18+
Абадият қонунлари

Объем: 224 бумажных стр.

Формат: epub, fb2, pdfRead, mobi

Подробнее

Дунёвий давлатчилик моҳиятида жо ва номоддий жараён бўлмиш, қонуниятли маълумотларга асосланмиш таълим одамий мавжудот ўз дунёвий ҳаётида кашф ва жорий эта олмиш қонуниятлар асосида шаклланмиш ҳолатда эрмас, балки одамий мавжудот номоддий моҳиятига мос қонуниятлар бирла шаклланмиш ҳолатида, яъни ўз қонуниятида кечур ҳолатдагина они ижтимоий шахс эрмас, йўқ, балки ўз мавжудотлик қонуниятида бўлмиш, ибтидодин торта қонуниятида мавжуд турмиш дунёвий мавжудотлик тараққиёти олиб чиқа олур, холос.

КИРИШ

Чексизлар поёнин илғамоқликка одамий мавжудот ожиз борлиқ ва ондин таралур қонуният ижроси сифатида!

Қонуният!

Ул недур?

Моддий борлиқ-дунё, одамий мавжудот ифодасида, ҳақ қонун бирла, яъни қонуниятлар бирла яратилмишми ёинки ул ўз тартибсизлигидами?

У ҳолда не учун одамий мавжудот назарига борлиқ-дунё-ҳаётда қонуниятсиз, яъни қонуниятлиликка тўғри келмас жараёнлар ул қадар мўл?

Умуман, қонуниятнинг одамий мавжудот дунёвий ҳаёти учун аҳамияти не?

Чангалзорларда парранда-ю даррандалар мутлақ эркин яшамоқликда эркан, не учун одамий мавжудот ҳар недур қонун-қоидаларга амал бирла яшамоқлиги шарт турур ва онинг учун мутлақ эркинликнинг фойда ва зарари не?

Борлиқ!

Бул борлиқ-коинот одамий мавжудот зоти ҳаёти давомида ончалар мавжудким, ул онинг борлигин, қай йўсинда бор турмоғин эътиборга ҳам олмай қўйгуси, яратилмиш дунё ва онда одамий ҳаётда «эсмиш» «даврлар шамоли» они ўзига мафтун қила эътиборин нари торта кетгусидур…

Дунёким, онинг ҳаракати суронли ва таралмиш маълумотлари тўзонли жараёндур. Жуда тўзонли!..

Дунёниким, одамий мавжудот ўзига тааллуқли қисмин ўз тасаввурларида қонуниятли ва қонуниятсиз фикрлар аралашмасида пайдо қила келмишдур.

Одамий мавжудот суянмиш ул тасаввурлар қонуниятли маълумотлар, яъни илм-фандур ва янаким қонуниятга туша билмас тасаввурлар, яъни афсона, ривоят, эртаклардур…

Дунёким, одамий мавжудот онинг измида турмоққа мажбурмишдур.

Яна бир камиким, улким, онда беихтиёр туғилажак ва беихтиёр одамий мавжудотлик фаолиятин тўхтатажак ҳолати бирла…

Нечук одамий мавжудот дунёвий ҳаёти бул қадарлар мавҳумлик остида турур?

Қонуниятли маълумотлар бул қадарлар мўл даврда ҳам жонли мавжудот сифатида қайдин келурин ва қай кетурин билмас, била олмас. Нечук?

Одамий мавжудотда дунёвий бул фаолиятиким, ихтиёр бирламу ёинки беихтиёрму? Ҳамон беечим…

Ҳаёт нечук шул тахлитдур?

Дунё ва ҳаётнинг ўзгача бўлмоқлик, онинг ўзгача шакл-шамойили йўқмидур?

Одамий мавжудот не учун шул тахлит мавҳумлик ичра мавжуд эрур?

Одамий мавжудотда номоддий жон не учун мавжуд?

Одамий мавжудотда не учун номоддий руҳ шаклланур?

Ақл недур, не учун ақлдур?

Не учун жонли мавжудотлар ичра, фақат ва фақат, одамий мавжудотдагина ақл унсури эрмиш?

Тафаккур не жараён эрур?

Одамий мавжудот борлиқ-табиатни қонуниятли тартибда кашф эта ва қонуниятли маълумотларга эга бўлмиш ҳолда не учун ҳамон борлиқ-коинот ичра мавҳумликда, яъни борлиқ-коинот ва ўзининг не учун мавжудлик сабабин англамас тарзда яшаб, онда ҳис-идрок дунёвий ҳаёт учун сўнмоқликда турур?

Нечук одамий мавжудот ўз дунёвий ҳаётин яшаб, сўнг ҳамонлар ўз исботин қонуниятли тартибда топмамиш мавҳумлик қаршисида қолур?

Дунёда одамий мавжудотнинг неча-неча минг-минг-минглаб авлодлари бирла кечмиш ҳаёти мазмуни кичикдин катта ва оддийдин мураккаб томон шаклланиб келмиш эркан, онинг кечиб ўтмоқлиги қай даражада одамий мавжудот учун қонуният ва қонуниятсизликка бой?

Одамий мавжудот ақл-идрокли жонли мавжудот сифатида ўз асл моҳиятига мос мавжудлик мазмунин қай даражада асл англамоқда турур ёинки асл англамоқликдин нари бормиш?

Бани башарнинг моддий борлиқ-дунё мавжудлик мазмун-моҳиятин айнан англаб етмоқлиги ва онга мос ҳаёт тарзин яшаб ўтмоқлиги учун қай қонуният бирла, қай тафаккур йўлидин ва қай усулда бормоқлиги мақсад сори эрур?

Онинг ҳозирги дунёвий мавжудотлик тараққиёт йўли қай даражада тўғри ёинки қай даражада тўғри йўлдин оғмиш ҳолда?

Умуман, онинг мавжудотлик умумий йўналуви ноаниқ, мавҳумликда турмиш дунёвий ҳаётин ул мавҳумликда турмишлиги, қолмишлиги сабаб они мавжудотлик мутлақ тўғри тараққиёт йўлида дея санаб бўлурми?

Наҳот бани башар дунёвий ҳаётин мазмунин тинчлик мутлақ таъминланмиш усулда том маънода умумий тўғри йўналувга бурмоқ ва онга солмоқ, ривожлантирмоқ, ижобийлантирмоқ, инсонийлантирмоқ, табиий, такроран (!), табиий, шунингдек, барча учун бемалол йўли ва ул йўлдин бормоқ усули бўлмас, ақлга сезилмас, онгга намоёнлик бермас? Нечук?

Ушбуда, сўздинким, шул хусусдаги каби саволларга жавоблар чиқурки, қонуниятли маълумотларга таянмиш ақл эгалари, такроран (!), қонуниятли маълумотларга эга ақл эгалари одамий мавжудот учун ягона бўлмоқлиги онинг қонуниятида турмиш муродни, кўзланур мақсадни ва эришилажак натижаларни англагувчи бўлурлар! Ҳа!

Ва барча қонуниятлар мазмунан оддийдин мураккаб томон, енгилликдин аста кучая борур, бир мавзуга оид бир фикр мавзулар ичра таралувчанликда ва тафаккурга олгувчи ақл эгаси малоллик топмас тартибда ёритила борилмиш эрур.

Бул ёритмада ҳам қонуният улким, жумлаким ўқилгач, ҳар бир сўзнинг маъно воқеълиги бирликлари номоддий онгда тикланмоғи ва сўнг ул якка маънодин тикланмиш воқеълик бирликларидин мазмунда ифодаланмиш бир бутун воқеълик номоддий онгда яратилмоғи зарур эрур.

БИРИНЧИ ҚИСМ

Биринчи боб

ОИЛАВИЙ ЗАНЖИРЛАР

Даврлар, асрлар оша ер юзасида тарала, ранглана, турфалана, бири иккинчисидин орта, кучая, нисбатан ривожлана, қачонлардин ортда ва яна қачонлардир олдинда бора, қайсиларинингдир номи фақат тарихдагина қола яшаб келмиш одамийзотнинг бул сайёра асосий минтақасин Ўрта Осиё аталмишин ўртасида тоғлар бирла ўралмиш ва водий атамасин олмиш қисмидаги қавмлардин бирида ҳаётнинг машаққатларга тўла оқимида яшай, заҳматда, меҳнатда ва илмда келмиш, сўнгги юз йилликда бул ўлкаларда вужудга келмиш қонуниятли давлатчилик йўли ва ондин халқлар омихталикда шаклланмишлиги сабаб тупроқдаги ёзув кафт бирла сийпалана, текислана ўчирилмиши мисол келиб чиқмоқлиги ўтмиш қоронғулигида қолмиш ва бул даврлардагина моддий моҳиятда бўлмиш дунё ёруғлигига, яъни тарихга чиқмиш бир оддий ўзбек уруғидин, ул ўзбекким воҳадин эрмас, балки Шайбонийлар бирла келмиш ўзбек уруғидин бўлмоқлиги аниқликдадур, ул уруғдин оила ушбуни етказгувчига одамий мавжудотлик учун пойдевор бўлмишдур.

Ўрта Осиёда кичик хонликлардин бирида Худоёрхон ҳукмронлик қилмиш даврда яшамиш икки ака-ука полвонлардин бири ул хоннинг хос соқчисин курашда енгиб қўя, тинчлик топмаслигин сезиб, бир туннинг ўзида-ёқ кўч-кўронин йиғиштириб, ака-ука ўз оилалари бирла Қўқондин нари кўчмишлар.

Аларким келарда Шаҳрихонда, сўнг Андижонда тўхтамишлар. Андижон шаҳриким, кичик, лек марказий кичик шаҳарлардин бири эрмишдур, онда ҳам топиб олмоқликларидин безурлар, нари Наманган томон бора туриб, бири Олтинкўлнинг Оқтепа қишлоғида, яна бири Чинободнинг Олимбек қишлоғида оилалари бирла муқим қолмоқликни маъқул топмиш бўлгайлар.

Алардин Оқтепа қишлоғида қолмиш Абдураҳмон полвон фарзанларидин Рўзимат ҳожи, ондин деҳқон Зайниддин бобо, ондин ул бобонинг фарзандларидин бири бўлмиш Исҳоқ қори, улким Исҳоқ қори бува номи бирла атрофда машҳурлик топиб эрмиш, деҳқон эрмас, боғбон бўлиб эрмиш, ул боғбонликким, онга илм бирла шуғулланмоқ имкониятин бермишлиги қонуниятдадур, таралмиш Ислом дини шариати илмидин бохабар, падарибузрук Фатхиддин домланинг етказишича, Қуръондин, шу даражада бўлгай эрмишки, китоб бир қўлида, онга қарамасдин варақлаб, оятларин айта олур даражада ёддин билгич бўлмиш, ўз билдирувларида онинг мураттаб қори бўлмиш эрканин, Андижон вилоятин Олтинкўл туманига қарашли Оқтепа қишлоғи шимолида оқмиш Қорадарё бўйида катта боғ ул одамий боғи эканин бот-бот эслатиб, ондин эрса падарибузрук Фатхиддин домла эрканин, ёшлик чоғлар ёзги таътил даврларидин биридаким, Оқтепа қишлоғин қабристонига катталар зиёратига бормиш чоғлардин бирида ул боғ, ондаги уйлар, ул уйларким томи сомонли лойдин бўлмиш эрди ва ондин нарироқ қишлоқнинг шимолидин оқиб ўтгувчи бўлмиш Қорадарёнинг шундоқ қирғоғида ул аждодлар яшамиш ондинда олдинги даврдаги уйлар ўрнин ҳам кўрсатиб ўтиб эрди…

Чақалоқликдин одамий Араббой ака хонадонидаким, анчайин таъбли, чун уйга келмиш меҳмоннинг оёғи ҳидланур эрса, сўраб оёғин ювдурмиш ва сўнг ҳовлидин уйга киритмиш бўлгай, кўп покиза, нозик дидли, саҳоватпеша, меҳмондўст, камтарин, одамийпарвар, мард, очиққўл, ончаларким, келгувчининг усти нобут бўлса, охорли кийим, оёғи нобут бўлса, оёқ кийим кийдира кузатмиш, лек ўзликни оддий тутмиш одамий бўлмиш бўлғай, ўғил фарзанд кўрмамишлик сабаб, фарзандлари бўлмиш икки қизнинг каттаси Ҳурматойдин биринчи фарзанд ўғилким кўрилгач, ота-она раъй-ихтиёрига қарши уч ойлик мурғак невара бобо ихтиёри бирла ул одамийга ўғил фарзандликка олинмиш, ва ул хонадонда доимий эътиборли парвариш бирла дунёни илғамоқ даражасига етилмиш.

Шу аснода эски шаҳарнинг илон изи сифат чўзилмиш Шаҳрихон кўчаси аталмиш қисмида «Сирли мачит» отлиқ мачит ортидагиким тор кўчада, ул кичик-кичик уйли ҳовлилардин бирида болалик даври ўтиб эрди.

Бобо ўз укаси Маъруфбой ака бирла бирга турар отаси Раҳматжондин қолмиш ҳовлидин ўша кўчадаги рўпара ҳовлилардин бирин сотиб олиб, кўчиб чиқмиш бўлгай ва балким ёшлик хумори, эски ҳовлидаги уй олди баланд пиллапояда, уч-тўрт ёшлардурким балки, ўтирмиш ҳолат элас эсланур, ул Маъруфбой катта амакиким, улуғ ватан урушида қатнашмиш эрди, қуймичидин жароҳат олмиш эрди, анчайин оқсоқланур эрди, қўлтиқтаёққа суянмишликда турмиш эрди, сўзга тутур, ҳазиломуз сўзларни айтур эрди…

Кичик ёшли даврдин яна бир ёдда мустаҳкам қолмиши янги ҳовлида қизил тус тождор катта хўроз бўлур эрди, бобога қаттиқлар ўрганмиш эрди, ончаларким онин ортидин, ҳатто, таҳоратхонагача бирга кирур эрди.

Яна бир эсловки, кичиккина ҳовли ўртасида беҳи дарахти бўлур, бобо оёқ оғриғи дарди учун, ҳар дард тутмишда буви томонидин зангтортмас ялтироқ тунука чойнакка асал солиниб, беҳи остига қўйилур ва муддатлар беҳи дарахтида ўрмаламиш чумолилардин бу чойнак ичига анчайин жам бўлгач, чойнакка қайноқ сув қуйилиб, суюқ доруга айлантирилур ва бобо чойнакдаги пиёлага буви қуймиш бу қўлбола ҳапдоруни онинг аччиқлигидин юз буриштира бир-икки хўплар эрди.

Яна бир эслов, норасидалик даври қиш фасли юриб бўлмас катта қор ёғиб эрди, қорларни бобо мардикор солиб куратиб эрди, ул томдин куракдин ирғитилмиш қорлардин завқ ҳамонким ёддадур.

Яна бир эслов, маҳаллада ҳар ҳовлиларга сув уйлар остидин ариқда оқиб кирур, махсус тайёрланмиш тўртбурчак сувалма ер чуқурчаларга тўлур ва ондин нари оқиб қўшни ҳовлига ўтгувчи эрди ва барча ул сувдин чой қайната, овқат пишира фойдаланур эрдилар. Ул сувким, Бобурий таърифин келтирмиш «тўққиз тарнов”дин беш юз йилдин сўнг ҳам келур ва тоза, тиниқ эрур эрди. Бу кунларки, ул маҳаллаларда ул сувлар қолмамиштур, ҳатто изи — ариқлар ҳам.

Она авлод Араббой ака орқали Избоскан туманидин кўчиб келмиш Раҳматжон исмли оддий одамий оиласига, Ёқутхон буви орқали эрса Йўлдош Охун исмли одамийга тақалиши маълум эрур.

Ёшлик чоғда-ёқ дардманлик бирла бобо Араббой акаким олтмиш уч ёшда дунёвий даврадин чиққач, айтурларки, ончаким жанозага келмиш одамийлар кўча бўйлаб саф тортмишдурлар, ул сафким «Сирли мачит» масжиди олдидин то театр олдигачаким, булким бул каби ҳолат одамийда жуда кам рўй бўлибдурким, Ёқутхон она падарибузрук Фатхиддин домла ва Ҳурматой онанинг саъй-ҳаракати ва қайта-қайта сўровлари бирла Хакан даҳасин шимолий қисми ва Андижон шаҳрин «Янги шаҳар» қисмин жанубидагиким ерларга қурилмиш янги ҳовлига, ота-оналар олдиларига буви биргаликда кўчилиб эрди.

Ўспиринлик даврида, соғинчми ҳис, одамийсиз, яшовчисиз ва қаровсиз қолмиш ул ҳовлига қайта-қайта, қайта-қайта борилур, ҳеч кимсасиз уйда узоқ-узоқлар бўлинур, баъзан туналур эрдики, ҳамон ёдда эрур…

Қалбан ёлғизланмоқлик ёинки дунёга сиғмамишлик излари ул даврлардин бўлмишдур! Шукрелардур!

Лек ўспиринлик даври Хакан қишлоғин Андижон шаҳри бирла чегарадош қисмида ўтмиш…

Падарбузрук саъй-ҳаракати бирла тил илмидин таҳсилни дурустликда бўлиб эрди. Ўзлари ҳам тил тарихи илмидин, онинг нозик жиҳатларидин суҳбатларда бевосита айтиб турмиш эрди.

