электронная
488
печатная A5
1012
18+
Нефрит остидаги жумбоқ

Бесплатный фрагмент - Нефрит остидаги жумбоқ

Бадий публистик роман

Объем:
276 стр.
Возрастное ограничение:
18+
ISBN:
978-5-0051-9992-8
электронная
от 488
печатная A5
от 1012

18+

Книга предназначена
для читателей старше 18 лет

Сўз боши

Табиаят сир асрорларга тўла, ундаги ечилмаган муаммолар талайки, асти қўяверасан киши. Баъзан шундоққина кўз ўнгингдаги мўжизани кўрмайсан-у, ўзга юртнинг эртаклари-ю, чўпчак ва афсоналаридан завқланиб хаёлларга чўмасан, уларга ошно бўлиб ўзлигингни унутасан. Чарҳнинг гардиши айланганида, ундаги сув ҳар томон бир маромда сачрагани каби, мўжизалар ҳам дунёга шундай тенг ёйилган чамамда. Мисрни мўжизаларини кўзи очиқлигида кўриб, улар орасида сайр қили-шни, унинг узоқ ўтмишига хаёлан сайр айламоқликни орзу қилмаган киши бормикин дунёда, ёки Римнинг харобалари орасида, ўзини ўша давр Еленаларига қиёсламаган, ёхуд Гладиатор жангларида иштирок этишни истамаган йигит бормикин?

Шундай ўй хаёлларнинг сокин ўрмонида сайр қиларканман, беихтиёр рашким келади. Нега? Нечун биз ўзга юртнинг эртакларидан завқ оламиз? Буюқ шаҳслар бизнинг заминда наҳот унмаган? Наҳот гўзалликда офтобни-да кўзларини қамаштирган, ақл заковатда Мидеяни ўз соясининг, қаро пардаси остига ғарқ қилувчи Зукко аёлларимиз хотиралардан ўчган бўлса? Эй воҳ, заминимиз ўз жилоси ва бир замон-лардаги шуҳрати, ёхуд жаннатмонанд табияти билан, балки дунёга донғи таралган алломалари билан ўзга юртларнинг ҳасадини қўзғатгани туфай-лидирки, заминимиз қаҳрамонлари ўша латофатли оқила маликалар-у, жасоратда оламни зир титратган саркардаларимиз афсоналари битилган китоблар, бир замонлар ваҳшийларча бостириб келган ғанимларнинг оёқлари остида, улар аланга олдирган ўт ичра ёниб кул бўлган бўлса ажабмас. Аммо тарих ўлмайди, китоблар ёниб битган бўлса бордир-ку, лекин ҳалқ унутмайди. Кимдир, қаергадир қайд этгани борки, бизгача барибир етиб келмоқда.

Кунлардан бир кун мен қандайдир Сағана ичига кириб қолдим. Сағана деворлари нураб кетган, бор йўғи тўрттагина қабрни ўз ичига олган, қоронғу мақбара ичида қандайдир одамлар. Бири қотмадан келган, устида оқ чит матодан кўйлак, кўйлакнинг олдига жияк тикиб, бўйин ўмизига боғич қилинган. Кенг шалварини этикни ичига кистириб олган. Аммо улардан бири ажралиб турибди. Ўрта бўйли, тўлачадан келган, ёши чамамда 35—38 ёшлар орасида, сочи Эътиборимни тортди. Теппаси узунроқ қилиб ўстирилгани учун ҳар энгашганида олдига тушиб ҳалақит бераяпти. Бошини силаб сочларини ортга ташлаган бўлиб, яна енглари шимарилганча зўр бериб, бор кучи билан бурчакда турган қабр тошини суришаяпти. Қабр тоши тим қора, силлиқ эмиш, ўша тошнинг ўртасидамас, пича берироғида дарзи бор. Дарз ичига чанг тўлгани учун тошнинг сайқалини синдириб, ажралиб турибди. Қора тош, бошқалардан баҳайбатлиги билан ажралиб турибди. Мен сағана ичидаман-ку, аммо бояги кишилар олдига бора олмаяпман. Қалин ойна ортидан уларнинг қабрни очишларини кузатаяпман. Қаерга? нимага келганимни ҳам англол-май турганимда, ўнг тарафимдан, эркак кишининг овози эшитила бошла-ди. — «Бу Амир темур қабри, уни очишмоқчи, уларни тўхтат, йўқса уруш бўлади». — деб улар томонга ишора қилди. ўгрилсам ҳеч зо йўқ.

