М.Я.Гинзбург яратган.

Конструктивизм йўналишига мисол
Конструктивизм йўналишига мисол

Конструктивизм услубида бино ташқи кўринишини ифодаловчи шакллар унинг қурилмалари хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда яратилади. Бу услубдаги биноларги геометрик шаклларнинг софлиги, меъморий композицияларнинг яхлитлиги хосдир.

Л.В. ва А. Веснинлар ушбу услубнинг йирик намоёндалари бўлишган.

Экспрессионизм (лот. — ифодалаш) — 20 асрнинг 20 йилларида вужудга келган. Экспрессионизм ранг-тасвир ва шунга ўхшаш икки ўлчамли архитектура асарларига кўчиришга ҳаракат қилинган. Экспрессивлигини ошириш учун бинода эгилувчан динамик шакллардан фойдаланиш, ташқи профилларни бўрттириб кўрсатиш, бино образини эмоционаллигини ошириш экспрессионализм йўналишига хосдир.

Экспрессионизм йўналишига мисол Эйенштейин башняси.

Постдам Сиднейдаги театр

Энг машҳур архитектор — экспрессионистлар деб Г. Пельциг, Э. Мендельсон, Г. Шарунларни айтиш мумкин. С. Алексеев Сидней театри.

Органик архитектура — 20 аср бошларида пайдо бўлган архитектуравий йўналиш. Табиий мухитга монанд, ташқи кўриниши ички тузилишидан келиб чиқадиган бинони органик архитектурага мос дейиш мумкин.

Органик архитектура

Бесплатный фрагмент закончился.

Купите книгу, чтобы продолжить чтение.