12+
Титрайди юрак

Бесплатный фрагмент - Титрайди юрак

Шеърлар тўплами.

Объем: 86 бумажных стр.

Формат: epub, fb2, pdfRead, mobi

Подробнее

Титрайди юрак

Эй юрак, бунчалар ғамгинсан? Нақадар маюс.

Бевафо чиқдими севганинг, ёйинки но юз?

Эй юрак бунчалар куясан, қўй бунчалар ёнма.

Севмайди у сени, ҳа ҳа севмайди.

Қўй энди куйма, асло ўртанма!

Қаро тун зулматида ёниб тўлғонма.


***

Эй қалб, ўртансанг-да, сабр қилгин сен,

Қанчалар аламли бўлмасин ортга ташлагин.

Юлиб от қалбингдан гар чиқса тикка,

Илло зинҳор тун кирмасин сенинг қалбингга.


***

Азобли дардингга шерикман ўзим,

Бу ишқ савдосида қародир шу икки кўзим.

Йиллар ўтмоқда, аммо ўтмайди алам,

Қоғоз қоралашдан тўймайди қалам.

Жоним деган сўзин кутар ҳар қадам,

Йўқ у, йўқ садо, ҳавода унсиз кезади аламли нолам.


***

Эй юрак ўртанма, бас етар энди.

Кўксимда титроққа ўралиб бир гўшт,

Дук-дук этиб чиқарар товуш.

Куйган юрагингман эй онгли инсон,

Хаёлий тиғла мени тилмагин дейди.


***

Бир замонлар Қалбинга қулф солгандинг,

Севмаслик қасамин тилга олгандинг.

«Кўзимда ёш бўлмас» дея бошни кўтариб,

Ҳаёт саҳнасига мардона қадам солгандинг.

Бугунчи жим, сукунат осмон остида,

Майин шамол узра чинор устида,

Тим-тим томаётир сенинг ёшларинг.


***

Қўй, ёлғон жаннатингдаги соҳта ҳовузда сузишни бас қил,

Кел мени ёргин-у, ўша аламларни обдон улоқтир.

Ёруғ дунё асло бир жойда қотиб турмайди,

У шиддат ила ўтар сени сира кутмайди.

Оҳ, оҳ бас етар энди, севмайди у сени, ҳа- ҳа севмайди.

Эй онгли инсон бунчалар нодонсан, бунчалар ғамгин.

Бошингни кўтар, сен ҳам дунёгга бир бор кулиб қарагин.

2018 й.

Опа

Юрагимнинг туб-тубига алам билан чўкканимда.

Гоҳида ғам-ғуссани аччиқ- аччиқ ютганимда.

Кўзларимга меҳр билан боқувчи,

Сирларимни дилларимдан олувчи,

Энг яқиним, қориндошимсиз менинг.

Жигар-жондошим, опамжонимсиз менинг.


***

Дугоналар орттирдим мен сони йўқ,

Қалбимга тутдилар қулоқ аммо ҳеч дармони йўқ.

Берган даккилари меҳрдан ҳеч фарқи йўқ.

Сирларимни дилимдан бир-бир олувчи опам,

Жондошим, сирдошим опамжонимсиз менинг.


***

Опажоним, бугун ташлаб катасизми шу синглингизни,

Майли бахтли бўлинг, орзулари осмоним опам.

Ҳеч бўлмаса ташлаб кетинг бир елкагингизни,

Соғинганда бошим қўйиб йиғлайин мен ҳам.


***

Тунлари осмонга боқиб ётардик,

Айвончага чиқиб ёстиқ отардик.

Эсланг опа юлдуз санагач,

Бир кўрпа остига кириб олардик.

Сирларимни дилимдан бир-бир олувчи,

Жондошим сирдошим опамжонимсиз менинг.


***

Эсланг опа кунда бир жанжал қилардик.

Арзимаган ишни тенгга бўлардик.

Тандирдан узилган нонни тортишиб гоҳо.

