КРЕАТИВЛИКНИ ҚАНДАЙ ШАКЛЛАНТИРИШ МУМКИН?
Бугун дунёда юз бераётган тўртинчи саноат тамаддунининг двигатели — ҳаракатга келтирувчи кучи бу креативлик. Атрофга боқсангиз ҳар томонда инсон ижодкорлигининг беқиёс ва ҳайратланарли намуналарига дуч келасиз: электрон хизматлар, виртуал реаллик, тўртбурчакли тарвузлар, тупроқсиз ҳосил олиш… Буларнинг барчаси инсон тасаввури, тафаккури маҳсули. Бугун биз учун одатийлик касб этаётган китоб, мусиқа, бино, самолёт, ҳатто лампалар ҳам қачонлар орзу ва тасаввурда бўлгани, ақл-идрок самараси ўлароқ яратилган. Ғилдиракнинг кашф этилишидан бошланган яратувчанлик намуналари бугун коинотда кезиб юрибди. Инновациялар кундалик турмушимизда кулайликлар яратади, оғиримизни енгил, узоғимизни яқин қилади. Шу тарзда креативлик тараққиётнинг ажралмас бўлагига айланган. Ҳар бир соҳада ижодий фикрловчи мутахассисларга талаб катта. Олим, муҳандис, профессор-ўқитувчи, шоир, ёзувчи, рассом, актёр, меъмор, муҳаррир, дизайнерларгина эмас, ҳатто бажарувчиликка асосланган кичик мутахассисларга ҳам ижодкорлик зарурати сезилади. Дунёга машҳур дастурий маҳсулотлар, мобиль телефонлар ишлаб чиқариш компаниялар мутахассисларидан ҳар куни янги ғоя сўралади. Меҳнат бозорида креатив фикрловчи мутахассисларга талаб ошиб бораётган экан, таълим жараёнида ўқувчи-талабаларнинг мазкур қобилиятини шакллантириш, ривожлантириш долзарб вазифадир. Ҳалигача таълим тизимида кўплаб ёндашув ва методлар ижодий фикрлаш эмас, талқин ва таҳлилга, яъни берилган маълумотни тўғри тушуниб, тўғри етказиб бера олишга, нари борса, берилган бир неча ахборотларни умумийлаштириб, хулоса чиқара олишга йўналтирилган.
Хўш, таҳсил олувчиларни ихтиро, кашфиётлар амалга ошириш учун қандай қилиб креатив фикрлашга ўргатиш мумкин? Инновация яратиш учун тафаккурда қандай ўзгаришлар кечиши лозим?
Тасаввур билимдан муҳим (ми)!?
Шахсда креативлик сифатларини ривожлантириш учун дастлаб «креативлик» тушунчасининг мазмунини аниқлаш талаб этилади. Креативлик сўзи инглизча «create”дан олинган бўлиб, яратиш маъносини беради. Креативлик деганда инсоннинг янгилик яратиш, муаммоларни ечишга қаратилган ижодий қобилияти тушунилади. Унинг таг замирида оригиналлик, амалийлик, ноодатийлик ва эркинлик ётади. Шунингдек, креатив фикрлаш муайян масала юзасидан ҳар томонлама фикрлаш, бир нуқтага турли ракурсдан қарай олишни англатади.
Бесплатный фрагмент закончился.
Купите книгу, чтобы продолжить чтение.