12+
Камолот кошонаси

Бесплатный фрагмент - Камолот кошонаси

Урганч қурилиш касб-ҳунар коллежи иш тажрибасидан

Объем: 60 бумажных стр.

Формат: epub, fb2, pdfRead, mobi

Подробнее

Сўз боши

Хоразм бебаҳо маънавият, илм-у маърифат, бетакрор санъат гўшаси, буюк қадриятлар гултожи бўлмиш «Авесто» асари яратилган ўлка, жахонга Ал-Хоразмий, Беруний, Замаҳшарий, Нажмиддин Кубро, Паҳлавон Махмуд, Огаҳий каби улуғ зотларни етказиб берган кўҳна ва навқирон воҳа. Бу қадим юртда бунёдкорлик хам азалдан ардоқланиб, воҳа шуҳратини аланга таратилишида муҳим аҳамият касб этиб келган. Меъморчилик Хоразмда энг фахрли касб сифатида қадр қиммат топган. Бир-биридан муҳташам ва мустаҳкам бинолар, саройлар, қасрлар, мачит — мадрасалар, миноралар фикримиз исботи. Осмон остидаги очиқ музей деб эътироф этилган Хива обидалари меъморлар меҳнати ва ва маҳоратини ўзида мужассам этиб турибди. Кейинги йилларда, айниқса Ўзбекистон Республикаси мустақиллигига эришилган 14 йил ичида бунёд этилган қатор замонавий иншоотларда ҳам ота-боболаримизнинг бунёдкорлик, меъморчиликка меҳр-у садоқати, ихлос ва муҳаббати мужассам эканлиги намоён бўлиб турибди.

Урганч курилиш касб-ҳунар коллежи жамоаси мана 40 йилдирки қурувчи кадрлар тайёрлаш борасида самарали меҳнат қилиб келмоқда. Ушбу китобда билим ва касб-хунар даргоҳининг босиб ўтган йўллари, иш тажрибалари, ютуқлари, ибратли ишлари таҳлил этилади. Китоб муаллифи, Хоразмда илк бора меъморчилик фанлари номзоди унвонига сазовор бўлган Ибадулла Байджанов воҳада ўзининг ташкилотчилиги, ташаббускорлиги, заҳматкашлиги ва фидоийлиги билан танилган инсон. Ўн беш йилдан ошиқ Урганч шаҳри Бош меъмори вазифасида ишлаб воҳа марказини кўркам, чиройли, серфайз бўлишига катта ҳисса қўшган. 1988 йилдан буён Урганч қурилиш Техникуми (ҳозирги пайтда коллеж) директори сифатида фаолият кўрсатиб келмоқда. Унинг ташкилотчилиги ва раҳнамолиги билан коллеж республикадаги намунавий ўқув ва касб-ҳунар даргоҳларидан бирига айланди.

И. Байджанов иқтидорли ижодкор хамдир. Ўндан ошиқ рисола, 120 дан ошиқ илмий-оммабоп мақолалар муаллифи, «Ҳумо қўнган шаҳар» китоби «Олтин мерос» халқаро жамғармасининг Хоразм вилояти бўлими мукофотига сазовор бўлди. Унинг мамлакатимиз мустақиллигининг 14 йиллигига бағишланган навбатдаги китоби айни пайтда ўзининг 40 йиллигини нишонлаётган қадрдон жамоасига, она юртига меҳр-муҳаббати, садоқати нишонасидир.

Мен муаллифни ва у раҳбар аҳил жамоани қўша шодиёналар билан қутлаб, мустаҳкам соғлик, ишларига ривож, барака тилайман.


Р.М.Аҳмедов,

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган архитектор.