Дафъатан қўрқиб бояги одамларни ўзимга қаратиш мақсадида ойнани зўр бериб ураяпман. Аммо мени ҳеч ким кўрмаяпти ва эшитмая-пти. Дод соламан. Очманг, очманг деб додлаганча қолдим. Тўрт беш киши бояги қора тошни амаллаб суришди. Тош бор йўғи ярим қарич сурилдими йўқми, бир маҳал шунақанги кучли зил-зила бошландики, мен худди телевизор ортидан кузатаяпман-у, қаршимда даҳшатли кино кетаётгандек. Улар қабрни чала очиб, зилзила босиб қолмасин деб бошларини пана қилганча қочиб қолишди. Шу пайт мени тўхтатиб турган ойна ғойиб бўлиб, худди «Иван Василёвич ўз касбини ўзгартиради» филмида, Бунша билан ўғри ортидан қувиб келишаётганида, ёрдам сўраб панжарага осилишаётганида бирдан Шурикнинг уйига ўтиб қолишганидек, мен ҳам югуриб бояги одамларнинг олдига бориб қолдим. Уларга нимадир деяп-ман, ялиняпман улар мени кўришмаяпти. Шоша-пиша катта чарм сумка-ларига, қўлларига илинганини солиб, жон ҳолатда зинага югуришаяпти. Тепадан катта-катта ҳарсанг тошлар қулаяпти. Оёғим остига қарадим, бояги ярим қарич очилган қабр тоши орасидан қандайдир даҳшатли овоз эшитилди. Худди қабр ичида аждаҳо нафас олаётгандек ҳириллаган овоз билан, чуқур жар ичидан мен томонга чиқиб келаётгандек. Бир оёққа суяниб, иккинчи оёғимни гўё биров ушлаб оладигандек кўтариб, қўрқув-дан дағ-дағ титраб турганимда, қабр ичидан қора, оловда куйиб кетган қўл чиқиб, қабр четига шунақанги зарб билан бармоқларини қўйдики, қабр тошини неча замонлардан бери кўтариб турган бу тиргакли тош ҳарсанглар, гўё ҳақиқий оғирлик нималигини энди ҳис этди. Азбарои зарбнинг залворидан, бояги мармарни кўтариб турган тиргак тош дарз кетди. Мен хам қўрқиб югураяпман эшик йўқ. Қабр теппасида қолиб кетдим. Дод солаяпман, яна бояги қабр теппасига югуриб келиб, нимжон бармоқларим билан тоғдек оғир, қора тошни суриб қабрни ёпмоқчи бўлаяпман, аммо бармоқларим сирпаниб тош сурилиш тугул, қимир этмасди. Бояги инсонлар чиқиб кетган зинага чиқаман дейман-у, яққол кўриниб турган зиналардан оёқларим худди арвоҳникидек шаффов ўтиб кетаяпти. Оёқларим зинани боса олмаяпти. Қаердан чиқишни билмай қўрқиб яна қайтиб, чирансам ҳам кучим етмайдиган қабр тошини ёпишга уринаётганмишман, чўчиб уйғондим. Бунга ўхшаш тушларни бир неча бор кўрдим аммо буниси худди хотирамга муҳрлангандек ҳар бир деталигача эсимда туради. Ҳатто ундаги бадбўй исни ва юраккка ларза солувчи даҳшатли қора туман ҳали-хали димоғимда.

Ҳар сафар ўйлардим нега болалигимдан мени тушимга Амир Темур-нинг қабри, унинг болалиги ва. хо. казолар кираверади. Менга ким-у, мен унга кимман?

Шундоқ ҳам Мени қизиқтирадиган тарихга, шу тушдан кейин янаям қизиқа бошладим. Гўри амир ҳақидаги маълуотларни излай бошладим. Билсам, гўри амирда бир вақтлар катта экспедитция ишлаган экан. Гўри амир ва унинг очилиши билан бўлган воқеалар ҳақида ҳужжатларни кўриб чиқа бошладим. Шунақанги ҳақиқатларга дуч келдимки. Саналарни бир-бирига боғликлигини кўриб тўғриси лол қолдим. Мен тушимда кўр-ган бу воқеа аслида бундан бир неча йиллар қуйида исмлари ва баъзи бирларини суратлари келтирилган инсонлар тарафидан содир этилган-лигини билиб ҳайратдан лол қолдим. Айниқса суратларини кўриб ёқамни ушладим, бу ўша мен тушимда кўрган инсонлар ва ўша жой. «Менга ким-у, мен унга кимман?» деган гапимдан уялиб кетдим. Ахир бу нафақат мени балки ҳамма ўзини шу миллатнинг фарзанди санайдиганга у бобо эмасми?

У ҳақидаги китобларни излай бошладим. Экспедитция аъзоларининг ва бу ишга даҳлдор кимсаларнинг 1925—1945 йилгача бўлган ҳаётлари билан қизиқдим, уларнинг кечинмалари, руҳий ҳолатлари, шу даврда содир бўлган ҳаётларидаги воқеаларни излай бошладим. Интернетда кўп экан-ку у ҳақидаги роликлар ва ҳужжатли филмлар аммо бадий асар топа олмадим. Балки мен дуч келмагандирман, балки яхши қидирмагандирман, нима бўлганда ҳам ҳар ерда қисқа-қисқа келтириб ўтиб кетилган. Ҳамма кўриб чиққан, ва топа олган фактларим асосида бир-бирига боғлик вақтлар ва ҳодисалардан, ва суратлардан фойдаланган ҳолда тарихий роман кўринишида шу китобга қўл урдим.

Бу тарихий асар, деярли 80% бўлиб ўтган воқеалар ва тарихнинг баъзи беркитиб қўйилган сахифаларидан излаб топилган маълумотлар асосида ёзилди. Малик Қаюмовнинг ҳужжатли филми Асос бўлди. Садриддин Айнининг Ўғли Юритган кундалигидан, Кремлёвские дети мавзусида таёрланган ҳужжатли филмлардан унумли фойдаланилди. Гўри амирдаги воқеалар ҳақида, Герасимовнинг қизи тарихчи олим, Антро-полог Маргарита Михайловна Герасимованинг, отасининг ишлари ҳақи-да берган интервюсида қисқача тўхталиб ўтган, гўри амир воқеалари ҳам ўз ўрнида қандайдир ҳужжат бўлиб хизмат қилди. М.М.Герасимованинг «Я ищу лица» — деб номланган, 2007 йилда чиқарган китоби ҳам ўз ўрнида қандайдир маълумотларга эга бўлишимга ҳизмат қилди.