Хонадонимизда аксар китоблардинким, тил илмига оид, кутубхона бўлмиш эрди. Ёшликдин ана шу китобларни қўлда тута, варақлай, саҳифаларига қисман-қисман кўз югурта, тил тарихидин ҳар турли лавҳалар англай, они битмиш алломалар катта меҳнатидин ҳайратлана, тилда мумтозлик ва замонавийлик фарқин, тил тарихи лавҳаларин илғай вояга етилмишдур. Таҳсилга ҳар нечук падарбузрук анчайин ҳаракатлар қилиб эрди, эски ўзбек алифбоси аталмиш ёзувдин ҳам ёшликдин шахсан бохабар қилиб ҳам эрди. Яна рус тили ҳам анчайин эгалланиб эрдиким, ул тилда мураккаб мазмунли гапларни тузиб бўлур, сўнг мактабда ўзлаштирмиши ҳинд тилидин ҳам хабардорлик озроқ қолиб эрди, ҳар нечук ҳинд қўшиқларин маънисидин маъноларни ола илғай бўлур.

Падарбузрук илмда, адабда, одамийликда кўп ва хўб сарафрозликлар топмиш бўлғай, қирқ беш йилдин мўлким, таълими олийда тил илмидин таҳсил айтмиш ва хўб айтмиш, ончаларким, ўқигувчи толиб ва талабаларнинг барчаси ҳам падарбузрукни ўзига устоз санаб, эътиқодлар қилиб эрдилар, оддий халқ улуғ тутмишдурлар. Янги даврда илм туфайли мумтозликка дахлдор турмишдур. Оқкўнгил, зийрак, сезгир, лек вазмин, тўғри сўз, ҳалол, меҳнаткаш, илмпарвар, жуда камтарин ва кўп донишлик топмиш одамий эрдилар. Кўп тарбият ва ибратлари сингиб эрди. Назарлари тоза ва ўткир, лек юмшоқ ва ўта тўқ эрди, лафзи ҳам тоза эрди, лафзда ҳам тоза эрди, маънан ва жисман покизаликда эрдилар.

Назарким юмшоқ чиқмишлиги падарибузрукдин эрур. Ул зоти шариф орқали яралмоқликдин ва тарбият олмоқликдин кўпдин кўп сарафрозликдур. Ададсиз шукреларким, ул зотким, илмда кўп рағбат ва ибратлар кўрсатмиш, илм йўлига йўлламиш эрдилар…

Ўз ўрнида, катта авлоддин падарибузрукнинг Аъзамжон исмига мавсум катта акалари-иккинчи жаҳон урушида қурбонлик топмишким, ул ҳақида оз эшитилмишдур.

Улким уруш жараёнида тура хатлар битадур, жўнатадур, падариким ёш йигитдур, хатларни оладур, ота ва оналарига ўқий маънисин етказадур, ондин кичик Нуъмонжон амаки ҳақида эрсаким «қора хат» келур. Падарибузрук они не сўз бирла ота ва онасига етказмоқни билмас, аларнинг эхтиётида ота ва онасидинким яширур, хатни киймиш тўни қатига тикур ва сақлар.

Курраи заминда содир бўлмиш ул катта уруш, жаҳон уруши даражаси бирла баҳоланиб, номланмишким, якун топур, ғаддорким енгилур, ногоҳоний «қора хат» келмиш Нуъмонжон амакиким, қишлоққа кириб келмиш бўлгай, доимий хат жўнатмиш Аъзамжон амакимизким, ул уруш якунига ета ҳалок бўлмишлиги ҳақида «қора хат”да хабар келадур.

Падарибузрук ул тарихий воқеаларни, кўзлардинким ёшлар бирла сўйламишлар ва онинг ул жигарпоралик ҳолатлариким, ибратлар бўлиб эрди.

Ул Аъзамжон амакидин сўнг Нуъмонжон амаки бўлмиш. Улким, ончаким падарибузрук таҳсили ва фаолиятига жидд ва эҳтимом кўрсатмишким, падаримиз они ҳеч унутмас ва етишмиш кун ва халқ ичра топмиш эътиборлари учун алардин миннатдор ва то умр акасига ихлос, эътимодли бўлмишдур, отасидин сўнг ота ўрнида тутмишдур, ибратлардур. Ул амакиким мактабда тил илмидин муаллим эрди, ўзи ва ўзгага ҳам талабчан, ўзи илмга анчайин яқинликда турмиш, бадииятдин бохабар, Навоий ва Бобурий ижодига яқин ва сўзтанур эрди.

Урушдин сўнг, ўрта мактабни битириб, Оқтепа қишлоғидин чиқиб, Самарқандда олий таҳсил ва тил илми олимлигига номзодликлар ёқлаб, Андижон шаҳрига келмиш ва олий таълимда фаолиятин бошламиш падарибузрукким, тутмиш бирламчи оиладин талаблар, инкорлар ва нари тутмишликлар сабаб оила учун эришмиш барчасидин мусаво ҳолатда ёш йигит шаҳарда кеч қоронғусида на уй ва на жойсиз, киймиш бир сила уст-бошдаги қуруқ чўнтак бирла кўчада қолур, ҳайронликда ва ҳаётдин кўнгилсизланурликда қай сори бормоғин билмас.

Ул дамдаким, худди кимдир хабар етказмишдек, акаси Нуъмонжон амакиким қишлоқдин шаҳарга юмуш бирла келиб қолмиш эрур, ногоҳоний алар кўришурлар, падарибузрук ул учрашувни мутлақ ногоҳий бўлмиш эрди, деб таърифлармишлар эрди, улким воқифлик топур, падарибузрукга далдалар берур, келажак сари шаҳдамлар ва укасин қўлига йирик миқдорли бир дона янги пулни тутур, ул пулким ул даврда ёлғиз йигитга икки-уч ойга малолсиз етур эрмиш бўлгай ва фаолиятда чекинмамишликни, илгариламишликни тилар.

Ул учрашув сабаб падарибузрук руҳланур, шаҳарда, мустақил ҳаётда ёлғизликда турмиш ёш йигит суянчиқни сезур ва ўз ҳаётин, ўз ҳаётий режасин, ўз орзу-хавасларин янгидин бошлар. Ушбуни ул даврдаги ул ожизликка етмиш ҳолатларидин қаттиқлар ўксина, дил куюки бирла ва ўз акасидин ул қўлламишлик, ул тиламишлик, ул елкадошлик, ул дилдошлик ишларидин чексизлар миннаторлик ҳисси бирла ҳамки фахр, ҳамки озоридил аломатлари бирла сўзлаб бергувчи эрди…

Алардин сўнг падарибузрук бўлиб эрди, сўнг аммалар Ҳафизахон, Азизахон, Вазифахонлар, сўнг кичик Фазлиддин амаки, улким чапанироқ эрди, бўлибдурлар.

Азизахон аммаким, кўп меҳрли, эътиборли, эътирофли, сўзи ширин бўлмиш эрди, лек оғир ориза сабаб анчайин эртароқ даврадин чиқмиш бўлгай…

Сўнгралар падарибузрукга ҳислар ва алардин меросийлик қадамида қишлоқдаги Нўъмонжон амаки ўз оиласи бирла яшамиш «катта эшик”ни ва Фазлиддин амакини йўқловлар дуруст кечмиш, алар ҳамким эътибори ва эътирофи анчайин бўлиб эрди, ҳар нечук аларнинг меҳрли ва миннатдор назарин ҳар бормишда сезилур эрди.

Фазлиддин амакинингким, кетур даврларидаким, кўришилмишда онда падарибузрук суръати илғанур эрди…

Барча аммалар барча ўз ака-укаларин ҳам, лек падарибузрукни ўзгача, кўп ва хўб суймиш бўлгайлар. падарибузрукнинг ҳам аларга муносабати ўзгача эрди…

Оқтепа қишлоғида бул уруғ дуруст тараққий топмиш ва таралмиш бўлгайким, ҳар хонадонга қай тарафдиндур бир боғланув чиққай.

Аъзамжон амакидин Шаҳодат опа, билмон, балким онинг онаси сўнгралар турмуш тутмишга балким мажбур бўлмишдур, ёинки йўқ, ҳар нечук ул опа бирла ҳам дилдошлик бордур, Ҳасанбой ака сабаб ондин таралмиш фарзандлар ҳам бўлгай, аларким Олтинкўл тумани марказига яқин Қорақалпоқ қишлоғида эрдилар, одами оддий бўлмишлар.

Онахоннинг оналари Ёқутхон буви дўппидўзлик ҳунари бирла шуғулланиб ўтмишдур, «хом» чустий дўппиларниким олиб, қиррасин келтириб созлар, елимлар, қуритур, яна созлар, яна қуритур, ишни охир маромига етказур эрди, нисбатан каммеҳнат, яъни кам ипак «хашаки» дўппиларни суймас, «тоза» дўппи бирла иш тутур эрди. Ҳар нечук шаҳарда оз сонли бўлмиш дўппидўз аёл ҳунармандлар орасида анчайин танилиб эрди.

Ул даврларким, ёшлик даврлари эрди, кўчада кўп эркаклар дўппи кийиб юрур эрдилар, жумладин, падарибузрук ҳам, амакилар ҳам, айниқса, ёшликдин бошлаб, эс танир ёшдин бошда дўппи доимийликда эрди. Янги даврким анчайин замонавийлик бўлмишки, эндиликда кам эркак дўппи киюр, тўй ва эҳсон-тадбирларда кийилур, аксар катталар бошида кўрилур, ёшларда жуда кам ҳолатларда бўлур даражада.

Ҳурматой онахонким, умрин қирқ беш йилин таълимда, ёшларга тил илмидан таҳсил айтиб ўтмиш эрди, ёши мўътабарлашиб, кўзлари нурсизлангач, ишни тўхтатмоққа мажбур бўлмиш, йўқса ғайратдин аларни тўхтатиб бўлмас эрди. Ҳаракатчан ва меҳнаткаш ва содда ва ишонувчан ва тўғри сўз ва қўли очиқ ва мардгина, лек феълликкина аёл бўлмиш бўлғай, мардлиги ончаким, анча-мунча эркакда бўлмас эрди, лек қайсаргина ва феълликкина ва мўлтанқидгина ҳам эрди. Ўзи шуаролардин эрмас эрди, лек шеърият, ғазалиётни нозик фаҳмлагувчи эрди, ончаким падарибузрук ёқдириб айтмиш ғазалларни алардин сўнг ҳам 10—15 йил ўтгайки, ҳамон ёдда тутур ва келтирур эрди.

Бул оилада катта фарзанд ушбуни келтиргувчи эрди.

Укалардин бир Фароҳиддин эрди.

Фароҳиддинким, дунёвий илм устида тариқат илмига ихлос қилмиш, лек ул иш ҳали охирин топмамиш. Ашъорлар битибдиким, анчайин маъқул эди. Ўғиллари ёнига киргач, ҳаёти текисликлар тортмишдур.

Фикрлашур, онинг ёндашуви ўзга, барчаси онинг англамиш қонуниятига яраша эрди, ҳар кимда ўз тафаккур йўли, ҳар кимга ўз оқибати.

Ул тариқат йўликим, одамлар кўплаб талпинур, лек ул омма учун эмасдур, ул йўлга кириб қолмоқликдин одамий қўрқмоқ даркор, тафаккурда ортга йўл бўлмас!

Укалардин яна бир Заҳириддин эрди, ўғилликда кенжа эрди. Давлатчиликда хизматда тургувчи бўлмиш. Доим, кеча-кундуз хизматда қоим бўлмиш, ҳаётий тасаввурлари анчайин пишиқ чиқмиш. Мустақил интилиб ҳаётда ўзига муносиб ўрин ярата ва онда тура билмишдур, озроқ эрканамоликда эрди. Қайинотаси Исмоилжон акадин сўнг онинг ҳайдовчилик мактаби раҳбарлигин номзодлик бериб олмиш эрди, ҳисоб илмига дурустлиги бор эрди.

Сўнгралар сингиллар, эгизаклар — Фотимахон ва Зуҳрахон эдиларким, Фотимахонким анчайин ройишликда, хуштабиат, чиройкўнгил қиз бўлиб эрди, улким падарибузрук ризолиги бирла Хўжаободга тушмишдур.

Фотимахонгаким меҳр анчайин эрди, ажабким ул анчайин дурустликда эрди, диёнатни англамиш эрди ва ул ончалар меҳнаткашким, катта ҳовлининг осмони тўла узумларни парваришлар, хомтоклар қилур, доимий қўйларга қарар ва ҳовли-уй доимий саришта эрди, бир сабаб онинг падарибузрукга анчайин тортмишлиги эрса, яна бир сабаблардин бири онахоннинг оналари Ёқубхон буви ёмон касалдин оризланиб ётиб қолмиш эрди, анчайин қийналмиш бўлгай, аларким касалдурлар, ҳар не шифоликлар тиланмиш ва ҳаракатлар қилинмишдур, одамий мавжудот ожиздур, барибир бўлмас, улдаким Фотимахон, ул ҳали турмуш тутмамиш эрди, бувига кўп ва хўб хизматлар қилмишлар, мунтазам ёнида турмиш эрди, онга ризочилик ондин ҳам эрди.

Зуҳрахонким, оилада кенжаликда эркани сабаб ул ҳамки ўзин андак эрканамоликда тутур эрди, Андижонда эрди, умри олий таълимда таҳсил айтишда ўтмишдур, улким Андижон шаҳрида қолмиш эрди.

Иккинчи боб

АВЛОДЛАР

Оилада, Дилфузахонким, она тарафдин Ўратепа, ота тарафдин Душанбе тожикларидин эрди, аёллиги ўрнида эрди. Тушмиш келинларни келин эрмас, қиз деб эрмиш, ёнида тура иш тутмиш, ибратлар кўрсатмиш. Дунёвий ҳаёт ҳар нечук онинг тутмиш муҳити доирасида кечмишдур.

Қайинотаким, Маҳмуджон ака отлиқ одамий бўлмиш, оила қурилмасдин эртароқ, бир йил аввал, эллик ёшда қўрққисдин даврадин кетмиш, йил ўткариб, сўнг катта тўйлар бирла никоҳ тантанаси ўтказилиб эрди. Марду мардонаворлиги бор одамий таъриф этадурлар. Суҳбатин кўрилмамиш ва жуда оз эшитилмиш эрур.

Онинг даврадин ногоҳоний турмишидин сўнг қайинона Муҳтарамхон она фарзандларин йўлланмага олмишдур. Ажиб жоникуяр, илинчак, сўзамол, муомалали, мулоҳазали, дадил, қўли очиқ, фидойи, мард аёл бўлмиш бўлгай. Ўзлигин чиройли пана қилмиш ва сақламишдур. Кам кўришилур ва кам гаплашилур, лек қайинонага кўнгилбоғ ҳамиша ўзгача ва анчайин эрур эрди.

Ушбунинг тахрири якуни даврида оризланиб, бир-икки ойким қийинчиликда қолмиш, сўнгким даврани тарк этмиш эрди.

Оилада ортда қолмиш бўлгай фарзандлардин бир бош фарзанд Шоҳрух мирзодур. Келбатли, қўрқмас, вазмин, мутойибали, ажаб жўмард, саҳовати бисёр ҳамда муомалали, ботинан ва зоҳиран маънавий гўзаллик нишонали ва камтарин йигит бўлмиш эрди. Ишга қўл урса, қўрқмайдур, лек ишни ўйлаб қиладур, маъқулдур. Хизмати ҳам беминнатдур. Тафаккурда қонуниятлар топмишидин умидворлик бор эрур.

Улдин кўп ва хўп яхши ишлар воқеъ бўлгусидур ва ортдин боргувчи бўлгусидур, ҳар нечук бош фарзанддур!

Шоҳрух мирзо орқали келин Нозимахонким, ўзин келин эрмас, қиз тутмиш чиқмиш, латофатли ва анчайин ройишликда эрди, қўлни меҳнатдин тортмас эрди, ул ҳамким қувонгич эрди. Умрлар топсин! Дадаси Нуриддин акаким, асли Бухороликдур, тожикийлардиндур, сўнгралар саломатлиги сабаб бу юртга кўчиб келмиш бўлғай. Оиласи Одинахон опаким Андижонийдур, Бухорога турмушга чиқмиш бўлғай, фарзандлар топгач, биргаликда Андижонга қайтиб келмишдурлар.

Нуриддин аканингким, оталари Андижонга меҳмон бўлиб келмиш бўлгай, невараси Нозимахон тушмиш оила билан танишмоқ истагида бўлур. Сабаб бирла келур, меҳмоннавозликда турилур, ёши саксондин ортмиш, ёш туфайли анчайин кучсизланмиш, Бухорога қайтар маҳал кузатмоққа чиқилурким, хайрлашур, қучоқлашиб, ўпишиб хайрлашур, бирор йиллар ўта дунёвий даврани тарк этмиш.