Ибадулла Самандарович Байджанов Архитектура номзоди

Шонли йиллар, шарафли ишлар

Хоразм азалдан бунёдкорлар эли. Қадим аждодларимиз томонидан бунёд этилган муҳташам иморатлар, салобатли саройлар, қасрлар, масжид — мадрасалар, миноралар, карвонсаройлар, бозорлар ота-боболаримизнинг қанчадан қанча меҳнати, заҳмати, маҳорати, машаққати эвазига қад ростлаган. Бу интилишлар, изланишлар, заҳматлар эса ўз самарасини бериб, яхшилик ва гўзаллик тимсоли бўлган кўпдан кўп бунёдкорлик маҳсуллари бизгача етиб келган. Табиийки йиллар ўтган сайин жамиятнинг ривожлана бориши натижасида архитектура иншоотлари, бинолар, йирик қурилиш мажмуалар турлари ва уларнинг кўриниши ҳам ўзгариб, замонавийлик касб эта боради. Халқнинг турмуш шароити, маданияти, табиий шароит бунёд этиладиган иншоотларда ўз ифодасини топади. Миллий услублар замонавий жиҳатдан бойитилиб, сайқал топиб туб аҳоли манфаатларига мос иншоотлар, бинолар қад ростлайди. Ҳар қандай замон, давр муҳитига кўра қурилиш соҳасида қилинадиган ишларга талаб, зҳтиёж ошиб бораверади. Аҳоли сонининг йилдан йил ошиб бориши шуни тақозо қилади. Бу эса ўз-ўзидан битта муаммо ечимини топиш заруриятини келтириб чиқаради: малакали мутахассислар тайёрлаш! Бунинг учун эса махсус билим юрти очиш керак!

1965 йил 28 августда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Қарорига асосан Хоразм вилояти ижроия комитети кенгаши 323 — сонли қарор чиқарди ва Урганч шаҳрида Қурилиш техникуми сентябр ойидан бошлаб фаолият кўрсата бошлади. Хоразм ДавлатПедагогик институти Урганч шаҳрининг 42- кварталида қурилган янги бинога кўчиб, олдинги бинода Қурилиш техникуми жамоаси жойлашди.

Техникумга тажрибали муаллимлар танланиб, жамоанинг педагогик кадрлари сафи мустаҳкамланди. 167- Қурилиш трести жамоаси талабалар учун ётоқхона қурилишини қисқа муддатда тугаллади.

Дастлабки даврларда қатор қийинчиликларга дуч келинган. Ўқув қуроллари, кўргазмали воситалари, дарсликлар етишмаслиги ўқув-тарбия, касб-ҳунар ўрганиш жараёнларига ўз таъсирини ўтказмасдан қолмаган. Кабинетлар ўқитувчи ва талабаларнинг ўз кучи билан зарур кўргазмали қуроллар билан таъминланган. 1968 йил 3 апрелда Ўзбекистон ҳукуматининг «Республикада ўрта махсус таълимни яхшилаш чоралари тўғрисида»ги қарори барча ўқув юртлари қатори Урганч қурилиш техникуми директор ўринбосари Ж. Жабборов, кафедра мудирлари Н. Тальванов, Э. Худойберганов, муаллимлар А. Содиқов, Х. Фатхуллаев, И. Б. Цой, О. Машарипова, бўлим мудири З. Ҳакимов каби ўнлаган устозларни фахр билан тилга олишга бурчлимиз.

Техникумда тўпланган тажрибалар эътироф этила бошлаган. Собиқ Иттифоқ Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Фахрий Ёрлиғи, Ўзбекистон ҳукуматининг кучма қизил байроғи, Бутуниттифоқ халқ хўжалиги ютуқлари кўргазмаси совринига сазовор бўлган. Билим даргоҳининг бу мавқеи тобора мустаҳкамлана бориб, ҳозирги кунда республика ўрта махсус, касб-ҳунар таълими Маркази буйруғига кўра тажриба синов майдонига айлантирилган. Моддий — техника базасини мустахкамлашда, ўқитувчи кадрлар сони ва малакасини оширишда муҳим аҳамият касб этди.

1969 йилда 157 талаба илк бора илк бора 157 талаба битказиб чиқди. Улар йўлланма бўйича республикамизнинг турли зарбдор қурилишларига ишга юборилдилар. Биринчи битказувчилар орасида С. Исмоилов, Ж. Маткаримова, А. Қурбонов, А. Кондратьева, П. Петренко каби собиқ талабалар бўлиб, улар кейинчалик техникумда олган билимларини янада мустахкамлаб, турли лавозимларда ишлаганлар.