Сталиннинг ўлимидан сўнг қалқиб чиққан, унинг мудҳиш жиноятлари очиб берилган «Жизн вождя», «Скрытые факты о Сталине», «Кремлёвские дети», «Клязминский потоп», «Долгопрудный», «Русская мисль» ҳужжатли журналидаги баъзи ўта шахсий маълумотлар катта ёрдам берди.

«Ўша менинг оёқларим остидан олинган нонни еган болалар ҳали ҳамон кўз олдимдан кетмайди», — дейди ҳар сафар Александра Егоровна хаёл суриб қолганида. Дарвоқе Александра Егоровна ҳаётда мавжуд протатиб бўлиб, унинг уруш йиллари ҳақидаги ҳикоялари ҳам ўз ўрнини топган ушбу асарда. Уруш йилларини эсларкан у албатта ўша мудҳиш очарчиликни, нонни олтинга тенг бўлганини бир неча бор айтиб берган эди. Болалигимда буни худди бир қўрқинчли эртак деб қабул қилардим. Тарихий ҳужжатлардаги бир-бирига боғлиқ бўлган воқеа ҳодисаларни бадий асар, яъни роман кўринишида ёзишга қарор қилдим, табийики тўқима образлардан ҳам кези келганида фойдаланишга тўғри келди албат-та. Масалан Назокат ва Асқарнинг муҳаббат учбурчаги, ёки Умаржоннинг онаси шу жумладандир.

Афсуски Маъсуд Аллаевнинг исми оғзаки равишда айтиб ўтилгани учун у ҳақидаги маълумотлар жуда кам экан. Унинг ҳибсга олиниши, ўша даврни ўз кўзлари билан кўрган боболаримиз, момоларимиздан эшит-ганимиз асосида, келтирилди.

Бу асар, И.В.Сталин ёки Герасимов, ёхуд Амир Темур, ҳатто Асқар ва Назокатнинг муҳаббати-ю, Александра Егоровнанинг хотиралари ҳақида эмас. Бу асар муқаддас заминимизда Абадий уйқуда ором олаётган бобомиз Амир Темур қабрининг қудрати, ундаги битикнинг моҳияти ва биргина хато туфайли, унинг келтириб чиқарган халокатлари, ўша давр одамларининг ва ушбу қахрамонларимизнинг чеккан қонли захматлари хақида.

Муаллиф, яни камина бу асарим билан замондошларимга, қолаверса келажак авлодларга: Дунёлардан изламанг бахтингизни, у сизнинг оёқлар-ингиз остидадир. Майли кезинг оламни, илм эгалланг, фикр алмашинг, яратганнинг мўжизаларидан баҳраманд бўлинг, аммо қайтинг ватанга! Чунки сизни улардан ўрганадиганигиз йўқ, аксинча уларни сиздан ўрганадиганлари кўп.

Фақат афсус қадрингизни билмайсиз азизларим. Оёқларимиз остидаги тупроқлар неча-неча авлиёларнинг ҳоки билан тўла, дини ислом ахли илмни дунёдан изламайди, унинг барча илми китобида. Ўз қадрингга ет, сени қадрингга дунё етади. — Демоқчи бўлдим холос.

Нефрит остидаги жумбоқ

Эр хотиннинг уриши

Осмон жуда мусаффо. Шом пайти, узоқдан ботаётган қуёш гоҳ қизғиш, гоҳ сарғиш нурлари булутлар ортидан қорамтир бўлиб кўринмоқда. атрофга худди осмон тўр пардасини ташлагандек ярим чақирим жойни ҳам яқол кўриш душвор бўлиб қолди. Негадир худди ҳамма бемаҳал уҳлаб қолгандек атрофга аллақандай сукунатга чўмди. Шу маҳал Массон. (Совет иттифоқи ва Ўзбек тарихчиси ва осиёшунос академик) Михаил. Евгениевич қалбига қандайдир қўрқув кира бошлади. Михайил Евгениевич ўрта бўйли, кўзлари рус миллатига ҳос, қовоғи ичига кирган, юзидан ёшини унча англолмайсан киши. Кўриниши ёшига нисбаттан катта кўринадиган, лаблари мўйлабининг тагидан деярли кўринмасди. Дойимий равишда кўз ойнакда юрадиган, ўткир қиррали бурни, кулганида бутун юзини ёпадиган, юрганида оёғида нуқсони бўлмасада дойим бир томонга оғиб, хаёлчанд юрадиган одам эди. Бу қўрқув сабабини унинг ўзи ҳам билмасди.

У Самарқандаги Гўри Амир атрофида, неча кундан бери айланиб қолганинига шогирдлари ҳам ҳайрон эди. Ўша куни Михаил Массон кечгача хаёлчанд юрди, худди ниманингдир жавобини топа олмаётган талаба каби куни билан кутубхонадан чиқмади. У кутубхонанинг гоҳ у, гоҳ бу бурчагига бориб ҳар-ҳил китобларни варрақлар, кўз ойнагини олиб бирор бетдан нимадир қизиқроқ маълумотга дуч келса қайта-қайта ўқирди. У шу қадар банд эдики, ҳатто тушликни ҳам рад этди. Қизиқ Михаил табиятан хушмуомула, киришимли, гарчи жиддий қиёфаси баъзан кишини ҳайиқтирса-да, аслида ўта одамшаванда, латифа ишқибо-зи эди. Уни ҳеч қандай ривоят, ёки қўрқинчли ҳикоя таъсирлантира олмасди. Тарихчи олим бўлганлиги туфайлими, ҳамма нарсага илмий назар билан баҳо берар, ва уни оддий ҳолат дегандек, латифа қўшган ҳолатда таъриф берарди. Унинг учун ҳар бир ўрганилаётган ҳароба ёки қабр нима бўлишидан қаттий назар, оддий бир обйект эди. Ҳеч қандай ғайри оддий хусусиятга эга бўлмаган, реал ҳаётга ҳеч қандай ҳавф сола олмайдиган, эски, сўниб бўлган шамчироқ мисоли эди.