Алардин бош невараким Меҳриноззамонким, қизалоқ эрди, ушбу тахрири даврида мактабга ўқувга бормиш эрди, Шохруҳ мирзо ва келин Нозимахонларга бош фарзанд ва бизга бош невара бўлмиш бўлғай, бўлар бола бошидин, анчайин фаросатли, зийрак ва зеҳнли эрди, латифлиги дадилликка ажиб ўралмишликда эрди.

Элрух мирзогаким, Гулруххонниким, тўй бирла тушуриб келинди, «юзочди» маросимида келиннинг юз пардасин олмоқ Меҳриноззамонга бўлди. Гулруххонким, кўрарга кирур қўшни, қариндош, яқинларга чиқиб эгилиб келин саломлигин берур, Меҳриноззамонким кўрур, ул ҳам салом даъвосин тилар, «ёпинчиқни менга ҳам тутаюрсан» маънисин ажиб ишоралар бирла дер. Ёпурлар, ул ҳам эгилиб-эгилиб саломлар бермиш бўлгай.

Онгаким, салом бермоқ иши маъқул тотинмиш, уч ёшда рўмол ёпиниб, «аччалом”ни кунора канда қилмас эрди. Завқли иш бўлмиш. Ажабким завқ келтиргич ишлари онда кўп бўлмиш. Уч ёшгаким кирмагайким, нутқида «яъни», «умуман» каби сўзларни шошила-шошила, билар-билмас қўллар. Бешубҳаким, ниҳоятда ажойиб одамий чиқур ва ортимиздин юрур!

Ушбуни ёзиб битирурда Меҳримоҳга мавсум яна бир қиз невара дунёни келмиш бўлгай. Қалбин туби мўминагина, лек шаклланмиш руҳида қатъияти ва дадиллиги ва анчайин шўхлиги бор қиз бўлмиш. Тиловким, айнан хонадон вакиллари сингари ўзига хос ва ўзига мос дилбар қиз бўлур.

Ушбуниким тахрири мазмун кенгаюви бирла боғлиқ ҳолда узоқ муддатларга чўзилур, ҳар қайта тушилмишдин ҳар тиниқликлар бўлур. Орадаким невара Меҳримоҳ беш ёшга тўлмишдур, кунларнинг бирида ўзбек йигитин «онажоним онам, меҳрибоним онам» дея она тарифин келтира айтмиш қўшиғин жим тинглаб туриб, овоз чиқара баралла йиғлаб юборур, ҳайратларки, беш ёшли қизалоқда қалбдур, таъсирчандур, зурриёдким англовчандур!

Сўнг Моҳизар отлиқ қиз невара ҳам туғилмиш, полвоннамолиги бор, дадаси каби одамталпингич, лек ажибким, қалби нафис бўлмишдур, ул ҳамким элсуяр бўлгай. Бул қизлар ҳамким тафаккурда қонуниятлар топмишидин умидворликдамиз.

Яна бир фарзанд Элрух мирзодур, улким дили содда, лек нозик дидли, фаросатли, анчайин оқилликда ва дилбар, меҳнаткаш ва ажиб мутойибали йигит эрди, ҳаваслар қилгулик. Диёнати мустаҳкам эрди. Ёш тура, ният қилмиш, давлатчилик йўли бирла бормиш, ўн йил Қурияда ишламиш, мард ишламиш. Ул ерлардаким ўзбеклар ҳақида аларда яхши таассуротлар уйғотмиш. Топганин оилада ўртада беминнат баҳам кўрмиш. Одамийликда қойимдур. Онинг тасаввур-тушунчалариким одамийлик қонуниятидадур. Ажиб пурфазилат чиқмиш. Умрлар топсин!

Ондин ҳам кўп ва хўп яхши ишлар қолгусидур ва ул ҳам ортдин тафаккурда қонуниятлар топмишидин умидворлик бор эрур.

Элруҳ мирзо орқали келин Гулруххонким, дили дилбар ва эсли, дадилгина ва матонатли чиқмишдур. Дили тўғри эрди, тўғрилар сўзламиш эрди. Умрлар топсин! Дадаси Нозимжонким, тенгқур эрдик, фикрлари ва қилмиш ишлари анчайин маъқул йигит бўлиб эрди, ониким меҳнатдин ҳеч нари топилмас.

Нозимжоннинг дадаси Рафиқжон акаким, масъулиятли ишларда ишлаб эрди, элдин ҳаёли бўлмиш бўлгай, ончаким, доимий хизмат аравасидин катта кўча бошида тушиб, уйга маҳалла ичра пиёда юриб кирмиш бўлгай, тушмиш жойдин ишга чиқиб кетмиш, уйга совға келтурурни чақириб совғасин қўлига тутмиш бўлгай. Чиройли ибратдур. Аҳли илмга мансуб ва тўқназар одамий бўлиб эрмиш.

Ушбуни битиб борилурким, Элрух мирзодин ўғил фарзанд дунёга келгай, исми падарибузрук шарафига Фатхиддинбек бўлмоқлиги кўп маъқул ва хосиятлик иш бўлмиш. Улким табиатан мард, саҳоватли, ўз ўрнида шаҳдам ва дадилқадам ва ўктам бўлмишлик аломатларин намоён қилгайдур.

Сўнг қиз келур, Моҳларой отлиқ, онаси каби матонатли, уддабурро ва ўзига хос тарзда қатъиятли, зеҳнли, фаросатли, таъб ва диди нозик қиз бўлмоқлиги онинг болалигидин сезилур, аларга ҳамким чексизлар шукрелардур! Аларнингда тафаккурда қонуниятлар топмишидин умидворликлар бор эрур.

Яна бир фарзанд, улким кенжадур, Комрон мирзодур, бўйчанликда, асли кўнгли синиқ, лекин дунёга ўзликни мутеъ тутмовчи, дидли, нозик фаҳмловчан, мулоҳазалари дуруст бўлмиш эрди. Бир меҳнатга киришмиш эрса, ҳеч шошилмас ва натижаси дуруст иш қиладур, охирига етказур. Олий таҳсилни кўрмиш эрди, дидиким анчайин ўсиб эрди, дилбарлиги дуруст эрди. Акаларига эргашувчандур. Кўп хизматлар қилур эрди. Ул ҳамким умрлар топсин! Ондин ҳамки кўп ва хўп яхши ишлар қолгусидур!

Ушбу ёзувлар тахририн тугатмиш муддатларгаким, ва ниҳоятким, дил ният амалга ошаким, Комронийниким оила қурмиш тадбири кўрилур. Йўқлов ва суриштирмоқликлардин сўнг Андижон шаҳрин Бўстон даҳасидин отасин боболари қандолатчилик бирла машғул бўлмиш Акбаржон отлиғ одамий бўлмишким, «қулоқланув» даврида Қошғар сори бенишон кетмиш бўлгай, лек етмамиш, гар етса, ондин нишон ва сўзи бўйича оиласин тортуви бўлмиш бўлгай эрди, ондин қолмиш бир фарзанд Муллохон исмли юртга хизматлари уруш ва тинчлик йилларида ҳам анчайин сингмиш одамий бўлгай, ондин бул Солижон ака ва онга рафиқа Гулбаҳорхон отлиғ одамийлар фарзанди бўлмишким, аларким яшар ёшда каттароқ эрмиш эрдилар, суҳбатдаким анчайин маънили кўринмиш, аларнинг кенжа қизлари Соҳибахон бирлаким, Дилфузахон суриштира-суриштира ва танламишдур, ул қиз ҳамким анчайин хуштабиат, латофатли, боодоб, меҳнаткаш, камтарин қиз бўлмиш, ва ажабким, китоб ўқимоқликка анчайин рағбатли чиқмишдур ва дид ва ҳафсала тилаб ҳар турфа ҳунарларга ҳам анчайин дуруст эрди, сўнгралар онга дейилмишким, китобга рағбат ончалар бўлса, падарибузрукдин қолмиш меросий кутубхона туфҳаликда турур, онингким, ул сўзлардин кўзлари ёнмоқда бўлур, Комронийнинг ул бирла никоҳ тўйин тўй-томошалар бирла ўтказилмиш, ушбунинг тахрири даврида алардин ҳам қизалоқни кўрилур, Моҳичеҳрага мавсум бўлмиштур, қўрқмас, вазмин қизалоқ чиқурлиги очиқлар кўринур эрди. Аларнингда тафаккурда қонуниятлар топмишидин умидворликлар бор эрур.

Ҳар уч ўғлонни аларнинг ёшлик даврларида қаттиқлар тутилмиш ва лек ўспирин йигитлик ёшларидин эркинлар ҳам қўйилмишким, ҳаётда мустақил ҳаракат қилгусидур, урингусидур, одамийликда ҳаётий малака-тажриба орттиргусидур дея ва лек аларнинг ҳаракатлари ҳамиша назарда турмишдур.

Қонуниятда бўлса, барчаси ортдин қолгувчи ва боргувчи бўлгайлар!

Учинчи боб

ҚАРИНДОШ-УРУҒЧИЛИК ИПЛАРИ

Ўзбекистоннинг Андижон шаҳриким, улким Фарғона водийсида эрди, бул водийким, дарҳақиқат, шимол, шарқ, жануб тарафларидин тоғлар бирла ўралмиш, ул тоғларким қирғиз ва тожиклар юртига ўтмиш ва қирғизга тааллуқли ул тоғларароким шарқдин Кошғарга ипакмисол йўл турур эрди, фақат ғарб тарафдин ўзбеклар юртига, воҳага чиқилур ва фақат Наманган вилоятин шимоли шарқи бирла, тоғ оралаб Тошкентга тушса бўлур, дунёвий истиқомат макони ва қариндош-уруғчилик муносабатлари ушбу юртда эрди.

Бобо орқали қариндошлар Избоскан туманин Маданият шаҳарчасида бор бўлмиш эрди, Ҳомиджон ака отлиқ бош. Улким, бобо ҳаётлик даврларида Эски шаҳарда яшамиш хонадонни кўп йўқлар, сўнгралар падарибузрук бирла тўй-тўркинда ва сўнг ҳам нечалаб йўқланур ҳам эрди. Ул Ҳомиджон ака оиласин, Сойибжонгаким онадур, ул юртдаги суҳбатлардин эсланурки, анчайин зукколикдаги аёл бўлиб эрмиш, ҳар сўзниким, маъниси кичикдур-каттадур, узоқлар ўйлаб айтур эрди, Маданият шаҳарчасиким қирғизлар юрти чегарасида турур эрди, сезилмишидин, Сойибжоннинг онаси қирғизга уланур ҳам эрди, Кейинчалик борди-келдилар озаймиш. Фарзандларидин бири тенгқур, ёшлик йилларидин анчайин яқинлашиб қолмиш ул Сойибжон эрди, ҳозирда таълим масканида ва ҳар нечук ишига дуруст йигит бўлиб эрди.

Бувининг опаси Турсуной катта буви Шаҳрихондин бир неча ойларда бир келгуси ва Андижонда бир турмишида ҳафталаб тургуси эрди.

Ажабки, беш вақт намоз ва рўзани беканда ўтар эрди, ҳар келмоғи ва Шаҳрихонга қайтмоғи оилада жиддий тадбирга айланур даражада эрди. Одамийда каттагина тугунким аларнинг бошида қўл тегмас ҳолда келур эрди, аксарият ҳар келурида ўғли — Кимсанбой тоғанинг фарзандларидин бирин ўзига йўлдош қилур ва бу бирла қариндош-уруғчиликда меҳр ва кўнгилбоғни мустаҳкамлаб эрди.

Аларнинг тиламиш якка-ю ягона ўғли Кимсанбой тоға бўлиб эрди, айтишларича, катта буви кўплаб фарзандларни дунёга келтирмиш, лек аларнинг ҳеч бири болалигида-ёқ турли сабаблар бирла турмагай, фақат мана шу Кимсанбой ака қолмиш бўлгай, ул ягона фарзанд ҳамким, ёзлар чўмилар маҳаллардин бирида Шаҳрихонсой сувида оқмиш бўлгай, аранглар қутқармишлар, ягона фарзанд ўз оиласида кўп арзандалик топмиш бўлгай, ул даражадаким эркалик ҳаётининг сўнгги йилларида ҳам андак-андак сақланмиши сезилмиш эрди.

Катта буви олдинроқ бормиш бўлғай эрди, буви даврадин чиқмишига узоқ йиллар бўлмишига қарамай, Кимсанбой тоға меҳр тортиб келур, икки-уч кунлаб қолур, навбатдаги қариндошникига йўл тутур ва бир-бир йўқлар эди. Ҳар нечук қадрли эрди ва тўй-маъракаларда доимо бирга эрди.

Улким, қизиқ воқеалардан гапирур бўлса, сўз охирида овозли жилмайишга енгил кучан чиқармоқлик қусур эмас, ўзига хослиги эди, бу соддадилликка хос хусусият кейинчалик ҳеч кимда кузатилмади.

Улким маҳсидўзлик касби бирла тирикчилик қилиб эрди, диний эътиқодли, дунёси ўта содда, тўғри одам эрди, беш вақт номоз ва йил рўзасин онаси каби беканда ўтаб эрди, меҳнатни яхши қилур эди, лек қонуниятли маълумотлардин мутлақ бехабарликда бўлиб эрди.

Оиласи Омадхон опа эрди, улким онга олти қиз ва бир ўғил топиб эрди, ўғли Адаҳамжон отлиқ, ёшлик йилларида Андижон шаҳрида ҳунар ўрганиб кетмиш эрди, лек аксар Русияда ишлаб, топмишига уй-жойлар қуриб, онга чирой ва шакл бериб эрди, тўй-тўркинлар ўтказиб эрди, ҳар нечук тирикчиликни хотини Дилоромхон бирла эплаб эрди.

Кимсанбой тоға барча қизларин турмушга узатиб, невара-ю чеваралар кўриб, ўз мавжудотлик умрин ўз битилмиш мазмуни бирла яшаб, бирда Асакадин бир маросим-тадбирдин қайтгач, эртаси кун кундуз ҳеч бир касалликсиз хотини Омадхон опага «ғалатиман-а» дея, ўтирмиш жойида онинг елкасига суяниб, жисман оддий, кичик, енгил «пуф» бирла 2014 йилда даврадин чиқмиш. Чиройли чиқмиш бўлмиш.

Яна бувининг она бошқа акаси Сотволди ака бўлиб эрди, Чоргузарда истиқомат қилиб эрди, ҳимоя соҳасида узоқ йиллар ишлаб, оилада Анваржон, Адаҳамжон, Аъзамжон, Кибриё, Зикриё, Акрамжон, Муҳайё отлиқ кўп фарзандлар топиб эрди, онинг оиласи Матлубахон аяким, биз ўспиринлик чоғимизда ёмон касалдин дунёвийлик муддати қисқалик топиб эди.

Катталарнинг маслаҳати бирла Сотволди аканинг катта ўғли Анваржонга бувининг иккинчи қизи, хола бўлур, Мавлудахон опа турмушга узатилиб эрди, онинг ихтиёрига қарши. Лек турмуш турмуш бўлиб кетмиш.

Ким Анвар ака алжабр илми муаллими касби бирла қурувчилик ҳунарин сирларин ҳам яхши эгаллаб, халққа хизматда бўлиб эрди. Қорачадин келмиш, келбатли, жисмий кучлигина, алжабрни чуқур ва тиниқ англагувчи бўлиб эрди.

Мавлудахон ҳолаким, дили яхши эрди, қувоноқ эрди, ҳаётда бир неча қур оғирликларни тортиб эди, қалби чуқур оғир жароҳатлар топиб эрди, лек ул аларни кўтариб эрди…

Бири қизи Муқаддасхон оғир касалланиб, бедаво касал бирла узоқ ётиб, сўнгралар йигирма саккиз ёшда дунёвий ҳаёти қисқалик топмишлигида бўлмиш.

Яна бир Анвар ака орқаликим, ёши улуғланганда укаси Акрам бирла ақлдин бир адашмоқлик бўлмиш, зарариниким халқда кўпчилик тортмиш… Анвар акаким ўн икки йилга чегараланмишлар, ҳолаким они ҳам кўтармиш.

Алардин таралмиш авлодлар, Муқаддасхон ва Мубинахон отлиқ икки қиздин сўнг, Илҳомжон отлиқ ўғли ҳам бўлиб эрди, ул ўғил ҳам ота изидан юрмиш. Улким отасин қурувчилик касбин маҳкам тутмиш, ёмон бўлмамиш эрди, ўз оиласи ва опа-сингилларига саҳоватда ва беминнат таянч бўлмиш ва бекаму кўст яшамоқда бўлмиш эрди.

Муштарий отлиқ кенжа қизи ҳам бўлиб эрди. Улким суймишига узатилиб эрди, икки ўғиллик бўлиб эрдилар.

Ушбуким битиб, тахрир борурким, Мавлудахон холанинг ўғли Илҳомжонким, қирқ тўрт ёшда эрди, навқирон даврким, мўмин йигит бўлиб эрди, Хўжаободдин келур йўлда онинг жияни, Муқаддасхоннинг катта ўғликим, ёмғирли тун эрмас, кечда катта тезликда йўл изидин чиқа, бошқарув эпин йўқота ҳалокат топиб, дунёвий даврадин чиқмиш. Ҳолаким, опа ўрнида эрди, оғир куювда бўлмиш, онга анчайин оғир куюв бўлиб эрди…

Яна бир Ҳабибахон онадур, онахонга амакиваччадур, тенгқурлардур, ҳисоб илмидин мактабда узоқ йиллар таълим айтмиш, сўнгралар эрса отинбувиликда халққа тўй-маъракаларда хизматда туриб, ризқланиб ҳам эрди.