Баъзан эса бурда нонни тенгга бўлардик.

Сирларимни дилимдан бир-бир олувчи,

Шундай жигар-жондошим опажонимсиз менинг.


***

Янги либос кийсангиз борми,

Қиёмат қойимни қилардим атай.

Кўзимни ёши оқмасин дея,

Эгнингиздан ечиб берардингиз асло ўйламай.

Қани энди яна бир кун менла қолсангиз эди,

Бор йўғимни сизга берардим ҳеч ҳам аямай.

Сирларимни дилимдан бир-бир олувчи,

Жондек қориндошим опамжонимсиз менинг.


***

Остона супуриш сан-солар эди.

Ким мени оларкин дебон бечора супурги овора эди.

Ҳар не бўлса бўларди аммо,

Супургини қўлимга тутмасдим асло.

Шу синглим дакки емасин дея,

Супуриб қўярдингиз индамай опа.

Сирларимни дилимдан бир-бир олувчи,

Жигар-жондошим опамжонимсиз менинг.


***

Ким энди койиди упасин олсам,

Ким энди тортади сочимни боғлаб.

Кетяпсиз опажон юрагим доғлаб,

Сирларимни дилимдан бир-бир олувчи,

Жонидан мени севгувчим опам.

2019 й.

Қабрдан мактуб

Эй синглим, жигарим омон бормисан,

Мендан узоқларда бахтиёрмисан.

Мени эслаб йиғладингми бугун сен яна.

Йиғлама, ўйлама, сен мени эслагин фақат.

Ҳаққимга дуони ўқиб,

Мен учун бағишла сен уни ҳар вақт.


***

Бу тошқин дунё сени қийнамадими,

Овсинларинг ғийбатинг қилиб, ғўштинг чайнамадими.

Кеча дардлашгали излабсан мени,

Суратимни олиб йиғлабсан роса,

Отамиз кирибди кеча тушингга сени.

Эй синглим, жигарим омон бормисан.

Мендан узоқларда бахтиёрмисан.

Мени эслаб йиғладингми бугун сен яна,

Йиғлама, ўйлама, сен мени эслагин фақат.

Ҳаққимга дуони ўқиб,

Мен учун бағишла сен уни ҳар вақт.


***

Хавотирга тушдим. Қизинг туғибди,

Бир кун аввал ношуд эри уни роса урибди.

Қудаларинг сенгга дўқ қилибди-ю,

Қизингга айб тўнкаб сени сўкибди.

Ҳеч кимга айтолмай қолдингми синглим,

Дардингни ичинга юттингми синглим.

Қани эди шу дам ёнингда бўлсам,

Куйган қалбингга малҳам бўлардим.

Дардкаш топилмабди сенга ўша пайт,

Эҳ дардкашинг, маслакдошинг ўзим бўлардим.

Эй синглим, жигарим омон бормисан.

Мендан узоқларда бахтиёрмисан.

Мени эслаб йиғладингми бугун сен яна,

Йиғлама, ўйлама, сен мени эслагин фақат.

Ҳаққимга дуони ўқиб,

Мен учун бағишла сен уни ҳар вақт.


***

Кеча тўйингда овсунинг ёндош бўлганмиш.

Тавонхона-ю, ошхонага пошшапанг бош бўлганмиш.

Ўша овсин тушмагур қудаларинг олдида юзинг қилмасдан,

Ўзининг қизига катта тоғорада ош берган эмиш.

Роса тутоқибсан, бир шайтон бориб айт дебди.

Бир виждон уйғониб, сабр сурасини такрор айт дебди.

Қизларинг ёшлигига бориб билмасдан,

Қайнонасин измидан зинҳор чиқмасдан,

Койибди сени кўнгилчангликда.

Шунда аламингга асло чидолмай,

Сени қўллайдиган паноҳ топа билмасдан,

Бир бурчакка бориб, мени ёдга олиб роса йиғлабсан.