Бу воқеа 1925 йил баҳор ойида содир бўлди. Ҳатто тушлиқдан воз кечган Михаил, шомга яқин шошиб қолди. Апил-тапил нарсаларини йиғди-ю қўлтиғига қистиририб, хайрни ҳам насия қилганча Гўри Амир томонга югура кетди. Тор кўчалардан бирида у тошдек қотди. Нигоҳи осмонга тикилганча, осмондаги нурдан кўзларини уза олмади. Шу қотиб турганча у бир неча дақиқа қимир этмади. Олдидан одамлар ўтиб борар, гоҳ-гоҳ унга кимдир урилиб кетар, аммо Михайил Евгениевич худди сеҳрлаб қўйилгандек тик турарди. Бир маҳал у ўзига келиб кўзидаги ойнагини олиб дастрўмолчаси билан артиб, яна тақиб олди. Худди энди у нурнинг ичидаги ғайбни кўрадигандек.

Нур, Гўри Амир тепасида осмонга тикка кўтарилган, гўёки осмондан кимгадир лифт ўрнатилган-у атрофда буни ҳеч кимса пайқамаётгандек. Ўша нурли устун атрофида аллақандай темир буюмлари ҳам ҳавода муалақ турганини кўриб, Массон папкасидаги катта яшил муқавали, сем-из китобни шоша-пиша олиб варрақлай кетди. У китобни ҳарсиллаганча варрақларкан бармоқларини гоҳ-гоҳ ялаб, шу қадар берилиб кетганидан кўчанинг ўртасига чўккалаб ўтирганини ҳам сезмай, одамларнинг ғалати, кулимсираб худди телбага қарагандек орқаларига қараб, қўллари билан кўрсатиб унга ҳайратланиб қараганларини ҳам сезмади. Аммо нур тез орада ғойиб бўлди. Массон ўзини ғайб кўрган-кўрмаганини текшириш учун, отрофдаги ўша маҳалла одамларига, улар ҳам бу воқеани кўрган-кўрмаганликларини сўради. У шу қадар ҳайратда эдики, унинг нигоҳлари кишини қўрқитарди. У мурожат қилган кишилар, унинг кўзидаги бу илм алангасини телбаликка ҳам йўйган бўлиб, ҳамма ҳам унинг саволларига жавоб беришга ошиқмади. Бир ҳил кишилар бундай воқеа тез-тез содир бўлишини, кўпинча нимадандир огоҳлантиришини айтишди. Аммо бош-қалар, ҳеч нимани кўрмаганларини, аксинча унга шундай кўринганини айтиб ўтиб кетишди.

Массон тинчлигини йўқотди. У кечалари уйқусизликдан қийналарди. Тун ярмида туриб бирдан китоб варрақлар, яна бирдан кундалигига нималарнидир қайд қилган бўлиб, балкондан осмонга узоқ термулганча тонг оттирарди. Гоҳо кундалигини қучоқлаганча уҳлаб қоларди. Ўша пайтлар ҳеч қандай ғайбга ишонилмас, аксинча рад этилар, уни илмий нуқтаи назарда исботлашга уринишарди. Лекин бу воқеани ҳеч қандай нуқтайи назар билан исботлаб бўлмас эди. Унинг рафиқасиГалина Ана-толиевна Пугаченкова, кўзларини дойим, ҳатто кулганида ҳам маюслик тарк этмасди. Қошлари ўша давр урфида қилдек қилиб терилган, каштан сочлари эса жингалак қилиб ортига қайтарилган, кийиниш услубига унчалик аҳамият бермаса-да, кийган киймлари унга жуда ярашиб турарди. Чунки табиятан ориқдан келган, ўрта бўйли аёл. Елкалари кенг бўлгани билан жуссаси этига ёпишгани учун, унчалик савлат бағишламасди. У эрининг ҳолатидан ташвишда, уни ҳадди-ҳаракатларига ҳадик билан қараб, кечалари унинг осмонга термулган кўзларидан қалқиб чиқаётган кўз ёшларга гувоҳ бўлиб қолди. Аввалига у тушунмади.

— Бошига бир ташвиш тушганмикан, –дея ўрнидан турди. Шиппаги-

ни, оёғининг бош бармоғи билан каравот тагидан излай бошлади. Ҳозиргина тўғри хаёлда ўрнидан туриб келаётган Галинани нима жин урди-ю, хаёли умуман бошқа тарафга кетди.

— Миша, сенга нима бўлаяпти? — Дея уни тергай бошлади.

— Ҳеч нима, ўзим шундай, — хаёллар оғушида қанотсиз парвоз қилаёт-

ган Михаил, беҳосдан ортидан келган рафиқасининг ҳавотирли овозидан чўчиб тушди.