Бул онанингким, қалби дурусттур, беҳасад ва дунёвий ҳаётда анчайин машаққатлар торта яшамишига боқмай, беафсустур, сершукурдур. Саксондин ўтибтур, лек ҳамон ҳаракатида эрди, ончаким ғайрати сезилур.

Яқинликдаги қариндошлик ипларида турмишлардин бир падарибузрук иккинчи акасин катта ўғли Ҳамидулло эрди. Оила тутиб, ўнга яқин қиз кўриб эрди. Улгаким қиз фарзандлар атрофида куймаланиб, ўшалча маънавий бўстон, гўзаллик манбаи меҳрибонлигидин бахтиёрлик тортмоғи битилмиш эрди. Мактабда алжабр ҳисобидин таҳсил айтур эди. Шатранжни анчайин яхши ўйнамиш эрди, ончаким, ўйинда билмасроқ кишин онинг ғолиблиги ва ўз мағлубияти сори етаклаб ўйнай билур эрди. Улким дуруст ишламиш, меҳнатга анчайин дуруст чиқмиш эрди. Қизларин барчасин олий таълимда ўқита турмушга узатиб эрди.

Яна падарибузрук катта синглиси-Ҳафизахон амманинг ўғли Адаҳамбек эрди, улким Оқтепа қишлоғин тарихин китобат қилиб, онинг бошланмоғин Кушонлар давлати даврига боғлаб, асослар келтириб эрди. Дадил сўз бўлмиш эрди. Муаллимликда узоқ ишлаб эрмиш эрди, ул одамийким, олдинроқ даврадин чиқмиш бўлгай.

Падарибузрук ортидин, тоза сўзламоқ мақсадида айта ўтилмоқдадур, олдинги оиласидин яна икки фарзанд қолмиш бўлгай эрди. Ул оилаким, падарибузрук сабаб бузилмамиш эрди, Оқтепа қишлоғидин келмиш қишлоқи илмли йигитдин ул эришмиш эътибор ва етишажак келажакдин кифоя топмай, нари туртурлар, ҳатто, ҳовлиниким, тортиб олурлар, улким, йигирма саккиз-ўттиз ёшлардаким, тил илмдин қонуниятли маълумотлар соҳиби эрканлиги сабаб Андижон шаҳрига келмиш ва фаолият кўрсатмиш эрди, кўчадаким, тун-кеч бир қатор уст-бошда, ёлғиз қолур, ул ҳақидаким келтирилмиш…

Ул дастлабки оиласидин қолмиш бир фарзанд Улуғбекдур, эски даврда Афғонистондаги жангу жадалларда бўлмиш эрди, муаллимликда қойим бўлиб эрди, мутойибали одамий чиқмиш эрди, ажабким маъқулдур. Оилали, икки ўғилли яшамиш эрди. Андижон шаҳрин Чоргузар даҳасида истиқоматда эрди, дарвоқеъ, онасиким ҳануз бор эрди, улким чорларким, ип узилмасликни тилаб.

Яна бирким, қиздур, исми Юлдузхонга мавсум, бизга опаликка ўтиб эрди, бизга ҳам кўп меҳрибон, жонкуяр бўлиб эрди, шифокорлик касбида ишламиш эрди. Онингким куёви, ул ҳам Улуғбек исмига мавсум эрди, ажаб чин муомалали, улфатчан, мард, меҳнаткаш, бағрикенг одамий бўлиб эрди. Алар Андижон туманин Янгиобод қишлоғида яшамиш эрдилар, ул маконким Андижон шаҳрин шимолида эрди.

Яна бир маънавий боғланув Хўжаободлик одамий уста Охунжон ака бирла боғланурким, падарибузрукдин эшитилмиш эрур, серфарзанд уста Охунжон ака бош фарзанди Дилбархон опанинг падаримиз таҳсил айтмиш олий таълимга ўқимоққа кирмоғин тилаб эрди, уста падарибузрукнинг инкорига қарши янги қурила бошламиш ҳовлида қолиб, ёғоч ишларига қўл урмиш.

Онинг фарзандларидин каттаси бир Набижон ака эрди. Савдогарчиликда хизматда бўлиб эрди, сўнгралар исломийлик даъвосин тилаб эрди, ҳатто, хожилик топиб эрди, ҳаётнингким ҳадисин анчайин олмиш, падарибузкурнинг таърифи ва ифодасида «илми маош”ни дуруст ўзлаштирмиш бўлгай.

Улким уста Охунжон акадан сўнг барча ука ва сингилларига бош бўлиб эрди, аларни уйлаб, жойлаб, йўллаб, ибратли ишлар тутмиш. Укалари яхши бормишдурлар, акасин ҳаёт илмидин йўл тутмишдурлар, тадбиркор бўлмиш ва яхши эришмишдурлар, зиёда кифоя қилгулик.

Уста Охунга жиянликда яна бир одамий бўлмиш эрди, исми Раҳимжон отлиқ. Отасидин эрта қолгач, учувчилик йўлидин кетмиш. Ҳарбий хизматдин нафақага чиққач, аввал Тошкентда, сўнг қозоқлар юртида Олматуда яшаб эрди. Оиласи рус миллатига мансуб аёл эрди, мулойимликдаги аёл эрди. Аларнинг бир ўғил ва бир қизи бўлиб эрди. Ушбу битуримизда алар ҳам фарзандлик эрдилар.

Уста Охунжон ака ўтиб, Набижон ака ул оилада ота ўрнига қолгач, оиламиз бирла қариндошлик ришталарин боғламоқ ва тутиб қолмоқ учун синглимиз Фотимахонни кенжа укаси Рустамжонга сўраб эрди.

Падарибузрук розилиги-ла Фотимахонни Хўжаободга тўй бирла узатмишмиз. Кўп маъқул оила бўлмиш, норизочилик ҳеч кўрилмамиш. Рустамжонким, Самарқандда ўқимиш эрди, қайтгач, тадбиркорлик қилмиш, яхши бормиш, тайёрламиш маҳсулотин чет элларга узатиб дадиллик қилмиш эрди, диний эътиқодда мустаҳкам эрди, намозни беканда ўтар эрди, ул ҳам ҳожиликда эрди.

Улким яхшилар борадур, кўп яхши ишлар қиладур. Уч қиздин сўнг ўғил фарзанди Абдумажидким, тилаблар топиб эрдилар, хийла зийрак, интилувчан, мақсадли йигит чиқур аломатида эрди.

Уста Охундин таралмиш фарзандлар дуруст фарзандлар кўтариб эрдилар, барчаси меҳнатда эрдилар.

Албатта, қариндош-уруғчиликда эрмас эрсада, қариндошлик даражасида яқинлик топмишлар ва бизга боғланмишларга боғланмишлар ҳам кўп ва хўб бўлмиш эрдилар, келтирилмади, келтирмоқлик учун изламоқ даркор эрди.

ИККИНЧИ ҚИСМ

Тўртинчи боб

ХАЛОС

Мозийдин эътирофда турмиш одамий мавжудотлар бор эрди.

Аларнинг асарларин варақлай, кўникмалар топа қалам тутилмиш, меросий сўзлар терилмиш ва ушбу рисолада келтирилмиш мазмун ёритилмишки, бул аҳамияти беқиёс вазифа қонуниятда эрди, сездирилмиш, беадад сарафрозликлардур!

Бир илме айтилиб эрдик, «Дид-нафосат илми» отлиқ, давр тилида, Тошкентдин туриб Ўзбекистон-ла барча ҳунар таълими даргоҳларига етмиш. Бу ишнинг эзгулиги ёш авлодга санъат гўзаллигин енгилроқ бўлсада қонуниятларга солиб кўрсатилмиш эрди. Бунчайин иш ўтмиш тарихда воқеъ бўлмамиш эрди, янгилик эрди, маънавий тараққиёт йўлида манбаи ибрат сифатида аҳамияти беқиёс эрди, лек сезилмади, сезилмамишни сездирмасликка мойиллик бўлмиш!

Ишораким берилди, тафсилоти келгуси даврларга қолмишким, кўплаб изланувларга сабаблар бўлгуси, ва албат, ўз ўрнида юзага чиқмиш бўлгай. Ва ондаким давлатга эътиқод ва эътирофдин тура ёшларга даъватларимизни баён қилинмиш эрди, улни пойтахтдаким эътироф этмишлар ва нашрига ўзгача ихлослар кўрсатмишлар, булни ул даврда таълим вазириётида ишламиш Авлиёқул ўғли отлиқ шахс шахсан очиқ билдирмиш эрди, самимийлик-ла.

Яна бир илмеким айтилиб эрди, давр тилинда, «Эзгулик сари» отлиқ, рисолача бўлмиш, вилоят ҳокимлигида ишламиш Ҳотамжон отлиқ таниқли ва ҳурматлининг йўлланмаси бирла, улким сўнгралар мамлакатда фирқалардин бирига бош бўлиб эрди, давлатбоши бўлмоқликка номзодлик бериб ҳам эрди, бул иш ҳам вилоятда барча таълим муассасаларига борди. Дунёвий давлатчилик аҳамиятин алқанмиш эрди, ҳеч кимдин бўл ҳам яна сезилмамишни сездирмасликка мойиллик топилур!

Яна бир, ул ҳамким давр тилида эрди, «Нафосатшунослик бўйича қисқача изоҳли луғат» отлиқ, оилавий ҳамкорликда, Дилфузахонким бу ишда тенг туриб эрди, ул иш ҳам бу юртта ҳеч воқеъ бўлмамиш иш эрди. Лек у ҳам сезилмади, яна сезилмамишни сездирмасликка мойил бўлинур!

Яна бир илме айтилиб эрди, «Баркамоллик диёрига мансублик» отлиқ, латиф тилда, падари- бузрукнинг розилиги йўлида бахшида бўлмиш эрди, хўб бўлмиш эрди, ижод аҳли орасида эътирофлар топиб эрди.

Яна бир илмеким айтилиб эрди, давр тилида, «Бадиий адабиёт нафосати» отлиқ, дуруст салмоқли эрди, адабиёт, яъни тил, яъни дил гўзаллигин қонуниятларга солинмиш ҳолдаги бу даражадаги асар ўтмиш тарихда воқеъ бўлмишлигин ҳаётий аломатлари сезилмамиш. Онинг беқиёс афзаллиги шулким, авлодларга миллий маънавий мерос гўзаллигин қонуниятли тарзда англамоқ орқали ўзга тилларга қиёсламоқ имкони бўлур, алардаким ўз миллий тилига муҳаббат уйғотмоқ орқали, айнан руҳлантирмоқ мумкиндур. Кўзланмиш мақсад сори!

Бул ишким, миллий маънавий тараққиётда анчайин восита бўлгусидур!

Яна бир ишким, Бобурийнинг «Вақойиъ Бобурий» асарин лотинийга ўгириб, уч қайта мурожаат бирла ўгирма хатоларин ўнглаб чиқилмишдур. Улким турадур, лек ул асарнинг нашри ва китоб дўконларида оммалвшуви нашри бўлмишдур.

Яна бир ишким, падарибузрук томонидин бажарилмиш Бобурийнинг «Вақойиъ Бобурий» асарига қисқача изоҳли луғатга изоҳлар тайёрламоқда хизматда турилмиш, улким ўлкааро ўз жойларига таралмишдур, улни ҳамким лотиний ёзувга ўгиргач, ўгирманинг хатоларин қайта-қайта ўнглаб чиққач, нашр учун тақдим этилмиш бўлгай. Улнингким нусхаси бизда ҳамон турадур. Янги алифболи ёзувда шаклланмиш авлодларга «Вақойиъ Бобурий» асари томон, демакким, кўприк қўйилиб эрди.

Кичик ишлар ҳам саноқ топиб эрди.

Бири «Y асрдан XY асргача бўлган тарихий даврдаги туркий тил нафосати тараққиётига чизгилар» бўлиб эрди, давр тилида, илмийлиги оддийроқ чиқмиш, лек минг йиллик ичида юруб, туркий тил нафосати ривожин қиёсий пайпаслай кўрсатилмиш.

Тил, демакки, дил тараққиётин меъёрин белгиламоқликда асқотур.

Яна бири «Бобурийнинг „Вақойиъ Бобурий“ асари нафосатига чизгилар» отлиқ, замон тилида, чиройли мазмун чиқмиш. Онда келажакда бунёд бўлмиш тил гўзаллигин даврлараро ривожин ибрат учун кўрсатилмиш.

Яна бири «Башарият тараққиётида маънавиятнинг ўрни» отлиқ, давр тилида. Одамийзотнинг ибтидодан келмиши, маънавий ривожлана бормиши йўллари ҳақида фикр билдирилиб эрди ва Сомир ва Миср ҳақида сўзланиб эрди ва қадимги олимларнинг айрим фикрларига чизгилар берилиб ҳам эрди ва бул фан ибтидосин асарларидин англамиш ва шул сабаб устоз саналмишларнинг илмига таянилмиш эрди.

Яна бири «Ёш ўқитувчиларга тавсиялар» отлиқ, давр тилида, муаллимлик тажрибаларин ёшларга ёритилиб эрди.

Яна бири «Маънавий мерос. Миллий ва умуминсоний қадриятлар» отлиқ, давр тилида, маънавият ва маданиятга бир қур изоҳлар бериб, миллий маданиятни қиёс учун кўрсатилиб эрди. Дурустлар чиқмиш бўлгай.

Яна бири «Маънавий таҳдидларга қарши маърифий кураш» отлиқ, давр тилида. Ўзбеклар миллий тараққиётига бир қур чизгилар берилиб эрди. Миллий маънавият емирилувига қарши ишлардин эхтиёткорликка чорланиб эрилди. Ёшлар учун бўлмиш эрди. Дурустлар чиқмиш эрди.

Яна бири «Ўрта Осиёлик мутафаккирларнинг жаҳон маданияти ривожига қўшган ҳиссаси» отлиқ, ул ҳам давр тилида, туркий олимлар Муҳаммад Мусо Хоразмий, Аҳмад Фарғоний, Абу Наср Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Узлуғ тархон Форобий, Абу Али ибн Сино, Аҳмад Абу Райҳон Беруний, Маҳмуд Замаҳшарий каби қомусий олимларнинг ишларин яна бир қур эслатиб ўтилиб эрди. Ишким, ишончли манбаларга асосланмиш эрилди. Ёшлар учун эрди. Ул ҳам дурустлар чиқмиш бўлгай.

Яна бири «Нотиқлик ҳақида» отлиқ, давр тилида, оммабоп бўлиб эрди. Сўзламоққа тайёргарлик кўра билмоқ ва сўз айтмоқ хусусида эрди. Даркор эрди. Ўзига хос услубдадур. Дуруст эрур.

Яна бири «Таълим-тарбия инсон маънавияти шаклланишига бевосита таъсир этувчи омил» отлиқ, давр тилида, таълимдин таълимнинг фарқи, миллий онг ва иймоннинг ёнма-ёнлиги, маънавий таҳдидлар кўрсатилиб эрди. Ёшлар учун бўлмиш эрди. Дурустлар чиқмиш эрди.

Яна бири «Давлат ҳидояти» отлиқ, давр тилида эрди, давлат ҳақидаги тасаввурни тиниқламоқ ва яхлитламоқ ниятида бўлиб эрди. Камчиликли эрди, қораламада қолиб эрди. Қайта тегинилмади.

Яна неча-неча ҳар мавзуларда ёзувлар бор бўлмиш. Ўз муддатларида омма назарига тақдим этилмишдур. Ўзига яраша аҳамиятдадур! Нениким айтилмиш, оммаламоқлигига шошқинлик бўлмамиш, ортда қолдирмоқни маъқул топилмиш!

Ушбу келтирилмиш ёзувлар эрса уйғонмиш эрди, охир ҳад топа қўл урилмиш, қонуниятда эркани сабаб, бас!

Бешинчи боб

МОЗИЙГА НАЗАР

Ҳамонки сўз айтилмиш, нечук анчайин таҳлиллар бирла номоддий моҳиятига яқиндин назарлар уйғонмиш ул ўзига хосликдаги одамий мавжудотлар хусусида айтилмасин! Ўзига хосликдаги одамий мавжудот улким, они одамий мавжудот ўз ифодасида пайғамбар, валий ва ҳар не атамалар бирла атар, аларнинг ўзига хослиги ўзига хос тарзда кечур, андоқларким, одамий мавжудот дунёвий ҳаёти учун бир аҳамиятдор ишга восита бўлгусидур.

Бир ўзига хосликдаги одамий мавжудотни Бани одам деюрлар.

Онингким яшамиш даврин ўтмиш даврлараро қатъий белгиламоқ мушкул масаладур.