Мени яна эслаб бағринг тиғлабсан.

Эй синглим, жигарим омон бормисан.

Мендан узоқларда бахтиёрмисан.

Мени эслаб йиғладингми бугун сен яна,

Йиғлама, ўйлама, сен мени эслагин фақат.

Ҳаққимга дуони ўқиб,

Мен учун бағишла сен уни ҳар вақт.


***

Қариганда суюлиб қолибди эринг,

Қуда анда демасдан шартта ёшига уйланиб олибди чолинг.

Сочинг юлибсан тўрт деворга пардани тутиб,

Қизингга айтолмай, аёллик дардингни ичингга ютиб,

Аламингни келиндан яширибсан тиззангни юлиб.

Оҳ, яна бечора синглим, суратимга бошингни қўйиб,

Қайдасиз опажон дединг-а, ер остидан бўлсада сени эшитдим.

Оҳ синглим-а, айт мен энди қандоқ қилайин,

Қани энди бир он умр берса-ю,

Бориб сочларингни силаб дардинг олардим.

Сен билан қайга десанг сингилжоним бирга борардим.

Эй синглим, жигарим омон бормисан.

Мендан узоқларда бахтиёрмисан.

Мени эслаб йиғладингми бугун сен яна,

Йиғлама, ўйлама, сен мени эслагин фақат.

Ҳаққимга дуони ўқиб,

Мен учун бағишла сен уни ҳар вақт.


***

Эшитдим кеча отам келди менинг ёнимга.

Тойни етаклармиш набирангни суннат тўйига.

Айтиб берди тўй олдидан бўлган жанжални.

Қудаларинг тойни деб қелибди қизинг қошига,

Солибдилар етим кунин унинг бошига.

Тойчага калталик қилибди қўлинг,

Мени тинч қўйинг деб силтабди ўғлинг.

Қайни бўйнингга чидамай юзинг,

Сотибсан балдоғинг бориб бир ўзинг.

Шунда ҳўрлигинг келибди синглим,

Онамиз суратин эмас, паноҳгоҳ падаримиз қолибди четда,

Яна менинг суратим олиб оқизибсан ёшлар оппоқ қўлингга.

Эй синглим, жигарим омон бормисан.

Мендан узоқларда бахтиёрмисан.

Мени эслаб йиғладингми бугун сен яна,

Йиғлама, ўйлама, сен мени эслагин фақат.

Ҳаққимга дуони ўқиб,

Мен учун бағишла сен уни ҳар вақт.

2019 й.

Ношукр инсон

Деди инсон ғам чекдим ёмон,

Деди Аллоҳ шукр қил нолон.

Деди инсон, тўйиб кетдим жонимни ол.

Деди Аллоҳ ўйлаб сўзла эй нодон.

Деди инсон бергин бойлик йўқса сен ёмон.

Деди Аллоҳ шайтонга ҳай бер,

Ўлма бандам ибодат қил, икки дунё бўлгин омон.

Инсон кўрса осмон қулаб ер ютмади.

У ўйлади ибодат не, кайф қилсам ҳам кун ўтади.

Аллоҳ узоқ унга боқди, йиллар ўтиб,

Куни битиб, Азроил ҳам эшик қоқди.

Қаро ерга кирди инсон,

Қабр сиқар дод дегунча.

Олов ёнар эритгунча.

Мулкарнакр деди сабринг қанча?

Индамайсан, олов анча.

Деди инсон, эй фаришта бўлса эди жичча сабрим тиригимда,

Бўлар эдим жаннат аҳли ўлигимда.

2012 й.

Насиҳат

Аёлинг ҳўрлама, силталаб уни ногоҳ,

Нозиккина қалбини беихтиёр тирнама.

Ҳар қадамда лоф тўқиб, ҳар ўтганда бир сўкиб,

Чиқса бир сиқимгина юрагини доғлама.

Билсанг ҳар бир улуғнинг ортида ёри бордир,

Ўша улуғга битган нолали тори бордир.