— Миша. Мен сени кеча таниганим йўқ, — деб унга, талабнамо тикил-

ганча, қўлини белига қўйиб турганини кўрган Михаил Массон,

— Нега ундай қарайсан! — деб ўзича ўшқирган бўлди. Ва худди ўғри

мисол кўзларини олиб қочди.

— Йўқ, бунақаси кетмайди. — Деди-да, Галина эрининг қаршисига стул

қўйиб олиб, унга шундай тикилди-ки, Михаилнинг чораси қолмади.

— Мен…, — деб нимадан гап бошлашини билмай чўзилди Массон.

Унинг жавдираган кўзлари Галинани баттар шубҳага солиб, унга бўлган ишончини сўндира бошлади. Худди бир жиноят устида қўлга туширган миршабдек, қўлларини қовуштириб, қошларини чимирганча, ундан изоҳ талаб қила бошлади. — Хўш, сен? — Деди у, икки кўзини, унга қандай изоҳ беришини билмай бошини эгиб ўтирган эрига тикиб.

— Биласанми…, — дея гапини бошлолмасди Массон.

— Айтақолсангчи, нима бўлди ахир? Одамни интиқ қилмасангчи! —

Асабийлаша бошлади Галина. Михаил эса ўзини ҳали у ёққа-ҳали бу ёққа солиб, қўлидаги газетани бураганча, гапиролмай уф тортди. Унинг ичидан гапни суғириб олишга зўр бериб уриндарди Галина. М. Е. Массон чуқур хўрсиниб, худди бирор кишининг ўлими ҳақида хабар беришга ҳозирланаётган одамдек. Стол устида турган графиндан стаканга сув қуйиб бир ҳўплаб олди-да, — Биласан, Гўри Амирга кўп бориб тураман. У ерда тарихга оид, кўп маълумотлар олишим мумкин. Шунга…, — деди тутилиб-тутилиб, яна бошини эгди.

— Гапиравер. Сени эшитяпман, — унинг оғзига тикилганча кейинги га-

пини пойларди Галина. Унинг шусиз ҳам қилдек ингичка қошлари, борган сари чимирилиб, унинг латофатли чеҳрасини файз тарк этди.

— Ҳар доимгидек иш билан машғул эдим. Бир маҳал, бир аёл, — деди

М. Массон қўлидаги газетани стол устига қўя туриб, нима бўлса бўлди, бошга тушганни кўз кўради дегандек, хўрсинди. Галина унинг шу гапини кутиб турган эканми, ёки аксинча шундан қўрқиб турган эканми, гапни давомини эшитиб ҳам ўтирмай ўрнидан сапчиб турди.

— Тушунарли. Ўзим ҳам шундан қўрққандим. Аёл, аёл. Бир умр шун-

дан қўрқдим. Оилани муқаддас билдим, ҳамма вазифаларимни бажа-ришга интилдим. Манна оқибат! — деди-ю кескин ўгирилиб, — у билан қаерда танишдинг? — Деди жон ҳолатда. Савол берди-ку, жавобини кутиб ўтирмай, яна гапиришда давом этди. Унинг овози баъзан пастлаб кетар, худди йиғидан гапиролмаётгандек. Гоҳо овози шу қадар баланд чиқарди-ки, гўё ҳамма ерни вайрон қилгудек. Ниҳоят бир бурчакка бориб бошини қаттиқ сиқиб ўтириб олди. Худди гапига ишонгиси келмагандек, гоҳ-гоҳ бошини сараклаб, — йўқ — деб бақириб қоларди. У Михаилга қараб яна нимадир демоқчи бўлди-ю, гапи оғзида қолиб, лаблари титраганча йиғлай бошлади. Ўтирган жойидан ўқдек отилиб, ўзини йўқотиб қўйди. Стулларни отиб ташлади.

Михаил рафиқасини ҳолатини кўриб, ўз дарди ҳам эсидан чиқди. Рафиқаси уни нотўғри тушунганини кўриб, юпатишга ҳаракат қилди. Аммо Галина эшитишни ҳам хохламасди, — Сени деб шу касбни танладим. Не-не қийинчиликларга дош бераяпман. Ватандан узоқда. Сен бўлсанг. Сен… — дея Массонга юзларига қора суркатиб улгурган, кўзларида қалқиб турган ёш билан, илтижоли қаради. Яна нимадир демоқчи бўлди-ку, мижжаларидан тирқираб тушаётган ёшларини, юзидан сидириб дилидаги гапини насия қилди.

Михаил ўрнидан туриб Галинани хотиржам қилишга ҳаракат қилди. Аммо у ҳали у бурчакка бориб уф тортар, ҳали бошқа бурчакка бориб бошига енгил мушт уриб қўярди. М. Е. Массон хотинини ҳарчанд босишга уринмасин, у эрининг гапларига қулоқ осмасди.

— Нималар деяпсан Галина. Қанақа аёл? Қанақа ҳиёнат? — Деб ним

табассум қилиб, хотинининг елкасидан қучиб уни бағрига босмоқчи бўлди. Галина эса елкасидаги эрининг қўлларини, нафрат билан туртиб ташлади. Унга, худди сотқинга қарагандек жирканиб қаради.

— Қўлингни торт аблаҳ! Ўзинг айтдинг-ку, бир аёл билан танишдим

деб. Менга хиёнат қилишга қандай ҳаддинг сиғди. Кутмагандим, сендан буни асло кутмагандим. Сенга ўзимга ишонгандек ишонардим. Севар-дим…

Ҳозиргина оғир босиқ, ўзини ушлаб турган Михайил бу туҳматга дош беролмай тутоқиб кетди. Кўзларини Галинага ўқдек қадади-да, исботсиз у томонга отилган бу туҳмат тошлари, тўғри бориб унинг қалбига тегди.