Курраи заминда музлик даври бўлмиш деюрлар, бу фикр ҳам қонуниятга тушмас, чун муз қопламоқлиги учун курраи замин анчайин совимоқлиги ёинки юлдуздин нари тортилмоқлиги шартлиги қонуниятдадур. Ул ер совимоқлигиким, сўнг ул қайта исий билмас, сўнг қайта исимоқлиги қонуниятга тушмас, ҳеч!

Ҳар нечук одамий мавжудот ўз тарихи давомида номин сақламиш Бани Одамнинг ҳаёт даврин мавжудот ҳайвонот оламидин ажралиб чиқа, икки оёқлай, сўз айта бошламиш одамий мавжудот ибтидосин сўнгроғидин, одамий мавжудотлар орасида ҳайвонийлик ҳолатидин сўнг одамийлик маънавиятин намойиш эта билмишлар кўрина бошламиш даврлардин белгиламоқлик қонуниятга тушур.

Лек бир ҳолат аниқким, одамий мавжудот маънавий тасвиридаги Бани одам мавжудот сифатида қўрққисдин пайдо бўлмамиш, андоқ ҳолат қонуниятга сиғмас, ул сўз афсонадур, қонуниятсиз маълумотдур, одамий мавжудотни қонуниятли тафаккур йўлидин чалғимоқлиги сори эрур, бас!

Ва бани Одамниким, ҳали борлиқ-табиатдин етарли руҳланмамиш, йиртқичлик аломатлари ондин тўлиқ чекинмамиш, ўзаро чала одамий муносабатларда мавжуд турмиш одам мавжудотлар орасида муносабатда чин одамийлик намоён қила билмиш, қонуниятларни ҳис бирла шаклий эрмас, балки қонуният сифатида ақлий ҳис қила билмиш биринчи одамий мавжудот ёинки онинг маънавий қиёфасин бир неча авлодда энг даставвал намоён бўлмиш одамий мавжудотга хос фазилатларнинг умумланмаси сифатида йиғилмиши бўлмоқлиги ҳам қонуниятга сиғур.

Яна бир ўзига хосликдаги одамий мавжудотни Нуҳ деюрлар.

Ониким, курраи заминни тўлиқ сув олмиш даврларидин белгилаюрлар, улким улкан қайиқ ясамиш, жонли мавжудотлардин йиғмиш, бир ифодалардаким, ул жонзотлар ўзи келмиш (?) ва, қайиқдаким, узоқ муддатлар суза аларниким сақлаб қолмиш ва ҳоказо, ва ҳоказолардур…

Дарҳақиқат, Ер сайёрасиким, Қуёшдин маълум масофага етгач, совимоқ имкониятига эга бўлгач ва совигач, ул парланмиштур, сув вужудга келмиштур, бул ҳолат қонуниятдадур, лек ул даврда на табиат, на жонли мавжудотлар мавжуд бўлмамишлиги қонуният эрур.

Курраи заминда қонуният ҳосиласи сифатида жондорлик, яъни табиат пайдо бўлиб, одамий мавжудот ҳайвонот оламидин чиқиб, икки оёқламоқ даврида курраи заминни яна тўлиқ сув босмоқлиги эрса қонуниятга мутлақ сиғмас, қонуниятсизланмоққа не ҳожат?!

Яъни бўлмиш бўлса, ул Нуҳким, курраи замин юзасида пайдо бўлмиш табиат ичига сувдин чиқа ҳар турфаланмиш жонли мавжудликларни билиб етмиш одамий мавжудотлар ичра аларнинг барчасин алардин зиёда таниб улгурмиш ўта кузатувчан, аларнинг ирсий турфалана пайдо бўлмоқлик қонуниятларин англовчан одамий мавжудот сифатида қабул қилмоқ қонуниятга сиғур! Ҳа!

Ва яна қонуниятга сиғур ҳолат улким, ул Нуҳнинг ҳаёт даври ҳам одамий мавжудот одамий мавжудотни қул қилмиш давридин олдинроқда кечиб ўтмиш, ибтидонинг сўнгроқ қисмидин бўлмоқлиги қонуниятга тушгусидур.

Улни ҳамким, ҳали борлиқ-табиатдин етарли руҳланмамиш, ҳиссий табиат бирла яшамиш одамий мавжудотлар орасида борлиқ-табиатни қонуниятларин англамиш, зиёда одамийлик намоён қила билмиш одамий мавжудот сифатида кўрмоқ қонуниятга тушур.

Яна бир ўзига хосликдаги одамий мавжудотни Довуд деюрларким, «Забур”ким ондин эрур эрмиш, улким одамий мавжудот ибтидосидин кейинги даврларда, сўнгроқ бўлмиш эрур, ҳикматли сўзламиш эрди, ул асар мазмуни ичраким қонуниятларни ҳикмат мазмуний шаклида ифодалар ўринлари кўп эрур, улким, темирчи бўлиб эрмиш, деюрларки, қўлда совуқ темирни эзғилаб шаклга солмиш ва ҳоказолардур… Эв бирла! Қонуниятсиз фикр эрур!

Оддий одамий мавжудотлардин ўза фарқланмиш ҳеч бир ўзига хос одамий мавжудотнинг ҳаёти қонуниятлардин ташқари кечмамиш ва кечмас ҳам, тоабад…

Ул темирчиким, темирни қиздира ҳар шаклларга солмоқ илмидин энг аввал хабардорлик топмиш бўлмоқлиги қонуниятга тушур.

Ўзига хосликдаги одамий мавжудотлик улким, бир неча сониялар бўладурким, одамий ўзлигин бошқара билмас, тафаккур тутадурки, беихтиёр. Сўнг ул тасаввур-тушунчаларким, бошқа барча фикрларга асос бўлгай ва сезилурки, ул ҳолат ва ондин фикрий жараёнларки, ўз қонуниятида кечиб борур.

Ва тушларедур, номоддийдур, тасвир ва тааллуқли сўзлар бўлур, таниб турилур, ҳикматли эрур, қонуниятга тушур, ондин қонуниятли тафаккурда бардавомлик топилур. Ул хусусда кейинги ёзувларда бўлур.

Оддий одамий мавжудотлардин ўзига хосликка эга одамий мавжудотлар тафовути, ул ўзига хослик борлиқ воқеълигин қонуниятларин нисбатан тиниқроқ ва чуқурроқ англамишликдин эрур, холос, шунда бўлмиш. Ўзга барчаси ҳаёлийдур, тўқимадур, қонуниятга зиддур.

Аслида, ўзига хосликда яшай, фаолиятда ўтмиш одамий мавжудотлар динийликда ҳам, дунёвийликда ҳам мўл эрур!

Яна бир ўзига хосликдаги одамий мавжудотни Иброҳим деюрларким, эътиқодда ўта мустаҳкам турмиш эрмиш, ончаларким, онгаким кўкдин бевосита мурожаатлар бўлмиш ва улким кўк бирла муносабатда турмиш, улким фарзандин қурбонликка ризоликлар бермишдур.

Балким ул жараёнлар онинг уйқусида кечмиш руҳий жараёнлар эрур, қонуниятга сиғур, лек кундуз очиқдин очиқ номоддийдин моддийга, ва акси, моддийдин номоддийга муносабат, алоқа борлиқ-табиат-дунёни тута турмиш қонуниятларга ҳеч бир сиғмас, қонуниятли тафаккур учун мутлақ қонуниятсизлик эрур, бас! Ва бул номоддий жараёнлар қонунияти хусусда ҳам келгуси китобларда албатта келур.

Борлиқ-дунё номоддий жонлидур ёинки жонсиздур, барча мавжудликлар, фақат ва фақат, қонуниятларга асослана моддий мавжудликда намоёнликдадурлар ва номоддий жонлидур ёинки жонсиздур, барча мавжудликларнинг ўзин тута турур қонуниятлардин чиқмоқлиги қонунияти мавжуд эрмас, йўқ.

Яна бир ўзига хосликдаги одамий мавжудот Мусоким, мавжуд моддий борлиқ қонуниятларин илғамиш эрди. Кўп донишлик топмиш эрур. «Таврот» ондин эрди, ҳикматли сўзлайдур, ҳар нечук қонуниятлар илғанур. Лек номоддий борлиқни эртакнамо таърифлайдур. Лек ул эртакнамолик одамий мавжудотлар томонидин сўнгралар киритилмиш бўлмоғи мумкиндур. Майлигаки, ўзи ва ўз даври одамий мавжудотлар онг ривожи доираси учундур.

Яна бир ўзига хосликдаги одамий мавжудот Яҳудо эрди, фарзандлар таратиб эрди. Ул даражадаким, бул даврги Исроилнинг барча қавми Яҳудо хонадонидин эрур.

Замонавийликда давлат созламоқ ишларин яҳудийларча билгич эл йўқтур, деюрлар. Деюрларки, Иттифоқ давлатин бирдан, залворли ва ёмон оқибатли тарзда эрмас, билакс оҳиста йиқила енгил парчаланмоғи ва давлатлар мустақиллик топмоғи яҳудийлар илми бирла эрмиш.

Бул ўринда, яҳудий атамаси миллатга нисбатан эрмас, дунёвий маънавиятли одамий мавжудотликка нисбатан қўлланмишдур.

Яна бир ўзига хосликдаги одамий мавжудот Ийсоким, насронийда эътирофда улуғдур, ониким илоҳламишлар, лек онгаким дунёда анчайин душвор бўлмишдур, онгаким, жафониким кўп ва хўб торттирмиш бўлгайлар, дейилурки, ерда одамий мавжудотлараро онингча жафо тортгувчи бўлмамиш… Балким!

Онингким дуруст йигит бўлмишлиги Инжилдин сезилиб турилур эрди, лек улким сўзда ўзни тўхтата билмамишдур, Инжилдин таҳлилий кузатилурки, қаттиқлар сўзламишдур. Ул даврларда ерда одамий мавжудотларда қонуниятли маълумотлар йўқ, одамий мавжудотлар онгиким қонуниятсиз маълумотлар бирла онг зулмати қоронғулиги туби (!) ичра эрса, ул даврларда қайдин ҳам онинг ул ифодаланмиш фикрларин қонуниятга солиб англай билсунлар?

Онгаким жабр қилурлар, қаттиқ жабрлар қилурлар…

Ҳаворийларким, эътиқодда мустаҳкамлиги дурустдур, лек алар ондинда оғирроқ сўзламишлар.

Бундоқлик тўғри эрмасдур.

Одамий мавжудотни қўрқитмоққа не ҳожат!

Тушунмамиш қулоқ йўқтур, тушунтира билмамиш тил бор эрур, холос, бас!

Одамийзотда онг ҳали кифоя қилурли даражага тараққий этиб, етилиб келмамиш эрса ва англамаса, онда не айб, онга не тонг?!

Чун бул даврда одамий мавжудот маънавиятин ушбуга талаб-эхтиёж меъёри ҳали етарли даражага келмамиш эрди ва тарғиб ва ташвиқ қонуниятда эрмас эрди. Ҳа!

Барча даврларда ҳам сўзламишда бўрттирмоқлик, қонуниятсизлик, яъни эртакнамоламоқликлар бордур.

Ҳамоники, қонуниятли маълумот ва моддийликка асосланмиш бўлсада қонуниятли тафаккур бўлмагач, одамий мавжудотда номоддий онгким қонуниятсизликдин зулмат ичра тургач, албаттаки, бўрттирмоқлик, қонуниятсизлик, яъни эртакнамоламоқликлар бўлур, бўлмай не илож, андоқларким бўлмасликка қани қонуният?

Яна бир ўзига хосликдаги одамий мавжудот Муҳаммаддурким, ҳеч ким ўз қавмида онингча эътирофда йўқдур ва онингча эсланмас ва ҳурматланмасдур. Ул Муҳаммадким, насл ва насабда ул ҳам, асли, иброний Иброҳимга бориб тақалурлиги исботда турмиш.

Ушбу баёнлик топмиш даврким, қонуниятли маълумотлар даври бўлса, одамий мавжудотга қонуниятли тафаккурли онгдор мавжудотга айланмоқ имконияти уммон каби мўл бўлса, одамий мавжудотлик моддий-маънавий тараққиёти босиб ўтилмиш даврларга нисбатан ҳар нечук анчайин, анчайин ривожда бўлса, нечук бул одамий мавжудот бир одамий мавжудот иккинчи одамий мавжудотдин маънавий, яъни номоддий моҳияти бирла юқори ҳам қуйи ҳам турмас, тура олмас эрканлигин қонуниятин англай билмас?

Барча одамий мавжудотлар тенгдур, тенг эрур, одамий мавжудотларким, номоддий моҳияти бирла номоддий борлиқ олдида ўзаро тенг эркани қонуният эрур.

Ул ўзига хосликдаги одамий мавжудотким, одамий мавжудотлар ҳаётига тартиб бера билмиш, уйғонмиш, ҳатто, маънисизким саволларга даври одамий тарзида жавоблар айтмиш. Бу даврдаким, одамий мавжудотлик сифати ўтмиш даврларга нисбатан ривож топмишдур. Дуруст! Ҳар нечук дурустдур!

Сезилурки, ул ўзига хослик топмиш одамий мавжудотким, одамий мавжудот онгда моддий борлиқ-табиат ичра онинг номоддий қонуниятларидин чиқа билмас, ондин ташқарин англай олмас ҳолат бирла ақлий тафаккурда тура олмоқлиги дунёвий қонуниятга айланмишлигин англамиш ва ул асосдин ғоя бирла одамий мавжудот моддий борлиқ-табиат қонуниятлари доирасида ёнлама йўналувда дунёвий тафаккур қила билгич даражага одамий мавжудотларни етакламиш.

Курраи заминда ўз тили ва миллатида вужудга келур одамий мавжудот учун англаб етмоқлик онинг қонуниятида турмиш Ҳақиқатларни барча-барча тилларда ул мазмун ва мазмунда ифодаланмиш воқеълик жараёнларин бепутур етказа бўлурлиги қонуниятида турмиш Ҳақиқатларгина Ҳақиқат, яъни моддий борлиқ мавжудлигин моҳиятидин балқур Қонуният бўла олур. Ҳа!

Одамий мавжудотким, гар танламоқ бўлса, ўз миллатин деюр. Ва даврадин ул миллатдин чиқмоқликни маъқул тилар, улким, табиий дунёвий маънавий мавжудотлик эхтиёжи эркани очиқлар турмоқдаку.

Дилёлғизлик даврин аларнинг барчаси ҳам сўзсиз кечмиштурлар. Они Иброҳим кечмишдур, они Мусо кечмишдур, они Ийсо кечмишдур, они Муҳаммад кечмишдур, одамий мавжудотлардин ўза тафаккурда бўлмиш хос одамийлар учун дилёлғизлик ҳолати, моддий борлиқ-дунёдин таъсирланмоқ жараёни қатъий тўхтамиш эрмас, балки номоддий қонуниятларниким англамоқлик учун моддий борлиқ-дунёдин таъсирланмоқ жараёни секинламиш (!) жараён бўлмоқлиги қонуниятдадур.

Ул даврдаким ул ҳолатдаким, авваллар дилёзгич топилмас, бирким топилмас, буниким англагувчи англар!

Мисолики, уммондур, оролдадурсен, атрофинг сувдур, ҳеч ким бўлмас! Ҳеч ким! Қалбан ёлғиз турурдурсен!

Осонму эркан, барчасин кўрмоқ, ўз амалиаро мафтунликда бўлмишлар, жони муваққат турмиш дунё ва ҳаётдин узилмамишлик илинжи бирла қаттиқлар боғланмишлар ва ул боғланувга чирманмишлар ичра турмоқ, мулоқот ва муросасозлик тутиб яшаб ўтмоқ…

Одамий мавжудот ифодаси гуноҳ сўзи икки ҳолатга нисбатан қўлланур. Биринчиси, одамий мавжудотнинг дунёвий давлатда жорий этилмиш қонунларга зид фаолияти оқибатида жамият олдида зиммасига юклатилур айбдорлик юки, ва иккинчиси, одамий мавжудотнинг ўз фаолияти давомида ўзи ва жамият учун зарарли амали учун дунёвий ҳаётидин сўнг жазоси кечилур айбдорлик юки эрур.

Лек динийми ул ёинки дунёвий, одамий мавжудот моддий борлиқ воқеълигида вужудга келмиш ва фаолиятда турмиш номоддий жонли одамий мавжудот учун том маънодаги гуноҳнинг мазмун-моҳияти улким, гуноҳ одамий мавжудотни қонуниятли тўғри тафаккур йўлига чиқа олмоқликдин маҳрумликда тутур.

Одамий мавжудотким, оёғи ерга тегинмаса, юра билмасми, бас, қонуниятсизлик, хато фикр мавжуд эътиқод ҳам ҳеч қачон (!), ҳеч қачон одамий мавжудотни гуноҳли фикр ва амалдин халос қила олмас. Йўқ!

Ул одамий мавжудот тўғри йўлга чиқа билмас, тўғри йўлни кўра билмас, тўғри йўлни таний билмас, одамий мавжудот маънавиятининг бош-кетсиз ва мавҳумликдаги дунёсида тафаккур саргардонлигин кечираверур!