***

Аёлинг ёшини тўкма эй нодон, аҳир улар мисли дур.

Сен хўрлаган аёлинг, сенга қадар эди ҳур.

Шу кўзларга боққанинг, тунда эриб оққанинг,

Унутдингми эй инсон,

Ёш қалқиган бу кўзлар йўлингда эдику нур.


***

Қўлидан таом емай, оғриндингми сен бугун,

Аҳир шу қўллар боқди фарзандингни туну-кун.

Юзларингдан силаса қадоқлари ботдими?

Шу қадоқ қўлларини очиб бугун дуога,

Илтижо қилиб, сенга умр тилаб зорланяпти худога.

Илло роббим наздида бефаҳм бир зотсан асли,

Шу ожиза бўлмаса, маймундек бир зотсан асли.


***

Сени севиб ардоқлаб, ишонмайди ҳеч кимга,

Тун оғса ҳамки сенсиз кетолмайди уйқуга.

Ҳавотир олар гоҳо кечикиб қолсанг ногоҳ,

Сергак ётар, таом дамлаб йўлингдан бўлиб огоҳ.


***

Қаро тун кирар аммо сендан дарак бўлмайди,

Билмас қай ошна ёҳуд, қай жононни қучасан.

Сўрамайди деб жуда ўзингга эрк бермагин,

Сўрамаса, севмайди у мени деб билмагин.


***

Аҳмоққа йўйиб унинг сенга бўлган меҳрини,

Йўқотиб қўйма яна фариштадек сеҳрини.

Шунчаки у сенга ишонади ҳизрдек.

Сен ҳам шунга яраша этгин иззат,

Тарихдаги жахонгир-у, бир ҳазрати Алидек.

2011 й.

Ағёр

Аччиқ тилинг билан дилим доғлама,

Кўзда ёшим, зинҳор кўрмассан ағёр.


***

Йўлимга чўп босиб, қалам чарҳлама,

Сен менга ғов эмассан ағёр.


***

Сен қурган ғовлардан сакраб ўтарман.

Йиқилсам жароҳатим қўрмассан ағёр.


***

Йўлимга ўт ёқсанг пуфлаб ўтарман,

Ўтда ёнганимни кўрмассан ағёр.


***

Сув қуйиб, чоҳ қазисанг сузиб ўтарман,

Таслим бўлганимни кўрмассан ағёр.


***

Гар банди этсанг тош минорага,

Мақсадим сари янада жўшиб,

Бор кучим билан бузиб чиқарман.


***

Сен қанчалар интилма бунга,

Мен сени табассумла енгаман ағёр.

2009 й.

Онанг бор ҳали

Дунё ғамларини ютмагин болам,

Сен учун ғам чекар онанг бор ҳали.

***

Кўз ёшинг ютиб куймагин болам,

Сени чин суяр онанг бор ҳали.

***

Етим деган сўзга парво қилмагин,

Сен кул, сен ўйна, фақат яйрагин.

***

Унутган бўлса-да, борингни отанг,

Сен учун жонидан кечар онанг бор ҳали.

***

Қани энди қўлимда бўлса шу олам,

Бағрингга сиққанича ол дердим болам.

2010 й.

Сабр

Ғамгин кўзларимга боқиб нетасан,

Кўз ёшимга ғарқ бўлма яна.

Аламли дардимни сўраб нетасан,

Ғам ташвишим ортмоқлаб кетмагин яна.


***

Бу ташвиш бу алам, бу азоб билсанг,

Менга аталгандир роббим хоҳши шу.

Сабрим чарҳланмоқда Аллоҳ наздида,

Орзу умидимга пилла поя бу.


***

Бу дунё тахтига чиқмасман балки,

Бу дунё бахтини туймасман балки,

Нақадар бу бўлмасин оғир.

Пешонамга битган қисматимдир шу.

2010 й.

Бесплатный фрагмент закончился.

Купите книгу, чтобы продолжить чтение.