Техникум иш бошлаган йилдан бошлаб, бу даргоҳда узоқ йилда фаолият кўрсатган 1965 йилдан 1988 йилгача директор булиб ишлаган педагогика фанлари номзоди С. И. Оллаберганов, 1990 йили Ўзбекистон олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билим юртимизда олиб боирлаётган ибратли ишларни, иқтисодий ислоҳотларни ҳаётга изчиллик билан қилинаётганини жиддий, чуқур ўрганиб чиқди, юқори баҳолади. Бунинг натижасида билим юртимизга мамлакатимизда биринчи бўлиб коллеж мақоми берилди. Бу эса бизга чексиз фахр бағишлаш билан бирга, зиммамизга катта масъулият юклади. Негаки, эндиликда фаолиятимизда кескин ўзгаришлар юз берди. Олдинги даврга нисбатан ўргатиладиган фан машғулотлари сони ошди, касб-ҳунар эгаллаш малакаларини янада такомиллаштириш имкониятлари яратилди.

Ҳозирги кунда 10 та йўналиш бўйимча мутахассислар тайёрланмоқда. Булар қуйидагилардир: қурилиш пардоз ишлари, умумқурилиш ишлари, дурадгорлик ва паркет ишлари, газ таъминоти системаси жихозларини йиғиш ва уларни таъмирлаш, интерьерлар ва жихозлар архитектураси, менежмент, молия, бухгалтерия ҳисоби, солиқ ва солиққа тортиш, ҳуқуқий хўжалик фаолияти. Бу кундузги бўлим бўйича. Сиртқи бўлимда эса

талабалар «Бино ва иншоотлар қурилиши», «Газ таъминоти системаларини жихозлаш ва эксплуатацияси», «Қурилишда бухгалтерия ҳисоби, назорат ва хужалик фаолияти таҳлили», «Менежмент», «Хўжалик ҳуқуқи» мутахассислигини эгаллашлари мумкин.

Муҳтарам Президентимиз И. А. Каримов коллежлар нафақат билим оладиган, касб-ҳунар ўрганадиган даргоҳ, балки ҳорижлик меҳмонларга кўрсата оладиган энг ибратли, намунали иншоот бўлишини ишонч, ғурур ва фахр билан тилга олган эдилар. Бу борада мамлакатимиз, шу жумладан вилоятимизда ўам кенг қамровли ишлар олиб борилди ва бу борадаги хайрли ҳаракатлар изчиллик билан давом эттирилмоқда. Турли йўналишдаги янги коллежлар қурилди ва қурилмоқда.

Мамлакатимизнинг қайси бир шаҳар ёки қишлоғига борманг, кўнгилларни яйратувчи муҳташам коллежларни кўриб қувонасиз, баҳри дилингиз очилади. Уларда оддий деҳқон, ишчи хизматчиларнинг фарзандлари илм олишяпти, касб-ҳунар ўрганишяпти. 1999 — 2000 ўқув йилидан бошлаб касб-ҳунар коллежи мақомини олган ўқув даргоҳимиз воҳа кўрки, ёшларнинг севимли масканига айланди. Бу ерда талабаларнинг давр талаблари асосида илм олишлари, касб-ҳунар ўрганишлари учун барча шароитлар яратилган. Икки қаватли ва унга ёнма-ён тўрт қаватли қўш бино, спорт зали ва очиқ спорт майдончалари, 300 ўринли ётоқхона, шинам ошхона, 40 мингга яқин китоб фондига эга катта кутубхона, ўқув зали талабалар хизматида. Янги замонавий ўқув жиҳозлари, техник асбоб-ускуналар сотиб олинди. Радиоузел ташкил қилинган эди. Кейинчалик тўрт каналли ички телестудияга ҳам эга бўлдик. Алоҳида ўқув ишлаб чиқариш устахонаси қурилиб, ишга топширилганлиги эса айниқса диққатга сазовордир. Эндиликда талабалар умумқурилиш, дурадгорлик ишлари, газ таъминоти, жиҳозларни йиғиш ва таъмирлаш, қурилиш-пардозлаш ишлари бўйича олинган назарий билимларини ана шу устахонада амалий жиҳатдан тўла -тўкис мустаҳкамлаш имкониятига эгалар. Чунки ўқув ишлаб чиқариш устахонаси энг замонавий, қулай жихозлар иблан таъминланган. 54 номда лотин ёзувига асосланган дурадгорлик, ғишт териш, пардозлаш, пайвандлаш, газ таъминоти, ганжкорлик бўйича рангли катта плакатлар тайёрланиб, устахона файесига — кўзга кўринарли жойларга илиб қўйилган.