Ул ҳолатда дунёвий ҳаёти давомида ибтидодин торта одамий мавжудот уйғона келмиш «нега айнан шундай?» саволи ҳаётда саноқда салмоқ топиб боравергай, оқибат «мен билмайман» ёинки «ҳаёт ўзи шундай» хулосали тўхтам фикр бирла, моддий борлиқ ва одамий мавжудотнинг жонли мавжудот сифатида ўз мавжудлик сабабин англаб ета олмай ёинки манфаатли ўзича хулосалар ёинки шунчаки ўта тор ўлчамли фикрлар бирла кашф эта одамий мавжудот оқибати мавҳумликдаги дунёвий ҳаёти ўз якунин топиб боравергай, холос, бас!

Қонуниятли фикрлар яралмоғи ва одамий мавжудот орқали сўз бирла дунёга моддийланмоғида одамий мавжудотга хос тасаввур, эхтирос ва ҳиссиёт, сўзсиз равишда, такроран (!), сўзсиз равишда аралашур, они инкор қилмоқ нохолислик эрур!

Ахир моддий борлиқ-коинотга дахлдор қонуниятларга дахлдорликда турмиш жонли мавжудотга оид бир ҳисни ифодаламоқ учун ит ҳурур, мушук миёвлар, қўй маърар, шер наъра тортур, қуш сайрар, нечук одамий мавжудот ўз номоддий моҳиятидин ул бир қонуниятни моддийлантирмишликда ўз номоддий моҳият ва моддий вужуди уюшмасидин вужудга келмиш хилқатига мос тарзда они ўз тасаввур ва ҳислари доирасида ифодаламас эркан, албатта, ул қонуният ифодаланмиш маъни-унни ул ҳам мавжудот сифатида ўзига мос тарзда қилур, яъни одамий мавжудот моддий вужудий манфаати ҳам аралашур, улким қонуниятдадур. Одамий мавжудотнинг бир маъно-мазмунни ифодаламоқликда мавжудотга хос ҳисларнинг аралашуви, сўзсиз равишда, барча жонли мавжудотлар каби одамий мавжудотнинг ҳам қонуниятида, ҳай, такроран (!), қонуниятида турур.

Лек ул аралашувни хато иш деб ҳисобламоқлик ҳам тўғри эрмас ва бехато дея қарамоқлик ҳам қонуниятсизлик бўлур, бас!

Дейдиларки, хато фикр, ониким одамий мавжудот «ширк» атамаси бирла атамиш, тим қоронғу тунда тим қора нимарса устида турмиш тим қора нимарсадур, яъни ул даражадаким одамзотга ўта сезилмас эрмиш!

Дарҳақиқат, одамий мавжудотликдин ҳеч ким борлиқ-дунё моҳияти хусусида чин ва хато фикрни, ул ширкни қонуниятларга сола аниқлай олгувчи эрмас эрди.

Неки илғанмиш эрса, они келажак авлодлар илғагувчи бўладурлар. Ҳозирким, айтмоқликнинг даври, ўрни эрмас, шунчаки ақл намойиши булур, фойдаси ҳам бўлмас, бас!

Моддий воқеъликдаги борлиқ-дунёни тутиб тургувчи, фақат ва фақат, қонуниятлар эрур, ва умуман, қонуниятларга риоясиз, яъни қонуниятсиз фикрламоқ одамий мавжудотни тўғридин тўғри хато фикрлар оқимига уринтирадур ва борлиқ-дунё ҳақиқатларин англамоқликдин нари тортадур, қонуниятсизликдин одамий мавжудотда вужудга келур онгсизликнинг пойдевори мустаҳкамланур, одамий мавжудот онгин зулматин зиёда қилур, дунёвий мавжудлик мавҳумлиги кучаюр, холос.

Одамий мавжудот учун энг қалтис ҳолат ҳар не улкандинда улкан тошнинг сайёрагаким кела урилмоғида эрмас. Мутлақ!

Одамий мавжудот учун энг қалтис ҳолат айнан қонуниятсиз фикрламоқ орқали борлиқ-дунё ҳақиқатларин англамоқликдин нари кетмишлиги ва ул йўсинда моддий борлиқда ўзи учун вужудга келтирмиш дунёвий ҳаётида ўз номоддий мавжудлигига нуқта тушмоқ хавфи мавжуд томон аста-секин, сезилмас ҳолат бирла кетмишлигидадур. Ҳа!

Қонуниятларким, исботли ва ақл учун тасдиқлидур, алардин чиқмай тафаккур қилмоқ, аларга риояда сўзламоқ, риояда ҳаракат қилмоқ, риояда яшамоқ одамий мавжудот учун энг бехато амалдур, бас!

Инчунун давлатчилик қонун ва тартиблари ҳам қатъий қонуниятлар ичрадур.

Давлатчиликда неки камчиликлардур, одамий мавжудотгадур. Илмийликдаги, яъни мутлақ қонуниятдор давлатнинг пурҳидоятлигин ва одамий мавжудотнинг ондаги ноқислигин фарқламоқ, ажрата англай билмоқ, яъни гуручни сараламоқ ва курмакни ондин нарилай билмоқ зарур. Ҳа!

Борлиқ-дунё қонуниятларидин «ойнадин акс» сифатида одамий мавжудотда шаклланмиш маънавият қонунлариким, давлатда юксак маънавият, яъни номоддий уммонга айланмишким, асли ул жараён одамий мавжудотга маънавий, яъни маъновий, яъни онинг шаклланмоқлиги учун номоддий соядур ва аларга риоя қилмоқ ҳам одамий мавжудот учун чин ва тоза амал эрур!

Нафас олмоқда сиғим бордур, қонуниятлидур, емоқда сиғим борур қонуниятлидур, қадамда меъёр бордур, қонуниятлидур, одамийга тафаккур учун маълумот зарурдур, қонуниятдадур, кўрмоқ ва эшитмоқ қонуниятлидур, мавжудликким қонуниятлидур, энг майда кўринмас унсурлар ҳам доимий қонуниятли ҳаракатдадур, энг улкан жисмларким, коинотда мавжуддур, алар ҳам қонуниятлидур, қонуниятдадур.

Неинки моддийликка ёинки номоддийликка дахлдор бўлмасин, барчаси ва барчаси қонуниятлидур, қонуниятдадур ва алар алардин балқиб чиқиб таралгувчи ўз қонуниятлар оқимига эгадур.

Одамий мавжудот ҳис ва тафаккур доирасидаги ҳеч бир ҳаракат, жараён, ҳолатким, қонуниятдин ташқари бўла билмас ва қонуниятсиз рўй бермас, азалда ҳам, тоабад ҳам, барча иш-ҳаракат қонуниятга бўйсунур, шу сабаблидурким, мавжуд тура олур. Ва бул ҳақидаким, келгусида келгусидур.

Жонли мавжудотларким, ҳайвонийдур, мўл ва ҳар турфа ва аларда қонуниятсизлик мутлақ йўқ ва аларким борлиқ-коинотни тутиб турмиш қонуниятларга бўйсунувчанликда мутлақ бетакрордурлар.

Қонуниятсизлик намоёнлигиким, номоддий жонли мавжудотлардин, фақат ва фақат, одамий мавжудотнинг номоддий моҳиятидин эрур.

Одамий мавжудотга қонуниятли маълумотлар қонуниятсизликда келмишлиги, камига қонуниятсиз маълумотларнинг ҳам онга келмишлиги сабаб, қонуният сифатида, одамий мавжудот ифодасида табиий ҳолда (!), улким, қонуниятларни кўрмас, майсатепкиламишмисол оёқлар, эътиборга ҳам олмас…

Одамий мавжудот ўзининг моҳиятдошлиги сабаб, ўз моҳиятларига мос мавжудликларда замон ва макон кенгликларин қонуниятларин қонуниятли тарзда англай билмоқ қонуниятида турур.

Ул ақлан сезмоқликким, қонуниятли тафаккур бирладур. Ул тафаккурда одамий мавжудот маънавий, яъни руҳий, яъни номоддий етишмиши мумкин бўлмиш инсонийлик камолига етур ва мудом бардавомликда, ривожланувчанлик хусусиятига эга турур, даврлар маъновий шамоли эрса онинг оёқ остида эсур, ул ақл эгасиким дунёга келмоқ ва яшамоқ йўналишин қонуниятлилик сабабин англар, қонуниятсизлик инкорида турур ва қонуниятсизлик инкорида бўлур.

Онгким қонуниятсизлик сабаб замон ва макон кенгликлари ичра тафаккур маъни-мазмун йўналишин, дунёнинг бош-кетин англамасдур ва ул зулматдадур, зулмат томон юзланмишдур. Онинг ҳаётий белгиси шулким, ул одамий олдидаги бирла, ул олдидагиким кўрмоқликдур, эшитмоқликдур, таъм, ҳид ва ҳис бирла сезмоқликдур, хурсанд турур, ониким, давр шамоли тинимсиз учирмоқликда турур, холос.

Қонуниятсиз фикрларга инонмоқ ақлий туғённи кучайтирур, онинг ҳаракатидин онда номоддий шаклланмиш тасаввурлар биноси бешакл бўлур, ёришмас бўлур, осон парчаланувчан бўлур, мўрт бўлур!

Яъни ул тасаввурлар биноси одамий мавжудотда онинг қонуниятида бўлмиш юксак онгдорликни уйғотмагай ва ул одамий мавжудот учун бош-кети мавҳумликда турмиш дунёвий ҳаёт онинг учун чиройли, қониқарли кўринур.

Одамий мавжудот ўз қонуниятида турмиш онгдорликка эришмоқлиги учун, фақат ва фақат, қонуниятли маълумотлар ва қонуниятли тафаккур зарурдур!

Одамий мавжудот ўз қонуниятида турмиш онгдорликка эришмоқлиги учун, фақат ва фақат, қонуниятли маълумотлар ва қонуниятли тафаккур зарурдур!

Ўз дунёвий ҳаётида фикр ва амалда холис тургувчиларгина юксак одамий мавжудотлик даражасига етказувчи қонуниятли тафаккур йўлига чиқа олур. Бас!

Олтинчи боб

ЎТГАН КУНЛАР

Ушбуда айтмоқ ва тарғиб этмоқ маъқул кўринмиш, мозийда, албатта, тафаккур мевалари эътирофда турмиш одамий мавжудотлар салмоғи катта эрур, лек ушбуда маънавияти таҳлилда бўлмишлиги сабаб яқинлик топилмишлардин айримлари эсландики, одамий мавжудот маънавий жилоланмоқлиги учун аларда ибратлар бордур.

Аввалбош, қадимги Ҳиндда, Юнонда, Мисрда, Хитойда донишлар кўп ва хўб бўлмиш бўлғай. Алар борлиқ, табиат, дунё, ҳаёт ва одамий мавжудотга хос ҳар турфа қонуниятларни тиниқиқ англаб етмишлиги ва ёритиб бермишлиги дунёвий ҳаётда ўз ўрнида одамий мавжудотга кўп қўл келмишдур.

Қадимги Мисрдаким, дунёвий ҳаётий тажрибалар анчайин ортмиш бўлғай. Лек алар ҳам қонуниятли тафаккур бирла одамий мавжудот дунёвий ҳаётин мавҳумлигин ёрита билмамишлар.

Ҳиндким, қадимий халқдур, руҳониятга оид илмларда анчайин пешқадам турмишдур. Лек алар ҳам қонуниятли тафаккур бирла одамий мавжудот дунёвий ҳаётин мавҳумлигин ёрита билмамишлар.

Хитоеким, ул ҳам илмиятли ва қадимийдур, моддий жисм ва табиат узвийлигин, одамий мавжудот жисм ва руҳиятин ўзаро таъсир ва мувозанатин дуруст англамишдурлар. Лек алар ҳам қонуниятли тафаккур бирла одамий мавжудот дунёвий ҳаётин мавҳумлигин ёрита билмамишлар.

Бу ўринда айтиб ўтмоқликни жоиз топилур, бу кунлар яна халқлардин бир инглиздур, кўп хизматлидур, қонуниятсиз тафаккурдин қонуниятли тафаккурга ўтмоқ жараёнида хизматлари анчайиндур, фарангдур, алар ҳам дурустдур, аларнинг ҳам хизматин камчитиб бўлмас ҳеч, немисдур, ул ҳамким қадимий халқлардиндур, ростгўйдур, рус ва рус атрофи қавмларким оддийдур, соддадур, дурустдур, яна ҳар не халқларким қайсидир бир сифат бирла ўзига хосдур. Лек алар ҳам қонуниятли тафаккур бирла одамий мавжудот дунёвий ҳаётин мавҳумлигин ёрита билмамишлар.

Аларким, моддий дунё қонуниятларин кашф этмоқликда хизматда бўлмиш ва одамий мавжудот ҳаётий манфаат йўлига киритмишлар. Ул ишларким, одамий мавжудот дунёвий ҳаёт қонуниятлашувига сабаблар бўлмишдур.

Яна қозоқ ва қирғиздур, қайсарлиги бордур, лек ҳар нечук ўз маънавияти ва тирикчилигидадур, туркмандур, ройишдур, дурусттур, тожикдур, улким афғоний учун поғонададур, форсдаким мутаассиблик сезилур, туркдур, арабийга остонадур.

Шарқда хитое, корейс, япон ва молайларким муомалакордурлар, ҳаракатчандурлар, меҳнатга дурустдурлар. Лек аларнинг барчаси ҳам қонуниятли тафаккур бирла одамий мавжудот дунёвий ҳаётин мавҳумлигин ёрита билмамишлар.

Туркийликка мансуб ўзбек аталмишлар ҳамким, меҳнатга дурустдур, лек соддадур, ишонувчандур, бундоқ бўлмоқлик дунёвий ҳаётда панд берур, дунёга ҳушёр боқмоқлик зарур. Ҳали одамий мавжудот юксак мавжудотлик онгига эга эрмас, манфаат бирла боқур, аларда бир манфаатким моддийдур, бир манфаатким маънавийдур.

Ул манфаатдорликларким, ҳийласи ончаким, они бул юртдин чиқара ва тарқата, ўрнига ўзи келур даражада бўлмоқлиги мумкин. Не тонг! Ҳа!

Муқаррар етиб келгучи ҳар икки ғанимий мақсадин енгса бўлур, қонуниятли маълумотларни қонуниятли ўзлаштирмоқ, қонуниятли тафаккур қилмоқ, ҳур фикрлилик ва меҳнат бирла.

Шарқ ўлкаларида ўтмишдин яшаб, тарих, тил, тиб, хандаса, ҳисоб каби дунёвий илмлар бирла машғул бўлмиш инсонларким мўл эрмиш бўлгай, аларнинг илмлари одамий мавжудот тараққиёти йўлида кўп қадар хизмат қилмишдур, Абу Али ибн Синоким тибда, Ал Хоразмийким ҳисобда, ва ёинки маънавиятда алломаларким, бетакрор ва беҳисоб эрурлар…

Эътирофда бир Афлотун эрди, онинг «Давлат» номли ишиким, дуруст маънилар бермишдур, улким қонуниятни ғоя, дунёни номоддий моҳиятдин соя дея атамишдур, ҳар нечук дурустдур! Замон ва макондин ташқари моҳият мавжудлигин англай билмиш, ақл аҳамиятин англамиш, лек номоддий моҳиятли одамий мавжудотнинг юксак мавжудотларга айланмоқ тараққиёт йўл-йўналувин бера билмамишдур, онга эрмас, онда эрмас эрди, бас!

Яна бирким, анчайин ном ва эътирофдадур, Арастудур, улким тафаккурда бўла, эзгулик ва гўзаллик фарқига ета билмишдур, ул даражаким, минг йил ўтмиш, ҳамон бу кунлар ҳаммага ҳам эрмас, ҳамон ҳамма ондин ортда турмишлар, онинг бул даражотиким, текисликаро баланд устунмисолдур, ҳамон турадур, номин баланд тутмишлар, лек тафаккур мевасин тотмишлар жуда оз эрур!

Яна бир эътироф Шарқда яшамиш Юсуф Хос Ҳожибга ҳам эрди, дунёвий донишлик топиб эрди, асаридин кўринадур. Сермазмун, покиза ва узоқ дунёвий умр топмишдур, маъновийлигидин кифоя топмишмизки, улким, номоддий моҳиятга яқин тортилмиш, лек қонуниятсизлик сабаб англай билмамиш, лек ҳар нечук маъқулдур, дунёвий покиза ҳаёти ибратдур!

Яна, албатта, давр оралигидаким, донишлик топмишлар мўлдин мўл эрур.

Ва сўнгроқда келмишки, яна бир эътироф Алишербекка эрди, тахаллуси Навоий эрди, наво қилмиш, кўп ва хўб қилмиш, маънавият камолоти йўлида онча пурсифат иш қилмиш одамий дунё тарихида бўлмамиш ва бўлмагай ҳам. Дунёвий донишлик топиб эрмиш, истеъдод мўл бўлмишдур. Ончаким, ул дунё ва одамий мавжудот маънавий гўзаллигин тиниқ ҳис этмишдур, сўзламишмисол қуюлмиш шеърий шаклларда маънода мўл-кўл ифор таратмишдур, ул ҳамким анчайин дурустдур! Ҳай, айчайин!

