электронная
400
печатная A5
529
12+
Шаҳар муҳитини меъморий шакллантириш

Бесплатный фрагмент - Шаҳар муҳитини меъморий шакллантириш

Услубий қўлланма

Объем:
108 стр.
Возрастное ограничение:
12+
ISBN:
978-5-4483-1970-9
электронная
от 400
печатная A5
от 529

Кириш


Инсонларни яшаши, ишлаши ва дам олишига мўлжалланиб ташкиллаштирилган маконни ёки муҳитни шакллантириш меъморчиликни бош вазифасидир. Бироқ, унинг вазифаси бу билан чекланмайди.

Маълумки хар қандай муҳит одамлар рухиятига, онгнинг шаклланишига таъсир кўрсатади. Чунки меъморчиликда қўлланиладиган ҳажмий шакллар, моддий муҳит бирон бир кўринишга ёки ахборотга эга бўладики, улар одамлар дидига мос, онгига ижобий ёки салбий таъсир этиши мумкин.

Шаҳар муҳитини меъморий шакллантириш ўзига хос қулайлик ва шинамлик яратишгина эмас, балки инсоннинг гўзалликка бўлган эхтиёжини қондириш, у яшаётган жамият маданий хаёти, халқчил миллий анъаналари ва илғор эстетик туйғуларини ўзида акс эттириш каби вазифалар хам киради.

Шаҳарнинг меъморий шаклланиши инсоннинг моддий ва маънавий эхтиёжларини қондиради.

У инсоният жамияти яшаш ва дам олиш воситаларининг қанчалик зарурий қисмлари (турар жой уйлари, жамоат бинолари, боғ ва парклар, хиёбонлар ва бошқалар) дан таркиб топса худди шунчалик ишлаб чиқариш воситалари (завод ва фабрикалар, электр ва иссиқлик станциялари, ишлаб чиқариш корхоналари) дан хам таркиб топади. Умумуй маънода шаҳар муҳитини меъморий шакллантириш — бу инсониятнинг яшаши ва фаолияти учун сунъий шакллантириладиган амалий ва маънавий эхтиёжларга мўлжалланган моддий муҳитлар тизимидир. Айни пайтда шаҳарсозлик санъати ҳамдир. Шу боисдан шаҳар муҳитини меъморий шакллантириш муайян хаёт тарзи, давр талаби, муайян эстетик ва мафкуравий ғоялар мажмуаси ўзининг моддий ва бадиий ифодасини топади.

Олий архитектура мактабида ўқитишнинг мақсади, жамиятимизнинг махсус иқтисодий ривожланиш жараёнида содир бўладиган, турли-туман вазифа ва масалаларни юқори даражадаги мутахассис сифатида ҳал қила оладиган кенг профилдаги архитекторлар тайёрлашдан иборатдир.

Давлат ишлаб чиқариш кучларнинг бетўхтов ўсиши, ахолини жойлаштириш тизими масаласини илмий равишда ҳал қилишни, мавжуд шаҳарларни қайта тиклаш ва янги лойиҳалаш, қишлоқ жойларини эса қайтадан тақозо этади.

Илмий техникавий инқилоб жамоатчилик ишлаб чиқаришни хар томонлама интенсификация қилиш, асосийси эса — қиммат бахо бойликлар яратувчи инсонга нисбатан янгича муносабатда бўлиш, ушбу бойликларни яратиш жараёнида меҳнат шароитини яхши ташкил қила билишдек, саноат комплекслари ва иншоотлари ҳамда қурилишни лойиҳалашдек қийин вазифаларни қўяди.

Давлатнинг кўрки ҳисобланмиш қурилиш кўлами атроф муҳитга нисбатан, табиий ресурсларга нисбатан қабул қилинаётган ечимларнинг иқтисодий жихатдан исботланган аниқлик билан ёндашишни ва буларга нисбатан ниҳоятда эҳтиёткорлик билан қарашни талаб қилади. Архитектура орқали яратилаётган сунъий муҳитнинг ортиб боришдаги роли, бадиий ва мафкуравий вазифаларни борган сари қийинлаштириб, масъулиятини ошириб юбормоқда.

Бадиий шаклларнинг ўзига хос хусусиятларнинг доимий равишда ташкил қилинган ҳолатда қолавериши республика архитектурасининг мафкуравий ва эстетик муаммоси бўлиб қолмоқда.

Шаҳар муҳитини меъморий шакллантиришга қаратилган услубий қўлланма бўлажак архитекторларга юқорида қайд этилган вазифаларнинг маълум билимлар йиғиндисининг ечимини берибгина қолмай, ундаги ижтимоий тизимнинг аниқ бир вазифасини, техник ва бадиий муаммоларни кўра билиши керак, зеро буни ҳисобга олмасдан туриб архитекторларнинг ижоди ривожлана олмайди.

Мутахассисликка оид маҳсус фанлар мажмуасини ўзлаштиришдан мақсад, соҳа бўйича тайёрланаётган мутахассиснинг назарий жиҳатдан махсус билимга эга бўлиши, архитектуравий лойиҳалаш жараёнининг услубий жиҳатларини эгаллашдан иборат.

Ушбу қўлланмада берилаётган расмлар ва расм ости изоҳлари Москва архитектура институтининг профессори Владимир Тихонович Шимконинг «Архитектурное формирование городской среды». ва бошқа китоблардан келтирилган фото ва чизмалар билан тўлдирилди.


Бесплатный фрагмент закончился.
Купите книгу, чтобы продолжить чтение.
электронная
от 400
печатная A5
от 529