— Мен аёл билан танишдим деб қачон айтдим? — деб бор овози билан

хотинига, кўзларини ола-кула қилиб ўдағайлай бошлади. Туҳматга чидолмади. аслида туҳматга эмас, энг яқин инсони, ҳаётининг мазмуни, неча йиллик дўстини, унга қилган муомаласига чидолмади.

Тўсатдан важоҳат билан шердек нара тортганини, табиятан юмшоқ эри, жаҳл отига минганини кўриб жанговар руҳни бир зумда мулойим-гина қўзичоққа айлантирди Галина.

— Ҳозиргина нима ҳақида гапирётувдинг? — Деди попуги пасайиб худ-

ди беозор мушукчадек, аёлларга хос айёрлик билан, кўзларини сузганча гапни бурди Галина.

— Эшитмас экансан нега савол берасан? Аввал гапни охиригача эши-

тишни ўрган. Фан доктори эмиш яна. — деб қўлини стулга келиб муштлади Массон. Эрининг авзойини кўриб, Галина Сал ўзини босиб олди. Рафиқаси ўзини тутиб олганинидан фойдаланиб Михайил сўзида давом этди. — Бир аёл боласининг кетидан югуриб қолди. Бола эса томга чиқиб кетаётган экан, мен ишлаётгандим, биласан болаларга меҳрим бошқача. Бояги болани кетидан томга чиқдим, болакай шунақанги ширинки, икки юзидай тўйиб-тўйиб ўпкинг келади. Лўмбиллаволиб югуриб кетаётган болани икки қадамда тутиб олдим. Уни елкамга кўтариб ўйнатмоқчи бўлдим. Энди кўтараётгандим бирдан кўзим, Гўри амирга тушди. Хоҳ ишон, хоҳ ишонма Мақбара тепасида шуъла кўринди.

Галина ҳам, худди эри каби тарихчи олим бўлгани учун, мажбурий табассумни ҳарчанд юзига жипслашга уринмасин, ҳамон кўзининг қиррасидан сизиб чиқаётган ёшлари таққа тўхтади. Ва кескин бошини кўтариб, — Шуъла? — Деб кутилмаганда бақириб қолди. Келиб стулга эн-ди ўтираётган эрининг ёнига, худди ҳеч нима бўлмагандек, қаршисидаги стулни унга рўпара қилиб ўтириб олди.

— Ҳа Шуъла. Шундай шуъла-ки, бамисоли нурли йўлак осмонга тик-

ка кўтарилгандек. — Деб, қўллари билан устун ишорасини қилди. Ўзини ҳам, Галинани ҳам хаёлини бир нуқтага жамлади. Ҳозиргина қутирган урғочи филдек нара тортаётган Галина, бир онда юз, кўзини артиб аёл мавзусини унутди, эрининг оғзига тикилганча унинг ҳикоясини берилиб тинглай бошлади.

— Нима қилдинг?

— Нима қилардим, икки кундан бери кутубхонадан чиқмайман.

— Хўш, бирон нима топдингми?

— Йўқ. Китобларда ҳеч нарса йўқ. Аммо бир китобда ёзилишича, фа-

локат яқинлашса, авлиёлар қабрида безовта бўладилар дейилган экан. Галина «ол-а,» деб ён тарафга ўгирилиб энсаси қотганини эрига билдирмасликка уринди.

— Қанақа авлиё? Ахир гўри амирда подшоҳлар ётибди-ку.

— Галина, унутма у ерда Темурланг қабри бор. Унинг ёнида эса ўз за-

монасининг буюк олими. Авлиё, валий Абу Сайид Барака ётибди. — Деб кўрсаткич бармоғини Галинага бигиз қилиб, ўз сўзини тасдиқлади Михайил Массон. Аёл ўйланиб қолди. Эрига қараб, хатосини тушунган ошиқдек, унинг қўлини ушлаб майин силади-да, жилмайиб эркалана бошлади. У қилдек ингичка қошларини ўртага жамлаб эридан кечирим сўрагандек, елкасидан оҳиста қўллларини юрғазиб силай бошлади. Михаил рафиқасини ялтоқланаётганини кўриб, елкасидаги галинани нозик қўлини оҳиста силкитиб юборди.

— Демак аблаҳман шундайми? — деб эркаланаётган Галинага кўзининг

қири билан қаради. Галина бошини эгди-да, айёрлик билан бошини эрининг елкасига қўйди.

— Кечир мени азизим. Ундай демоқчи эмасдим. Билмайман нима жин

урди мени. Нега бу аҳволга тушдим ўзим ҳам билмай қолдим. Азизим кечирақол энди. Гўё кимдир мени бошқаргандек нима деётганимни ўзим ҳам билмай қолдим, ўлай агар, ишон.

Михаил Массон рафиқасига кўз қири билан ним табасум қилди-да, чап қўли билан уни ўзига тортиб, қучоқлаб олди.

— Мени шу қадар севасан деб ўйламагандим. Кимдир сени рашқ қилса

кишига ёқар экан. Аммо ўн йиллик эрингни аблаҳ деганингни унут-майман, — деб унга ҳазиломуз киноя билан қўлини бигиз қилди.

