Зулфиябегим Адҳамзода 1981 й. Тошкент ш. Олмазор тумани. Намуна махалласида, хунарманд оиласида дунёга келди. Олмазор тумани 224 мактабни тамомлади. Эвм оператори мутахасислигини эгаллади. шу билан бирга Тикувчилик касбида, моделер конструктрлик даражасига етди. Оилали. икки нафар фарзандни тарбиялаб вояга етқазди. ёзувчилик катта орзуси бўлганлиги туфайли сиртдан ўқишни қўймади. Тарих, инглиз ва рус тилларини ўрганди. ўз ижодида билимларидан кенг фойдаланади. Таржимонлик сохасида ҳам иш олиб боради. «Силаи раҳм» асари, «Титрайди юрак» шеърлар тўплами, «Фидоиларим» пессаси муалифи.