Ҳукуматимиз ва Осиё Тараққиёт банки томонидан имзоланган «Ўрта махсус касб-ҳунар таълимини ривожлантириш» лойиҳасига биноан коллежимиз ҳам киритилган. Ушбу нуфузли Банкнинг бош режасига мувофиқ «Таълим самарадорлигини ошириш йўллари», «Баҳолаш услублари», «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури фалсафаси, давлат таълим стандартлари» каби мавзуларда ўқитувчи ва мураббийларнинг барчаси семинар-тренинглардан муваффақиятли ўтиб, махсус сертификат олдилар. Бу эса шу банк доирасида берилаётган жиҳозларни, ўқув техника воситаларини, кўргазмали қуролларни ўқув-тарбия, касб-ҳунар жараёнига тезлик билан жорий этишга имкон яратади. Ҳамкорлик натижасида келтирилган 70 миллион сўмлик компьютер ва бошқа асбоб ускуна,

жиҳозлар иш фаолиятимизни янги педагогик технологиялар асосида олиб боришимизда муҳим аҳамият касб этмоқда. Мазкур лойиҳа беш босқичда амалга оширилиши мулжалланган. Интилишларимиз, изланишларимиз зиммамиздаги катта вазифаларни масъулият билан адо этишга қаратилганлиги барча босқичларда ютуқларга эришиб, яқин келажакда коллежимизнинг дунё андозаларидаги энг замонавий коллежлардан бирига айлантиришдан далолат бериб турибди. Буни коллежимизга ташриф буюраётган хорижий ҳамкасбларимиз ҳам бир неча бор эътироф этишди.

Педагог, мураббийлар етарли малакага, билим, тажрибага эга. Етти нафар фан номзоди, ўн икки нафар олий тоифали, 47 нафар биринчи тоифали ўқитувчилар самарали меҳнат қилаётирлар. Улар ўз билимлари савиясини ошириш мақсадида мунтазам равишда ўз устларида иш олиб бормоқдалар. Ўрта махсус касб-ҳунар таълимини ривожлантириш институти, бир қатор олий ўқув юртларининг малака ошириш курсларида ўз маҳорати, билимини муттасил ошириб боряптилар. Х. Чориев, М. Самандаров, Б. Жонпўлатов, Ҳ. Абдуллаевлар хорижда — Австралия ва Индонезияда бўлиб, у ерлардаги ўзига хос касб-ҳунар тизимига қиёслаган ҳолда ижобий томонларини ҳаётга татбиқ қилмоқдалар.

Меҳнат шартномаси асосида бажарилиши лозим бўлган ишлар рейтинги ишлаб чиқилиб, жорий қилинганлиги жўшқин ижодий муҳит яратилмоқда. Рейтинг кўрсаткичлари йилдан йилга ошиб боряпти. Р. Машарипова, О. Жуманиёзова, О. Ёқубов, М. Жабборова, Қ. Рўзматов, К. Отабеков, Қ. Қўчқоров, Р. Махмудова, Б. Жонпўлатов, Р. Ражабова, Г. Эгамбердиева каби ўқитувчи, мураббийлар иш тажрибалари оммалаштирилди.