Бобурийким они мижози нозик эрмиш дея эшитмишидин таъриф берадур эрди. Эр киши нозик мижозсиз ул нафис гўзаллик уммонин яратмоққа қодир бўлмаслиги табиийдур, ул ҳам қонуниятдадур.

Ибрат оладургон учун онинг қалби гўзалликка ўта бойдур. Онинг ёзувларида одамийлик ҳикматлари мўлдур. Қонуният сабаб ул кўп ва хўп сарафрозлик, ўз номига боқийлик топмиш! Авлодлар маънавий гўзаллигин бойинтирмоқлик фақат онинг асарлари орқали бўлмоқлиги мумкиндур, холос.

Яна бир эътироф Бобурийгаким, замона зайли бирла подшоҳлик йўлидин бормоққа мажбур бўлиб эрди, ёшда биздинким ёшроқда ўз даврасин ёпмишдур, ул ёшким асли ҳали йигитлик ёшидур, ул ҳам йўлбарстек эрмишдур, қўрқув нелигин билмас. Маҳоратли саркарда бўла етишмиш эрди. Улким, илмли, мард, тўқназар, нозик таъб ва дидли, изланувчан, эларо, адолатпеша, орияти ва инсонпарварлиги кучли эрдиким, онингча кам бўлғайдур. Кўп мардонаворлик ва инсонийликлар ондин зуҳур бўлмиш. Шуаролардин ҳам эрди, ғазаллари борким, англагувчинингким қалбин қалқитур.

Ибратким, ўз юртин эмас, давр тақозоси-ла ўзга юртни обод қилмишдур ва ўз юртида етиша олмамишига ўкинч ва орда турмишдур! Дунёвий ҳаётда Ҳиндни эгаллаб, катта давлат тутиб, яхши ишлар қилиб эрди. Ўз юртига қайтмоқликни кўп тилаб эрди, йўл чиқмамиш. Лек дунёда яхши ном қолдирмиш, ўзи шуни тилаб эрди.

Ҳинд оламларидин бириким, халқаро йиғинда деюрки, айнан эшитмишимиздур, Бобурий Ҳиндни эрмас, ҳинд халқи қалбин забт этмиш бўлғай.

Ишга ҳам ва эътирофга ҳам таҳсиндур. Бу ишники, ҳар ким ҳам қила олмас, ул қилмишники ҳар ким ҳам аларча эътироф эта билмас!

Қонуният сабаб Бобурий кўп ва хўп сарафрозлик, ўз номига боқийлик топмиш. Авлодлар маънавий гўзаллиги таралар қолип, яъни тил онинг «Вақойиъ Бобурий» асари тили каби бўлмоқлиги одамий маънавий гўзалликнинг таралувчан бўлмоқлиги йўлида дуруст имкон эрур.

Бобурийдин саналмиш яна бир кичикроқ шеърий асарни кўздин ўткарилиб эрди, таҳорат ва ғусл масалалари хусусинда, Фароҳиддинким ҳиссиётлар гирдобида они ҳам «Бобурийдур дерлар» дер, ўзи ҳам ишонч-ла эътироф намойишин қилур.

Зинҳор, ул китоб фуруддир, Бобурийдек қалби гўзалдин ул бадбўй мева тушмоғи зиддур! Ёинки ул мулозимлар ўгирмаси ва туфҳаси эрур, холос, бас!

Янаким сўнгралар бул юртларда Муқимий, Завқий, Махмур, Машраб каби шоирлар, аёллардин эрса Нодира, Увайсий, Зебунисо каби шоираларким, аларким бул ўлкаларда аёл зотидин таралмиш энг дастлабки аёлий маънавий нидо, жаранг эрур ва яна кўплаб шуаролардур, барчасин асарларида гўзаллик ва маъни ўз меёъридадур.

Мисолан, замонавий даврларда Алишербекшунос рус олимлариким бор ва мўл бўлмишлар, туркий тилни тил эгасидин зиёда ўзлаштирмишлар ва туркий сўзни зиёда танимишлар, Алишербек туғилмишига беш юз йил бўлғайким, жангли оғир дамда йиғилишурлар, шамчироқда еростида нишонлашурлар, деюрларки, «келинглар, бу кун биз ҳам туркийда, онинг тилинда сўзлашурмиз». Туркий тилга, онинг ифодаловчанлигига ва гўзаллигига, Навоийга аларда эътироф ва эътиқод ва эҳтиром шул даражада бўлмиш бўлғай!

Ўзга миллат тилшунос алломаларинингким, туркий тилга бу қадар муносабати тилни сақламоқликка, тил гўзаллигига эришмоқ сари ҳам тараққий этиб бормоқликка жидд ва эҳтимом кўрсатмоқлик зарурлигига ишоратдур!

Дарҳақиқат, шу юртда яшаб, илмда изланиб ўтмиш рус миллатига мансуб олимларким бўлмиш бўлгай, алар ўзбек тилида ўзбеклардинда зиёда соф ва тиниқ сўзлагувчи эрканликларин падарибузрук неча-неча ошкора фахр бирла эътироф этмиш эрди. Эски даврга хос ул рус алломаларидин бири кўрилмиш эрди, нутқда ўзбекдин зиёда тозадур, ўзин тутмиши, кийинмиши ўта оддийдур, ажабким чин одамийликда турур эрди.

Яна бир эътирофда рус Толстой эрди, виждони бутун, тафаккур кўлами кенг бўлмиш бўлғай. Бир ўй келса, шу даражадаким, бир тугал фикр қоғозда юз қаторга етур, нуқта келмас. Бир фикр баёнига беш-олти юз сўз қўллайдурки, ўқилур малол бўлмагай. Даҳоси кучли бўлмиш бўлғай ва истеъдоддадур. Одамий мавжудотга хос ҳис ва муносабатлар хусусида камёб саналур асарлар битмиш. Айнан тафаккур қолипларин авлодлар учун ондин олмоқликда айб йўқтур, ул усулларким, ондин авлодлар даҳоси кучаймиш бўлгай, инсон руҳиятида ақлнинг тасаввурлар биносидин маъни йиғмоқ услуби ривожланур. Бул даврларким андоқларким курраи заминда бўлса, бармоқ етар саноқли эрур.

Онинг дунёвий ҳаёт машаққати онда эдиким, қайдин ҳам англамиш бўлгай, ҳаётнинг мутлақ мантиғин англаб етмамиш эрди, ончаким дунёни, ҳаётни оқибат суймаб эрди.

Булким ибрат учун айтилурким, одамий мавжудотга дунёни суймоқлик айб эрмас эрур, лек ул суймоқликни суистеъмол қилмоқ хилофдур, одамий мавжудот учун қонуниятсизлик эрур.

Чун инсон ҳилқатига жо бўлмиш суймоқ, севмоқ хоссаси номоддий жараёнлардур, ул хусусда келгусидадур, ва коинот-табиатнинг ўзи ҳам, гар қонуниятли тартибдаги тафаккур бирла кузатилса, гўзалликлардин иборатдур, асли.

Оврупо юртларида ҳам, уммон орти Амриқо мамлакатларида ҳам, Осиё ва Шарқ ўлкаларида ҳам истеъдод ва тафаккур кучи нисбатан зиёда ақл эгалари кўпдан кўп бўлиб эрдилар, асар ва санъатларидан сезиладур, анчайиндур, ўқиб, кузата таҳлил қилниб ҳам эрди.

Аёллардинким, ушбуда онинг ҳақида айтиб ўтмаслик беилождур. Улким, мисолан, ўз даврида Қурия халқин онаси-малика бўлмиш эрди, исмиким, хотирда эрмас, балким сўнгги малика, маърифат-тараққиёт учун курашмиш эрди, сиёсат андоқлар кечмишким, келажак учун ул ўз бошидин била тура кечмиш бўлғай, ончаким, анча-мунча эркакка эрмасдур, ул эркакларким, ҳар қавмларда ўта саноқли бўлурлар ёинки бўлмаслар, мутлақ.

Эътироф ва таҳсинларким, улгаким, рост бўлса гар, келмиш қилич сори аёл боши бирла хотиржамлик-ла мардларча тик боқмиш, қочмоқликни ор билиб, бошин тик тутиб тек турмиш, андоқларким аёл зотида ўта кам бўлгай! Аёл не, эркак зотда кам бўлмишдур, бас!

Улким оқибатгача Қурия халқин чин ифтихорига ва фахрига лойиқ бўлгай. Дунё халқлари орасида Қурия халқин насаб ва эътиборин, бул ушбуни англагувчиларгаким, ул ўз аёллик тақдири бирла бемисол юксалтирмишдур.

Бул ўлкалардинким Тўмарис аёлни эслайдурларким, саркарда бўлмиш бўлгай, ул ҳам ватанпарварлигида, жасоратда, мардликда, ўлимга тик боқмоқликда бемисол бўлмишдур, лек онинг сиёҳи ўзгачароқ бўлмишдур, чун ул ишлар Ислом дини маданияти қадар эрди.

Ўз ўрнида, аёлларким, инглиз ёинки фаранг, рус ёинки хитое, қуралай ёинки турк ва ё туркийдур, ҳоқонлардин ёинки аҳли ҳоқонликлардин бўлмиш бўлгайлар, кўп ва хўб маъқулдурлар. Аларнинг сифат ва фазилатлари ончаларким мўлким, андоқлар ўтмишда саноқли воқеъ бўлибтур, лек аларни ушбуда номма ном тилга келтирмоқ аларнинг кўплик жиҳатидин беимконликдадур!

Аларнинг барчаси ҳам ўз халқида ҳам, ўзга халқларда ҳам ҳурмат ва эътирофга сазовордурлар.

Еттинчи боб

КУНИ КЕЧА

Сўнгги юз йиллик даврдаким, ушбу онинг тилида келтирилмиш халқ дунёвий ҳаёт кечирмиш юртда бемисл маънавий ўсувлар бўлмиш, ер юзасининг айрим ўлкаларида ҳали найза силкитмишлар бор эрканин эътиборга олинса, бу ҳолат мислсиз ҳидоят, яъни дунёвий мавжудотлик тараққиёт йўлининг пойдевор қисмига чиқа билмоқ эрур, кўп эзгу ва яхши ишлар зуҳурга келмиш, олимлар, шоирлар, ёзувчилар, мусаввирлар, созандалар, ҳар турфа касбу ҳунар эгалариким кўп ва хўб бўлмишдурлар. Алар сарафрозлик топмишлар, ибратли ишлар қилмиш ва ёзмишлар, ҳар турфа маълумотларни қонуниятга солмишлар, ҳар турфа санъат, яъни ўзликни англай, ўзликдин ул англанмиш имконият доирасида ҳар тур ифодалар яратмишлар ва келажак учун қолдирмиш бўлгайларким, мисоли бул юрт эл ва элатларда асрлар оша дарахтнинг сувсизликдин ўса олмамиш ва сув бирла гуркирамиши мисол маънавияти ўсиб, дунёга мева солмиш эрур.

Бул ижобий жараёнларнинг барчаси одамий мавжудотнинг қонуниятли маълумотдин маънавий, яъни номоддий озиқланмоғи бирла кечмишдур.

Ул меваларким, илмдадур, санъатдадур, тахир эрмас, чучук эрмас, туппа эрмас, бетаъм эрмас, билакс, сезгувчига, сеза билгувчига мазаси кўп ва хўб тотли ва одамий мавжудотлик йўлида ўзига хос ва мос даражада сиёҳ ва гўзаллик юқтиргувчи, ўз ўрнида мазмунан бойинтиргувчи, одамий мавжудотлик сифатларин ўзликда мужассам этмоққа йўллагувчи, дунёвий ҳаёт гўзалликларин ҳис этгувчи одамий мавжудотга айланмоқлик йўлида хизматлар қилгувчи бўлгай.

Бир Абдулла Қодирийким, виждони бут эрмиш, тили, демакким дили чирой топиб эрди, маъқул сўзламишдур. Китобатлар битмиш, сўзсиз, авлодлар учун ибратли чиқмиш, лек онинг ўзи ул каби китобатлар қурбони бўлмиш, вазиятким тақозо этмиш эрди. Онинг адабий тиликим, ўз даврида миллат мумтоз адабий тилининг энг сўнгги намунаси бўла билмиш эрди, ондин сўнгдин мумтоз адабий тил аломатларин жуда кам кузатилиб эрди ва ибрат учун ушбу ул тил услубида битилиб эрди.

Бири Абдулла Қаҳҳорким, ҳикоятни қисқа ва мухтасар қилмоқ ҳадисин олиб эрди.

Бирлари Ойбек ва Ҳамид Олимжон ва Уйғун ва Зулфия ва Эркин Воҳид ва Абдулла Ориф ва Муҳаммад Юсуф ва Турсуной Содиқ қизи ва ул кабиларким, бениҳоя кўпдурлар, даврни чиройли куйламиш эрдилар, барчаси одами даврий эрдилар.

Ул кабилар ва олиму алломалар ва созандалару қўшиқчилар ва рассому ҳар турлук касбикор-ҳунармандлар бул даврда бул юртда жуда мўл-кўллик топиб эрдилар, ончаким онинг мисоли ҳеч бир даврларда кўрилмамиш эрди, аларнинг бул дунёдаги одамий маънавий тарақиёти, ул тараққиёт гўзаллигин ифодаси мисол ишларин айтмоққа адо йўқтур.

Падарибузрукка даврдош бўлмиш, юртда чин олимлик топмишлардин бир Алихонтўра Соғуний домла эрди. Тарихни дуруст кўтариб эрди. Андоқлар даражадаким, булким осон эрмасдур, анчайин изланмоқлик талаб этур, мисолан, Амир Темур қачон, қайси мамлакатда, ким бирла қай мавзуда сўзламишидин ҳар нечук бохабарликда эрур эрмиш.

Улким 30—35 ёшларга етар-етмас йигитликдаги падарибузрукни эътирофлар этгай, суҳбатда назаридин хўб ўткармиш бўлгай, сўнграларда падарибузрукни тилаб, бир неча суҳбатлар уюштирмиш бўлгай, хабари маълумликда эрди.

Яна бир Азимий эрди, падарибузрук таҳсил айтмиш, таҳсил олинмиш таълими олийда бош раҳбарликда эрди, шуаролардин эрди, бир айтса, ғазалларни дуруст айтмиш эрди, эртароқ, таҳсил тугамай, даврадин турмиш бўлгай.

Яна бир Мухторхўжа ака Умархўжа ўғли эрди. Падарибузрукимиз бирла яқинлик топмиш эрди. Соддадил, илмпарвар, элга боқмиш одамий бўлиб эрди. Олмон тилин билгичи эрди, ончаким, Олмонияда олий таҳсилда олмонларга ул тилда маъруза айтмиш бўлғай. Падарибузрукни кўп ва хўп эътироф этмиш бўлғай, ҳозирда бордур.

Андижоний олимлардин бир Сайфиддин Жалил ўғли эрди. Ёши салмоқ топганда, мақсад бирла Ҳиндда бўлмиш, Бобурий тарихни дуруст кўтармиш, ибратга лойиқ. Ёши улғайганда фахрийлик топиб эрди, лек шартаки эди, тик сўзлагувчи эрди. Падарибузрукни кўп ва хўп эътироф этмиш ва ўзин дўст тутмиш бўлғай эрди. Ушбунинг тахрири даврида даврадин турмиш.

Бобурийшуносликда халқаро жамғарма бўлиб эрди, кўп яхши тадбирлар қилиб эрди. Бирданки, жамғарма бош Бобурийнинг «Вақойиъ Бобурий”ин замон тилига ўгура тушилмиш. Падарибузрукда эътироз бўлурки, маъқул эрмас.

Ортидин бир иш воқеъ бўлди, хўб бўлди. Ул иш анчайин олимона иш бўлмиш. Бобурийликда давр тилида катта ва сермаъно қомус тузмишлар. Таҳсинларга лойиқ. Хизмат сингмаганига афсуслар бўлур, чун «Вақойиъ Бобурий» асарин қайта-қайта мутолааси сабаб Бобурий қалби яқиндин ҳисда турур эрди, ва ҳатто, бир нечаким ҳали ноошкор маълумотлар ҳам бор эрди.

Падарибузрукка уҳда этилмиш иш — Бобурийнинг «Вақойиъ Бобурий» асарига қисқача изоҳли луғатни мустақиллик даври учун қайта яратмоқликда ҳам хизматда турилмиш эрди.

Яна бир шоир Боқир эрди. Анчалар бурунроқ ўтмиш бўлғай. Хуштавозеъ, маданиятли, ўқимишли эрди. Мумтозликдин билгич эрди, ончаким падарбузрукимиз онинг илмин эътироф этмишдур. Падарбузруккаким хизматда кўрилмиш эрди, дунёвий даврадин эртароқ турмиш бўлгай.

Яна бир шоир Иъмодиддин Улфат эрди. Улким ҳисобдорликда ишламиш эрди. Падарибузрук они шеъриятда ўзига устоз санаб эрди. Улким шеърий девон тартиб қилиб эрди, шеър-ғазаллари анчайин дуруст эрди, мумтозликка мансуб. Девон тартиб бермиш ҳам эрди, лек нашрига улгурмагай, ул девонниким тахрир ва кўрик учун падарибузрукимизга топширгай. Сўнгралар улнинг фарзандиким, исми Зафарбек эрур, онинг жидд-эҳтимоми бирла нашр бўлмиш бўлгай. Дуруст иш чиқмиш. Ул девонким, Муқимий ва Завқийлар чин эътирофига сазоворликда санамоқлик бемуболағадур. Лек онинг ўзиким, сезилмишича, анчайин таъб инжиқлигида ҳам эрур эрди.