Галина Михаилни қучоқлаганча елкасидан бошини олгиси келмас. Кўзларини юмганча тебранарди. Ора-чора юмуқ қўзлари билан, соқоли ўсиб Галинанинг ғашига тегаётганига қарамай юзидан ўпиб кўйди. Улар бир неча дақиқа, шу ҳолатда деразадан осмонга қараганча хаёллар ва ширин хотиралар оғушида ўтиришди. Галина Умр йўлдошининг қайноқ бағридан илкис қўзғалди-да, Михаилга:

— Тўгри айтасан Миша. Темур баъзи манбаъларда уруш худоси дея

тилга олинади, баъзида эса ўлим худоси деб. — Мулойимлик билан эрига ён босди. Михаилнинг сукут сақлаб, яна хаёлга чўмгани Галинани ташвишлантирди.

— Шумиди бор муаммо? Қизиқ, буни нимаси муаммо?

Михайил худди энг муҳимини айтмаган гуноҳкордек чуқур уф тортиб, стол устида турган кўзойнагини қўлига олиб артди. икки кўз орасидаги бурун суягини бармоғи билан сиқиб қўйди. Ва кўз ойнагини тақиб олди.

— Ҳамма муаммо шунда-да. Биласан, сиёсатимизда бундай воқеалар,

ғайб ҳақида умуман гапириш мумкин эмас. Мен эса бу қабрни очиб кўришни истайман. Бунинг учун менга эса руҳсатнома керак. Аммо руҳсатнома олишим учун жиддий сабаб келтиришим зарур. Мен нимани сабаб қилиб кўрсатаман? Шуъла кўрганимни ёзаманми? Менга руҳсатнома эмас, жиннихонага йўлланма беришади.

Михаил сочларини силаганча, ташвиши яна эсига тушиб балконга чиқиб кетди. Четларига ҳунарманд аёллар томонидан қўлда ҳошия берилган Оппоқ дастурхон ёзилган, хона ўртасида турган думалоқ Столга қўйилган, тилла ҳар билан ишлов берилган биллюр графиндан стаканга сув қуйди-да, баланд овозда Михаилга:

— Ёз. Тегишли идораларга мурожант қил. — Деб чала очиқ турган бал-

коннинг эшигига мўралади. Очиқ ҳавода, саҳар ёғдусини томоша қилиб чуқур-чуқур нафас олиб, икки қўлини ёзганча, кўзларини чирт юмиб тоза ҳаводан нафас олаётган Миҳаил, ортига ҳам қарамай кўзларини кескин очди. Гўё кимдир ширин уйқудан уйғотиб юборгандек:

— Нима дейман? Менга биров ишонади деб ўйлайсанми? — деди.

Галина ўйланиб қолди. Эрига ачиниб унинг ёнига яқинлашди, юмшоқ ва иссиқ, аммо ишхонасидаги қоғозлар дастидан шўралашга яқинлашиб қолган қўлларини қаттиқ сиқиб юзига босди.

— Сиқилма Миша, икковлон бир иложини қиламиз. Биз албатта бу қа-

брни очиб, уни ўрганамиз. Мен сен биланман азизим, — деди.

Ўша кундан эр-хотин бу ишга жуда жиддий киришдилар. Кутубхона-ларда кечгача қолиб кетадиган, фарзандлари Вадим Михайлович Массон энагаси билан уйқига кетадиган бўлди. Кунлардан бир кун Галина кечаси уйғониб эрини турта бошлади.

— Миша тур! Миша!

Михайил ширингина туш кўраётган эканми Галинанинг қўлларини олиб ташлаб, кўрпасига ўраниб олди.

— Нима бўлди Галина? –Деди уйқусираганча. Кўзларини ҳам очгиси

келмай.

— Бир фикр келди.

— Нима экан? Ярим кечаси уйғотишинг шартми? Эртага айтарсан. —

деди ширин тушини охиригача кўришга астойидил ҳаракат қилиб, Галинанинг турткисидан аллақачон уйғониб бўлган, аммо кўзини очишни истамаётган Михаил орқа ўгириб, кўрпани бошига ёпиб олди.

— Кел бундай қиламиз. Ўртоқ Сталинга хат ёзамиз.

Бу гап унинг қулоғига шунақанги жаранглаб кирдики, беихтиёр ўрнидан сакраб туриб Галинага қаради Михаил. Қошларини кўтариб, худди унга бирор бир вазифа юклатилаётган, ёки уни қаергадир сургун қилаётгандек тепа сочи тикка бўлиб деди:

— Эсинг жойидами? Ўртоқ Сталинга-я, Нима деб?

— Ғайб ҳақида гапириш мумкин бўлмаса, кон ва тарихий топилмалар,

қимматбаҳо қазилмалар ўртоқ Сталинни қизиқтириши мумкин-ку тўғрими? — Дея у, мен шунақа ақллиман дегандек, эрига кўзларини сузди.

— Нималар деяпсан? Ахир у ерда ҳеч қандай олтиин йўқ-ку. Ҳукумат-

ни алдашнинг оқибати нима бўлишини наҳот билмасанг? — деганча ўрнидан сакраб туриб, кўзларини чақчайтирди Михаил. Галина Михаилни икки чаккасидаги сочларини енгил, тортди-да:

— У ерда ҳеч нима йўқлигини сен биласан, ўртоқ Сталин эмас. Ахир

Темурийлар хазинаси топилмаганидан хабаринг бор, биз бор-йўғи шу гепотизани олдинга сурамиз холос. Бу бизнинг назария бўлади. Ахир биз олтин кўрдик, деб ёзмаймиз-ку, аксинча тахмин қилаяпмиз. Тахминимиз тўғри ёки нотўғрилиги учун жавобгарлик йўқ. Биз олимлар очиб кўрмагунимизча бирон бир аниқ жавоб айтолмаймиз. Баҳонамиз шу бўлади. Ҳа-я хатга, «ҳалқ орасида шундай гап юрипди» дея қўшиб ўтамиз.