Турли маданий- маърифий, шу билан бирга касб маҳоратига оид танловлар ўтказим одат тусига кирган. «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати вилоят бўлими билан ҳамкорликда ҳар йили ўтказиладиган «Ёш лойиҳачи-меъмор» танлови ана шундай самарали тадбирлардан бири. Бу тадбир орқали Хоразм меъморчилиги анъаналарини замонавий услублар билан бойитган ҳолда амалий машқларни пухта бажарган талабалар аниқланиб, моддий ва маънавий рағбатлантириб борилади. Х. Юсуповнинг «Келинчак ҳовлиси», Б. Тоировнинг «Замонавий турар жой», Ш. Дўстжоновнинг «Беҳруз ўйингоҳи» каби лойиҳалари меъморчилик соҳасида катта билим ва малакага эга ҳакамлар томонидан юқори баҳоланди. Вилоят, республика миқёсида ўтказилаётган фанлар олимпиадаларида ғолиб чиқаётган ўқувчиларимиз сафи йилдан йилга кенгайиб боряпти.

Талабаларни бўш вақтларини мазмунли ўтказишга алоҳида эътибор берилмоқда. Клуб, кутубхона, спорт заллари ва майдонлари талабалар хизматида. Ўндан ошиқ тўгараклар ишлаб турибди. Маънавият ва маърифат хонасида, ётоқхонада радио, телевизор, газета-журналлар тахтламлари, китоблар мавжуд. Тарихий жойларга, музейларга саёхатлар уюштирию турилади. Шоирлар, ёзувчилар, санъаткорлар, таниқли спортчилар билан учрашувлар, талабаларимизга завқ-шавқ бағишлаб, уларни баркамол инсонлар бўлиб етишишга ундайди.

«… кўпчилик одамлар яхши англайдики, фақит замон билан тенг қадам ташлаётган, тез ўзгараётган дунёнинг қатъий шарт ва талабларига жавоб беришга интилаётган мамлакатнингкелажаги ёруғ бўлиши мумкин.» Бу ҳаётбахш фикрлар мамлакатимиз Президенти Ислом Каримовнинг Ўзбекистон Республикасининг Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисидаги маърузасида билдирилган эди. Чиндан ҳам замон билан ҳамнафаслик, даврнинг шиддаткор талаб-эҳтиёжлари даражасида ишлаш, фидойилик кўрсатиш ҳар бир жамоанинг, ҳар бир фуқаронинг даъватига айланса юртимиз янада обод, кўркам, турмушимиз ҳам тобора фаровон бўлиб бораверади. Республикамиздаги бошқа ўқув юртлари каби бизнинг қурилиш касб-ҳунар коллежимизда ҳам асосий йўналиш, барча интилиш ва изланишларимиз ана шу эзгу мақсадга қаратилган.

Коллежимиз босиб ўтган 40 йиллик шонли йўл сабоқлари ҳам бизни замон билан ҳамқадам, ҳамнафас бўлишга даъват этмоқда. Демак, шарафли ишлар қизғин давом этади. Янги педагогик технологиялардан, мамлакатимиздаги ва хориждаги турдош коллежлар иш тажрибаларидан, интернет тизими имкониятларидан кенг фойдаланган ҳолда мустақиллигимизни мустаҳкамлашга қадар мутахассислар тайёрлаш учун қатъият, сабот, фидойилик кўрсатиш — асосий мақсадимиздир.


ҲАМКАСБЛАР ИШ ТАЖРИБАЛАРИДАН


Ҳайитбой АБДУЛЛАЕВ,

ўқув ишлари бўйича директориўринбосари, олий тоифали ўқитувчи, Ўзбекистон касб-ҳунар таълими аълочиси. 1961 йилда Ҳонқа туманида қурувчи оиласида туғилган. 1979 йили ўрта мактабни олтин медал билан битказиб, шу йили Абу Райҳон Беруний номли Тошкент Политехника институтига ўқишга кириб, қурувчи-мухандис мутахассислиги бўйича олий маълумот олди. 1983 йилдан 1990 йилгача Урганч қурилиш техникумида махсус фан ўқитувчиси бўлиб ишлади. 1990—91 йилларда Ҳонқа туман ижроя қўмитаси ташкилий бўлим мудири бўлиб хизмат қилди. 1991 йилдан буён яна Урганч касб-ҳунар қурилиш коллежида фаолият кўрсатиб келмоқда. Махсус фан ўқитувчиси, бўлим мудири, касбий таълим бўйича директор ўринбосари вазифаларида ишлади. 2005 йил май ойидан ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари. Австралия, Малайзия мамлакатларида малака ошириб қайтган. Бир неча услубий қўлланмалар, вилоят ва республика матбуотларида ёритилган илмий-оммабоп мақолалар муаллифи.