Танимишлардин яна бир Турсуной опа Содиқ қизи эрди, падарибузрукимиз томонидин «Турсунбуш”га мулаққаб бўлмиш эрди. Улким олийгоҳда адабиётдин таҳсил айтмиш ҳам эрди, шуаролардин эрди, маънили ва чиройли сўзлар ва шеърлар айтур эрди, оқилалик топиб эрди, оммавий намоёнликлари кўп бўлмиш эрди. Падарибузрукка эътиқод ва эътирофлари кучли эрди, анчайин яқиндиллиликда эрди. Ул ҳамким ушбунинг ёзуви даврида даврадин чиқмиш бўлгай.

Онингким укаси бўлмиш бўлгай эрди, Охунжон отлиқ, ҳисоб илмидин анчайин тиниқ билгич эрди, ончаким ул кабилар вилоятда икки-учдур, ул ҳам домла эрди, сершогирд бўлиб эрди, ҳисоб илмида ҳар не нозик ва чуқур қонуниятли маълумотларниким одамийга етказа билур эрди.

Бир Маҳжурийнинг ўғли Мақсудбек хожи эрди. Маҳжурийким домулло бўлмиш эрди, ўз даврида қувғин ва машаққатлар кўп тортмиш бўлғай. Онинг ўғли Мақсудбек хожи ҳам мумтозликка мансубдур. Ажиб ишлари бор эрди. Бири қўли ва кўзи етмиш илмли кишилардин маълумотларким йиғиб, девон тартиб қилиб эрди, падарибузрукни ҳам ул девонга боғлаб эрди. Ўзи исломий эрди, ибодатгўй эрди, жўн қироатли эрди. Кўп маъқул инсон эрди, эътироф бирла муносабатда турур эрди. Йўқлаб, бир неча суҳбатлар қурилмиш эрди. Борилур, кўришилур, албат мақсад бирла бир иш устида турур, ҳар нечук дурустдур!

Яна бир шоир Рафторий эрди. Замондош эрди, жўшқин эрди, шеърким онга қуйилиб келмиш эрди, бир уринса, они жуда тез биткарувчи эрди. Шеърларин маъниси ҳар турфадур, илҳом-ла ҳар соҳага қарар, тўхтовсиз шеърга солур, дурустдур. Илҳом-ла тошқинлигин ўзи ҳам сезмас, лек анчайин чапани ҳам эрди. Эътироф бирла муносабатда эрди. Тадбирларда келгувчи эрди. Устоззода санаб эрди. Шеърият бобида ажиб суҳбатлар кўп тутилиб эрди. Ўзи тилаб эрди, онинг шеърлари саралаб берилмиш, дуруст сайланма бўлмиш, оммалашурми ёинки йўқ, онингдиндур, лек сайланмада сўзбошидаким онинг жамият учун аҳамиятли қирраларин ёритиб, кўрсатилиб эрди. Улким даврбопликда эрди. Янаким ҳар йил неча-неча ўнлаб таълим масканларида ўзи бош суҳбатлар уюштирмаса, кўнгли тўлмас эрди. Ажаб, улким фидойиликда, эзгу фикр таратурликда эрдиким, ул шижоат, ул интилув, ул иш бошқа шуароларда кузатилмамиш эрди. Ўзи эрса, сал чапанироқ эрди. Ушбунинг тахрири даврида қўрққисдин даврани тарк этмиш бўлгай.

Яна бир шоир Фарид Усмон эрди. Ажабки, гоҳ назмда эрди, гоҳ насрда… Ҳар нечук даврбоп ўйларни қолипга сола, қофиясин келтира билур эрди. Падарибузрукка ихлоси баланд эрди. Ўзи ўзбек дўпписин бошидин тушурмас эрди, лек дўппин бошда қияроқ тута киюр эрди, чапаниликка мойилликдин. Лек сўзни тоза келтирур эрди.

Яна бир қўшиқчи Шерали Жўра ўғли бўлмиш. Эшитилмишки, ўспиринликда, таҳсил даврида санъат олийгоҳида онга домуллолардин «сенда қобилият йўқтур, санъатдин нари бошқа касбга бор» дегувчилар ҳам бўлмиш бўлгай.

Сўнгралар такомили ончалар бўлмишким, миллийликда бир қўшиқ айтса, бундин зиёдаси бўлмас дея ҳисоблаюрсиз, ул яна янгисин айтса, воажабки, маъни ва оҳангда ондинда зиёда чиқур. Таҳсинларга лойиқ. Миллий қўшиқчиликда онинг маҳорати тенгсиз бўлмиш. Эл-юрт олқишин ҳисобсиз олмиш. Маъни-мазмунга муносиб оҳанг келтирадур. Оҳанг ичра маънига қарай бўғин ифодасига ўзига хос оҳангни танлай ва айта билмишдур, номи тарихда турур. Ушбунинг тахрир даврларида ҳам ҳаётда эрди, байрам-тадбирларда элга ўз қўшиқлари бирла кўринув бериб турур эрди, топмиш икки ўғил фарзанди ҳам ота йўлида санъаткорликда эрди.

Қўшиқчилардин яна бир Ўринбой Нурали ўғли эрди. Тик келбатли, мағрурлигин нишонаси бор, лек муомала қилса, кўп маданиятли ва камтарин эрди, овозида куч бор эрди, қўшиқлари ўз маъни ва оҳанг йўлида эрди. Асли Намангоний эрди, Андижонда ўқиб, узоқ йиллар ишлаб юриб эрди. Сўнгралар Наманганга оилавий кўчиб эрди, лек иш шунчаликка бориб эрдиким, Намангонийлар они Андижоний билурлар, қизиқ! Падарибузрукни устоз санаб, эътиқодда турур эрди, кўп оқибат ва садоқатлар кўрсатиб эрди. Улнинг падарибузрукни йўқловларида бир неча бор кўрилмиш эрди. Ул ҳам даврадин эрта турмиш бўлгай.

Яна бир Муножотхон Йўлчи қизи эрди. Санъаткорлардин эрди, Андижоний эрди, мумтоз қўшиқларни ончалар куйларким, қалб тори қалқинур. Бу аёлга ҳамким таҳсинлардур! Ушбуни битур маҳалларда онинг ёши салмоқ топиб эрди. Ёши улғайгач, пойтахтда санъат олийгоҳида таҳсил айтмиш эрди.

Яна бир, бўлмоғи мумкин Қуво тарафдин, Юлдуз Усмон қизи эрди, оқибат пойтахтга бориб эрди, онда қолиб эрди, дуруст қўшиқлар яратмиш ва айтмиш эрди, лек эркакшодароқ эрди, тик сўзлар эрди, аёвсизроқ сўзлар эрди. Ончалар хизматлар қилибдурким, лек ул аёвсизлигидин кўплар они суймамиш эрди, не ажаб!

Яна бир Шаҳрихоний Озодбек Назарбек ўғли эрди, санъат сабаб сўнгралар Тошкентга кўчмиш эрди, сўнгги даврларда юртда маданийлик вазири бўлиб ҳам эрди, дурустлар куйлар эрди, халқ ардоғида эрди. Онинг қўшиқлари ҳам узоқ даврлар турур.

Янги даврда ҳар турфа замонавий усулларда куйлагувчиларким мўл-кўл бўлмиш, лек ўзлари аксар давр шамолида ва ишлари ўткинчиликда қолмишдур, ўзлариким англамаслар…

Рассомлардин Обиджон Аббос ўғли эрди, бобомиз Араббой ака бирла тенгдош ва қадрдон бўлмиш машхур санъаткор Аббос Бакир ўғлидур. Расм ва суръатларни ранг бериб мўйқаламда чизадур, анчайин дуруст чизадур, айнандур. Падарибузрукимиз суръатин ҳам яратмишдур, бизга совға қилмиштур, сақланмоқда. Онинг асарлари мўлгина. Бир неча суҳбатлар тутилиб эрди. Маъниси, мақсади бор одамий бўлмиш бўлғай. Лек онинг тасаввурлари ва ғоявийлиги бир касбга чуқур тушмишлиги сабаб чегараланмиш эрди. Лек асарлариким неча юз йилликлар турур.

Суҳбат устида ёғочга битилмиш бир асарин кўрсатмиш, ул ярим кафт даражада кичик ҳажмли ёғочга ул қадар кичик суръатни бул қадар тиниқликда ва рангдор битмаклиги одамий дид-таъб сайқалидин, иқтидордин, сабр-тоқатидин, касбига ихлосларидин ишорадур!

Яна бир ёш шоир Зокиржон эрди, биз бирла ҳамдаврликда эрди, яқинликда эрди, олий таълимда ишлаб эрди. Йигитлик чоғидаким, Чинободда яшар пайтида, онинг юртида Муҳаммад Юсуф тушиб ўтмиш бўлгай, улким Марҳамат туманидин ва шоир эрди, ўз даврида ватанни онча сева, онча ардоқлай куйламиш йўқтур, ибрат бўлиб эрди, таҳсинга лойиқ, кўча йигитлариким таомхонадаким ногоҳоний ониким кўрурлар, таниб қолурлар ва ўта турмиш Зокиржонниким олдиларига чорлар, деюрларким, сен ҳам шоирдурсен, онинг олдига борким, онинг кўнглин олким, токи Чинободдин хурсанд борсин, бизким, онинг тилин топа суҳбат тута билмагаймиз.

Зокиржонким борур, салом берур, онинг таклифи бирла онинг қаршисига ўлтурур, сўнгралар ўзин танитур, Зокиржонман, Чинободликман, шоирман дея. Муҳаммад Юсуфким ёш йигитнинг сўзидин завқлар топур, баракалла дер, шеъриятдин сўрар, суҳбатга тортур. Сўнг мусалласдин бир пиёлагаким қуюр ва Зокиржонгаким узатур, ўзи мисол дилкуйгични топгандек, ол дея. Зокиржонким бир онга боқар, бир пиёлага, олмас, дарҳақиқат, ҳеч мусаллас «нўш» айламас эрди, Муҳаммад Юсуфким дер «сенгаким мамлакатга таниқли шоир Муҳаммад Юсуф узатур, сенким, инкордасен, ол буни», ул айтурки, «йўқки, мен ичмамишмен», Муҳаммад Юсуфким қайта сўрар, «зинҳор ичмамишмусен», ул айтурки, «узрким, зинҳор ичмамишмен». Муҳаммад Юсуфким онга бир неча сониялар қараб турур ва деюрки, аниқки ҳазил аралаш, «унда ҳали шоир бўлмамишсен».

Зокиржонким ушбуниким, завқ ва кулгу ва ифтихор-ла кўп давраларда айтиб юрмиш бўлгай. Лек онинг ёзувчаларидаким, завқ келтиргич қирралар бор эрди, шоирлиги сезилур эрди, лек ривож ва ошкоралик бермамиш.

Ўз ўрнидаким, ул Зокиржон бирла суҳбатлардин биридин, ул даврларда ул суҳбатларким ҳафтада камида бир ёинки икки бўлур эрди, ул суҳбатлардин анчайин маънавий қониқув ва руҳий, дарвоқеъ, номоддий ҳузур топилур эрди. Суҳбатдошлик, дилдошлик рамзидур дея узатилмиш, улгаким, ол дея. Улким қатъий инкордадурким, ҳузурни ўртадин кўтарур, бехафсала қилур, ҳеч йўқким, қўлдин олиб бир четгаким қўймас, қайсарликда. Дейилдики, қўлдин ол ҳеч, мусулмонмудурсен? Улким нашида бирла кулур ва сўнгралар ҳам оммага сўзлаб юрур, «суҳбатда олмамишмен, домлаким, менга мусулмонмусен ўзи дер», дея…

Бу даврда яшабким, ҳаётда ва ойнаи жаҳон орти бирла ўз ва хорижийлардинким кўпни хўб кўрилмиш, алар ичинда арбоблар, алломалар, тадбирлилар, илм аҳли, яхшилар мўл-кўлдур, аларнинг кўплиги жиҳатдин ушбуда келтирмоққа тоқат келмас, саҳиф етмас!

Пойтахтдадур ёинки бул ва ўзга вилоятларда ҳар одамий мавжудотларким, аларнинг барчасин сўзма-сўз келтирмоқ ҳам душвордур, аларнинг барча-барчаси ҳам одами даврийлар ва ҳаётни севмиш ва дунёни, ҳаётни ёниб-ёниб куйламиш, ўз мавжудотлик имконияти доирасида ўз меҳнатин, ўз хизматин ушбу юртта одамий мавжудотнинг дунёвий ҳаёти йўлида сингдирмиш эрдилар.

Ушбусиз ҳам алар хусусда кўпдин кўп ёзувлар ва тасвирлар эрур, алардин беҳисоб кўплар одамий мавжудот дунёвий ҳаёти йўлида, таъбир жоиз бўлса, «парда ортида», хизматда бўлмишлар ва хизматда турмишлар. Шукрлар эрур!

УЧИНЧИ ҚИСМ

Саккизинчи боб

ДУНЁВИЙ ДАВЛАТ

Падарибузрукда мустаҳкам бўлмиш дунёвий давлатга эътиқодда муқаррар турилмиш.

Қайдин ҳам муқаррар бўлмагай?!

Болиғлик топгач, давлатдин ёлғонламоқ, давлатга ёлғонламоқ, давлатга беписандлик ёинки давлат инкори одамий мавжудот учун, аниқки, онинг келур-кетури номаълумликдаги зулматли ҳаётида ул зулматни мустаҳкамламиш маънавий оқибат бўлурким, ул зарар ул одамий мавжудотнинг айнан ўзигадур, холос

Одамий мавжудотда ул тасаввурлар биносиким, ноқис шаклланмишлигидин давлатни одамий мавжудотда кўрмишдурлар.

Йўқ, давлатеким, ким эрмас, нимадур!

Ул, ва айниқса, ондаги таълим жараёниким, одамий мавжудот ўз мавжудотлик насабин юксалтирмоқ учун ягона маънавий оҳанграбодур.

Улким, одамий мавжудотлар мажмуасидин шакллана турмиш умуммаънавият эрур, одамий мавжудотлар номоддий моҳияти юксаклигида номоддий намоёнликда турур.

Барпо бўлмиш давлатниким, онинг маъниси йўналтируви бирла ҳаётий фаолият кўрсатмиш ҳукуматдин ажратиб кўра билмоқ зарурдур. Ҳукуматким, ондин маънавий қуйида туриб, ондин таралмиш маънавий, яъни номоддий қонуниятлар асосида фаолиятдадур ва ул таралмоқликким, одамий мавжудотдин эрмас, балки ёзувларда эрур ва одамий мавжудотда дунёвий хатолардин бири давлатни моддийликдаги номоддийликдин эрмас, балки одамий мавжудотнинг ўзидин кўрмишлигида эрур, ҳа.

Дунёвий давлатдинким, эзгуликлар таралур, ончаларким, одамий мавжудотга онинг раҳматин, шукрин айтиб, адо этиб бўлмас. Ҳеч!

Давлатдин ҳар не қонун-қоида эрур, мисқолийму ёинки ботмоний, қатъий риоясида турмоқ чин одамий мавжудотлик амали эрур.

Чун одамий мавжудот дунёвий мавжудлиги учун номоддий мавжудликда турмиш дунёвий тамойилидаги давлатеким, ул эзгуликлар давлатнинг қонуниятлари балқмиш номоддий қонуниятлар манбаидин таралур, асли!

Ва, ўз ўрнида, одамий мавжудот маънавияти номоддий моҳият эркани сабаб мутлақ номоддий воқеъликдадур, фақатгина одамий мавжудотлардин кимлардур ул давлатниким, номоддий англар, кимлардур онинг мавжудлигин, ҳатто, англамас ҳам, бир одамий мавжудотнинг ўзигагина боғлар, холос, бас!

Давлатеким, одамий мавжудот номоддий моҳияти учун мисоли «ойнада акс”дур, номоддий «ойнада акс».

Ул англагувчиким, одамий мавжудотлик ҳидоятида турур, онга онинг мавжудотлик тараққиёти учун ҳамишага йўл кенг (!) очиқ эрур. Ҳа!

Давлатни ул англамовчиким, борлиқ-коинотда ул ёлғиздур, ул маънавий юксалиб бормоқлик йўлида бепоғонадур, қонуниятлар ичра қонуниятлар-ла қонуниятланмоққа имкони мушкилликдадур, бас!

Одамий мавжудотларда ҳар неки камчилик ва қусурлардур, элдин бартараф бўлмоғи фақат дунёвий давлатдин таралмиш илм-фан, яъни қонуниятли маълумот ва ул қонуният маълумот таралмиш таълим бирладур.

18+

Книга предназначена
для читателей старше 18 лет

Бесплатный фрагмент закончился.

Купите книгу, чтобы продолжить чтение.