Михаил ўйланиб қолди. Ва хотинига қараб нақадар ақллисан дегандек, уни ҳеч қандай ҳирссиз юзидан ўпиб қўйди. Эртаси куниёқ тонгда ўша даврнинг СССР бошқарувни ўз қўлига киритган, ва ўша пайтларда ҳалқлар отаси дея юритиладиган, Иосиф Виссарионович Сталинга хат ёзди.

Мактуб

1929 йил, кузнинг сўнги кунлари. Ўша давр комунистик партияси авж нуқтасида. Владимир Илич Лениндан сўнг, ҳалқ Иосив Сталин бошчилигида янги ғоялар, янги сиёсат ҳукмида эди. Иосиф Виссарионович Сталин (асл фамилияси Жугашвилли) табияти ўта қаттиққўл, жоҳил инсон. Ўз сўзининг қадрини биладиган, ўта кибрли сиёсатчи. Ўтмишининг қора доғларини ўта усталик билан ёпган, уч фарзанднинг отаси. Келиб чиқиши Кавказ грузинларидан. Дойимий равишда қоп-қора қошлари чимирилган, нўхатдек кўзлари ҳамиша лочин каби сергак. Грузинларга хос ўткир тўти бурунли. Сочлари ёшига қарамақарши равишда умуман тўкилмаган. Кулганидан кўра жаҳли чиққанида савлатлироқ кўринадиган, қалин мўйлаб остидан ҳамиша трупкасини қўймадиган, кийиниш маданиятидан агар унинг аёли бўлмаганида умуман йироқда бир шаҳс эди. Битта пальтосини токи хотини тунда алмаштириб қўймагунича эгнидан қўймасди. Ҳокимятни севади-ю, молу давлатга ружу қўймаган сирли, жумбоқ инсон эди.

Катта хонанинг икки дераза ўртасидаги деворга В. И. Лениннинг катта портрети, четларига тилла ҳар билан ишлов берилган, жимжимали гардишда осилиб турарди. И. В. Сталин Деразага орқа қилиб жойлаш-тирилган иш столига тирсакларини босганча ҳужжатларни кўздан кечириб ўтирарди. Столнинг чап тарафига, деворга суяб жойлаштирилган, иш столидан чамаси икки қадам нарироқда, устига қизил чойшаб ёпилган диван жойлаштирилган. Диваннинг тепасига Иван Грознийнинг сурати осилган эди. Иш столининг рўпарасидан беш олти қадам нарида эса бир-бирига қарама қарши қилиб жойлаштирилган иккита кресло. Уларнинг ўртасига ёғочдан ишланган, биргина шаҳмат доскаси сиғадиган стол турарди. И. В. Сталин ҳужжатлардан чарчаб эндигина турмоқчи эди. Со-вет иттифоқининг маршали Г. К. Жуков, эшикни тақиллатиб унинг ёнига киришга изн сўради.

Георгий Константинович Жуков, баланд бўйли, сочлари деярли тўкилиб бўлган аммо юзидан, ҳудди чизиб қўйилгандек табассум ифодаси кетмайдиган, фариштали, оғир-вазмин, ҳар қандай ҳолатда ҳам Сталинга содиқ. Бурч тушунчасини ўзининг ҳаётидан ҳам устун биладиган ва албатта Сталинниг озми-кўпми сирларидан хабардор инсон. Сталин, ни-мадандир ҳавотирда, ҳарсиллаб кириб келаётган Жуковга:

— Уруш бошландими? — дея ҳазиллашди. Унинг ҳазиллари ҳам шу қа-

дар жиддий эдики, кулишга ҳам қўрқасан киши.

— Йўқ. Нега ундай дейсиз ўртоқ Сталин? Ахир СССРга ким ҳам ҳу-

жум қила оларди. Сиздек бошлиғимиз турганда ким ҳам журъат қила оларди. — деди Жуков ҳазил оҳангида. Сталинга бу лаганбардорлик ёқмаса-да, барибир чиройли сўзлар унинг юзига табассум бағишлади.

— Нега унда безовта кўринасиз?

— Мазангиз йўқлиги ҳақида хабар топдим. — Сталин, ҳа ол-а, лаган-

бардорлик ҳам эви билан-да, дегандек жилмайди ва Жуковга рўпара-сидаги Стулга ўтиришга ишора қилди.

— Ўлмайман, ахир ўзингиз айтдингизку «журъат қила олмайди» деб.

— Шундайку-я аммо… — деб эндигина муддаога ўтмоқчи эди Жуков,

шу пайт кремл ҳизматчиларидан бири хонага киришга изн сўради. Сталиннинг «кираверинг» ишорасини олиб, келган хатларни стол устига қўйди. Сталин бамайлихотир бояги хатларни кўздан кечира бошлади. Хатжилдлар орасида унинг назари Михаил Массондан, «ўта муҳим» деб ёзилган хатга тушди.

— Ўртоқ Жуков. Михаил Массон ким? –Сўради у таажжубланиб.

Бесплатный фрагмент закончился.
Купите книгу, чтобы продолжить чтение.
электронная
от 488
печатная A5
от 1012