— Коллежимиз малакали қурувчи кадрларни халқ хўжалиги соҳасига етказиб бериб келаётган республикамиздаги намунали ўқув вакасб-ҳунар даргоҳларидан бири ҳисобланади. Мен ўз иш фаолиятимни мана шундай нуфузли даргоҳда бошлаганимдан фахрланаман.

Коллежимиз ўзининг 40 йиллик тарихида шонли йўлни босиб ўтди. Биз ҳурматли узтозларимиз Н.С.Голованов, К.Д.Хен, Э. Худойберганов, М. Собурова, М.Б.Цой (Руҳлари шод бўлсин!) ҳамда ҳозирги кунда ҳам билим ва тажрибалари билан бизга ҳамкор, мададкор бўлаётган М. Ваисов, Р. Каримов, Р. Матёқубовлар бошлаб берган йўлдан бориб, уларга бўлган ҳурмат-эҳтиром, садоқатимизни ўқув, илмий, услубий, тарбиявий ишларни янада яхшилаш, такомиллаштириш билан намоён этишга ҳаракат қилмоқдамиз.

Коллеж юксалиш йўлидан боряпти. Айниқса мустақиллик йилларида икки чақириқ бўйича Олий Мажлис депутати бўлган меъморчилик фанлари номзоди И.С.Бойжонов раҳбарлиги, ташаббускорлигида янада кўркам, файзли қиёфа касб этди, моддий техника базаси мустаҳкамланди. Малакали мутахассис кадрлар жамоаси шаклланди.

1999 йилда коллеж тўла таъмирланиб, ҳар иккала бино — ўқув хоналари, лабораториялар, устахоналар, кутубхона, спорт зали, ошхона замонавий талаблар асосида жиҳозланди. 2000 йилда мамлакатимиз хукумати ва Осиё тараққиёт Банки ҳамкорлигида амалга оширилган ўрта махсус касб-ҳунар таълимини ривожлантириш лойиҳасига киритилди. Бу эса янги имкониятлар уфқини очди. «Таълим самарадорлигини ошириш йўллари», «Баҳолаш методлари», «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури фалсафаси», «Давлат таълим стандартлари» каби мавзуларда ўқитувчи, мухандис- педагогларимизнинг барчаси махсус семинар-тренинглардан ўтиб, сертификат олдилар. Бу эса шу банк доирасида берилаётган жихозларни, ўқув-техника воситаларини, кўргазмали қуролларни ўқув тарбия жараёнига тезлик билан самарали жорий қилишга катта ёрдам бераётир. Шунингдек, таълим технологиялари моҳиятини, ўқитиш моделларини, услублари ва шаклларини тўғри танлаш, улардан фойдаланиш малакасини, анъанавий ва ноанъанавий ўқитиш моделларининг афзалликлари ва камчиликларини, таълим жараёнининг технологик харитасини ва дарс ишланмасини ишлаб чиқиш, таълимнинг асосий техник ва ахборот воситаларидан фойдаланиш, ўз йўналиўлари бўйича давлат таълим стандартларига асосан янги баҳолаш мезонларини ишлаб чиқиш малакаларини чуқур ўрганиб олдилар. Ўз навбатида бу ўрганганларини амалда самалари қўллаб келмоқдалар.

Ўқув хоналари, лабораториялар, химия, физика, биология фанлари бўйича янги кўргазмали қуроллар, асбоблар, жиҳозлар, қўлланмалар, воситалар билан бойитилди. Худди шунингдек ўқув ишлаб чиқариш устахонаси моддий техника базаси мустаҳкамланди.

