12+
Ландшафт меъморчилиги муҳитини шакллантириш

Бесплатный фрагмент - Ландшафт меъморчилиги муҳитини шакллантириш

Услубий қўлланма

Объем: 198 бумажных стр.

Формат: epub, fb2, pdfRead, mobi

Подробнее

Кириш

Ландшафт архитектураси сермазмун ва серфайз тарихий тажрибалари билан яқиндан танишиш аввалом бор, бўлажак меъмор-ландшафтчилар учун зарурдир. Бироқ, бу танишиш бугунги кунда на фақат уларга, балки меъморчиликнинг бошқа соҳаларида ишлаётган архитекторларга ҳам бирдай аҳамиятлидир. Сир эмаски, архитектура мутахассисликларининг таълим жараёнида талабаларнинг ландшафт меъморчилиги сирларини чуқур эгаллашга имкониятлари чегараланган. Буни бакалавр босқичи ўқув режасидаги Ландшафт архитектураси фанига ажратилган соатлар ҳажмидан ҳам билиб олиш мумкин. Ушбу қўлланмани ёзишдан мақсад ана шу номувофиқликни тўлдириш ландшафт архитектураси босиб ўтган тараққиёт жараёнида орттирган бой тажрибалари ҳақида тушунча бериш ва бу соҳадаги муҳим амалий ишлар билан талабаларни таништиришдир.

Замонавий тушунчаларга кўра маълумки, архитектура деганда инсоният жамияти ва унинг ҳар бир аъзоси учун зарур бўлган қулай ва шинам мухит яратишга қаратилган ижодий ва амалий фаолият тушунилади.

Архитектор яратадиган ҳаётий мухитлар сифатига қараб турлича бўлиши мумкин. Энг аввало бу ташқи атроф мухитдан бутунлай ёки қисман ажратилган ва сунъий яратилган меъморий қурилмадир. Бундай мухит турли бинолар ва иншоотлар кўринишида шакллантирилган бўлади. Улар асосан ер саҳнидан шакллантирилса-да, бироқ улар сафида ер ости, ва бошқа турли туман қурилмалар бўлиши мумкин. Бундай бино ва иншоотлар одатда ички ва ташқи деворлар, ёпмалар билан чегараланган бекиёс муҳитни ёки ярим очиқ, ярим ёпиқ муҳитни ташкил қилувчи қурилмалардан тузилган архитектура объектларидир.

Архитекторлар яратадиган муҳитнинг яна бир кенг соҳаси ҳам мавжудки, улар ички ва ташқи қурилмалар билан чекланмайдиган очиқ фазовий муҳитдир. Буларга кўчалар, майдонлар, гулзорлар, ҳиёбонлар, соҳиллар, микрорайонлар ичидаги боғлар, скверлар, бульварлар, махсус парклар, истирохат боғ-саройлари, миллий боғлар, хиёбонлар мўъжаз боғлар ва тарихий ландшафтлар киради.

Ландшафт архитектураси асрлар давомида боғ-истироҳатчилик санъатининг шаҳарсозлик санъатига уйғунлашиб кетишувида кўча ва йўллар ўтказиш, майдонлар ташкил қилиш ва уларга композициялар бериш асосида шаклланган. Ҳамма даврлар шаҳарлари очиқ муҳитли майдонларнинг шаклланишида ёнма-ён икки режавий йўналиш мунтазам ва табиий манзаравий композицион режалар қўлланиб келинган. Бу икки йўналиш доимо бир-бирини тўлдириб, бойитиб келган. Ҳар қандай мунтазам режали композиция ҳам тирик табиат қучоғига уйғунлаштирилган.

Сўнги юз йилликда жаҳон ландшафт архитекторлари фаолият доираси тез суръатлар б5555илан кенгайиб борди. Бу соҳага эндиликда кенг ва катта майдонлар кириб, ландшафт меъморчилигининг меъморий ижодиётининг учинчи бир муҳим соҳасини-худудий режалаштиришни қамраб олди.

Бундай режалаштиришнинг ўзига хос хусусияти шундаки, унда баландлик ўлчовлари худуд масштабига нисбатан ўта аҳамиятсиз бўлган кенг майдонларда ҳажмий ҳаётий муҳитни ташкил қилишдир.

Ҳар бир давр ёки мамлакат инсоннинг атроф-муҳит билан узвий боғлиқлигини ўзида ифода этувчи қанчадан-қанча ландшафт меъморчилигининг гўзал асарлари билан бойитиб ва тараққий эттириб келган. Инсон нафақат табиий муҳитдан, балки ўзи яратган очиқ сунъий муҳитдан ҳам фойдаланиб келди, зеро шаҳарлар шароитида ландшафт архитектураси сунъий яратилган кўчалар, майдонлар, боғ ва сув ҳавзалари, парклар ва ҳиёбонларда ўз аксини топди.

Кўкаламзорлар мавсумий ўзгариб турса сув ҳавзалари доим ҳаракатда, одамлар, ҳайвонлар экипажлар эса келади, кетади. Дарахт ва буталар, гуллар ўсиб бўй басти ва шаклу-шамойилини янгилайди. Бу янгиланиш инсон ўрганган ландшафтда ўзига хос табиат театрини вужудга келтиради, дилга хушнудлик, кунгилга ором бағишлайди.

Агар борди-ю бу янгиланишни ландшафт архитектори ўз лойиҳасида олдиндан эътиборга олиб, муҳитнинг замон ва маконда композицион ўзгариб туришини тасаввур этиб иш юритган бўлса нур устига аъло нур, чунки бунда муҳитнинг нафақат композициявийлиги, балки табиий уйғунлиги ҳам таъминланади. Шунинг учун ҳам ушбу услубий қўлланмада келтираётган кўплаб чизма, лойиҳалар ва расмлар талабаларнинг ландшафт архитектурасидан санъаткорона бир ижод соҳасининг турли-туман ўзгарувчан шакл ва образлари ҳақидаги тушунчаларга асос солади деган умиддаман.

Ландшафт архитектураси-бу кишилик жамиятига хос бадиий ва умуммаданий мероснинг чексиз ва беҳад кенг соҳасидир. Бу қўлланма шу соҳага қизиқувчан талабаларимиз учун ўзига хос йўл очувчи ва очиқ муҳитлар меъморчилиги дунёсига таклиф этувчи йўлланма тарзида ҳизмат қилғувчидир.

Ушбу қўлланмани тайёрлашда ЦНИИПградостроительства, ЛенНИИПградостроительства, КиевНИИПградостроительства, БелНИИП-градостроительства, Гипрограда (Киев) КиевЗНИИЭП, Мархи ва бошқа институтларни материалларидан шунингдек ландшафт архитектураси соҳасида ишлаётган етакчи мутахассислар материалларидан ҳамда «Ландшафт архитектураси ва дизайни»: Ўқув қўлланмасидан. Муаллифлар: Ожегов С.С, Ўралов А. С., Раҳимов К. Ж.: Архитектура доктори, профессор И.Д.Родичкиннинг «Ландшафтная Архитектура» си тўғрисидаги қисқа маълумотномасидан фойдаланилди.

Бесплатный фрагмент закончился.

Купите книгу, чтобы продолжить чтение.