«Таълим тўғрисида»ги Қонун, «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури»нинг сифат босқичи педагогик жамоамиз олдига ёшларни ўқитиш ва тарбиялашда

ўта масъулиятли вазифаларни қўйди. Буни дилдан англаганимиз ҳолда илғор педагогик технологияларни ўқув жараёнларига жадал жорий қилиб, талабаларни билим ва касб-ҳунар эгаллашларига бўлган қизиқишини ошира бориш — бош мақсадимиз бўлмоқда. Мамлакатимиз мустақиллигини янада мустаҳкамлашга қодир малакали мутахассислар тайёрлаш борасидаги изланишларимиз изчил давом этади.


Зеваржон МАҲМУДОВА,

маънавият ва маърифат ишлари бўйича

директор ўринбосари.

1946 йилда Урганч шаҳрида ишчи оиласида туғилган. Тошкент Давлат Чет тиллар институтини тугаллаган. Урганч шаҳар Халқ Таълими бўлимига қарашли №2-, №12- мактабларда ўқитувчи, Алишер Навоий номли №9-мактабда ўн икки йил директор бўлиб ишлаган. 2003 йилдан буён Урганч қурилиш касб-ҳунар коллежида маънавият ва маърифат ишлари бўйича директор ўринбосари вазифасида ишлаб келмоқда.

* * *

— Ҳар қандай жамоада барча ютуқлар, яхши хушхабарлар замирида маънавият ётади. Азал-азалдан маънавияти юксак инсонлар жамият фахри бўлиб келганлар. «Мамлакатнинг иқтисодий қудратини, унинг эртанги кунини, борингки, тақдирини ҳам пировард натижада ақл-заковат, маънавият ҳал қилади. Маънавият инсоннинг, халқнинг, жамиятнинг, давлатнинг куч-қудратидир. У йўқ жойда бахт-саодат ҳам бўлмайди». Муҳтарам юртбошимиз И.А.Каримовнинг бу доно фикрлари ҳамиша маънавиятни қадрлашга, улуғлашга, бу бебаҳо сарчашмадан баҳраманд бўлишга ундаб туради.

Коллежимизда энг аввало маънавий жиҳатдан етук, билимдон, баркамол мутахассислар тайёрлаш учун астойдил ҳаракат қилишмоқда. Чунки маънавияти бой кадрларгина эгаллаган мутахассислиги билан эл-юртга наф келтиради. Камтарлик, самимийлик, меҳр-оқибатли бўлиш, ишчанлик каби инсоний фазилатлар ҳам маънавият сабоқларидан қанчалик кўп ва хўп баҳраманд бўлишга боғлиқ.

Коллежимизда қайси фан ўқитилмасин ёки амалий машғулот ўтказилмасин халқимизнинг маънавий қадриятлари ёшлар онгига чуқур сингдириб борилади. Бу эса ўзининг ижобий самарасини бермоқда. Ёшлар аъло ўқиш билан бирга жамоатчилик ишларида фаол қатнашишга ҳаракат қилмоқдалар.

Ўзбекистон Республикаси «Маънавият ва маърифат» марказининг Хоразм вилояти бўлими томонидан коллежимиз «Энг намунали маънавият хонаси» танлови совриндори бўлди ва биринчи даражали диплом билан тақдирланди. Худди ана шундай диплом маънавият, маърифат ишларининг фаол тарғиботчиси сифатида коллеж раҳбари И.С.Байджановга ҳам берилди.

Маънавий-маърифий ишлар намунали йўлга қўйилганлиги учун коллежимиз республика ўрта махсус касб-ҳунар таълими марказининг махсус буйруғига кўра таълим стандартлари, ўқув режа ва дастурларини тажрибадан ўтказишга мўлжалланган синов майдонига айлантирилди. Шу муносабат билан турли кўрик-кенгашлар, йиғилишлар ўтказилиб, ўзаро тажриба алмашиш одат тусига кириб қолди.

Бесплатный фрагмент закончился.

Купите книгу, чтобы продолжить чтение.